Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси
ONLINE TRANSLATE

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ЖИНОЯТ

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 14 - моддасига мувофиқ, ЖК билан тақиқланган ва айбли, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб ҳисобланади. Ж. бошқа ҳуқуқбузарликлардан ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Ж. лар ўз хусусияти ва ижтимоий даражасига кўра тўртга бўлинади:

1) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар - қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган Ж. лар, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган Ж. лар;

2) унча оғир бўлмаган Ж. лар - қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган Ж. лар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган Ж. лар;

3) оғир жиноятлар - қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган Ж. лар;

4) ўта оғир Ж. лар - қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган Ж. лар (2008 йил 1.I. дан ўлим жазосининг Ўзбекистон Республикасида бекор қилинишига оид фармоннинг 4-чи банди).