Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3252]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банки раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 май,
12/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарорига

ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом банк фаолиятига, шу жумладан исломий банк фаолиятига рухсат бериш, банкнинг раҳбар ходимларини лавозимига киришишидан олдин келишиб олиш, алоҳида бўлинмаларини очиш ва ёпиш, уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш, банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
I БЎЛИМ. БАНКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-§. Мазкур Низомнинг қўлланилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйилган талаблар
(1-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Агар ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса:
ушбу Низомнинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари микромолия банкларига, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига нисбатан;
ушбу Низомнинг микромолия банкларига нисбатан белгиланган қоидалари исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлари мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати;
билвосита эгалик қилувчи — банкнинг акцияларига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи шахс;
исломий банк фаолияти — банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган банк фаолияти;
мўлжалланган олиш — потенциал олувчи томонидан банк акцияларини олиш ёки уларга ҳал қилувчи эгалик қилишни кўпайтириш юзасидан қабул қилинган қарор;
назорат — Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган мезонлардан бирига мос келувчи ўзаро алоқа;
охирги бенефициар мулкдор — юридик шахс бўлган, банк акцияларининг потенциал олувчисига ёки бу акцияларга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчига бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс;
потенциал олувчи — биргаликда ҳаракат қилаётган, мўлжалланилаётган сотиб олиш муносабати билан банк акцияларини бевосита ёки билвосита, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор сифатида олишни ният қилган шахс ёки шахслар гуруҳи;
раҳбар ходим — ушбу Низомнинг 77-бандида кўрсатилган лавозимлардан бирига сайланган (тайинланган) шахс;
ҳал қилувчи эгалик — шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида беш фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш;
чет эл банки — чет давлатнинг ҳудудида рўйхатга олинган, ушбу чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ банк деб ҳисобланадиган юридик шахс.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ариза ва бошқа ҳужжатлар қоғоз шаклида ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Бунда, қоғоз шаклида тақдим этиладиган ва ҳажми бир варақдан ортиқ бўлган ҳужжатлар варақма-варақ тавсифланган, тикилган, рақамланган ва имзоланган бўлиши лозим. Йиллик молиявий ҳисоботлар (шарҳларни ўз ичига олган жамланма баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари), шунингдек молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси босмахона усулида босилган брошюралар кўринишида тақдим этилиши мумкин.
Марказий банкнинг талабига асосан алоҳида ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилиши лозим.
Электрон шаклда тақдим этилган ариза юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Чет эллик ариза берувчилар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар ариза берувчи рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади, бундан мазкур Низомнинг 20-банди 1 — 5, 8 ва 10 — 13-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно.
Марказий банкка мазкур Низомга мувофиқ ариза билан мурожаат қилган шахс ариза берувчи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
3. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган ариза чақириб олинган ёки уни қаноатлантириш рад этилган тақдирда ариза берувчи томонидан Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.
4. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни талабларига риоя этган ҳолда тақдим этилади.
2-§. Банк муассислари ва акциядорлари. Банкнинг устав капитали
5. Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин. Устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 26 майдаги 14/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-3, 05.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон)
7. Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
Ушбу талаб мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деб қуйидагилар тушунилади:
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);
ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.
8. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк фаолияти, шу жумладан исломий банк фаолияти;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
микромолиялаш фаолияти;
суғурта фаолияти;
лизинг фаолияти;
ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қуйидаги шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 26 майдаги 14/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-3, 05.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон)
мазкур Низомнинг II бўлими 2-боби талабларига мувофиқ бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 26 майдаги 14/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-3, 05.06.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон)
банкнинг устав капиталини шакллантириш ёки акцияларини олиш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари қонунийлигини Марказий банк томонидан белгиланган тартибда тасдиқламаган жисмоний ва юридик шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларига эгалик қилишига тақиқлар ёки чекловлар мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).
Мазкур банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар банк акцияларига билвосита ҳам эгалик қилиши мумкин эмас.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 26 майдаги 14/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-3, 05.06.2023 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон)
11. Банк муассислари банк рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чиқишга ҳақли эмаслар.
12. Банк устав капиталининг энг кам миқдори ва уни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади.
3-§. Банкнинг номига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Банкнинг номи банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда фирма номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Фирма номлари тўғрисида»ги қонунлари.
14. Банк ўзининг фирма номи сифатида уставида кўрсатилган номидан фойдаланади. Банк ҳар қандай ҳужжатларда, эълон ёки рекламаларда ўзини уставида кўрсатилган номдан фарқли номлашга ҳақли эмас.
15. Банкнинг фирма номида аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) улар жойлашган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай аҳоли пунктлари номидан ҳар қандай ташкилотларда иш юритиш ва иштирок этиш ваколатига эга бўлсалар. Бунда улар жойлашган давлатнинг фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан берилган ушбу аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат этилганлигини тасдиқловчи ёзма тасдиқномаси ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай рухсатнома (тасдиқнома) талаб этилмаслиги тўғрисидаги ушбу органнинг ёзма тасдиқномаси.
ишлатилаётган ном жойлашган давлатининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган, муассис бўлган юридик шахснинг фирма номи ёки рўйхатга олинган товар белгиси билан мос бўлса.
(15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Банкнинг фирма номида бошқа географик номларнинг (Евроосиё, Европа, Осиё ва б.) ишлатилишига банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахсларнинг асосий иқтисодий фаолияти кўрсатилган ҳудуднинг катта қисмида амалга оширилаётган бўлса йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк акциядорларининг таркиби, ҳолати ёки улуши ўзгариши оқибатида ушбу банд талаблари бажарилмаётган бўлса, банк мазкур ҳолат вужудга келган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмай фирма номини ўзгартириши ва банк уставига киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни мазкур Низомнинг V бўлими 4-бобида белгиланган тартибда Марказий банкка тақдим этиши лозим.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
2-БОБ. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БАНКНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ
1-§. Банкни таъсис этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил этилаётганда муассислар таъсис йиғилишини ўтказади ва ўзаро таъсис шартномасини имзолайди. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда банкни таъсис этиш ҳақидаги қарор шу муассис томонидан якка тартибда қабул қилинади.
Ушбу ҳаракатлар муассислар (муассис) томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
17. Муассислар банкни ташкил этиш бўйича уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этишга ваколатли бўлган бир ёки бир неча шахсларни тайинлайди. Ушбу шахсларнинг ваколатлари таъсис шартномаси билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва устави, мазкур Низомга мувофиқ Марказий банк томонидан берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) асосан амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
19. Банкларни лицензиялаш тартиб-таомили қуйидаги икки босқичдан иборат:
Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир вақтнинг ўзида банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
2-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади ва унга қуйидагиларни икки нусхада илова қилади:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил этилганда таъсис шартномасини;
(20-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) банкни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни. Банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилиши баённомасининг банк кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
(20-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;
4) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган муассислар рўйхатини;
5) муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) мазкур Низомнинг 43-банди 1 — 4 ва 6-кичик бандларига мувофиқ ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита муассис, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни.
(20-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
7) ариза берувчининг банкни ташкил этишда муассисларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш бўйича ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) банкнинг устав капиталини шакллантириш учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;
(20-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;
(20-банднинг 9-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
10) банкнинг ташкилий тузилмасини;
11) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;
12) банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини.
(20-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг 14-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:
банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳаларини;
исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳасини;
банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари тўғрисида ушбу Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
202. Таъсис йиғилишининг баённомаси ёки муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилган қарори банкни ташкил этиш, банкнинг устав капитали миқдорини белгилаш, банк уставини, ташкилий тузилмасини ва бизнес-режасини тасдиқлаш, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарорларни, шунингдек банк исломий банк фаолиятини амалга оширган тақдирда — банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олиши лозим.
(202-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
203. Таъсис шартномасининг ёки муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилган қарорининг нусхалари, улардаги жисмоний шахсларнинг имзолари нотариус ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқланади.
204. Исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсатида камида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
исломий банк фаолиятини амалга оширишда исломий молия стандартларига мувофиқликни таъминлашнинг аҳамияти;
исломий банк фаолиятини амалга оширишда исломий молия стандартларига мувофиқликни таъминлаш жараёни;
исломий молия стандартларига мувофиқликни таъминлашда банкнинг бошқарув органлари, исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудитининг вазифа ва мажбуриятлари;
исломий молия стандартларига номувофиқ бўлган даромадлардан халос бўлиш, шу жумладан уларни хайрия мақсадларига йўналтириш тартиби;
ҳисобдорлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш чоралари;
исломий молия бўйича ташқи аудит текширувини ўтказиш тартиби.
(203 ва 204-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, мазкур бобнинг 2 ва 3-параграфларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан ушбу қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
3-§. Чет эллик муассисларга нисбатан улар томонидан банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш чоғида қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Банкни ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида чет эл банки иштирок этганда мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
1) чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;
3) чет эл банкининг устави;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг қуйидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат:
(22-банд 4-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
200 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги хусусий капиталнинг мавжудлиги;
(22-банд 4-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
«Standard & Poorʼs», «Moodyʼs Investors Service» ёки «Fitch-IBCA» рейтинг агентликлари томонидан берилган инвестицион рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтинги мавжудлиги.
Чет эл банкининг капитал монандлиги ёки кредит рейтинги мазкур кичик бандда кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлганда ёки унда кредит рейтинги мавжуд бўлмаганда, пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан чет эл банки молиявий салоҳиятига берилган баҳоси, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган, норезидент бўлган юридик шахсларнинг банкни ташкил этишида ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
1) юридик шахс ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этиш ёки унинг банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори;
2) юридик шахс жойлашган давлатдаги назорат қилиш органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишга ёки банк устав капиталида иштирок этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат, ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;
3) юридик шахс устави;
4) устав капиталидаги ўз улуши учун тўловни амалга оширишга маблағлари мавжудлигининг тасдиғи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан банк ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда ариза берувчи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда тақдим этади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори тақдим этилади;
(24-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилишининг баённомасини;
(24-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;
4) муассислар ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарорини;
5) банк устав капиталидаги улушлари миқдорини кўрсатган ҳолда муассислар рўйхатини;
6) муассисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхасини ва тўлов реквизитларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) капиталининг ва кредит рейтингининг мазкур Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида келтирилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
(24-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;
(24-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
9) банкнинг ташкилий тузилмасини;
10) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;
11) банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини. Унда банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ёритиш зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини.
(24-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи ушбу банднинг биринчи — ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу Низомнинг 201-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
25. Мазкур Низом мақсадларида:
1) халқаро молия институтлари деганда Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик, Халқаро тараққиёт уюшмаси), Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Европа Кенгашининг тараққиёт банк, Европа марказий банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестицияси банки, Ислом тараққиёт банки тушунилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари деганда капитали ва кредит рейтинги қуйидаги талабларга мувофиқ бўлган шахслар тушунилади:
(25-банд 2-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
500 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги устав капиталининг мавжудлиги;
«Standard & Poorʼs», «Moodyʼs Investors Service», «Fitch-IBCA» рейтинг агентликларининг мос равишда «А+», «А1», «А+» рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги.
4-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16 ва 19-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
27. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда Марказий банк:
банк капитали, шу жумладан, устав капитали миқдорини доимий кўпайтириб боришнинг режалаштирилганлиги, кўзда тутилаётган даромадлар ҳамда фондларни шакллантириш истиқболлари, шунингдек муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти каби омиллар билан аниқланувчи ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини;
Марказий банк билан чет эл банки бўлган муассиснинг банкни назорат қилиш органи ўртасида ахборот айирбошлаш тўғрисидаги келишув мавжудлигини;
норезидент жойлашган мамлакат ваколатли органларининг ахборотини ва фикрларини инобатга олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк ушбу ҳолатларни банкнинг устав капиталидаги мазкур Низомнинг 39-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган миқдордаги улушни олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш чоғида ҳам инобатга олади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-§. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш
(5-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисидаги ариза. Бунда аризада ариза берувчининг электрон почта манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир;
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати;
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси;
агар ариза бир вақтнинг ўзида банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш учун тақдим этилса, ушбу Низомнинг 291-банди еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг тегишли равишда 20 — 24-бандлари ҳамда ушбу банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади.
(28-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг Марказий банк томонидан кўриб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20 ва 21-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-§. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш
291. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш тўғрисидаги ариза;
банк акциядорлари умумий йиғилишининг ёки банкнинг ягона акциядорининг исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарори;
банкнинг Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган талаблар инобатга олинган ҳолдаги устави;
банкда банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот;
ушбу Низомнинг 201-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар;
банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими тўғрисидаги ушбу Низомнинг 107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;
исломий банк фаолияти бўйича бозор таҳлили, молиялаштириш режалари, маҳсулот ва хизматлар, молиявий прогнозлар ва таваккалчиликларни бошқариш масалаларини, шунингдек ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган уч йиллик бизнес-режа;
исломий банк фаолияти доирасида амалга ошириладиган молиявий операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имконияти яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (автоматлаштирилган банк тизимларига исломий молия операцияларини амалга ошириш бўйича ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).
292. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш ҳақидаги қарор ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда қабул қилинади.
Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида банкни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
(51-параграф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-§. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш
(6-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-§. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) бериш ва қайта расмийлаштириш учун тўлов
(7-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
33. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилганлиги учун тегишинча банк ёки микромолия банки устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда давлат божи берилган ҳар бир лицензия тури учун алоҳида ундирилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми ундирилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
36. Марказий банк томонидан банк ҳақидаги Банкларнинг давлат реестрида сақланувчи маълумотлар кўчирма кўринишида бепул тақдим этилади.
8-§. Ташкилий-техник тадбирларни молиялаштириш
37. Ташкилий-техник тадбирларни бажариш, банк биноларини тайёрлаш, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминлаш, ускуналар, ташкилий-техник воситалари билан жиҳозлаш ва дастурий таъминот билан таъминлаш бўйича харажатлар муассислар ҳисобидан қопланади. Бунинг учун муассислар томонидан банкни ташкил этиш бўйича харажатларнинг тахминий ҳисоб-китоби қилинади ҳамда бир ёки бир неча муассис томонидан харажатларни амалга ошириш тўғрисида ўзаро шартнома тузилади, ушбу ҳужжатлар банк рўйхатга олингунга қадар Марказий банкка тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Банк давлат рўйхатига олинган ва унга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилгандан сўнг муассислар акциядорлар умумий йиғилишида банкни ташкил этиш бўйича харажатларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қилинган харажатлар ҳақида ҳисобот беради. Уларнинг ҳаракати акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирда, уларнинг қилган харажатлари банк томонидан шартномага мувофиқ қайтариб берилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
II БЎЛИМ. БАНК АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА ДАСТЛАБКИ РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ
1-боб. Банк акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатномани олиш тартиби
39. Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:
беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;
йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;
эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
40. Биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар бўлиб Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган шахслар ҳисобланади.
41. Банклар бошқа банкнинг акцияларини бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банклар бошқа банкнинг устав капиталидаги улушини кўпайтириш учун Марказий банкнинг такрорий дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
42. Банк томонидан бошқа банкнинг акцияларини сотиб олишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга банкнинг барқарор молиявий ҳолати, шунингдек сотиб олиш натижасида пруденциал нормативларга риоя этилиши киради. Ушбу банд талаблари банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.
43. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза тақдим этилади:
1) потенциал олувчи — жисмоний шахс томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
норезидент бўлган жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;
(43-банд 1-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд 1-кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
2) потенциал олувчи — юридик шахс томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (норезидент бўлган юридик шахслар учун) ва таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);
(43-банд 2-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
барча иштирокчилар (акциядорлар) тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотлар;
ушбу юридик шахсда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ маълумотлар;
потенциал олувчи тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ маълумотлар;
банкда ҳал қилувчи эгаликни олиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
охирги 3 йил учун, агар фаолият 3 йилдан кам муддатга амалга оширилган бўлса — амалда фаолият олиб борилган йиллар учун молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси нусхаси;
(43-банд 2-кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ анкета;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзоларининг мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар;
(43-банд 2-кичик бандининг унинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд 2-кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
3) потенциал олувчи — банк томонидан, агар банк сотиб олиш натижасида банклар гуруҳининг бир қисмига айланса:
мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;
банклар гуруҳи тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;
банклар гуруҳи иштирокчилари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан гуруҳга кирувчи иштирокчиларнинг асосий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;
банклар гуруҳининг таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат бўйича сиёсати;
банклар гуруҳида назоратни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
гуруҳ иштирокчиларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ариза берувчининг охирги 3 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси нусхаси (маълумот ариза топшириш санасига қадар 90 кундан кеч бўлмаган санага бўлиши лозим);
(43-банд 3-кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
4) потенциал олувчи — чет эл банки томонидан:
мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;
мазкур Низомнинг 22-банди 2 — 4-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;
5) потенциал олувчи — юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институти, чет эл банки ҳамда бошқа кредит ташкилоти томонидан:
мазкур банднинг 2-кичик банди иккинчи, учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
капиталининг ва кредит рейтингининг мазкур Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(43-банд 5-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
6) потенциал олвучи — халқаро молия институти, чет эл банки ва бошқа кредит ташкилоти бўлмаган норезидент томонидан:
мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;
мазкур Низомнинг 23-банди 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжат.
44. Ҳал қилувчи эгаликка билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор томонидан мазкур Низомнинг 43-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади, бундан биринчи кичик банднинг учинчи хатбошисида ва 2-кичик бандининг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда, хусусан ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя тартибида, суднинг қарорига асосан мулк ҳуқуқини олиш ёки банк устав капиталининг камайтирилиши натижасида мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳажмдаги банк акцияларига эгалик қилишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиши учун мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган ҳужжатларни банк акцияларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган кунидан эътиборан 60 кун ичида тақдим этади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
46. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор қуйидаги ҳолларда Марказий банкни ва банкни 10 кунлик муддатда ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши шарт:
банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома олинган битим амалга оширилганда;
дастлабки рухсатнома олинган, ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган акциялар улуши кўпайганда;
банк устав капиталидаги ҳал қилувчи эгаликни бошқа шахсга бериш ёки камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш натижасида ҳал қилувчи эгалик тегишлича эллик фоиздан, йигирма фоиздан ёки беш фоиздан кам бўлиб қолганда;
ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган ҳажмдаги банк акциялари шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда.
47. Потенциал олувчини баҳолашни якунлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш ва тақдим этиш, банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш ёки шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банк акцияларини олишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш, ҳал қилувчи эгалик сотиб олинганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бошқаларга берилганлиги тўғрисида хабарнома бериш, шунингдек Марказий банкни хабардор килиш Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
48. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатига кўра;
банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
2-боб. Потенциал олувчини баҳолаш
49. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тузулиши ва мураккаблигига, шунингдек баҳолаш жараёнига тадбиқ этиладиган мутаносиблик тамойилига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
50. Марказий банк потенциал олувчининг сифатини қуйидаги мезонларни биргаликда кўриб чиқиш йўли билан:
потенциал олувчининг ишчанлик обрўсини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин тайинланиши назарда тутилаётган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви, исломий молия кенгаши аъзоларининг, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билими, малакаси ва тажрибасини;
(50-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини, хусусан акцияларини олиш мўлжалланилаётган банк фаолиятининг кўлами ва ихтисослашуви жиҳатидан салоҳиятини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мўлжалланган сотиб олиш амалга оширилганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини;
(50-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
мўлжалланган сотиб олиш борасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга доир амалга оширилган ёки амалга оширилаётган уринишлар мавжудлиги ҳақидаги шубҳалар, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин шундай таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслигини;
потенциал олувчи фаолиятининг банк фаолияти билан уйғунлашуви эҳтимолини ва бунинг банк фаолиятининг ривожланишига таъсирини;
потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмасининг ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди.
51. Марказий банк потенциал олувчини баҳолашни амалга оширишда бошқа ваколатли органлар ёки чет давлатларнинг тегишли органлари билан маслаҳатлашишга ҳақли.
52. Потенциал олувчининг ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
1) потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги (мутаносиблик тамойилини қўлламаган ҳолда):
потенциал олувчига нисбатан иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
потенциал олувчи юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига ёки танг молиявий аҳволга олиб келган ҳаракатлар учун жавобгар бўлганлиги тўғрисидаги далилларнинг йўқлиги;
(52-банд 1-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
потенциал олувчини молия соҳасида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарорининг мавжуд эмаслиги;
ваколатли назорат органи томонидан потенциал олувчига нисбатан юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чеклайдиган санкцияларнинг ўтмишда қўлланилганлиги;
Марказий банкка ҳаққоний бўлган маълумотларни тақдим этганлиги;
потенциал олувчи баҳолашдан ўтмасликка уринганлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги;
2) касбий лаёқати (мутаносиблик тамойилини қўллаган ҳолда):
потенциал олувчи томонидан юридик шахсларнинг улушларини (акцияларини) эҳтиёткорлик билан бошқариш амалга оширилганлиги;
молия бозорида фаолият юритувчи юридик шахсларнинг назоратни амалга оширувчи иштирокчиси (акциядори) ва (ёки) раҳбари сифатида тўпланган эҳтиёткорлик билан бошқариш тажрибаси.
53. Агар потенциал олувчи юридик шахс бўлса, ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолаш юридик шахснинг ўзини, шунингдек унинг иштирокчилари (акциядорлари) ва бошқарув органлари аъзоларини қамраб олади.
54. Марказий банк потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилигини баҳолашда унга алоқадор шахсларнинг, хусусан потенциал олувчи билан амалий иш ёки қариндошлик муносабатларига эга бўлган ёки бундай муносабатларга эга бўлганлиги тахмин қилинган шахсларнинг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиши мумкин.
55. Марказий банк банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида мўлжалланган олишдан кейин тайинланиши кўзда тутилган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билим, кўникма ва тажрибаларини дастлабки баҳолашдан ўтказади.
56. Потенциал олувчи томонидан мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ келмайдиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг тайинлаш учун тақдим этилиши банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
57. Мўлжалланган олиш амалга оширилганидан сўнг тайинланадиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини келишиб олиш тўғрисидаги якуний қарор, уларни мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ деб топиш ёки топмаслик асносида, Марказий банк томонидан банкнинг ваколатли органи уларни тасдиқлаганидан ва мазкур бўлимда белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этганидан кейин қабул қилинади.
58. Потенциал олувчининг молиявий салоҳият мезонига мувофиқлигини баҳолаш мазкур Низомнинг 6 ёки 8-иловаларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида, унинг банк акцияларини сотиб олишни молиялаштириш, бакннинг барқарор молиявий ҳолатини сақлаб туриш, шунингдек яқин уч йил мобайнида банкни самарали ва оқилона бошқариш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
59. Потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини баҳолашда унинг банк акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ҳужжатлар тақдим этгунига қадар иқтисодий, молиявий ва бошқа турдаги фаолиятларда фаоллиги ва самарадорлиги ҳисобга олинади.
60. Марказий банк потенциал олувчи ва банк ўртасидаги молиявий муносабатларни, шунингдек бу муносабатларнинг банкнинг барқарор молиявий ҳолатини беқарорлаштириши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаришга қодирлигини кўриб чиқади.
61. Агар потенциал олувчи пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган норезидент юридик шахс бўлса, Марказий банк чет давлатнинг банк назорати органи томонидан потенциал олувчининг молиявий салоҳиятига берилган баҳосини, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олишга ҳақли.
62. Марказий банкда мўлжалланган олиш амалга оширилгунга қадар потенциал олувчининг молиявий салоҳияти келгусида ёмонлашувига олиб келишини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маълумотлар банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан банк акциялари олинганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини кўриб чиқади.
64. Мўлжалланган олиш банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларга мувофиқлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
65. Банк томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятларини баҳолаш нафақат мўлжалланган олишни амалга оширгунга қадар, балки доимий тарзда ўтказилади. Шу мақсадда потенциал олувчи Марказий банкка яқин 3 йил учун бизнес-режасини тақдим этади.
(63, 64 ва 65-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
66. Мўлжалланган олиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга уринишларни амалга оширганлиги ёки амалга ошираётганлиги ҳақида шубҳаларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги мезонга потенциал олувчининг мувофиқлигини, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин бундай таваккалчиликнинг ортиши ҳақидаги тахминларни баҳолаш мўлжалланган олишнинг миқдоридан қатъи назар ахлоқий фазилатлар ва виждонлиликни баҳолаш билан уйғунликда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликнинг ортиши ҳақидаги тахминларни баҳолаш потенциал олувчига алоқадор шахсларга нисбатан иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганликнинг мавжудлиги омили таъсирини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 29 декабрдаги 30/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-2, 24.01.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2023 й., 10/23/3252-2/0052-сон)
67. Мўлжалланган олиш учун ишлатиладиган маблағлар қонуний маблағлардан ташкил топиши, молиялаштириш механизми эса шаффоф бўлиши лозим. Ушбу мақсадлар учун потенциал олувчи Марказий банкка қуйидагиларни тақсдиқловчи маълумотлар тақдим этади:
маблағларнинг келиб чиқиш манбалари;
ушбу маблағларнинг ҳаракати схемаси;
имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуднинг ваколатли органлари назорати остидаги молиявий ташкилотлар орқали ушбу маблағларнинг ҳаракатланмаганлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот банк акциялари чет эл фонд бозорларида сотиб олинганда тақдим этилмайди.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 26 майдаги 14/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-3, 05.06.2023 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон)
68. Агар потенциал олувчи мамлакат ичида ёки чет элда ваколатли органлар томонидан қуйидагилар сифатида гумон қилинган ёки танилган бўлса, Марказий банк банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этади:
мўлжалланган олишга уларнинг алоқасидан қатъи назар, жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш операцияларида ёки шунга ўхшаш уринишларда иштирок этган шахс;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахс;
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида кўрсатилган шахслар билан алоқадор бўлган шахс.
69. Мўлжалланган олишни амалга ошириш натижасида банкда бошқа шахслар билан юзага келадиган яқин алоқалар, банк билан яқин алоқада бўлган бир ёки бир нечта шахснинг фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ёки норматив ҳужжатлар, бошқа давлатнинг ваколатли органлари томонидан ушбу шахсларга тақиқ ва чекловлар қўлланилиши Марказий банкнинг назорат функцияларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак.
70. Марказий банк потенциал олувчига дастлабки рухсатномани қуйидаги ҳолларда беради:
потенциал олувчи ушбу Низомнинг 50-бандида кўрсатилган мезонларга тўлиқ мос келса;
потенциал олувчи мўлжалланган олишнинг охирги бенефициар мулкдори эмаслиги хусусида шубҳа мавжуд бўлмаса;
акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаса;
ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда топширилган бўлса;
потенциал олувчи тақдим этган ҳужжатларда ва ахборотда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаса.
71. Акциядор бўлган юридик шахсларнинг даражаларга табақалаштирилишини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:
табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи шахсларнинг шаффофлиги ва уларнинг Марказий банк билан ҳамкорлик қилиши;
табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи барча шахслар тўғрисида банк назорати органлари ва бошқа ваколатли органлар билан самарали маълумот алмашинуви имконияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
табақалаштирилиш занжирида иштирок этувчи шахсларнинг келиб чиқиш мамлакатидаги банк назорати органи ёки бошқа ваколатли органнинг ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикасида банк акцияларини олишга рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси, агар буни ушбу мамлакатлар қонунчилик ҳужжатлари талаб этса.
(71-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда Марказий банк уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида назарда тутилган чоралар ва санкцияарни қўллашга ҳақли.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Ушбу бобнинг талаблари ариза берувчи томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган пайтда муассисларни, бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларни, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларни баҳолашга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
3-боб. Банк томонидан ўз акцияларини сотиб олиш учун марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини бериш тартиби
74. Банк ўз акцияларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг 10 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
75. Банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиш учун ариза берувчи Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:
(75-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган, ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк акциялари уларни кейинчалик бекор қилиш шарти билан банк устав капиталини камайтириш учун сотиб олинганда банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарорини, кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда — банк кузатув кенгашининг қарорини. Бунда қарорда банк томонидан ўз акцияларини сотиб олиш сабаблари кўрсатилади.
(75-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Банк устав капиталини камайтириш мақсадида ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани олгандан сўнг уставига банк устав капиталини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III бўлим. Банкнинг раҳбар ходимларини Марказий банк билан келишиб олиш тартиби ва баҳолаш мезонлари
(3-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Қуйидаги раҳбар ходимлар лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиниши лозим:
1) банк кузатув кенгаши аъзолари, шу жумладан раиси;
2) банк бошқаруви аъзолари, шу жумладан раиси ва унинг ўринбосарлари;
3) банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари, шу жумладан раиси ва унинг ўринбосарлари;
4) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари, агар улар бир пайтнинг ўзида банк бошқаруви аъзолари бўлмаса:
банкнинг бош бухгалтери;
ички аудит таркибий бўлинмаси раҳбари;
таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма раҳбари;
ички назорат ва (ёки) комплаенс назорат учун масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари;
банк активлари ва пассивларини (ғазначиликни) бошқаришга масъул бўлган таркибий тузилма раҳбари;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуроллари тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашишга масъул таркибий бўлинма раҳбари;
банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими;
5) ихтиёрий тугатилаётган банкнинг тугатувчиси (агар тугатиш комиссияси тайинланса, унинг раҳбари ва аъзолари);
6) ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, ушбу банднинг 1 — 5-кичик бандларида кўрсатилган раҳбар ходимларга тенглаштирилган ёки ушбу банднинг 4-кичик бандида кўрсатилган банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи шахслар.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Банк раҳбар ходимнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини дастлабки баҳолашдан ўтказиши шарт. Бунда банк раҳбар ходимнинг ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалари, мулоҳазасининг мустақиллиги, вақтининг етарлилиги ва жамоавий яроқлилигини мазкур Низом ва банкнинг ички талабларига мувофиқлигини баҳолайди, шунингдек раҳбар ходим томонидан баҳолаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Мазкур Низомнинг 78-бандида назарда тутилган баҳолаш банк томонидан раҳбар ходимни сайлаш ёки тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан (ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилишидан) олдин амалга оширилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Мазкур Низомнинг 78-бандига асосан банк томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари раҳбар ходимнинг мазкур Низом талабларига номувофиқлигини кўрсатган тақдирда, у раҳбар ходим сифатида сайланмаслиги ёки тайинланмаслиги лозим.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
81. Банк доимий равишда раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини қайта баҳолаб бориши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82. Банк томонидан мазкур Низомнинг 81-бандига мувофиқ амалга оширилган қайта баҳолаш натижалари раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига эндиликда мувофиқ эмаслигини кўрсатган тақдирда, банк номувофиқлик аниқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида Марказий банкни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади ва қуйидаги чоралардан бирини амалга оширади:
тенг даражадаги раҳбар ходимлар ўртасида мажбуриятларни қайта тақсимлаш;
раҳбар ходимларни касбий тайёрлаш;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш;
раҳбар ходимларни алмаштириш.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
83. Раҳбар ходимларни баҳолаш ва келишиб олиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш ҳамда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш доирасида;
(83-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкларнинг исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш доирасида;
кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартириш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш доирасида;
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
раҳбар ходимлар лавозимига киришишидан олдин, бундан мазкур Низомнинг 84-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно;
банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш ҳамда ихтиёрий тугатилаётган банкнинг тугатувчисини алмаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш доирасида;
раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига таъсир кўрсатувчи янги ҳолатлар вужудга келганда.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. Агар раҳбар ходимларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига таъсир кўрсатувчи янги ҳолатлар мавжуд бўлмаса, қуйидагиларни лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиш талаб этилмайди:
(84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколат муддатининг тугаши муносабати билан шу банкнинг ўзида янги муддатга қайта сайланган (тайинланган) банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзосини;
(84-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
келишиб олинган кунидан бошлаб 12 ой мобайнида шу банкнинг ўзида ўша талаблар қўйилган бошқа лавозимга ёки ўзи эгаллаб турган лавозимга қайта сайланган ёки тайинланган раҳбар ходимларни;
шу банкнинг ўзида, ўша талаблар ёки камроқ талаблар қўйилган қуйироқ даражадаги бошқа лавозимга тайинланган раҳбар ходимларни.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
85. Раҳбар ходим ўз лавозимига банк уни Марказий банк билан келишиб олгандан сўнггина киришиши мумкин.
Агар муҳим аҳамиятга эга ходимни объектив сабабларга кўра лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олишнинг имкони бўлмаса, банк муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган кундан эътиборан ўттиз иш куни ичида уни келишиш учун Марказий банкка тегишли объектив сабабларни кўрсатган ҳолда ариза юбориши шарт.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари вазифаларини улар йўқлигида вақтинча бажариш келишиб олиш тартибидан ўтган раис ўринбосарлари ёки бошқарув аъзолари зиммаларига юкланади.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
87. Банкнинг раҳбар ходимлари, мажбурий тугатилаётган банкнинг тугатувчиси, банкнинг махсус бошқарувчиси ва вақтинчалик бошқарувчиси (бундан буён матнда номзод деб юритилади) мазкур Низом талаблари билан белгиланган ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалар, мулоҳазанинг мустақиллиги, вақтнинг етарлилиги мезонларига мувофиқ бўлиши лозим.
Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзолари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мезонларга қўшимча равишда жамоавий яроқлилик мезонига ҳам мувофиқ бўлиши лозим.
Ушбу Низомнинг 77-банди 6-кичик бандида кўрсатилган раҳбар ходимнинг вазифалари қайси раҳбар ходимнинг вазифаларига тенглаштирилган бўлса (қайси муҳим аҳамиятга эга ходимнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борса), уларга нисбатан ўша тенглаштирилган раҳбар ходим (фаолияти улар томонидан мувофиқлаштириб бориладиган муҳим аҳамиятга эга ходим) учун белгиланган талаблар қўлланилади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
88. Марказий банк номзодни алоҳида баҳолайди ва унинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини жумладан асослантирилган мулоҳазадан фойдаланган ҳолда аниқлайди.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
2-боб. Номзодни баҳолаш мезонлари
1-§. Ишчанлик обрўси
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Номзод эгаллаган лавозимидан, шунингдек банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами, фаолияти мураккаблилигидан қатъи назар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши лозим.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
90. Номзоднинг ишчанлик обрўсини баҳолашда қуйидагилар эътиборга олинади:
(90-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
расмий маълумотларда номзоднинг профессионаллигини, виждонлилигини, тартиблилигини ва бошқа сифатларини тасдиқловчи, номзод қонунчилик ҳужжатлар асосида иш юритиши ва банкни хатарга ва унга нисбатан ишончнинг йўқотилишига олиб келувчи ҳаракатлари қилмайди деб ҳисоблашга асос бўлувчи бенуқсон ишчанлик обрўсининг мавжудлиги;
(90-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
номзодда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзодга алоқадор шахсларга нисбатан иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганликнинг мавжудлиги омилининг салбий таъсири, хусусан номзод лавозимига киришганидан кейин банкнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш фаолиятига жалб этилиши билан боғлиқ таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслиги;
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 29 декабрдаги 30/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-2, 24.01.2023 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2023 й., 10/23/3252-2/0052-сон)
номзод юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек ўзи масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолари юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул эканлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Марказий банк талабига кўра номзоднинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ёки уни эгаллаб турган лавозимидан четлатиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
молиявий фирибгарлик ёки солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар молиявий секторни назорат қилувчи органлари билан очиқ ва шаффоф бўлмаганлиги, ёлғон маълумот тақдим этганлиги, ҳамкорлик қилишдан бош тортганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Марказий банкнинг ёки чет давлат ваколатли органининг номзодни раҳбар лавозимига келишилишига (тайинланиши, тасдиқланиши) унинг ишчанлик обрўси номувофиқлиги сабабли рад этганлигининг мавжуд эмаслиги;
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан номзоднинг раҳбарлик лавозимига келишилганлиги (тайинланганлиги, тасдиқланланлиги) чақириб олинганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги;
Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан лавозимига киришишидан олдин келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган номзоднинг раҳбар лавозимига, олдиндан келишиб олинмасдан (тайинланмасдан, тасдиқланмасдан) киришганлиги ҳолатининг мавжуд эмаслиги;
номзод ушбу юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмаларида раҳбар сифатида, шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб, мазкур юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар келтирадиган қарорлар қабул қилганини ёки қарор қабул қилишда иштирок этганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги;
номзодга нисбатан олиб борилаётган суриштирув, дастлабки тергов, суд жараёнининг мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзод ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ўзи ҳозирда ёки илгари ижроия органи, кузатув кенгаши аъзоси бўлган ёхуд ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчиси (акциядори) сифатида ёки бошқа усулда назорат қилган ёки назорат қилаётган юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келганлигини тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
(90-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
номзод раҳбар бўлиб ишлаётган (ишлаган) юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасининг ташқи ёхуд бошқа объектив омиллар билан асосланмаган салбий молиявий кўрсаткичларга эгалигини (эга бўлганлигини) тасдиқловчи далилларнинг мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзод ҳозирда ёки олдин ижро органи, кузатув кенгаши, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси бўлган ёки ҳал қилувчи эгаси (акциядори) бўлган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки қилаётган юридик шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат молиявий сектор назорат органи томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун қўлланилган чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
(90-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
ички ва ташқи аудитнинг номзодга нисбатан мазкур Низомнинг 77-бандида келтирилган, аввалги раҳбарлик лавозимларида номувофиқ фаолият юритганлиги тўғрисида ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги;
номзодга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ёки индивидуал чора ва санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
номзод келишилган тақдирда банкнинг имиджи ва обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омилларнинг мавжуд эмаслиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Тажриба, билим ва кўникмалар
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Номзоднинг тажриба, билим ва кўникмалари банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами ва фаолияти мураккаблиги ҳамда унинг зиммасига юкланадиган мажбуриятларини инобатга олган ҳолда баҳоланади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
92. Марказий банк номзоднинг тажриба, билим ва кўникмаларига нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини баҳолашда қуйидагиларни эътиборга олади:
(92-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
банкнинг сўнгги ҳисобот давридаги бизнес-режаси, жами активлари ҳажми, мижозларнинг депозитлари ва (ёки) банкнинг жами айланмалари;
банкнинг банклар гуруҳига тегишли бўлиши;
банкнинг географик жойлашуви, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалари тармоғи;
банк фаолиятини сўнгги уч йил ичида Марказий банк томонидан ўтказилган текшириш ва баҳолаш натижалари;
банкнинг молиявий воситалари, шартномалари ва маҳсулотлариниг хусусияти ва мураккаблиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
93. Номзод билим ва кўникмаларга нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун банкнинг тизимли аҳамиятга моликлигига, хусусиятига, масштабига ва мураккаблигига, шунингдек, унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ келувчи билимга эгалигини намоён этиши ва камида қуйидаги маълумотга эга бўлиши лозим:
1) кузатув кенгаши аъзолари, шунингдек, унинг раиси учун — молия-иқтисод ёки юридик, шунингдек, банкнинг асосий йўналиши ва хусусиятидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумотга;
2) банк бошқаруви аъзолари, шунингдек, унинг раиси ва раис ўринбосарлари учун — молия-иқтисод ёки юридик ёки ахборот технологиялари йўналиши бўйича олий маълумотга. Бунда бошқарув аъзоларининг кўпчилиги молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим;
3) банк исломий молия кенгашининг:
камида уч нафар аъзоси, шу жумладан раиси ва унинг ўринбосари учун — исломшунослик, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёки фиқҳул муамалат мутахассисликлари ёхуд ушбу фанлар ўқитилган мутахассислик бўйича олий маълумотга;
қолган аъзолари учун (банкнинг исломий молия кенгаши уч нафардан ортиқ аъзога эга бўлган тақдирда) — молия-иқтисод, юридик ёки ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича олий маълумотга;
4) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари (бундан банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими мустасно), тугатувчиси, вақтинчалик бошқарувчиси ёки махсус бошқарувчиси учун — молия-иқтисод йўналиши ҳамда банкнинг асосий йўналиши ва хусусиятидан келиб чиқиб бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумотга;
5) банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими учун — молия-иқтисод ёки исломий молия йўналишида олий маълумотга ва Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (ААОИФИ) томонидан берилган қуйидаги сертификатлардан бирига, бундан номзоднинг исломий молия йўналишида олий маълумотга ёки илмий даражага эга бўлган ҳолатлари мустасно:
CIPA (Certified Islamic Professional Accountant) сертификати;
CSAA (Certified Shariʼah Advisor and Auditor) сертификати;
CPSS (Certificate of Proficiency in Shariʼah Standards) сертификати;
CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics) сертификати;
CSE (Certified Shariʼah Expert) сертификати.
Банкнинг исломий молия кенгашининг камида бир нафар аъзоси ва 2027 йил 1 июлдан бошлаб барча аъзолари Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (ААОИФИ) томонидан берилган қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлиши лозим, бундан номзоднинг исломий молия йўналишида ва (ёки) ушбу банднинг 3-кичик банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган йўналишлар бўйича илмий даражага эга бўлган ҳолатлари мустасно:
CIPA (Certified Islamic Professional Accountant) сертификати;
CSAA (Certified Shariʼah Advisor and Auditor) сертификати;
CPSS (Certificate of Proficiency in Shariʼah Standards) сертификати;
CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics) сертификати;
CSE (Certified Shariʼah Expert) сертификати.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Тажрибага нисбатан ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун, номзод сўнгги 15 йилда банкнинг тизимли аҳамиятга моликлиги, хусусияти, кўлами ва мураккаблиги, шунингдек, унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларга мувофиқ келувчи тажрибага эга бўлиши лозим. Бунда номзоднинг аввалги иш жойидаги мажбурияти ва унинг давомийлиги, уни иш билан таъминлаган ташкилотнинг кўлами, қўл остидаги ходимлари, амалга оширилган фаолиятнинг хусусияти ва мураккаблиги қуйидагича ҳисобланади:
1) банк кузатув кенгаши аъзолари, шунингдек, унинг раиси учун — камида 5 йил иш тажрибасига, шу жумладан, камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида ва (ёки) ҳуқуқ, ахборот технологиялари ва молия-иқтисод фанлари бўйича академик тажрибага эга бўлиши;
2) банк бошқаруви раиси учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 10 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 5 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
3) банк бошқаруви аъзолари учун, бундан бошқарув раиси мустасно — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
4) банк исломий молия кенгашининг:
исломшунослик, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёки фиқҳул муамалат мутахассисликлари ёхуд ушбу фанлар ўқитилган мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган аъзолари (бундан буён матнда ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзо деб юритилади) учун — ислом ҳуқуқини қўллаш соҳасида, шу жумладан ислом ҳуқуқи бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш, ислом ҳуқуқи бўйича тадқиқот ёки педагогик фаолиятни олиб бориш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
молия-иқтисод ёки юридик мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган аъзолари (бундан буён матнда техник эксперт аъзо деб юритилади) учун — банк ва (ёки) молия тизимида ва (ёки) ҳуқуқ соҳасида камида 7 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
5) банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари учун, бундан бош бухгалтер ва банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими мустасно — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
6) бош бухгалтер учун — бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботни тузиш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботини тузиш учун масъул бўлган ташкилий тузилмаси раҳбарлик ёки унинг ўринбосари лавозимида камида 3 йиллик иш тажрибасига ва (ёки) кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказувчи ташкилотларда аудитор сифатидаги иш тажрибасига эга бўлиши;
7) банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 7 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
8) банкнинг тугатувчиси, вақтинчалик бошқарувчиси ёки махсус бошқарувчиси учун — банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши.
Тажрибага нисбатан ўрнатилган талаб мақсадларида раҳбарлик лавозими деганда, ўзига юклатилган мажбуриятларга асосан, бир вақтнинг ўзида белгиланган миқдордаги ходимларини ва жараёнини бошқариш учун масъул шахснинг фаолияти тушунилади.
Бунда, хавфсизликни таъминлаш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ишлари иш тажрибаси сифатида инобатга олинмайди.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
95. Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоси банк фаолиятини ва банк дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси эса исломий банк фаолиятини ва банк дучор бўлиши мумкин бўлган исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни яхши тушунишини намоён этиши лозим. Бунда номзоднинг бошқа банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари билан жамоавий масъул бўлган соҳалар бўйича билимлари инобатга олинади, бундан якка тартибда масъул бўлган соҳалари мустасно.
(95-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
3-§. Мулоҳазанинг мустақиллиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
96. Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви, исломий молия кенгаши аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимлари, тугатувчиси, махсус бошқарувчиси ва вақтинчалик бошқарувчиси ўз мажбуриятларини амалга оширишда асосланган, объектив ва мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўлишлари керак.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
97. Номзод мулоҳазаларининг мустақиллигини баҳолашда қуйидаги ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг мавжудлигига ва унинг даражасига эътибор қаратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) шахсий манфаатлар тўқнашуви. Номзод банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва (ёки) исломий молия кенгаши аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимлар ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорнинг яқин қариндоши ёки улар билан яқин алоқаларга эга бўлса;
(97-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) касбий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унинг яқин қариндошлари охирги 2 йил давомида мазкур Низомнинг 77-бандида кўрсатилган лавозимларни рақобатчи банкларда ёки банк ёки унинг исталган рақобатчиси билан сезиларли тижорат алоқалари мавжуд бўлган ташкилотларда тенглаштирилган лавозимларни эгаллаган ёки эгаллаб турган бўлса;
(97-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
в) молиявий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унга алоқадор шахслар ҳозирда қуйидагилар билан муҳим молиявий манфаатларга ёки мажбуриятларга эга бўлса:
банк;
ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядор;
банк устунлик қиладиган улушларга эга бўлган ташкилотлар;
банкнинг ҳар қандай рақобатчилари;
банкнинг ҳар қандай мижозлари;
г) сиёсий манфаатлар тўқнашуви. Номзод ёки унга алоқадор шахслар охирги икки йилда юқори сиёсий лавозимни эгаллаган ёки эгаллаб турган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
971. Банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси мазкур банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядори, кузатув кенгаши аъзоси, бошқаруви аъзоси ёки ходими бўлиши мумкин эмас.
(971-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
4-§. Вақтнинг етарлилиги
98. Номзод ўз мажбуриятларини бажариши, шу жумладан банк фаолиятини, унинг асосий таваккалчиликларини ва уларни бошқариш стратегияларини ҳамда бизнес стратегияларини тушуниши учун етарли миқдордаги вақтга эга бўлиши лозим.
99. Номзоднинг вақти етарлилигини баҳолашда қуйидагиларга эътиборга олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзод кузатув кенгаши, ижро этувчи орган ёки исломий молия кенгаши аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи, махсус бошқарувчи ёки тугатувчи ҳисобланган ташкилотлари сони;
(99-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзод кузатув кенгаши, ижро этувчи орган ёки исломий молия кенгаши аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи, махсус бошқарувчи ёки тугатувчи ҳисобланган ташкилотларнинг ҳажми, хусусияти, масштаби, фаолиятининг мураккаблиги ва географик жойлашуви;
(99-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
номзод кузатув кенгаши аъзоси сифатида сайланган ташкилотларда ўтказиладиган кузатув кенгаши йиғилишлари ва акциядорлар умумий йиғилишларининг сони;
нотижорат ёки бир гуруҳга мансуб бўлган ташкилотларнинг кузатув кенгашлари таркибидаги аъзолиги;
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ташқарисидаги бошқа касбий ёки сиёсий мажбуриятлари;
номзоднинг мажбурий тусдаги касбни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслардаги иштироки.
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Номзод ташкилот фаолиятининг кўлами, хусусияти, миқёси ва мураккаблиги, шунингдек бажарилаётган касбий мажбуриятларнинг хусусияти ва мураккаблигидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта молиявий ёки номолиявий ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаши, бошқа касбий мажбуриятларни бажариши мумкин. Бунда номзодга қуйидагилар тақиқланади:
бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ юридик шахснинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши;
бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ банкнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши, бундан мазкур банклар бир банк гуруҳига тегишли бўлган ҳоллар мустасно;
банкнинг кузатув кенгаши аъзоси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида мазкур банкнинг бошқаруви аъзоси ёки унинг шуъба ва тобе хўжалик жамиятларида бошқарув органлари аъзоси бўлиши ёхуд уларда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасидаги икки ва ундан ортиқ банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси ва (ёки) икки ва ундан ортиқ микромолия ташкилотида, шу жумладан соҳага ихтисослашган уюшмалар ёки бирлашмалар ҳузурида ташкил этилган исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгаш аъзоси бўлиши, бундан мазкур банклар ёки микромолия ташкилотлари бир банк гуруҳига тегишли бўлган ҳоллар мустасно;
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
банкнинг бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими, вақтинчалик бошқарувчиси ёки тугатиш комиссияси аъзоси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида бошқа икки ва ундан ортиқ корхона ва ташкилотларда, шу жумладан давлат органларида меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаши;
банкнинг бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими, вақтинчалик бошқарувчиси ёки тугатиш комиссияси аъзоси бўла туриб, бир вақтнинг ўзида бошқа уч ва ундан ортиқ юридик шахснинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
5-§. Жамоавий яроқлилик
Олдинги таҳрирга қаранг.
102. Банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ёки исломий молия кенгаши аъзосининг ишчанлик обрўси, тажриба, билим ва кўникмалари, мулоҳазасининг мустақиллиги ва вақтининг етарлилигини баҳолаш билан бир пайтда унинг жамоавий яроқлилиги ҳам баҳоланади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
103. Жамоавий яроқлиликни баҳолаш банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзолари учун алоҳида, мазкур параграфда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(103-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
104. Банк кузатуви кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг тажриба, билим ва кўникмалари банкни самарали ва тадбирли бошқариш учун қуйидагиларни жамоавий равишда қамраб олиши лозим:
банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва уларга боғлиқ бўлган таваккалчиликларни;
молиявий бозорларни, жумладан пул бозори ва қимматли қоғозларни;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини;
банк асосий таваккалчилик турларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш ва юмшатишни ўз ичига олувчи таваккалчиликларни бошқаришни;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашишни;
ички аудитни;
ахборот технологиялари ва хавфсизликни;
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
стратегик режалаштириш қобилиятини, шунингдек банкнинг бизнес-режаси ва бизнес-стратегиясини тушуниш ва уларни амалга оширишни;
бошқарувчилик тажрибаси ва кўникмаларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқаришни.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1041. Банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларининг тажриба, билим ва кўникмалари банкдаги исломий банк фаолияти исломий молия стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилишини самарали тарзда мувофиқлаштириш учун қуйидагиларни жамоавий равишда қамраб олиши лозим:
исломий молия стандартларини;
исломий банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва уларга боғлиқ бўлган таваккалчиликларни;
исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчилик турларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш ва юмшатишни ўз ичига олувчи таваккалчиликларни бошқаришни;
Ўзбекистон Республикасининг исломий банк фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини.
(1041-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
105. Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно. Агар кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзод охирги 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган шахслардан бири бўлган бўлса, мазкур шахс ушбу талабга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Банк кузатув кенгашининг камида бир нафар, бошқарувининг ва исломий молия кенгашининг камида икки нафар аъзоси давлат тилини билишлари лозим.
Банк исломий молия кенгашининг барча ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзолари араб тилини билиши, шу жумладан араб тилидаги ислом ҳуқуқи масалаларига оид бирламчи манбаларни тушуниши ва изоҳлай олиши лозим.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1061. Банкнинг исломий молия кенгаши ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзоларининг камида учдан икки қисми Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим.
(1061-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
3-боб. Номзодни келишиб олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Банк номзодни келишиб олиш учун Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:
1) банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган ариза;
2) банк ваколатли органининг номзодни лавозимига сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қароридан ёки бошқарув раисининг номзодни лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;
3) номзоднинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил кўрсатилган ҳужжат нусхаси;
4) номзоднинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун банк томонидан ўтказилган дастлабки баҳолаш натижалари акс эттирилган ҳужжат;
5) мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ номзод томонидан тўлдирилган анкета;
6) номзоднинг мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги объективка-маълумотномаси;
7) норезидент бўлган жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;
8) номзоднинг меҳнат тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, бундан Ўзбекистон Республикасида тўпланган меҳнат тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мустасно;
9) номзоднинг олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, бундан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) номзод яшаш жойига эга бўлган, 90 кундан ортиқ яшаган ёки яшаётган барча давлатларнинг (Ўзбекистон Республикасидан ташқари) масъул органлари томонидан сўнги 90 кун ичида берилган номзоднинг судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
(107-банднинг 10-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 14 ноябрдаги 27/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3709, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/3709/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
108. Вақтинчалик бошқарувчи лавозимига ёки банкни тугатиш жараёнида тугатиш комиссияси аъзолигига тавсия этилаётган шахслар Марказий банкка мазкур Низомнинг 107-банди 1 ва 5 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ва қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:
(108-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) номзод ёки унинг яқин қариндошлари ва банк ўртасида манфаатлар тўқнашувининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, хусусан:
(108-банд 1-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк олдидаги мажбурияти, эгалик ҳуқуқи ёки ундаги иш фаолияти тўғрисида;
(108-банд 1-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
сўнгги 5 йил давомида бошқа банкларнинг ҳал қилувчи эгаликка эга акциядори ёки ишчиси сифатидаги муносабатлари тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг кўчмас мулкига рақобатчи бўлган мулкка эгалик қилиши тўғрисида, агар тугатиш ёки вақтинчалик бошқарув жараёнида мазкур мулкни баҳолаш, тасарруф этиш ёки бошқариш кўзда тутилган бўлса;
(108-банд 1-кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тугатиш жараёнида банк тугатувчиси ёки вақтинчалик бошқарувчи вазифасини холис бажариш учун тўсқинлик қилувчи ҳар қандай молиявий ва ишбилармонлик манфаатлари ёки ҳолатлари тўғрисида;
(108-банд 1-кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
2) ўзининг шахсий манфаатлари ва Марказий банк билан муносабатлари натижасида манфаатлар тўқнашувининг мавжуд эмаслиги, агар тўқнашув мавжуд бўлса ушбу тўқнашув тўғрисидаги маълумот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
110. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган ва (ёки) тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тўплами тақдим этилган ҳолларда Марказий банк мазкур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 10 иш куни ичида банкка бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва (ёки) тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида хабарнома юборади.
111. Номзоднинг ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида, тақдим этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, банк Марказий банкни хабардор қилишга ва тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни тақдим этишга мажбур.
4-боб. Номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор
112. Ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда тасдиқланиб, тўлиқ равишда Марказий банкка тақдим этилган кундан эътиборан 30 кун ичида номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
113. Тақдим этилган ҳужжатлар номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан қўшимча ҳужжатларни сўраб олишга, вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа юридик шахслар билан номзоднинг фаолияти юзасидан маслаҳатлашишга ҳақли.
(113-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Банк қўшимча сўралган ҳужжатларни 20 кундан ошмаган муддатда, норезидентлар билан боғлиқ ҳолатда эса 30 кундан ошмаган муддатда Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда номзодни келишиб олиш муддати тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
114. Номзоднинг ўз мажбуриятларини амалга ошириши учун зарур бўлган банк фаолияти соҳасидаги амалий ва назарий билимлари, банк фаолиятини ва у дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни тушуниш ҳамда давлат тили ёки араб тилини билиш даражасини баҳолаш мақсадида Марказий банк номзод билан суҳбат ўтказишга ҳақли.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
115. Марказий банк номзод билан суҳбат ўтказилиши ва уни ўтказиш санаси тўғрисида банкни хабардор қилади. Банк номзоднинг суҳбатда қатнашиш учун белгиланган кунда ва вақтда Марказий банкда ҳозир бўлишини ёки видеоконференц-алоқа тизимига уланишини таъминлаши лозим.
(115-банднинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
116. Номзод билан суҳбат шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ номзоднинг шахси аниқланганидан сўнг, Марказий банк томонидан номзод шахсан иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
117. Марказий банк қуйидаги ҳолларда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан қайтаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзоднинг келишиб олиниши мазкур Низомнинг 100 ва 105-бандлари талабларининг бузилишига олиб келса;
(117-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
номзодга нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда;
Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 113-бандига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар белгиланган муддат ичида тақдим этилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
номзод белгиланган вақтда суҳбатда ҳозир бўлмаса ва унинг суҳбатда ҳозир бўлмаслик сабабларини асословчи аризаси мавжуд бўлмаса ёки Марказий банк томонидан аризада келтирилган сабаблар узрли деб топилмаса.
(117-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
118. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатлар, ўтказилган суҳбат натижалари ва (ёки) номзод ҳақидаги Марказий банкда мавжуд бўлган бошқа маълумотларга кўра номзодни келишиб олиш ёки келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
119. Номзодни келишиб олиш ёки келишиб олишни рад этиш тўғрисидаги қарор, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банкка ёзма равишда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда юборилади.
(119-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
120. Марказий банк номзодни келишиб олишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қуйидаги асосларга кўра қабул қилади:
номзод мазкур Низом билан ўрнатилган бир ёки бир нечта мезонларга ва талабларга мувофиқ бўлмаса;
ёлғон маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Номзод тажриба, билим ва кўникма, мулоҳазанинг мустақиллиги ёки вақтнинг етарлилиги мезонларига номувофиқ бўлганда, Марказий банк номзодни маълум шартлар асосида келишиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолатда номзодни келишиб олиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган шартлар бажарилгандан сўнг номзод лавозимига киришишга ҳақли.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
122. Объектив сабабларга кўра Марказий банк билан олдиндан келишиб олинмаган ва банкнинг муҳим аҳамиятга эга ҳодими лавозимига тайинланган шахс келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги Марказий банкнинг хабарномаси банк томонидан олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
123. Келишиш жараёнидан ўтган раҳбар, ходим ўз фаолиятининг кейинги даврида Марказий банк томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида қўшимча суҳбат ўтказиш учун таклиф этилиши мумкин.
(123-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
5-боб. Хабарнома ва ҳисобдорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
125. Банк Марказий банкни 5 иш куни ичида мазкур Низомга мувофиқ раҳбар Марказий банк билан қайта келишиб олиш талаб этилмайдиган бошқа лавозимга ўтказилганлиги тўғрисида ёзма равишда ҳабардор қилади. Хабарнома мазкур ўзгаришларнинг сабабини, шунингдек, масъул орган томонидан тасдиқланган шахсни бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги қарордан кўчирмани ўз ичига олиши лозим.
126. Банк 2 иш куни ичида раҳбарни мазкур Низом талабларига эндиликда мувофиқ эмаслиги ҳамда банкни самарали ва тадбирли бошқариш учун унинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи маълумотлар мавжудлиги тўғрисида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
127. Банкнинг кузатув кенгаши ва исломий молия кенгаши аъзосининг ваколати муддатидан олдин тугатилганида, бошқаруви аъзоси ёки бош бухгалтернинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва (ёки) бошқа лавозимга ўтказилганда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Муҳим аҳамиятга эга ходимлар билан боғлиқ ҳолларда мазкур муддат 5 иш кунини ташкил этади, бундан бош бухгалтер мустасно.
(127-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
128. Банкнинг ташаббуси билан, меҳнат қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши оқибатида молиявий операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи бошқа ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Мазкур Низомда молиявий операцияларни амалда оширишда бевосита иштирок этувчи ҳодимлар деганда, молиявий операцияларни амалга оширишнинг ҳар қандай босқичида жалб этиладиган банкнинг ҳодимлари тушунилади.
(128-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
129. Банк, бошқарув аъзоси ҳамда муҳим аҳамиятга эга ҳодимларнинг бошқа лавозимга ўтказилиши ва (ёки) улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши натижасида бўшаб қолган лавозимларга мазкур Низом талабларига мувофиқ келувчи номзодларни ўттиз иш куни ичида Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этиши лозим. Мазкур тартиб кузатув кенгаши аъзоларига қуйидаги ҳолларда тадбиқ этилади:
(129-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уларнинг сони банк Уставида белгиланган миқордан 75 фоиз ёки ундан камини ташкил этса ва (ёки) банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган энг минимал талабдан камроқни ташкил этса;
(129-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
қисқариш натижасида уларнинг миқдори жуфт сонни ташкил этса;
банк томонидан кузатув кенгаши аъзолари таркибида банкка алоқадор бўлмаган шахсларнинг сонига нисбатан ўрнатилган талаблар бузилса, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларининг сони унинг аъзоларидан бири ёки бир нечтасининг аъзолиги тугатилиши натижасида банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан камроқни ташкил этса, банк мазкур ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз иш куни ичида исломий молия кенгаши аъзолигига мазкур Низом талабларига мувофиқ келувчи шахсларни сайлаши ва Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этиши лозим.
(129-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
IV БЎЛИМ. БАНКЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ВА АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАРИ
1-боб. Банк филиалларини ташкил этиш ва ёпиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
130. Банклар Ўзбекистон Республикасида Марказий банкни хабардор қилган ҳолда филиаллар очиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк филиали банкнинг кузатув кенгаши қарорига мувофиқ очилади ва тугатилади ҳамда ўз фаолиятини банкка берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) ва банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган филиал тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.
(130-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Банклар ўз филиалини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкка мазкур Низомнинг тегишли равишда 132 ва 139-бандларида белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт.
Банк филиалини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмай амалга ошириладиган фаолият қонунга хилофдир.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
132. Банк филиал очганда ҳамда мазкур Низомнинг 1321-бандида кўрсатилган талаблар ва шартларга риоя этган тақдирда мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса олинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай қуйидагиларни Марказий банкка тақдим этади:
(132-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк филиалини очганлик тўғрисида мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома;
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
банк кузатув кенгашининг филиални очиш тўғрисидаги қарори;
филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг мазкур Низомнинг тегишли равишда 1341 ва 1342-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар;
филиал жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1321. Банк филиалини очганлик тўғрисидаги хабарномани Марказий банкка юбориш учун банк қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этиши лозим:
банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;
филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг мазкур Низомнинг тегишли равишда 1341 ва 1342-бандларида белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши;
филиал биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқ бўлиши.
(1321-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
133. Филиалга банк мол-мулки бириктирилади ва «филиал» сўзи қўшимча қилинган ҳолда банкнинг номи билан тўлиқ мос бўлган номга эга бўлади.
134. Филиал раҳбари банк уставига мувофиқ ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланади ва белгиланган тартибда берилган ишончномага асосан фаолият юритади. Ишончномада филал раҳбарининг ваколатлари рўйхати кўрсатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1341. Филиал раҳбари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;
банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлмаслиги;
ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келмаган бўлиши;
бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёхуд унинг назорати остида ишловчи яқин қариндошлардан бири бўлмаслиги.
(1341-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1342. Филиал бош бухгалтери қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
молия-иқтисод йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;
банк-молия соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан банкнинг бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молиявий ҳисоботни тузиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши.
(1342-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
135. Банк филиалининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса олинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка филиалнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборади. Хабарномага қуйидагилар илова қилинади:
банк филиалининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш ҳақидаги банк кузатув кенгашининг қарори. Бунда қарорда филиалнинг янги манзили кўрсатилиши лозим;
банк филиалининг янги биноси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси;
филиал манзили ўзгаришининг банк омонатчилари ва кредиторларига таъсири тўғрисида ахборот.
Маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар) номининг ўзгариши натижасида банк филиалининг почта манзили ўзгарганда банк тегишли ўзгаришлар содир бўлган санадан эътиборан 20 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка мазкур ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
136. Банк қуйидаги ҳолларда филиалининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартиришга ҳақли эмас:
(136-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(136-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк филиалининг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;
(136-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
банк филиалининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;
филиал жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1361. Банк филиалининг номи ўзгарганда банк филиал номини ўзгартириш тўғрисидаги кузатув кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ушбу қарорни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
(1361-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
137. Банк томонидан филиални ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк мижозларни филиал ёпилишидан 15 кун олдин хабардор қилиши ва уларнинг олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши ёки бу мажбуриятларни мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказиши шарт.
138. Банк филиални ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 2 иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни тақдим қилади:
филиалнинг ёпилиш сабаблари ва муддатлари кўрсатилган хабарнома;
банк кузатув кенгашининг филиални ёпиш тўғрисидаги қарори;
мижозлар олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашга доир режа.
Олдинги таҳрирга қаранг.
139. Филиални тугатиш жараёни якунлангандан сўнг банк Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда банк филиалини тугатганлик тўғрисида ёзма хабарнома юборади:
(139-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(139-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
филиални тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;
(139-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
филиалнинг тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги қарор;
охирги иш кунида банк филиалининг баланси;
тугатиш (ноль) баланси;
балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш (ноль) баланси;
банк филиалининг ҳужжатлари ва йиғмажилдлари йўқ қилиш учун ажратилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
ҳужжатларнинг архивга сақланиш учун топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома;
банк филиалининг муҳрлари ва штампларининг йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
банкнинг расмий веб-сайтида қўйилган филиалнинг ёпилиши ҳақидаги эълон нухаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(140-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
2-боб. Банкнинг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Банклар, бундан микромолия банклари мустасно, Марказий банкнинг рухсатномаси билан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасида белгиланган ҳолларда чет элда шуъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, банкларнинг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин.
Микромолия банкларига чет элда банклар, ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш, чет эл банкларининг капиталида, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тақиқланади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
142. Чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш учун банк Марказий банкка ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
банк кузатув кенгашининг чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишнинг иқтисодий асосланиши;
раҳбарлик лавозимига (банк бошқарув органларининг аъзолари, филиал раҳбари) тайинланаётган номзодлар ҳақидаги маълумотлар;
қабул қилаётган давлатда назорат режими бўйича маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
143. Марказий банк аризани мазкур Низомнинг 142-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилган кундан бошлаб 20 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.
(143-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
144. Марказий банк банк томонидан мазкур Низомнинг 141-бандида белгиланган талабларга риоя қилинмаган, шунингдек Марказий банк томонидан қуйидагилар аниқланган тақдирда чет элда шуъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишни рад этиши мумкин:
қабул қилаётган давлатда банк назорати етарлича ва самарали, шу жумладан консолидациялашган асосда таъминланмаганлиги;
қабул қилаётган давлатнинг назорат қилувчи органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш имконияти, шу жумладан ахборот алмашиш бўйича имконияти мавжуд эмаслиги.
145. Банкнинг чет элдаги шуъба банки ёки филиалининг раҳбари, жойлашган манзили ўзгарган тақдирда, банк Марказий банкни банкнинг бошқарув органи томонидан тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида ёзма равишда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
146. Банкнинг шуъба банклари ҳамда ваколатхоналари улар очиладиган ва (ёки) ташкил этиладиган мамлакат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилади ва (ёки) филиаллари ташкил этилади.
(146-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
147. Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шуъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида Марказий банкни хабардор қилиши ва ушбу қарор банкнинг молиявий барқарорлигига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
3-боб. Банкларнинг бошқа бўлинмалари
148. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
149. Банк хизматлари офиси банкнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва банк ёки унинг филиали билан ягона бўлган банк (филиал) баланси ва кодига эга бўлади.
(149-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-5, 24.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон)
150. Банк хизматлари офиси «минибанк», «чакана хизматлар маркази», «банк хизматлари маркази» ва бошқа сўз ва сўз бирикмалари қўлланилган ҳолда турли хил номланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(152-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
153. Банк хизматлари офиси ташкил этилаётган ҳудудда банкнинг филиали мавжуд бўлиши талаб этилмайди.
154. Банк хизматлари офислари пул омбори билан ёки пул омборисиз (қимматликларни сақлаш бўйича шартнома тузилган ҳолларда) ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(155-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 29 декабрдаги 30/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-2, 24.01.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2023 й., 10/23/3252-2/0052-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
156. Банк хизматлари офислари Марказий банкни хабардор қилган ҳолда очилади.
(156-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
157. Банк банк хизматлари офисини очганда ҳамда мазкур Низомнинг 158-бандида кўрсатилган талаблар ва шартларга риоя этган тақдирда мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса олинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай қуйидагиларни Марказий банкка тақдим этади:
(157-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк хизматлари офисини очганлик тўғрисида мазкур Низомнинг 131-иловасига мувофиқ шаклда ёзма хабарнома;
(157-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
банкнинг ваколатли бошқарув органининг банк хизматлари офисини очиш тўғрисидаги қарори;
банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси.
(157-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
158. Банк хизматлари офисини очганлик тўғрисидаги хабарномани Марказий банкка юбориш учун банк қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этиши лозим:
банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга бўлиши;
банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқ бўлиши.
(158-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
159. Банк хизматлари офиси тугатилганда банк Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда банк хизматлари офисини тугатганлик тўғрисида ёзма хабарнома юборади:
банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;
банкнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган банк хизматлари офисининг тугатилиши ҳақидаги эълон нусхаси.
(159-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
160. Банк хизматлари офисини ёпиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида 15 кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Банк хизматлари офисининг номи ўзгарганда банк банк хизматлари офисининг номини ўзгартириш ҳақидаги банк ваколатли органининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ушбу қарорни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
162. Банк хизматлари офисининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган хулоса берилган санадан эътиборан 10 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка банк хизматлари офисининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборади. Хабарномага қуйидагилар илова қилинади:
банк хизматлари офисининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш ҳақидаги банкнинг ваколатли органининг қарори. Бунда қарорда банк хизматлари офисининг янги манзили кўрсатилиши лозим;
банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк хизматлари офисининг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси.
Маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар), аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар) номининг ўзгариши натижасида банк хизматлари офисининг почта манзили ўзгарганда банк тегишли ўзгаришлар содир бўлган санадан эътиборан 20 иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка мазкур ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
V БЎЛИМ. УСТАВГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
163. Банк уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Марказий банкда рўйхатга олиниши лозим.
164. Банк уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан умумий йиғилишда иштирок этувчи овозга эга акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик тўртдан уч қисми овоз берган ҳолда қабул қилинади.
Устав капиталини кўпайтириш, шунингдек банк уставига устав капиталини кўпайтириш ва эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш масалалари акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига ёки банк уставига кўра банк кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган банкда, банк уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар ушбу акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак, банкнинг имтиёзли акциялари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқини олиш ҳоллари бундан мустасно.
(164-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
165. Уставга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун банк тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
уставга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги банкнинг тегишли ваколатли бошқарув органининг қарори (ягона акциядорнинг якка тартибда қабул қилинган қарори, акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси, кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси) нусхаси;
банк кузатув кенгаши раиси (у бўлмаган тақдирда кузатув кенгашининг аъзоларидан бири) имзолаган банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар.
(165-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
166. Тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлса, Марказий банк банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқади, акс ҳолда, ҳужжатлар банкка қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.
(166-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Уставга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни кўриб чиқилиш ва рўйхатга олиш 30 кун ичидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
167. Банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар ҳажми катта бўлиб, улар устав билан ишлашни мураккаблаштирса, Марказий банк банкдан мазкур Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда икки нусхада уставнинг янги таҳририни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Марказий банк банкнинг янги таҳрирдаги уставини рўйхатдан ўтказади.
(167-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
168. Банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар улар Марказий банкда рўйхатга олинган санадан бошлаб кучга киради. Рўйхатга олинган банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
2-боб. Банк устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
169. Банк устав капитали миқдорининг ўзгариши устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши ёки камайтирилиши шаклларида амалга оширилиши мумкин.
170. Банк устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
Қўшимча акциялар фақат банк уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида банк томонидан жойлаштирилиши мумкин.
171. Устав капиталини кўпайтириш учун ушбу Низомнинг 164-бандида белгиланган ваколатли бошқарув органи томонидан, зарур ҳолларда банк уставига эълон қилинган акциялар, шу жумладан уларнинг миқдори, номинал қиймати ва турлари ҳақида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
172. Устав капиталининг кўпайтирилиши жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида амалга оширилади. Шу билан бирга, банк уставида белгиланган айрим турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акциялар сонига камайтирилиши лозим.
173. Банк устав капитали кўпайтирилишини, шунингдек эълон қилинган акциялари тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Банк устав капитали миқдорининг камайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
174. Банкнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда банк томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
Банкнинг устав капиталини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга, агар бундай имконият банкнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.
175. Банк устав капитали камайтирилиши натижасида унинг миқдори банк уставидаги тегишли ўзгаришларни рўйхатга олиш санасида, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунда белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан камайиб кетса, банк устав капитали миқдорини камайтиришига рухсат этилмайди.
176. Устав капиталини камайтириш ҳамда банк уставига тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга, қарорда устав капиталининг камайтирилиши сабаблари кўрсатилади ва уни камайтириш тартиби белгиланилади.
Жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш йўли билан устав капиталини камайтириш акциядорлар умумий йиғилишининг устав капиталини камайтириш тўғрисидаги қарорида банк томонидан сотиб олинадиган акциялар турлари, сотиб олинадиган ҳар бир турдаги акциялар сони, сотиб олиш нархи, тўлов шакли ва муддати, шунингдек акцияларни харид қилиш муддати белгиланиши лозим.
177. Банк устав капитали камайтирилиши тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшичаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Банк номини ўзгартириш билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш
178. Банкнинг мўлжалланаётган янги номи ушбу Низомнинг I бўлими 1-боби учинчи параграфи талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
179. Банкни қайта номлаш учун акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банк номини ўзгартириш ва шу муносабат билан уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
180. Банк номини ўзгартириш ва уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг банк 30 кундан кечиктирмаган муддатда Марказий банкка ушбу Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Марказий банк банк уставига банкнинг фирма номи ўзгариши билан боғлиқ киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги ном билан банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириб бериш масаласи юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
182. Банк номининг ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Марказий банк томонидан Банкларнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилади ва янги ном билан банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилади.
(182-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
183. Янги ном билан банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган кундан бошлаб, банкнинг янги номи кучга киради.
(183-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
184. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк номи ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотни жойлаштириш банкнинг янги номи кучга кирган кундан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.
185. Банк номининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5-боб. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
186. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштиришни талаб этади.
(186-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
187. Банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига ўзгартиришлар киритилганда, мазкур Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар икки нусхада Марказий банкка тақдим этилади:
банкнинг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш тўғрисида банкнинг ваколатли бошқарув органининг асослантирилган қарори;
хизмат кўрсатиш кўзда тутилаётган жойдаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси — банк жойлашган бино ўзгарган тақдирда;
банк жойлашган бино ўзгармаган ҳолда унинг почта манзили ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — банк биноси жойлашган географик объект номи ўзгарган тақдирда;
банк жойлашган ерининг ўзгариши банк омонатчиларига таъсир этиши эҳтимоли ва бундай ўзгариш натижасида банк стратегиясида кутилаётган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида маълумот — банк бошқа маъмурий-ҳудудий бирликка (вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул) кўчган тақдирда.
(187-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
188. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни рад этади:
(187-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 165 ва 187-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик талабларига номувофиқ бўлганда;
(187-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 майдаги 17/21-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-4, 24.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон)
банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;
банк биноси жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда.
189. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотнинг жойлаштирилиши банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олинган санадан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.
190. Банк манзили ўзгарганлиги тўғрисида маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
VI БЎЛИМ. БАНКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
1-боб. Банкни қайта ташкил этиш
1-§. Марказий банк томонидан банкни қайта ташкил этиш учун рухсатнома бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
191. Банкни қайта ташкил этиш рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида Марказий банкнинг рухсати билан амалга оширилади. Банкни қайта ташкил этиш Марказий банкнинг талабига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
192. Банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
193. Банкни қайта ташкил этишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
қайта ташкил этиш натижасида омонатчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган ва (ёки) қоладиган банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган пруденциал нормативлар ва бошқа талабларга риоя этилиши;
қайта ташкил этиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши;
(193-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
қайта ташкил этилаётган банкнинг топшириш ҳужжати ёки тақсимлаш балансида ҳуқуқий вориснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги.
194. Ариза берувчи банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этади:
банк акциядорларининг умумий йиғилиши ваколат берган шахс томонидан имзоланган, мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза.
қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигининг асосланганлиги ва оқибатларининг молиявий тахминлари, шу жумладан, қайта ташкил этилгандан сўнг янгидан вужудга келадиган ва қоладиган ҳар бир банкнинг тахминий баланси, бундан банкни ўзгартириш мустасно;
қайта ташкил этишда иштирок этаётган ва ушбу жараён натижасида юзага келаётган банкларнинг қайта ташкил этиш натижасида ҳосил бўладиган тахминий баланслари асосида ҳисобланган пруденциал нормативлар кўрсаткичлари бундан банкни ўзгартириш мустасно;
банкнинг акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган банкнинг янги таҳрирдаги устави, бундан банкни ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
195. Марказий банк банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани, мазкур ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан 20 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун Марказий банк томонидан йиғим ундирилмайди.
(195-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
196. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
банкни қайта ташкил этишга доир рухсатномани бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
ариза берувчи рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга мувофиқ бўлмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
197. Марказий банк банкни қайта ташкил этишни рад этган тақдирда, акциядорлар умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
198. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин қайта ташкил этилаётган банк 30 кундан кеч бўлмаган муддатда ёзма равишда маълум қилиш ва банкнинг расмий веб-сайтида тегишли эълон бериш йўли билан ўз кредиторларини келгусидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
199. Ариза берувчи Марказий банкдан белгиланган тартибда рухсатнома олганидан сўнг, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ монополияга қарши органининг дастлабки розилигини олиши лозим.
(199-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
200. Банкни қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишга доир Марказий банк рухсатномаси олинганидан сўнг, мазкур Низомга мувофиқ янгидан вужудга келадиган ҳар бир банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун зарур ташкилий-техник тадбирлар бажарилади.
(200-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Банкни қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
202. Банкни қайта ташкил этиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олинганлиги қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш учун кафолат бўла олмайди.
(202-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
203. Банкни қайта ташкил этиш билан боғлиқ банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Низомнинг V бўлим 1-бобига мувофиқ амалга оширилади.
204. Банкни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгартириш шаклида банкларни қайта ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайта ташкил этишда иштирок этаётган банклар ҳисобидан амалга оширилади.
Банкни бўлиш ва ажратиб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган банклар томонидан тўланади.
205. Қайта ташкил этилаётган банк зарур ҳолларда Марказий банк томонидан белгиланган тартибда банк мижозларининг барча ҳисобварақларини қайта рўйхатга олиши лозим.
206. Қайта ташкил этилаётган банк қайта ташкил этиш жараёнини Марказий банкнинг қайта ташкил этиш учун рухсатномаси олинган кундан эътиборан олти ой ичида тамомлаши шарт.
207. Банкни қайта ташкил этишга доир рухсатнома қуйидаги асосларда бекор қилинади:
ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатига кўра;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
2-§. Банкни қўшиб юбориш
208. Банкларни қўшиб юбориш деганда икки ёки бир неча банклар фаолияти тўхтатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бериш йўли билан янги банкнинг ташкил бўлиши тушунилади.
209. Қўшиб юборишда иштирок этувчи банклар ўртасида, қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек, ҳар бир банк акцияларини янгидан вужудга келадиган банк акцияларига алмаштириш тартиби белгиланишни назарда тутувчи қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома тузадилар. Қўшилишда иштирок этаётган ҳар бир банк кузатув кенгаши қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномани ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига қўяди.
210. Янгидан вужудга келадиган банкнинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгашини сайлаш қўшиб юборишда иштирок этаётган барча банклар акциядорларининг умумий қўшма йиғилишида амалга оширилиб, бу йиғилиш таъсис йиғилиши ҳисобланади. Акциядорлар умумий қўшма йиғилишида овоз бериш тартиби банкларни қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада белгиланиши мумкин.
211. Янгидан вужудга келган банк рўйхатдан ўтган ва Банкларнинг давлат реестрида қайта ташкил этилаётган банклар фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилган вақтдан бошлаб қўшиб юборишда иштирок этаётган банклар қайта ташкил этилган ҳисобланади.
212. Банкларни қўшиб юбориш натижасида янгидан вужудга келган банкнинг юридик йиғмажилдига қўшиб юборишда иштирок этган банкларнинг қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномаси ва топшириш далолатномалари киритиб қўйилади.
213. Банклар қўшиб юборилганда ҳар бир банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ янгидан вужудга келган банкка ўтади.
214. Марказий банк қўшиб юбориш натижасида янгидан банк вужудга келгани ва қайта ташкил этилган банклар фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.
3-§. Банкларни қўшиб олиш
215. Банкларни қўшиб олиш деганда бир ёки бир неча банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа банкка берган ҳолда уларнинг фаолиятини тўхтатиш тушунилади.
216. Қўшиб олинаётган банк ва у қўшилаётган банк қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган банк акцияларини қўшиб олиш амалга оширилаётган банк акцияларига алмаштириш тартибини белгилашни назарда тутувчи шартнома тузадилар. Ҳар бир банк кузатув кенгаши қўшиб олишда иштирок этаётган банклар акциядорлари умумий йиғилиши муҳокамасига қўшиб олиш шаклида банкни қайта ташкил этиш ва қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш масаласини қўяди. Қўшиб олинаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилишига топшириш далолатномасини тасдиқлаш масаласини ҳам киритади.
217. Қўшиб олишда иштирок этаётган банклар акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши уставга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ва банк кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Акциядорлар қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
218. Қўшиб олишда иштирок этаётган банклар Банкларнинг давлат реестрида қўшиб олинаётган банк фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилган ҳисобланади (ҳуқуқий вориси ва қайта ташкил этиш шакли кўрсатилган ҳолда). Марказий банк мазкур Низомнинг V бўлим 1-бобига мувофиқ қўшиб олаётган банкнинг уставига киритилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олади.
219. Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси қўшиб олинаётган банк юридик йиғмажилдига киритилади.
220. Қўшиб олинаётган банкнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қўшиб олинаётган банкка ўтади.
221. Марказий банк қўшиб олинган банкнинг қайта ташкил этилгани ва унинг фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.
4-§. Банкни бўлиш
222. Банкни бўлиш деганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини янги вужудга келадиган банкларга берган ҳолда фаолиятининг тўхтатилиши тушунилади.
223. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига банкни бўлиш шаклида қайта ташкил этиш, ушбу қайта ташкил этишнинг тартиби ва шартлари, янги банкларни ташкил этиш ва қайта ташкил этилаётган банк акцияларини янгидан вужудга келаётган банклар акцияларига алмаштириш тартиби каби масалаларни киритади.
224. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилиши бўлиш шаклида қайта ташкил этиш, янги банкларни ташкил этиш, қайта ташкил этилаётган банк акцияларини янгидан вужудга келаётган банк акцияларига алмаштириш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда тақсимлаш балансини тасдиқлайди.
225. Бўлиш натижасида вужудга келадиган ҳар бир банк акциядорлари таъсис йиғилиши банк уставини тасдиқлайди ва кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув раисини сайлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
226. Янгидан вужудга келган банклар рўйхатдан ўтказилиши ва бир вақтнинг ўзида уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилиши ҳамда қайта ташкил этилган банк фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ёзув (ҳуқуқий ворислар ва қайта ташкил этиш шакллари кўрсатилгани ҳолда) Банкларнинг давлат реестрига киритилиши билан бир пайтда банк қайта ташкил этилган ҳисобланади.
(226-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
227. Банк бўлинганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тақсимлаш балансига мувофиқ янги вужудга келган икки ёки ундан ортиқ банкларга берилади.
228. Марказий банк бўлиш натижасида янгидан банк вужудга келгани ва қайта ташкил этилган банк фаолияти тўхтатилгани тўғрисидаги ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
5-§. Банкни ажратиб чиқариш
229. Банкни ажратиб чиқариш деганда қайта ташкил этилаётган банк фаолияти тўхтатилмагани ҳолда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисмини бир ёки бир неча банклар ташкил этилиб, уларга берилиши тушунилади.
230. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, янги банкни ташкил этиш, қайта ташкил этилаётган банк акцияларини ажратиб чиқарилаётган банк акцияларига алмаштириш ва бундай алмаштириш тартиби, банк уставига ажратиб чиқариш шаклида банк қайта ташкил этилгани, банк устав капитали тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган ўзгартиришлар киритиш ва шунингдек тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритади.
231. Ажралиб чиқиш шаклида қайта ташкил этилаётган банк акциядорлари умумий йиғилиши банкни қайта ташкил этиш, қайта ташкил этиш тартиби ва шартлари, банк акцияларини ажралиб чиқаётган банк акцияларига алмаштириш ва бундай алмаштириш тартиби, ажралиб чиқиш шаклида банк қайта ташкил этилгани тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган банк уставига ўзгартиришлар киритиш ва қайта ташкил этиш натижасида камайтирилган банк устав капитали, шунингдек, тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
232. Ажратиб чиқариш натижасида юзага келган банк акциядорлари таъсис йиғилиши банкларнинг кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув раисини сайлайди ҳамда банкнинг уставини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
233. Янгидан вужудга келган банклар Банкларнинг давлар реестрига рўйхатга олинган (ажратилган банк кўрсатилгани ҳолда) ва бир пайтда уларга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган вақтдан бошлаб банк қайта ташкил этилган ҳисобланади.
(233-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
234. Банк таркибидан бир ёки бир неча банклар ажратиб чиқарилганда, қайта ташкил этилган банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми тақсимлаш балансига мувофиқ, уларнинг ҳар бирига ўтади.
235. Марказий банк ажратиб чиқариш натижасида янгидан банклар вужудга келгани тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб сайтида эълон қилади.
6-§. Марказий банкнинг талабига биноан банкни қайта ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
236. Банк томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ва банкнинг олиб бораётган фаолияти республика банк тизимида рақобатни пасайишига сабаб бўлган тақдирда, Марказий банк мазкур банкдан банкни қайта ташкил этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(236-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
237. Марказий банкнинг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги талаби қабул қилинганидан сўнг 30 кундан ошмаган муддатда банк кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилади.
238. Акциядорлар умумий йиғилиши Марказий банк талабига асосан банкни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қайта ташкил этиш режасини тасдиқлайди. Банкни қайта ташкил этиш режаси банкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ёки банк кредиторлари ва омонатчилари манфаатларига ҳавф солувчи ва (ёки) соладиган қоидабузилишларни бартараф этиш чора тадбирларини ўз ичига олиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
239. Агар банк Марказий банк талабида белгиланган муддатда банкни қайта ташкил этмаса ёки қайта ташкил этиш режаси банкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ёки қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича етарли чора-тадбирларни ўз ичига олмаса, Марказий банк қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай тўғриловчи чора-тадбирлар қўллаш, шу жумладан банкка вақтинчалик бошқарувчини тайинлаш ёки банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
(239-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Банкни тугатиш
1-§. Банкни тугатиш асослари
240. Банк фаолиятини тугатиш ва банкни тугатиш ихтиёрий тугатиш ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
241. Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир розилигига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори (бундан буён матнда банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор деб юритилади) асосида амалга оширилади.
(241-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
2-§. Банкни ихтиёрий тугатишга оид умумий қоидалар
242. Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.
Бунда Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлардан бири юзага келганда банк тўловга қобилиятсиз ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори деб ҳисобланади.
243. Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир розилигини олиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш;
банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш.
244. Банк акциядорлари умумий йиғилишининг (акциядорнинг) банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарорини банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олмасдан туриб ҳамда банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорини банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олмасдан туриб учинчи шахсларга ошкор этиш тақиқланади.
245. Тугатувчи банк ихтиёрий тугатилаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланади. Агар тугатувчи тайинланмаган бўлса, у Марказий банк бошқарувининг қарори билан тайинланади.
Тугатувчи ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
246. Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддасига мувофиқ Марказий банк банк ихтиёрий тугатилаётганда Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланишини банкдан талаб қилишга ҳақли.
3-§. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тартиби
247. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун банк акциядорларининг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Барча овоз берувчи акциялари битта акциядорга тегишли бўлган банкда банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарор бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади.
248. Ушбу Низомнинг 247-бандида назарда тутилган қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидагилар тақдим этилади:
ушбу Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарор. Бунда банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарорда банкни ихтиёрий тугатиш сабаблари батафсил кўрсатилади;
банк акциядорларининг умумий йиғилиши ёки банкнинг ягона акциядори томонидан тасдиқланган банкнинг ихтиёрий тугатиш режаси;
банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги баланс ҳисоботи.
249. Банкнинг ихтиёрий тугатиш режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган, банк активлари ва мажбуриятларининг тугатилиш қиймати ҳақидаги маълумотларни;
банкнинг кредиторлари тўғрисидаги маълумотларни;
жорий ва эҳтимолий суд жараёнлари ҳақидаги, шунингдек суд харажатлари ва суд қарорларини ижро этиш билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотларни;
операцион харажатлар, активларни сотишдан кўриладиган эҳтимолий зарарлар, банк тарафларидан бири бўлган шартномаларни муддатидан илгари бекор қилиш чоғида юзага келадиган зарарлар, шунингдек прогноз қилинаётган ҳар қандай бошқа харажатлар ҳақидаги маълумотларни;
банкни ихтиёрий тугатишни амалга ошириш муддатини;
банкни ихтиёрий тугатиш жараёни босқичларининг, шу жумладан ҳар бир босқич давомийлигининг, ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ҳаракатларнинг тавсифини;
банкни ихтиёрий тугатиш жараёнининг ҳар бир босқичи учун истиқболли балансни, шунингдек уни тузишда фойдаланилган фаразлар ва эҳтимолликлар тавсифини.
250. Агар ушбу Низомнинг 248-бандида кўрсатилган, банк томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан бундай қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Банк ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўров олинган кундан эътиборан 30 кун ичида Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда ушбу Низомнинг 251-банди биринчи хатбошисида белгиланган, банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
251. Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ёки банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақидаги қарорни ушбу Низомнинг 248-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан икки ой ичида қабул қилади.
Марказий банк ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида банкни қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади, бундан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш ушбу Низомнинг 252-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра рад этилган ҳолатлар мустасно.
252. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомнинг 248 ва 250-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;
банк кредиторларнинг талабларини асосли кечиктиришсиз қаноатлантиришга қодир эмаслиги;
банкнинг ихтиёрий тугатиш режаси ушбу Низомнинг 249-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизлигининг юзага келиши эҳтимоли юқорилиги.
253. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш ушбу Низомнинг 252-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш асослари ҳамда банк рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, аммо ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(253-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
254. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш асослари банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани қайта кўриб чиқиш банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
255. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
256. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш банкнинг тўловга қобилиятсизлигига ёки тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимолининг юқорилигига доир асосларга кўра Марказий банк томонидан рад этилган тақдирда, Марказий банк банкни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(256-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақида банк ушбу Низомнинг 291-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинади.
257. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
258. Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатнома берилганидан кейин банк Ўзбекистон Республикаси «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида назарда тутилган кафолатлаш объектларининг (бундан буён матнда кафолатлаш объектлари деб юритилади) тўлиқ қайтарилиши ва (ёки) бошқа банкка ўтказилиши бўйича чоралар кўради.
4-§. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш тартиби
259. Кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилган ва (ёки) бошқа банкка ўтказилгандан сўнг банк акциядорларининг умумий йиғилиши йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Барча овоз берувчи акциялари битта акциядорга тегишли бўлган банкда банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади.
260. Ушбу Низомнинг 259-бандида назарда тутилган қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидагилар тақдим этилади:
1) ушбу Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
2) банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор;
3) кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилганлигини ва (ёки) бошқа банкка ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
4) кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилганидан ва (ёки) бошқа банкка ўтказилганидан кейин банкнинг зиммасида қолган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар;
5) банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги банкнинг баланс ҳисоботи;
6) тугатувчининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги ахборот ва ҳужжатлар:
ушбу Низомнинг 107-банди 4 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;
тугатувчи ва тугатилаётган банк ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан ушбу Низомнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги ахборот.
261. Агар ушбу Низомнинг 260-бандида кўрсатилган, банк томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк банкдан бундай қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Банк ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ сўралган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўров олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида Марказий банкка тақдим этиши лозим. Бунда ушбу Низомнинг 262-бандида белгиланган, банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
262. Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги ёки банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақидаги қарорни ушбу Низомнинг 260-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан йигирма иш куни ичида қабул қилади.
263. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомнинг 260 ва 261-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;
кафолатлаш объектларининг тўлиқ ҳажмда қайтарилмаганлиги ва (ёки) бошқа банкка ўтказилмаганлиги;
тугатувчининг ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;
банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизлигининг юзага келиши эҳтимоли юқорилиги.
264. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ушбу Низомнинг 263-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банкни бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Бунда банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этиш асослари ҳамда банк рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, аммо ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
265. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш асослари банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани қайта кўриб чиқиш банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
266. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
267. Банкни тўловга қобилиятсиз ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори деб ҳисобланишига асос мавжуд бўлган тақдирда, Марказий банк банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани беришни рад этади ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақида банк ушбу Низомнинг 291-бандида белгиланган тартибда хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
268. Марказий банк томонидан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарор ўша куннинг ўзида банкка етказилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида ва унинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.
(268-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
269. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарор банкка етказилган пайтдан бошлаб банк банкни тугатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширишга ҳақли эмас.
(269-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
270. Банкнинг ваколатли бошқарув органининг банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома берилганидан кейин кучга киради.
271. Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
5-§. Банкни ихтиёрий тугатишда амалга ошириладиган вазифалар
272. Ихтиёрий тугатилаётган банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг ваколатлари банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома берилган пайтдан эътиборан тугатувчига ўтади.
273. Тугатувчи банкни ихтиёрий тугатиш чоғида қуйидаги вазифаларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг расмий веб-сайтида банкни ихтиёрий тугатиш жараёни бошланганлиги, шунингдек кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида эълон қилиш;
(273-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати тугаганидан кейин бир ой ичида банкнинг оралиқ тугатиш балансини тузиш;
банкнинг кредиторлари билан ҳисоб-китобни амалга ошириш;
банк активларини сотиш бўйича чоралар кўриш;
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин банкнинг якуний тугатиш балансини тузиш;
ушбу бобнинг 11-параграфида белгиланган тартибда Марказий банкка ҳисобот ва маълумотларни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
274. Тугатувчи Марказий банкнинг банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатномани бериш ва банкнинг банк фаолиятига доир тегишли лицензиясини (лицензияларини) чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида ушбу Низомнинг 273-бандида кўрсатилган, банкни ихтиёрий тугатиш билан боғлиқ барча ишларни якунлаши лозим. Тугатувчининг асослантирилган сўровига асосан Марказий банк ушбу муддатни кўпи билан олти ойга узайтиришга ҳақли.
(274-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
275. Агар ихтиёрий тугатиш жараёнида банкнинг тўловга қобилиятсиз эканлиги аниқланса, тугатувчи зудлик билан Марказий банкни бу ҳақда хабардор қилиши ҳамда банкнинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи тегишли ҳисоботни ва ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Марказий банк ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни ўн иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган асослардан бирортаси мавжуд бўлган тақдирда, банкни мажбурий тугатиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади.
276. Банкнинг якуний тугатиш баланси тузилганидан сўнг банкнинг қолган мол-мулки акциядорлар ўртасида қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.
277. Тугатувчи банкнинг қолган мол-мулки акциядорлар ўртасида тақсимланганидан сўнг ушбу бобнинг 10-параграфида белгиланган банкни тугатишни якунлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
6-§. Ихтиёрий тугатишда Марказий банк билан келишилиши лозим бўлган қарорлар
278. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қуйидаги қарорлари (бундан буён матнда ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарори деб юритилади) Марказий банк билан келишилиши лозим:
тугатувчини алмаштиришни назарда тутувчи қарор;
банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қарор.
279. Ушбу Низомнинг 278-бандида кўрсатилган ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш учун банк мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
1) тугатувчини алмаштиришни назарда тутувчи қарорни келишиш учун:
банк акциядорлари умумий йиғилишининг ёки банкнинг ягона акциядорининг тугатувчини алмаштириш ҳақидаги қарори;
ушбу Низомнинг 260-банди 6-кичик бандида кўрсатилган ахборот ва ҳужжатлар;
2) банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қарорини келишиш учун:
банк акциядорлари умумий йиғилишининг (акциядорнинг) банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарори;
банкнинг тугатиш режасига киритилаётган ўзгартиришлар матни ва мазкур ўзгартиришларни киритиш асослари.
280. Марказий банк ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини ушбу Низомнинг 279-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида келишади ёки келишишни рад этади.
281. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомнинг 279-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;
киритилаётган ўзгартиришлар натижасида ихтиёрий тугатиш режасининг ушбу Низомнинг 249-бандида кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлиши — банкнинг тугатиш режасига ўзгартиришлар киритилган тақдирда;
тугатувчининг ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги — тугатувчи алмаштирилган тақдирда.
282. Марказий банк ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида банкни бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш ушбу Низомнинг 281-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларга кўра рад этилган тақдирда, ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этиш асослари ҳамда банк рад этиш асосларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Мазкур муддат рад этиш асосларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, аммо ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
283. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш асослари банк томонидан ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда бартараф этилган тақдирда, аризани қайта кўриб чиқиш рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
284. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
285. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш ушбу Низомнинг 281-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра рад этилган тақдирда, банк янги тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиши ва мазкур қарорни келишиш учун Марказий банкка қайта ариза тақдим этиши мумкин. Бунда ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказий банк томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
286. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарори Марказий банк билан келишилгандан сўнг кучга киради.
287. Ихтиёрий тугатилаётган банкнинг қарорини келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
7-§. Банкни мажбурий тугатиш тартиби
288. Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 77-моддасида назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.
Ихтиёрий тугатиш жараёнидаги банк ушбу Низомнинг 256, 267 ва 275-бандларида кўрсатилган ҳолларда мажбурий тугатилади.
289. Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари тартибда ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ суд тартибида амалга оширилиши мумкин.
290. Банкни мажбурий тугатиш учун Марказий банк бошқаруви банкни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарорда мазкур қарорнинг кучга кириш санаси ҳамда аниқ вақти кўрсатилган бўлиши керак.
291. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур қарор кучга кирган кунда мажбурий тугатиладиган банк раҳбариятига имзо қўйдириб топширилади.
292. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган вақтдан бошлаб банк банкни тугатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширишга ҳақли эмас.
293. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кунда Марказий банк бу ҳақда Омонатларни кафолатлаш агентлигини, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини, тугатилаётган банк иштирокчиси бўлган тўлов тизимларини, тугатилаётган банк вакиллик ҳисобварақларига эга бўлган чет эл банкларини хабардор қилади.
Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор тугатилаётган банкнинг акциядорларини ва манфаатдор тарафларни хабардор қилиш мақсадида қарор кучга кирган куннинг ўзида Марказий банкнинг расмий веб-сайтида, қарор кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
294. Банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан эътиборан:
банкнинг барча пул мажбуриятларини, шунингдек солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб ҳисобланади;
банкнинг барча турдаги мажбуриятлари бўйича фоизлар ва неустойкалар ҳисобланиши тўхтатилади;
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ва йиғимлар бўйича аввал ҳисобланган ҳамда ундирилмаган мажбуриятлар юзасидан пенялар ва жарималарнинг ҳисобланиши тўхтатиб турилади;
банк мол-мулкини сотишдан тушумларнинг кредиторлар талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат солиғидан ва даромад солиғидан озод этилади;
банк активларига нисбатан учинчи шахслар томонидан ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан талабларни қаноатлантириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ва ижро ишини юритиш бўйича ундирувни амалга ошириш тўхтатиб турилади, банкнинг мол-мулки хатлашдан озод этилади ва банкка нисбатан бошқа чекловлар олиб ташланади;
мижозларнинг банк ҳисобварақлари бўйича кирим ва чиқим операциялари тўхтатиб турилади;
банкнинг бошқа банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб турилади;
агар талаб ўтказилса ёки ундан бошқа шахс фойдасига воз кечилса, олувчи ёки сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган тараф (сессионарий) мазкур талаб бўйича дастлабки устуворликни сақлаб қолади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк томонидан берилган ишончномалар бекор қилинган деб ҳисобланади, бундан судда иш юритиш учун берилган ишончномалар мустасно;
(294-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат мажбурий тугатиш доирасида банкка тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш ҳақидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно.
Ушбу банднинг олтинчи хатбошисига мувофиқ тўхтатиб турилган жараёнлар, агар жараённинг предмети бўлган талаб оралиқ тугатиш балансига киритилган бўлса ва мазкур талабга нисбатан эътирозлар бўлмаса, Марказий банк томонидан оралиқ тугатиш баланси тасдиқланганидан кейин тугатилади.
295. Банк мажбурий тугатилаётганда тугатувчи Марказий банк бошқарувининг қарори билан тайинланади. Марказий банк тугатиш комиссияси таркибига Марказий банк ходимларини киритишга ҳақли.
Тугатувчи ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Тугатувчи мажбурий тугатилаётган банкнинг ягона вакилидир.
296. Банкни мажбурий тугатишда тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан банк ишларини бошқариш бўйича ваколатлар, шу жумладан банк акциядорлари умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг ва бошқарувининг ваколатлари унга ўтади.
297. Тугатувчи банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг расмий веб-сайтида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни эълон қилади:
банкни мажбурий тугатиш бошланганлиги тўғрисидаги;
тугатилаётган банкнинг фирма номи ва реквизитлари ҳақидаги;
банкнинг тугатувчиси тўғрисидаги;
кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан кафолатлаш объектлари эгалари бўлган кредиторларни (омонатчиларни) Омонатларни кафолатлаш агентлигига компенсациялар тўланиши учун тугатувчи томонидан тақдим этилган реестрдаги маълумотлар билан таништириш ҳақидаги;
зарур бўлган бошқа маълумотларни.
298. Тугатувчи ушбу Низомнинг 297-бандида назарда тутилган ахборот эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида:
барча кредиторларга уларнинг банкка нисбатан талабларининг тури ва миқдори тўғрисида хабарнома юбориши;
банк сейфларида сақлашга топширилган қимматликларни ўз эгаларига қайтариш учун зарур чоралар кўриши;
банк активларини аниқлаши, уларни талаб қилиб олиш ва мазкур активларни баҳолаш бўйича чоралар кўриши керак.
299. Тугатувчи тугатилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг ҳисоб-китоб касса марказида ҳар бир валюта тури бўйича алоҳида тугатиш ҳисобварағини очади.
Тугатилаётган банкнинг барча маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлар ушбу тугатиш ҳисобварақларида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
300. Тугатувчи ушбу Низомнинг 306-бандида кўрсатилган, кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати тугаганидан кейин икки ой ичида:
(300-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
банк мол-мулкининг таркиби тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради;
кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантиради;
оралиқ тугатиш балансини тузади.
301. Тугатувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириш ушбу бобнинг 8-параграфида белгиланган тартибда амалга оширилади.
302. Оралиқ тугатиш баланси у тузилган кундан эътиборан уч иш куни ичида Марказий банкка кредиторларнинг талаблари реестри билан бирга тақдим этилади.
Марказий банк оралиқ тугатиш балансини у тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тасдиқлайди.
303. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш оралиқ тугатиш баланси Марказий банк томонидан тасдиқланганидан сўнг кейинги кундан бошланади, бундан ушбу Низомнинг 304-бандида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Кредиторларнинг талаблари ушбу бобнинг 9-параграфида белгиланган тартибда қаноатлантирилади.
304. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасида кўрсатилган ҳолларда ва тартибда судга мажбурий тугатилаётган банкни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Банкни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан тугатувчининг банкни мажбурий тугатишга доир вазифалари ва Марказий банкнинг бу борадаги ваколатлари тугатилади.
305. Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.
Ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажбурий тугатиш воситаларидан фойдаланишда акциядорларнинг, омонатчилар ва кредиторларнинг, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг (тугатилаётган банкка гаров таъминотини ва кафолатлар тақдим этган шахсларнинг) розилиги талаб этилмайди.
Банкнинг мажбуриятлари бошқа банкка ўтказилган тақдирда, тугатувчи бу ҳақда кредиторларни банкнинг мажбуриятлари ўтказилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида хабардор қилиши шарт.
8-§. Мажбурий тугатилаётган банк кредиторларининг талаблари реестрини шакллантириш тартиби
306. Кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддати банкни мажбурий тугатиш тўғрисида эълон қилинган пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак. Бунда мазкур муддат ушбу Низомнинг 297-бандига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида ва банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган ахборотда кўрсатилади.
Кредиторларнинг барча талаблари фақат тугатувчига тақдим этилиши мумкин.
307. Тугатувчига кредиторларнинг талаблари ёзма шаклда, ариза ва мазкур талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Кредитор талаблар баён этилган аризада қуйидагиларни кўрсатиши шарт:
ўзи ҳақидаги маълумотларни;
юридик шахслар учун — фирманинг тўлиқ номини, жойлашган ерини (почта манзилини), банк реквизитларини;
жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, почта манзили, банк реквизитларини (мавжуд бўлган тақдирда);
электрон почта манзилини (мавжуд бўлган тақдирда).
Аризада электрон почта манзилининг кўрсатилиши кредиторнинг банкка нисбатан талабларининг тури ва миқдори тўғрисидаги хабарномани, унинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши рад этилган тақдирда, бу ҳақдаги хабарномани электрон шаклда олишга бўлган розилигидир.
308. Кафолатлаш объектининг эгаси бўлган кредитор (омонатчи) тугатувчидан кафолатлаш объектининг фақат кафолатланган омонатдан ошадиган қисмини талаб қилишга ҳақли.
309. Тугатувчи кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин икки ой ичида банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларига, шунингдек кредиторлар томонидан тақдим этилган аризаларга асосан кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантиради.
310. Банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларига кўра аниқланган кредиторнинг талаблари ва кредитор томонидан ушбу Низомнинг 307-бандида белгиланган тартибда тақдим этилган талаблар мувофиқ бўлмаган тақдирда, бундай талабларнинг миқдори мазкур талабларни асословчи ҳужжатларга ёки суд қарорига асосан белгиланади.
311. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор тўғрисидаги маълумотлар, талабларни кўриб чиқиш натижалари, яъни қаноатлантириш учун қабул қилинган ёки қаноатлантириш рад этилган талаблар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилганидан кейин тугатувчи кредиторлар ўз талабларининг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида, талабларни қаноатлантиришнинг навбати ва бошланиши ҳақида ахборот олиши мумкин бўлган сана ва жой тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши керак.
Кредиторларга кредиторларнинг талаблари реестри билан танишиш имконияти таъминланиши керак.
312. Тугатувчи кредиторнинг ёки унинг вакилининг талабига кўра, бундай талабнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мазкур кредиторга ёки унинг вакилига унинг талабларини қаноатлантириш миқдори, таркиби ва навбати тўғрисида кредиторларнинг талаблари реестридан кўчирма юбориши шарт. Бундай кўчирмани тайёрлашга ва юборишга доир харажатлар кредиторнинг зиммасига юклатилади.
9-§. Мажбурий тугатилаётган банк кредиторларининг талабларини қаноатлантириш тартиби
313. Кредиторларнинг қуйидаги талаблари (бундан буён матнда банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатлар деб юритилади) навбатдан ташқари қаноатлантирилади:
коммунал хизматлар учун тўловлар, ижара ҳақи ва бошқа жорий хизматлар бўйича тўловлар;
тугатувчини мукофотлаш, банкнинг ходимларига ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш, тугатувчининг ва у банкни тугатишга жалб қилган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
суд харажатлари;
эълон бериш ҳамда хабарномалар юбориш билан боғлиқ харажатлар;
банк активларининг бут сақланишини таъминлаш, уларни бошқариш, баҳолаш ва инвентаризация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар.
314. Кредиторларнинг банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатлар деб ҳисобланмайдиган талаблари қуйидаги навбатда қаноатлантирилади:
биринчи навбатда — санация қилиш воситаларини қўллаш ва банкни тугатиш мақсадида берилган маблағлар бўйича Марказий банкнинг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлигининг талаблари;
иккинчи навбатда — Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни 150-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар;
учинчи навбатда — Ўзбекистон Республикаси «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ Омонатларни кафолатлаш агентлигига ўтган талаблар;
тўртинчи навбатда — Ўзбекистон Республикаси «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган кафолатлаш объектларининг кафолатланган омонат миқдоридан ошадиган қисмига доир талаблар;
бешинчи навбатда — ушбу банднинг учинчи — олтинчи ва саккизинчи — ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган тоифаларга тушмайдиган таъминланмаган талаблар, шу жумладан банкнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар етарли бўлмаганлиги натижасида қаноатлантирилмаган талаблар;
олтинчи навбатда — банкка алоқадор шахсларнинг талаблари;
еттинчи навбатда — капитал воситаси бўлмаган субординар қарзларга доир талаблар;
саккизинчи навбатда — иккинчи даражали капитал воситаси бўлган талаблар;
тўққизинчи навбатда — биринчи даражали қўшимча капитал воситаси бўлган талаблар.
Ҳар бир кейинги навбатнинг талаблари олдинги навбатнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.
315. Тугатувчи кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш массаси ҳисобидан, кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ амалга оширади.
316. Тугатиш жараёни бошланиши пайтида банкнинг барча активлари ҳамда тугатиш жараёни давомида аниқланган мол-мулки тугатиш массасини шакллантириш манбаси бўлади. Бунда тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди:
гаров нарсаси бўлган мол-мулк, бундан ушбу Низомнинг 319-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
банк сейфларида сақлаш учун топширилган қимматликлар;
банк ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган, ишончли бошқарувда бўлган мол-мулк;
мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун Марказий банкдан жалб этилган маблағлар;
қонунчиликка мувофиқ банкнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.
317. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, тугатувчи банкнинг активларини, шу жумладан мол-мулкини сотишга ҳақли. Бунда тугатувчи оралиқ тугатиш баланси Марказий банк томонидан тасдиқланган кундан эътиборан ўн икки ой ичида банк активлари сотилишини таъминлаши керак.
Тугатувчининг асослантирилган сўровига асосан Марказий банк активларни сотиш муддатини кўпи билан ўн икки ойга узайтиришга ҳақли.
318. Банкнинг сотилиши қийин бўлган мол-мулки бир турдаги кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун уларнинг розилиги билан уларга тўғридан-тўғри топширилиши мумкин.
Ушбу Низом мақсадларида банкнинг сотилиши қийин бўлган мол-мулки деганда тугатувчи томонидан тугатилаётган банкнинг мол-мулкини сотиш учун барча мавжуд имкониятлар қўлланилгандан сўнг сотилмай қолган банкнинг мол-мулки тушунилади.
319. Кредиторларнинг банк мол-мулки билан таъминланган талабларини қаноатлантириш ушбу мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда гаров нарсаси бўлган банк мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Банк мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар мазкур кредиторларнинг талабларидан ортган тақдирда, уларнинг қолган қисми тугатиш массасига йўналтирилади.
Банк мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, мазкур талабларнинг қаноатлантирилмаган қисми ушбу Низомнинг 314-бандида белгиланган навбатга мувофиқ қаноатлантирилади.
320. Кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талабни кредиторга қайтариш ёки маблағларни унинг ҳисобварағига ўтказиш мумкин бўлмаган тақдирда, мазкур кредиторга тегишли маблағлар бошқа банкда унинг фойдасига очилган ҳисобвараққа ўтказилади.
321. Бир турдаги кредиторларнинг талабларини тўлиқ қаноатлантириш учун маблағлар етарли бўлмаганда ушбу талаблар ҳар бир кредиторга тегишли бўлган суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
322. Кредиторларнинг тугатувчи томонидан шакллантирилган талаблар реестрига киритилмаган, банкни мажбурий тугатишни бошлаш тўғрисидаги эълонда белгиланган кредиторлар талабларини тақдим этиш муддати тугаганидан кейин билдирилган талаблари, шунингдек мажбурий тугатиш бошланганидан кейин юзага келган солиқлар ва йиғимлар бўйича талаблар ушбу Низомнинг 313 ва 314-бандларида назарда тутилган тартибда, улар қайси муддатда тақдим этилганидан қатъи назар, талаблар рўйхатига киритилган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.
(322-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
323. Кредиторларнинг талаблари тугатилаётган банк ва кредитор талабларини ўзаро ҳисобга олиш йўли билан қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда қаноатлантирилиши мумкин:
талаблар бўйича тўлов муддатининг етиб келган бўлиши;
иккала тарафнинг қарзни инкассо қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши;
кредиторнинг талабларини қаноатлантириш навбати етиб келган бўлиши;
тарафлар бир-бирига ариза билан мурожаат қилган бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
турли валюталардаги талаблар ўзаро ҳисобга олинишининг уларни қаноатлантириш кунидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилиши;
(323-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
кредиторнинг тугатилаётган банкка нисбатан талаблари талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечишга доир шартнома туфайли юзага келмаган бўлиши;
кредиторнинг банкка алоқадор шахс бўлмаслиги.
324. Кредиторларнинг банкнинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилмаган талаблари қаноатлантирилган деб ҳисобланади.
325. Тугатувчи кредиторларнинг талаблари реестрига кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади.
326. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин тугатувчи якуний тугатиш балансини тузади.
327. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин қолган тугатиш массаси акциядорлар ўртасида қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.
10-§. Банкни тугатишни якунлаш
328. Тугатувчи ушбу бобнинг тегишинча 5 ёки 9-параграфларида назарда тутилган тартиб-таомиллар якунланганидан кейин банк қимматли қоғозлари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширади.
329. Тугатувчи банк қимматли қоғозлари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкка тугатиш якунланганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
тугатувчи томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни;
банкни тугатиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида берилган эълонларнинг кўчирма нусхаларини;
банкнинг охирги иш кунидаги балансини;
якуний тугатиш балансини;
балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича якуний тугатиш балансини;
банк ҳужжатларини ва йиғмажилдларини йўқ қилиш учун ажратиш тўғрисидаги далолатномани;
банк ҳужжатларини ва электрон базаси маълумотларини архивда сақлаш учун тузилган қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатномани;
банкнинг муҳрлари ва штамплари йўқ қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
банк қимматли қоғозлари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни.
330. Тугатувчи томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
тугатилаётган банкнинг номи ва манзили;
тугатувчи тўғрисидаги маълумотлар;
ундирилган дебиторлик қарзларининг умумий суммаси;
шакллантирилган тугатиш массаси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан банкнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш жараёни ва натижалари ҳақидаги, мол-мулкни баҳолаш жараёни ҳамда натижалари тўғрисидаги, уларни сотишдан тушган маблағлар ҳақидаги, банкнинг мол-мулкини сотиб олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
яроқсиз ёки қимматга эга бўлмаган деб топилган активлар тўғрисидаги маълумотлар;
тугатувчининг банкнинг қолган активлари ликвидли эмаслиги ёки уларни сотиш мураккаблиги ҳақидаги хулосасининг асоси;
кредиторлар томонидан тақдим этилган талабларнинг умумий суммаси, шу жумладан тугатувчи томонидан тан олинган ва тан олинмаган талаблар суммаси, ҳар бир навбат кредиторлари талабларининг қаноатлантирилган умумий суммаси, банкнинг сотилмаган мол-мулки ҳисобидан тўғридан-тўғри қаноатлантирилган талаблар суммаси;
банкнинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилган деб ҳисобланадиган талаблар суммаси, шунингдек банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатларнинг ҳар бир моддаси тўғрисидаги маълумотлар — банк мажбурий тугатилган тақдирда. Бунда банкни мажбурий тугатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш учун Марказий банкнинг маблағларидан фойдаланилган ҳолларда мазкур маблағлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
331. Банк ихтиёрий тугатилганда ёки суддан ташқари тартибда мажбурий тугатилган тақдирда, Марказий банк якуний тугатиш балансини ушбу Низомнинг 330-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тасдиқлайди ҳамда Банкларнинг давлат реестрига банкни тугатиш якунланганлиги ва банк тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.
332. Банкларнинг давлат реестрига банк тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган кундан эътиборан банкни тугатиш тамомланган, банк эса тугатилган деб ҳисобланади.
11-§. Банкни тугатиш жараёнида тугатувчининг ҳисобдорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
333. Тугатувчи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 334-бандида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотларни Марказий банкка тақдим этиши лозим.
(333-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
334. Тугатувчи томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисобот ва маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
тугатиш жараёни тўғрисидаги, шу жумладан кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари, сотилган ва сотилаётган активлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни;
банкни тугатиш режасини амалга оширишга ёки банкни тугатишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни;
Марказий банкнинг сўровига кўра унинг тугатиш жараёни устидан назоратни амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа маълумотларни.
(VI бўлимнинг 2-боби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VII БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
335. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
336. Банк фаолиятига рухсат беришга доир низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
337. Марказий банкнинг қарорлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар) рўйхати ва улар ҳақидаги асосий
МАЪЛУМОТЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

Т/р

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Жисмоний шахснинг хос рақами (ЖШШИР,D код)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари

Яшаш жойи

Телефон рақами

Иш жойи тўғрисида маълумот

Устав капиталига киритилган улуш миқдори

Серияси (мавжуд бўлса) ва рақами

Берган орган

Берилган санаси

Ташкилот номи

Фаолият тури

Эгаллаб турган лавозими

Почта манзили

Телефон рақами

минг сўмда

фоизда

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

1.

2.

3.

4.

5.

0,00

0,00%


ЮРИДИК ШАХСЛАР

Т/р

Юридик шахснинг тўлиқ номи

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (рақами ва санаси)

СТИР

Почта манзили

Телефон рақами

Тўлов реквизитлари

Устав капиталига киритилган улуш миқдори

хизмат кўрсатувчи банк МФО

асосий ҳисобварағи

минг сўмда

фоизда

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

2.

3.

4.

5.

0,00

0,00%


Кузатув кенгаши раиси ________________________ (Ф.И.Ш.)

(имзо)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Бизнес-режани тайёрлаш учун
ТАВСИЯЛАР
I. Бизнес-режада акс этиши лозим бўлган асосий масалалар
Бизнес-режа банк фаолиятининг кейинги уч йили давомида ўз мақсадларига эришиши учун унинг фаолият стратегиясини, фаолиятининг йўналишлари ва кўламини, банк томонидан амалга ошириладиган операцияларни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб, қуйидагиларни баҳолаш имконини беради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) банкнинг молиявий барқарорликни таъминлаш, пруденциал нормативларни бажариш ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш лаёқатини;
(I-бобнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
б) банкнинг узоқ муддат давомида даромадли молиявий ташкилот сифатида фаолият юритиш лаёқатини;
в) банк томонидан қабул қилинадиган таваккалчиликларни бошқариш тизимининг монандлигини.
Бизнес-режа қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим:
1) ҳисоб-китоб ва прогнозлар банк фаолият кўрсатадиган бозор сегментининг реал иқтисодий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак;
2) банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири кўрсатилган бўлиши керак;
3) бизнес-режа банкнинг яқин уч йилдаги даромадлилик прогнозини акс эттириши лозим;
4) тахминий кўрсаткичлар ва прогнозлар ҳақиқатга яқин ҳамда сифатли, тасдиқланган маълумотлар асосида тайёрланган бўлиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) банк капиталининг монандлиги капитал монандлигига қўйилган стандартларга мос бўлиши ҳамда активларнинг прогноз қилинган ўсишини ва банк фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатларни қоплашга етарли бўлиши керак. Бу капитал даражасининг банкни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ барча харажатлар ва йўқотишлар чегириб ташлангандан кейин банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги кераклигини англатади.
(I-бобнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Бизнес-режа қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
1) банкни ташкил этишнинг иқтисодий асослари ва банк фаолиятининг молиявий истиқболлари (бюджет, прогноз қилинган: баланс ҳисоботи, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, капитал монандлиги);
2) банкнинг бошқарув ва ички назорат тизимининг тузилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) банкнинг кредит ва (ёки) молиялаштириш сиёсати (кредитларни ажратишда ва (ёки) исломий молия операцияларини амалга оширишда таваккалчиликни баҳолаш ва уларни узлуксиз назорат қилиш механизмлари, шунингдек банкнинг кредит ва (ёки) молиялаштириш сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар);
(I-бобнинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
4) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида кўриладиган чоралар;
5) мижозларни жалб қилиш ва мижозлар базасини яратиш режаси;
6) ходимларни жалб қилиш ва кадрлар сиёсатини амалга ошириш режаси;
7) актив ва пассивларни бошқариш режаси;
8) банк фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа жиҳатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг бизнес-режаси исломий банк фаолияти бўйича бозор таҳлили, молиялаштириш режалари, маҳсулот ва хизматлар, молиявий прогнозлар ва таваккалчиликларни бошқариш масалаларини ҳам ўз ичига олиши лозим.
(1-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
II. Бизнес-режанинг намунавий тузилмаси
1.1. Умумий маълумотлар
Ташкил этилаётган банк номи ва жойлашган жойини кўрсатинг. Банк банклар гуруҳига кирадими, агар кирса айнан қайси гуруҳга киришини кўрсатинг.
Масъул вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг манзили ва телефон рақамини кўрсатинг.
Бизнес-режанинг қисқача мазмунини ва уни тузишдан мақсадни тақдим этинг.
1.2. Банкни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Банк мақсад ва вазифаларни белгилашда ўзининг банк хизматлари бозоридаги узоқ муддатдаги роли ва ўрнини акс эттириши лозим.
1.3. Банк фаолияти
Банк фаолияти масаласини ёритишда, банк бозорга йўналтирилган бўлишини, яъни ўз фаолиятини республикадаги сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳолатни инобатга олган ҳолда белгилашини ва ўз рақобатчиларини тўғри баҳолашини инобатга олиш лозим. Муайян банк операцияларини амалга оширишни таклиф этаётганда, банк келажакдаги мижозлар доирасини ва уларнинг хусусиятларини билиши керак.
Банк фаолиятининг асосий йўналишларини тасвирлаб беринг, уларнинг кўлами, прогноз қилинган даромад ҳажми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар, бозорнинг ўсиши, фоиз ставкаларини кўрсатиб беринг. Актив ва пассивлар таркибини ёритинг. Прогноз қилинган баланс ҳисоботлари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлар актив ва пассивлардаги ўзгаришларни, ҳар бир хизмат турининг ҳажмини, мансабдор шахслар ва банк ходимларининг иш ҳақлари миқдорини акс эттириши лозим.
Бозорда кутилаётган ўзгаришлар, ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг банк фаолиятига таъсири.
Мўлжалланаётган кредит сиёсатини (кредит ажратилишида таваккалчиликни баҳолаш механизми, ажратилган кредитларни узликсиз назорат қилиш механизми, мўлжалланаётган кредит сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар), депозит хизматлари бўйича, шунингдек ташкил этилаётган банк учун устувор бўлган бошқа банк операциялари бўйича сиёсатларни тасвирлаб беринг.
Кредитлар концентрациясини ёритишда, банк кредит ажратишда ўз маблағларини ҳисобга олиши зарур, иқтисодиётнинг аниқ бир секторига, битта қарз олувчига, ўзаро дахлдор қарз олувчилар гуруҳига ёки банкка алоқадор бўлган шахсларга кредит ажратишда муайян чекловлар ўрнатилишини кўрсатиш лозим.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича кўриладиган чоралар тизимини таърифланг.
Янги банкни мустақил ташқи аудит билан таъминлашга доир режаларни баён қилинг.
Ички назорат тизими, шу жумладан ички аудит, риск менежмент ва комплаенс-назорати хизмати ходимларининг сони ва шахсий таркиби, аудит, таваккалчиликларни бошқариш, тайинлаш ва мукофотлаш бўйича қўмиталарнинг фаолияти, қўмиталарнинг сон жиҳатдан таркиби, пруденциал нормативларга риоя қилиш масалалари бўйича банк фаолиятини назорат қилиш қандай амалга оширилиши, активлар сифати, кассадаги нақд пуллар ва ҳакозоларнинг сақланишини ва мониторинг қилинишини таъминлаш ҳамда текширув материаллари бўйича кейинги ишлар қай тартибда олиб борилиши акс эттирилиши лозим.
Банкнинг ўз мажбуриятларини бажара олиш лаёқатини таъминлаш мақсадида ликвидликни бошқариш сиёсатини таърифланг.
Бундан ташқари, банк томонидан эҳтимолий зарарларни қоплаш учун захираларнинг ташкил қилинишини ёритиш, активларнинг мўлжалланган таснифини кўрсатиш лозим.
Қайси сиёсатлар ва тартиб-таомиллар қандай муддатларда ишлаб чиқилишини кўрсатиш керак.
Банк фаолиятини бино, офис ва банк жиҳозлари, транспорт воситалари билан таъминлаш, шунингдек хавфсизлик тизими билан таъминлаш, жумладан ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қиладиган дастурий воситалар, ёнғин хавфсизлиги тизими билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг.
1.4. Бозор таҳлили ва маркетинг
Режалаштирилаётган маркетинг фаолияти прогноз қилинган бозор улушини қандай таъминлаб беришини акс эттириш лозим. Иқтисодий кўрсаткичлар ва молиявий бозорларни тавсифловчи кўрсаткичлар ривожланиш динамикасининг фаолиятнинг асосий йўналишларига, шу жумладан асосий банк маҳсулотлари ва хизматларига ҳамда ҳудудлардаги ишчанлик фаоллигини оширишга таъсирини баҳоланг, банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсирини таърифланг. Хусусан, қуйидагиларнинг тавсифини тақдим қилинг:
1) банк тизимининг хусусиятлари;
2) банкнинг фаолияти банк ва молиявий хизматлар бозорининг қайси мақсадли сегментларига қаратилади, банк фаолият кўрсатиши мўлжалланаётган бозор ҳудуди, тахмин қилинаётган ривожланиш динамикаси, бозорни эгаллаш учун имкониятлар ва чекловлар;
3) банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири;
4) бозорда сифат, нарх, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар бўйича маҳсулот ва хизматларни фарқлашга қаратилган банк режалари, тарқатиш, тарғиб қилиш ва рекламага доир режалари, нарх-наво сиёсати (талаб ёки харажатлар асосида тарифларни белгилаш, шу жумладан келажакда режалаштирилган тарифлар даражаси), мижозларга хизмат кўрсатиш, географик кенгайтириш (ички бозорда, чет элда), банк хизматлари бозоридаги улушни эгаллаш учун тадбирлар.
5) уларнинг ва ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингизни объектив баҳолаган ҳолда ҳозирги ва келажакдаги эҳтимолий рақобатчилар, улар орасида банк қандай ўринни эгалламоқчилиги, бозорда банк пайдо бўлишига уларнинг муносабати, қандай қилиб банк мувоффақиятга эришмоқчи?
1.5. IT инфратузилма
Банкнинг таклиф қилинаётган IT инфратузилмасининг асосий йўналишларини кўрсатинг. Мижозларга хизмат кўрсатиш ва операцион фаолиятни амалга ошириш жараёнига банк қанақа технологик ечимларни жорий қилишни кўзламоқда. Хусусан, мижозларга масофадан туриб банк хизматларини кўрсатишда кандай инновацион технологиялар ва дастурий таъминотлардан фойдаланиш режалаштирилганлигини ва бу инфратузилмани ишлаб чиқиш қандай амалга оширилишини таърифланг.
1.6. Раҳбарият ва бошқарув
Банкнинг ташкилий тузилмасини, банкнинг бошқарув органлари ўртасида бошқарув функцияларининг тақсимланиш тамойилларини ҳамда бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг мажбурият доираларини, шу жумладан таркибий бўлинмаларнинг ҳисобдорлиги ва вазифаларини тавсифланг. Банкнинг ҳар бир фаолият тури учун банк раҳбарияти аъзоларининг масъулияти, уларнинг ваколатлари (масалан, кредитлар бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш масаласида), фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича доимий равишда таваккалчиликларни бошқариш тизими аниқ баён етилиши лозим.
Банкнинг кўзда тутилаётган фаолияти учун зарур бўлган мўлжалланган штат жадвали (таркибий тузилмалардаги ходимларнинг режалаштирилган сони), кадрларни жалб қилиш ва банкнинг кадрлар сиёсатини амалга ошириш режаси, ходимларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш, кўзда тутилган мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришларни ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш режалари, ходимларга қилинадиган умумий харажатлар сметасининг прогнозини кўрсатинг. Банкнинг ташкилий тузилмаси банкнинг барча даражалари орасида ахборот тарқатилиши механизмларини ўз ичига олиши керак, яъни банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва қўмиталар мажлислари ҳамда раҳбариятнинг бошқа мажлислари ёки йиғилишлари қанчалик тез-тез ўтказилиши режалаштирилади, қандай маълумотлар, қандай даврийлик билан банкнинг кузатув кенгаши ва бошқа бошқарув органларига тақдим этилади.
Банкнинг кузатув кенгаши ҳамда бошқаруви раиси ва бошқа муҳим аҳамиятга эга ходимлари лавозимига таклиф этилаётган номзодларни, шунингдек, ушбу лавозимга қабул қилинаётган раҳбарлар эгаллаши лозим бўлган сифатларни санаб ўтинг. Банк томонидан қўйилган мақсадларга эришиши учун улар эгаллаши лозим бўлган асосий мезонларни кўрсатинг.
Муҳим таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўрнатилган асосий мезонларни, уларни тасдиқлаш тартибини баён етинг. Банкнинг дастлабки уч йиллик фаолияти давомида ходимларнинг режалаштирилган ўсиш суръатларини тавсифланг.
Банкнинг корпоратив бошқарув тамойилларини кенгайтириш ва сақлаш бўйича сиёсати, ушбу масала қандай ички меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
1.7. Капиталлаштириш
Ҳал қилувчи эгаликка эга бўладиган ёки назоратни амалга оширадиган асосий муассисларни (акциядорларни), муассислар ўртасидаги алоқа хусусиятини, баланс тақдим этилган санадаги маълумотларни қўшган ҳолда муассисларнинг фаолиятининг охирги уч йили давомидаги молиявий ҳолатини, фаолиятининг асосий йўналишлари, раҳбарлари (кузатув кенгаши ва бошқарув / ижро этувчи орган аъзолари) ҳақидаги маълумотларни кўрсатинг.
Агар банк банклар гуруҳи таркибига кирса, банклар гуруҳининг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотлар.
Муассисларнинг (акциядорларнинг) зарур ҳолларда қўшимча капитал билан таъминлай олиши бўйича молиявий имкониятлари. Ҳар бир муассис улушининг банк томонидан чиқариладиган акциялар умумий ҳажмига фоиздаги нисбатини кўрсатинг.
Капиталнинг тахмин қилинаётган таркиби, банк капитални қандай сақлаб қолишни режалаштираётганлигини баён этинг, банкнинг кўзда тутилаётган йўналиши ва асосий амалиётларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ активларнинг даражаси бўйича рискка тортилганлигини инобатга олиб, прогноз қилинаётган капитал монандлигига баҳо беринг, капитал монандлиги бўйича ўрнатилган пруденциал нормативларнинг бажарилишини таъминлаш қандай режалаштирилмоқда. Чиқарилаётган акциялар сонини кўрсатинг.

Бизнес-режани тайёрлаш учун тавсияларга

1-ИЛОВА

Бизнес-режани тайёрлаш учун тавсияларга

2-ИЛОВА

Бизнес-режани тайёрлаш учун тавсияларга

3-ИЛОВА

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жисмоний шахс бўлган потенциал олувчи (муассис) томонидан тўлдириладиган

АНКЕТА

1-қисм. Умумий маълумотлар

1.1. Ф.И.Ш. __________________________________________________________________________

1.2. Агар фамилия, исм ёки ота исмингизни ўзгартирган бўлсангиз, ўзгартириш вақти ва сабабини, шунингдек аввалги фамилиянгиз (фамилияларингиз), исмингиз (исмларингиз) ёки ота исмингизни (ота исмларингизни) кўрсатинг.

Аввалги фамилия, исм ва ота исмингиз

Ўзгартириш вақти

Ўзгартириш сабаби

1.3. Туғилган сана (кун, ой, йил) ________________________________________________________

1.4. Туғилган жой (шаҳар/туман, вилоят, мамлакат) ________________________________________

1.5. Фуқаролик (кўп фуқаролик мавжуд бўлса ҳаммасини кўрсатинг) _________________________

Ушбу фуқаролик қандай олинганлигини кўрсатинг: туғилган жой бўйича, никоҳдан ўтгандан кейин, бошқа сабабларга кўра-тушунтириш беринг ______________________________________________

1.6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат: серияси (мавжуд бўлса) ____ рақами _________ ким томонидан берилгани __________________________ берилган санаси ____________ (бир нечта давлат фуқаролигига эга бўлганда, уларнинг барчаси томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг маълумотларини кўрсатинг)

1.7. Яшаш жойи  ____________________________________

1.8. Турган жойи  __________________________________________________

1.9. Телефон рақамлари (уяли, уй) _______________________________________________________

1.10. Хизмат манзили, телефон рақами, факс, электрон почтаси ______________________________

1.11. Маълумоти _____________________________ (олий, тугалланмаган олий, ўрта махсус, ўрта)

Ўқув муассасаси номи

Жойлашган ери

Факультети еки бўлинмаси

Кирган ва тамомлаган йили

Олинган дипломига мувофиқ мутахассислиги

1.12. Касбий фаолияти (меҳнат фаолиятининг бошланишидан)

Ишга қабул қилинган санаси

(ойи, йили)

Ишдан бўшаган санаси

(ойи, йили)

Муассаса номи

Жойлашган ери

Эгаллаб турган лавозими

Бўшаш сабаби

1.13. Сизга нисбатан ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи орган аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган юридик шахсга нисбатан қачондир календар давлатда:

- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун айблов эълон қилинганми, шу жумладан иш тугатилган ёки айблов олиб ташланган ҳолатларда (ҳа / йўқ) ______________

- интизомий жазо чоралари қўлланилганми (ҳа / йўқ) ______________

- жиноятлар содир этганлик учун жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ айблов эълон қилинганми, шу жумладан жиноят иши тугатилган, оқлов ҳукми чиқарилган ва жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳолатларда (ҳа / йўқ) ____________________________

Агар ҳа бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган номини кўрсатган холда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг айблови, ҳукми, хар қандай давлат органининг айблови ёки кўллаган интизомий жазо чоралари, суд муҳокамаларининг натижалари ва қарорлари (шу жумладан, иш тугатилган, айблов олиб ташланган, оқлов ҳукми чиқарилган ёки жиноий жавобгарликдан озод қилинган ҳолатларда) ҳақида батафсил маълумот беринг: ___________________________________________

1.14. Сизда тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатлари мавжудми?

Агар мавжуд бўлса, тушунтириш беринг: _________________________________________

Сизга нисбатан муайян касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинганми? Агар ҳа бўлса, тушунтириш беринг: ________________________________________

Анкетага ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг.

1.15. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи органи аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган, мажбурий тартибда банкрот деб топилган ёки мажбурий тутатиш жараёнидаги хар бир юридик шахсни кўрсатинг: __________________________________

Сиз билан алоқадор бўлган ва банкротлик, мажбурий тугатиш ҳолатига қўйилган юридик шахсда Сизнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс сифатидаги ролингиз ва масъул бўлган соҳаларингиз тўғрисида батафсил асослантирилган маълумот беринг: ________________________________________________

1.16. Сизга нисбатан ёки хат қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) ва (ёки) мансабдор шахс (кузатув кенгаши аъзоси, ижро этувчи орган аъзоси, бош бухгалтер ёки молиявий бошқарувчи, директор в.х.) сифатида Сиз билан алоқадор бўлган юридик шахсга нисбатан давлат ёки назорат органлари томонидан тергов ишлари амалга оширилганми? Агар ҳа бўлса. тушунтириш беринг: ________________________________________________

1.17. Айни вақтда сизга нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси олиб борилмоқдами? Агар ҳа бўлса. тушунтириш беринг: ______________________________

Анкетага ушбу бандда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинг.

1.18. Чет давлатнинг ваколатли органи томонидан Сизни банк акциядори сифатида баҳолаш амалга оширилганми? Агар ҳа бўлса, анкетага тегишли орган қарорини (хулосасини) илова қилинг.

1.19. Илгари ваколатли органлар томонидан Сизга нисбатан устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чекловчи санкциялар қўлланилганми? Агар ва бўлса, тушунтириш беринг:

1.20. Оилавий ҳолатингиз

2-қисм. Молиявий ҳолати

2.1. Қайсидир шахснинг олдида кредит қарздорлиги (бошқа мажбуриятлар) мавжуд бўлса, хар бир қарздорлик (мажбурият) бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган холда қуйидаги маълумотларни кўрсатинг:

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 14 ноябрдаги 27/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3709, 21.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/3709/1082-сон)
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Банк раҳбарлигига номзоднинг

АНКЕТАСИ

1. Умумий маълумотлар

1.1.

Лавозим тўғрисидаги маълумот

Банк номи

Номзод тавсия этилаётган лавозим

1.2.

Ф.И.Ш.

Фамилияси

Исми

Шарифи

1.3.

Аввалги Ф.И.Ш.

Фамилияси

Исми

Шарифи

Ўзгарган санаси

Ўзгариш сабаби

1.4.

Турган жойи

Манзили

Шаҳар / туман

Вилоят

Мамлакат

Ушбу манзилда яшай бошлаган сана

1.5.

Яшаш жойи

Манзили

Шаҳар туман

Вилоят

Мамлакат

Ушбу манзил бўйича рўйхатга олинган сана

1.6.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (бир нечта давлат фуқаролигига эга бўлганда, уларнинг барчаси томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг маълумотларини кўрсатинг)

Серияси (мавжуд бўлса) ва рақами

Берилган сана

Амал қилиш муддати

Берган мамлакат

Берган орган

1.7.

Бошқа маълумотлар

Туғилган вақти (кун, ой, йил)

Туғилган жойи (шаҳар, мамлакат)

Фуқаролиги (бир неча фуқаролик мавжуд бўлганда барчасини кўрсатинг)

1.8.

Боғланиш учун маълумотлар

Мобил телефон рақами

Хизмат телефони рақами

Электрон почта манзили

2. Ишчанлик обрўси

2.1.

Сизда иқтисодиёт соҳасида, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун муддати ўтмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолати мавжудми?

□ ҲА

□ ЙЎҚ

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.2.

Сиз юридик шахснинг лицензияси чақириб олиниши ва (ёки) унда вақтинчалик бошқарув режими жорий қилинишига, шунингдек унинг ўзингиз масъул бўлган фаолият йўналишларида молиявий ва (ёки) маъмурий муаммолар юзага келишига олиб келган ҳаракатлар учун масъул бўлганмисиз?

□ ҲА

□ ЙЎҚ

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.3.

Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органининг талабига кўра эгаллаб турган лавозимингиздан четлатилганмисиз ёхуд ваколатларингиз муддатидан олдин тугатилганми?

□ ХА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.4.

Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан Сизнинг номзодингизни раҳбарлик лавозимига келишиб олиш (тайинлаш, тасдиқлаш) рад этилганми?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, қуйидаги маълумотларни тақдим этинг:

а) баҳолашни ўтказган ваколатли орган номи:

б) банк номи:

в) қайси лавозимга баҳолангансиз:

г) баҳолаш ўтказилган сана:

д) куйидаги мезонлардан қайси бири асосида Сизга келишиб олишга (тайинлашга, тасдиқлашга) рад этилган (агар бир неча мезонга асосан рад этилган бўлса, барчасини кўрсатинг):

□ ишчанлик обрўси:

□ тажриба, билим ва кўникмалар;

□ мулоҳазанинг мустақиллиги;

□ вақтнинг етарлилиги;

□ жамоавий яроқлилик;

□ бошқа мезонга асосан (мезонни кўрсатинг):

Ушбу ҳолатга алоқадор бўлган бошқа хар қандай маълумотни кўрсатинг.

2.5.

Сизнинг раҳбарлик лавозимига келишиб олинганлигингиз (тайинланганлигингиз, тасдиқланганлигингиз) Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органи томонидан чақириб олинганми?

□ ҲА

□ ЙЎҚ

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.6.

Лавозимга киришишдан олдин Марказий банк ёки чет давлат ваколатли органининг келишиб олиниши (тайинланиши, тасдиқланиши) талаб қилинадиган раҳбарлик лавозимига бундай келишиб олишсиз (тайинланишсиз, тасдиқланишсиз) киришганмисиз?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.7.

Юридик шахсда ёки унинг алоҳида бўлинмасида раҳбар сифатида ушбу юридик шахс ёки унинг алоҳида бўлинмасига зарар етказган холда шахсий ёки гуруҳ манфаатларини кўзлаб қарорлар қабул қилганмисиз ёхуд бундай қарор қабул қилишда иштирок этганмисиз?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.8.

Сизга нисбатан бугунги кунда суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси олиб бориляптими?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.9.

Ҳаракатларингиз ёки ҳаракатсизлигингиз оқибатида Сиз кузатув кенгаши, ижроия органи аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида иштирок этаётган ёки иштирок этган ёхуд бошқа усулда назорат қилган ёки назорат қилаётган юридик шахсни банкротлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келганмисиз?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.10.

Сиз томониздан кузатув кенгаши, ижроия органи аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида иштирок этилаётган ёки иштирок этилган ёхуд бошқа усулда назорат қилинган ёки назорат қилинаётган юридик шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатнинг молия секторини назорат қилувчи органлари томонидан қўпол ва жиддий қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар қўлланилганми?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

2.11.

Сизга нисбатан интизомий чоралар ёки индивидуал чоралар ва санкциялар қўлланилганми?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

3. Тажриба, билим ва кўникмалар

3.1. Олий маълумоти тўғрисидаги ахборот:

Таълим муассасасининг номи

Таълим муассасасининг жойлашган ери

Таълим олиш муддати

(ой, йил)

Факультети

Олий маълумот даражаси

(бакалавр, магистр...)

Диплом бўйича мутахассислиги

3.2. Ўқув марказларида қатнашган таълим олиш курслари (семинарлар):

Таълим олиш курси (семинар) ташкилотчиси

Ўтказилган жойи

Таълим олиш курси (семинар) мавзуси

Ўтказиш муддати

Сертификатнинг мавжудлиги

(ҳа/йўқ)

3.3. Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотлар (раҳбарлик лавозимидаги меҳнат фаолиятидан ташқари):

Ишлаган муддати

(кун, ой, йил)

Ташкилот номи

Ташкилотнинг асосий фаолият тури

Ташкилотнинг жойлашган ери

(почта манзили)

Ташкилотнинг таркибий тузилмаси

Эгаллаган лавозими

(шу жумладан кузатув кенгашидаги аъзолиги)

Интизомий жазо чорасининг мавжудлиги

Лавозимидан четлатиш / ваколатини муддатидан олдин тугатиш сабаблари

3.4. Раҳбарлик лавозимидаги меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотлар*:

Ишлаган муддати

(кун.ой.йил)

Ташкилот номи

Ташкилотнинг асосий фаолият тури

Ташкилотнинг жойлашган ери

(почта манзили)

Ташкилотнинг таркибий тузилмаси

Эгаллаган лавозими

Интизомий жазо чорасининг мавжудлиги

Лавозимидан четлатиш сабаблари

* Раҳбарлик лавозими деганда мазкур Низомнинг 94-бандида белгиланган фаолият тушунилади.

4. Мулоҳазанинг мустақиллиги

4.1.

Сизнинг яқин қариндошларингиздан бирортаси банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядори ҳисобланадими?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса. қуйидаги маълумотларни тақдим этинг:

а) Ф.И.Ш.:

б) қариндошлиги:

в) эгаллаб турган лавозими:

г) ушбу шахс томонидан лавозим эгаллаб турилган муддат:

4.2.

Банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқаруви аъзоси, муҳим аҳамиятга эга ходими ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядори билан яқин алоқаларга эгамисиз?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

4.3.

Сиз ёки яқин қариндошларингиз томонидан рақобат қилувчи банкда ёхуд банк ёки унинг исталган рақобатчиси билан сезиларли тижорат алоқаларига эга бўлган ташкилотда охирги 2 йил давомида раҳбарлик лавозими эгалланганми?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

4.4.

Сиз ёки Сиз билан яқин алоқаларга эга бўлган шахслар ҳозирги пайтда банкка, банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорига, устунлик қиладиган улуши банк томонидан эгалик қилинувчи ташкилотга. банк рақобатчилари ёки мижозларига нисбатан сезиларли молиявий манфаатлар ёки мажбуриятларга эгами?

□ ҲА

□ ЙЎК

Агар ҳа бўлса, тўлиқ тушунтириш беринг.

5. Вақтнинг етарлилиги

5.1. Сиз кузатув кенгаши ёки ижроия органи аъзоси, вақтинчалик бошқарувчи ёки тутатиш комиссияси аъзоси бўлган ташкилотлар:

Ташкилотнинг номи

Асосий фаолият тури

Жойлашган ери

Гуруҳ таркибига кириши (ҳа/йўқ) ва гуруҳнинг номи

Ҳисобот йили охирида активлари миқдори

Эгаллаб турган лавозими

(аъзолиги)

Лавозимни (аъзоликни) эгаллаб турган муддати

Йил давомидаги мажлислар сони

5.2. Бошқа касбни ва сиёсий мажбуриятлар: _____________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________

6. Жамоавий яроқлилик

6.1. Сизнинг қуйида келтирилган соҳалардаги билим даражангиз:

Соҳа номи

Билим даражаси

юқори

ўртача

паст

мавжуд эмас

Банк фаолиятининг асосий йўналишлари ва улар билан боғлиқ бўлган таваккалчиликлар

Молиявий бозорлар, шу жумладан пул бозори ва қимматли қоғозлар бозори

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

Таваккалчиликларни бошқариш

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

Ички аудит

Ахборот технологиялари ва хавфсизлик

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари

Стратегик режалаштириш

Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойиллари

Номзоднинг ушбу соҳаларда таҳсил олганлигини тасдиқловчи тегишли сертификатлар ва маълумотномалар илова қилиниши лозим.

7. Якуний қисм

7.1. Мен — _______________________________________________________ (Ф.И.Ш.). Марказни банк томонидан баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган барча қўшимча маълумотларни тегишли (давлат ва нодавлат) ташкилотлардан олинишига ўз розилигимни тақдим этаман.

7.2. Мен — _______________________________________________________ (Ф.И.Ш.). анкетадаги юқорида тақдим этилган маълумотлар ишончли ва тўлиқ эканлигини хамда анкетада келтирилган саволлар бўйича менинг билганларим ва маълумотларим асосида тақдим этилганлигини тасдиқлайман. Мен томонимдан маълумотлар қасддан бузиб кўрсатилган ва тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, ушбу ҳолат номзодимни келишиб олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилишини тан оламан.

________________ имзо «____» ________________ й.

Изоҳ:

1. Номзод анкетанинг ҳар бир варағига имзо қўяди;

2. Анкетадаги тузатишлар «тузатишга ишонилсин» сўзлари ва номзоднинг имзоси билан тасдиқланади.

(11-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 23 июндаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-7, 17.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Марказий банки


‎Банк филиалини очганлик тўғрисида
‎ХАБАРНОМА

_________________________________________________________________________

(банк номи)

_____________________________________________ филиали очилганлиги тўғрисида
‎хабардор қилади.

Банк ушбу хабарномани юбориш орқали қуйидагиларни тасдиқлайди:

1) банкнинг барқарор молиявий ҳолатга* эга эканлигини;
‎2) филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг малакаси Марказий банк томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини;
‎3) филиал биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқлигини.

* банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлар мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати.

Филиал тўғрисидаги маълумотлар:
‎Жойлашган ери/почта манзили ______________________________________________

(вилоят, шаҳар/туман, МФЙ/ШФЙ, кўча номи ва уй рақами кўрсатилади)

Почта индекси ____________ Телефон _________________ Факс _______________

‎Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ______ варақда:
1) ______________________________________________________________;
‎2) ______________________________________________________________;
‎3) ______________________________________________________________.
«____» _________________ й.
Бошқарув раиси

_____________

(имзо)

(13-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
131-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Марказий банки

Банк хизматлари офисини очганлик тўғрисида
‎ХАБАРНОМА

_________________________________________________________________________

(банк номи)

___________________________________________________________ банк хизматлари офиси очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Банк ушбу хабарномани юбориш орқали қуйидагиларни тасдиқлайди:

1) банкнинг барқарор молиявий ҳолатга* эга эканлигини;
‎2) банк хизматлари офиси биноси, унинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминот билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқлигини.

* банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлар мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати.

Банк хизматлари офиси тўғрисидаги маълумотлар:
‎Жойлашган ери/почта манзили ______________________________________________

(вилоят, шаҳар/туман, МФЙ/ШФЙ, кўча номи ва уй рақами кўрсатилади)

Почта индекси ____________ Телефон _________________ Факс _______________

Банк хизматлари офиси бириктирилган филиал номи ва коди:___________________
‎Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати ______ варақда:
1) ______________________________________________________________;
‎2) ______________________________________________________________;
‎3) ______________________________________________________________.
«____» _________________ й.
Бошқарув раиси

_____________

(имзо)

(131-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3252-1, 05.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон)
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
15-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
16-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

____________________________________________________________________________

(банкнинг тўлиқ фирма номи)

акциядорлари умумий йиғилишининг (ягона акциядорининг) 20__ йил «__» _________ даги банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатномани олиш тўғрисидаги ______-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Сиздан банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки рухсатнома беришингизни сўраймиз.

I. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): __________________________

II. Боғланиш учун масъул шахс:

Ф.И.О.: __________________________________________________________________

Эгаллаб турган лавозими: ___________________________________________________

Телефон рақами: __________________________________________________________

Электрон почта манзили: ___________________________________________________

III. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати (___ варақда):

1) __________________________________________ (___ варақда)

2) __________________________________________ (___ варақда)

3) __________________________________________ (___ варақда)

«___» _________________ 20___ й.

Кузатув кенгаши раиси

___________

(имзо)

(16-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
17-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

Банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

___________________________________________________________________________

(банкнинг тўлиқ фирма номи)

акциядорлари умумий йиғилишининг (ягона акциядорининг) 20__ йил «__» _________ даги банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги ______-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Сиздан банкни ихтиёрий тугатишга доир якуний рухсатнома беришингизни сўраймиз.

Ушбу орқали банкдаги кафолатлаш объектлари тўлиқ қайтарилганлигини ва (ёки) бошқа банкка ўтказилганлигини тасдиқлаймиз.

I. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): __________________________

II. Боғланиш учун масъул шахс:

Ф.И.О.: __________________________________________________________________

Эгаллаб турган лавозими: ___________________________________________________

Телефон рақами: __________________________________________________________

Электрон почта манзили: ___________________________________________________

III. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати (___ варақда):

1) __________________________________________ (___ варақда)

2) __________________________________________ (___ варақда)

3) __________________________________________ (___ варақда)

«___» _________________ 20___ й.

Кузатув кенгаши раиси

___________

(имзо)

(17-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарорига (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга
18-ИЛОВА
Тугатувчи ва тугатилаётган банк ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан
МАЪЛУМОТ

1. Тугатувчининг Ф.И.О.: __________________________________________________;

2. Тугатувчи ва унинг яқин қариндошларининг тугатилаётган банк олдидаги мажбуриятлари. Бунда яқин қариндошлар деганда ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари тушунилади.

Ф.И.О.

ЖШШИР

Қариндошлик даражаси1

Мажбурият миқдори

Мажбурият тури2

Мажбурият юзага келган сана

Миллий валютадаги мажбурият

Хорижий валютадаги мажбурият

3. Тугатилаётган банкнинг тугатувчи ва унинг яқин қариндошлари олдидаги мажбуриятлари:

Ф.И.О.

ЖШШИР

Қариндошлик даражаси

Талаб миқдори

Талаб тури3

Талаб юзага келган сана

Миллий валютадаги талаб

Хорижий валютадаги талаб

4. Тугатувчи ва унинг яқин қариндошларининг тугатилаётган банкда сўнгги 5 йил ичидаги меҳнат фаолияти:

Ф.И.О.

ЖШШИР

Қариндошлик даражаси

Эгаллаган лавозими

Меҳнат фаолияти даври

Бошланган сана

Якунланган сана

5. Тугатилаётган банкда тугатувчи ва унинг яқин қариндошлари томонидан эгалик қилинаётган ёки сўнгги 5 йил ичида эгалик қилинган улушлар:

Ф.И.О.

ЖШШИР

Қариндошлик даражаси

Улуш миқдори4

Улушга эгалик қилиш даври

Сўмда

Фоизда

Бошланган сана

Якунланган сана5

6. Тугатувчининг сўнгги 5 йил давомида бошқа банкларнинг ҳал қилувчи эгаликка эга акциядори ва (ёки) бошқарув органлари аъзоси сифатидаги муносабатлари:

Банк номи

Эгаллаган лавозими

Улуш миқдори

Меҳнат фаолияти (улушга эгалик қилиш) даври

Сўмда

Фоизда

Бошланган сана

Якунланган сана

7. Тугатиш жараёнида тугатувчи ўз вазифаларини холис бажаришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа молиявий ва ишбилармонлик манфаатлари ёки ҳолатлар ҳақида батафсил маълумотлар: ___________________________________________

Изоҳ:
1. Шахснинг тугатувчига яқин қариндошлик даражаси акс эттирилади.
2. Тугатилаётган банк олдидаги мажбуриятлар ҳар бир мажбурият тури (ипотека кредити, автокредит, микроқарз ва бошқалар) бўйича алоҳида сатрда кўрсатилади.
3. Тугатилаётган банкка нисбатан талаблар ҳар бир талаб тури (омонат, облигация, субординар қарз ва бошқалар) бўйича алоҳида сатрда кўрсатилади.
4. Тугатилаётган банкнинг устав капиталидаги улуш миқдори эгалик қилинаётган ёки сўнгги 5 йил ичида эгалик қилинган банк акцияларининг номинал қиймати йиғиндиси ва унинг жами устав капиталидаги нисбати кўринишида акс эттирилади.
5. Тугатувчи ва унинг яқин қариндошлари тугатилаётган банкдаги улушларга эгалик қилишни давом эттираётган тақдирда, «Якунланган сана» устунига « — » ёзуви қайд этилади.
(18-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 3 декабрдаги 32/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252-6, 05.01.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.10.2022 й., 10/22/3252-1/0896-сон; 25.01.2023 й., 10/23/3252-2/0052-сон; 05.06.2023 й., 10/23/3252-3/0330-сон; 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон; 25.06.2024 й., 10/24/3252-4/0443-сон; 25.04.2025 й., 10/25/3252-5/0381-сон; 24.11.2025 й., 10/25/3709/1082-сон; 07.01.2026 й., 10/26/3252-6/0018-сон; 20.07.2026 й., 10/26/3252-7/0753-сон)