ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Беруний туманида тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган якуний истеъмолчилар кесимида суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Беруний тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Эшановнинг 2025 йил 26 март кунги 01-07/90-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6, 24-моддаларига асосланиб Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Беруний тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж. Эшановнинг 2025 йил 26 март кунги 01-07/90-сонли хати инобатга олинсин.
2. Беруний туманида 2025 йил суғориш мавсуми учун истеъмолчиларнинг сув олиш лимитлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Беруний тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари Р.Абдураимов ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Ешанов билан биргаликда:
- қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун истеъмолчилар кесимидаги сув олиш лимитларини «Сув ҳисоби» ахборот тизимига киритиб бориш вазифаси топширилсин.
4. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Ж.Ешанов)га:
белгиланган сув лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифалари топширилсин.
5. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХИДИРОВ ИКРАМ ТОРЕБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 2 май,
VII-10-44-13-182-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.