Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат
ПРЕЦЕДЕНТ
(precedents - бўлиб ўтган) муайян ишни суд органлари томонидан кўриб чиқишда бошқа судлар томонидан айнан шунга ўхшаш иш бўйича илгари чиқарилган қарорнинг қўлланилиши. П. нинг икки тури фарқланади: суд П. (жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича) ва маъмурий П. (маъмурий ишлар бўйича маъмурий судьялар томонидан қўлланилади). Буларнинг ичида нисбатан кўпроқ тарқалган тури суд П. ҳисобланади. П. ҳуқуқ манбаи сифатида қадимдан маълум бўлиб, Қадимги Римда қўлланилган. П. сифатида оғзаки аризалар (эдиктлар) ва алоҳида масалалар бўйича преторлар ва магистрлар томонидан қарорлар чиқарилган. Шунингдек, ҳуқуқ манбаи сифатида ўрта асрларда ҳам П. дан кенг фойдаланилган. Бугунги кунда эса асосий ҳуқуқ манбаларидан бири сифатида Австралия, Буюк Британия, Канада ва АҚШда кенг қўлланилмоқда.