1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 февралда 1545-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/27-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-5, 16.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 10/23/1545-5/0094-сон)
1. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низом (2004 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1010-1) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 январь,
1/3-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда — МБ ҲКМ) — бу Банклараро тўлов тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими бўлиб, унинг функцияларига Банклараро тўлов тизими иштирокчиларига — тижорат банкларининг Бош офисларига, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга, «Миллий клиринг маркази» АЖга (кейинги ўринларда — иштирокчилар) ҳамда Марказий банкка вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг белгиланган вақт давомида узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш киради;
(1-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
4) вакиллик ҳисобварағи (кейинги ўринларда — вакиллик ҳисобварақ) — бу иштирокчилар ва Марказий банкка МБ ҲКМда очилган ва улар ўртасида электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир;
(1-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
5) электрон тўлов ҳужжати (кейинги ўринларда — ЭТҲ) — тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркиб ва форматдаги реквизитларига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжатдир. ЭТҲ тўловга доир қоғоз ҳужжат асосида ёки электрон тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. ЭТҲ билан ишлашда уни электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғозда такрорлаш имконияти таъминланиши керак;
(1-банднинг «5» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
9) тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган электрон тўлов ҳужжатининг реквизити.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) асосан 9-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
2. Банклараро тўлов тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этилади:
а) ташаббускорлар ва бенефициарлар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни тезкорлик билан ўтказишни таъминлаш;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
б) узатилаётган ЭТҲларни рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;
в) электрон тўловларни тартибга солувчи қонунлар ва қоидаларга риоя қилиш.
3. Банклараро тўлов тизими қуйидаги тамойиллар асосида ишлайди:
а) ЭТҲни бирор белги бўйича қайта ишлаш устуворликлари йўқлиги ҳамда тизимда иштирок этиш учун адолатли ва ошкора рухсат;
б) фойдаланувчилар нуқтаи назаридан қулайлилиги ва электрон тўловни амалга ошириш воситаларининг иқтисодий самарадорлиги;
в) ҳисоб-китоблар бўйича аниқ мажбуриятлар тизимини бошқариш самарадорлиги;
г) ташаббускор томонидан электрон тўловларни бошлаш;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
д) иштирокчиларнинг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварақлари ҳамда иштирокчиларда уларга тегишли ҳисобварақлардаги айланмалар ва қолдиқлар мос келганда электрон тўловларни амалга ошириш;
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
е) бошланган электрон тўловни бекор қилиш имконияти йўқлиги;
ж) юқори даражадаги хавфсизлиги, тезкорлиги ва ишончлилиги;
з) ташаббускорнинг электрон рақамли имзоси билан ЭТҲ тасдиқлангандан бошлаб электрон тўловнинг чақириб олинмаслиги ва маблағлар бенефициарнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилгандан бошлаб электрон тўловнинг якунийлиги;
(3-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
и) тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларида маблағлар вақтинчалик етарли бўлмаганида, бошланган электрон тўловларни ўз вақтида якунлаш ва кун давомида тизимнинг ликвидлилигини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва банк ўртасида тузилган алоҳида шартнома асосида зарур бўлган маблағларни етказиб бериш имконияти;
к) ЭТҲ алмашувини қабул қилиш — назорат — узатиш технологик даврлар кўринишида ташкил этиш;
4. Марказий банк билан АБМ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Банклараро тўлов тизими фаолият юритишини техник, дастурий ва эксплуатацион хизматлари таъминоти АБМ зиммасига юклатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
8. Иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иштирокчиларга вакиллик ҳисобварақларини очиш ва банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги АБМ билан тузиладиган икки томонлама шартномалар асосида белгиланади.
Банклараро тўловларни амалга ошириш мақсадида иштирокчилар томонидан МБ ҲКМга узатилган ЭТҲларини қайта ишлаш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Банклараро тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича масъулият ташаббускорнинг мижози зиммасига юклатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
10. Маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда МБ ҲКМга қайта ишлаш учун узатиладиган ЭТҲнинг шакллантирилиши тўғрилиги учун жавобгарлик ташаббускорга, МБ ҲКМдан қабул қилинадиган ЭТҲ учун жавобгарлик эса бенефициарга юклатилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
11. Банклараро тўлов тизими бўйича узатиладиган маълумотларнинг сақланиши, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши учун, шунингдек, ЭТҲнинг қабул қилинганлиги ва қайта ишланганлиги (ЭТҲ рақамига, операция суммасига, операцияни амалга ошириш санаси ва тугатиш вақтига асосланишларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисидаги тасдиқномани, вакиллик ҳисобварағидан (оралиқдаги ва якуний) кўчирмани шакллантириш учун жавобгарлик АБМга юклатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
4) «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва «Миллий клиринг маркази» АЖнинг уланиши.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) асосан 4-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва «Миллий клиринг маркази» АЖ банклараро тўлов тизимига уланиш учун ушбу банднинг 2 ва 3-кичик бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
15. Филиалга эга бўлмаган банк, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва «Миллий клиринг маркази» АЖнинг банклараро тўлов тизимига уланиш тартиби қуйидагича:
1) Марказий банкнинг банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда — МБ ЛБД) МБ ТТДга иштирокчининг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;
2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМ иштирокчи учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида иштирокчи ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;
3) Иштирокчи хос рақам олгандан кейин ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;
4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларнинг қабул қилиш, назорат қилиш, узатиш, технологик алмашувини ўтказиш йўли билан иштирокчи тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.
б) дастлаб иштирокчининг ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;
в) синов мажмуасидаги иштирокчининг вакиллик ҳисобварағига иштирокчининг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;
г) иштирокчи вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;
д) АБМ иштирокчи учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, иштирокчи эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;
Синов тугаганидан кейин АБМ иштирокчи билан биргаликда иштирокчи ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;
5) МБ ЛБДнинг иштирокчи тўғрисидаги хабари, иштирокчининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча иштирокчиларга иштирокчининг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади. Ўз навбатида, мазкур расмий хабарнома асосида Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
16. Банк филиаллари МБ ҲКМда ҳисобварақлар очмаслигини инобатга олиб, банклараро тўлов тизимига филиалларни улаш бўйича барча тайёргарлик ишларини (филиалнинг тайёргарлик синов текшируви, электрон рақамли имзо калитини яратиш) банклар ўзлари олиб борадилар.
Филиалга хос рақам захиралаш учун банк бевосита АБМга мурожаат қилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
Филиал учун электрон рақамли имзо калитларини банкнинг Рўйхатга олиш маркази яратади. Банкнинг Рўйхатга олиш маркази мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиал учун электрон рақамли имзо калитларини яратиш учун Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиши мумкин.
Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда захираланган хос рақам ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида МБ ТТД томонидан барча иштирокчиларга расмий хабарнома юборилади.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
Филиални банклараро тўлов тизимида тўғри ишлаши бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
III. Банклараро тўлов тизими фаолият юритишининг бухгалтерия модели
17. МБ ХКМда вакиллик ҳисобварақлари қуйидаги тамойилларга риоя қилган ҳолда юритилади:
1) МБ ҲКМда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш амалиёт куни давомида амалга оширилади. ЭТҲнинг муваффақиятли қайта ишланганлиги тасдиқланиши билан вакиллик ҳисобварағида акс эттирилади. Узатиладиган ЭТҲларида ҳимоя қилиш воситалари ёрдамида хатолар аниқланганда ёки ЭТҲларни қайта ишлаш имконияти бўлмаганда, улар қайтарилади (файлни қайта ишлашда — файл бутунлича қайтарилади), ва бу ҳақда электрон квитанция берилади;
(17-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
2) Электрон тўловлар фақатгина иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган иштирокчилар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;
(17-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
3) Иштирокчи банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказишга ўзининг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварағи ва ушбу вакиллик ҳисобварағидаги маблағ ҳисоби юритиладиган ички ҳисобварағидаги айланма ва қолдиқ суммаларининг мувофиқлигини таҳлил қилгандан кейингина киришади.
(17-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
2) ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар томонидан электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжати кодлари (кейинги ўринларда — ТҲК) 8-иловада келтирилган;
(18-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
3) маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини таъминлаш учун ЭТҲ тайёрлашда тўлов ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритилиши керак;
4) тўлов топшириқномасини (ТҲК 01), тўлов талабномасини (ТҲК 02), мемориал ордерни (ТҲК 06), инкассо топшириқномасини (ТҲК 11), масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномасини (ТҲК 22) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:
(18-банд 4-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
Тўлов мақсадида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳамда иштирокчи ва унинг мижози ўртасида тузилган шартнома шартларига мос келувчи маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
(18-банд 4-кичик бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ айрим ташкилотлар томонидан маблағларни тўловчи ёки маблағларни олувчи бўлган тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин;
(18-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
5) аккредитив учун ариза (ТҲК 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:
19. МБ ҲКМ томонидан иштирокчининг вакиллик ҳисобварағи дебетига ёки кредитига маблағ хато ўтказилганда, МБ ҲКМ амалиёт куни давомида иштирокчига хато ўтказилган тўловлар тўғрисида хабарнома жўнатиши керак. Иштирокчи МБ ҲКМдан хабарномани олганда, дарҳол шу амалиёт кунининг ўзида вакиллик ҳисобвараққа хато ўтказилган маблағларни қайтаришни амалга ошириши керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
20. Ташаббускорнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у бенефициарга хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда хато ўтказилган маблағни қайтариш тўғрисида хабарнома жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъий назар ташаббускор маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
IV. Банклараро тўлов тизими орқали маълумотлар узатишнинг технологик жараёни
21. Соат 8-00 дан 18-00 гача бўлган даврда иштирокчилар вакиллик ҳисобварағининг олдинги кун ниҳоясидаги ҳолати тўғрисида маълумот узатадилар. Олинган маълумотлар АБМда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ва айланмаларининг иштирокчилардаги тегишли ҳисобварақлари билан мувофиқлиги назоратидан ўтади ҳамда бу ҳақда иштирокчига электрон квитанция узатилади. Ушбу маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганда иштирокчи ишлашга тушади, маълумотлар мувофиқ бўлмаса иштирокчи улар сабабини аниқлайди ва бартараф этади.
Агар иштирокчи форс-мажор ҳолатлари бўйича бир ёки бир неча кун ишламаган бўлса, у АБМ билан ишни бошлашдан олдин ўтган қайта ишланмаган кунларда тўпланиб қолган барча ЭТҲларни қабул қилиши ва қайта ишлаши, жорий куннинг бошига вакиллик ҳисобварағининг ҳолатини аниқлаши ва фақат шундан кейингина ишни бошлаши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
22. Соат 8-00 дан 18-00 гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилиш вақти ҳисобланади. Ушбу вақт оралиғида ЭТҲлар қуйидаги тартибда қайта ишланади:
1) Иштирокчилар соат 8-00 дан 17-00 гача МБ ҲКМга ҳар қандай ЭТҲларни узатишлари мумкин;
2) Соат 17-00 дан 17-30 гача бўлган даврда МБ ҲКМга тижорат банклари ўртасидаги пул бозори операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;
3) Соат 17-00 дан 18-00 гача бўлган даврда МБ ҲКМга Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги пул-кредит операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;
4) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, иштирокчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.
Бунда, ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилишни таъминловчи ходимларнинг иш вақти меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини мувофиқлаштирувчи раис ўринбосарининг ёзма ёки электрон кўрсатмасига асосан узайтириши мумкин. АБМ томонидан тизим иштирокчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида электрон тарзда хабардор қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
26. Айрим иштирокчиларда алоҳида ажратилган ёки коммутация қилинган каналларнинг бузилиши содир бўлганда, ЭТҲлар белгиланган ахборотларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда МБ ҲКМга хизмат кўрсатувчи АБМнинг бўлимига бевосита электрон ахборот ташувчи жисмларда тақдим қилиниши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
27. Ушбу иш тартиби фавқулодда вазиятлар ҳолати содир бўлганда қўлланилмайди. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчиларининг иш тартиби Марказий банкнинг алоҳида меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки оммавий ахборот воситалари орқали хабар беради.
V. Банкларда ҳисоб-китобларни ташкил этиш
28. Банк филиаллари ўзининг мижозлари ўртасидаги барча тўловларни банк хизматини кўрсатиш учун тузган шартномасига мувофиқ мустақил равишда амалга оширади.
29. Мижоз томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 18-бандида келтирилган барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича текширувдан ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
30. ЭТҲларида банклар ва уларнинг филиаллари вакиллик ҳисобварақлари рақамини, шунингдек, МБ ҲКМ кодини қўйиш тақиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/27-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-5, 16.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 10/23/1545-5/0094-сон)
32. Киритилган тўлов ҳужжати асосида банкнинг филиалида дастурий равишда ЭТҲ шакллантирилади, у ички назоратдан ўтади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади, шифрланади ва банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказига узатилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
(33-банд 1-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
(33-банд 2-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро тўлов тизимидан олинган тўлов ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:
(34-банд 1-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
(34-банд 2-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
35. Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказидан келиб тушган ЭТҲлари филиалда ички назорат ва электрон рақамли имзоси текширувидан ўтади. Ижобий натижа олинганда, ўтказмалар филиал ва унинг мижозларининг тегишли ҳисобварақлари бўйича акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.
Агар мижознинг ҳисобварақ рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, бу ҳолда маблағлар олувчи учун 23206 — «Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар» ҳисобварағига ёки тўловчи учун 17305 — «Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар» ҳисобварағига ўтказилади, ундан уч иш куни мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилиши керак.
37. Қайта ишлаш жараёнида келиб тушган ЭТҲлар ички назорат ва электрон рақамли имзо текширувидан ўтади. Назоратдаги реквизитлар ёки электрон рақамли имзода хатолар аниқланганда, хато ЭТҲлари қайта ишлашдан чиқариб ташланади. Шунингдек, ЭТҲ БДМАБ базасида бенефициар банк ва ташаббускор банк мижозларининг ҳисобварақлари ҳамда тўловчиларнинг идентификация рақамлари мавжудлиги бўйича реквизитлар назоратидан ўтади. Агар ЭТҲнинг реквизитларида кўрсатилган ҳисобварақлар ва тўловчининг идентификация рақами БДМАБ маълумотлари билан мос келмаса, ушбу ЭТҲ тегишли хатолик коди кўрсатилган ҳолда яроқсиз деб топилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
38. Ҳар бир ЭТҲ батафсил таҳлил қилинишидан олдин, қуйидагилар бўйича текширилади:
б) электрон тўловни амалга ошириш учун иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағларнинг мавжудлиги.
(38-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
39. Текшириш мобайнида, ҳар бир ЭТҲ қайта ишлангандан кейин иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида қолиши кўзда тутилган қолдиқ суммаси ҳисобланади. Файл алмашувида дастлаб ҳисобвараққа ўтказиладиган, кейин эса, ҳисобдан ўчириладиган барча электрон тўловлар ҳисобга олинади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
40. ЭТҲда биронта хато аниқланса, шунингдек электрон тўловларни амалга ошириш учун иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, мазкур ЭТҲ қайта ишлашдан чиқарилади ва бу ҳақда иштирокчига хато коди кўрсатилган ҳолда ахборот тақдим этилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 3 январдаги 42/21-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-6, 31.01.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 10/24/1545-6/0093-сон)
401. Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур вакиллик ҳисобварағида овердрафтни шакллантириш орқали банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китоб ниҳоясига етказилади.
402. Операцион кун охирида вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари кейинги иш кунидан бошлаб вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилади.
Банкнинг вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шаклланган куннинг ўзида Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизимида ушбу банкнинг электрон тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланади.
(401-402-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/27-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-5, 16.02.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 10/23/1545-5/0094-сон)
41. Агар текширув жараёнида хатолар аниқланмаса ва вакиллик ҳисобварағининг қолдиғи банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўловларни ўтказиш имконини берса, ЭТҲ МБ ҲКМ амалиёт кунида кейинги қайта ишлашнинг барча босқичларидан ўтади.
42. Ҳар бир ЭТҲ қайта ишлаш жараёнида МБ ҲКМда тўлов ўтказмалари 11001, 11003, 21302, 21304 ва 27416 ҳисобварақларида акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.
VII. Банклараро тўловларни узлуксиз равишда амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
43. Банклараро тўловлар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими (кейинги ўринларда — Тезкор тўловлар тизими) орқали узлуксиз равишда амалга оширилади. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Тезкор тўловлар тизими узлуксиз фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайди.
44. Тезкор тўловлар тизимига уланиш учун банклар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизимига уланган бўлиши ва АБМга мурожаат қилиши керак. Тезкор тўловлар тизими хизматларидан фойдаланишда банклар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт. Банклар Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириладиган ҳар бир электрон тўлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо калитлари билан ҳимояланганлигини таъминлайди.
45. Тезкор тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида онлайн тарзда амалга оширилади. Бунда тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғидан келиб чиққан ҳолда лимит белгиланади ва ҳисоб-китоблар мазкур лимит қолдиғи доирасида амалга оширилади. Банклар тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварақлари ликвидлилигини таъминлашлари шарт.
46. Тезкор тўловлар тизимида белгиланган тартибда клиринг сессиялари амалга оширилади. Клиринг сессияси бошланишидан олдин банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлиши керак.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/27-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-5, 16.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 10/23/1545-5/0094-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2570, 2014 йил 4 апрель).
47. Тўловларни амалга ошириш, шу жумладан мобил рақамдан фойдаланган ҳолда банк ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш мақсадида Тезкор тўловлар тизимига қайта ишлаш учун узатиладиган тўлов ҳужжатлари банк мижозлари томонидан масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали 24/7 режимида хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинган бўлиши ва тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 14 августдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-7, 28.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2026 й., 10/26/1545-7/0880-сон)
48. Ҳар бир клиринг сессияси охирида банкларнинг соф позициялари аниқланади. Соф позиция банкнинг бошқа банкларга тўлаши ва бошқа банклардан олиши керак бўлган пул маблағлари фарқини аниқлаш орқали ҳисобланади. Аниқланган соф позициялар ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказига узатилади ва пул маблағларини банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан ўчириш ёки киритиб қўйиш орқали якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади.
49. Тўловни амалга ошириш учун узатилган тўлов топшириқномаси муваффақиятли қайта ишланганлиги тўғрисида Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ олингунига қадар тўловчининг ҳисобварағида тўлов топшириқномасидаги суммага тенг бўлган сумма захираланади ва тасдиқ келгач ҳисобдан чиқарилади. Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ келганидан сўнг маблағ олувчилар ҳисобварақларига кирим қилинган маблағларни сарфлаш имкониятига эга бўладилар, бунга қадар маблағларни олувчи фойдасига ўтказилган маблағлар унинг ҳисобварағида захираланади.
(VII боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
(имзо)
(имзо)
Текширилган
Маъқулланган
Банк томонидан ўтказилган
М.Ў.
БАНК
имзо
имзо
сана
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
(имзо)
(имзо)
Текширилган
Маъқулланган
Банк томонидан ўтказилган
М.Ў.
БАНК
имзо
имзо
сана
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
(имзо)
(имзо)
Текширилган
Маъқулланган
Банк томонидан ўтказилган
М.Ў.
БАНК
имзо
имзо
сана
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
(имзо)
(имзо)
Текширилган
Маъқулланган
Банк томонидан ўтказилган
М.Ў.
БАНК
имзо
имзо
сана
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Амал қилиш муддати _________
Шартнома № ____________
Буюртма №_____________
Буюртма санаси______________
Товар, ишлар ёки хизматлар номи
Ҳужжат тури
Қўшимча шартлар
Раҳбар
Ф.И.О.
(имзо)
Бош бухгалтер
Ф.И.О.
(имзо)
Текширилган
Маъқулланган
Банк томонидан ўтказилган
М.Ў.
БАНК
имзо
имзо
сана
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1545-4, 07.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1545-3, 29.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 10/20/1545-3/1351-сон)
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА