Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ҳамда глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсадлар
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
(а) иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш;
(б) ёшлар билан манзилли ишлаш орқали глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган мутахассислар тайёрлаш ҳамда мамлакат тараққиёти учун янги инновацион имкониятлар яратиш;
(в) иқтидорли ёшларни ягона платформага бирлаштириш орқали уларнинг ўзаро ҳамкорлиги, тажриба алмашинуви ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун самарали муҳит яратиш.
II. «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусининг асосий вазифалари ва бошқарув тизими
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — «Эл-юрт умиди» жамғармаси) ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
(а) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурни (кейинги ўринларда — Миллий дастур) амалга ошириш;
(б) Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатни (кейинги ўринларда — Мактаб) ташкил этиш;
(в) Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти (кейинги ўринларда — Ҳамжамият) фаолиятини йўлга қўйиш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ҳамжамият «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари, Мактаб, Президент мактаблари ва «Янги Ўзбекистон» университети битирувчилари, Миллий дастур иштирокчилари, шунингдек, дунёнинг нуфузли олий таълим ва бошқа ташкилотларида билим ва тажриба орттирган иқтидорли ватандошларни бирлаштирувчи платформа сифатида фаолият юритади.
4. Қуйидагилар:
(а) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий кенгаш таркиби ва унинг асосий вазифалари 1- ва 2-иловаларга мувофиқ;
(б) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга оширишнинг асосий йўналишлари 3-иловага мувофиқ;
(в) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ;
(г) Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатнинг академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллиги доирасида унга бериладиган ҳуқуқлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
(д) Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатни молиялаштириш тартиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
III. Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолиятини ташкил этиш
5. Белгилансинки:
(а) Мактаб тўлиқ академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий жиҳатдан мустақил давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда унинг умумий фаолияти мактабгача ва мактаб таълими вазири раислигидаги Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат кузатув кенгаши томонидан ташкил этилади;
(б) Мактабнинг жорий фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш учун икки компонентли бошқарув тизими жорий этилади. Бунда Мактабнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш академик директор, маъмурий-молиявий фаолиятини мувофиқлаштириш ижрочи директор томонидан амалга оширилади;
(в) Мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади;
(г) Мактабда ўқув жараёни қуйидаги тартибда ташкил этилади:
(i) Мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш имкониятини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади;
(ii) ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилиб, бир нафар маслаҳатчи ва педагогга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативига мутаносиб равишда 1:15 ва 1:8 нисбатлар қўлланади;
(iii) Мактабда таълим жараёни вариатив ўқув режалар асосида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар инглиз тилидан ташқари камида яна битта қўшимча хорижий тилга ўқитилади;
(iv) ўқувчиларга илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришга кўмак берилади;
(д) Мактабда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этади;
(е) Мактаб биносини қуриш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш ишлари 2026 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштирилади.
IV. «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш
6. Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармонида назарда тутилган «Ёрқин истеъдод» лойиҳасини қамраб олади ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
(а) ҳар йили республика бўйлаб 1 500 нафаргача хорижий олий таълим ташкилотларида ўқишга салоҳияти мавжуд умумий ўрта таълим ташкилотларининг жорий 9-синф битирувчилари имтиҳон асосида саралаб олинади;
(б) Миллий дастур доирасида саралаб олинган ўқувчилар Агентлик тизимидаги мактабларнинг мактаб маслаҳатчиларига бириктирилади ва махсус платформа орқали 10-11-синфда таълим олиш даврида улар учун қўшимча ўқиш ташкил этилади. Бунда бир нафар мактаб маслаҳатчисига тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:15 нисбатгача белгиланади;
(в) Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар учун дунёнинг илғор олий таълим ташкилотлари қабул талабларидан келиб чиқиб, Агентликнинг «Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳида қисқа муддатли ўқувлар ташкил этилади.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Миллий дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги рағбатлантириш механизмлари қўлланади:
(а) Мактабнинг 10-синф ўқувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ва энг яхши кўрсаткичга эга 40 нафар ўқувчига дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув дастурларида ҳар йили бир маротаба қатнашиш;
(б) Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчиларнинг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олиш харажатларини ушбу Фармонда белгиланган тартибда қоплаш;
(в) мактаб маслаҳатчиларини уларга бириктирилган ўқувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинишига қараб, 7-иловага мувофиқ бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2027 йилдан бошлаб ҳар йили «Ёрқин истеъдод» лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчиларнинг хорижий таълим ташкилотларида таълим олиши учун 200 тадан квота ажратсин. Бунда:
(а) квота халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим ташкилотларига камида 50 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчиларга ажратилади;
(б) квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони 200 нафардан кам бўлган тақдирда, ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказилмайди;
(в) квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони 200 нафардан ошган тақдирда, қуйидаги устуворлик асосида танлов амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(i) Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси ҳисобланиши;
(8-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
(ii) хорижий олий таълим ташкилотининг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингдаги ўрни;
(iii) олий таълим ташкилотидан тақдим этилган грант миқдори.
9. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Агентлик марказий аппаратида вазирлик тизимининг умумий штат бирликлари доирасида:
(а) мактаб маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштириш учун 14 та штат бирлигидан иборат бўлган Бош маслаҳатчилар гуруҳини;
(б) 6 та штат бирлигидан иборат бўлган «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш бўлинмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
10. Белгилаб қўйилсинки:
(а) бош маслаҳатчи лавозимига қабул қилинган ходимлар 14 та ҳудудга бириктирилади;
(б) бош маслаҳатчиларга Президент мактабларининг чет эллик мутахассислари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги Низомнинг 7-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этган, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган, ислоҳотлар жараёнида илғор ташаббуслари, фидойилиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида Ҳамжамият доирасида «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони таъсис этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
12. «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссияси ташкил қилинсин ва унинг таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Республика комиссиясига қуйидаги ваколатлар берилсин:
(а) Миллий дастурни амалга ошириш жараёни ва Ҳамжамият фаолиятини мувофиқлаштириш;
(б) Миллий дастур доирасида ажратиладиган 1 500 тагача квотани ҳудудлар кесимида тақсимлаш.
14. Белгилансинки, ушбу Фармонда белгиланган тадбирлар харажатлари 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова белгилансин.
18. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 май,
ПФ-86-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
1-ИЛОВА
«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий кенгаш таркиби

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий кенгаш раиси

2.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

3.

О.Қ. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари

4.

Ж.Т. Жўраев

Давлат хавфсизлиги хизмати раисининг ўринбосари

5.

Б.И. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

6.

Н.Х. Жумаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси

7.

Қ.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

9.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

10.

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

11.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

 12.

О.Р. Фозилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

13.

Ш.А. Аюпов

Фанлар академияси президенти

14.

Ж.Ш. Салихов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори

15.

Г.С. Исмаилова

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

16.

Қ.Р. Сариев

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси

17.

В.А. Ҳеррманн

«Янги Ўзбекистон» университети фахрий президенти

18.

О.Б. Саттаров

«Ватандошлар» жамоат фонди бошқаруви раиси

19.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири, масъул котиб

Изоҳ: Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
2-ИЛОВА
«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий кенгашнинг асосий вазифалари
1. Умумий раҳбарлик ва стратегик бошқарув:
(а) ташаббус доирасидаги барча ишлар юзасидан ягона стратегияни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш;
(б) эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ва индикаторларни тасдиқлаш, уларнинг самарали бажарилиши устидан мунтазам назорат ўрнатиш.
2. Мутасадди органлар фаолиятини мувофиқлаштириш:
(а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси, олий таълим ташкилотлари ва бошқа манфаатдор идоралар ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш.
3. Молиявий ва ташкилий ресурсларни жалб қилиш:
(а) Давлат бюджети, хусусий сектор, халқаро ташкилотлар ва донорлардан маблағларни жалб қилиш, улардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминлаш;
(б) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш учун зарур инфратузилма ва моддий-техник базага бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш.
4. Мониторинг, таҳлил ва баҳолаш:
(а) ташаббус мақсадларига эришиш самарадорлиги ҳамда таъсирини баҳолаш, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.
5. Қонунчилик базасини такомиллаштириш:
(а) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш жараёнида зарур бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тегишли тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш.
6. Узлуксиз самарадорликни таъминлаш:
(а) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш сифатини доимий равишда яхшилаш, ўсиб борувчи талаблардан келиб чиқиб янги таклифлар ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
3-ИЛОВА
«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга оширишнинг асосий йўналишлари
1. Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолиятини ташкил этиш:
(а) ўқувчиларнинг қобилияти ва истеъдодини баҳолаш орқали иқтидорлиларини танлаб олиш;
(б) замонавий ўқув дастурлари ва инновацион педагогик методлардан фойдаланиб, чуқурлаштирилган таълим беришни таъминлаш;
(в) ҳар бир ўқувчининг таълим олиши учун зарурий эҳтиёжлари ва унинг қизиқишларига мос равишда таълим жараёнини ташкил этиш;
(г) ўқувчиларни илмий изланишларга йўналтириш ва уларнинг тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш;
(д) ўқувчиларнинг ижодий қобилиятлари ва мустақил фикрлаш салоҳиятини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказиш;
(е) ўқувчиларга келажакдаги касб танловида йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларни профессионал ривожланишга тайёрлаш;
(ж) хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, ўқувчиларнинг халқаро тажрибага эга бўлишини таъминлаш;
(з) ўқувчиларда юксак маънавият, ватанпарварлик руҳини уйғотиш ҳамда уларда Ватанга, жамиятга хизмат қилиш ҳиссини шакллантириш;
(и) ўқувчиларни спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш.
2. «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш:
(а) республика бўйлаб иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан манзилли ишлаш;
(б) дунёнинг илғор олий таълим ташкилотлари қабул талабларидан келиб чиқиб, қисқа интенсив курсларни ишлаб чиқиш ва ўқувчиларни ўқитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(в) иқтидорли ўқувчилар, шу жумладан, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг таълим олиши, илмий изланишлари ва ижодий лойиҳаларини амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
(г) ўқувчиларни нуфузли хорижий таълим ташкилотларида қисқа муддатли интенсив дастурларда ўқишга юбориш, уларнинг халқаро конференциялар ва семинарларда иштирокини ташкил этиш;
(д) ўқувчиларнинг лидерлик қобилиятларини ошириш, уларни келажакдаги профессионал фаолиятга тайёрлаш;
(е) ўқувчиларни зарур ахборот, адабиёт ва ресурслар билан таъминлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашиш.
3. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг самарали фаолият юритишини таъминлаш:
(а) дунёнинг нуфузли таълим ташкилотларида таълим олган ўзбекистонлик ёшлар ва малакали мутахассисларни ягона платформада бирлаштириш;
(б) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси иштирокчилари ўртасида доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг фикрлари ва ташаббусларини давлат ва жамиятга етказишга кўмаклашиш;
(в) мамлакатга хорижий давлатлардан қайтган ва қайтишга тайёрланаётган ёшларни ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш ҳамда уларга профессионал ривожланиш йўллари бўйича маслаҳат ва кўмак бериш;
(г) мамлакатга қайтган ёш мутахассислар учун имтиёзлар бериш, грантлар ажратиш, уларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа имкониятлар яратиш;
(д) «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси иштирокчиларини стратегик лойиҳаларга жалб қилиш;
(е) қурултойлар, форумлар, подкастлар, маҳорат дарслари ва доимий мулоқот майдонларини ташкил этиш;
(ж) чет элда таҳсил олаётган ва истиқомат қилаётган юртдошларимизда Ватанга дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган «Қаерга қайтамиз?» номли туркум фильмлар яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
4-ИЛОВА
«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолиятини йўлга қўйиш

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатни (кейинги ўринларда — Мактаб) давлат рўйхатидан ўтказиш ва Мактаб кузатув кенгаши фаолиятини ташкил этиш.

1. Мактаб уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Мактабни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

3. Мактаб кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлаш.

2025 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

Мактабнинг педагог ходимлари ҳамда маслаҳатчиларига қўйиладиган малака талабларини белгилаш.

1. Мактабнинг педагог ходимлари ҳамда маслаҳатчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

(а) фан ўқитувчиларида ўқувчиларни халқаро имтиҳонларга (SAT, A-Level, IELTS/TOEFL) ва фан олимпиадаларига тайёрлаш тажрибаси ҳамда инглиз тилидан камида B2 (инглиз тили фани бўйича дарс ўтиш учун камида C1) даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши, шунингдек, «CLIL» («Content and Language Integrated Learning») методикасини билиши;

(б) маслаҳатчилар педагогика, психология, таълим ва коучинг йўналишлари бўйича  олий маълумотга, менторлик ва ёшлар билан ишлаш бўйича зарур кўникмаларга, хорижий олий таълим ташкилотларига кириш жараёнида ҳамроҳлик қилиш тажрибасига эга бўлиши ҳамда инглиз тилини камида B2 даражада билиши лозимлиги ва бошқа талаблар назарда тутилади.

2025 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик
вазирлиги
(Б. Захидов)

Мактабнинг ташкилий-бошқарув фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Мактаб тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш.

2025 йил август

Мактабга ажратиладиган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Мактабга педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил июль

3. Мактабдаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни глобал рекрутинг платформаларига жойлаштириш.

2025 йил июлдан бошлаб

4. Рекрутинг ташкилотлари билан шартнома имзолаб, педагог ходимларни Мактабга жалб қилиш.

Зарур ҳолларда

5. Мактабнинг бўш иш ўринларига хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни ишга олиш.

2025 йил август

Мактабга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича вақтинча тартибини тасдиқлаш.

1. Мактабга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича вақтинча тартибни Мактаб кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш. Бунда Мактабга умумий ўрта таълим ташкилотларининг 8-синф битирувчилари қабул қилинишини назарда тутиш.

2025 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(А. Ходжаев),

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев)

2. Мактабга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича вақтинча тартибни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида эълон қилиш.

2025 йил июль

Мактабда ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Мактабнинг ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш учун таълим соҳасидаги хорижий ташкилотлар ва экспертларни ҳамда маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш.

2025 йил июль

Мактабга ажратиладиган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Мактабнинг ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили июнь ойида

3. Ўқув режа ва фан дастурларини таҳлил қилиш ва замон талаблари асосида янгилаб бориш.

Доимий

Мактаб ўқитувчилари ва маслаҳатчиларини малака ошириш учун хорижга юбориш.

1. Мактаб ўқитувчилари ва маслаҳатчилари малакасини ошириш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

Мактабгача
ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Малака ошириш дастурлари бўйича хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш ва улар билан шартнома имзолаш.

2026 йил август

3. Мактаб ўқитувчилари ва маслаҳатчиларини малака ошириш дастурларида ўқиш учун хорижга юбориш.

2026/2027
ўқув йилидан бошлаб доимий

Мактабни замонавий дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда ўқувчиларга илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Ўқув жараёни учун зарур ҳисобланган замонавий дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш ва уларни харид қилиш.

Доимий

Мактабга ажратиладиган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Ўқувчилар таълим жараёнида фойдаланиши учун илғор электрон маълумотлар базаларига уланиш.

Мактаб ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш.

1. Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш учун спорт тўгараклари ва санъат студияларини ташкил қилиш. Бунда:

2025 йил октябрь

Мактабга ажратиладиган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

(а) ўқувчилар учун экскурсиялар, тренинглар ва маданий учрашувлар ташкил этиш режа-жадвалини тасдиқлаш;

Ҳар йили сентябрь ойида

(б) режа-жадвал асосида тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

Режа-жадвал асосида

2. Мактаб ўқувчиларининг дунёнинг нуфузли таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли дастурларда иштирок этиши тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

3. Нуфузли хорижий таълим ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш ва натижаси бўйича келишув битимини тузиш.

2027 йил июль ойидан бошлаб

4. Мактаб ўқувчиларини қисқа муддатли дастурларда иштирок этиш учун хорижга юбориш.

Доимий

Мактабнинг янги биноси қурилгунига қадар уни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг бўш биноларида вақтинчалик жойлаштириш.

1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 2025/2026 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини шакллантиришда ушбу мактабнинг бўш биноларига Мактабни жойлаштиришни инобатга олиш.

2025 йил август

Мактабга ажратиладиган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Мактабни жойлаштириш учун зарур товар ва хизматлар харидини амалга ошириш.

3. Мактабни жойлаштириш ишларини ташкил этиш.

Мактаб кампусини барпо этиш.

1. Мактаб кампусини қуриш учун зарур ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

2025 йил июль

2026 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш. Умурзаков)

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хидоятов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Мактаб кампусининг асосий ўқув, маъмурий ва ўқувчилар ётоқхонаси биноларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш ва жиҳозлаш.

2026 йил август

II. «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш

«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда — Миллий дастур)ни амалга ошириш.

1. Хорижий ташкилотлар ва экспертларни ҳамда маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилган ҳолда Миллий дастурни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил август

Мактабгача
ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Миллий дастур иштирокчиларини саралаш шартлари ва муддатларини тасдиқлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Ҳар йили
май — август ойлари

3. Миллий дастур иштирокчилари учун саралаш имтиҳонларини ўтказиш.

Белгиланган муддатларда

Миллий дастур доирасида «Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳида (кейинги ўринларда — Оромгоҳ) ўқувчилар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.

1. Оромгоҳда ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курслар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий

Мактабгача
ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар
ва бюджетдан ташқари маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2. Ўқув курсларини ўтказиш ва ташкил этиш учун юқори малакали мутахассисларни меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида жалб этиш.

3. Қисқа муддатли ўқув курсларга жалб этиладиган ходимлар ва ўқувчиларни келиб-кетишлари учун транспорт, турар-жой, иссиқ овқат, қўриқлаш хизмати, офис жиҳозлари ҳамда бошқа воситалар билан таъминлаш.

Миллий дастур иштирокчиларининг тайёргарлик даражасини кузатиб бориш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус платформа ишлаб чиқиш.

1. «Янги Ўзбекистон» университетининг Илғор билим ва тажрибалар трансфери марказини шартнома асосида жалб қилган ҳолда Миллий дастур иштирокчиларининг тайёргарлик даражасини кузатиб бориш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус платформа ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2025 йил октябрь

Мактабгача
ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Махсус платформанинг узлуксиз ишлашини ташкил этиш.

Доимий

Миллий дастурда иштирок этувчи мактаб маслаҳатчиларининг малакасини ошириш.

1. Малака оширишга юбориладиган мактаб маслаҳатчиларини саралаб олиш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

Мактабгача
ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар
ва бюджетдан ташқари маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Малака ошириш дастурлари бўйича хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш ва улар билан шартнома тузиш.

2026 йил август ойидан бошлаб

3. Мактаб маслаҳатчиларини саралаб олиш ва малака ошириш дастурларида ўқиш учун хорижга юбориш.

Доимий

Миллий дастурнинг энг яхши кўрсаткичга эга бўлган иштирокчиларини дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли дастурларга юбориш.

1. Миллий дастур доирасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган иштирокчиларни саралаб олиш ҳамда уларни дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли дастурларда иштирок этиш учун юбориш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

Мактабгача
ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Нуфузли олий таълим ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш ва шартнома тузиш.

2026 йил сентябрь ойидан бошлаб

3. Иштирокчиларнинг қисқа муддатли дастурларда иштирокини таъминлаш.

Доимий

Миллий дастур доирасида мактаб маслаҳатчиларини рағбатлантириб бориш.

1. Миллий дастур иштирокчилари ўқишга кирган олий таълим ташкилотларини таҳлил қилиш.

2026 йилдан бошлаб  ҳар йили декабрь ойида

Мактабгача
ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

2. Нуфузли олий таълим ташкилотларида ўқишни бошлаган Миллий дастур иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

3. Рўйхат асосида мактаб маслаҳатчиларини белгиланган талаблар асосида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.

Ўқувчиларни хорижий олий таълим ташкилотларининг имтиҳон тизимларига тайёрлаш бўйича электрон платформани ишга тушириш.

1. Ёшларни дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотларининг имтиҳон тизимларига тайёрлаш бўйича махсус платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. Бунда:

2025 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

(а) электрон платформа Массачусетс технология институтининг (АҚШ) таълим технологиялари борасидаги тажрибаси асосида ишлаб чиқилади;

(б) электрон платформада салоҳиятли ўқитувчилар иштирокида мунтазам равишда жонли сессиялар ўтказишга имконият яратилади;

(в) платформани ишлаб чиқиш ҳамда узлуксиз ишлашини қўллаб-қувватлаш шартнома асосида жалб қилинадиган «Янги Ўзбекистон» университетининг Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази томонидан амалга оширилади

2. Электрон платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Доимий

III. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг самарали фаолият юритишини таъминлаш

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг (кейинги ўринларда — Ҳамжамият) самарали фаолият юритишини таъминлаш.

1. Ҳамжамият фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус платформа ишлаб чиқиш ҳамда унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан «Янги Ўзбекистон» университетининг Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш.

2026 йил январь ойидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),

Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик муассасалари

2. Ҳамжамият фаолиятини ташкил этиш учун махсус платформани ишга тушириш ҳамда унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Доимий

3. Махсус платформада дунёнинг нуфузли олий таълим ташкилотларида таълим олган ўзбекистонлик ёшлар ва малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда шакллантириш.

Доимий

4. Махсус платформада подкастлар, маҳорат дарслари ва доимий мулоқот майдонларини ташкил этиш.

Доимий

«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

«Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

Чет элда таҳсил олаётган ҳамда истиқомат қилаётган юртдошларимиз тўғрисида туркум фильмлар яратиш.

1. Хорижий кинокомпанияларни жалб қилган ҳолда чет элда таҳсил олаётган ҳамда истиқомат қилаётган юртдошларимизда Ватанга дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган «Қаерга қайтамиз?» номли фильмлар туркуми сценарийсини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили апрель
ва октябрь ойларида

Давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш харажатлари учун ажратилган маблағлар
ва Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев)

2. Фильмни яратиш ва намойиш қилиш.

Ҳар йили сентябрь
ва февраль ойларида

Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олишини ташкил этиш.

1. Хорижий олий таълим ташкилотларининг контракт-тўлови миқдорлари юзасидан таҳлил ўтказиш ва ҳисоб-китоб қилиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида

«Эл-юрт умиди» жамғармасига ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Г. Исмаилова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)

2. Асосланган ҳисоб-китоблар асосида Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олиши учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш.

Ҳар йили декабрь ойида

3. Хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчилари, шу жумладан, уларни ўқишга қабул қилиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

Ҳар йили октябрь
ойида

4. Хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олиш харажатлари қоплаб бериладиган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларини белгиланган тартибда танлаб олиш.

Ҳар йили ноябрь
ойида

Изоҳлар: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тартибга солиш предметидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 июлдаги ПФ-138-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 06/26/138/0762-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатнинг академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллиги доирасида унга бериладиган ҳуқуқлар рўйхати
I. Академик мустақиллик доирасида:
(а) ўқув йили давомийлигини белгилаш;
(б) фанлар таркибини тасдиқлаш;
(в) пулли таълим хизматлари кўрсатиладиган ўқувчиларнинг ёшига қўйиладиган талабларни белгилаш;
(г) ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш бўйича вақтинча тартибни белгилаш.
II. Ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақиллик доирасида:
(а) тузилма ва штат бирликлари сонини тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
(б) педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш тартибини белгилаш;
(в) олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва олимларини фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида дарс жараёнига жалб қилиш;
(г) хорижий мутахассисларни танлаш (ёллаш) бўйича халқаро рекрутинг компаниялар ва таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда шартнома тузиш.
III. Молиявий мустақиллик доирасида:
(а) маблағлар, шу жумладан, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатнинг кузатув кенгаши қарорига мувофиқ тасарруф этиш;
(б) даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
(в) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда маъмурий-бошқарув, педагог, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларига уларнинг меҳнати учун иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш;
(г) Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат қувватидан келиб чиққан ҳолда пулли таълим хизматларини кўрсатиш, шу жумладан, қўшимча синфлар очиш ва тўлов миқдорини белгилаш. Бунда ушбу пулли таълим хизматларидан фойдаланган ўқувчиларга «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурда белгиланган рағбатлантириш механизмлари татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Мактаб маслаҳатчиларига тўланадиган бир марталик пул мукофоти миқдори

T/р

Олий таълим ташкилоти
рейтинги
*

Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сони

(камида)

Мукофот пули миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари)

1.

«Печак лигаси»
(The Ivy League) олийгоҳлар уюшмаси таркибига кирувчи олий таълим ташкилоти

1 нафар

500

2.

Times Higher Education рейтингининг
ТОП-50 талик рўйхатига кирган олий таълим ташкилоти

3 нафар

300

3.

Times Higher Education рейтингининг
ТОП-100 талик рўйхатига кирган олий таълим ташкилоти

4 нафар

200

* Битта Мактаб маслаҳатчисига бириктирилган ўқувчи(лар) бир ёки бир нечта нуфузли олий таълим ташкилотига қабул қилиниб, ўқишни бошлаганда мукофот пули юқори рейтингдаги олий таълим ташкилотида таълим олаётган ўқувчилар сонидан келиб чиқиб тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
8-ИЛОВА
«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясининг таркиби

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

Қ.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

4.

Ш.А. Каримов

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Г.С. Исмаилова

Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

6.

В.А. Ҳеррманн

«Янги Ўзбекистон» университети фахрий президенти

7.

Б.Г. Юлдашев

«Янги Ўзбекистон» университети инновация ва тадқиқот ишлари бўйича проректори

8.

Б.Б. Ахмедов

«Янги Ўзбекистон» университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори в.б.

9.

А.Т. Уббиев

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори, Республика комиссияси котиби

Изоҳлар:
1. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2. Республика комиссияси қарори билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-86-сон Фармонига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонига 7-илованинг «VI. Таълим соҳаси» бўлимининг 1 — 5-позициялари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг «13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» бўлимида:
(а) «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «4 929» рақами «4 909» рақами билан алмаштирилсин;
(б) «Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «73» рақами «93» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-61-сон Фармонининг 5-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармасининг тегишли ҳисоб-китобларига асосан жорий йилда «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб 300 миллиард сўм ажратсин, келгуси йиллардан мазкур мақсадлар учун маблағларни бюджет параметрларида назарда тутсин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарорининг 5-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин (олтин медаль) учун — 2500, ўқитувчисига — 450 баравари;
2-ўрин (кумуш медаль) учун — 1500, ўқитувчисига — 250 баравари;
3-ўрин (бронза медаль) учун — 1000, ўқитувчисига — 150 баравари».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-265-сон қарорига 1-илованинг 28-позициясида:
(а) «Бажариш муддати» устунидаги «июль» сўзи «октябрь» сўзи билан алмаштирилсин;
(б) «Ижро учун масъуллар» устунидаги «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов)» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-346-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сон қарорига
1-ИЛОВА
Нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган бир марталик пул мукофоти миқдори*

Т/р

Ўрин
(медаль)

Пул мукофотини олувчи

Бир марталик пул мукофоти миқдори
(базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари)

нуфузли халқаро олимпиада учун

халқаро олимпиада учун

минтақавий халқаро олимпиада учун

1.

1-ўрин
(олтин медаль)

Ғолиб

2 500

150

12

2.

Ўқитувчи

450

50

50

3.

Терма жамоа
раҳбари

35

4.

2-ўрин
(кумуш медаль)

Ғолиб

1 500

100

8

5.

Ўқитувчи

250

35

35

6.

Терма жамоа раҳбари

25

7.

3-ўрин (бронза медали)

Ғолиб

1 000

50

6

8.

Ўқитувчи

150

30

30

9.

Терма жамоа раҳбари

15

* Нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 06/25/86/0456-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон; 20.07.2026 й., 06/26/138/0762-сон)