ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025-қишлоқ ҳўжалиги йили суғориш мавсумида Тошкент тумандаги истеъмолчилари кесимида сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сон қарорига асосан, Тошкент тумани Сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасасининг 2025 йил 27 мартдаги 82/15-142 сонли мурожаатини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг 7-чақириқ, 6-сессияси қарор қилади:
1. Тошкент тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг 2025 йил 27 мартдаги 2025 йил учун суғориш мавсумида Тошкент тумани истеъмолчилари кесимида сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги 82/15-142 сонли мурожаати, ҳамда Давлат муассаса директор С.Авезовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2.Тошкент туманида 2025 йил суғориш мавсуми учун сув лимити белгиланган истеъмолчилар рўйхати 1 иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А.Оқилжонов, туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси директори С.Авезов, Давлат солиқ инспекцияси туман бўлими бошлиғи С.Абдувалиев истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси мазкур қарорнинг 2-бандида тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисоблаш чораларини кўрсинлар.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари-Қишлоқ хўжалиги бўлими (А.Оқилжонов):
Туман сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси, Қишлоқ хўжалиги бўлими, туман Фермерлар кенгаши, Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги туман лойиҳа офиси мутасадди ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузган ҳолда, ҳақиқатда экилган экин тури бўйича истеъмол қилинадиган сув бўйича солиқ ҳисоблаш учун йилиги камида токзорлар учун 1 маротаба, боғлар учун (қатор орасини ҳисобга олган ҳолда), ғалла майдони учун (такрорий экинни ҳисобга олган ҳолда) 2 маротаба, суғориладиган (очиқ) ер майдони учун
3 та ҳосил олишни инобага олган ҳолда 3 маротаба вегетация даврида хатловдан ўтказиш тизимини жорий қилсин.
3 та ҳосил олишни инобага олган ҳолда 3 маротаба вегетация даврида хатловдан ўтказиш тизимини жорий қилсин.
Тасдиқланган сув лимитидан кам ёки ортиқча талаб этиладиган сув сарфи бўйича Халқ депутаталари туман кенгашига асосланган ахборот киритиб борсин.
5. Туман сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси (С.Авезов):
ҳар бир сув истеъмолчи бўйича йил бошида, 2025 йил учун 15 майгача сув етказиб бериш бўйича шартнома тузилишини тўлиқ якунласин;
мазкур қарорнинг 4-бандидан келиб чиқиб, ҳар ой (якуний ҳисоботни йил) якуни билан туман Солиқ инспекциясига ҳар бир сув истеъмолчи бўйича тақдим этиб борсин.
6. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Б.Абдурахмонов) ва туман Солиқ инспекцияси (С.Абдувалиэв) мазкур қарорнинг 4-банди ижро этилиши юзасидан ва сув солиғи тушумларини тўғри ҳисобланиши мақсадида доимий равишда (танланма асосида) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб борсин.
Ўрганиш натижалари юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида йилига 2 маротаба ҳисобот бериб боришлари белгилансин..
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Н.Ачилов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЭРГАШЕВ САРДОРБЕК КАДИРОВИЧ
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
2025 йил 14 май,
VII-7-39-10-212-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.