Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич жорий этилсин:
а) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (кейинги ўринларда ‒ кафолатланган пакет) тасдиқланади ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тақдим этилади;
б) кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно). Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади;
в) бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида битим тузилади.
Битимда аҳолига соғлом турмуш тарзига риоя этиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз тиббий саводхонлигини ошириш, шифокор кўрсатмаларига амал қилиш, профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш, оилавий шифокорга эса аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш, тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш, дори воситаларини тўғри тайинлаш каби мажбуриятлар юклатилади;
г) шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади (кейинги ўринларда — реимбурсация дастури).
Бунда реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, уларни қоплаш қийматини белгилаш ва тўловларни амалга ошириш тартиби Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади;
д) тиббиёт ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни ўз ичига олувчи бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинадиган «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими яратилади ҳамда ишга туширилади;
е) кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларнинг Жамғарма орқали хариди жорий этилади ҳамда тиббиёт ташкилотлари ва Жамғарма ўртасида тузиладиган шартнома асосида улар фаолияти молиялаштириб борилади.
Бунда амбулатор тиббий хизмат кўрсатувчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини молиялаштириш аҳоли жон бошига кўра шартномада белгиланган иш ҳажмига мувофиқ, шифохоналарни молиялаштириш эса (республика даражасидаги шифохоналар бундан мустасно) уларга ажратиладиган маблағларнинг 15 фоизидан кам бўлмаган қисмини ҳар бир даволанган ҳолатдан келиб чиқиб тўлаш орқали амалга оширилади;
ж) кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатишга давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб этилади;
з) туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади;
и) имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда имтиёзли тоифадаги Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари ҳамда оила аъзоларининг жон бошига ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Жамғарма орқали молиялаштирилади.
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 2026 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида режали стационар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиш ҳуқуқига эга бўлади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
а) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар;
б) Солиқ кодексига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар, давлат пенсиясини олувчилар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари.
(3-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
2027 йил 1 январдан бошлаб сўнгги бир йил давомида камида олти ой жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлаганлар, шунингдек, ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган шахслар учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдам бепул амалга оширилади.
Беморларни шифохонага йўллашда 2-иловага мувофиқ вазирлик ва идоралар ўзларининг электрон ахборот тизимларини «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда мазкур бандда кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тақдим этиш имкониятини яратсин.
4. Қуйидагилар:
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳри давлат тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари рўйхати 4а-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар рўйхати 5- ва 5а-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари рўйхати 5б-иловага мувофиқ;
Сирдарё вилояти давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар рўйхати 6- ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Сирдарё вилояти давлат тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари рўйхати 6б-иловага мувофиқ;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур бандга мувофиқ, шунингдек, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этиладиган барча ҳудудлар учун харид қилинадиган ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмаларини, истисно тариқасида, лойиҳаолди ҳужжатлар ва техник-иқтисодий ҳисобни ишлаб чиқмасдан, «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ орқали етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида харид қилишга рухсат берилсин.
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
5. Мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда қуйидаги манбалар ҳисобидан 170 млрд сўм йўналтирилсин:
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасидан — 71 млрд сўм (шундан 21 млрд сўм қолдиқ маблағлар);
Давлат бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлардан — 50 млрд сўм;
Соғлиқни сақлаш вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида — 23 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан — 11 млрд сўм;
Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетидан — 10 млрд сўм;
Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетидан — 5 млрд сўм.
2025 йилдан бошлаб тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш билан боғлиқ зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида:
а) 2024 йил якунига қадар беморнинг барча тиббий маълумотлари асосида шакллантирилган ва тиббиёт муассасаларининг ўзаро узвий ҳамкорлигини таъминлайдиган «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимлари амалиётга жорий этилади;
б) кўрсатилган тиббий хизматларнинг кафолатланган пакетга мувофиқлигини ўрганиш, тиббиёт муассасаларига тўловларни улар томонидан бажарилган ишлар ҳажми ва эришилган натижага асосан амалга ошириш имконини берувчи давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими Жамғарма томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий қилинади;
в) тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади;
г) тиббий хизматлар хариди асосида Жамғарма орқали молиялаштириладиган давлат тиббиёт муассасаларига бюджет маблағлари олувчиси мақоми берилади. Бунда уларга нисбатан Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартиб қўлланади;
д) тиббиёт муассасалари учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади ҳамда 2025 йил 1 июлдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ҳамда шартлари татбиқ этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д1) аҳолига зарур тиббий хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Давлат бюджетидан тиббий хизматлар хариди учун ажратилган маблағлар Жамғарма томонидан ягона ёндашув асосида ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига асосан «д1»кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
е) кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандарт ҳамда протоколларга мувофиқлиги ва сифатини назорат қилиш Жамғарма томонидан, тиббиёт муассасалари фаолиятини баҳоловчи индикаторларни ишлаб чиқиш ва улар асосида доимий мониторинг ўрнатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб ҳудуд даражасидаги тиббиёт муассасаларига Давлат бюджетидан маблағ ажратиш (капитал қўйилмалар, фан ва илмий изланишлар, эмлаш ва бошқа мақсадли дастурлар учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) мазкур қарорнинг 2-банди «б» ва «е» кичик бандлари ҳамда 6-банди «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) 2024 йил якунига қадар кафолатланган пакетни қайта кўриб чиқиш ҳамда уни ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.
Бунда кафолатланган пакетга республикада энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари ҳамда лаборатор ва диагностика текширувлари киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 2025 йил 1 июлга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Жамғарма билан келишилган ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати ҳамда базавий нархларини касалликларни даволаш йўналишлари асосида барча тиббиёт ташкилотлари учун қайта тасдиқласин.
(8-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Бунда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи йўлланма асосида бемор учун Жамғарма билан шартномаси мавжуд давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларини ўз хоҳишига кўра эркин танлаш имконияти яратилиши назарда тутилсин;
в) барча манбалар ҳисобидан харид қилинадиган тиббий жиҳозларни, шунингдек, компьютер техникаси ва бошқа техник воситаларни тақсимлашда уларнинг устувор равишда давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинадиган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига ажратилишини таъминласин;
г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш учун зарур тиббий жиҳозлар харидига Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасидан фоизсиз ссуда бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда 2026 йил 1 июлдан бошлаб «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимидан барча маълумотларни Жамғарманинг тегишли ахборот тизимларига интеграция асосида узатилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон)
9. Жамғарма икки ой муддатда:
аҳолига кўрсатилган тиббий хизматлар сифати даволаш ва ташхислаш стандартларига мослигини ўрганиш ҳамда клиник жиҳатдан асосланганлигини текшириш, қилинган сарф-харажатлар иқтисодий самарадорлигини баҳолашни амалга оширувчи тиббий-иқтисодий экспертлар гуруҳини ташкил қилиш;
реимбурсация дастурини жорий этишга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тегишли ахборот дастурини яратиш ҳамда ушбу тизимни республика бўйича босқичма-босқич жорий қилиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда реимбурсация дастури билан боғлиқ барча жараёнлар (дори воситаларининг рўйхатини, чекланган қоплаш қийматларини, ажратилган маблағлар ҳажмини белгилаш ва бошқалар) Жамғарма томонидан яратиладиган ахборот дастурида юритилади ҳамда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими, шу жумладан «Электрон рецепт» модули билан ўзаро интеграция қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон)
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
мазкур қарорнинг 7-бандига ҳамда 1-иловасида белгиланган муддатларга мувофиқ соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар (капитал қўйилмалар, фан ва илмий изланишлар, эмлаш ва бошқа мақсадли дастурлар учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) Жамғарманинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар таснифининг бир сатрида ўтказилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббиёт муассасаларини молиялаштиришда янги тўлов усулларини (аҳоли жон бошига, даволанган ҳолатлар бўйича ва бошқалар) жорий қилиш учун маҳаллий бюджетлардан Жамғармага ўтказиладиган маблағлар Жамғарманинг ягона шахсий ғазна ҳисобварағида жамланишини ҳамда ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланишини;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
соғлиқни сақлаш тизимига давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш жараёнида қўшимча талаб этиладиган маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жамғарманинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратилишини таъминласин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинадиган муддатга қадар тиббиёт муассасаларини зарур жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар, локал тармоқлар билан таъминлаш ишларини ташкил этсин.
12. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 143-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари Жамғармага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарманинг бино ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғармага ажратилган маблағлар доирасида қопланади.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Ҳисоб палатаси мазкур қарорда белгиланган тадбирлар кўрсатилган муддатларда сифатли ва тўлиқ бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда назорат тадбирлари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиб борсин.
15. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.А. Худаяров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 сентябрь,
ПҚ-311-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини ҳудудлар кесимида жорий этиш муддатлари*

Т/р

Ҳудуд номи

Муддати

2024 йил

1.

Тошкент шаҳри

01.10.2024 йил

2.

Сирдарё вилояти

01.10.2024 йил

2025 йил

3.

Қорақалпоғистон Республикаси

01.01.2025 йил

4.

Навоий вилояти

01.07.2025 йил

5.

Самарқанд вилояти

01.07.2025 йил

6.

Бухоро вилояти

01.10.2025 йил

7.

Хоразм вилояти

01.10.2025 йил

8.

Қашқадарё вилояти

01.10.2025 йил

2026 йил

9.

Сурхондарё вилояти

01.04.2026 йил

10.

Фарғона вилояти

01.04.2026 йил

11.

Андижон вилояти

01.07.2026 йил

12.

Тошкент вилояти

01.07.2026 йил

13.

Наманган вилояти

01.10.2026 йил

14.

Жиззах вилояти

01.10.2026 йил

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур муддатларга соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳолатидан келиб чиқиб ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси тизимида туман (шаҳар) ва вилоят даражасида кафолатланган пакет доирасида режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш ҳуқуқига эга шахслар тўғрисида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига узатиладиган маълумотлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Маълумот бериш учун масъул ваколатли органлар

«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига узатиладиган маълумотлар

1.

Адлия вазирлиги

Вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумот.

2.

Солиқ қўмитаси

1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари тўғрисидаги маълумот.

2. Солиқ кодексига мувофиқ, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар тўғрисидаги маълумот.

3.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари тўғрисидаги маълумот.

4.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар тўғрисидаги маълумот.

2. Давлат пенсиясини олувчилар тўғрисидаги маълумот.

5.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумот.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумот.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилиш билан боғлиқ ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг барча қатламларига тушунтириш.

Қуйидагиларни амалга ошириш:

давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишга доир тарғибот материаллари ва теледастурлар тайёрлаш;

манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар ходимлари, шу жумладан, тиббиёт ходимлари ва соҳа мутахассислари учун давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этиш режасини тасдиқлаш;

тасдиқланган режа асосида манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар ходимлари, шу жумладан, тиббиёт ходимлари ва соҳа мутахассислари учун давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишнинг афзалликларини тушунтириш бўйича семинарлар ўтказиш.

2024 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Шарипов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш;

аҳолини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва уларда фаолият юритадиган оилавий шифокорларга эркин бириктириш амалиётини жорий қилиш;

беморлар маршрути ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари компетенцияларини белгилаш.

2024 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

3.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини белгилаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган ва туман (шаҳар) даражасида амбулатор шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган ва туман (шаҳар) даражасида амбулатор шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида қўлланадиган дори воситалари рўйхати.

2024 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов)

4.

Тиббиёт ташкилотларини кафолатланган пакетга киритилган хизматлар бўйича молиялаштиришнинг очиқ ва шаффоф тартибини белгилаш.

Кафолатланган пакетга киритилган хизматларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш (аҳоли жон бошига ҳамда даволанган ҳолат бўйича молиялаштириш, глобал бюджет ва бошқалар).

2024 йил якунига қадар

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Ташпулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

5.

Тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали тақсимлаш тартибини жорий этиш.

Давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этиладиган ҳудудларда, шу жумладан, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағларини тегишлича шаҳар, республика, вилоят бюджети даражасида режалаштириш ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ғазна ҳисобварақларига ўтказиш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Ташпулатов)

6.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда шифохоналар фаолиятининг барча жараёнларини қамраб олувчи ахборот дастурини жорий этиш.

1. Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда шифохоналар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш имконини берувчи ахборот дастурини амалиётга жорий этиш.

2. Ахборот дастурини барча тиббиёт муассасаларига ўрнатиш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда фойдаланувчиларни ўқитиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги харажатларини Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш.

2024 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

7.

Давлат стационар тиббиёт муассасалари томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини берувчи электрон тизимни яратиш.

1. Давлат стационар тиббиёт муассасаларида жорий қилинган ахборот тизимида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган фуқароларнинг шахсини уларнинг биометрик маълумотлари асосида аниқлаш имкониятини яратиш.

2. Давлат стационар тиббиёт муассасаларида жорий қилинган ахборот тизимларидан фуқароларга кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам тўғрисидаги маълумотлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига узатилишини таъминлаш.

2024 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ички ишлар вазирлиги

(З. Курбанов)

8.

Тиббий хизматлар харидида иштирок этадиган тиббиёт ташкилотлари учун талаб ва шартларни белгилаш.

Тиббий хизматлар хариди билан боғлиқ жараёнларда иштирок этувчи тиббиёт ташкилотларига талаб ва шартларни ишлаб чиқиш.

Бунда кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бино-иншоот, муҳандислик коммуникациялари, тиббий техника ва асбоб-ускуна, мутахассислар бўйича маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига узатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжуд бўлишини назарда тутиш.

2024 йил якунига қадар

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

(Б. Юсупалиев)

9.

Давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинадиган ҳудудларда кафолатланган пакет ва янги молиявий механизмларга асосланган тиббий хизматларнинг стратегик хариди тизимини жорий этиш.

1. Тиббий хизматлар кўрсатишнинг янги моделига мувофиқ, кафолатланган пакет асосида ҳар бир тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар рўйхатини шакллантириш.

2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва тиббиёт ташкилотлари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартномаларни имзолаш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Шарипов)

10.

Шифохоналар фаолиятига натижага асосланган молиялаштириш тизимини жорий этиш.

ЖCСТ билан биргаликда даволанган ҳолат бўйича молиялаштириш тизимини жорий этиш.

Бунда Жамғарма Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда клиник харажатлар гуруҳини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун Жамғарма билан ЖСCТ ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш.

2026-2027 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Ташпулатов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

11.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанган шахслар учун даволаш самарадорлигини баҳолаш ҳамда харажатларни қоплаш тартибини белгилаш.

Кўрсатилган тиббий хизматлар сифатининг даволаш ва ташхислаш стандартларига мослигини ўрганиш ҳамда клиник жиҳатдан асосланганлигини текшириш, иқтисодий самарадорлигини баҳолашни амалга оширувчи тиббий-иқтисодий экспертлар гуруҳини ташкил қилиш.

Бунда ушбу гуруҳга экспертларни шартнома асосида жалб қилиш ҳамда унинг хулосаси асосида тиббиёт ташкилотларига даволаш харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

2024 йил якунига қадар

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Шарипов)

12.

Тиббий хизматларни кўрсатиш сифати юзасидан мурожаатларни қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этишга мўлжалланган «Call-марказ»ни ташкил этиш.

Аҳолига кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш сифати юзасидан мурожаатларни қабул қилиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этишга мўлжалланган ягона қисқа рақамли «Call-марказ»ни ташкил этиш.

Бунда мазкур «Call-марказ»ни ташкил этиш учун ягона қисқа рақам бепул ажратилишини таъминлаш.

2024 йил якунига қадар

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

13.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини, шу жумладан, молиялаштиришнинг янги усулларини жорий этиш жараёнида талаб этиладиган маблағларнинг қўшимча ажратилишини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш тизимига давлат тиббий суғуртаси механизмларини, шу жумладан, молиялаштиришнинг янги усулларини жорий этиш жараёнида талаб этиладиган маблағларни 2024 йилдан бошлаб тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиш чораларини кўриш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Ш. Умурзоқов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Ташпулатов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов)

14.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини даволаниш йўналишлари (хирургия, урология, онкология, кардиология, гинекология ва бошқалар) асосида тасдиқлаш чораларини кўриш.

2. Ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархларини шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш.

Бунда шакллантирилган базавий нархлар барча тиббиёт ташкилотлари учун амал қилишини назарда тутиш.

2025 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(А. Қаюмов)

15.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг билимларини ошириш ва кўникмаларини ривожлантириш.

1. Молиявий ва клиник бошқарув, тиббий хизматлар стратегик хариди бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Мавжуд халқаро ва маҳаллий таълим дастурлари, ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларни таҳлил қилиш, ходимларни кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматлар кўрсатишга ўргатиш.

3. Қисқа ва узоқ муддатли клиник ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тиббий маълумотларни кодлаш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

Доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қ. Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

16.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш.

1. Режали ўқитиш (семинарлар, масофавий ўқув курслари)ни амалга ошириш.

2. Йўналтирувчи семинарлар ўтказиш.

3. Хорижий ўқув сафарларини ташкиллаштириш.

4. Тажриба алмашиш учун хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш.

Доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Ф. Шарипов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

17.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот ресурсларини яратиш.

1. Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими техник талабларини аниқлаш.

2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими техник талабларини ишлаб чиқиш.

3. Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ахборот тизими, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот ресурсларини яратиш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов)

18.

Тиббиёт муассасаларини компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий асос яратиш.

Тиббиёт муассасаларини компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

19.

Давлат тиббий суғуртаси механизмларини ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш.

1. Давлат тиббиёт муассасаларида тиббий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар ҳамда локал тармоқларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2. Эҳтиёж асосида тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар ҳамда локал тармоқлар билан таъминлаш.

3. Тиббиёт муассасаларига зарур ахборот дастурларини ўрнатиш, ходимларни уларда ишлашга ўқитиш чораларини кўриш.

4. Тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатишнинг янги моделини жорий этишга тайёргарлик кўриш (тор соҳа мутахассислари ва оилавий шифокорларни алоҳида жойлаштириш, шифокор олди кўриги хоналарини ташкил этиш, оилавий шифокор йўлланмаси асосида кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш).

2024 — 2026 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов),

вилоятлар ҳокимликлари,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

20.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш.

1. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этиладиган ҳудудларда ушбу жамғарманинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил қилиш.

2. Ҳудудий бўлинмаларни ташкил этиш, сақлаш, хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш билан боғлиқ харажатларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасини сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(З. Эрматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
4-ИЛОВА
Тошкент шаҳри давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар
рўйхати

Т/р

Туманлар номи

Биохимик анализатор

Гематологик анализатор

Центрифуга

Ультратовуш текшируви аппарати

Рақамли рентген

Гастродуо-деноскоп

Колоноскоп

ЭЭГ, ЭХОЭГ

Жами эҳтиёж

1.

Бектемир тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

8

2.

Мирзо Улуғбек тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

8

3.

Миробод тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

4.

Олмазор тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

5.

Сергели тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

8

6.

Учтепа тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

7.

Чилонзор тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

8

8.

Шайхонтоҳур тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

9.

Юнусобод тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

10.

Яккасарой тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

11.

Янгиҳаёт тумани

1

1

1

1

1

1

6

12.

Яшнобод тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

8

Жами

12

12

12

11

5

12

12

12

88

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб жиҳозларни бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Тошкент шаҳри давлат тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари
рўйхати

Т/р

Туманлар ва тиббиёт муассасалари номи

Компьютер

WiFi-роутер

Планшет

Инфокиоск

Smart монитор

Принтер

(қоғоз)

Принтер

(чек)

Принтер

(ёрлиқ)

Сканер

(2D)

Камера

(MyID учун)

Palm ID

1.

Бектемир тумани

35

4

15

20

1

7

17

8

8

2.

Мирзо Улуғбек тумани

174

19

85

4

58

8

4

18

62

27

30

3.

Миробод тумани

42

10

24

16

2

5

32

16

18

4.

Олмазор тумани

297

36

184

9

63

10

8

26

81

35

35

5.

Сергели тумани

121

14

72

5

54

6

2

22

59

25

25

6.

Учтепа тумани

89

20

176

49

3

1

15

55

26

26

7.

Чилонзор тумани

150

27

118

10

38

16

15

16

68

37

37

8.

Шайхонтоҳур тумани

156

83

144

3

52

6

7

27

79

37

37

9.

Юнусобод тумани

316

23

183

5

58

14

25

20

72

41

44

10.

Яшнобод тумани

165

22

139

4

39

6

6

19

61

29

29

11.

Яккасарой тумани

52

6

49

3

24

2

8

26

12

12

12.

Янгиҳаёт тумани

31

9

40

1

24

2

5

22

10

10

13.

Мирзо Улуғбек тумани 3-сон болалар стоматология поликлиникаси

1

2

1

2

2

2

2

14.

4-сон болалар стоматология поликлиникаси

5

1

2

1

3

2

1

1

1

15.

Мирзо Улуғбек тумани 1-сон фтизиатрия диспансери

10

1

1

1

1

1

2

1

1

16.

Миробод тумани 7-сон болалар стоматология поликлиникаси

12

1

1

1

1

1

17.

Олмазор тумани 5-сон болалар стоматология поликлиникаси

13

1

1

2

1

2

1

1

1

18.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиали

38

2

2

1

4

1

3

2

6

3

3

19.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳар филиали

16

4

1

1

3

1

1

20.

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали

1

1

1

21.

Тошкент шаҳар патологоанатомия бюроси

4

1

4

1

2

1

1

22.

3-сон туманлараро фтизиатрия диспансери

12

1

4

2

2

3

10

2

2

23.

5-сон туманлараро фтизиатрия диспансери

1

4

2

1

5

2

2

24.

1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери

4

3

20

1

6

7

2

2

5

3

3

25.

2-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери

30

1

23

8

1

1

1

3

3

3

26.

«Қон препаратлари» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси

27

2

8

12

4

4

27.

5-сон клиник шифохонаси

8

3

1

3

4

4

11

5

5

28.

Болалар тиббий маслаҳат-диагностика маркази

1

1

9

1

13

16

5

5

29.

Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг Тошкент шаҳар филиали

1

5

2

2

3

7

1

1

30.

Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази

40

1

1

9

1

1

13

16

6

6

31.

Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери

11

1

8

2

2

4

6

2

2

32.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали

1

3

1

5

3

3

7

2

2

33.

Туманлараро 2-сон тери-таносил касалликлари диспансери

3

1

2

2

2

4

2

2

34.

Туманлараро 3-сон тери-таносил касалликлари диспансери

27

1

1

5

2

4

6

11

4

4

35.

Туманлараро 4-сон тери-таносил касалликлари диспансери

7

1

6

1

4

2

7

3

3

36.

Туманлараро 8-сон тери-таносил касалликлари диспансери

6

1

3

2

6

2

2

37.

Учтепа болалар стоматология поликлиникаси

1

7

1

3

3

3

3

38.

Шайхонтоҳур тумани 6-сон болалар стоматология поликлиникаси

20

1

1

1

1

1

1

1

39.

Шаҳар болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи

8

2

2

40.

Юнусобод тумани 2-сон болалар стоматология поликлиникаси

15

1

3

1

1

1

1

1

41.

Юнусобод тумани 4-сон фтизиатрия диспансери

7

1

2

1

1

2

1

1

42.

Яккасарой тумани 1-сон болалар стоматология поликлиникаси

18

1

2

1

2

1

1

1

43.

Яшнобод тумани 2-сон фтизиатрия диспансери

11

1

1

1

3

7

2

2

44.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали

25

3

5

17

2

2

45.

Дерматовенерология ва косметология марказининг Тошкент шаҳар филиали

18

1

3

5

22

2

2

46.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали

62

5

2

12

15

2

2

47.

3-сонли болалар клиник шифохонаси

39

2

2

15

12

2

2

48.

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси

74

2

2

9

14

6

6

49.

Тошкент шаҳар тиббий реабилитация клиник шифохонаси

18

1

2

5

5

3

3

50.

1-сон клиник шифохонаси

42

2

22

14

2

2

51.

2-сон клиник шифохонаси

24

3

6

7

4

4

52.

3-сон клиник шифохонаси

34

1

2

4

6

1

1

53.

4-сон клиник шифохонаси

8

2

54.

4-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси

5

2

5

13

5

5

55.

5-сон болалар клиник шифохонаси

44

2

3

5

9

2

2

56.

5-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси

22

1

3

8

10

3

3

57.

7-сон клиник шифохонаси

20

3

2

8

7

4

4

58.

1-сон болалар клиник шифохонаси

51

1

2

12

9

2

2

59.

1-сон перинатал маркази

90

3

2

12

5

5

60.

1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси

32

1

2

9

9

2

2

61.

2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонаси

25

2

4

17

2

2

62.

2-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси

17

2

5

9

4

4

63.

3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси

32

3

7

7

6

6

64.

4-сон болалар клиник шифохонаси

20

3

6

14

2

2

65.

1-сон туғуруқ комплекси

45

5

3

16

5

5

66.

2-сон туғуруқ комплекси

35

1

3

5

7

1

1

67.

3-сон туғуруқ комплекси

22

2

4

7

15

4

4

68.

4-сон туғуруқ комплекси

22

2

6

14

4

4

69.

5-сон туғуруқ комплекси

35

2

6

13

5

5

70.

6-сон туғуруқ комплекси

50

1

3

7

10

3

3

71.

7-сон туғуруқ комплекси

31

1

2

5

9

3

3

72.

8-сон туғуруқ комплекси

45

1

2

22

13

1

1

73.

9-сон туғуруқ комплекси

54

2

2

11

13

2

2

74.

Тошкент шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари маркази

2

4

5

1

1

75.

Тошкент шаҳар болалар фтизиатрия шифохонаси

3

2

7

3

3

76.

Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси

11

2

3

10

1

1

77.

Тошкент шаҳар руҳий-асаб касалликлар клиник шифохонаси

86

1

19

17

1

1

78.

Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология клиник шифохонаси

30

2

10

12

2

2

79.

Тошкент шаҳар гемостазиология маркази

4

2

3

3

3

2

1

80.

Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиника стационар қисми билан

12

1

11

2

2

16

11

3

3

Жами

3158

288

1277

71

609

146

209

549

1199

479

480

Изоҳ: Тошкент шаҳар давлат тиббиёт муассасалари IT-инфратузилмасини талаб даражасига олиб чиқиш мақсадида 1 940 минг метр LAN кабель ётқизилиб, муассасалар 606 та Switch (Коммутатор 48 портли L2 с 4SFP) ҳамда 237 та Firewall дастури билан таъминланади;
Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб жиҳоз ва тармоқ қурилмаларини бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар
рўйхати

Т/р

Ҳудудлар номи

Видео-эндоскопия мажмуаси

Чақалоқлар интенсив терапияси инкубатори

Кардио-тахограф

Кўп функцияли жарроҳлик столи

Жарроҳлик жамланмаси

Наркоз-нафас олиш аппарати

Нейрожарроҳлик жамланмаси

Неонатал допплер

Чақалоқлар кийимини алмаштириш столи

Биохимик анализатор

Электр жарроҳлик коагулятори

Жами эҳтиёж

1.

Амударё тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

2.

Беруний тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

11

3.

Бўзатов тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

8

4.

Қонликўл тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

5.

Қораўзак тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

6.

Кегейли тумани

1

1

1

1

1

1

6

7.

Қўнғирот тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

8.

Мўйноқ тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

9.

Нукус тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

10.

Тахиатош тумани

1

1

11.

Тахтакўпир тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

12.

Тўрткўл тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

13.

Хўжайли тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

14.

Чимбой тумани

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

11

15.

Шуманай тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

16.

Элликқалъа тумани

1

1

1

1

1

1

1

7

17.

Нукус шаҳри

1

1

1

1

1

1

1

7

Жами

17

2

10

14

14

11

12

15

13

16

12

136

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб тиббий асбоб-ускуналарни бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар
рўйхати

Т/р

Тиббий жиҳозлар номи

Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

Кўз микрохирургияси маркази

Кардиология маркази

Болалар юқумли касалликлар шифохонаси

Кўп тармоқли тиббиёт маркази

Жами эҳтиёж

1.

Авторефрактомер

1

1

2

2.

Қон босимини масофадан ўлчаш ускунаси

1

1

1

3

3.

400 Ваттли биполяр электр коагулятор

2

2

4.

Витрэктомия учун офтальможарроҳлик мажмуаси

1

1

5.

Дакриоцисториностомия учун лазерли мажмуа

1

1

6.

Чақалоқлар интенсив терапияси инкубатори, қўшимча функциялари билан

4

4

7.

Микрожарроҳлик ускуналари тўплами

2

1

1

4

8.

Кўп функцияли жарроҳлик столи

6

6

9.

Нейрожарроҳлик жамланмаси

2

1

3

10.

Травматологик жарроҳлик жамланмаси

2

1

3

11.

Жарроҳлик жамланмаси

2

1

3

12.

Наркоз-нафас олиш аппарати

1

1

13.

Оптик когерент томограф

1

1

2

14.

Рақамли кўп функцияли ультратовуш текшируви аппарати

1

1

1

3

15.

Стационар рақамли рентген аппарати

1

1

2

16.

Ультратовушли биомикроскоп

1

1

17.

Урологик видеолапароскопия ускунаси

1

1

18.

Фотокоагуляция учун офтальмологик диодли лазер

1

1

Жами

27

6

1

1

8

43

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб тиббий асбоб-ускуналарни бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
5б-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари
рўйхати

Т/р

Ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари номи

Компьютер

WiFi-роутер

Планшет

Инфокиоск

Smart монитор

Принтер

(қоғоз)

Принтер

(чек)

Принтер

(ёрлиқ)

Сканер

(2D)

Камера

(MyID учун)

Palm ID

1.

Амударё тумани

336

41

204

12

59

15

26

40

87

26

26

2.

Беруний тумани

483

62

201

11

36

19

17

47

72

17

17

3.

Бўзатов тумани

54

11

24

3

8

9

3

18

24

9

9

4.

Қонликўл тумани

101

17

55

6

9

1

11

22

41

15

15

5.

Қораўзак тумани

142

1

63

6

11

7

9

26

38

11

11

6.

Кегейли тумани

75

3

85

6

24

11

11

31

33

14

14

7.

Қўнғирот тумани

279

15

136

9

30

20

19

43

63

19

19

8.

Мўйноқ тумани

108

31

34

4

9

7

9

20

32

9

9

9.

Нукус тумани

122

12

56

4

17

4

6

29

36

10

10

10.

Тахиатош тумани

87

17

15

3

10

5

7

25

35

9

9

11.

Тахтакўпир тумани

74

12

44

4

6

5

10

25

30

11

11

12.

Тўрткўл тумани

312

54

228

13

49

26

18

47

78

20

20

13.

Хўжайли тумани

173

42

130

6

10

5

16

36

61

16

16

14.

Чимбой тумани

279

24

117

9

33

10

11

46

62

19

19

15.

Шуманай тумани

116

21

62

7

14

7

11

25

37

11

11

16.

Элликқалъа тумани

342

24

165

12

35

19

16

40

64

19

19

17.

Нукус шаҳри

417

15

382

9

118

16

27

49

112

36

36

18.

«Республика Қорақалпоқ Лепразорияси» давлат корхонаси

15

2

1

1

4

8

1

1

19.

Кўп тармоқли тиббиёт маркази

24

1

4

2

20

24

3

3

20.

1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери

15

2

8

7

1

1

21.

2-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери

15

2

1

2

3

5

2

2

22.

2-сонли фтизиатрия шифохонаси

15

5

5

23.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

3

10

13

2

2

24.

Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

70

4

8

4

16

15

3

3

25.

Қон қуйиш маркази

9

4

6

19

4

4

26.

ОИТСга қарши кураш маркази

20

9

1

2

10

27

1

1

27.

Хўжайли темир йўл шифохонаси

15

1

3

5

8

3

3

28.

Болалар тиббий реабилитация маркази

16

2

2

5

8

1

1

29.

Қўнғирот тумани 4-сонли Республика туманлараро фтизиатрия шифохонаси

20

3

3

30.

Болалар юқумли касалликлар шифохонаси

20

1

3

11

16

2

2

31.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

21

4

1

4

3

18

2

2

32.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

7

1

1

4

6

11

4

4

33.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

10

4

1

1

4

8

2

2

34.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали

23

2

1

7

8

1

1

35.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

47

2

13

2

13

14

1

1

36.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

60

4

3

4

13

19

3

3

37.

Патологоанатомия бюроси

19

2

3

38.

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

50

1

39.

Республика ўлат профилактикаси марказининг Қорақалпоғистон филиали

33

8

1

6

21

1

1

40.

Ўсмирлар диспансери

33

6

1

3

3

7

3

3

41.

Шошилинч тиббий ёрдам марказининг Нукус филиали

15

4

1

5

22

20

5

5

42.

Республика фтизиатрия ва пульмонология маркази

31

2

13

13

2

2

43.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали

26

1

5

13

1

1

44.

Чимбой тумани 3-сонли Республика туманлараро фтизиатрия шифохонаси

3

2

1

1

2

3

1

1

45.

Элликқалъа тумани 1-сонли Республика туманлараро фтизиатрия шифохонаси

7

1

1

1

3

3

1

1

Жами

4139

402

2001

124

526

236

285

777

1225

321

321

Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси давлат тиббиёт муассасалари IT-инфратузилмасини талаб даражасига олиб чиқиш мақсадида 647 минг метр LAN кабель ётқизилиб, муассасалар 570 та Switch (Коммутатор 48 портли L2 с 4SFP) ҳамда 223 та Firewall дастури билан таъминланади;
Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб жиҳоз ва тармоқ қурилмаларини бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
6-ИЛОВА
Сирдарё вилояти давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар
рўйхати

Т/р

Ҳудудлар номи

Автоклав

Чақалоқлар интенсив терапияси инкубатори

Буғлаш ускунаси

Кардио-тахограф

Кўп функцияли жарроҳлик столи

Наркоз-нафас олиш аппарати

Нейрожарроҳлик жамланмаси

Биокимёвий анализатор

Жами эҳтиёж

1.

Гулистон шаҳри

4

1

1

6

2.

Ширин шаҳри

1

1

2

4

3.

Янгиер шаҳри

1

1

2

4.

Боёвут тумани

1

1

1

1

2

6

5.

Гулистон тумани

1

2

3

6.

Мирзаобод тумани

1

1

1

3

7.

Оқолтин тумани

1

1

1

1

4

8.

Сардоба тумани

1

1

1

3

9.

Сайхунобод тумани

1

1

2

4

10.

Сирдарё тумани

1

2

1

1

2

2

9

11.

Ховос тумани

1

1

2

4

Жами

8

6

8

1

4

6

1

14

48

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб тиббий асбоб-ускуналарни бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
6а-ИЛОВА
Сирдарё вилояти давлат тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун тиббий асбоб-ускуналар
рўйхати

Т/р

Тиббий жиҳозлар номи

Кардиология шифохонаси

Қон қуйиш станцияси

Кўз касалликлари шифохонаси

Жами талаб

1.

Автоклав

2

2

2.

Қон олиш учун автоматик тарози

4

4

3.

Авторефрактомер

1

1

4.

Дакриоцисториностомия учун лазерли мажмуа

1

1

5.

Чақалоқлар интенсив терапияси инкубатори, қўшимча қисмлари билан

1

1

6.

Мультиспирал компьютер томографи

1

1

7.

Ультратовушли биомикроскоп

1

1

8.

Фотокоагуляция учун офтальмологик диодли лазер

1

1

9.

Центрифуга (12000 айланма/дақиқа)

1

1

Жами

1

7

5

13

Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб тиббий асбоб-ускуналарни бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
6б-ИЛОВА
Сирдарё вилояти давлат тиббиёт муассасаларини таъминлаш учун ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари
рўйхати

Т/р

Ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари номи

Компьютер

WiFi-роутер

Планшет

Инфокиоск

Smart монитор

Принтер

(қоғоз)

Принтер

(чек)

Принтер

(ёрлиқ)

Сканер

(2D)

Камера

(MyID учун)

Palm ID

1.

Гулистон шаҳри

154

96

80

5

36

10

13

27

44

18

18

2.

Ширин шаҳри

45

24

2

7

3

1

11

7

4

4

3.

Янгиер шаҳри

128

16

56

2

25

9

4

22

29

10

10

4.

Боёвут тумани

257

33

142

12

54

30

35

48

101

48

48

5.

Гулистон тумани

153

21

87

7

32

16

19

37

60

28

28

6.

Мирзаобод тумани

132

15

82

7

27

8

16

31

57

24

24

7.

Оқолтин тумани

97

18

51

5

11

1

8

16

23

10

10

8.

Сардоба тумани

110

17

78

5

19

9

15

20

35

15

15

9.

Сайхунобод тумани

134

4

40

9

29

18

17

32

58

16

16

10.

Сирдарё тумани

154

17

141

9

37

16

18

33

65

25

25

11.

Ховос тумани

209

26

98

7

31

21

20

31

75

33

33

12.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиали

82

1

3

19

13

3

3

13.

Гулистон тиббиёт кластери

140

2

6

19

18

4

4

14.

Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

65

1

4

3

4

13

12

2

2

15.

Қон қуйиш станцияси

5

2

3

3

9

2

2

16.

ОИТСга қарши курашиш маркази

14

2

5

1

1

8

1

1

17.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали

11

2

2

1

3

1

1

18.

Юқумли касалликлар шифохонаси

20

3

3

6

19.

Асаб ва руҳий касалликлар диспансери

30

1

10

2

6

6

2

2

20.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали

38

10

1

10

7

3

3

21.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали

55

10

1

10

9

1

1

22.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали

23

7

3

8

12

2

2

23.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали

33

4

1

6

10

1

1

24.

Болалар тиббий реабилитация маркази

18

1

1

1

6

1

1

25.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё вилояти филиали

27

1

1

4

12

1

1

Жами

2134

263

879

71

315

202

195

412

685

255

255

Изоҳ: Сирдарё вилояти давлат тиббиёт муассасалари IT-инфратузилмасини талаб даражасига олиб чиқиш мақсадида 387 минг метр LAN кабель ётқизилиб, муассасалар 294 та Switch (Коммутатор 48 портли L2 с 4SFP) ҳамда 147 та Firewall дастури билан таъминланади;
Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб жиҳоз ва тармоқ қурилмаларини бошқа ҳудудларга қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
7-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Жамғарма кузатув кенгашининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Жамғарма ўз фаолияти тўғрисида Жамғарма кузатув кенгашига (кейинги ўринларда — Кузатув кенгаши) ҳисобот беради.
4. Жамғарма ўз фаолиятини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси шаклидаги давлат муассасаси ҳисобланади, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штампларга ва бланкларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини сақлаш Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
2-боб. Жамғарманинг асосий мақсади, вазифалари ва функциялари
7. Жамғарманинг асосий мақсади аҳолини давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, унинг сифати ва ҳажмини ошириш ҳамда тиббий хизматлар бозорини замонавий талаблар асосида ривожлантириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш ва бошқаришдан иборат.
8. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
давлат тиббий суғуртаси тизимини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш;
аҳолининг барча қатламларини сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш;
аҳолининг барча қатламларига давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда сифатли ва тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштириш;
Давлат бюджетидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини молиялаштириш мақсадида ажратиладиган маблағларни жамлаш, бошқариш, уларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини ташкил этиш;
давлат тиббий суғуртасининг ягона ахборот тизими, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот ресурсларини яратиш, уларнинг лозим даражада ишлашини таъминлаш.
9. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этади ва бошқаради;
аҳолининг барча қатламларига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштиради;
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқади, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили Жамғарма бюджетини шакллантиради;
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамни молиялаштириш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумларни жамлайди ва бошқаради;
давлат тиббий суғуртаси дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларни амалга ошириш тадбирларини белгиланган тартибда молиялаштиради;
касалликларни амбулатор даволаш учун дори воситаларини электрон рецепт асосида дорихоналар томонидан беморларга бепул бериш ҳамда дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатларини қоплаш (реимбурсация) дастурини жорий этади ва бошқаради;
тиббий хизматлар стратегик харидлари механизмларини ишлаб чиқади ва давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлар учун тўловларни амалга оширади;
имтиёзли тоифадаги шахсларнинг давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида даволаниш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қоплаб беради;
аҳолига кўрсатилган тиббий хизматлар сифати даволаш ва ташхислаш стандартларига мослигини ўрганишни ҳамда клиник жиҳатдан асосланганлигини текширишни, қилинган сарф-харажатлар иқтисодий самарадорлигини баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат тиббий суғуртаси тизими иштирокчилари томонидан тиббий хизматлар кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилишини назорат қилади;
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
хорижий суғурта компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда уларнинг мижозларига кўрсатилган тиббий хизматлар учун тўловларни қабул қилади ҳамда тегишли тиббиёт ташкилотларига қоплаш чораларини кўради;
давлат тиббий суғуртасининг ягона электрон ахборот тизими ва ресурсларини бошқаради ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди, шунингдек, ушбу ахборот тизими ва ресурсларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
тиббий кадрлар салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда, шу жумладан, тиббиёт муассасалари учун молия менежери ва клиник менежер мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилишда иштирок этади;
давлат тиббий суғуртаси тизимида ташкилий, молиявий ва клиник йўналишларда самарали фаолият юритиш бўйича тиббиёт ташкилотлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил қилади;
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлар пакетини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади;
давлат тиббий суғуртаси тизимини такомиллаштириш ҳамда кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни амалга ошириш чораларини кўради;
аҳолининг давлат тиббий суғуртаси тизими ва унинг ишлаш тартиби тўғрисидаги хабардорлик даражасини ошириш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат тиббий суғуртаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат тиббий суғуртаси соҳасида халқаро алоқаларни амалга оширади, хорижий тажрибани ўрганади ва энг яхши амалиётни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат тиббий суғуртаси тизимига оид ахборотни ушбу тизим иштирокчиларидан белгиланган тартибда олиш;
шахсга доир маълумотларни, шу жумладан, барча тиббий маълумотларни ваколатли органлардан ҳамда барча тиббий ахборот тизимларидан тўғридан-тўғри олиш ва қайта ишлаш;
кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлиги ва сифатини назорат қилиш;
бюджет буюртмаларини тайёрлаш ва Давлат бюджетидан маблағ олиш учун бюджет сўровларини тузиш;
Жамғарма маблағлари ҳажмини ошириш мақсадида уларни белгиланган тартибда банк депозитларига жойлаштириш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-боби.
шартнома асосида тиббиёт муассасаларига ажратилган маблағларнинг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мониторинг ва назорат қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошираётган вазир ёки бошқа мустақил ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари орқали киритиш;
агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат тиббий суғуртаси соҳасида услубий ҳужжатлар, ҳисоботлар ва аризалар шакллари, ҳисоб реестрлари, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ консалтинг, ноширлик ва ўқитиш фаолиятини ташкил этиш;
белгиланган тартибда асбоб-ускуна, инвентарь, товар ва хизматларни харид қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа ташкилот ва муассасалардан ўз ваколатлари доирасида зарур бўлган маълумотларни олиш;
давлат тиббий суғуртаси соҳасига хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамда маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш;
ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Жамғарма маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш;
тиббий хизматлар харидини тегишли молия йили учун режалаштирилган маблағлар ҳажми доирасида амалга ошириш;
давлат тиббий суғуртаси тизими иштирокчиларига нисбатан ўрнатилган талабларга жавоб берувчи тиббиёт ташкилотлари ва бошқа иштирокчилар билан давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар тузиш;
беморлар ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида олинган бошқа маълумотларни қонунчилик талабларига мувофиқ сир сақлаш;
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлардан аҳолининг қониқиш даражасини таҳлил қилиш;
фуқаролар мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шакл бўйича ва муддатларда молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботларни шакллантириш ҳамда уларни тегишли давлат органларига тақдим этиш;
давлат тиббий суғуртаси соҳасида ходимлар салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бориш.
Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Жамғарма келгуси молия йили учун давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми прогнозлари асосида ажратиладиган маблағларни олиш учун бюджет сўровларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
13. Жамғарма ҳар чорак якуни бўйича Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
14. Жамғарма бюджетини шакллантириш ва ижро этиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда тегишли молия йили учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда Жамғармага ажратиладиган трансфертлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги харажатлари таркибида акс эттирилади.
15. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар. Бунда соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар (капитал қўйилмалар, мукаммал таъмирлаш, фан ва илмий изланишлар, эмлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сайёр тиббий кўриклар, ҳомиладорлик нафақаси, шунингдек, кўзда тутилмаган бошқа харажатларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) Жамғармага харажатлар таснифининг бир сатрида ҳар ойнинг биринчи иш кунида ўтказиб берилади;
Жамғарманинг ғазна ҳисобварақларида вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар. Ушбу даромадларнинг 50 фоизи Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга, қолган 50 фоизи Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
16. Жамғарма маблағлари Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган тақсимотга мувофиқ қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматларни давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларидан харид қилиш;
имтиёзли тоифадаги шахсларни даволаш харажатларини ўрнатилган тартибда қоплаб бериш;
давлат тиббий суғуртаси дастурини ҳамда имтиёзли дори воситалари таъминотини молиялаштириш;
давлат тиббий суғуртасининг ягона электрон ахборот тизими ва ресурсларини яратиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Жамғарманинг тасдиқланган бюджети доирасида мақсадли дастурлар ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш;
Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, бино ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш;
ахборот ва алоқа хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
банк хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
тиббий суғурта соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
17. Жамғарма ҳар йили келгуси молия йиллари учун давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми прогнозлари асосида уни амалга ошириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китобини ишлаб чиқади.
18. Жамғарма фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили ташқи аудитдан ўтказилади.
5-боб. Жамғармани бошқариш
19. Кузатув кенгаши ва Жамғарма ижро этувчи аппарати Жамғарманинг бошқарув органлари ҳисобланади.
20. Кузатув кенгаши Жамғарманинг юқори бошқарув органидир.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
21. Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади, уларга Кузатув кенгашининг раиси, Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари раислик қилади.
22. Кузатув кенгашининг мажлиси, агар аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади (кворумга эга бўлади).
Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
23. Кузатув кенгаши:
Жамғарма даромад ва харажатларининг прогноз параметрларини ҳамда йиллик харажатлар тақсимотини тасдиқлайди;
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлар тарифлари юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни келишади;
давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмига киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари хариди бўйича ҳамда имтиёзли тоифадаги шахсларни даволаш харажатларини қоплаш бўйича тузиладиган шартномаларнинг намунавий шаклини тасдиқлайди;
реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситаларини қоплаш қийматини белгилаш ва тўловларни амалга ошириш тартибини тасдиқлайди;
Жамғарма ижро этувчи аппарати томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботларни эшитади ва тасдиқлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат тиббий суғуртаси соҳасига оид масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади;
Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳамда унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни кўриб чиқади ва улар бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритади;
Жамғарма фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Жамғарманинг бўш турган маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига уларнинг эгаллаб турган асосий лавозимлари бўйича лавозим маошларига устама ва бошқа рағбатлантириш тўловларини белгилаш тартибини тасдиқлайди;
(23-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини, шу жумладан, унинг даромад ва харажатлар прогноз параметрлари ижросини, маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
24. Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади. Бунда ҳудудий бўлинмаларни ташкил этиш, сақлаш, хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Жамғармани сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
6-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
25. Жамғарма директори ва унинг ўринбосарлари Кузатув кенгаши тақдимномаси асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
26. Жамғарманинг ижро этувчи директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
27. Жамғарма ижро этувчи директори:
Жамғарма фаолиятига раҳбарлик қилади;
ўз ваколатлари доирасида Жамғарманинг ижро этувчи директори ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалари раҳбарлари ўртасида лавозим вазифаларини тақсимлайди;
ўз ваколатлари доирасида Жамғарма фаолиятига оид буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради ҳамда Жамғарманинг таркибий бўлинмаларига кўрсатмалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, шунингдек, зарур ҳолларда, Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритади;
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари тузилишини ҳамда улар тегишли давлат органларига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Кузатув кенгаши мажлисларида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача — 0,3, 3 йилдан 5 йилгача — 0,6, 5 йилдан 10 йилгача — 0,8, 10 йилдан 15 йилгача — 1,0, 15 йилдан 20 йилгача — 1,2, 20 йилдан юқори — 1,5.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Бунда кўп йиллик меҳнати учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига вазирликлар ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади ҳамда уларнинг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2,0 бараварга оширилган ҳолда қўлланади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Бунда лавозим маошини ҳисоблашда 40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш (рағбатлантирувчи коэффициент) учун оширилган тариф коэффициентини инобатга олган ҳолда устама ҳақ белгиланади.
30. Бўш иш ўринлари ҳисобига иқтисод қилинган иш ҳақи фонди маблағлари Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар ва бошқалар)га йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Жамғарманинг ижро этувчи директорига бўш иш ўринлари ҳисобига иқтисод қилинган иш ҳақи фонди маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига уларнинг меҳнат фаолиятини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун лавозим маошининг 300 фоизигача ҳар ойлик қўшимча устама белгилаш ваколати берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
32. Жамғарманинг ижро этувчи директорига моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қўшимча тўловлар ҳамда устамалар белгилаш Кузатув кенгаши қарори асосида амалга оширилади.
33. Жамғарма ажратилган маблағлар доирасида тиббиёт, иқтисодиёт, молия, ахборот-коммуникация технологиялари ва Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга.
34. Жамғарманинг ижро этувчи директорига Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда хорижий мутахассислар ва экспертларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб этиш, ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилади.
7-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
35. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати давлат тиббий суғуртаси тизимида кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун ҳақ тўлаш ва бошқа тўловларни молиялаштиришни Жамғарманинг тасдиқланган бюджети доирасида амалга ошириш ҳамда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгардир.
36. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда даврий ҳисоботларни тақдим этади.
37. Жамғарма маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат Жамғарманинг ижро этувчи аппарати томонидан амалга оширилади.
38. Жамғарма маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини назорат қилиш Жамғарманинг ички аудит хизмати ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
39. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддалари.
40. Жамғарманинг доимий сақланадиган ҳужжатлари, Жамғарма тугатилган тақдирда, белгиланган тартибда Давлат архивига топширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни.
41. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарорида:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 10-банднинг олтинчи хатбошисидаги «4 та» ва «3 та» сўзлари тегишинча «5 та» ва «4 та» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Кузатув кенгашининг

ТАРКИБИ

Абдурахманов Одил Қаландарович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Кузатув кенгаши раиси

Худаяров Асилбек Анварович

соғлиқни сақлаш вазири в.б., Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари

Турахужаев Ҳалилилло Собиржонович

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

Шарипов Фаррух Рахимович

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Фазилкаримов Отабек Рустамович

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари (тегишлилиги бўйича)

Ишанходжаев Камолиддин Нуриддинович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

Эрматов Зохид Шавкатович

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори, Кузатув кенгашининг котиби

Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази»;
в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказиладиган тиббиёт муассасалари

РЎЙХАТИ
I. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ўтказиладиган тиббиёт муассасалари
1. Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази.
2. Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази.
3. Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси.
4. Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси.
5. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси.
6. Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси.
7. Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси.
8. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси.
9. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси.
10. Тошкент давлат стоматология институти клиникаси.
11. Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
12. Тошкент шаҳар тиббий реабилитация клиник шифохонаси.
Изоҳ:
Тошкент шаҳар тиббий реабилитация клиник шифохонаси томонидан Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган ва ядро полигонида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади;
амалдаги ордер бериш тартибига асосан расмийлаштирилган ордерлардан 2023 йилнинг 1 январига қадар фойдаланиш мумкин;
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунлангунга қадар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали бажарилган иш ҳажмига боғланмаган ҳолда вақтинчалик бир сатрда молиялаштирилади.
II. 2025 йил 1 январдан бошлаб ўтказиладиган тиббиёт муассасалари
1. Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази.
2. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
3. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
4. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
5. Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси.
6. Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси.
7. Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси.
8. Республика перинатал маркази.
9. Республика болалар ортопедияси маркази.
10. Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази.
11. Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси.
12. Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти клиникаси.
Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга бошқа тиббиёт муассасаларини киритиш ваколати берилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикасида 2022 — 2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-310-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «2023 йил» сўзлари «2025 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
в) 1-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-67-сон қарорида 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарма билан тузилган шартномалар асосида йўналтирилади. Бунда уларга ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 15 фоизидан кам бўлмаган қисми ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомда:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига татбиқ этилмайди» сўзлари «республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ҳамда 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган тиббиёт муассасаларига татбиқ этилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6, 24, 25 ва 26-бандлардан «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;
илованинг номи, 1-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 2-банднинг биринчи хатбошисидан «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун умумий касаллик ва болаликдан ногиронлик сабабларини белгилаш учун тиббиёт муассасасининг йўлланмаси, амбулатор картадан кўчирма, агар мавжуд бўлса касаллик тарихидан кўчирма тақдим этилади»;
б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш: ТИЭКга йўлланмани (088/у — шаклини), амбулатор картадан кўчирмани ва агар мавжуд бўлса стационардан берилган касаллик тарихидан кўчирмани, шунингдек, беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва шахсни кўрикдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига (иш ҳақи, иш ҳақига ажратма, моддий харажатлар, билвосита харажатлар) тенг қийматда белгиланади.
7. Аутсорсинг бўйича овқатланишни ташкил этиш хизмати нархи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бир беморга бир кунлик овқатланиш нормасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори нархларидан ошмайдиган қийматда белгиланади»;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Изоҳ: 6-банд 2025 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон; 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон; 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)