Ўзбекистон республикаси президентининг
Фармони
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг оғир ҳаётий вазиятга, шунингдек, камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, молиявий барқарорлигини ошириш ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ижтимоий хизмат, ёрдам ва имтиёзларни (кейинги ўринларда — давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари) тақдим этиш тизимини такомиллаштиришнинг мақсадлари этиб белгилансин:
(а) давлат таъминотидаги, камбағал ва оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва унификациялашган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини жорий этиш;
(б) давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мутаносиб равишда тақдим этиш тартибини жорий этиш;
(в) «Тенг имкон — инклюзив бандлик» дастурини амалга ошириш орқали 40 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг бандлигини таъминлаш.
II. Аҳолини давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр юритилади. Бунда:
(а) Ижтимоий реестр — «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида юритилиб, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар (шахслар)ни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш вазифаларини бажаради;
(б) Ижтимоий реестрда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, «давлат таъминотидаги оила», «камбағал оила» ва «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифаларига ажратилади.
3. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг тоифаларини белгилашнинг шундай тартиби жорий этилсинки, унга мувофиқ:
(а) оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган мазкур Фармонга 1-иловадаги рўйхатда белгиланган оилалар «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилади;
(б) оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар «камбағал оила» тоифасига киритилади;
(в) оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан бир ярим бараваригача бўлган қуйидаги оилалар «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилади:
(i) «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифаларидан чиқарилган оилалар;
(ii) «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси асосида мазкур Фармонга 1-иловада белгиланган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила деб топилган оилалар.
III. Ижтимоий реестрдаги оилаларни қўллаб-қувватлаш инструментлари
4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини уларнинг тоифасидан келиб чиқиб тақдим этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
(а) «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар мазкур тоифада бўлган даврида оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кўрсатиб борилади. Бунда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати оила Ижтимоий реестрга киритилгандан ўн икки ойдан сўнг қайта баҳоланади, бундан оиланинг ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мустасно;
(б) «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларга:
(i) болалар нафақаси ёки моддий ёрдам улар тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади, бундан қонунчиликда оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан банд бўлиш талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно;
(ii) меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланганда болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қўшимча мурожаат талаб қилмаган ҳолда узлуксиз тўлаб борилади;
(iii) оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади. Бунда оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун қайта мурожаат қилганда «камбағал оила» тоифасига киритилгани учун оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини истисно этувчи қоида 6 ой давомида қўлланмайди;
(в) «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга:
(i) болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар мазкур тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади;
(ii) оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлганда, уларга тўланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг миқдори ушбу нафақа ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизини, оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлганда эса тегишли нафақа ёки моддий ёрдамнинг 50 фоизини ташкил этади.
6. 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилсин:
(а) ушбу оилалар хонадонига қуввати 7 — 10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;
(б) ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
(i) кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
(ii) кредит бир йиллик имтиёзли давр билан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
(iii) кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади.
7. Белгилансинки, оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги ушбу оила аъзоларининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиши учун асос ҳисобланади. Бунда:
(а) оилалар «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифаларининг биридан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш ҳуқуқи кейинги ўн икки ой муддатга сақлаб қолинади, бундан мазкур Фармоннинг 6-банди мустасно;
(б) оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилалар «камбағал оила» тоифасидаги оилалар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларидан ўн икки ой муддат давомида фойдаланади, бундан болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олиш мустасно.
8. Давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг манзиллилигини ошириш мақсадида «маҳалла еттилиги»га қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(а) мазкур Фармонга 1-иловага мувофиқ оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларни «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритиш;
(б) оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда оиланинг бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишсиз деб топиш ҳамда норасмий банд бўлган меҳнатга лаёқатли аъзоларига норасмий банд мақомини белгилаш. Бунда:
(i) оилаларнинг ишсиз деб топилган ёки норасмий банд мақоми белгиланган аъзолари тўғрисидаги маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиб борилади;
(ii) ишсиз деб топилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш — ҳоким ёрдамчисининг, норасмий банд мақоми белгиланган оила аъзоларининг норасмий бандлигини легаллаштириш — «маҳалла еттилиги»даги солиқ инспектори фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида белгиланади.
IV. «Тенг имкон — инклюзив бандлик» дастури
9. 2026 йилда 40 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг расмий бандлигини таъминлаш ва уларга барқарор даромад манбаини яратишга қаратилган «Тенг имкон — инклюзив бандлик» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) амалиётга жорий этилсин.
10. Дастур доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Дастур доирасида ногиронлиги бўлган шахсларга бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари, хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 3 йилгача муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
11. Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгаши ташкил этилсин. Белгилансинки:
(а) апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади;
(б) апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича «маҳалла еттилиги»га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади.
12. Белгилансинки:
(а) «давлат таъминотидаги оила» ва «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасидаги оилаларни «Ижтимоий реестр»га киритиш ва чиқариш, мазкур оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
(б) қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашда алоҳида кўрсаткич сифатида белгиланади:
(i) «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган индивидуал режаларда белгиланган чора-тадбирлар, шу жумладан, белгиланган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг ижро ҳолати;
(ii) Дастур доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижроси.
13. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни 2026 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
15. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
18. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти. Президент Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 декабрь,
ПФ-258-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ижтимоий реестрга киритишнинг алоҳида тартиби қўлланиладиган оилалар тоифалари
РЎЙХАТИ
1. I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёхуд болаликдан ногиронлиги бўлган шахс бор оила.
2. Боқувчисини йўқотган ёки боласини ёлғиз тарбиялаётган оила.
3. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз шахс.
4. Оила аъзоси муддатли ҳарбий хизматда ёки жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила.
5. Оила аъзоси психиатрия, наркология, сил касалликлари диспансерида бўлган ёки онкология марказларида рўйхатда бўлган ёхуд гематология, иммунология, жигар, буйрак етишмовчилиги каби оғир касалликка чалинган аъзоси мавжуд оила.
6. Ёнғин, бахтсиз ҳодиса, табиий ёки техноген фавқулодда вазиятлардан жабрланган оила.
Изоҳ:
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимча киритилиши мумкин.
Мазкур рўйхатнинг:
(а) 1 — 5-бандларида белгиланган тоифадаги оилалар аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлганда Ижтимоий реестрда «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилади;
(б) 1 — 6-бандларида белгиланган тоифадаги оилалар «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Ижтимоий реестрнинг «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилади. Бунда:
(i) жами ўртача ойлик даромад 25 фоиз камайтирувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланади;
(ii) маҳалладаги оилалар сони 300 тагача бўлганда — 3 та, 500 тагача бўлганда — 5 та, 1 000 тагача бўлганда — 10 та, 1 500 тагача бўлганда — 15 та ва 1500 тадан ортиқ бўлганда — 20 тадан оилалар мазкур тоифага киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон Фармонига
2-ИЛОВА
«Тенг имкон — инклюзив бандлик» дастури доирасида 2026 йилда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Ҳудуд номи

Расмий бандлиги таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахслар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

2 805

2.

Андижон вилояти

3 337

3.

Бухоро вилояти

2 493

4.

Жиззах вилояти

1 529

5.

Қашқадарё вилояти

4 325

6.

Навоий вилояти

1 705

7.

Наманган вилояти

3 480

8.

Самарқанд вилояти

4 275

9.

Сурхондарё вилояти

3 583

10.

Сирдарё вилояти

1 387

11.

Тошкент вилояти

2 834

12.

Фарғона вилояти

3 883

13.

Хоразм вилояти

2 429

14.

Тошкент шаҳри

1 938

Жами

40 000

Изоҳ: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан расмий банд қилинадиган ногиронлиги бўлган шахслар жами сони доирасида ҳудудлар кесимидаги тақсимотга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини такомиллаштириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ижтимоий реестрни юритиш ва оилаларни тоифаларга ажратиш тартибини белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) Ижтимоий реестрни юритиш, унга оилаларни киритиш, тоифаларга ажратиш, ҳар бир оила бўйича индивидуал режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

(б) «маҳалла еттилиги»нинг оилаларни Ижтимоий реестрга киритишдаги вазифалари;

(в) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш;

(г) оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва ундан чиқаришга доир масалалар юзасидан низоларни судгача ҳал қилиш.

2026 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Адлия вазирлиги

2.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этиладиган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўламини кенгайтириш.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга қуйидаги янги молиявий инструментларни тақдим этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) ҳар йили меҳнат қилиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган оила аъзоси бор 1000 тагача «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар хонадонига қуввати 7 10 кВтгача бўлган қуёш панелларини ўрнатиш учун Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача субсидия ажратиш;

(б) «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 4 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда бир йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратиш;

(в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган молиявий инструментларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотини Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси васийлик кенгаши томонидан тасдиқлаш;

(г) ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 3 йилгача бўлган муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда ссуда ажратиш.

2026 йил март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Марказий банк,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Оилаларни Ижтимоий реестрдан чиқаришда давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг масъулиятини ошириш.

Қонунчилик ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) оилаларни Ижтимоий реестрдан чиқариш бўйича индивидуал режаларнинг бажарилиши ҳолати — туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг;

(б) оилаларнинг ишсиз деб эътироф этилган аъзоларининг бандлигини таъминлаш — ҳоким ёрдамчисининг;

(в) оилалар аъзоларининг норасмий бандлигини легаллаштириш — «маҳалла еттилиги»даги солиқ инспектори фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида белгилаш.

2026 йил март

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга бириктириш.

1. Туман (шаҳар), маҳалла кесимида раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари бириктириладиган «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларини 5 тадан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилаларга бириктириш.

2026 йил апрель

3. 6 ойдан сўнг ушбу раҳбарларга яна 5 тадан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилаларга бириктириш.

Ҳар 6 ойда

5.

Оилаларни Ижтимоий реестрга киритишда оиланинг банд бўлмаган ёки норасмий банд бўлган меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишсиз деб эътироф этиш тартибини жорий этиш.

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига Ижтимоий реестрда бандлиги таъминланмаган меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишсиз деб топиш ҳамда норасмий банд бўлган меҳнатга лаёқатли аъзоларига норасмий банд мақомини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

6.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш.

1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) тегишли ахборот модулида оилаларнинг норасмий банд сифатида кўрсатилган аъзолари тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимларига тақдим этилишини йўлга қўйиш.

2026 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

2. «ЯМИҲ» АТни унинг тегишли ахборот модулида оилаларга томорқа ер ва (ёки) деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик норматив даромадни ҳисоблаш учун ҳар бир маҳалла учун халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан тасдиқланган ер солиғи коэффициентлари тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида Солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг даромадларини аниқлаш мақсадида зарур бўлган қуйидаги маълумотларни олиш учун «ЯМИҲ» АТни Солиқ қўмитасининг «Ягона электрон шартномалар» ахборот портали билан интеграция қилиш:

(а) оиланинг хонадонида ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ишлаб чиқарган электр энергияси учун ҳар ойда тўланган субсидия миқдори;

(б) оиланинг кўчмас мулки (унинг бир қисми) ижарасидан олинаётган даромад миқдори.

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4. Ижтимоий реестрга кириш истагида бўлган оиланинг ижтимоий ҳолатини белгилаш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотларни олиш мақсадида «ЯМИҲ» АТни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш:

(а) руҳий касалликлар, наркология ва сил касалликлари диспансерларида рўйхатда турувчи фуқаролар тўғрисида;

(б) онкологик касалликка чалинган фуқаролар тўғрисида;

(в) гематология, иммунология, жигар, буйрак етишмовчилиги ва бошқа оғир касалликка чалинган фуқаролар тўғрисида.

2026 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

5. Ногиронлиги бўлган шахслар учун захираланган бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни шакллантириб бориш мақсадида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплексини «ЯМИҲ» АТ билан интеграция қилиш.

2026 йил март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

7.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича самарадорликни ошириш.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларга солиқ соҳасида кўрсатилган қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиб бориш мақсадида:

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тўғридан-тўғри интеграция орқали ишлаш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга оид маълумотларни «my3.soliq.uz» электрон солиқ хизматлари порталидаги тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган саҳифада эълон қилиб боришни таъминлаш;

2026 йил май

(б) ногиронлиги бўлган шахслар ва уларни иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитаси томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тўғридан-тўғри интеграция орқали тақдим этиб бориш.

2026 йил июль

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада:
(а) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 91-банддаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) изоҳ қисмининг еттинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5052-сон Фармонида:
(а) 2-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўланиши бўйича мониторингни амалга ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш орқали оилани ушбу реестрдан чиқариш юзасидан индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш»;
(б) 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилавий тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка жалб этиш чораларини кўриш, шунингдек, аҳолини ўзини ўзи банд қилишнинг турли шаклларини ривожлантиришни рағбатлантириш».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармони 7-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий реестр» ахборот модули орқали олиш мумкин бўлган маълумотларни талаб қилиш ман этилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6269-сон Фармонида:
(а) 1-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Бунда чегирма:
Ижтимоий реестрнинг «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан чиқарилганлиги муносабати билан киритилган оилаларга уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда, улар Ижтимоий реестрда турган даврда, бироқ ушбу реестрга киритилган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муддатда қўлланилади»;
(i) 17-позиция чиқариб ташлансин;
(ii) 18-позициянинг «Маълумот ва ҳужжатлар номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6277-сон Фармонида:
биринчи хатбошидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
(ii) «б» кичик банддаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг миқдорларига ўзгартириш киритилиши мумкин».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-113-сон Фармони 9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-128-сон Фармони 4-бандидаги «2022 йил 1 апрелга» сўзлари «2025 йил 1 декабрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-175-сон Фармонига 1-иловада:
(а) 1-бобнинг 4-банди 1-кичик бандининг иккинчи, учинчи ва йигирманчи — йигирма учинчи хатбошиларидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «оиланинг кам таъминланганлигини аниқлаш» сўзлари «оилани Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банддаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган оилалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банддаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 3-бобнинг 3.1-бандида:
(i) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими аҳолининг барча ижтимоий жиҳатдан заиф қатламлари бўйича ягона маълумотлар базасига айлантирилади»;
(ii) «б» кичик банддаги «ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармонига илованинг 205-позицияси «Муддати» устунидаги «2025 йил» сўзлари «2026 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармонида:
(а) 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 1-илованинг IX бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«IX. Ижтимоий реестрга киритиладиган оилаларни аниқлаш, уларни ушбу реестрга киритиш ва ундан чиқариш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш йўналишида:
оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу оилаларнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар билан индивидуал тарзда ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш;
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзларнинг ягона рўйхатини шакллантириш ва юритиш;
давлат томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тақдим этилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги, натижадорлиги ва манзиллилигини мувофиқлаштирган ҳолда таҳлил қилиб бориш».
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-209-сон Фармонида:
(а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) «I. Ҳоким ёрдамчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлими 4-позициясининг «Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури**» устунидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «II. Хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлими «Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури**» устунида:
16-позициядаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-позициядаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-позициянинг «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) «III. Ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлими 12-позициясининг «Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури**» устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-59-сон Фармони 3-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) суғурта ташкилотларига — Ижтимоий реестр, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта уч юз минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади».
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармони 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аҳолига, авваламбор «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш».
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-124-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-143-сон Фармонида:
(а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(i) «а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(ii) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади. Бунда ходим мазкур реестрдан белгиланган тартибда чиқарилгандан кейин имтиёзнинг қўлланиши 6 ой давомида амал қилади».
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-185-сон Фармони 3-банди «в» кичик бандидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-17-сон Фармонида:
(i) биринчи хатбошидаги «, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
(ii) «а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилсин»;
(в) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади»;
(г) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
(д) 6-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ж) 7-банднинг «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «2025 йил 1 декабрга» сўзлари «2026 йил 1 апрелга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) биринчи хатбошидаги «2025 йил 1 мартдан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
(ii) иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) «I. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимининг 2 — 12-позицияларидаги тегишли келишикдаги «Камбағал оилалар реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «II. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимида:
2 — 5-позициялардаги тегишли келишикдаги «Камбағал оилалар реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позиция чиқариб ташлансин;
(iii) «III. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимининг 2 — 10-позицияларидаги тегишли келишикдаги «Камбағал оилалар реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига кам таъминланган оила сифатида» сўзлари «оилаларни Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-50-сон Фармони 4-банди «в» кичик бандидаги «Камбағал оилалар реестрида» сўзлари «Ижтимоий реестрда» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармонида:
(а) 2-банд, 3-банднинг «г» ва «д» кичик бандлари ҳамда 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 5-банднинг «а» кичик бандидаги «Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-85-сон Фармонига 1-иловада:
(а) 6-позициянинг «Чора-тадбирлар номланиши» устунининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ҳисобот йили якунига кўра ўртача ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлайдиган юридик шахсларга (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) ҳисобланган мол-мулк солиғи суммасини тўлиқ ҳамда ер солиғи суммасининг 90 фоиз қисмини ногиронлиги бўлган ходимларига ҳисобланган иш ҳақига тенг миқдорда камайтирилган ҳолда тўлаш ҳуқуқини бериш. Бунда ушбу солиқ имтиёзлари болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилганда ҳамда мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган умумий солиқ суммасидан ошмаган миқдорда қўлланади»;
(б) 27-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил декабрь» сўзлари «2026 йил июнь» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-86-сон Фармонида:
(а) 8-банди «в» кичик бандининг иккинчи хатбошисидааги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 3-илованинг 2-банди «в» кичик бандидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-91-сон Фармонининг 1-банди биринчи хатбошиси, «в» ва «г» кичик бандларидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-126-сон Фармонида:
(а) 3-банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги ҳамда 8-банднинг «б» ва «в» кичик бандларидаги «Камбағал оилалар реестридаги» сўзлари «Ижтимоий реестрдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 2-позиция «Амалга ошириш механизми» устунининг 2-банди биринчи хатбошисидаги «камбағал оилалар реестридаги» сўзлари «Ижтимоий реестрдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 3-позиция 1-бандининг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил» сўзлари «2026 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) 7-позиция «Амалга ошириш механизми» устунининг 1-банди биринчи хатбошисидаги «камбағал оилалар реестрида рўйхатдан ўтган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iv) 9-позиция 7-бандининг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил якунига қадар» сўзлари «2026 йил май ойига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-138-сон Фармонига 1-илованинг 24-позицияси «Қонунчилик ҳужжати лойиҳасида назарда тутилган тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лойиҳада 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ҳисобот йили якунига кўра ўртача ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлайдиган юридик шахсларга (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) ҳисобланган мол-мулк солиғи суммасини тўлиқ ҳамда ер солиғи суммасининг 90 фоиз қисмини ногиронлиги бўлган ходимларига ҳисобланган иш ҳақига тенг миқдорда камайтирилган ҳолда тўлаш ҳуқуқини бериш назарда тутилади. Бунда ушбу солиқ имтиёзлари болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилганда ҳамда мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган умумий солиқ суммасидан ошмаган миқдорда қўлланади».
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-157-сон Фармонига 2-илованинг 20-позицияси «Шахсга доир маълумот» устунидаги «Кам таъминланган деб эътироф этилганлиги» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон Фармони билан тасдиқланган Айрим қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш механизмлари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг 2025-2026 йилларга мўлжалланган дастурида:
(а) 32-позиция чиқариб ташлансин;
(б) 33-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил январь» сўзлари «2027 йил январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-176-сон Фармонида:
(а) 5-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «в» кичик бандидаги тегишли келишикдаги «Камбағал оилалар реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 1-илованинг 3-позицияси «Маълумот тури» устунидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармони билан тасдиқланган Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш концепцияси 8-бандининг бешинчи хатбошисидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 ноябрдаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-222-сон Фармонида:
(а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида низомнинг 2-банди ўн биринчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(i) учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Давлат хизмати Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилганда, давлат божи суммасининг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилганда — 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда мазкур чегирма:
«Ижтимоий реестрнинг «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан чиқарилганлиги муносабати билан киритилган оилаларга уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда, улар Ижтимоий реестрда турган даврда, бироқ ушбу реестрга киритилган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муддатда қўлланилади»;
(ii) тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
(б) 28-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сон қарорида:
(а) 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«белгиланган тартибда Ижтимоий реестрга киритилган шахслар ёки оилалар қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан 3-иловага мувофиқ хизматлар ва имтиёзлардан ҳам фойдаланишга ҳақлидир;
Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилади»;
(i) номланишидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулида камбағал оила сифатида рўйхатга олинган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 7-банддаги «Кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) изоҳ қисмидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули» сўзлари «Ижтимоий реестр» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4829-сон қарорининг 11-бандида:
(а) биринчи хатбошидаги «, 2021 йил 1 январдан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга ёхуд «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади».
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5158-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорида:
(а) 1-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар «Ижтимоий реестр» ахборот модулига мувофиқ аниқланади»;
(б) 3-илова 4-позициясининг «Талаб этиладиган маълумотлар» устуни 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга мансуб шахслар тўғрисида маълумот».
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги «Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5203-сон қарорида:
(а) 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди»;
(б) 11-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади».
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги «Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5227-сон қарори 7-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилиш».
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги «Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5255-сон қарори 2-банди еттинчи хатбошисидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-31-сон қарорига 3-илованинг 13-позицияси «Кредит, субсидия, грант ёки моддий ёрдам тури» устунидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-сон қарори 5-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бемор аъзолари метформин дори воситаси билан бепул таъминланади».
41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-149-сон қарорида:
(а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Федерация маблағлари ҳисобидан ҳар йили:
а) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) ёзма тавсияномасига асосан:
боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ижтимоий реестрга киритилган ёхуд «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма бериш;
б) маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан Ижтимоий реестрга киритилган ёхуд «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар бериш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин»;
(б) 2-илованинг 13, 14 ва 16-позициялари «Чора-тадбирлар номи» ва «Амалга ошириш механизми» устунларидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги «Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-198-сон қарори 2-банди «а» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги «Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-268-сон қарори 3-банди «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига спорт мактабларида машғулотлар бепул ўтказилади».
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги «Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-270-сон қарорида:
(а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»;
(б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Матонат мактаби ташкил этилсин»;
(в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар Матонат мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасида:
таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда учрашувлар ташкил этиб, спорт соҳасида муваффақиятга эришган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ўз ҳаёт йўлларида қийинчиликларни қандай енгиб ўтганликлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларида ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга кўмаклашиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ижтимоий ҳаётининг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларига таклиф ва тавсиялар киритиш;
она Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг қалби ва онгига сингдириб бориш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига юқори натижаларга эришган шахсларни ўрнак қилиб кўрсатиш орқали уларни матонатли этиб тарбиялаш, шу мақсадда илмий-амалий анжуманлар, савол-жавоб, китобхонлик кечалари, машҳур кишилар билан учрашувлар ташкил этиш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларида қадимий тарихимиз ва маданиятимиз билан, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш;
б) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш соҳасида:
ўсиб келаётган ёш авлодни адаптив спорт турларига жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ўртасида махсус таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказишда қатнашиш;
фан, таълим, санъат ва маданият ҳамда спорт соҳаларида иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни қизиқишидан келиб чиқиб соҳаларга йўналтириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларини рағбатлантириш;
муваффақиятга эришган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини тақдирлаш мақсадида қимматбаҳо совғалар харид қилиш ва топшириш ҳамда бошқа шаклларда рағбатлантириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти, уларнинг орзу-интилишларини ифодаловчи фильмлар, видеороликлар ва бошқа материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг билим ва малакасини ошириш, касбга тайёрлаш ва уларни тадбиркорлик, инновацион ғоялар, замонавий ахборот технологиялари ҳамда инклюзив маданият йўналишларига жалб этиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курслари, семинар, тренинглар ташкил этиш;
ўз ваколати доирасида кўргазмалар, форумлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган шундай тадбирлардаги ёшларнинг иштирокини таъминлашга кўмаклашиш»;
(г) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Матонат мактаби фаолиятини молиялаштириш учун келиб тушган маблағлар қуйидаги харажатларга йўналтирилади:
Матонат мактаби ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда Матонат мактабини сақлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида адаптив спортнинг тарғиботини олиб бориш;
муваффақиятга эришган шахслар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш, улар тўғрисида видеороликлар, фильмлар ва бошқа материаллар тайёрлаш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг билим ва малакасини ошириш, касбга тайёрлаш ва уларни тадбиркорлик, инновацион ғоялар, замонавий ахборот технологиялари ҳамда инклюзив маданият йўналишларига жалб этиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курслари, семинар, тренинглар ташкил этиш;
муваффақиятга эришган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини тақдирлаш мақсадида қимматбаҳо совғалар харид қилиш ва топшириш ҳамда бошқа шаклларда рағбатлантириш;
«Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақаси, «Инсон учун» хайрия марафони, «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми ҳамда ўз ваколати доирасида кўргазмалар, форумлар, конференциялар, симпозиумларни ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар»;
(i) иккинчи хатбошидаги «ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари «аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) учинчи хатбошидаги «ёшларни» сўзи «аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги «Олий ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-323-сон қарорида:
(а) 1-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 августдаги «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-350-сон қарори 1-бандининг «в» кичик бандидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги «Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-70-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-113-сон қарорида:
(а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар 2-иловадаги рўйхатга мувофиқ чакана савдо объектларида товарлар харидини амалга оширганда ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси республика бюджетидан қайтарилади. Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади»;
(б) 2-илованинг номланишидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-371-сон қарорида:
(а) 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бемор вакилларини ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими жорий этилсин»;
(б) 3-банддаги ««Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 1-илованинг 7-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон қарорига 3-илованинг 11-банди тўртинчи хатбошисидаги «кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-149-сон қарорининг 2-банди саккизинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-257-сон қарорининг 2-бандида:
(а) «а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2027 йил 1 январга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди»;
(б) «г» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «2026 йил» сўзлари «2027 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-267-сон қарорида:
(а) 2-банднинг «б», «в» ва «г» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) 2026 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;
в) 2026 йил 1 февралдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида, 2026 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини бир иш кунида қайтариш.
Бунда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш талаб этилмайди;
г) 2026 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич:
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ барча давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда вазирлик ва идоралар тизимида бюджет маблағлари ҳисобидан фаолият юритувчи бошқа тузилмалар томонидан фуқароларга бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам, субсидиялар, грантлар, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар ҳамда моддий хусусиятга эга бошқа тўловлар;
ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;
кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар»;
(i) тўртинчи хатбошидаги «Агентлик томонидан» сўзлари «Агентликнинг серверларида» сўзлар билан алмаштирилсин;
(ii) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча резидент тижорат банклари тегишли техник талабларга мос бўлганда ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича молиявий агент (кейинги ўринларда — молиявий агент) вазифасини бажаришлари мумкин бўлади»;
(в) 5-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «2025 йил 1 декабрга» сўзлари «2026 йил 1 июлга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(г) 11-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) ахборот хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий карта» ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасининг тўғридан-тўғри интеграциясини ва маълумотлар алмашинувини таъминласин»;
(д) 1-илованинг 1, 2, 12 ва 13-позициялари «Нафақа номланиши» устунидаги «Кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 1-позиция чиқариб ташлансин;
(ii) 2 — 4-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш

2026 йил 1 февралдан

3.

Соғломлаштириш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланма бериш

2026 йил 1 июлдан

4.

Бепул дори воситалари билан таъминлаш

»;

(iii) 5-позициянинг «Муддати» графасидаги «1 январдан» сўзлари «1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iv) 6 — 15-позицияларнинг «Муддати» графасидаги «1 апрелдан» сўзлари «1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
(v) 10-позиция чиқариб ташлансин;
(з) 3-иловада:
(i) 6-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «июнь» сўзи «июль» сўзи билан алмаштирилсин;
(ii) 14-позицияда:
«Амалга ошириш механизми» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов тариқасида Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини йўлга қўйиш»;
«Ижро муддати» устунидаги «2025 йил октябрь — декабрь» ва «2026 йил 1 январдан бошлаб» сўзлари тегишлича «2026 йил февраль — июнь» ва «2026 йил 1 июлдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) 20-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «январь» сўзи «июль» сўзи билан алмаштирилсин;
(iv) 21-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «апрель» сўзи «июль» сўзи билан алмаштирилсин;
(v) 22-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил октябрь» сўзлари «2026 йил июль» сўзлари билан алмаштирилсин;
(vi) 23-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил декабрь» ва «2026 йил январь» сўзлари «2026 йил июль» сўзлари билан алмаштирилсин;
(vii) 25-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил июнь» ва «2026 йил декабрь» сўзлари тегишлича «2026 йил июль» ва «2027 йил апрель» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 15-позициянинг «Маълумотлар тўплами таркиби» устунидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олиш» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 28, 29, 86, 92 ва 127-позицияларнинг «Маълумотлар тўплами таркиби» устунидаги «Кам таъминланган» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида:
(а) 2-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 3-банднинг «в» кичик бандидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали камбағал оила деб эътироф этилган» сўзлари «Ижтимоий реестрга» киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 2-илованинг 6-позицияси «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига узатиладиган маълумотлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумот».
55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-312-сон қарори 3-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрида турган ишсиз фуқароларни» сўзлари «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарорида:
(а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Белгилансинки:
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
2025 йилдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар Ижтимоий реестрнинг «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасидаги оилаларга улар ушбу тоифага киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида қўлланади»;
(в) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(г) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(д) 1-илова 14-позициясининг «Чора-тадбир номи» ва «Амалга ошириш механизми» устунларидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Хоразм вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-410-сон қарори 13-иловасининг 76-позицияси 4-бандининг «Ижро муддати» устуни «харид жараёни якуни билан» сўзлари билан тўлдирилсин.
58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарорида:
(а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 9-банднинг бешинчи хатбошисидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 10-банднинг «г» кичик бандидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга сўзлари билан алмаштирилсин»;
(в) 12-банддаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(г) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли ўқитиш тизими жорий этилади»;
(д) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати уч ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади»;
(ж) 21-банднинг бешинчи хатбошисидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги «Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-41-сон қарори 2-банди «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-64-сон қарорида:
(а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) «ж» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «камбағал» сўзи «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилага пассив даромад манбаини таъминлаш мақсадида ушбу оилаларнинг доимий яшаб келаётган хонадонига қуввати 7 — 10 кВт гача бўлган қуёш панелларини ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади. Бунда:
субсидия жамғарма, очиқ тендерда ғолиб бўлган таъминотчи корхона ва «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили билан тузилган шартнома шартлари бажарилганида ажратилади;
оилага мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда оила аъзоси солиқ органлари ахборот тизимига тегишли турар жой бўйича солиқ тўловчи сифатида киритилган хонадонлар учун субсидия ажратилади ва қуёш панели ўрнатилади;
ўрнатилган қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электрни харид қилганлик учун тўланадиган субсидия «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг банк картасига ўтказиб берилади».
61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-134-сон қарорида:
(а) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Белгилансинки, 2027 йил 1 апрелга қадар Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифадаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга»;
(б) 2-банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 3-банддаги «Реестрларга» сўзи «Реестрга» сўзи билан алмаштирилсин.
62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-248-сон қарорининг 13-бандида:
(а) «а» кичик банддаги «2025 йил якунига қадар» сўзлари «2026 йил март ойига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) «г» кичик банддаги «Камбағал оилалар реестрига» сўзлари «Ижтимоий реестрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)