ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Божхона назорати шаклларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
рақамли маркировкаланадиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда, маркировкалаш шарти билан шартли чиқариш божхона режимига расмийлаштиришга рухсат бериш;
товарларни вақтинча олиб киришда божхона божлари ва солиқларни тўлашдан шартли озод этишнинг аниқ муддатларини белгилаш;
жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва биологик фаол қўшимчаларни олиб ўтиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;
божхона тўғрисидаги қонунчилик талаблари ўртасида вужудга келган номувофиқликларни ҳамда ноаниқ нормаларни бартараф этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 ноябрь,
700-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига
1-ИЛОВА
Божхона назорати шаклларини қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом божхона органи ходимлари томонидан товарлар ва транспорт воситалари, почта ва куръерлик жўнатмалари ҳамда жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юкларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (кейинги ўринларда — Кодекс) талабларига асосан божхона назорати шаклларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
божхона кўздан кечируви — божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек, юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификацияси воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг тури;
божхона кўриги — божхона органининг мансабдор шахси томонидан қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациясининг бошқа воситаларини, шу жумладан товарнинг қадоғини бузган ҳолда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;
божхона органининг мансабдор шахси — божхона назорати шаклларини қўллаш вазифаси юкланган ва божхона мақсадлари учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган божхона органи ходими;
божхона органи қарори — божхона органи ходими томонидан божхона назорати шаклларини қўллаш давомида ва (ёки) божхона мақсадлари учун қабул қилинган қарор;
божхона режими — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуи;
божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД)декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига тақдим этиладиган ва муайян божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ҳақидаги тўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатдир. БЮД қоғоз шаклида ёки декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган ҳолда «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТЭДААТ) орқали электрон шаклда тақдим этилади;
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
жўнатувчи — товарларни ўз номидан ташиш учун ташувчига тақдим этадиган ва ўзи ҳақидаги маълумотлар транспорт ҳужжатларида кўрсатилган шахс;
жўнатувчи божхона пости — товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун божхона назорати бошланадиган божхона пости;
манзилдаги божхона пости — товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун божхона назорати тугайдиган божхона пости;
соддалаштирилган божхона кўриги — божхона органининг мансабдор шахси томонидан чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган транспорт воситасининг юк бўлимларини очган ҳолда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарларнинг умумий номларига мослигини кўриш;
ташувчи — божхона назорати остида турган товарларни ташувчи ёки транспорт воситасидан фойдаланувчи масъул шахс;
товарлар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси, мазкур банднинг ўн олтинчи хатбошиси кўрсатилган транспорт воситаси бундан мустасно;
транспорт воситаси — йўловчиларни ва товарларни ташиш учун фойдаланиладиган барча воситалар, шу жумладан, контейнерлар ва бошқа транспорт жиҳозлари;
хавф — божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси;
хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Хавфни бошқариш тизими) — хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш мақсадида товарлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилувчи, уларнинг аниқлилигига баҳо берувчи ҳамда ушбу маълумотларни қайта ишловчи электрон ахборот тизими.
3. Божхона органлари товарлар, транспорт воситалари ва фуқароларни (фуқаролиги бўлмаган шахсларни) божхона назоратидан ўтказишда танлаб олиш принципига асосланган ҳолда, божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлайдиган бир ёки бир нечта божхона назорати шаклларини қўллайди.
Бунда тақдим этилган божхона декларацияси бўйича мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ божхона назоратининг ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш шакли якунига етгунига қадар товарлар божхона декларациясида маълум қилинган жойда (товар турган жойда) бўлиши лозим.
4. Божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш мақсадида текширилиши керак бўлган товарларни ва транспорт воситаларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳужжатларини аниқлаш, божхона назорати шаклларининг турлари ва қўлланиш ҳажмини танлаш учун хавфни бошқариш тизимини қўллайди.
Божхона назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш;
оғзаки сўров;
ахборот олиш;
божхона кўздан кечируви;
товарларнинг тамғаланганлигини текшириш;
божхона кўриги;
шахсий кўрик;
божхона идентификацияси;
божхона кузатуви;
бинолар ва ҳудудларни текшириш;
товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, уларни ҳисобга олиш тизимини текшириш ҳамда ушбу товарларни ва транспорт воситаларини хатловдан ўтказиш;
товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати.
5. Божхона назоратининг муайян шаклларидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ озод этилади.
Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш юридик ва жисмоний шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш мажбуриятидан озод қилинганлигини англатмайди.
2-боб. Ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш
1-§. Ҳужжатлар ва маълумотларни текширишнинг умумий қоидалари
6. Божхона назоратининг ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш шакли божхона назоратини амалга оширишда божхона органларига тақдим этилган, божхона мақсадлари учун аҳамиятга молик ҳужжатларни ва маълумотларни текширишдан иборат.
7. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш:
ҳужжатларнинг асосий реквизитлари тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлиги, шу жумладан, товар ва транспорт воситасига оид маълумотларнинг барча ҳужжатларда бир хил, тўғри ва тафовутларсиз кўрсатилганлигини;
зарур имзолар ва муҳрларнинг (электрон рақамли имзонинг) мавжудлиги ва ҳақиқийлигини;
тузатишларнинг тасдиқланганлигини аниқлашни ўз ичига олади.
8. Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги уларни қуйидагилардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали текширилади:
тақдим этилган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлардан олинган ахборотлар;
учинчи шахслардан, бошқа давлат органлари, хорижий ва халқаро ташкилотлардан ҳамда бошқа манбалардан олинган маълумотлар, шу жумладан, Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, товар ишлаб чиқарувчиларнинг расмий Интернет саҳифаларидан олинган ахборотлар;
божхона назоратининг бошқа шаклларини ўтказиш, божхона статистикаси маълумотларини таҳлил этиш, маълумотларни ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда қайта ишлаш, шу жумладан, божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш натижасида олинган маълумотлар.
9. Божхона органи қўшимча маълумотларни фақат тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни текшириш мақсадида сабабини кўрсатган ҳолда талаб қилиб олишга ҳақли.
Тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва (ёки) қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш товарларни чиқариб юборишга тўсқинлик қилмайди, бундан ушбу ҳужжатларнинг:
ҳақиқий эмаслиги;
бошқа товарларга тааллуқлилиги;
товарларни чиқариб юбориш, уларни сўралаётган божхона режимига жойлаштириш мумкинлиги тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига ва (ёки) божхона тўловлари тўланишига таъсир кўрсатадиган нотўғри маълумотларни ўз ичига олганлиги, Кодексда белгиланган муддатларда божхона органи томонидан аниқланган ҳоллар бундан мустасно.
10. Товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш шаклини қўллаш натижасида ҳужжатлар ва маълумотлар ўртасида тафовутлар ва номувофиқликлар аниқланганда, божхона органлари божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаган ҳолда тафовутлар ва номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўради.
11. Ҳужжатлар ва маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутлар ва номувофиқликлар бўйича чоралар кўришда мазкур тафовутлар ва номувофиқликларнинг божхона тўловларига таъсири, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилиши, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит, ҳайвонлар ва ўсимликлар учун хавфлилиги ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқининг бузилиши каби ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаришига қараб, қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳуқуқий баҳо берилади.
12. Божхона органлари томонидан олинган ахборотларнинг учинчи шахсларга берилиши ва тарқатилиши тақиқланади.
2-§. Божхона постларида ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш
13. Чегара божхона постларида божхона назоратининг ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш шакли қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш;
божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситаларига расмийлаштирилган БЮД ва (ёки) товарнинг кузатув ҳужжатлари, шунингдек, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни текшириш;
йўловчи божхона декларациясидаги маълумотларни текшириш;
транспорт воситасини бошқариш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш;
халқаро кўргазма ва ярмаркаларга олиб чиқиб кетилаётган ва (ёки) олиб кирилаётган товарлар бўйича олиб ўтишга асос сифатида тақдим этилган ҳужжатларни текшириш.
14. Чегара божхона постларида товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш шакли ташувчи томонидан тақдим этилган БЮД ва товарнинг кузатув ҳужжатлари, Кодекснинг 18-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар ва товарга тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ҳамда божхона органларининг ахборот тизимига тақдим этилган электрон шаклдаги ҳужжатларни текшириш орқали амалга оширилади.
15. Ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда — ТИФ) ҳамда божхона расмийлаштируви маркази божхона постларида товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш шакли БЮДга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда божхона органларининг ахборот тизимига тақдим этилган электрон шаклдаги ҳужжатларни текшириш орқали амалга оширилади.
3-боб. Оғзаки сўров
16. Божхона назоратининг оғзаки сўров шакли божхона органининг мансабдор шахси томонидан ваколатли шахслардан ва божхона назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга молик ҳолатлар тўғрисида маълумотларга эга бошқа шахслардан зарур ахборотни оғзаки шаклда, бундай сўров натижаларини ёзма шаклда расмийлаштирмаган ҳолда олишни назарда тутади.
17. Оғзаки сўров қуйидаги мазмундаги маълумотларни сўраб олиш кўринишида бўлиши мумкин:
божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслардан божхона назоратининг бошқа шаклларини қўллашдан олдин божхона чегарасидан олиб ўтилиши тақиқланган ёки чекланган товарларнинг мавжудлиги, қонунчиликда белгиланган божхона чегараси орқали олиб ўтиш нормалардан ортиқ товар моддий бойликларининг мавжудлиги;
ТИФ ва чегара божхона постларида ваколатли шахслардан божхона кўригини ўтказишдан олдин божхона назоратидан ўтказилаётган товарларнинг ҳақиқий ҳолати тўғрисида маълумотларга эга ёки эга эмаслиги, товарларнинг миқдори тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган миқдордан ортиқ ёки тўғри эканлиги, юк бўлинмаларида тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган бошқа товарлар ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши (чиқилиши) тақиқланган ёки чекланган товарларнинг мавжудлиги;
божхона органининг мансабдор шахси божхона расмийлаштируви жараёнида декларант ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисдан БЮД ва унга илова қилинган ҳужжатларга оид маълумотларнинг тўғрилиги;
божхона органлари томонидан амалга оширилаётган божхона назорати ва расмийлаштирувининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, вужудга келган номувофиқлик ёки тушунмовчилик юзасидан.
18. Оғзаки сўров амалга оширилганидан сўнг божхона назоратининг бошқа шаклларини қўллаш натижасида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолати аниқланганда, дастлаб оғзаки сўров ўтказилгани тўғрисида тегишли процессуал ҳужжатларда қайд этилади.
4-боб. Ахборот олиш
19. Божхона назоратининг ахборот олиш шакли божхона органининг мансабдор шахси томонидан ваколатли шахслардан ва божхона назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга молик ҳолатлар тўғрисида маълумотларга эга бошқа шахслардан зарур ахборот олишни назарда тутади.
20. Ахборот олиш божхона органлари билан бошқа давлат ташкилотлари ўртасида электрон ҳамкорлик қилиш мақсадида йўлга қўйилган ахборот тизимлари орқали ахборот олишни ҳам ўз ичига олади.
21. Ахборот олиш учун ваколатли шахсни ва бошқа шахсни чақириш зарур бўлган тақдирда, божхона органи ёзма шаклда хабар юборади.
Божхона органлари божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш давомида божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида товарга ваколатли шахс ёки товарга алоқадор бошқа шахслардан ёзма ёки электрон шаклда ахборотларни талаб қилиб олади.
22. Божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилмаётган товарларга ҳамда ушбу товарларга боғлиқлиги бўлмаган шахсларга оид ахборотларни олишга йўл қўйилмайди.
Божхона органлари томонидан олинган ахборотларнинг учинчи шахсларга берилиши ва тарқатилиши тақиқланади.
5-боб. Божхона кўздан кечируви
1-§. Божхона кўздан кечирувининг умумий қоидалари
23. Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни, юк ортилган идишларда, транспорт воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификацияси воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
24. Товар ва транспорт воситасининг божхона кўздан кечируви тақдим этилган ҳужжатларда (шу жумладан, ахборот тизимларида) кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини, шунингдек, мавжуд идентификация воситаларини текшириш мақсадида ўтказилади.
25. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўздан кечирувини ўтказишда унда иштирок этувчи шахсларнинг товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатлилигини текширади.
2-§. Чегара божхона постларида товар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш
26. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.
27. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўздан кечируви давомида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
товар ва транспорт воситаси ҳамда уларга тегишли юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўзаро мослигини текширади;
идентификация воситаларига шикаст етказилмаганлигини, транспорт воситасининг юк бўлимига бевосита (эркин) кириш имконияти истисно этилганлигини текширади;
транспорт воситасининг ҳайдовчи бўлинмасида ноқонуний товарлар мавжуд эмаслигини текширади;
товар ва транспорт воситасини божхона назоратининг техник ва махсус воситалари орқали текширади, рентген қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган транспорт воситаларига нисбатан мазкур ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Божхона кўздан кечирувининг қўлланилиш ҳажмини танлаш Хавфни бошқариш тизими томонидан белгиланади.
Ташувчи божхона кўздан кечируви жараёнида тўлиқ иштирок этади ҳамда божхона органининг мансабдор шахсига зарур кўмак кўрсатади.
28. Ташувчи товар ва транспорт воситасини кўздан кечиришда иштирок этишдан ҳамда кўмак беришдан бош тортса, божхона органининг мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
29. Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви натижаларига кўра қуйидаги ҳолларда божхона кўриги амалга оширилади:
божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш жараёнида божхона органига тақдим этилган маълумотларда ўзаро номувофиқликлар аниқланганда;
идентификация воситаси мавжуд транспорт воситасининг юк бўлимига бевосита (эркин) кириш имконияти бўлганлиги ёки идентификация воситасига шикаст етказилганлиги аниқланганда;
божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ёки чекланган ашёлар яширилаётгани ва божхона назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларнинг божхона органининг мансабдор шахси томонидан аниқланганда.
3-§. ТИФ божхона постларида товар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш
30. ТИФ божхона постларида божхона органининг мансабдор шахси томонидан товар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечируви уларнинг етказиб берилганлигини текшириш мақсадида ўтказилади.
31. ТИФ божхона постларида божхона кўздан кечируви божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини ҳамда товарларнинг ўров-идишини очмасдан, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда, товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг божхона идентификацияси воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали ўтказилади.
32. ТИФ божхона постига божхона назорати остида етказилган товар ва транспорт воситаси Хавфни бошқариш тизимининг мавжуд мезон талабларига асосан:
юк туширишга рухсат берилганда божхона омбори мудири томонидан кўздан кечирилади;
юк тушириш назоратга олинганда божхона органлари томонидан божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.
Божхона омбори мудири томонидан ўтказилган кўздан кечирув натижасида мавжуд маълумотлар ўртасида ўзаро номувофиқликлар аниқланганда ёки транспорт воситасининг юк бўлимига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда (эркин кириш имконияти мавжуд конструкцияли транспорт воситаси бундан мустасно) ёхуд идентификация воситаларига шикаст етказилгани аниқланганда бу тўғрисида зудлик билан божхона органлари хабардор қилинади.
33. Божхона органи томонидан товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви жараёнида тақдим этилган маълумотларда ўзаро номувофиқликлар аниқланганда ёки транспорт воситасининг юк бўлимига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда (эркин кириш имконияти мавжуд конструкцияли транспорт воситаси бундан мустасно) ёхуд идентификация воситаларига шикаст етказилгани аниқланганда, мазкур Низомнинг 7-бобига мувофиқ божхона кўриги ўтказилади.
4-§. Жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш
34. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажлари қуйидаги ҳолларда божхона кўздан кечирувидан ўтказилади:
Хавфни бошқариш тизими томонидан топшириқ берилганда;
божхона органларида давлат органлари, шунингдек, хорижий давлатлар божхона, бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан маълумотлар олинганда;
божхона органларига фуқароларнинг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишига оид тезкор хабарлар келиб тушганда;
божхона назоратининг тегишли шаклларини қўллаш натижасида жисмоний шахснинг ўзини тутиш ҳаракатларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг аломатлари аниқланганда;
фуқаролар қизил йўлак орқали ҳаракатланганда.
35. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажлари божхона кўздан кечирувидан уларнинг ташқи кўринишини кўздан кечириш ёки божхона назорат-техник воситаларини қўллаш орқали ўтказилади.
36. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларининг божхона кўздан кечируви божхона назорати зонасидаги божхона кўриги майдонида, божхона постининг фуқаролар ўтиш залларида ёки алоҳида ажратилган махсус хоналарда ёхуд йўловчи ташиш поездларида ўтказилади.
Кўздан кечирув жараёнига жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларининг хусусиятидан келиб чиқиб, бошқа давлат идоралари ва ваколатли ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилиши мумкин.
37. Божхона кўздан кечирув жараёнида жисмоний шахслар тўлиқ иштирок этади (халқаро аэропортлар орқали ҳаракатланаётган фуқароларнинг багажларини божхона кўздан кечирувидан ўтказиш бундан мустасно) ҳамда божхона органининг мансабдор шахсига зарур кўмак кўрсатади.
38. Жисмоний шахс қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларини кўздан кечиришда иштирок этишдан ҳамда кўмак беришдан бош тортса, божхона органининг мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
6-боб. Товарларнинг тамғаланганлигини текшириш
39. Товарларнинг тамғаланишини текшириш товарларда ёки уларнинг қадоқларида махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарни белгилашнинг бошқа воситалари мавжудлигини текширишни назарда тутади.
Тамғаланган ҳолда товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлинмалари, темир йўл вагонлари, контейнерлар ҳамда почта ва курьерлик жўнатмаларига нисбатан ҳам божхона назоратининг товарларнинг тамғаланишини текшириш шакли қўлланилиши мумкин.
40. Божхона ҳудудига олиб кириладиган алоҳида товарлар бўйича божхона тўғрисидаги қонунчиликда уларни махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари билан тамғалаш талаби қўйилиши мумкин.
41. Товарларда махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари, штрих коди, акциз маркаси ва алоҳида талаблар бўйича маркировкаланганлигига ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари мавжуд эмаслигига, шундай товарлар мавжудлиги аниқланган юридик ёки жисмоний шахс бунинг аксини исботламаса, товарларни божхона ҳудудига божхона расмийлаштирувисиз олиб кирганлик ёки чиқариб юборганлик ҳолатининг тасдиқланиши деб қаралади.
7-боб. Божхона кўриги
1-§. Божхона кўригининг умумий қоидалари
42. Кодекснинг 195-моддасига мувофиқ божхона кўриги қоида тариқасида товарга божхона декларацияси қабул қилингандан кейин декларант иштирокида ўтказилади. Бунда товарга божхона декларацияси қабул қилингунига қадар божхона кўриги:
божхона мақсадларида товарни идентификациялаш;
баён этилган маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги мавжуд ахборотни текшириш;
танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш;
Кодекснинг 275-моддасига асосан декларантнинг ҳуқуқларини амалга ошириш зарур бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.
43. Божхона кўриги амалда божхона кўригидан ўтказилаётган товар билан божхона декларацияси ва/ёки юк кузатув ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган товар маълумотлари билан мослигини текшириш мақсадида ўтказилади.
44. Тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, инсонпарварлик ёрдами ёки хайрия мақсадлари, шу жумладан, техник кўмак учун олиб ўтиладиган товарлар биринчи навбатда божхона кўригидан ўтказилади.
45. Божхона кўриги, қоида тариқасида, Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириқ ҳамда ваколатли шахснинг электрон мурожаати асосида ўтказилади. Хавф даражаси Хавфни бошқариш тизими томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифаларга ажратиш, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида аниқланади.
Бунда Хавфни бошқариш тизими топшириғи асосида товарларнинг умумий миқдори бўйича уларнинг 10, 25, 50 ёки 100 фоизи божхона кўригидан ўтказилиши мумкин.
Божхона кўригидан ўтказилиши белгиланган фоиз миқдори — товарнинг сони, оғирлиги ёки бошқа ўлчов бирлигидан келиб чиқиб, партиядаги товарлар орасидан тасодифий танлов йўли билан аниқланади.
46. Божхона кўриги жараёнида божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарлар БЮДда кўрсатиб ўтилган жойда аслида бўлмаганлиги ва/ёки божхона кўриги жараёнида БЮДда тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар эканлиги белгиланган шахс (ишонч билдирган шахс) иштироки таъминланмаган ҳолатлари аниқланганда, божхона кўриги ҳолатларга аниқлик киритилгунига қадар вақтинча тўхтатиб турилади.
47. Ваколатли шахслар божхона органининг мансабдор шахсининг талабига кўра товар ва транспорт воситалари божхона кўригидан ўтказилаётганда ҳозир бўлиши ва уларга зарур кўмак кўрсатиши шарт. Ваколатли шахслар бўлмаганда, кўрикдан ўтказилаётган транспорт воситаси ташувчиси ваколатли шахс ҳисобланади.
48. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини Кодекснинг 195-моддаси бешинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда декларант ёки ваколатли шахслар иштирокисиз, икки нафар холис иштирокида ўтказишга ҳақли.
49. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатлилигини текширади.
Божхона кўриги БЮД асосида ўтказилган ҳолларда, божхона кўриги жараёнида БЮДда тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар эканлиги белгиланган шахс (ишонч билдирган шахс) иштирок этади.
50. Божхона кўриги божхона органи бошлиғининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг розилиги асосида ўтказилади, мазкур Низомнинг 53-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиларида қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.
51. Божхона кўриги жараёнида товарларнинг юзасига бўёқ, металл ёки бошқа материаллар қоплаш йўли билан яшириш ёки махсус тайёрланган яширин жойларни аниқлаш мақсадида товарларнинг кимёвий таркиби ва физик хусусиятларидан келиб чиқиб, қирқиш, кесиш, ўйиш ва бошқа усуллар қўлланилиши мумкин.
52. Махсус ташиш усуллари қўлланиладиган, суюқ ва уюлган ҳолатда ташиладиган товарларга нисбатан кўрик даражалари белгиланмайди ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказишда товарлар туширилмаган ҳолда назорат техник воситаларни қўллаш орқали бевосита транспорт воситасида амалга оширилиши мумкин.
53. Божхона кўриги қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
божхона кўригини ўтказиш Хавфни бошқариш тизими томонидан буюрилганда;
ваколатли шахс ёки ташувчи сўровига асосан;
божхона органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки давлат органларидан тушган материаллар, шунингдек, хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органлари ҳамда халқаро ташкилотлардан, шунингдек, божхона органларининг тегишли таркибий тузилмаларидан олинган маълумотлар мавжуд бўлганда;
божхона органининг мансабдор шахси томонидан Кодекснинг 188-моддасида кўрсатилган божхона назоратининг бошқа шаклларини қўллаш натижасида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилганлик аломатлари мавжудлиги маълум бўлганда;
мазкур Низомнинг 28 ва 33-бандларида кўрсатилган ҳолларда;
товарлар бир транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юкланганда, транспорт воситасининг унинг юк бўлимлари очилмаган ёки божхона пломбаси бузилмаган ҳоллар ёхуд транзит тартибда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари бундан мустасно.
Товарлар бир транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига ТИФ божхона постларида ёки божхона омборларида қайта юкланади ҳамда ушбу жараёнлар бошланишидан олдин декларант томонидан божхона органларига мурожаат қилинади.
54. Божхона режимининг ўзгариши жараёнида битта товар ва транспорт воситаси юзасидан Хавфни бошқариш тизими томонидан қайта божхона кўригини ўтказиш бўйича топшириқ берилганда, аввал ўтказилган божхона кўригида хавфларни камайтириш бўйича барча талаблар қамраб олинган бўлса, мазкур товар ва транспорт воситалари юзасидан қайта божхона кўриги ўтказилмайди.
55. Божхона органининг мансабдор шахси товарларни божхона кўригини бевосита контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлимида ўтказиши мумкин, агар:
Хавфни бошқариш тизими томонидан товарларни контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлимидан тўлиқ тушириш орқали божхона кўригидан ўтказиш белгиланмаган бўлса;
товарлар транспорт воситасида усти очиқ ёки темир йўл вагонларида олиб келинганда, бунда божхона кўригини ўтказишнинг имкони мавжуд бўлганда;
божхона кўриги жараёнида контейнер ёки юк бўлинмасида йўлак очган ҳолда товарлар бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш имконияти мавжуд бўлса, шунингдек, товарлар йўқолиши ёки уларнинг ҳолати ўзгаришига олиб келмаса.
56. Божхона кўриги жараёни асосли сабабларга кўра тўхтатилганда (танаффус, иш вақтининг тугаши ва бошқа ҳолатларда), божхона органининг мансабдор шахси товарларнинг ўзгартирилмаган ҳолда сақланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан, юк жойларига, транспорт воситаларига ёки товарлар турган бинога идентификация воситаларини қўяди.
Божхона кўриги жараёни қуйидаги ҳолларда пост бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг рухсати билан вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин:
ваколатли шахснинг божхона кўригини тўхтатиб туриш бўйича асослантирилган мурожаатига асосан;
товар ва транспорт воситасини божхона кўригини ўтказиш имкони чекланганда;
божхона кўригини ўтказишни давом эттириш инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зиён етказиши мумкин бўлган ҳолатларда ушбу ҳолат бартараф этилгунига қадар;
товар хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганда, эксперт ва мутахассислар жалб этилиб, уларнинг тегишли хулосалари олингунига қадар;
божхона кўриги натижаси божхона экспертизасининг хулосасига боғлиқ бўлганда;
мазкур Низомнинг 46-бандида назарда тутилган ҳолларда.
57. Хавфни бошқариш тизими топшириғида божхона кўригини ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда божхона кўриги ўтказилиши лозим бўлса, божхона кўриги божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи ходимнинг розилиги асосида ўтказилади. Бунда божхона органининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги божхона органларининг тегишли электрон тизимларида «яшил» ва «сариқ» йўлакда ушбу йўлакни ўзгартириш, «қизил» йўлакда божхона кўригини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилингани бўйича белги қўйиш орқали ўтказилади.
58. Товар хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаган ва товарни идентификациялаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда ёки Хавфни бошқариш тизими топшириғига асосан божхона органининг мансабдор шахси божхона экспертизасини тайинлаб, товарлардан намуна ва (ёки) нусхалар олади.
Бунда товарлардан намуна ва (ёки) нусхалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ олинади.
59. Божхона органи ёки ваколатли шахс томонидан зарур ҳолларда божхона кўриги жараёнига товар ва транспорт воситасига алоқадор бўлмаган эксперт ва мутахассислар жалб қилиниши мумкин. Бунда ваколатли шахс жалб қилган эксперт ва мутахассислар билан боғлиқ харажатлар ушбу ваколатли шахс томонидан қопланади.
60. Битта божхона постида ёки битта омборда ёнма-ён турган бир нечта туркумдаги товар ва транспорт воситалари бир вақтнинг ўзида бир нафар божхона органининг мансабдор шахси томонидан божхона кўригидан ўтказилиши мумкин. Бунда божхона кўриги божхона декларацияси асосида ўтказилаётган ҳолларда ҳар бир божхона декларацияси учун мазкур Низомнинг 61 ва 62-бандларида белгиланган тартиб бўйича алоҳида божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
61. Божхона кўриги давомида товарларнинг амалдаги сони, хусусияти ва (ёки) товарлар ҳақидаги маълумотлар, божхона декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмаса, ушбу маълумотлар божхона кўриги далолатномасида акс эттирилади.
62. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги якунланганидан сўнг божхона органларининг ахборот тизимида, жумладан, мобил иловалардан фойдаланилган ҳолда электрон шаклда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
63. Ўтказилган божхона кўриги бўйича тузиладиган далолатнома шакли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) томонидан тасдиқланади.
64. Божхона кўриги натижаларига кўра тафовут аниқланганда, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ҳисобланган шахс (декларант, ваколатли шахс, ташувчи)га нисбатан қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади. Ваколатли орган томонидан тасдиқланган маълумотлар асосида авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида товар ва транспорт воситасига шикаст етганлиги (товарнинг миқдорий ўзгариши, ўз хусусиятини йўқотганлиги) ҳолатлари бундан мустасно.
65. Қуйидаги ҳоллар товарларни божхона кўригидан ўтказмаслик учун асос бўлади:
Хавфни бошқариш тизими томонидан божхона кўригини ўтказиш юзасидан топшириқ берилмаганда, мазкур Низомнинг 53-банди еттинчи хатбошисида келтириб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно;
божхона назорати остида сақланаётган товарлар божхона органининг рухсатисиз ишлатиб юборилиб, ушбу товарларга нисбатан божхона қонун бузилиши ҳолати юритилганда;
товарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг топшириғи асосида ишлатиб юборилганда;
товар бўйича аввал ўтказилган божхона кўриги тан олинган ҳолатларда;
«божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» ҳамда «вақтинча олиб чиқиш» божхона режимидан сўнг товарлар «экспорт» божхона режимида расмийлаштирилганда.
66. Товарларнинг божхона кўриги Божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина ўтказилади ҳамда ушбу видеоёзувлар уч ой давомида сақланади.
Ўзига хос хусусиятларга эга, ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек, товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда ўтказилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади.
67. Божхона назорати остида ташилаётган юк ортилган транспорт воситаларидан йўл-транспорт ҳодисаси, енгиб бўлмас куч ёки бошқа сабабларга кўра бошқа транспорт воситасига юклаш лозим бўлган тақдирда, товарлар тўлиқлиги ёки бут ҳолда эканлигига аниқлик киритиш мақсадида божхона кўриги ўтказилади.
2-§. Чегара божхона постларида товар ва транспорт воситаларининг божхона кўриги
68. Божхона кўриги товар ва транспорт воситаларига тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг бевосита чегара божхона постида ва (ёки) божхона назорати зонасида ўтказилади.
Товар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказиш учун етарли шароит бўлмаган ҳолларда, божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи ходимнинг топшириғи асосида божхона кўриги товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа жойларда ёки манзил божхона постида ўтказилиши мумкин.
69. Қуйидаги ҳолларда божхона кўриги чегара божхона постида ўтказилади:
Хавфни бошқариш тизимининг топшириғи бўлганда;
божхона кўздан кечируви натижасида божхона кўригини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
рентген, радиологик назорат, тарози каби барча турдаги техник воситаларни қўллаш натижасида аниқланган номувофиқликларга аниқлик киритиш мақсадида божхона кўригини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
юк жўнатувчи давлатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тегишли давлат назорат органларининг талаблари мавжуд бўлганда.
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
70. Божхона кўриги ўтказилаётганда божхона органининг мансабдор шахси қуйидагиларни амалга оширади:
Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириқларни тўлиқ бажариш;
янги хавф ёки шубҳа ва гумон пайдо бўлган ҳолларда божхона кўригининг ҳажмини ошириш;
товарларнинг сони, асосий ва (ёки) қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдорини юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан таққослаш;
олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган транспорт воситаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши ва транзит олиб ўтилиши тақиқланган ёки чекланган товарларнинг мавжудлигини текшириш;
барча жараёнлар якуни бўйича божхона кўриги далолатномасини расмийлаштириш.
71. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан юкли транспорт воситасининг юк бўлинмасини очган ҳолда, унга юкланган товарнинг амалдаги хусусиятлари бўйича дастлабки маълумотларни олиш мақсадида визуал текшириш натижалари бўйича соддалаштирилган божхона кўриги ўтказилади ҳамда бу тўғрисида божхона органлари ахборот тизими орқали тегишли белги қўйиш орқали тасдиқлайди.
72. Божхона декларациясида бир номдаги товар сифатида кўрсатилган товар туркумининг бир қисми божхона кўригидан ўтказилган бўлса, бундай кўрикдан ўтказиш натижалари шу товарнинг бутун туркумига татбиқ этилиши мумкин. Агар ваколатли шахс кўрикдан ўтказиш натижалари товарнинг бутун туркумига татбиқ этилиши мумкин эмас деб ҳисобласа, товар туркумининг қолган қисми учун қўшимча божхона кўриги ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.
3-§. ТИФ божхона постларида товар ва транспорт воситаларининг божхона кўриги
73. ТИФ божхона постларида божхона кўриги товарларга нисбатан божхона декларацияси божхона органлари ахборот тизимида рўйхатга олингандан сўнг Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириққа асосан ўтказилади.
74. ТИФ божхона постларида божхона кўриклари учун тақдим этилган электрон мурожаатлар ходимлар ўртасида божхона органларининг ахборот тизими орқали автоматик равишда тақсимланади. Қуйидаги ҳолларда кўриклар пост бошлиғи томонидан тақсимланиши мумкин:
автоматлаштирилган тизимда носозлик ёки техник муаммолар юзага келганда;
божхона кўриги якунланмасдан ходимни ўзгартириш талаб этилган ҳолатларда;
кўрик ўтказиш учун ходимдан махсус малака ёки тажриба талаб қилинганда;
қўшимча текширув ёки қайта кўрик зарур бўлган ҳолатларда;
хавфи юқори бўлган товар ва транспорт воситалари бўйича алоҳида кўрсатмалар бўлганда;
фавқулодда вазиятларда, ходимларнинг иш юкламасини мувофиқлаштириш талаб этилганда;
иш вақтидан ташқари божхона кўригини ўтказиш тақозо этган вазиятларда.
75. Божхона расмийлаштируви маркази ходими томонидан товар ва транспорт воситалари бўйича аниқлик киритилиши лозим бўлган савол ҳамда масалалар ТИФ божхона пости ходимлари томонидан бажарилади.
Бунда ходимлар ўртасида хабарлар алмашинуви уларга тақсимланган БЮД ва божхона кўриги доирасида тўғридан-тўғри электрон шаклда ЯААТ дастурларида олиб борилади.
76. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўриги ўтказилиши вақтини белгилайди ҳамда ваколатли шахсга божхона кўригини ўтказиш вақтини маълум қилади.
77. Божхона кўриги ўтказиладиган жойга етиб келган божхона ходимининг дастлабки ҳаракатлари:
товарларнинг божхона кўригидан ўтказилиши учун тайёрлигини ва белгиланган талаблар асосида кўрикка тақдим этилаётганлигини ўрганади. Агар бундай тайёргарлик амалга оширилмаган бўлса, ваколатли шахсга божхона кўригига тайёрланиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар беради;
товарлар божхона кўриги учун тайёрланмаган бўлса, божхона органининг мансабдор шахси томонидан бу ҳақида кўрик далолатномасининг электрон шаклида тегишли муносабат белгиси қўйилади ва бундай тайёргарлик якунлангунига қадар божхона кўригини ўтказишни бошламайди.
78. Божхона кўриги ўтказилаётганда божхона органининг мансабдор шахси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
а) божхона кўригидан ўтказилаётган товар ва транспорт воситаларига нисбатан Хавфни бошқариш тизими томонидан божхона кўригининг ҳажми ва (ёки) даражаси белгиланмаган бўлса:
товарларни вазнини ўлчайди;
юк ўринларини очиб кўради ва товарлар сонини санаб чиқади;
товарларнинг ўлчов бирлигига мос келишини ўрганади;
товарларнинг сонини БЮДда кўрсатилган маълумотлар билан таққослайди;
товарларнинг ТИФ ТН кодини БЮДда кўрсатилган маълумотлар билан мос келишини текширади. Махсус билим ва кўникмага эга мутахассислар томонидан аниқланиши лозим бўлган товарлар бундан мустасно.
товарларнинг аввалги божхона режимида расмийлаштирилган товарлар билан мос келишини текширади (агар аввалги божхона режими мавжуд бўлса);
зарур ҳолларда товарларнинг транспорт воситасига тўлиқ юкланишини ёки транспорт воситасидан туширилишини таъминлайди;
экспорт божхона режимида товарлар бошқа божхона постига йўналтирилиши назарда тутилган ҳолларда, товарлар учун тақдим этилган БЮД расмийлаштирилгунига ва транспорт воситаси манзил божхона постига назоратга қўйилгунига қадар товарлар ортилган транспорт воситасининг божхона назорати зонасидан чиқиб кетмаслик чораларини кўради;
товарлар ортилган транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш тўғрисида қарор қабул қилинганда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимга божхона ҳамроҳлигида кузатиладиган товарлар ва транспорт воситаларини қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш орқали топширади;
товарлар ортилган транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод этилган ҳолларда, товар ва транспорт воситасининг манзил божхона постига белгиланган муддатда етиб боришини дастур орқали назорат қилади, муддат бузилганида дарҳол тегишли чораларни кўради;
б) Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириқларни бажариш;
в) товарнинг биркаси, маркировкаси, ёрлиқлари орқали ишлаб чиқарилган давлати тўғрисида маълумот олиш;
г) товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ тўғрилигини текшириш мақсадида алоҳида хусусиятларини ўрганиш ҳамда шубҳали ҳолатларда экспертиза тайинлаш;
д) товар бўйича расмийлаштирувчи ходим томонидан сўралган қўшимча маълумотларни тақдим этиш;
е) тижорат ҳужжатларида товарлар ягона ўлчовда (дона, жуфт ва бошқа ўлчовда) кўрсатилган ва уларнинг умумий оғирлиги божхона тўлови суммасига таъсир этмаган ҳолларда ҳамда Хавфни бошқариш тизими топшириғида бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, божхона кўриги давомида товарлар ўлчанмайди;
ж) божхона кўриги натижаси бўйича Низомнинг 62-бандига асосан божхона кўриги далолатномасини расмийлаштириш.
79. Божхона кўриги натижаларига кўра тафовут аниқланган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур Низомнинг 64-бандида кўрсатилган чоралар кўрилади.
4-§. Жисмоний шахсларнинг қўл-юки ва кузатиб борилаётган багажларини божхона кўригидан ўтказиш
80. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажлари божхона органлари томонидан божхона кўригидан ўтказилиши мумкин.
81. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларининг божхона кўриги Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириққа, шунингдек, божхона органининг мансабдор шахсининг техник воситаларни кўллаш натижасида пайдо бўлган шубҳасига кўра ёки танлаб олиш принципига асосан ўтказилади.
82. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларининг божхона кўриги божхона назорати зонасидаги божхона кўриги майдонида ёки алоҳида ажратилган махсус хоналарда ёхуд йўловчи ташиш поездларида ўтказилади.
Бунда йўловчи ташиш поездларидаги божхона кўриги уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.
83. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларининг божхона кўриги бевосита уларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларини очган ҳолда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан бутлигини бузиб, товарларга аниқлик киритиш орқали ўтказилиши мумкин.
84. Жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларини божхона кўригидан ўтказиш натижаси бўйича қуйидаги ҳолларда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади:
текширилаётган объект эгаси ҳозир бўлмаганда;
жисмоний шахс божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилишини талаб қилганда.
5-§. Товарларни қайта, қўшимча ҳамда товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона кўригидан ўтказиш
85. Қайта ва қўшимча божхона кўриги божхона органи бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи ходимнинг розилиги асосида ўтказилади.
86. Қайта божхона кўригини ўтказиш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:
божхона назорати остида бўлганда товарларга ваколатли шахснинг асослантирилган ёзма талабига асосан;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, божхона органлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор таркибий тузилмаларидан, шунингдек, хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган тезкор-қидирув натижалари ва маълумотлари.
Қайта божхона кўриги мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
87. Қўшимча божхона кўриги ваколатли шахс кўрикдан ўтказиш натижалари товарнинг бутун туркумига татбиқ этилиши мумкин эмас деб ҳисобласа, товар туркумининг қолган қисми учун унинг ёзма талаби асосида ўтказилиши мумкин.
88. Божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли асослар ва тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса, товарлар божхона кўригидан, шу жумладан, қайта божхона кўригидан ўтказилиши мумкин.
Бунда тасдиқланган маълумотлар ва асослар божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти ва (ёки) божхона аудити натижасида божхона мақсадлари учун статистика маълумотларидан, БЮД ва бошқа ҳужжатлар таҳлили, шахсларнинг хабарнома ва аризалари, чет эл давлатлари, халқаро ташкилотларнинг тегишли органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан олиниши мумкин.
89. Товарлар қайта, қўшимча ҳамда товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона кўригидан ўтказилганда, божхона органи томонидан белгиланган тартибда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
6-§. Божхона кўриги далолатномасини расмийлаштириш
90. Божхона кўриги далолатномаси божхона органларининг ахборот тизимида, шу жумладан, мобил иловалар орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.
Божхона кўриги далолатномаси кўрик иштирокчилари томонидан қўл бармоқ излари қўйилган ҳолда, божхона органининг мансабдор шахсининг ЭРИси билан тасдиқланади.
91. Божхона кўригини ўтказиш жараёнида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, электрон шаклда расмийлаштирилган божхона кўриги далолатномаси А4 форматли қоғозга чоп этилган ҳолда процессуал ҳужжатларга илова қилинади.
92. Божхона кўригининг бошланиш вақти божхона органининг мансабдор шахси товарлар ўрамини, транспорт воситалари ёки контейнерларни, юк жойлари ва юк сиғимларини, товарлар жойлаштирилган ёки жойлаштириладиган бошқа жойларга нисбатан божхона назорати шаклларини қўллашни бошлаган вақтидан бошлаб ҳисобланади.
93. Божхона кўриги божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг якунланган деб ҳисобланади. Бунда божхона кўриги жараёни божхона органининг мансабдор шахси томонидан тўхтатиб қўйилганда, тўхтатиб қўйилган вақтдан бошлаб божхона кўриги бошлангунга қадар бўлган вақт божхона кўригига сарфланган вақтга қўшилмайди.
94. Божхона кўриги далолатномаси қуйидаги ҳолларда қоғозда ёзма шаклда расмийлаштирилади:
давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона кўриги ўтказилган ҳолларда;
божхона органлари ахборот тизимининг дастурларида божхона расмийлаштирувига белгиланган муддат ичида тузатиб бўлмас техник носозликлар ва (ёки) Интернет тармоғида узилишлар вужудга келганда;
халқаро шартномалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Бунда божхона кўриги далолатномаси кўрик иштирокчилари томонидан имзоланиб, божхона органининг мансабдор шахсининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
95. Расмийлаштирилган қоғоз шаклидаги божхона кўриги далолатномаларининг ҳисоби Божхона қўмитаси томонидан белгиланган «қоғоз шаклидаги божхона кўригини рўйхатга олиш китоби» ёрдамида юритилади.
96. Қоғоз ва (ёки) электрон шаклдаги божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилган кундан эътиборан уч йил мобайнида сақланади.
8-боб. Шахсий кўрик
97. Шахсий кўрик божхона чегараси орқали ўтаётган ва божхона назорати зонасида ёки аэропортнинг халқаро йўналишлар учун очиқ бўлган транзит зонасида бўлган жисмоний шахсга нисбатан ўтказилади.
98. Шахсий кўрик божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни жисмоний шахс ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан ўтказилади.
Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириқ ёки масофавий божхона назорати натижаси бўйича келиб тушган топшириққа ёки давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган маълумотларга асосан шахсий кўрик ўтказилиши мумкин.
99. Шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарор божхона органининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан қабул қилинади.
Қабул қилинган қарорнинг нусхаси шахсий кўрикдан ўтказиладиган жисмоний шахснинг талабига кўра тақдим этилади.
100. Шахсий кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал божхона органининг мансабдор шахси:
шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни жисмоний шахсга эълон қилиши;
шахсий кўрик ўтказилаётганда жисмоний шахсни унинг ҳуқуқлари билан таништириши;
жисмоний шахсга ёнида беркитилган товарларни ўз ихтиёри билан беришни таклиф қилиши шарт.
101. Жисмоний шахс шахсий кўрикни рад этган тақдирда, шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорга шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарорни эълон қилган божхона органининг мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланган белги қўйилади.
102. Агар кўрикдан ўтказилаётган шахс божхона органининг мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажармаса ёки бажаришга қаршилик кўрсатса, ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш учун асос бўлади.
103. Шахсий кўрик санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, бошқа шахслар томонидан шахсий кўрик жараёнини кузатишни истисно этадиган алоҳида хонада божхона органининг кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсдаги мансабдор шахси томонидан айнан шу жинсдаги икки холис иштирокида ўтказилади. Бошқа жисмоний шахсларнинг бу хонага кириш ва шахсий кўрикдан ўтказишни кузатиш имкониятига йўл қўйилмайди. Кўрикдан ўтказилаётган шахснинг танаси фақат тиббиёт ходимлари томонидан, зарур бўлганда махсус тиббиёт техникасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Зарур бўлганда шахсий кўрик ўтказилаётганда таржимон жалб қилинади. Шахсий кўрикни ўтказишда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган техник ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин.
Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахс шахсий кўрикдан ўтказилаётганда унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, ҳомийлар, васийлар) ёки уни кузатиб борувчи шахслар ҳозир бўлишга ҳақли.
104. Шахсий кўрик кўрикдан ўтказилаётган шахс томонидан ўзида яшириб қўйилган товарларни топиш учун зарур бўлган доирада ҳамда инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишини, унинг соғлиғи ва мол-мулкига зиён етказилишини истисно этадиган шаклда ўтказилади.
105. Шахсий кўрик соддалаштирилган тарзда қуйидаги шаклда ўтказилиши ҳам мумкин:
божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахсларга нисбатан инсон танасини сканер қилувчи қурилмаларни қўллаш орқали;
божхона ходимлари томонидан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахсларни уст кийим бошларини ечинтирмаган ҳолда, уст кийим боши ва танасини пайпаслаб текшириш йўли билан.
Божхона органлари томонидан соддалаштирилган тарзда шахсий кўрикни ўтказиш учун божхона органининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг қарори ҳамда баённома тузиш талаб этилмайди.
Соддалаштирилган тарзда шахсий кўрикни ўтказиш натижасида қонун бузилиши ҳолати аниқланган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан тўлиқ шахсий кўрик ўтказилади ва натижаси бўйича баённома тузилади.
106. Кўрикдан ўтказилаётган шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс шахсий кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа шахснинг шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарори эълон қилинишини талаб қилиш, соддалаштирилган тарзда шахсий кўрик ўтказиладиган ҳоллар бундан мустасно;
она тилидан фойдаланиш, шунингдек, таржимон хизматларидан фойдаланиш;
ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан танишиш;
тушунтиришлар, илтимосномалар бериш;
шахсий кўрик баённомасини тузиш тугалланганидан сўнг у билан танишиб чиқиш ва мазкур баённомага киритилиши лозим бўлган маълумотларни баён этиш;
божхона органининг қарори, унинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Кўрикдан ўтказилаётган шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
107. Кўрикдан ўтказилаётган шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс шахсий кўрик давомида божхона органининг мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.
108. Шахсий кўрик натижалари бўйича шахсий кўрикни ўтказган божхона органининг мансабдор шахси томонидан баённома тузилади. Баённома қуйидагилар томонидан электрон шаклда ЭРИ ёки қўл бармоқ изини қўйиш орқали тасдиқланади:
божхона органининг шахсий кўрикни ўтказган мансабдор шахси;
холислар;
шахсий кўрикдан ўтказилган жисмоний шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс;
тиббиёт ходими — кўрикдан ўтказилган шахснинг танаси у томонидан текширилганда;
шахсий кўрикда иштирок этган бошқа шахслар.
Шахсий кўрикдан ўтказилган жисмоний шахсга шахсий кўрик ўтказилгани тўғрисидаги баённоманинг чоп этилган нусхаси тақдим этилади ва баённома божхона органларида 3 (уч) йил давомида сақланади.
Ўтказилган шахсий кўрик бўйича тузилган баённома шакли Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
9-боб. Божхона идентификациялаши
109. Божхона идентификациялаши товарлар, транспорт воситалари ва ҳужжатлар, шунингдек, божхона назорати остида бўлиши лозим бўлган товарлар турган ёки туриши мумкин бўлган хоналар ва бошқа жойларнинг божхона идентификациялаш воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.
110. Божхона идентификациялаш воситалари қуйидагилардан иборат:
қўйилган пломбалар, муҳрлар;
ёзилган рақамли, ҳарфли тамғалар ва бошқа хилдаги тамғалар, идентификация белгилари;
босилган штамплар;
олинган намуналар ва нусхалар;
тузилган тавсифлар, чизмалар;
тайёрланган катта тасвирлар, расмлар, фотосуратлар ва видеотасвирлар;
товарнинг кузатув ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар;
ёпиштирилган махсус наклейкалар ва ҳимоя мосламалари;
товарнинг жўнатувчи божхона пости томонидан пломбалар ва муҳрлар қўйилган, транспорт воситаларининг юк бўлимларига жойлаштирилган, божхона мақсадлари учун зарур товарнинг кузатув ҳужжатлари;
сейф-пакетларга жойлаштирилган, божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар;
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа божхона идентификациялаш воситалари.
111. Божхона идентификациялаш воситалари божхона органлари томонидан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин, товарларнинг ва транспорт воситаларининг йўқ қилиниши, қайта тиклаб бўлмайдиган тарзда йўқотилиши ёки жиддий тарзда бузилиши ҳақиқий хавфи бўлган ҳоллар бундан мустасно. Божхона органларига божхона идентификацияси воситалари ўзгартирилгани, олиб ташлангани ёки йўқ қилингани тўғрисида дарҳол хабар берилади ва ҳақиқий хавф мавжудлигининг далиллари тақдим этилади.
Товар жўнатувчилар ва ташувчилар, шунингдек, чет давлатларнинг божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қўйилган пломбалар, муҳрлар ёки бошқа божхона идентификациялаш воситалари божхона идентификациялаш воситалари сифатида эътироф этилиши мумкин.
Юк операциялари божхона назорати зонасида ёки божхона омбори ҳудудида ўтказилганда, қўйилган божхона идентификациялаш воситаларини олиб ташлаш ёки йўқ қилиш божхона органининг рухсати асосида божхона назорати зонасига жавобгар шахс ёки божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан амалга оширилиши мумкин.
112. Божхона идентификациялаш воситаларининг қўлланиш ва тайёрланиш тартиби Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
10-боб. Божхона кузатуви
113. Божхона органларининг мансабдор шахси томонидан божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларини визуал кузатиш, шу жумладан, техник воситалар қўлланилган ҳолда кузатиш божхона кузатуви ҳисобланади.
114. Божхона органлари божхона омборлари ва божхона постларига ўрнатилган видеокузатув тизими ёки юзни таниб олувчи камералари орқали визуал божхона кузатувини амалга оширади.
Божхона кузатуви натижасида божхона назорати остидаги товар ва транспорт воситалари ёки божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахсларда қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолати бўйича шубҳа вужудга келганда, божхона органлари томонидан божхона назоратининг бошқа шакллари қўлланади.
115. Божхона органларининг видеокузатув тизимидаги маълумотлар тасвирга олинган кундан бошлаб уч ой давомида Божхона қўмитасида сақланади.
11-боб. Бинолар ва ҳудудларни текшириш
116. Бинолар ва ҳудудларни текшириш божхона назорати остида бўлган, шу жумладан, шартли равишда чиқариб юборилган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона омборларида, бож олинмайдиган савдо дўконлари биноларида, шунингдек, божхона тартиб-таомиллари ва режимлари шартларига мувофиқ товарлар ва транспорт воситалари туриши лозим бўлган шахсларда товарлар ва транспорт воситалари борлигини тасдиқлаш мақсадида божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга ошириладиган ҳаракатдир.
117. Божхона органлари божхона назорати остидаги товар ва транспорт воситалари сақланаётган бино ва ҳудудларни ҳар уч ойда бир маротаба бино ва ҳудуд эгасини олдиндан хабардор қилган ҳолда текширади, мазкур товар ва транспорт воситаларининг ишлатиб юборилганлиги ва (ёки) ноқонуний фойдаланилгани тўғрисида асосли маълумотлар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Божхона назорати остидаги товар ва транспорт воситалари сақланаётган бино ва ҳудуд эгасининг мурожаатига асосан божхона органлари томонидан текширув ўтказилиши мумкин.
Биноларида ва ҳудудларида божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари, божхона назорати учун зарур ҳужжатлар турган ёки туриши эҳтимоли бўлган ёхуд назорат қилиниши божхона органларига юкланган фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар шу биноларга ва ҳудудларга божхона органларининг мансабдор шахсларига улар хизмат гувоҳномасини кўрсатган тақдирда кириш имконини беради.
Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки халқаро шартномаларида давлат органлари мансабдор шахсларининг алоҳида объектларга кириши учун бошқача тартиб белгиланган бўлса, божхона органларининг мансабдор шахслари бу объектларга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки халқаро шартномаларида белгиланган тартибда киришга ҳақли.
118. Божхона органлари бинолар ва ҳудудларни текширишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
божхона назорати остида турган товарларнинг тўлиқ сақланаётганлигини, унга шикаст ёки бошқача тарзда зарар етказилмаганлигини текшириш;
бино ва ҳудудларга бегона шахсларнинг кириш имкониятлари чекланганлигини ўрганиш (бинога кириш учун яширин йўллар, тирқишларнинг мавжуд эмаслиги, ҳудуд тўсиқ билан ўралганлиги ва бошқалар).
12-боб. Товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, ҳисобга олиш тизимини текшириш ҳамда ушбу товарларни ва транспорт воситаларини инвентаризациядан ўтказиш
1-§. Товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, ҳисобга олиш тизимини текширишнинг умумий қоидалари
119. Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ва (ёки) божхона назорати остида бўлган барча товарлар ва транспорт воситалари божхона органлари томонидан ҳисобга олиниши керак.
120. Тегишли божхона режимлари шартларига риоя этилиши учун масъул бўлган юридик ва жисмоний шахслар божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ва (ёки) божхона назорати остида бўлган товарларнинг ва транспорт воситаларининг ҳисобини юритиши ҳамда ҳар чоракда божхона органларига Божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шаклда ҳамда электрон тарзда ҳисобот тақдим этиши шарт.
121. Товарларнинг ва транспорт воситаларининг ҳисоби божхона органларида жорий этилган ахборот тизимлари орқали юритилади.
122. Тегишли божхона режимлари шартларига риоя этилиши учун масъул бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини текшириш божхона органлари томонидан қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
шахс божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиб-таомилларини қўллаш тўғрисида ариза берганда;
ҳисобга олиниши лозим бўлган товарлар шартли равишда чиқариб юборилганда;
божхона брокерларининг, божхона ташувчиларининг, шунингдек, айрим божхона режимлари доирасида фаолият юритаётган ва (ёки) товарларни божхона назорати остида сақлаш бўйича хизматлар кўрсатаётган шахсларнинг фаолияти назорат қилинаётганда;
божхона назорати остида турган товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан ваколатли шахс текширилаётганда.
2-§. Товарларни ва транспорт воситаларини инвентаризациядан ўтказишнинг умумий қоидалари
123. Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситалари божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда қабул қилинган қарорига кўра божхона органининг мансабдор шахслари томонидан инвентаризациядан ўтказилади (кейинги ўринларда — инвентаризациядан ўтказиш).
Инвентаризациядан божхона омбори, вақтинча сақлаш, вақтинча олиб кириш, бож олинмайдиган савдо, эркин божхона зонаси, эркин омбор божхона режимларига жойлаштирилган, шунингдек, шартли чиқариб юборилган божхона назорати остидаги товарларни улар дастлаб божхона режимига жойлаштирилган вақтдаги ҳолатида (бут, яроқли, ўзгаришсиз ва бошқалар) сақланаётганлигига аниқлик киритиш, божхона режимлари талаблари ва шартларига риоя қилинганлигини жойлашган манзилга борган ҳолда ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Инвентаризациядан ўтказишда божхона органи ходимлари томонидан божхона назорати остида турган товарларни бевосита сақлаш жойига борган ҳолда мавжудлиги текширилади, миқдорини аниқлаш мақсадида саналади ёки ўлчанади, фойдаланишдаги яроқлилик ҳолати ўрганилади.
124. Товарларни ваколатли шахс иштирокида божхона органининг мансабдор шахси томонидан инвентаризация ўтказилади.
125. Инвентаризация қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
божхона назорати остидаги товарлар белгиланган талаб ва шартлар асосида сақланаётгани ёки фойдаланилаётгани ўрганилаётганда;
товарлар сақланаётган жойда табиий офатлар, ёнғинлар, бахтсиз ҳодисалар ёки экстремал шароитлар юз берганда;
божхона назорати остидаги товарлар қонунга хилоф тарзда тасарруф этилаётгани тўғрисида маълумот бўлганда;
божхона органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки давлат органларидан келиб тушган материаллар, шунингдек, хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганда.
126. Инвентаризациядан ўтказишда заруратга кўра махсус билим ва малакага эга, холис, текширув натижаларидан манфаатдор бўлмаган мутахассис ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
127. Божхона органлари тегишли божхона режимлари шартларига риоя этилиши учун жавобгар бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўтказилган товарлар ва транспорт воситалари инвентаризацияси натижаларидан фойдаланиши мумкин.
3-§. Товарларни инвентаризациядан ўтказишни белгилаш ва ўтказиш бўйича қоидалар
128. Божхона назорати остида турган товарларни ва транспорт воситаларини инвентаризация қилиш божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг қарорига кўра божхона органининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
129. Божхона органлари инвентаризациядан ўтказиш бошланиши ҳақида камида 5 иш куни олдин ваколатли шахсни хабардор қилади.
Божхона органларига божхона назорати остидаги товарлар билан ғайриқонуний операциялар ўтказилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушганда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг берган хабари асосида ваколатли шахсни икки иш куни олдин хабардор қилган ҳолда инвентаризациядан ўтказилади, тезкор қидирув тадбирлари бундан мустасно.
130. Божхона органининг мансабдор шахси ўзининг хизмат гувоҳномасини инвентаризациядан ўтказиш бошланишидан аввал ваколатли шахсга кўрсатиши ҳамда инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарори нусхасини тақдим этиши лозим.
131. Ваколатли шахс божхона органининг мансабдор шахсига товарлар сақланаётган бино ёки ҳудудга киришини таъминлайди.
Ваколатли шахс божхона органининг мансабдор шахсларини товарлар жойлашган бино ва ҳудудларга киришига тўсқинлик қилса ёки товарларни кўрсатишдан бош тортса, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади ва тезкор бўлинмаларни хабардор қилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда куч ва махсус воситаларни қўллаш орқали ушбу ҳудудга кириши мумкин.
132. Инвентаризациядан ўтказиш давомида ваколатли шахс товарлар бўйича вужудга келган номувофиқликлар ва тафовутлар юзасидан зарур ҳужжатлар ёки бошқа маълумотларни тақдим этиши лозим.
133. Инвентаризациядан ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.
134. Ўтказилган инвентаризация якунлари бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ инвентаризациядан ўтказиш далолатномаси электрон шаклда тузилади ҳамда инвентаризация иштирокчилари томонидан қўл бармоқ излари қўйилган ҳолда, божхона органининг мансабдор шахсининг ЭРИси билан тасдиқланади, ёзма шаклда декларацияланадиган товарлар бундан мустасно.
Ёзма шаклда декларацияланадиган товарлар бўйича ўтказилган инвентаризация якунлари юзасидан инвентаризациядан ўтказиш далолатномаси ёзма шаклда тузилади ва божхона юк декларацияси билан бирга сақланади.
Инвентаризациядан ўтказиш далолатномаси товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотгунга қадар инвентаризацияни ўтказган божхона органида сақланади.
Инвентаризациядан ўтказиш жараёнида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, электрон шаклда тузилган инвентаризациядан ўтказиш далолатномаси қоғозда чоп этилади. Ваколатли шахснинг мурожаатига асосан ушбу далолатнома нусхаси тақдим этилади.
4-§. Товарларни инвентаризациядан ўтказишда божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
135. Божхона органининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
инвентаризациядан ўтказиш учун божхона назорати остида турган товарлар жойлашган бино ва ҳудудга кириш;
ваколатли шахсдан инвентаризациядан ўтказилаётган товарга тегишли божхона органлари ахборот тизимида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ваколатли шахсдан инвентаризациядан ўтказиш учун товарларни тақдим этишни талаб қилиш;
зарур бўлганда, махсус билим ва малакага эга, холис, текширув натижаларидан манфаатдор бўлмаган мутахассис ва экспертларни жалб қилиш;
товарларни инвентаризациядан ўтказиш учун ваколатли шахслардан назорат техник воситалар ва қурилмалар билан таъминлаб беришни талаб қилиш.
136. Божхона органининг мансабдор шахсларининг мажбуриятлари:
ваколатли шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш, уларга нисбатан ноқонуний қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) билан зарар етказилишининг олдини олиш;
инвентаризациядан ўтказиш тартибларига риоя қилиш;
ваколатли шахсга инвентаризациядан ўтказиш ҳақидаги қарор нусхасини бериш ва унга хизмат гувоҳномасини кўрсатиш;
инвентаризациядан ўтказиш давомида ваколатли шахснинг белгиланган иш режимини бузмаслик;
инвентаризациядан ўтказишда олинган ҳар қандай маълумотдан фақат божхона мақсадларида фойдаланиш;
ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ўзига маълум бўлган махфий маълумотларни ва қонунчилик ҳужжатлари билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилмаслик;
ваколатли шахснинг мурожаатига биноан инвентаризациядан ўтказиш тартибига оид қоидалари тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиш;
инвентаризациядан ўтказишда олинган ва тузилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
инвентаризация натижасида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланганда, қонунчиликда белгиланган тартибда чораларни кўриш;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
5-§. Товарларни инвентаризациядан ўтказишда ваколатли шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
137. Ваколатли шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона органининг мансабдор шахсидан инвентаризациядан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар билан танишиш, улардан нусха олиш ва уни амалга ошириш тартибига оид қонунчилик ҳужжатлари ва қоидалари тўғрисида тушунтириш олиш;
божхона органларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш;
ўз объектига божхона органининг мансабдор шахсларининг киришини қуйидаги ҳолларда рад этиш:
божхона органининг мансабдор шахси томонидан инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида ваколатли шахс белгиланган тартибда хабардор этилмаганда;
божхона органининг мансабдор шахси томонидан инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида божхона органининг қарорини тақдим этмаганда ҳамда хизмат гувоҳномасини кўрсатмаган тақдирда;
божхона органи қарорида белгиланган инвентаризация ўтказиш муддатидан ташқари даврда;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
138. Ваколатли шахсларнинг мажбуриятлари:
инвентаризациядан ўтказишда ҳозир бўлиш ва божхона органининг мансабдор шахсларига инвентаризация жараёни билан боғлиқ зарур кўмак кўрсатиш;
инвентаризациядан ўтказиш учун сўралган товарларни тақдим этиш;
божхона органининг мансабдор шахсининг талабига биноан, товарларга тегишли божхона органлари ахборот тизимида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
инвентаризациядан ўтказиш учун божхона назорати остида турган товарлар жойлашган бино ва ҳудудларга божхона органининг мансабдор шахсларининг тўсиқсиз киришини таъминлаш.
6-§. Инвентаризациядан ўтказишни бошлаш, ўтказиш ва якунлаш тартиби
139. Инвентаризациядан ўтказиш бошланишидан аввал:
божхона органининг мансабдор шахси Божхона қўмитасининг ахборот тизимларидан инвентаризациядан ўтказиладиган товарлар тўғрисидаги энг сўнгги маълумотларни олиши;
ваколатли шахс товарларни санаш, ўлчаш ва бошқа божхона назорати тартиб-таомилларини амалга ошириш учун қулай бўлган ҳолда, товарлар тури, хусусияти ва ўлчамларига асосан жойлаштириш чораларини кўриши шарт.
140. Инвентаризациядан ўтказиш жараёнида товарларнинг мавжудлиги, уларнинг белгиланган талаблар ва шартлар асосида сақланаётгани товарларни бевосита кўриш орқали аниқланади. Бунда товарларнинг миқдорига аниқлик киритилиши мумкин.
141. Махсус жиҳозланган жойларда сақланаётган ўйилувчан, тўкилувчан ёки қуйилувчан товарларни инвентаризациядан ўтказиш математик ҳисоб-китоб усулларига асосланади.
142. Инвентаризациядан ўтказиш натижасида божхона тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилганлик ҳолати аниқланганда, қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.
13-боб. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати
143. Товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли.
144. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари товарларнинг борлигини текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Текширув мазкур операцияларга бевосита ёки билвосита алоқадор ёхуд зарур ҳужжатларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар жойлашган жойларда ўтказилиши мумкин.
145. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати қуйидаги усулларни қўллаш орқали амалга оширилади;
божхона аудитини ўтказиш;
товарнинг ТИФ ТН коди бўйича тўғри таснифланганлигини назорат қилиш;
божхона қиймати тўғри белгиланганлигини ҳамда божхона тўловлари тўғри ундирилишини мониторинг қилиш.
146. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш учун божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг текширув мақсади, уни ўтказиш муддатлари, текширувчи божхона органининг мансабдор шахсларининг таркиби ва текширилаётган давр кўрсатилган қарори асос бўлади.
147. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати айни бир контракт (шартнома, келишув) бўйича кўпи билан бир маротаба ўтказилиши мумкин.
148. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин.
149. Божхона органлари божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилганлигини ваколатли шахс томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текшириш орқали белгиланган тартибда божхона аудитини ўтказади.
14-боб. Товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати шаклларини қўллаш жараёнида техник ходимлар, хизмат итлари ва техник воситалардан фойдаланиш
150. Товар ва транспорт воситалари ёки унинг ҳужжатларига нисбатан божхона назорати шаклларини қўллашда божхона органлари божхона назорати тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида турли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
Божхона назорати амалга оширилишида юкни тушириш ва ортиш ҳамда божхона назорати шаклларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни амалга оширувчи техник ходимлар иштирок этиши мумкин.
151. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки транзит олиб ўтилиши тақиқланган товарларни аниқлаш мақсадида божхона кўздан кечируви ва (ёки) божхона кўриги зарур ҳолларда хизмат итларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.
152. Божхона назорати шаклларини қўллаш самарадорлигини ошириш ҳамда товарлар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг сони, таркиби, физик ва кимёвий хоссалари, асллилиги, махфий жойларнинг борлиги) аниқлаш мақсадида техник воситаларидан фойдаланилади.
Иш самарадорлигини ошириш мақсадида божхона назоратини амалга оширишда божхона органи ходимлари томонидан қуйидаги техник воситалардан фойдаланилиши мумкин:
планшетлар (божхона кўригини амалга ошириш учун);
радиоалоқа воситаси (рация);
видеокузатув тизими;
GPS мониторинг тизими ва GPS трекер қурилмаси;
транспорт воситаларининг давлат рақамини ҳамда вагонлар рақамини автоматик аниқлаш тизими;
қўл юкларини кўрикдан ўтказувчи сканер (рентген) қурилмалари;
инсон танасини сканер қилувчи қурилма;
транспорт воситаларини сканер қилувчи замонавий инспекцион кўрик мажмуалари;
электрон автотарозилар;
ҳажм ўлчовларини автоматик аниқловчи қурилмалар;
божхона назоратининг бошқа техник воситалари.
Божхона органлари томонидан божхона постларида божхона назоратини амалга ошириш мақсадида инсон юзини таниб олиш тизимдан фойдаланилиши мумкин, бунда инсон юзини таниб олиш тизими Хавфни бошқариш тизими билан интеграция қилинган ҳолда фойдаланилади.
153. Божхона назорати шаклларини (шахсий кўрик бундан мустасно) амалга ошириш давомида божхона органининг мансабдор шахси томонидан жараён фото ва видео тасвирга олиниши мумкин, бунда божхона назоратини амалга ошириш фото ва видео тасвирга олишнинг қуйидаги мезонлари ва талабларига риоя қилиниши лозим:
божхона назоратини амалга оширишда иштирок этган барча шахслар;
транспорт воситасига ўрганилган идентификация воситаларининг бутлиги ҳамда транспорт воситасининг юк бўлимида бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
божхона назоратидан ўтказилаётган товар ва транспорт воситасининг тўлиқ миқдори, ўлчамлари, алоҳида хусусиятлари, маркаси, русуми, қадоқлари ҳамда товарнинг ТИФ ТН коди ва божхона қийматига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа хусусиятларини яққол кўринадиган даражада тасвирга олиш.
Божхона назоратини амалга оширишда намуна ва синамаларни олиш жараёни тасвирга олиниши мумкин.
Божхона назоратини амалга ошириш давомида қонунчилик талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, аниқланган ҳолат тафсилотлари тасвирга олиниб, процессуал ҳужжатларга илова қилинади.
154. Божхона назорати шаклларини амалга ошириш давомида божхона органининг мансабдор шахси техник воситаларни қўллаш жараёнида шахсий хавфсизликка, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳит ҳамда товар ва транспорт воситаларига зарар етказмаслик ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўриши лозим.
15-боб. Декларант томонидан товарларни кўздан кечириш
155. Декларант божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунига қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш, ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.
Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш учун мурожаатнома божхона декларацияси божхона органига тақдим этилгунига қадар берилади.
Божхона органи томонидан товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланиб, бу жараён якунига етмаган ҳолларда ёки товарлар транспорт воситасидан туширилиб бўлганда, декларант томонидан товарларни кўздан кечириш бўйича мурожаат қабул қилинмайди.
156. Декларант томонидан товарлар фақат ТИФ божхона постларида божхона омбори божхона режимида, божхона органи томонидан белгиланган божхона омбори ҳудудида кўздан кечирилади.
Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш Хавфни бошқариш тизими томонидан берилган топшириққа асосан товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият номенклатурасига мувофиқлигини таснифлаш тўғрисидаги дастлабки қарор олинади.
157. Декларантнинг мурожаатномаси божхона органининг ахборот тизимида рўйхатга олинади. Мурожаатноманинг электрон шакли Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
158. Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси Хавфни бошқариш тизими томонидан баҳоланади.
Бунда Хавфни бошқариш тизими томонидан божхона кўриги ўтказилиши юзасидан топшириқ берилганда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги ўтказилади.
Хавфни бошқариш тизими томонидан божхона кўриги белгиланмаганда божхона органининг мансабдор шахси:
кўздан кечиришни амалга ошираётган шахснинг товарларга нисбатан ваколатлилигини аниқлайди;
транспорт воситаларини ташқи тарафдан кўздан кечиради;
божхона идентификацияси воситалари мавжудлиги ҳамда уларга шикаст етказилмаганлигини аниқлайди, божхона идентификацияси воситалари бузилганлиги аниқланган ҳолларда, товарларни йўқолиш эҳтимоллари мавжудлигини аниқлайди;
божхона идентификацияси воситаларининг олиб ташланиши ва транспорт воситаси юкхонасининг очилишида иштирок этади.
Идентификациялаш воситалари ҳамда улар ўрнатилган жиҳозларга зарар етказилгани аниқланганда, тегишли тартибда божхона қонун бузилиши юзасидан иш материаллари юритилиб, товарлар божхона кўригидан ўтказилади, бунда декларант томонидан товарларни кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
159. Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш билан боғлиқ барча жараёнлар божхона назорати остида амалга оширилади.
Хавфни бошқариш тизими томонидан божхона кўриги белгиланмаган ҳолларда декларант товарларни декларант томонидан кўздан кечириш якуни бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ «товарларни декларант томонидан кўздан кечириш далолатномаси»ни электрон тарзда ушбу жараёнда иштирок этган божхона органининг мансабдор шахсига тасдиқлаш учун тақдим этади.
«Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш далолатномаси»га уни божхона органининг мансабдор шахси тасдиқлагандан сўнг расмийлаштирилган мақоми берилади.
Бунда декларант томонидан товарларни кўздан кечириш натижасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлар бўйича тафовут аниқлангангани тўғрисида «товарларни декларант томонидан кўздан кечириш далолатномаси»да кўрсатилган ҳолларда божхона органининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги ўтказилади.
Божхона кўриги натижасида «товарларни декларант томонидан кўздан кечириш далолатномаси»да кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўйича тафовут аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда декларантга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
160. Декларант томонидан кўздан кечириш жараёнида божхона органи ёки декларантнинг талабига кўра эксперт ва/ёки мутахассислар жалб этилиши мумкин.
161. Декларант томонидан кўздан кечириш натижасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлар бўйича тафовут аниқланган тақдирда, товарларга мос шаклда тегишли ҳужжатлар қайта тақдим этилади.
162. Аниқланган тафовут бўйича ваколатли шахсга нисбатан божхона қонунчилик бузилиши ҳолати расмийлаштирилмайди. Ушбу Низомнинг 159-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.
163. Декларант томонидан кўздан кечириш жараёнлари тегишли мурожаатнома божхона органлари ахборот тизимларида рўйхатга олинган вақтдан бошланади ҳамда мазкур «товарларни декларант томонидан кўздан кечириш далолатномаси» расмийлаштирилган мақоми берилгандан сўнг якунланади.
16-боб. Товарларни қайта юклаш жараёнларида божхона назоратини амалга ошириш
164. Махсус божхона пломбаси бузилмаган ёхуд транспорт воситасининг юк бўлимлари очилмаган ҳолда қайта юклаш жараёнлари божхона органининг мансабдор шахси иштирокисиз, шунингдек, транзит тартибда ҳаракатланаётган транспорт воситасига юкланган товарларни бир транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига қайта юклаш фақат божхона назорати зоналарида божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Бунда қайта юклаш жараёни бошланишидан олдин декларант томонидан божхона органларига мурожаат қилинади.
165. Божхона органининг мансабдор шахси иштирокида қайта юклаш жараёнларида божхона органининг мансабдор шахси қуйидаги хатти-ҳаракатларни бажаради:
тақдим этилган юк кузатув ҳужжатларини ўрганади;
божхона идентификацияси воситалари мавжудлиги, уларга шикаст етказилмагани, ўзгартирилмагани ёки бузилмаганлигини текширади;
транспорт воситасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши ва транзит олиб ўтилиши тақиқланган ёки чекланган товарларнинг мавжудлигини текширади;
қайта юклаш жараёнлари тугалланганидан сўнг транспорт воситасига божхона пломбасини қўяди (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларида божхона пломбаларини қўйиш назарда тутилган бўлса).
Қайта юклаш божхона омборида амалга оширилганда, божхона органининг мансабдор шахси божхона назоратини омбор мудири жавобгарлиги остида видеокузатув тизимлари орқали амалга ошириши мумкин.
Қайта юклаш жараёнлари якуни бўйича мазкур Низомга 5-иловада кўрсатиб ўтилган шаклда қайта юклаш далолатномаси расмийлаштирилади.
166. Қайта юклаш далолатномаси декларантнинг ёки ваколатли шахснинг талабига асосан А4 форматли оқ қоғозга чоп этилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
17-боб. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида товарнинг кузатув ҳужжатларини алмаштириш тартиби
167. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида товар кузатув ҳужжатлари божхона қонунчилиги талабларига риоя қилинган ҳолда алмаштирилади. Бунда божхона назоратининг қуйидаги босқичларида товар кузатув ҳужжатларини алмаштиришга рухсат берилади:
декларант томонидан товарларни кўздан кечируви натижаси бўйича тафовут аниқланганда;
товар ва транспорт воситаси манзил божхона постига етиб келгандан сўнг кейинги божхона режимига жойлаштиришдан олдин;
БЮД расмийлаштирилмасдан (сариқ ва яшил йўлакда) олдин.
168. Товарларга нисбатан божхона кўригини ўтказиш белгиланганда ёки божхона назоратининг бошқа шаклини қўллаш натижасида божхона органлари томонидан товарлар ва кузатув ҳужжатлари ўртасида тафовут аниқланганда, кузатув ҳужжатларини алмаштириш тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг суриштирув, тергов ёки суд органларининг қарори асосида амалга оширилади.
169. Товарнинг кузатув ҳужжатлари қуйидаги асосларга кўра алмаштирилиши мумкин:
товарнинг декларацияда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
товарнинг номи ёки унинг ТИФ ТН коди ўзгартирилганида;
ташиш жараёнида товарнинг шикастланиши;
товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ўзгартирилаётганда;
товар нуқсонга эга эканлиги ёки шартномадаги тавсифига мос келмаслиги аниқланганда;
шартнома шартларига ўзгартириш (вазни, шу жумладан қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори, нархи, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартлари ва бошқалар) киритиш лозим бўлганда;
ҳужжатларнинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши (транспорт ҳужжатлари, сертификатлар ва бошқалар) оқибатида;
ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғри ёки ноаниқ бўлишида (имло хатолари, нархидаги ноаниқликлар ва бошқалар);
республикага олиб кириладиган товар тўғрисида ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда.
170. Мазкур Низомнинг 169-бандида келтирилган ҳолатлар мавжудлиги аниқланганда, декларант томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини алмаштириш бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органларига ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборилади:
божхона декларациясининг (транзит ва бошқа) рақами ва санаси;
товар кузатув ҳужжатларини алмаштириш сабаби ҳамда ўзгартириладиган ҳар бир маълумотлар;
товар ҳақидаги ҳар бир янги маълумотлар (номи, миқдори, қиймати ва бошқалар).
Хабарномага товарнинг эски ва янги кузатув ҳужжатлари (инвойс, транспорт ҳужжатлари, сертификатлар ва ҳоказо) илова қилинади.
171. Божхона органлари хабарнома келиб тушгандан сўнг қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширилади ва зарур бўлганида товарлар кўздан кечирилади;
товарнинг ТИФ ТН коди ва номи ўзгартирилаётганда божхона органи томонидан товарга нисбатан божхона кўригини амалга оширади ва божхона экспертизасини тайинлайди.
Товар нархи пасайиши кўзда тутилган юк-кузатув ҳужжатлари, шу жумладан, инвойсни алмаштиришга юк жўнатувчи мамлакатнинг божхона хизмати томонидан экспорт декларацияси ўзгартирилиб, бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси божхона органларига ёзма маълумот тақдим этилганда рухсат этилади ва божхона расмийлаштирувига қабул қилинади.
Товар нархи пасайиши кўзда тутилган юк-кузатув ҳужжатларини божхона расмийлаштирувига қабул қилган мансабдор шахс мажбурий тарзда юк жўнатувчи мамлакатнинг божхона хизматига халқаро сўровнома юбориш чораларини кўради.
172. Божхона органлари томонидан хабарномада келтирилган ҳолатлар ва тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан сўнг товар кузатув ҳужжатларни алмаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда:
рухсат берилган тақдирда, божхона декларациясига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
рад этилган тақдирда, хабарномага рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон жавоб хати берилади.
18-боб. Товар ва транспорт воситаларига нисбатан чегара божхона постларида кучайтирилган божхона назоратини амалга ошириш
173. Божхона органлари томонидан чегара божхона постларида ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки радиоактив материаллар ҳамда бошқа оммавий қирғин қуроллари, инсонлар, ҳайвонот олами ва ўсимликлар учун юқумли касалликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, кучайтирилган божхона назорати амалга оширилади.
174. Божхона органлари чегара божхона постларида радиоактив материалларни республика ҳудудига олиб кириш, ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича радиациявий назоратни амалга оширади.
Товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш давомида ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки радиоактив материаллар мавжудлиги аниқланганда, божхона органлари радиация хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради.
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки радиоактив материаллар аниқланган транспорт воситасини алоҳида жойга ажратган ҳолда бошқа шахсларнинг унга яқинлашишини чеклаб қўйиб, аниқланган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки радиоактив материаллар тўғрисида Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ва ваколатли давлат идоралари хабардор қилинади.
Аниқланган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ёки радиоактив материалларга нисбатан божхона органларининг кейинги ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур йўналишда ваколатли бўлган давлат идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
175. Чегара божхона постларида божхона назоратини амалга ошириш давомида товарларда (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси) юқумли касалликлар ёки зараркунандалар мавжудлиги аниқланганда, божхона органлари ветеринария назорати органлари ва санитария-карантин бўлинмалари ходимлари билан ҳамкорликда қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ҳамда юқумли касалликлар ёки зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.
176. Ўзбекистон Республикасида карантин ҳолати эълон қилинганда ёки дунё мамлакатларида, жумладан, чегарадош мамлакатларда юқумли ва эпидемиологик касалликлар тарқалган вақтда чегара божхона постларида кучайтирилган божхона назорати амалга оширилади.
19-боб. Якунловчи қоидалар
177. Товар ва транспорт воситаларини божхона назорати шаклларини амалга ошираётган шахслар учун маълум бўлган маълумотлар тижорат сири ҳисобланиб, ушбу маълумотлар фақат ваколатли шахсларгагина ошкор этилиши лозим, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
178. Божхона органлари мансабдор шахслари ҳамда божхона назорати шаклларини қўллаш давомида иштирок этган бошқа шахслар ушбу Низом талабларини бузганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Божхона назорати шаклларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Товарларни инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида божхона органининг

ҚАРОРИ

20___ йил «____» _____________

____ (кун) _____ (ой)

_________________________________________________________________________________________

(божхона органи номи)

_________________________________________________________________________________________

(инвентаризация қилиш учун асос)

_________________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг номи (Ф.И.О.), жойлашган жойи ва (ёки) ҳақиқатда фаолият юритадиган жойи)

_________________________________________________________________________________________

(инвентаризациядан ўтказишга жалб қилинган бошқа шахсларнинг Ф.И.О. ва лавозими)

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

_________________________________________________________________________________________

(инвентаризациядан ўтказувчи божхона органи мансабдор шахсларининг Ф.И.О. ва лавозими)

Инвентаризациядан ўтказиш муддати ________ йил _______________ дан бошлаб

___________________________________ (йил) ___________ (кун/ой)

__________ йил ___________________ гача этиб белгилансин.

___ (йил) ____________ (кун/ой)

Божхона назорати остидаги товарларни инвентаризациядан ўтказишда уларнинг белгиланган жойда ҳақиқатда мавжудлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларидаги талаб ва шартлар асосида сақланаётганлиги ўрганилсин.

________________________________

(мансабдор шахснинг лавозими)

____________

(имзо)

____________________________________

Ф.И.О.

Божхона назорати шаклларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Инвентаризацияни ўтказувчи божхона органи мансабдор шахсларни ваколатли шахснинг объектларига (ҳудудларга ёки биноларга) киришига тўсқинлик қилинганлик ва (ёки) ваколатли шахс ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги тўғрисидаги
ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил «___» ______________

__________________________

(далолатнома тузилган жой)

Мен, _____________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(далолатнома тузган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)

________________________________________________________________________________________

(божхона органи қарори рақами, санаси)

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(инвентаризация ўтказилиши лозим бўлган ваколатли шахснинг номи ва жойлашган манзили)

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг объектлар (ҳудудлар ёки бинолар)нинг жойлашган жойи, ушбу объектларга киришга тўсқинлик қилинганлик ва (ёки) ваколатли шахс ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги ҳолати тафсилотлари

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

Ҳолат юзасидан содир этган ваколатли шахснинг тушунтириши ёки баённомани имзолашдан бош тортганлиги:

Баённомага қўшимчалар ва иловалар:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(видео ва фотосуратлар, холислар (Ф.И.О.) ва бошқалар)

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

ваколатли шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

_____________________________

__________________

(ваколатли шахс Ф.И.О.)

(Имзо)

_____________________________

__________________

(холис сифатида қатнашган шахс Ф.И.О.)

(Имзо)

_____________________________

__________________

(холис сифатида қатнашган шахс Ф.И.О.)

(Имзо)

Далолатномани туздим:

_____________________________

__________________

(божхона органи мансабдор шахси Ф.И.О.)

(Имзо)

Божхона назорати шаклларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Инвентаризациядан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил «__» ________

(Тузилган жой) (шаҳар/вилоят)

Божхона органи:

_____________________________

Инвентаризация бошланган сана:

_____________________________

Якунланган сана:

__________________________

Товар сақланаётган жой номи:

_____________________________

Инвентаризация натижаси:

Тафовут аниқланди/аниқланмади

Мавжуд товарлар тўғрисида маълумот:

Т/р

Божхона декларацияси рақами

Божхона режими коди

СТИР

Ташкилот номи

Товар номи

Қолдиқ брутто вазни,

кг

Рухсатсиз фойдаланилган товарлар тўғрисида маълумот:

Т/р

Божхона декларацияси рақами

Божхона режими коди

СТИР

Ташкилот номи

Товар номи

Қолдиқ брутто вазни,

кг

Далолатнома барча иштирокчиларга баланд овозда ўқиб эшиттирилди, иштирокчилардан ҳеч қандай қўшимча ва эътирозлар бўлди/бўлмади.

Ушбу далолатномани тўғри деб имзо чекувчилар:

Иштирокчилар:

________________________

________________________

________________________

(ваколатли шахс Ф.И.О.)

(имзо)

(М.Ў)

________________________

________________________

(мутахассис/эксперт Ф.И.О.)

(имзо)

________________________

________________________

________________________

(божхона ходими Ф.И.О.)

(имзо)

(М.Ў)

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

____________________________________

____________________________________

1. Ҳудудий божхона бошқармаси номи

1.1. Божхона пости номи

Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

____________________________________

____________________________________

2. Сана (кун,ой, йил)

2.1. Далолатнома рақами

____________________________________

____________________________________

3. Экспорт қилувчи/импорт қилувчи ташкилот номи

3.1. СТИР / ПИНФЛ рақами

Кўздан кечирув:

____:____

____:____

____________________________________

4. Бошланди

4.1. Тугади

_________________________

_________________________

_________________________

5. Транспорт тури

5.1. Транспорт рақами

5.2. Идентификация воситаси

Товарларнинг умумий:

__________________

__________________

__________________

6. Брутто вазни (кг.)

6.1. Нетто вазни (кг.)

6.2. Сони

Илова қилган қўшимча ҳужжатлар:

__________________

__________________

7. Рақами

7.1. Санаси

Товарлар кўздан кечириш натижасида тафовут:

□ аниқланди / □ аниқланмади

Товарларни кўздан кечириш натижасига кўра қуйидагилар аниқланди:

Кўздан кечирилган товарлар декларацияланиши лозим бўлган товарларга:

□ мос келади / □ мос келмайди

қўшимча варақлар сони: __________________

Далолатномага илова қилинган №___ қўшимча варақ

Кўздан кечирилган товарлар бўйича қуйидаги тафовутлар аниқланди:

8. Юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган

8.1. Юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча

8.2. Юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан кам

1. _________________________________________

___________________

_________________

Товар номи

ТИФ ТН коди

миқдори

2. _________________________________________

___________________

_________________

Товар номи

ТИФ ТН коди

миқдори

3. _________________________________________

___________________

_________________

Товар номи

ТИФ ТН коди

миқдори

4. _________________________________________

___________________

_________________

Товар номи

ТИФ ТН коди

миқдори

5. _________________________________________

___________________

_________________

Товар номи

ТИФ ТН коди

миқдори

Декларант

(ёки ваколатли шахс):

_________________________

Ф.И.О.

Кўздан кечиришда иштирок этган божхона органи ходими:

_________________________

Ф.И.О.

Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш далолатномасини тўлдириш тартиби
1-графада (Ҳудудий божхона бошқармаси номи) кўздан кечирилган ҳудудий божхона бошқармаси номи ёзилади.
1.1-графа (Божхона пости номи) Декларант томонидан мурожаат этилган божхона пости номи кўрсатилади.
2-графада (Сана) кўздан кечириш якунлангандан сўнг дастурда рўйхатга олинади ҳамда сана дастур томонидан автоматик тўлдирилади.
2.1-графада (Далолатнома рақами) кўздан кечириш якунлангандан сўнг дастурда рўйхатга олинади ҳамда далолатнома тартиб рақами дастур томонидан автоматик тўлдирилади.
3-графада (Экспорт қилувчи/импорт қилувчи ташкилот номи) экспорт қилувчи ёки импорт қилувчи номи кўрсатилади.
3.1-графада (СТИР/ПИНФЛ рақами) Экспорт қилувчи/импорт қилувчи ташкилотнинг СТИР рақами ёки товарга ваколатли шахс ПИНФЛ рақами кўрсатилади.
4-графада (Кўздан кечирув вақти) бунда декларант томонидан товарларни кўздан кечириш бошланган вақт кўрсатилади.
4.1-графада (Кўздан кечирув вақти) бунда декларант томонидан товарларни кўздан кечириш тугалланган вақт кўрсатилади.
4.2-графада (Кўздан кечирув жойи) кўздан кечирилган божхона омбори номи кўрсатилади.
5-графада (Транспорт тури) транспорт тури кўрсатилади.
Масалан: авто, темир йўл, авиа.
5.1-графада (Транспорт дав. рақами) транспорт воситасининг давлат рақами ёки темир йўл вагони рақами кўрсатилади.
5.2-графада (Идентификация воситаси) транспорт воситасига илинган идентификация рақами кўрсатилади.
6-графада (Товарларнинг умумий) ушбу бандда кўздан кечирилган товарнинг умумий брутто вазни (кг.да) кўрсатилади.
6.1-графада (Товарларнинг умумий) ушбу бандда кўздан кечирилган товарнинг умумий нетто вазни (кг.да) кўрсатилади.
6.2-графада (Товарларнинг умумий) ушбу бандда кўздан кечирилган товарнинг умумий сони кўрсатилади.
7-графада (Илова қилинадиган ҳужжатлар) товар ва транспортга илова қилинган ҳужжат тартиб рақами кўрсатилади.
7.1-графада (Илова қилинадиган ҳужжатлар) товар ва транспортга илова қилинган ҳужжат санаси кўрсатилади.
Масалан: Ивс№ 11254 — 01.01.2024 йил, СМР№ 332144565 — 01.01.2024 йил, 22017/01.01.2024/0000159 — 01.01.2024 йил
«Товарларни кўздан кечириш натижасида тафовут» бандида декларант томонидан товарларни кўздан кечириш натижасида тафовут аниқлангани ёки аниқланмагани кўрсатилади.
«Кўздан кечирилган товарлар декларацияланиши лозим бўлган товарларга» бандида декларант томонидан товарларни кўздан кечириш натижасида декларацияланиши лозим бўлган товарларни мос келиши ёки мос келмаслиги кўрсатилади.
Масалан: агар кўздан кечириш натижасида тафовут аниқланмаса ҳамда товарлар декларацияланиши лозим бўлган товарларга мос келса — «мос келади», агарда аксинча бўлса — «мос келмайди» белгиланади.
«Кўздан кечирилган товарлар бўйича қуйидаги тафовутлар аниқланди» бандида товарларни декларант томонидан кўздан кечириш натижасида аниқланган тафовут аниқ кўрсатилиши лозим. Бунда:
8-графада: ҳужжатларда кўрсатилмаган бўлса — «кўрсатилмаган» бандида муносабат белгиси қўйилади;
8.1-графада: ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча товарлар аниқланса — «ортиқча» бандида муносабат белгиси қўйилади;
8.2-графада: ҳужжатларда кўрсатилганидан кам бўлса — «кам» бандида муносабат белгиси қўйилади.
* Декларант томонидан товарларни кўздан кечириш давомида тафовут аниқланганда, аниқланган тафовутлар аниқ кўрсатилиши лозим. Бунда тафовут аниқланган ҳар бир товарнинг номи, ТИФ ТН коди ва миқдори кўрсатилиши шарт.
** Товарларни декларант томонидан кўздан кечириш жараёнларида товарларни бевосита кўздан кечиришдан ўтказган декларант ёки ваколатли шахснинг Ф.И.О. кўрсатилади, электрон шаклда имзоланади ва божхона органларига электрон шаклда тақдим этилади.
*** Тақдим этилган электрон далолатнома — товарларни декларант томонидан кўздан кечириш жараёнларида иштирок этган божхона органи мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
Божхона назорати шаклларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

________________________________________

____________________________

Ҳудудий божхона бошқармаси номи

Божхона пости номи

ҚАЙТА ЮКЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

________________________________________

____________________________

Қайта юклаш санаси

Далолатнома рақами

________________________________________

____________________________

Экспорт қилувчи / Импорт қилувчи ташкилот номи

СТИР / ЖШШИР

________________________________________

Қайта юклаш жойи

Қайта юклаш:

_________________

_________________

бошланди

тугади

Транспорт воситаси:

олдин

кейин

Идентификация воситалари:

_________________

_________________

олдин

кейин

□ шикастланган □ шикастланмаган

Қайта юклаш жараёнларида БҚБ ҳолати расмийлаштирилди: □ ХА □ ЙЎҚ

Божхона органи ходими:

Ф.И.О.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига
2-ИЛОВА
Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом божхона аудитини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
божхона аудити — товарларни чиқаришга рухсат берилгандан сўнг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилганлигини ваколатли шахслар томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текширишга асосланган божхона назорати шакли;
божхона аудити дастури — ваколатли шахс фаолиятида ўтказиладиган божхона аудитининг назорат саволномаси;
божхона органи қарори — божхона органи (божхона пости бундан мустасно) томонидан ўз ваколатлари доирасида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма шаклда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат;
божхона органи мансабдор шахси — ваколатли шахсга нисбатан божхона аудитини ўтказиш вазифаси юкланган божхона органи ходими;
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
ваколатли орган — қонунчилик билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилишининг қонунийлигини назорат қилиш учун ваколат берилган ташкилот;
камерал божхона аудити — божхона аудитини ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудга бормаган ҳолда амалга ошириш;
сайёр божхона аудити — божхона аудитини ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудда ёхуд товарлар жойлашган жойда амалга ошириш;
«Ягона давлат назорати» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) — тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни (хабардор этиш ёки текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш орқали) ва улар натижаларини рўйхатга олишни таъминловчи электрон ахборот тизими.
3. Божхона аудити ваколатли шахсга нисбатан қуйидагиларни ўрганиш ва текшириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қаратилади:
товарларни муайян божхона режимига жойлаштиришнинг қонунийлиги;
божхона декларациясида қайд этилган маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мослиги;
божхона юк декларациясида расмийлаштирилган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодига мувофиқ тўғри таснифлангани;
маълум қилинган божхона қийматининг ҳаққонийлиги;
божхона тўловларининг тўғри ҳисоблангани ва ундирилгани;
валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилгани;
товарларга нисбатан тариф преференцияларининг тўғри қўлланилгани;
божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилгани, товарлардан фойдаланиш бўйича чекловларга риоя этилгани ёки улардан белгиланган мақсадда фойдаланилгани;
шартли чиқариб юборилган товарлар бўйича белгиланган чекловларга риоя этилгани;
товар ва транспорт воситалари сақланадиган жойларга чиққан ҳолда, улар бўйича амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва мажбуриятларга риоя этилгани.
4. Божхона аудитида ваколатли шахслар Божхона қўмитасининг «Божхона аудити» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Божхона аудити» тизими) орқали танланади.
«Божхона аудити» тизими орқали божхона аудитини ўтказиш вазифаси юкланган божхона органи мансабдор шахслари автоматик тарзда тақсимланади.
5. Божхона аудитини ўтказиш вазифаси юкланган божхона органи мансабдор шахслари ҳақидаги маълумотлар божхона аудитини ўтказиш тўғрисида божхона органи қарори билан тасдиқланади.
6. Божхона органининг божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги қарори ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тузилади.
Божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
қарорнинг санаси ва рақами;
божхона аудитини ўтказувчи божхона органининг номи;
божхона аудити қамраб оладиган давр;
божхона аудитини ўтказиш муддати;
божхона аудитини ўтказиш учун асос бўлган ҳолатлар;
тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси);
ваколатли шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми);
ваколатли шахс жойлашган ва (ёки) ҳақиқатда фаолият юритадиган жой (жойлар), солиқ тўловчининг идентификация рақами;
божхона аудитини ўтказувчи божхона органи мансабдор шахс(лар)ининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
божхона аудитини ўтказишга жалб қилинган бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
мазкур Низомнинг 3-бандига кўра божхона аудитининг олдига қўйилган вазифалар;
текширув ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи махсус код ҳамда текширув дастури.
7. Божхона органининг божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги қарорининг ушбу Низомнинг 6-банди олтинчи — ўн учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотларига қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши мумкин:
тайинланган божхона аудитининг муддати узайтирилганда ва (ёки) тўхтатиб турилганда;
божхона аудити олдига қўйилган вазифалар ўзгарганда ва (ёки) божхона аудити давомида божхона аудитининг бошқа вазифаларини ўрганиш зарурати вужудга келганда.
8. Божхона аудити мустақиллик, холислик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида ўтказилади.
9. Божхона аудити қуйидаги ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилади:
декларант;
ташувчи;
божхона омбори бўлмаган жойларда товарларни божхона назоратида сақлаётган шахс;
божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор эгалари;
импорт қилувчи, юкни қабул қилувчи, товарларга нисбатан молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахслар;
товарлар чиқариб юборилгандан кейин уларни сотиб олувчилар;
ваколатли иқтисодий оператор;
ваколатли шахснинг барча молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар.
10. Божхона аудитини ўтказиш жараёнига заруратга кўра махсус билим ва кўникмаларга эга, холис, аудит натижаларидан манфаатдор бўлмаган мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
11. Божхона аудити товарларнинг божхона назорати остида бўлиш муддати тугаган пайтдан эътиборан уч йил давомида ўтказилиши мумкин.
Ваколатли шахснинг айнан бир товарига нисбатан такрорий божхона аудити ўтказилишига йўл қўйилмайди.
12. Божхона аудити камерал ва (ёки) сайёр шаклда ўтказилади.
13. Божхона аудити мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.
14. Ушбу Низомда белгиланган тартибда божхона органлари томонидан ўтказиладиган божхона аудити бўйича тузиладиган ҳужжатлар «Божхона аудити» тизимида қайд этиб борилади.
2-боб. Божхона аудитини ўтказиш тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш
15. Божхона аудитини ўтказиш тўғрисида ваколатли орган Ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали хабардор қилинади.
Ахборот тизими техник сабабларга кўра ишламаган тақдирда, божхона аудитини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш кейинчалик Ахборот тизимига киритиш шарти билан қоғоз шаклида расмийлаштирилиши мумкин. Бунда техник носозлик ваколатли орган томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим.
Божхона органи ва ваколатли орган ўртасидаги давлат сири билан боғлиқ бўлган божхона аудитини ўтказишга оид ахборот алмашинуви давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, бунда божхона аудити Ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
16. Божхона органи томонидан божхона аудитини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун Ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда тасдиқланган хабарнома киритилади:
божхона органи номи;
ваколатли шахс номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки шахсий идентификация рақами, ваколатли шахс юридик манзили, божхона аудитини ўтказиш манзили;
божхона аудитини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат ёки маълумот;
божхона аудитини ўтказиш муддати;
божхона аудитида қамраб олинадиган фаолият даври.
17. Ушбу Низомнинг 19 ва 35-бандларида кўрсатилган асос бўйича батафсил маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ҳамда божхона аудити дастури хабарномага илова сифатида Ахборот тизимига киритилади.
Божхона аудити дастури ушбу Низомнинг 19 ва 35-бандларида кўрсатилган асос доирасида тузилиши ва тасдиқланиши шарт.
18. Божхона органи божхона аудитини ўтказиш тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган кундан бошлаб уч иш куни ичида божхона аудитини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бир иш кунида Ахборот тизимига киритади.
3-боб. Камерал божхона аудитини ўтказиш тартиби
19. Камерал божхона аудитини ўтказиш учун «Божхона аудити» тизимидаги қуйидагилар асос бўлади:
божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида камерал божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;
хорижий давлатларнинг тегишли органларидан олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мос келмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида назарда тутилган божхона назорати шакллари ўтказилиши натижалари бўйича божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган деб ҳисобланганда;
ваколатли вазирлик ва идораларга сўровномалар юбориш натижаси бўйича олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мувофиқ эмаслиги.
20. Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати божхона органи қарори асосида ваколатли органни хабардор қилган ҳолда қуйидаги муддатларгача тўхтатиб турилиши мумкин:
божхона органи мансабдор шахсининг ташаббуси билан тайинланган экспертизалар, сўровномалар юзасидан жавоблар, шунингдек, мутахассис хулосаси олингунга қадар;
ваколатли шахс ўз юридик манзилида бўлмаганда ва (ёки) топилмаганда, унинг манзили топилгунча ва (ёки) аниқлангунча;
ваколатли шахс оғир касаллиги сабабли божхона аудитини ўтказиш жараёнида иштирок эта олмаса, унинг номидан тегишли шартнома ёки ишончномага асосан иш кўрувчи шахс белгилангунига қадар;
ваколатли шахс чет элга чиқиб кетганда, чет элдан қайтгунга қадар;
ваколатли шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши юзасидан қарор қабул қилингунга қадар.
Тўхтатиб турилган муддат камерал божхона аудитини ўтказишнинг умумий муддатига киритилмайди.
Камерал божхона аудити муддатини тўхтатиб туриш тўғрисида ваколатли шахсга бир иш куни ичида тўхтатиб туриш асослари кўрсатилган ҳолда хабар юборилади.
21. Тайинланган камерал божхона аудитини ўтказиш муддати бир марта ҳамда ўн иш кунидан ошмаган муддатга божхона органи қарори асосида ваколатли органни хабардор қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра узайтирилиши мумкин:
камерал божхона аудити жараёнида ўрганилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги сабабли божхона аудитини ўтказиш учун белгиланган муддатнинг етарли эмаслиги;
яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларнинг, товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган ва бухгалтерлик ҳисоботлари акс этган дастурий таъминотлардаги электрон ахборот ташувчиларнинг қайта тикланиши;
хорижий тилда тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш (ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари шаклида ёки нотариал тарзда тасдиқланган шаклда бўлиши мумкин).
Бошқа асосларга кўра камерал божхона аудитини ўтказиш муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди.
Божхона аудити муддатини узайтириш тўғрисида ваколатли шахсга бир иш куни ичида узайтириш муддати ва асослари кўрсатилган ҳолда хабар юборилади.
22. Камерал божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда божхона органи мансабдор шахси томонидан тузилади.
Камерал божхона аудити тайинлангани тўғрисидаги хабарномада ваколатли шахс номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, камерал божхона аудитини ўтказиши белгиланган божхона органи мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, божхона аудитининг вазифаси, ўтказиш муддати ва даври кўрсатилади.
23. Божхона органи хабарномада қуйидагиларни сўраб олади:
товар ва транспорт воситаларига тегишли бўлган ҳужжатлар (товарларни буюртма қилиш, сотиб олиш, қайта сотиш, ишлаб чиқариш, юклаш, ташиш ҳамда жўнатиш билан боғлиқ ҳужжатлар);
олиб кириладиган ва (ёки) олиб чиқиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари;
товарларга нисбатан тариф преференцияларини қўллаш учун асос бўлган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификати;
ташқи савдо фаолиятида валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар;
ваколатли шахснинг банк операцияларига оид ҳужжатлар.
24. Божхона органи камерал божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани ваколатли шахсга камерал божхона аудитини ўтказиш белгиланган кундан эътиборан ўн иш куни олдин ваколатли шахснинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. Юборилган хабарнома ваколатли шахс томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу хабарнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар ваколатли шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабарнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади. Шунингдек, хабарнома ваколатли шахсга шахсан топширилиши мумкин.
25. Хабарномада назарда тутилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар божхона органига хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида тасдиқланган ҳолда тақдим этилади ёки ваколатли шахс хабарномада талаб этилган ҳужжатларга эга эмаслиги ҳақида хабарнома юборган божхона органини хабардор қилади.
Агар талаб этиладиган ҳужжатларни ва тушунтиришларни уч иш куни ичида тақдим этишнинг имкони бўлмаса, ваколатли шахс хабарномани олган кундан эътиборан уч иш кунида божхона органига илтимоснома билан мурожаат қилганда, ҳужжатларни тақдим этиш муддати яна уч иш кунига узайтирилиши мумкин.
Ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси камерал божхона аудити якунлангандан сўнг ваколатли шахсга қайтарилади, божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолатлар бундан мустасно.
26. Тайинланган камерал божхона аудити доирасида ваколатли шахс томонидан божхона органи хабарномасида белгиланган муддатда ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тақдим этилмаслиги ваколатли шахснинг барча ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ операцияларига нисбатан келгусида божхона назорати шаклларини хавф даражаси юқори кўрсаткичга ўтказиш ва унга нисбатан божхона назоратининг барча шаклларини қўллашга, божхона органларидаги мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар бўйича божхона тўловлари ҳисобланишига ёки сайёр божхона аудити белгиланишига асос бўлади.
27. Камерал божхона аудити жараёнида божхона органи мансабдор шахслари томонидан товарларнинг божхона юк декларацияларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги қуйидаги ҳолатларда жойларга чиққан ҳолда ўрганилади:
товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна (синама)лар ва нусхалар олиш, улар юзасидан экспертизалар тайинлашда;
божхона мақсадларида товарларни идентификациялашда.
28. Ваколатли шахс камерал божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг мустақил равишда ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувини белгилашга ҳақли. Мазкур текширув натижалари божхона органи томонидан камерал божхона аудитини ўтказиш даврида инобатга олинади.
29. Камерал божхона аудитини ўтказиш жараёнида ваколатли шахсга тегишли ҳужжатларга тузатиш киритишга рухсат берилмайди.
30. Камерал божхона аудитини ўтказишни якунлаш вақти камерал божхона аудити натижаларини расмийлаштириш вақтида тузилган камерал божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатномани тузиш санаси ҳисобланади.
4-боб. Камерал божхона аудити натижаларини расмийлаштириш
31. Камерал божхона аудити натижалари бўйича далолатнома «Божхона аудити» тизими орқали ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда электрон шаклда расмийлаштирилади.
32. Камерал божхона аудити натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:
далолатнома тузилган вақт, жой ва рўйхатга олиш рақами;
камерал божхона аудитини ўтказган божхона органи номи;
камерал божхона аудитини ўтказган божхона органи мансабдор шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
ваколатли шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами;
ваколатли шахснинг банк реквизитлари;
камерал божхона аудитини ўтказишда иштирок этиш учун жалб қилинган мутахассисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
камерал божхона аудитини ўтказиш бошланган сана ва уни тугатиш санаси (камерал божхона аудитини ўтказиш муддати узайтирилганда ва (ёки) тўхтатилганда, мазкур узайтириш ва (ёки) тўхтатилган муддатлар ҳам кўрсатилади);
ўрганилган ҳужжатлар ва маълумотлар тури;
ваколатли шахснинг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатларини юритиш ҳолати;
камерал божхона аудити натижалари бўйича хулоса;
камерал божхона аудитига оид бошқа маълумотлар.
33. Камерал божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси божхона аудити тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли шахснинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Юборилган хабарнома ваколатли шахс томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу хабарнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар ваколатли шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, хабарнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади. Шунингдек, хабарнома ваколатли шахсга шахсан топширилиши мумкин.
34. Камерал божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатномада келтирилган тафовут ва (ёки) хатоликлар божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликка сабаб бўлганда, далолатнома расмийлаштирилган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай ваколатли шахс томонидан ушбу талабнома олинганлигини ва олиш санасини тасдиқлаш имконини берадиган ҳар қандай усулда ваколатли шахсга юборилиши керак.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабнома мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тузилади.
5-боб. Сайёр божхона аудитини ўтказиш тартиби
35. «Божхона аудити» тизимида сайёр божхона аудити тўғрисида қарор чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида сайёр божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкинлигини кўрсатувчи камерал божхона аудити натижаларига кўра сайёр божхона аудити ўтказиш зарурати вужудга келганда;
божхона органлари талабига асосан белгиланган муддатда хабарномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тақдим этилмаслиги;
камерал божхона аудити натижалари бўйича тузилган далолатнома юзасидан ваколатли шахснинг эътирози бўлган саволларга аниқлик киритиш зарурати юзага келганда;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида назарда тутилган божхона назорати шаклларининг ўтказилиши натижалари бўйича божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкинлиги ҳолатига аниқлик киритиш учун товар ва транспорт воситалари сақланадиган жойларга чиқиб, улар бўйича амалга оширилган операцияларнинг қонунийлигини ўрганиш ва текшириш зарурати юзага келганда.
36. Сайёр божхона аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
Сайёр божхона аудитини ўтказиш муддати божхона органи қарори асосида ваколатли органни хабардор қилган ҳолда қуйидаги муддатларгача тўхтатиб турилиши мумкин:
божхона органи мансабдор шахсининг ташаббуси билан тайинланган экспертизалар, сўровномалар юзасидан жавоблар, шунингдек, мутахассис хулосаси олингунга қадар;
ваколатли шахс ўз юридик манзилида бўлмаганда ва (ёки) топилмаганда, унинг манзили топилгунча ва (ёки) аниқлангунча;
ваколатли шахс оғир касаллиги сабабли божхона аудитини ўтказиш жараёнида иштирок эта олмаса, унинг номидан тегишли шартнома ёки ишончномага асосан иш кўрувчи шахс белгилангунга қадар;
ваколатли шахс чет элга чиқиб кетганда, чет элдан келгунга қадар;
ваколатли шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши юзасидан қарор қабул қилингунга қадар.
Тўхтатиб турилган муддат сайёр божхона аудитини ўтказишнинг умумий муддатига киритилмайди.
Сайёр божхона аудити муддатини тўхтатиб туриш тўғрисида ваколатли шахсга бир иш куни ичида тўхтатиб туриш асослари кўрсатилган ҳолда хабар юборилади.
37. Сайёр божхона аудитини ўтказиш муддати бир марта ўттиз иш кунидан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Божхона аудитини ўтказиш муддати божхона органи қарори асосида ваколатли органни хабардор қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра узайтирилади:
сайёр божхона аудити жараёнида ўрганилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги сабабли божхона аудитини ўтказиш учун белгиланган муддатнинг етарли эмаслиги;
яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларнинг, товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланаётган ва бухгалтерлик ҳисоботлари акс этган дастурий таъминотлардаги электрон ахборот ташувчиларнинг қайта тикланиши;
чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш (ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари шаклида ёки нотариал тарзда тасдиқланган шаклда бўлиши мумкин).
Бошқа асосларга кўра сайёр божхона аудитини ўтказиш муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди.
Сайёр божхона аудити муддатини узайтириш тўғрисида ваколатли шахсга бир иш кунида узайтириш муддати ва сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборилади.
38. Божхона органи хабарномани ваколатли шахсга сайёр божхона аудитини ўтказиш муддатидан ўн беш иш куни олдин ваколатли шахснинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. Юборилган хабарнома ваколатли шахс томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу хабарнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар ваколатли шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади. Шунингдек, хабарнома ваколатли шахсга шахсан топширилиши мумкин.
Сайёр божхона аудити ўтказиш камерал божхона аудитида ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тақдим этилмаслиги, шунингдек, камерал божхона аудити натижаларига кўра белгиланган ҳолатларда хабарнома сайёр божхона аудитини ўтказиш муддатидан беш иш куни олдин юборилади.
Ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисида хабарнома тузилади.
39. Божхона органи томонидан хабарномада ваколатли шахсдан сайёр божхона аудитини ўтказиш вақтида қуйидагиларни тақдим этиш ва тайёрлаш сўралади:
товар ва транспорт воситаларига тегишли бўлган ҳужжатлар (товарларни буюртма, сотиб олиш, қайта сотиш, ишлаб чиқариш, юклаш, ташиш ва жўнатиш билан боғлиқ ҳужжатлар);
олиб кирилган ва (ёки) олиб чиқилган товарлар ва транспорт воситаларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари;
товарларга нисбатан тариф преференцияларини қўллаш учун асос бўлган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификати;
ташқи савдо фаолиятида валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар;
ваколатли шахснинг банк операцияларига оид ҳужжатлари;
муайян божхона режими асосида божхона назоратида турган ва (ёки) божхона назоратидан чиқарилган ҳамда сақланаётган бошқа товарларни хатловдан ўтказиш учун тайёрлаш;
божхона тўловлари бўйича имтиёзларга эга бўлган товарлардан мақсадли фойдаланилганлик ҳолатини аниқлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотни қиёслаш учун тайёрлаш.
40. Ваколатли шахс сайёр божхона аудитини ўтказиш ҳақида хабарномани олгандан сўнг божхона аудитининг мақсадидан келиб чиқиб, мустақил равишда ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувини белгилашга ҳақли.
41. Ваколатли шахснинг мустақил равишда ўтказган ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текшируви натижалари сайёр божхона аудити бошлангунига қадар электрон ёки қоғоз шаклида тақдим қилиниши мумкин.
Мустақил равишда ўтказилган ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текшируви натижалари божхона органи томонидан сайёр божхона аудитини ўтказиш даврида инобатга олинади.
42. Божхона органи мансабдор шахси ўзининг хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани сайёр божхона аудити ўтказилиши бошланишидан аввал ваколатли шахсга кўрсатиши ҳамда сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарори ва божхона аудити дастурининг бир нусхасини тақдим этиши, шунингдек, Ахборот тизимига махсус кодни киритиш орқали божхона аудитига доир маълумотларни олиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириши керак.
43. Сайёр божхона аудитини ўтказиш жараёнида ваколатли шахсга тегишли ҳужжатларга тузатиш киритишга рухсат берилмайди.
44. Сайёр божхона аудитини ўтказиш давомида божхона органи мансабдор шахси ваколатли шахсни сайёр божхона аудитининг дастлабки натижалари билан таништириши лозим.
45. Сайёр божхона аудитини ўтказишни якунлаш вақти сайёр божхона аудити натижаларини расмийлаштириш вақтида тузилган сайёр божхона аудити натижалари тўғрисида далолатномани тузиш санаси ҳисобланади.
6-боб. Сайёр божхона аудитини ўтказиш учун божхона органи мансабдор шахсларининг ваколатли шахс объектига кириши
46. Ваколатли шахс қуйидаги ҳолларда ўз объектига божхона органи мансабдор шахсларининг киришини рад этиш ҳуқуқига эга:
сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисида ваколатли шахс ва ваколатли орган белгиланган тартибда хабардор этилмаганда;
божхона органи мансабдор шахси сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисида божхона органининг қарорини тақдим этмаганда ҳамда хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани кўрсатмаган ҳамда божхона аудити дастурининг бир нусхасини тақдим этмаган ва Ахборот тизимига махсус кодни киритиш орқали божхона аудитига доир маълумотларни олиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтирмаган тақдирда;
божхона органи мансабдор шахси томонидан Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортилган ҳолларда;
божхона органи мансабдор шахси ҳақидаги маълумот сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарорида кўрсатилмаганда;
божхона органи қарорида белгиланган божхона аудитини ўтказиш муддатидан ташқари даврда.
47. Ваколатли шахс ўз объектига божхона органи мансабдор шахсининг киришини асоссиз рад этганда, шунингдек, ваколатли шахс ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаганда, бу ҳақида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ тегишли баённома расмийлаштирилади.
Баённома божхона органи мансабдор шахси ва ваколатли шахс томонидан имзоланади. Бунда баённоманинг бир нусхаси ваколатли шахсга топширилади.
48. Ваколатли шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида тегишли ёзув киритилади. Ваколатли шахс баённомани имзолашдан бош тортганлиги сабабларини ёзма равишда тушунтиришга ҳақли.
49. Ваколатли шахс ўз объектига божхона органи мансабдор шахсининг киришини асоссиз рад этиши ёки ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаслиги ваколатли шахснинг ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ операцияларига нисбатан келгусида божхона назорати шаклларини хавф даражаси юқори кўрсаткичга ўтказиш ва унга нисбатан божхона назоратининг барча шаклларини қўллашга, божхона органларидаги мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар бўйича божхона тўловлари ҳисобланишига асос бўлиши мумкин. Бу ҳақида ваколатли орган хабардор қилинади.
7-боб. Сайёр божхона аудити вақтида ҳужжатлар ва товарларни вақтинча сақловга олиш ҳамда уларни олиб қўйиш тартиби
50. Сайёр божхона аудити давомида ҳужжатлар бўйича тафовутлар ва номувофиқликлар мавжуд бўлганда, божхона органи томонидан товарлар вақтинча сақловга олиниши мумкин. Ваколатли шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганда, товарлар ва транспорт воситалари ваколатли шахс ихтиёрига қолдирилади, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган товарлар бундан мустасно.
Мазкур товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни чеклаган ҳолда, улар ўз эгасига ёки ваколатга эга бўлган бошқа шахсга вақтинча сақловга топширилади. Вақтинча сақловга олинган товарлар ва транспорт воситаларини бошқа шахсларга топширишга, уларни олиб қўйишга ёки бошқа усул билан тасарруф этишга йўл қўйилмайди.
51. Товарларни ва транспорт воситаларини вақтинча сақловга олиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ваколатли шахс томонидан тақдим этилган товар уни расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлардаги маълумотларга мос келмаганда;
шартли равишда чиқарилган ва (ёки) божхона тўловларини тўлаш бўйича тақдим этилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланаётган ҳамда фойдаланиши чекланган товарларни ишлатаётгани ёки тасарруф этилганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд бўлганда;
товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 300-моддасига асосан тариф преференциялари нотўғри қўлланилганлигини кўрсатувчи белгилар аниқланганда;
ваколатли шахснинг тижорат ҳужжатларида декларация ва (ёки) товарларни эркин муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар бўлмаслиги, шунингдек, бундай маълумотлар ишончсизлигини ёхуд бундай маълумотлар кўрсатилиши лозим бўлган тижорат ҳужжатларининг йўқлиги аниқланганда;
товарлар ва транспорт воситалари божхона режимининг шартлари ҳамда талабларини бузган ҳолда ишлатилаётганлигини тасдиқлайдиган белгилар аниқланганда;
товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг уларда акс эттирилиши талаб этиладиган идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар (ишлаб чиқарувчининг серия рақами, ишлаб чиқарилган йили, техник хусусиятлари) билан божхона юк декларациясидаги маълумотлар ўртасида тафовут аниқланганда.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган товарлар аниқланганда.
52. Вақтинча сақловга олиб қўйилган товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати остида турган товар мақомига ўтади ва товарни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ваколатли шахс томонидан қопланади.
53. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш талаб этилганда, ваколатли шахс асл ҳужжат нусхаларини тақдим этишдан бош тортганда, ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха (улардан кўчирмалар тақдим этиш) олишнинг имкони бўлмаганда, шунингдек, агар ҳужжатлар аслини йўқ қилиш, яшириш, тузатиш ёки ўзгартириш хавфи мавжуд бўлганда, божхона органи мансабдор шахси мазкур ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйишга ҳақли.
8-боб. Сайёр божхона аудити ўтказилаётган биноларни, омборларни, архивларни, товарлар ва ҳужжатлар сақланадиган бошқа жойларни муҳрлаш
54. Божхона органи мансабдор шахслари товарларнинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида сайёр божхона аудитини ўтказишга тааллуқли бўлган бинолар, омборлар, архивлар, ҳужжатлар, товарлар ва транспорт воситалари жойлашган (сақланадиган) бошқа жойларни муҳрлаши мумкин.
55. Бинолар, омборлар, архивлар, товарлар ва ҳужжатлар сақланадиган бошқа жойлар ваколатли шахс ёки унинг вакили иштирокида муҳрланиб, бу ҳақида ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
56. Бинолар, омборлар, архивлар, товарлар ва ҳужжатлар сақланадиган бошқа жойларни муҳрлаш тўғрисидаги далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
муҳрлаган божхона органи мансабдор шахсининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
ваколатли шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
муҳрлаш амалга оширилган ваколатли шахснинг объект манзили;
муҳрлаш усулининг тавсифи;
ваколатли шахснинг муҳрланган бинони қўриқлашга олиш ва муҳрланган жойни очиш учун жавобгарликка тортиш чоралари билан танишишганлиги тўғрисида огоҳлантириш (ваколатли шахс иштирок этмаган ҳоллар бундан мустасно).
57. Далолатнома барча иштирокчилар томонидан имзоланади. Ваколатли шахс далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномага тегишли ёзув киритилади.
9-боб. Сайёр божхона аудити натижаларини расмийлаштириш
58. Сайёр божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатнома «Божхона аудити» тизими орқали мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилади.
59. Сайёр божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
далолатнома тузилган вақти, жойи ва рўйхатга олиш рақами;
сайёр божхона аудитини ўтказган божхона органи номи;
сайёр божхона аудитини ўтказган божхона органи мансабдор шахс(лар)ининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарори рақами ва санаси;
ваколатли шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг жойлашган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами;
ваколатли шахснинг банк реквизитлари;
сайёр божхона аудитини ўтказишда иштирок этиш учун жалб қилинган мутахассисларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
сайёр божхона аудитини ўтказиш бошланган сана ва уни тугатиш санаси (сайёр божхона аудитини ўтказиш муддати узайтирилганда ва (ёки) тўхтатилганда мазкур узайтириш ва (ёки) тўхтатилган муддатлар ҳам кўрсатилади);
ўрганилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тури;
ваколатли шахснинг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатларини юритиш ҳолати;
сайёр божхона аудити натижалари бўйича хулоса;
сайёр божхона аудитига оид бошқа маълумотлар.
60. Сайёр божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси божхона аудити тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли шахс ва ваколатли органга юборилади.
61. Сайёр божхона аудити натижалари тўғрисидаги далолатномада келтирилган тафовут ва (ёки) хатоликлар божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликка сабаб бўлганда, далолатнома расмийлаштирилган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай, тўловчи томонидан ушбу талабнома олинганлигини ва олиш санасини тасдиқлаш имконини берадиган ҳар қандай усулда тўловчига юборилиши керак.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабнома мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тузилади.
10-боб. Божхона органи мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
62. Божхона органининг мансабдор шахслари божхона аудитини ўтказишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
товар ва транспорт воситалари сақланадиган жойларга ҳамда ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудга чиққан ҳолда, сайёр божхона аудитини ўтказиш;
товарлар чиқариб юборилгандан кейин уларни сотиб олувчи шахслардан товарларни сотиб олишга оид шартномалар, ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олиш;
ваколатли шахснинг ҳисоб-китоб бўйича ҳужжатлари ва бухгалтерлик ҳисоботининг асл нусхаларини ўрганиш ва (ёки) олиш;
божхона аудитини ўтказиш учун, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига асосан банк сирини сақлашни таъминлаган ҳолда ваколатли шахслардан банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи ва улардан хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотларни олиш, шунингдек, ваколатли шахснинг ҳисобварақларидаги маблағларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олиш;
божхона аудитини ўтказиш билан боғлиқ сўровномаларни хорижий давлатларнинг давлат ва бошқа органларига (ташкилотларига) юбориш;
товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш, улар юзасидан экспертиза тайинлаш;
ваколатли шахснинг товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланаётган ва бухгалтерлик ҳисоботлари акс этган дастурий таъминотларидан фойдаланиш, улардаги маълумотлар билан танишиш ва электрон нусхалар олиш;
божхона назорати остида бўлган ёки чиқаришга рухсат берилган товарлар жойлашган ваколатли шахснинг ҳудудини, ишлаб чиқариш, омборхона ва савдо биноларини кўздан кечириш, хатловдан ўтказиш, қиёслаш, уларни фото ва видео тасвирга олиш;
ишлаб чиқарилаётган ҳамда реализация қилинаётган товарлар (хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш;
мутахассис, таржимон ва холисларни жалб этиш ҳамда улардан тегишли хулосалар, таржималар ва кўрсатмалар олиш;
товарлар ва транспорт воситалари, уларга тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини вақтинча сақловга олиш;
божхона аудити вазифасига алоқадор бўлган товарлар ва транспорт воситаларининг ишлатиб юборилиши ёхуд божхона органи мансабдор шахси томонидан уларни божхона аудити мақсадларида ўрганишни чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда товар ва транспорт воситаларидан фойдаланишни чеклаш;
сайёр божхона аудити ўтказиладиган биноларга, омборларга, архивларга, ҳужжатлар ва товарлар жойлашган (сақланадиган) бошқа жойларга муҳр қўйиш;
божхона аудитини ўтказишда ваколатли шахсни амалга оширилган юк ва божхона операциялари юзасидан тушунтириш бериш учун ёзма билдириш асосида чақириш;
ваколатли шахсга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.
Божхона органи мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
63. Божхона органи мансабдор шахсининг мажбуриятлари:
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
ваколатли шахсни божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарори билан таништириш ҳамда хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани кўрсатиш;
ваколатли шахсни унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириш;
божхона аудитини ўтказиш жараёнида олинган ва шакллантирилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш, ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслик;
божхона органлари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларини бузмаслик, коррупция ва бошқа жиноятларни содир этмаслик;
ваколатли шахснинг талабига кўра ўтказилаётган божхона аудити тўғрисида зарур маълумотлар билан таништириш;
давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш;
ўз ваколатлари доирасидан четга чиқмаслик;
сайёр божхона аудити натижалари тўғрисида ваколатли шахсни таништириш;
божхона аудити натижаларини Ахборот тизимига киритиш.
Божхона органи мансабдор шахсларининг зиммасида қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
11-боб. Ваколатли шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
64. Ваколатли шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
сайёр божхона аудити ўтказилиши тўғрисидаги божхона органи қароридан хабардор бўлиш, у тўғрисидаги қарор билан танишиш ва нусха олиш, божхона органи мансабдор шахсларининг хизмат гувоҳномасини ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани кўрсатишларини талаб қилиш;
ўтказилган божхона аудити натижалари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш;
божхона аудити далолатномасини олгандан кейин ўтказилган божхона аудити бўйича, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни божхона аудити материаллари, шунингдек, учинчи шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган тижорат ва банк сирларини ўз ичига олмаган маълумотлар билан танишиш;
божхона органига далолатнома бўйича ёзма равишда эътироз қилиш;
божхона аудити ўтказиш бошлангунига қадар мустақил равишда ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувини ўтказиш.
Ваколатли шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
65. Божхона аудити жараёнида ваколатли шахснинг мажбуриятлари:
божхона аудити давомида божхона органи мансабдор шахсларига товарларни кўрсатиш;
божхона органи мансабдор шахсларига амалга оширган ташқи савдо операцияларининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини тасдиқловчи барча ахборот ва маълумотлар ҳамда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш;
божхона аудити жараёнида иштирок этиш ва ўрганилаётган масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;
ўз объектига (иншоот, омбор, ишлаб чиқариш, савдо биноларига) божхона органи мансабдор шахсларини киритиш, уларни ҳамда товар ва транспорт воситаларини кўрсатиш;
божхона аудитини ўтказиш учун зарур ҳужжатларни (маълумотларни) ахборот тизимларининг маълумотлар базалари билан таққослашга шароит яратиш, шунингдек, қоғоз ва электрон ахборот ташувчилардаги зарур ҳужжатлардан (маълумотлардан) нусхалар бериш;
товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган ва бухгалтерлик ҳисоботлари акс этган ваколатли шахснинг дастурий таъминотларидан, видеокузатув мосламаларидан божхона органи мансабдор шахсининг фойдаланишига, улардаги маълумотлар билан танишиши ва электрон нусхалар олишига рухсат бериш;
божхона аудити учун зарур бўлган ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржимасини божхона органи мансабдор шахсига тақдим этиш;
зарур ҳолларда, ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга масъул бўлган шахсларни белгилаш;
товар ва транспорт воситаларини заруратга кўра ўз объектини (иншоот, омбор, ишлаб чиқариш, савдо биноларини) хатловдан ўтказишга, қиёслашга, уларнинг фото ва видео тасвирларини олишни таъминлаш;
экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолатларда, товарлардан намуналар ва (ёки) нусхалар олинишига имконият яратиш;
мазкур Низомнинг 23 ва 39-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни, шунингдек, божхона декларацияси ҳамда божхона назоратини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг асл нусхаларини товарлар божхона назорати остида бўлиш муддати тугаган йилдан кейинги уч йил давомида сақланишини таъминлаш;
божхона органи хабарномасида кўрсатилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар тўғрисида ўз вақтида маълумотларни тақдим этиш.
66. Ваколатли шахс меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда, мазкур Низомнинг 65-бандида кўрсатилган мажбуриятларни унинг ишончли вакили бажаради.
12-боб. Якунловчи қоидалар
67. Божхона аудити натижаси бўйича аниқланган тафовут ва (ёки) хатоликлар, шу жумладан, қўшимча ёки қайта ҳисобланган божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан божхона органининг талабномаси олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида божхона юк декларациясини тузатиш шаклини расмийлаштириш орқали бартараф этилади (божхона тўловларидан қарздорликни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳоллар бундан мустасно).
Божхона аудити натижаси бўйича аниқланган тафовут ва (ёки) хатоликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, божхона тўловлари суднинг божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ундирилади.
Ваколатли шахс божхона аудити натижаларига рози бўлмаган тақдирда, далолатнома ва (ёки) талабнома олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини юқори турувчи божхона органига ёки судга тақдим этиши мумкин.
Божхона органларига тақдим қилинган ваколатли шахснинг мустақил ўтказган ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувининг ҳамда божхона органлари томонидан ўтказилган камерал ва сайёр божхона аудитининг ҳар қандай натижалари божхона органлари томонидан баҳоланиб, ушбу маълумотлар божхона органларида хавфни бошқариш тизими доирасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифалашда инобатга олинади.
Божхона аудити тизимининг қўлланилиш стратегияси ва тактикасини, ахборот йиғиш ва уни қайта ишлаш, хавф даражаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, божхона аудитини ўтказишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тартибини Божхона қўмитаси белгилайди.
Ваколатли шахснинг тугатилаётгани, банкрот деб топилаётгани ҳақида ваколатли ташкилот ёки орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари хабардор қилинади.
Тугатилаётган ёки банкрот деб топилаётган ваколатли шахс «Божхона аудити» тизими орқали божхона аудитидан ўтказилиши режалаштирилган бўлса, унга нисбатан биринчи навбатда божхона аудити тайинланади.
Божхона аудити ўтказилгунга қадар ваколатли шахснинг банкрот деб топилгани, тугатилгани ёки жисмоний шахснинг вафот этганлиги (ҳуқуқий вориси мавжудлиги бундан мустасно) ҳамда халқаро сўровномалар юзасидан жавоблар халқаро шартнома доирасида белгиланган муддатда келмаганлиги божхона аудитини тугатиш учун асос бўлади.
68. Божхона аудити давомида ваколатли шахс томонидан муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаши ёки қалбакилаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
69. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Божхона аудитини ўтказиш тўғрисида божхона органи

ҚАРОРИ

____-сон

20___ йил «_____» ___________________

(кун) _________ (ой)

_______________________________________________________________________________________

(божхона органи номи)

_______________________________________________________________________________________

(божхона аудити қамраб оладиган давр)

_______________________________________________________________________________________

(божхона аудитини ўтказиш учун асос бўлган ҳолатлар)

_______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг номи (Ф.И.О.), жойлашган жойи ва (ёки) ҳақиқатда фаолият юритадиган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами)

_______________________________________________________________________________________

(божхона аудитини ўтказишга жалб қилинган бошқа шахсларнинг Ф.И.О. ва лавозими)

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

_______________________________________________________________________________________

(божхона аудитини ўтказувчи божхона органи мансабдор шахсларнинг Ф.И.О. ва лавозими)

Божхона аудитини ўтказиш муддати ________ йил «____» ___________ дан бошлаб

__________________________________ (йил) _______ (кун) _____ (ой)

________ йил «____» _______________ гача этиб белгилансин.

__ (йил) _______ (кун) _______ (ой)

Божхона аудити қуйидаги вазифаларни ўрганиш ва текшириш юзасидан ўтказилсин:

товарларни муайян божхона режимига жойлаштиришнинг қонунийлиги;

божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мослиги;

божхона юк декларациясида расмийлаштирилган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН кодига мувофиқ тўғри таснифлангани;

маълум қилинган божхона қийматининг ҳаққонийлиги;

божхона тўловларининг тўғри ҳисоблангани ва ундирилгани;

товарларга нисбатан тариф преференцияларининг тўғри қўлланилгани;

божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилганлиги, товарлардан фойдаланиш бўйича чекловларга риоя этилгани ёки улардан белгиланган мақсадда фойдалангани;

шартли чиқариб юборилган товарлар бўйича белгиланган чекловларга риоя этилгани;

товар ва транспорт воситалари сақланадиган жойларга чиққан ҳолда, улар бўйича амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги;

валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилгани;

Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва мажбуриятларга риоя этилгани.

________________________________

(мансабдор шахснинг лавозими)

____________

(имзо)

___________________________________________

Ф.И.О.

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Божхона аудитини ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Божхона органи

«Божхона аудити» тизими орқали маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ваколатли шахсларга нисбатан ўтказиладиган божхона аудити шаклларидан (камерал ёки сайёр) бирини танлайди:

а) камерал божхона аудити:

божхона органлари ахборот дастурлари маълумотлари таҳлили натижасида камерал божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;

хорижий давлатларнинг тегишли органларидан олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мос келмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида белгиланган божхона назорати шакллари ўтказилиши натижалари бўйича божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкин деб ҳисобланганда;

ваколатли вазирлик ва идораларга сўровномалар юбориш натижаси бўйича олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мувофиқ эмаслиги;

б) сайёр божхона аудити:

божхона органлари ахборот дастурлари маълумотлари таҳлили натижасида сайёр божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;

божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкинлигини кўрсатувчи камерал божхона аудити натижаларига кўра сайёр божхона аудити ўтказиш зарурати вужудга келганда;

божхона органлари талабига асосан белгиланган муддатда хабарномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тақдим этилмаслиги;

камерал божхона аудити натижалари бўйича тузилган далолатнома юзасидан ваколатли шахснинг эътирози бўлган саволларга аниқлик киритиш зарурати юзага келганда;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида белгиланган божхона назорати шаклларининг ўтказилиши натижалари бўйича божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкинлиги ҳолатига аниқлик киритиш учун товар ва транспорт воситалари сақланадиган жойларга чиқиб, улар бўйича амалга оширилган операцияларнинг қонунийлигини ўрганиш ва текшириш зарурияти юзага келганда.

Доимий

2-босқич

Божхона органи

Божхона аудитига тайёргарлик кўради, шу жумладан маълумотларни таҳлил қилади, ваколатли шахс тўғрисида маълумотлар тўплайди, божхона аудити вазифаларини аниқлайди ҳамда божхона аудитини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Доимий

3-босқич

Божхона органи

Божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва қарорни ваколатли шахс ҳамда ваколатли органга электрон шаклда юборади.

а) Камерал божхона аудити белгиланган кундан ўн иш куни олдин

б) Сайёр божхона аудити белгиланган кундан ўн беш иш куни олдин

4-босқич

Ваколатли шахс

1. Божхона аудитини (камерал ёки сайёр) ўтказиш ҳақида хабарнома олгандан сўнг божхона аудити вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текширувини белгилайди.

Доимий

2. Ички бухгалтерлик ёки аудиторлик текшируви натижаларини электрон ёки қоғоз шаклида божхона органига тақдим қилинади.

Сайёр божхона аудити бошланишидан олдин

5-босқич

Божхона органи

«Божхона аудити» тизими орқали танланган ваколатли шахсларга нисбатан камерал божхона аудитини ўтказади.

Ўн иш куни ичида

6-босқич

Божхона органи

«Божхона аудити» тизими орқали танланган ваколатли шахсларга нисбатан сайёр божхона аудитини ўтказади.

Ўттиз иш куни ичида

7-босқич

Божхона органи

1. Божхона аудити натижалари бўйича «Божхона аудити» тизими орқали белгиланган шаклдаги далолатномани расмийлаштиради.

Божхона аудити якуни бўйича

2. Божхона аудити натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг нусхасини ваколатли шахс ва ваколатли органга юборади.

Божхона аудити тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан

8-босқич

Божхона органи

Божхона аудити натижалари бўйича далолатномада келтирилган тафовут ва (ёки) хатоликлар божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликка сабаб бўлганда, ваколатли шахсга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича талабнома юборади.

Ўн иш куни ичида

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

_____________________________

_____________________________

(ваколатли шахс номи, СТИР, манзили)

Сайёр (камерал) божхона аудитини ўтказиш тўғрисида хабарнома

__________________________

(сана)

________________________________________________________________________________________

(божхона органи номи)

шуни маълум қиладики, ___________________________________________________________________

(ваколатли шахс номи)

божхона аудити ваколатли шахси сифатида тавсифланди.

Божхона аудити мазкур ваколатли шахснинг ________йилдан ________ йилга қадар бўлган даври бўйича ва қуйидаги вазифалар юзасидан ўтказилади:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(Низомнинг 3-банди бўйича)

Сиздан хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида (сайёр божхона аудитини ўтказиш вақтида) қуйидагиларни хабарнома юборган божхона органига тақдим этишингиз (ва тайёрлашингиз) сўралади:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(Низомнинг 15 ёки 33-банди бўйича)

Божхона аудити ____ __________ 20___ йилда бошланади.

_______________________

(мансабдор шахснинг лавозими)

____________________

(имзо)

_____________________________

(Ф.И.О.)

Ижрочи: ______________________________________________

_____________________ (лавозими, Ф.И.О. ва телефон рақами)

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Камерал божхона аудити натижалари тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

_________-сон

20____ йил «____» _____________________

________________________________________

(далолатнома тузилган жой)

I. Кириш қисми

1) ______________________________________________________________________________________

(божхона органи номи)

2) ______________________________________________________________________________________

(камерал божхона аудитини ўтказган божхона органи мансабдор шахсининг Ф.И.О. ва лавозими)

3) ______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг номи (Ф.И.О.) унинг жойлашган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами)

4) ______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг банк реквизитлари)

5) ______________________________________________________________________________________

(камерал божхона аудитини ўтказишда иштирок этиш учун жалб қилинган мутахассисларнинг Ф.И.О. ва лавозими)

6) ______________________________________________________________________________________

(камерал божхона аудитини ўтказиш бошланган ва тугатилган сана)

7) ______________________________________________________________________________________

(камерал божхона аудитини ўтказиш муддати узайтирилганда ва (ёки) тўхтатилганда, мазкур узайтириш ва (ёки) тўхтатиш муддатлари)

II. Асосий қисми

8) ______________________________________________________________________________________

(ўрганилган ҳужжатлар ва маълумотлар тури)

9) ______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатларини юритиш ҳолати)

III. Далолатноманинг якуний қисми

10) _____________________________________________________________________________________

(камерал божхона аудити натижалари бўйича хулоса)

11) _____________________________________________________________________________________

(камерал божхона аудитига оид бошқа маълумотлар)

____________________________________________

_______________

___________________

(божхона органи мансабдор шахсининг лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

НАМУНА

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ

100185 Тошкент шаҳри

Бунёдкор шоҳ кўчаси 35.

Тел.: 78-120-76-76, Факс.: 78-120-76-76

________________________раҳбарига

(ваколатли шахс)

________________________________

(солиқ тўловчининг идентификация рақами)

20__ йил «_____» _________________-сон

________________________________

(жойлашган манзили (почта манзили))

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ҚАРЗДОРЛИКНИ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ТАЛАБНОМА

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг___-моддасига мувофиқ ҳамда ___________________нинг

_______________________________________________________________                      (божхона органи номи)

20___ йил _____ ___________даги ___________-сон далолатномасига асосан (камерал, сайёр) божхона аудити натижаларига кўра божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ҳисобланди:

Жами:

______________________ сўм

(қарздорлик суммаси)

Божхона тўловлари бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномани бажариш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.

Огоҳлантириш: Талабномада кўрсатилган божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммаси тўланмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суд тартибида ундирилади.

_________________________________

________________

_________________________________

(мансабдор шахснинг лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Сайёр божхона аудитини ўтказувчи мансабдор шахсларнинг ваколатли шахс объектларига (ҳудудларга ёки биноларга) киришига тўсқинлик қилинганлик ва (ёки) ваколатли шахс ўз мажбуриятини тўлиқ бажармагани тўғрисидаги

БАЁННОМА

20___ йил «____» ___________________

_________________________

(кун) ___ҒҒ_____ (ой)

(баённома тузилган жой)

Мен, _____________________________________________________________________________

(баённома тузган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)

_________________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудити ўтказилиши лозим бўлган ваколатли шахснинг номи, СТИР, жойлашган манзили)

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг объектлар (ҳудудлар ёки бинолар)нинг жойлашган жойи, ушбу объектларга киришга тўсқинлик қилинганлик ва (ёки) ваколатли шахс ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги ҳолати мазмуни ва вақти

Мазкур баённома ваколатли шахсга нисбатан келгусида божхона назорати шаклларини хавф даражаси юқори кўрсаткичга ўтказиш, шунингдек, божхона органларидаги мавжуд ҳужжатлар ва маълумотлар бўйича божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос бўлади.

Ҳолат юзасидан содир этган ваколатли шахснинг тушунтириши ёки баённомани имзолашдан бош тортганлиги:

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(объектларга киришга тўсқинлик қилинганлик ҳолати тафсилотлари тўғрисида қисқача маълумот)

Баённомага қўшимчалар ва иловалар:

________________________________________________________________________________________

(видео ва фотосуратлар, холислар (Ф.И.О.) ва бошқалар)

________________________________________________________________________________________

ваколатли шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

______________________________________________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)

__________________

(имзо)

Баённомани туздим:

______________________________________________

(лавозими ва Ф.И.О.)

__________________

(имзо)

Баённоманинг бир нусхасини 20___ йил «____» __________ куни олдим:

______________________________________________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)

__________________

(имзо)

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Бинолар, омборлар, архивлар, товарлар ва ҳужжатлар сақланадиган бошқа жойларни муҳрлаш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил «____» ___________________

__________________________________

(кун) __________ (ой)

(далолатнома тузилган жой)

________________________________________________________________________________________

(далолатнома тузган божхона органи мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)

________________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг номи (Ф.И.О.))

________________________________________________________________________________________

(муҳрлаган ваколатли шахснинг объект манзили)

________________________________________________________________________________________

(муҳрлаш усулининг тавсифи)

Ваколатли шахснинг бинолар, омборлар, архивлар, товарлар ва ҳужжатлар сақланадиган бошқа жойларни қўриқлашга олиш ва муҳрланган жойни очиш учун жавобгарликка тортиш чоралари билан танишганлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Далолатномага қўшимчалар:

_______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг далолатномани имзолашдан бош тортгани, ваколатли шахс иштирок этмасдан унинг вакилининг иштирок этгани)

_______________________________________________

_______________________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)

(имзо)

Далолатномани туздим:

________________________________________________

________________________

(божхона органи мансабдор шахсининг лавозими ва Ф.И.О.)

(имзо)

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

Сайёр божхона аудити натижалари тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

_________-сон

20____ йил «____» _____________________

________________________________________

(далолатнома тузилган жой)

I. Кириш қисми

1) ______________________________________________________________________________________

(божхона органи номи)

2) ______________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудитини ўтказган божхона органи мансабдор шахс(лар)ининг Ф.И.О. ва лавозими)

3) ______________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги божхона органи қарори рақами ва санаси)

4) ______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг номи (Ф.И.О.), унинг жойлашган жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами)

5) ______________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг банк реквизитлари)

6) ______________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудитини ўтказишда иштирок этиш учун жалб қилинган мутахассисларнинг Ф.И.О. ва лавозими)

7) ______________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудити ўтказиш бошланган ва тугаш санаси)

8) ______________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудитини ўтказиш муддати узайтирилганда ва (ёки) тўхтатилганда мазкур узайтириш ва тўхтатиш муддатлари)

II. Асосий қисми

9) ______________________________________________________________________________________

(ўрганилган ҳужжатларнинг ва маълумотларнинг тури)

10) _____________________________________________________________________________________

(ваколатли шахснинг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатларини юритиш ҳолати)

III. Далолатноманинг якуний қисми

11) _____________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудити натижалари бўйича хулоса)

12) _____________________________________________________________________________________

(сайёр божхона аудитига оид бошқа маълумотлар)

______________________________________________

_______________

_______________

(божхона органи мансабдор шахсининг лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига
3-ИЛОВА
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзит тарзида олиб ўтиладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг қоидалари ёзма хат-хабарлар (майда пакетлардан ташқари), дипломатик ва консуллик почта қопларига нисбатан татбиқ этилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ваколатли шахс — қабул қилувчи, почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи ёхуд почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи номидан меҳнат шартномаси асосида иш кўрувчи шахс;
декларацияловчи шахс — божхона органларига жўнатмалар декларациясини тақдим этаётган почта алоқаси оператори, экспресс ташувчи ёки жўнатмалар декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;
жўнатмалар декларацияси — божхона назорати мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилган ҳамда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаси орқали жисмоний шахслар номига нотижорат мақсадларда, шунингдек, юридик шахсларнинг манзилига қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдордаги олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштируви учун божхона органига тақдим этиладиган электрон ҳужжат;
жўнатувчи — товар эгасидан товарларни қабул қилиб, жўнатма сифатида шакллантирган ҳолда ташиш учун ташувчига тақдим этувчи ва у ҳақидаги маълумотлар транспорт ҳужжатида кўрсатилган шахс;
курьер — экспресс ташувчи билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан ишларни бажарадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро курьерлик жўнатмасини бевосита қабул қилувчига етказиб берувчи жисмоний шахс;
махсус белгиланган жойлар — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) томонидан белгиланадиган ҳамда ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган талаблар асосида жиҳозланган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишга мўлжалланган божхона назорати зонаси;
почта алоқаси оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
почта оператори курьери — почта алоқаси операторининг ходими ёхуд рўйхатга олинадиган почтани бевосита жўнатувчидан почта алоқаси объектларидан ташқарида қабул қиладиган ва (ёки) бундай почтани адресатга топширадиган, почта алоқаси оператори билан шартномага эга бўлган жисмоний шахс;
«сариқ» йўлак — хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);
товар эгаси — ўз номидан қабул қилувчига етказиб бериш учун жўнатувчига товарларни тақдим этадиган шахс;
халқаро почта жўнатмаси (кейинги ўринларда — почта жўнатмаси) — почта жўнатмасида кўрсатилган манзил бўйича адресатга жўнатиш учун почта алоқаси оператори томонидан қабул қилинган ва божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ёзма хат-хабар жўнатмалари, посилкалар, пулларнинг почта ўтказмалари;
халқаро курьерлик жўнатмаси (кейинги ўринларда — курьерлик жўнатмаси) — экспресс ташувчи томонидан битта товар эгасидан битта қабул қилувчига етказиладиган ҳужжатлар ва (ёки) товарлар жойланмаси, халқаро почта жўнатмаси орқали юборилган товарлар бундан мустасно;
экспресс ташувчи — халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган, фаолият тури сифатида халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
«яшил» йўлак — хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланилмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда «яшил» йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилиши мумкин;
қабул қилувчи — товар эгаси томонидан юборилган товарларни экспресс ташувчи ёки почта алоқаси операторидан жўнатма кўринишида қабул қилиб олувчи шахс;
«қизил» йўлак — хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланади.
4. Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида белгиланган тартиблар, тақиқлар ва чекловлар барча почта ва курьерлик жўнатмаларига нисбатан қўлланади.
5. Почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилиши керак.
Почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви якунланмасдан ҳамда божхона органлари томонидан чиқариб юборилгунига қадар божхона назорат зонасидан олиб чиқилиши, қабул қилувчиларга бериб юборилиши ёки божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланади.
6. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўздан кечирувини ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига тақдим этилади.
7. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқилаётган барча почта ва курьерлик жўнатмалари мажбурий тартибда божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.
8. Почта ва курьерлик жўнатмаларини очиш орқали улар божхона кўригидан божхона органининг мансабдор шахси томонидан ваколатли шахс иштирокида ўтказилади.
Ўтказилган божхона кўриги натижаси бўйича белгиланган тартибда шакллантирилган ва тўлдирилган божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
9. Божхона органларига божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун хатлар, почта карточкалари ва секограммалар тақдим этилмайди, почта ва курьерлик жўнатмаларида тегишлича божхона ҳудудига олиб кирилиши ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши қонунчиликда тақиқланган ёки чекланган товарлар мавжуд деб ҳисоблаш учун божхона органларида етарли асослар мавжудлиги ҳоллари бундан мустасно.
10. Хорижий давлатлардан божхона ҳудудига олиб кирилаётган почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати божхона чегарасини кесиб ўтиши билан бошланади ва божхона органлари томонидан чиқаришга рухсат берилган вақтда якунланади.
Божхона ҳудудидан хорижий давлатларга юбориладиган почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати божхона органлари томонидан божхона декларацияси (кейинги ўринларда — жўнатмалар декларацияси) қабул қилинган вақтдан бошланади ва амалда божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида якунланади.
Божхона ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати жўнатма божхона ҳудудига олиб кирилган вақтдан бошланади ва амалда божхона ҳудудидан олиб чиқилиши билан тугалланади.
11. Почта ва курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган ва юбориладиган товарлар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постига етказилади.
12. Почта оператори курьери ёки курьер томонидан почта ва курьерлик жўнатмаларини ташувчига топшириш ва ундан қабул қилиш, божхона назорати остидаги жўнатмаларни ҳужжатли солиштириш, очиш, тортиш ва қадоқлаш ҳамда юборилаётган товарларни санаш, ўлчаш ва тортиш, шунингдек, бошқа операцияларни бажариш божхона органи ходими иштирокида амалга оширилади.
13. Божхона органлари томонидан почта ёки курьерлик жўнатмаларига нисбатан божхона назорати шаклларини қўллаш жараёнида тегишлилиги бўйича почта оператори курьери ёки курьер иштирок этади ва жўнатмани божхона назоратидан ўтказиш учун тақдим қилади.
14. Таркибида бошқа давлат назорати органларининг (ветеринар, карантин ва бошқалар) текширувидан ўтиши лозим бўлган товарлар мавжуд бўлган почта ва курьерлик жўнатмалари ушбу идораларнинг рухсат этувчи ҳужжати тақдим этилгандан сўнг божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
15. Муқаддам олиб чиқилган (олиб кирилган) почта ва курьерлик жўнатмалари маълум сабабларга кўра ортга қайтарилганда олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) почта ва курьерлик жўнатмалари каби қайта божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади.
Бунда ушбу жўнатмаларга нисбатан аввал ундирилган божхона тўловлари қайтарилмайди ҳамда божсиз олиб кириш нормаси қайта тикланмайди.
16. Божхона ҳудудига олиб келинадиган ҳамда ундан олиб чиқиладиган почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
17. Почта ёки курьерлик жўнатмаларини ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш, сақлаш ва бошқа шу каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар тегишлилигига кўра почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.
18. Қуйидаги ҳолларда товарлар жўнатмалар декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади:
почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига нотижорат мақсадларда олиб келинадиган товарлар;
юридик шахслар номига почта ва курьерлик жўнатмалари орқали қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган товарлар, товарлар ташқи савдо контрактлари (шартномалари, келишувлари) бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида олиб ўтилаётган ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно;
почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний ва юридик шахслар номидан хорижий мамлакатларга юборилаётган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарлар, қонунчилик ҳужжатларида экспорт божи ундирилиши белгиланган товарлар бундан мустасно.
19. Почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви декларацияловчи шахс томонидан божхона органларига ахборот тизими орқали тақдим этилган жўнатмалар декларацияси ва уларга тегишли кузатув ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бунда бир партиядаги жўнатмалар учун икки ва ундан ортиқ декларациялар тақдим этилиши мумкин.
Ушбу почта ва курьерлик жўнатмаси қадоғида уни идентификация қилиш имконини берувчи белги бириктирилган ҳолда тақдим этилади.
20. Декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган жўнатмалар декларацияси Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ЯААТ) рўйхатга олинган вақтдан эътиборан юридик аҳамиятга эга молик ҳужжатлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади.
21. Жўнатмалар декларациясининг шакли, унда кўрсатиладиган маълумотлар рўйхати, уни тўлдириш, божхона органларига тақдим этиш, расмийлаштириш, ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни бекор қилиш ва қайтариб олиш тартиби Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
22. Почта ва курьерлик жўнатмаси божхона органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.
23. Хавфни бошқариш тизимини қўллаш механизмлари, тасодифий танлов тамойили, хавф профиллари, мезонлари ва услубиёти, шунингдек, товарларга нисбатан божхона кўригини ўтказишнинг ҳажми Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
2-боб. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби
1-§. Божхона ҳудудига олиб келинадиган халқаро почта жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви
24. Божхона назорати якунига кўра почта жўнатмаси божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Бунда божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органлари ходими қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Хавфни бошқариш тизими) қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
25. Божхона органи томонидан жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилгандан сўнг почта жўнатмалари етказиб бериш учун почта алоқаси операторига ёки қабул қилувчи жисмоний шахсга топширилади.
26. Божхона назорати якунига кўра почта жўнатмаси қуйидаги сабабларга кўра вақтинча сақловга олиниши мумкин:
божхона тўлови тўланиши лозим бўлган товарлар аниқланганда (божхона тўловлари ундирилгунига қадар);
товарларнинг мақсадини аниқлашда низоли ҳолат юзага келганда (товарнинг мақсади юзасидан якуний қарор қабул қилингунига қадар);
товарлар юзасидан намуна ва синамалар олиниб, бу бўйича ўрганиш якунига етмаганда;
Хавфни бошқариш тизими топшириғи асосида;
почта алоқаси оператори ёки қабул қилувчи шахсдан почта жўнатмасидаги товарлар юзасидан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилиниб, бу бўйича текширув якунига етмаган бўлса;
почта жўнатмасидаги товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланиб, бу жараён якунига етмаган бўлса;
почта жўнатмасидаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланиб, бу жараён якунига етказилмаган бўлса.
27. Почта жўнатмаси орқали юборилган товарларга нисбатан ҳисобланган божхона тўловлари қабул қилувчи ёки ваколатли шахс томонидан тўланади.
Ҳисобланган божхона тўловлари қабул қилувчи шахсдан бошқа ваколатли шахс томонидан тўланганда, тегишли ҳужжатларда қабул қилувчи билан биргаликда тўловни тўлаган ваколатли шахс тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши лозим.
28. Товарнинг қиймати божсиз олиб кириш нормасини ва божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос бўлиб, ушбу қийматга божхона қиймати деб қаралади.
Товарнинг қиймати пасайтириб кўрсатилган деб ҳисобланганда ёки кўрсатилган товар қийматини асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда, товарнинг қиймати божхона органи томонидан амалдаги қонунчилик талабларига асосан, шунингдек, ЯААТ ёрдамида аниқланади.
29. Қабул қилувчи жўнатмани олишдан воз кечганда, кўрсатилган манзилда бўлмаганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган сақлаш муддати тугаганда, манзили нотўғри кўрсатилганда, почта алоқаси оператори томонидан ушбу жўнатмалар ортга қайтарилади.
2-§. Божхона ҳудудидан хорижий давлатларга юбориладиган халқаро почта жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
30. Ҳар бир товар эгаси почта жўнатмасини почта алоқаси операторига топширишдан олдин амалдаги қоидалар билан танишиб чиқади ва юк кузатув ҳужжатларини белгиланган шаклда тўлдиради.
31. Почта алоқаси оператори томонидан жўнатмаларнинг кузатув ҳужжатлари олдиндан текшириб чиқилади ва жўнатиш тақиқланган буюмлар эгасига қайтариш учун ажратилади. Ушбу жўнатмаларнинг кузатув ҳужжатларида қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли хизматлар томонидан белги қўйилади.
32. Божхона назорати якунига кўра почта жўнатмаси божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Бунда божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органлари ходими қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга Хавфни бошқариш тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
33. Божхона расмийлаштируви якунлангандан сўнг почта жўнатмаси хорижий давлатларга юбориш учун почта алоқаси операторига топширилади ва почта алоқаси оператори томонидан белгиланган манзил божхона пости орқали хорижий мамлакатга олиб чиқиб кетилади.
3-§. Божхона ҳудудига олиб келинадиган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви
34. Декларацияловчи шахс томонидан божхона органларига жўнатмалар декларацияси ва кузатув ҳужжатлари билан биргаликда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган юк манифести тақдим этилади.
35. Жўнатмалар декларацияси тизимда рўйхатга олинганидан сўнг ҳар бир курьерлик жўнатмаси бўйича хабарнома қабул қилувчи жисмоний шахсга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки божхона операцияларини амалга оширишга мўлжалланган мобил илова орқали автоматик тарзда юборилади.
36. Қабул қилувчи жисмоний шахс томонидан ихтиёрий равишда ЯИДХП ёки мобил илова орқали ёхуд ўзига энг яқин бўлган божхона органига мурожаат қилган ҳолда номига келган курьерлик жўнатмаси тўғрисидаги хабарнома тасдиқланади ёки рад этилади. Бунда тасдиқлаш ёки рад этиш хавф даражаси паст ёки ўрта бўлган жўнатмалар учун ихтиёрий, хавф даражаси юқори бўлган жўнатмалар учун мажбурий ҳисобланади.
Тасдиқлаш ёки рад этиш амалиётлари бажарилган вақтдан эътиборан юридик аҳамиятга эга ҳаракатдан далолат берувчи ҳаракат ҳисобланади.
Экспресс ташувчилар барча киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган, қабул қилувчиларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш, жўнатмаларни тасдиқлаш ёки рад этиш амалиётини бажариш имкониятига эга мобил илова ишлаб чиқишлари ва ушбу мобил иловада амалга ошириладиган амалиёт натижаларини божхона органларига тақдим этишлари мумкин.
37. Тасдиқлаш амалиётини бажариш орқали жисмоний шахс курьерлик жўнатмаси ҳақиқатда ўзининг номига юборилганини ва бундан хабардор эканлигини, мазкур курьерлик жўнатмаси бўйича божсиз олиб кириш нормасининг қўлланишига розилигини билдиради.
38. Рад этиш амалиётини бажариш орқали жисмоний шахс курьерлик жўнатмаси унинг номига юборилмаганини ҳамда мазкур жўнатмага нисбатан божсиз олиб кириш нормаси қўлланишига норози эканлигини билдиради.
39. Хавф даражаси юқори бўлган жўнатмалар бўйича қабул қилувчи жисмоний шахс тасдиқлаш ёки рад этиш амалиётларидан бирини хабарнома келиб тушган кундан эътиборан ўн календарь кун давомида бажариши лозим.
Ушбу муддат якунланганидан сўнг айнан шу хабарнома асосидаги курьерлик жўнатмаси учун жисмоний шахснинг тасдиқлаш ёки рад этиш амалиётини бажариш имконияти тугатилади ва ушбу курьерлик жўнатмаси рад этилган деб ҳисобланади.
40. Божхона назорати якунига кўра курьерлик жўнатмаси божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Бунда божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органлари ходими қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга Хавфни бошқариш тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
41. Божхона органи томонидан жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилганидан сўнг курьерлик жўнатмаси етказиб бериш учун экспресс ташувчига ёки қабул қилувчи жисмоний шахсга топширилади.
42. Божхона назорати якунига кўра курьерлик жўнатмаси қуйидаги сабабларга кўра вақтинча сақловга олиниши мумкин:
божхона тўлови тўланиши лозим бўлган товарлар аниқланганда (божхона тўловлари ундирилгунига қадар);
товарларнинг мақсадини аниқлашда низоли ҳолат юзага келганда (товарнинг мақсади юзасидан якуний қарор қабул қилингунига қадар);
товарлар юзасидан намуна ва синамалар олиниб, бу бўйича ўрганиш якунига етмаганда;
Хавфни бошқариш тизими топшириғи асосида;
экспресс ташувчи ёки қабул қилувчи шахсдан курьерлик жўнатмасидаги товарлар юзасидан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилиниб, бу бўйича текширув якунига етмаган бўлса;
курьерлик жўнатмасидаги товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланиб, бу жараён якунига етмаган бўлса;
курьерлик жўнатмасидаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланиб, бу жараён якунига етказилмаган бўлса.
43. Курьерлик жўнатмаси орқали юборилган товарларга нисбатан ҳисобланган божхона тўловлари қабул қилувчи ёки ваколатли шахс томонидан тўланади.
Ҳисобланган божхона тўловлари қабул қилувчи шахсдан бошқа ваколатли шахс томонидан тўланганда, тегишли ҳужжатларда қабул қилувчи билан биргаликда тўловни тўлаган ваколатли шахс тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши лозим.
44. Товарнинг қиймати божсиз олиб кириш нормасини ва божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос бўлиб, ушбу қийматга божхона қиймати деб қаралади.
Товарнинг қиймати пасайтириб кўрсатилган деб ҳисобланганда ёки кўрсатилган товар қийматини асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда, товарнинг қиймати божхона органи томонидан амалдаги қонунчилик талабларига асосан, шунингдек, ЯААТ ёрдамида аниқланади.
45. Божхона назорати якунлангунига қадар қабул қилувчи курьерлик жўнатмасини олишдан воз кечганда, кўрсатилган манзилда бўлмаганда ёки рад этиш амалиёти бажарилганида ушбу курьерлик жўнатмаларига нисбатан божсиз олиб кириш нормаси қўлланмайди ҳамда курьерлик жўнатмаси божхона ҳудудига кириб келган кундан бошлаб кўпи билан ўттиз календарь кун мобайнида экспресс ташувчи томонидан умумбелгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади ёки ортга қайтариб юборилади.
46. Божхона органлари экспресс ташувчи томонидан ушбу Низомнинг 45-бандида белгиланган муддатларда умумбелгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказмаган ёки ортга қайтариб юбормаган курьерлик жўнатмалари бўйича 15 иш кунида мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб эътироф этиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилади.
4-§. Божхона ҳудудидан хорижий давлатларга юбориладиган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви
47. Ҳар бир товар эгаси курьерлик жўнатмасини экспресс ташувчига топширишдан олдин амалдаги қоидалар билан танишиб чиқади ва юк кузатув ҳужжатларини белгиланган шаклда тўлдиради.
48. Экспресс ташувчи томонидан курьерлик жўнатмаларининг кузатув ҳужжатлари олдиндан текшириб чиқилади ва жўнатиш тақиқланган буюмлар эгасига қайтариш учун ажратилади. Ушбу курьерлик жўнатмаларининг кузатув ҳужжатларида қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли хизматлар томонидан белги қўйилади.
49. Божхона назорати якунига кўра курьерлик жўнатмаси божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Бунда божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органлари ходими қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга Хавфни бошқариш тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
50. Божхона расмийлаштируви якунлангандан сўнг курьерлик жўнатмаси хорижий давлатларга юбориш учун экспресс ташувчига топширилади ва экспресс ташувчи томонидан белгиланган манзил божхона пости орқали хорижий мамлакатга олиб чиқиб кетилади.
5-§. Божхона ҳудуди орқали транзит тарзида олиб ўтиладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
51. Божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган почта ва курьерлик жўнатмаси бўйича божхона органларига қонунчиликда белгиланган тартибга асосан транзит декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари тақдим этилади.
52. Тақдим этилган транзит декларацияси божхона органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва мазкур декларация асосидаги почта ва курьерлик жўнатмаси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 31-бобида белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ манзил божхона постига етказилади.
3-боб. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга мўлжалланган жойларни ташкил этиш
53. Почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга мўлжалланган жойлар қуйидаги жиҳозлар билан таъминланган бўлиши ва белгиланган талабларга жавоб бериши лозим:
иситиш ва совитиш тизими билан жиҳозланган, камида 2 000 (икки минг) квадрат метрдан иборат бино;
почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун мўлжалланган ва уларнинг бутун божхона назорати зонаси бўйлаб белгиланган тартибда ҳаракатланишини таъминлайдиган конвейер ленталар;
почта ва курьерлик жўнатмаларини назоратдан ўтказиш учун замонавий рентген қурилмалари;
почта ва курьерлик жўнатмаларининг «трек код»ларини ўқувчи замонавий сканер ускуналари;
почта ва курьерлик жўнатмаларининг оғирлигини ўлчаш қурилмалари (тарози конвейер лента таркибига жойлаштирилган ҳолда);
радиация назорати қурилмаси (почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати зонасига кириш жойида);
почта ва курьерлик жўнатмаларини ортиш-тушириш учун махсус транспорт воситалари;
вақтинча сақловга олинган ва (ёки) таркибида алоҳида хусусиятга эга бўлган товарлар мавжуд почта ва курьерлик жўнатмаларини сақлаш учун жойлар;
бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда тасвирларни божхона органларига реал вақт режимида узатиш, шунингдек, ушбу тасвирларни уч ой давомида сақлаш имконияти бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;
ҳудудда мавжуд бўлган барча техник воситаларни ҳамда видеокузатув ва автоматлаштирилган ахборот тизимларининг мунтазам ишлашини таъминлайдиган муқобил электр манбаига (қурилмалари) эга бўлиши;
божхона кўригини ўтказиш учун махсус жой (божхона ходими ва ваколатли шахс учун қулай бўлган ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан жиҳозланган ҳолда);
божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидаги жиҳозлар билан жиҳозланган махсус хоналар:
а) штат бирлигидаги ҳар бир ходим учун биттадан компьютер (интернет тармоғига уланган) ва чоп этиш қурилмаси;
б) «трек код»ларни ўқувчи сканер ускуналари;
в) телефон;
г) мебель жиҳозлари;
д) иситиш ва совитиш тизими;
е) божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар;
сменали тартибда ишлайдиган ёки навбатчиликни ўтайдиган божхона ходимлари учун дам олиш ва ювиниш хоналари;
мазкур жойларда амалга ошириладиган операциялар ва юк ҳажмидан келиб чиқиб, қўшимча талаблар ва шартлар қўйилиши мумкин.
4-боб. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1-§. Божхона органи ходимининг ҳуқуқлари
54. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органи ходими қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тақдим этилган жўнатмалар декларациясида номувофиқликлар аниқланганида, божхона хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар ҳамда тезкор-қидирув натижалари асосида белгиланган хавфни камайтириш чораларини ўзгартириш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;
аниқланган хатолик ёки номувофиқликлар (тафовутлар) ҳолатлари сабабларини ўрганиш мақсадида тақдим этилаётган электрон ҳужжатларнинг аслини талаб қилиш;
агар ўрганиш давомида қонунчиликда назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланса, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш;
почта ва курьерлик жўнатмаларини қонунчилик ҳужжатлари асосида кўздан кечириш;
ваколатли шахслардан кўздан кечириш учун почта ва курьерлик жўнатмаларини, шунингдек, зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;
божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда ваколатли шахсларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш.
55. Божхона органи ходими қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
2-§. Божхона органи ходимининг мажбуриятлари
56. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда божхона органи ходими:
декларациялаш ва расмийлаштирув давомида Хавфни бошқариш тизимининг топшириғидаги божхона операцияларини бажариши;
хавфни камайтириш чораларини ўзгартириш натижасида божхона кўригини ўтказиш зарурати мавжуд бўлганда, бу тўғрисида ваколатли шахсни хабардор этиш;
ваколатли шахснинг божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича тақдим этган ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш;
ўз хизмат вазифаларини бажариш натижасида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат сири ҳисобланган ахборотни ҳамда шахсга доир конфиденциал маълумотларни ошкор этмасликка мажбур, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
57. Божхона органи ходимига қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
3-§. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчиларнинг ҳуқуқлари
58. Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона органларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнидаги ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан шикоят қилишга;
почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари юзасидан қонуний тушунтиришлар олишга;
жўнатмалар декларациясини шакллантириш ва божхона органларига тақдим этиш имконияти мавжуд бўлган, божхона органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган дастурлардан фойдаланишга ҳамда ушбу дастур орқали жўнатмаларнинг ҳолати ва белгиланган хавф даражаси ҳақида маълумот олишга;
почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви ҳамда ушбу жараёнда қўлланадиган ахборот дастурлари бўйича таклифлар беришга;
ЯААТ орқали улар томонидан тақдим этилган жўнатмалар декларацияси ва жўнатмалар манифестини жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб бир ой муддатда юклаб олиш ҳамда қоғозда ёзма шаклини чоп этиш;
божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона органлари томонидан жўнатмалар декларациясида қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларини ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловлар қўлланишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш, қонунчиликда ваколатли ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан жўнатмалар декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ушбу ҳолатларда декларант ва декларацияловчи шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.
59. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчилар учун қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа ҳуқуқлар ҳам белгиланиши мумкин.
3-§. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчиларнинг мажбуриятлари
60. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қуйидагилар почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчилар мажбурияти ҳисобланади:
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган жўнатмалар декларацияси ва бошқа кузатув ҳужжатларидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлаш;
божхона назорати ва расмийлаштируви давомида божхона органлари томонидан сўралган ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;
фаолиятини хорижий ҳамкори билан ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш ва ушбу шартномани тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш;
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилиши тақиқланган буюмлар ва моддалар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилишини ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш.
61. Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчилар ёхуд улар номидан меҳнат шартномаси асосида иш кўрувчи шахсларга қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
62. Божхона органларига олдиндан тезкор маълумот келиб тушганда, тақдим этилган ҳужжатларда турли номувофиқликлар аниқланганда ёки божхона қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ аломатлар мавжуд бўлган тақдирда, почта ва курьерлик жўнатмаларига нисбатан божхона назоратининг бошқа шакллари қўлланади.
63. Вақтинча сақловга олинган почта ва курьерлик жўнатмаларининг тўлиқ ва бут сақланиши ҳамда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда, ваколатли шахсга топширилишига уларни вақтинча сақлаш учун қабул қилган омбор вакили жавобгар ҳисобланади.
Вақтинча сақлашга қабул қилинган почта ва курьерлик жўнатмаларининг табиий эскириши ёки ташиш ва (ёки) сақлашнинг нормал шароитларида камайиши оқибатида рўй берган ўзгаришлар (шунингдек, яроқлилик муддати жиҳатидан) ҳамда енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида сақлаш мажбуриятларини бажара олмаслик ҳолатлари бундан мустасно.
64. Декларацияловчи шахс жўнатмалар декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва унга илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади, декларацияни тўлдириш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
65. Ваколатли шахс ўзи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги (жўнатмалар декларацияси бундан мустасно) маълумотларнинг тўғрилиги ва амалда олиб ўтилаётган почта ва курьерлик жўнатмаларига ўзаро мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
66. Божхона хизмати органлари томонидан бошқа шахслар учун жўнатмалар декларацияси ва унга тегишли ҳужжатларнинг қоғоздаги ёзма шакли чоп этилмайди ва имзо ҳамда муҳр билан тасдиқланмайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
67. Жўнатмалар декларациясидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли маълумотлар конфиденциал ҳисобланади ва ушбу маълумотларни бошқа шахсларга тақдим этиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
68. Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан жўнатмалар декларациясини тақдим этиш сўралганда, жўнатмалар декларацияси асосида шаклланган маълумот қоғозда ёзма шаклда ёки электрон кўринишда ёхуд ўзаро келишувга асосан ахборот алмашинуви тизимлари орқали тақдим этилади, ушбу Низомнинг 67-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
69. Божхона органларига тақдим этилган жўнатмалар декларацияси ва уларга тегишли кузатув ҳужжатларининг электрон нусхалари божхона органларида жўнатмалар декларацияси расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
70. Жўнатмалар декларациясини тўлдиришда асос бўлган қоғозда ёзма шаклдаги ҳужжатларнинг сақланиши бўйича жавобгарлик почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи зиммасига юкланади.
Бунда почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи тегишлилигига кўра жўнатмалар декларациясини тўлдиришда асос бўлган қоғозда ёзма шаклдаги ҳужжатларнинг хавфсиз сақланиши шароитларини таъминлаши ва уларга ўзгартириш киритишдан ҳимоялаши шарт.
71. Ушбу Низом талабларининг бажарилишида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
72. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасидан хорижий давлатларга юбориладиган халқаро курьерлик жўнатмасини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Курьер

1. Божхона назорати зонасига халқаро курьерлик жўнатмасини етказиш ва жўнатмалар декларациясини тақдим этиш.

Халқаро курьерлик жўнатмасини қабул қилганидан сўнг

2-босқич

Божхона органи ходими

2. Амалдаги қонунчилик талаблари асосида халқаро курьерлик жўнатмасида юборилаётган товарларни Хавфни бошқариш тизими ва тегишли божхона назорати шаклларини қўллаган ҳолда божхона назоратидан ўтказиш.

Халқаро курьерлик жўнатмасини тўлиқ ҳужжатлар билан божхона назоратига тақдим этилганидан сўнг ҳар бир халқаро курьерлик жўнатмаси учун 20 дақиқа

3. Божхона назорати якунига кўра халқаро курьерлик жўнатмаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган тақдирда тақдим этилган жўнатмалар декларациясини расмийлаштириш.

4. Божхона расмийлаштируви якунига кўра халқаро курьерлик жўнатмасини кейинги манзилга етказиш учун курьерга топшириш.

Божхона назорати ва расмийлаштируви якунига етганидан сўнг

Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан олиб келинадиган халқаро курьерлик жўнатмасини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Курьер

1. Божхона назорати зонасига халқаро курьерлик жўнатмасини етказиш ва жўнатмалар декларациясини тақдим этиш.

Халқаро курьерлик жўнатмаси божхона ҳудудига етиб келгандан сўнг

2-босқич

Халқаро курьерлик жўнатмасини қабул қилувчи жисмоний шахс

2. Мобил илова ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига халқаро курьерлик жўнатмаси тўғрисида келиб тушган ахборот билан танишиб чиқиш ва «Тасдиқлаш» ёки «Бекор қилиш» амалиётларидан бирини бажариш.

Халқаро курьерлик жўнатмаси тўғрисидаги ахборот келиб тушган кундан эътиборан ўн кунгача

3-босқич

Божхона органи ходими

3. Амалдаги қонунчилик талаблари асосида халқаро курьерлик жўнатмасида юборилаётган товарларни Хавфни бошқариш тизими ва тегишли божхона назорати шаклларини қўллаган ҳолда божхона назоратидан ўтказиш.

Халқаро курьерлик жўнатмасини тўлиқ ҳужжатлар билан божхона назоратига тақдим этилганидан сўнг ҳар бир халқаро курьерлик жўнатмаси учун 20 дақиқа

4. Божхона назорати якунига кўра халқаро курьерлик жўнатмаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган тақдирда тақдим этилган жўнатмалар декларациясини расмийлаштириш.

5. Божхона расмийлаштируви якунига кўра халқаро курьерлик жўнатмасини кейинги манзилга етказиш учун курьерга топшириш.

Божхона назорати ва расмийлаштируви якунига етганидан сўнг

4-босқич

Божхона органи ходими

6. Қабул қилувчи жисмоний шахслар томонидан «Бекор қилинган» ёки муносабат билдирилмаган халқаро курьерлик жўнатмасини курьер ваколатида божхона назорати остида сақлаш.

Курьерлик жўнатмаси олиб келинган кундан эътиборан ўттиз календарь кунгача

5-босқич

Курьер

7. Қабул қилувчи жисмоний шахслар томонидан «Бекор қилинган» ёки муносабат билдирилмаган халқаро курьерлик жўнатмасини умумбелгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ёки республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетиш.

Курьерлик жўнатмаси олиб келинган кундан эътиборан ўттиз календарь кунгача

6-босқич

Божхона органи ходими

8. Белгиланган муддат якунига қадар расмийлаштирилмаган ёки олиб чиқиб кетилмаган халқаро курьерлик жўнатмаси юзасидан курьерга огоҳлантириш хати юбориш.

Ўттиз кунлик муддат якунланганидан сўнг уч иш кунида

9. Огоҳлантириш хати юборилган курьер ўз ваколатидаги товарлар юзасидан якуний қарор қабул қилмаган тақдирда мазкур товарларни эгасиз деб эътироф этиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш.

Курьерга огоҳлантириш хати юборилганидан сўнг беш иш куни якунида

Халқаро почта жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига хорижий давлатлардан олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикасидан хорижий давлатларга юбориладиган халқаро почта жўнатмасини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Почта алоқаси оператори

1. Божхона назорати зонасига халқаро почта жўнатмасини етказиш ва жўнатмалар декларациясини тақдим этиш.

Халқаро почта жўнатмасини қабул қилганидан сўнг

2-босқич

Божхона органи ходими

2. Амалдаги қонунчилик талаблари асосида халқаро почта жўнатмасида юборилаётган товарларни тегишли божхона назорати шаклларини қўллаган ҳолда божхона назоратидан ўтказиш.

Божхона назоратига тўлиқ ҳужжатлар билан тақдим этилганидан сўнг ҳар бир халқаро почта жўнатмаси учун 20 дақиқа

3. Божхона назорати якунига кўра халқаро почта жўнатмаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилса тақдим этилган жўнатмалар декларациясини расмийлаштириш.

4. Божхона расмийлаштируви якунига кўра халқаро почта жўнатмасини кейинги манзилга етказиш учун почта алоқаси операторига топшириш.

Божхона назорати ва расмийлаштируви якунига етганидан сўнг

Халқаро почта жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган халқаро курьерлик жўнатмалари бўйича
МАНИФЕСТ

Жўнатувчи ташкилот номи:

Манзили:

Телефон рақами:

Қабул қилувчи ташкилот номи:

Манзили:

Телефон рақами:

СТИР:

Т/р

1. Тижорат ҳужжатининг рақами

2. Халқаро курьерлик жўнатмасининг жўнатувчиси

3. Халқаро курьерлик жўнатмасининг қабул қилувчиси ва унинг манзили

4. Халқаро курьерлик жўнатмасидаги товарларнинг қисқача номи

5. Халқаро курьерлик жўнатмасининг брутто вазни

(кг)

6. Халқаро курьерлик жўнатмасининг фактура қиймати

7. Валюта номи

Жами:

Жўнатувчи ташкилот номи, имзоси ва муҳри:

Қабул қилувчи ташкилот номи, имзоси ва муҳри:

Изоҳ. Манифестда кўрсатилган маълумотларни ўзгартирмаган ҳолда жадвалга қўшимча киритишга йўл қуйилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
а) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларнинг белгиланган тартибда ундирилиши божхона органлари томонидан амалга оширилади».
«Бунда белгиланган йиғимларни ундириш мезонлари ва талаблари Транспорт вазирлиги томонидан божхона органлари ахборот тизимларига киритилган маълумотларга асосан белгиланади»;
б) 7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрлари устидан давлат назорати божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг божхона органлари ахборот тизимларига киритилган мезонлари ва талабларига асосан амалга оширилади»;
в) 4-илованинг 3-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) товарларни ташиш Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенция талабларига асосан амалга оширилганда ХЙТ дафтарчаси (ТИР карнети)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда мазкур бандда келтирилган дори воситаларини олиб ўтишда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган дори воситаларининг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлаш, яъни уларнинг миқдори, олиб ўтишнинг такрорийлиги, сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги ҳисобга олинади»;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Жисмоний шахслар томонидан дори воситалари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган меъёрдан ортиқ миқдорда божхона чегараси орқали олиб киришда йўловчи божхона декларацияси билан бирга божхона органларига дори воситалари учун бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан бемор учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдори кўрсатилган ҳолдаги ҳужжатини ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома олмасдан олиб киришга рухсат берилган меъёрдан ортган биологик фаол қўшимчалар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли рухсатномасини тақдим этиши шарт».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Божхона божлари ва солиқларни тўлашдан шартли озод қилиш татбиқ этиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхати, озод қилиш шартлари, шунингдек, имтиёзларнинг амал қилиш муддатларининг рус тилидаги матнида:
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) товаров, в отношении которых законодательством Республики Узбекистан прямо предусмотрено освобождение от таможенных пошлин и налогов при помещении под таможенный режим временного ввоза»;
«ц» кичик бандидан «специальной» ва «не производимых в Республике Узбекистан» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Освобождение от уплаты таможенных пошлин и налогов при временном ввозе товаров и транспортных средств предоставляется на следующие сроки:
для товаров и транспортных средств, указанных в подпунктах «а» и «б» пункта 1 Перечня — на срок аккредитации лиц, указанных в этих подпунктах;
для товаров, указанных в подпункте «в» пункта 1 Перечня — на срок, предусмотренный законодательством Республики Узбекистан для освобождения от уплаты таможенных пошлин и налогов;
для товаров, указанных в подпунктах «г» — «х» пункта 1 Перечня — на срок до одного года;
для товаров, указанных в подпункте «ц» пункта 1 Перечня — на срок реализации проектов с участием международных финансовых институтов и иностранных правительственных финансовых организаций;
для товаров, указанных в подпункте «ш» пункта 1 Перечня — на срок действия договора аренды (лизинга).
По истечении сроков, указанных в первой части данного пункта, к указанным товарам и транспортным средствам применяются периодические таможенные платежи на дальнейший срок временного ввоза»;
в) 3-банддаги «Государственным таможенным комитетом Республики Узбекистан» сўзлари «Таможенным комитетом при Министерстве экономики и финансов» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«декларацияловчи шахс — божхона органларига божхона юк декларациясини ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган божхона юк декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;
ТИФ иштирокчилари рўйхати — декларант томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «ТИФ иштирокчилари рўйхати» интерактив хизматига қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган ТИФ иштирокчилари рўйхати»;
ўн тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси)» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Товарлар манзил божхона постига етказилгандан сўнг товарларнинг етиб келганлигини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда товарлар «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган тизими томонидан назоратдан ўтказилиб, божхона органларининг ахборот тизими орқали товар ва транспорт воситасини манзилга етиб келганлигини тасдиқлаш ва назоратдан ечиш бўйича божхона органларининг қарори маълум қилинади»;
в) 12-бандаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Божхона қўмитаси товарларни ТЭДни электрон шаклини тасдиқлайди ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради»;
д) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Товарларни электрон шаклида декларациялаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича тўрт босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда — ваколатли органлари мажбурий тартибда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ўзларининг рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларини киритилишини таъминлайди.
«Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ваколатли органлар томонидан рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотлар киритилмаган бўлса, тизим томонидан ТЭД қабул қилинмайди.
Иккинчи босқичда — декларант ТИФ иштирокчиси кабинети орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ТИФ иштирокчилари рўйхатига ишонч билдирган шахс, божхона брокери ёки ўз штат бирлигида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ТИФ иштирокчилари томонидан божхона хизмати органларига ТЭДни тақдим этиш ваколат муддатларини киритади, бундан хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари мустасно.
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари номидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ТЭД тақдим этилганда, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги маълумотлар ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилмайди.
Декларант томонидан ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилган божхона брокери ТИФ иштирокчиси кабинети орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўзининг штат бирлигида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги маълумотларни киритиб, божхона хизмати органларига товарларни электрон шаклида декларациялашни тақдим этиш ваколат муддатини кўрсатади.
Декларант ёки у ишонч билдирилган шахс ТИФ иштирокчиси кабинетидаги «Е-архив» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон архивни шакллантириб, унга ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаган божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклларини жойлаштиради ёки декларацияловчи шахс томонидан ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тақдим этиладиган ҳужжатларни божхона юк декларациясига белгиланган тартибда бириктирган ҳолда юборади.
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатларга автоматик тарзда махсус рақам берилади ва бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатлар декларант томонидан ўзгартирилиши ва учирилиши мумкин, бунда декларациялаш жараёнида ҳамда божхона расмийлаштируви давомида фойдаланилган ҳужжатлар мустасно.
Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва формати, уларнинг тақдим этиш тартиби Божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва бу ҳақда «Е-архив» интерактив хизмати орқали маълум қилинади.
Декларант маълум қилинган махсус рақамни ТИФ иштирокчилари рўйхатида маълумоти киритилган божхона брокери ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга тақдим этади ҳамда уларга ТИФ иштирокчиси кабинетида фақат ушбу махсус рақам берилган ҳужжатларни кўриш, зарур ҳолларда кўчириб олиш имкониятини таъминлайди, бундан ТЭД декларант томонидан тақдим этиладиган ҳоллар мустасно.
Декларацияловчи шахс ТИФ иштирокчиси кабинетида рўйхатдан ўтган ҳолда «Е-архив» интерактив хизматининг электрон архивидаги махсус рақами бўлган ҳужжатлар ёки декларант ёхуд у ишонч билдирган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ТЭДни шакллантиради, ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, БҚ ЯААТ орқали божхона хизмати органларига юборади. Бунда ТЭДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар декларацияловчи шахсга декларант ёки у ишонч билдирган шахс томонидан тақдим этилган бўлса, ТЭД билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни ҳам ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда БҚ ЯААТ орқали божхона органига юборади.
ТЭДни шакллантиришда декларацияловчи шахс томонидан асос бўлган электрон ҳужжатлар махсус рақами кўрсатилади ва ушбу электрон ҳужжатларни божхона хизмати органларига тақдим этиш талаб этилмайди, бунда «Е-архив» интерактив хизматида мавжуд бўлмаган ҳужжатлар мустасно.
Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органига ТЭД келиб тушганида, бу ҳақда ТИФ иштирокчиси кабинети орқали декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Учинчи босқичда — божхона хизмати органларига келиб тушган ТЭД божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, товарларни электрон шаклида декларациялашга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади ҳамда бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Формат-мантиқий назоратда ТЭДда хато ва камчиликлар ёки номувофиқликлар аниқланган тақдирда, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда товарларни электрон шаклида декларациялаш қайтарилади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
ТЭД рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб у юридик аҳамиятга эга ҳужжатга айланади.
Рўйхатдан ўтган ТЭД божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда товарлар божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона хизмати органи ходимлари ўртасида тақсимланади ёки божхона хизмати органи ходими иштирокисиз, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда ушбу Низомнинг 3-бобида кўрсатилган тартибда расмийлаштирилади.
Тўртинчи босқичда — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда тақсимланган ТЭД божхона хизмати органлари ходими томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
ТЭД ушбу хабарнома юборилган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
ТЭДни расмийлаштиришда божхона ахборот тизими томонидан хавф даражаси паст деб топилган декларациялар устувор деб ҳисобланади.
Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
ТЭДнинг божхона расмийлаштируви у қабул қилинган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
а) хавф даражаси паст бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, уч соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);
б) хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, саккиз соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);
в) хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга бўлганда ёки ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида муддати келтирилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади.
Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг натижаларига асосланган ҳолда, хавф даражасига кўра қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмайди:
хавф даражаси паст бўлганда, электрон ҳужжатларнинг аслини талаб этиш ёки божхона кўриги ўтказиш ёхуд божхона экспертизасини тайинлаш;
хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда, божхона кўригини ўтказиш.
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддатлари ўтказиб юборилганда, божхона хизмати органлари ходими муддатларнинг ўтиб кетганлигининг асослантирилган сабаблари декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома орқали маълум қилинади»;
е) 20-банддаги, 29-банддаги, 31-банднинг олтинчи хатбошисидаги ва 38-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
ж) 26-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази — электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази» сўзлари «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юкларнинг божхона расмийлаштирувида электрон шаклида декларациялаш жараёнидан фойдаланаётган декларантлар ёки божхона брокерлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилаётган маълумотларни тўғрилигини таъминлайдилар»;
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Декларацияловчи шахс ТЭДдаги маълумотларнинг тўғрилиги ва уни тўлдириш учун асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади, ТЭДни тўлдириш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Декларант ёки у ишонч билдирган шахс тақдим этилган ҳужжатлардаги (ТЭД бундан мустасно) маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади»;
и) 33-банддаги «декларацияловчи шахслар» сўзлари «ТИФ иштирокчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) қуйидаги мазмундаги 361-банд билан тўлдирилсин:
«361. «Е-транзит» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали экспорт божхона режими учун тақдим этилган божхона юк декларацияси божхона органи томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида унда кўрсатилган товарлар назоратга қўйилган божхона органига тақдим этилмаган бўлса, божхона юк декларацияси берилмаган деб ҳисобланади ва божхона органи томонидан бекор қилинади.
Бунда божхона юк декларацияси бекор қилинганлиги тўғрисида декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали тегишли хабарнома юборилади»;
л) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Божхона қўмитаси декларацияловчи шахсларга товарларни электрон шаклида декларациялаш ва Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг ва электрон ҳужжатларнинг декларация расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кунлик муддатга қадар юклаб олиш, қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
Божхона қўмитаси пулли хизмат асосида декларантларга ўзларига тегишли товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб уч йил ичида ўз серверида сақлаб бериш, уларни қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ва товарларни электрон шаклида декларациялашга оид бошқа маълумотларни олиш имкониятини таъминлайди.
Пулли хизматдан тушган йиғимлар Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва белгиланган тартибда тақсимланади.
Мазкур пулли хизматларнинг турлари, шакллари, мақомлари ва хизматга пул тўлашнинг тарифлари Божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.»;
м) 43-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ТЭДни божхона расмийлаштирувидан ўтказаётган божхона органи ходими қуйидаги ҳолатларда жавобгар ҳисобланмайди:
расмийлаштирилган ТЭД бўйича берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда;
товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати натижасида расмийлаштирилган ТЭДдан қўшимча божхона тўловлари ҳисобланганда ёки қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;
бошқа давлатларнинг божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотларга юборилган сўровнома бўйича олинган жавобга асосан расмийлаштирилган ТЭДда қонунчилик талабларининг бузилганлиги аниқланганда»;
н) қуйидаги мазмундаги 61-боб билан тўлдирилсин:
«61-боб. Божхона назорати остида турган товарларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш
331. Божхона омбори, эркин омбор, вақтинча олиб кириш ва вақтинча олиб чиқиш божхона режимларидан бирига расмийлаштирилиб, божхона назорати остида турган товарларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
332. Божхона назорати остида турган товарларни божхона омбори ва эркин омбор божхона режимларидан бирига жойлаштирмасдан уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди, эркин муомалага чиқариш ва экспорт божхона режимларига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно.
Эркин муомалага чиқариш ва экспорт божхона режимларига жойлаштирилган товарларга эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш Божхона қўмитаси томонидан Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ белгиланади.
Вақтинча олиб кириш ва вақтинча олиб чиқиш божхона режимларидан бирига жойлаштирилган товарларнинг бошқа шахсга фақат фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини ўтказиш мумкин.
333. Товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш учун товарга ваколатли шахс божхона органларини божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор этади.
334. Товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс қуйидагиларни амалга оширади:
жўнатувчининг ёки шартнома тузувчи хорижий ҳамкорнинг товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш учун розилик хатини олиши;
ушбу товарлар бўйича шартнома тузувчи хорижий ҳамкор томонидан товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс номига инвойс (ҳисоб, ҳисоб-фактура) олиши, товарга тузилган контракт (шартнома, келишув) бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жавобгар этиб товарга ваколатли шахс белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
товарга тузилган контракт (шартнома, келишув) бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жавобгар этиб товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс белгиланган бўлса, бу бўйича контракт (шартнома, келишув) тузиши ва уни тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиши;
божхона органларига товарга ваколатли шахс номига хорижий ҳамкор томонидан тақдим этилган инвойс ва мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида олиниши назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга танланган божхона режими талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда БЮДни тақдим этиши.
335. Товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахснинг товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқи БЮД божхона органига берилган пайтдан эътиборан бошқа шахсга ўтказилган деб ҳисобланади. БЮД берилган пайтда товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахсда божхона режимига риоя этилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар юзага келади.
336. Белгиланган талаблар ва шартлар асосида товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилганлиги божхона режимига жойлаштирилган товарларни сақлаш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорида:
а) номидаги, муқаддимадаги ва 1-банднинг иккинчи, учинчи, тўртинчи хатбошиларидаги, 1, 2 ва 3-иловаларнинг номидаги тегишли келишикдаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда Божхона қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4, 5, 6, 8, 11, 14-бандлардаги, 9-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 4-илованинг Изоҳидаги тегишли келишикдаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Миллий кинология маркази ходимларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатларини қоплаш ҳамда Марказда ташкил этиладиган халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг делегацияларини кутиб олиш билан боғлиқ харажатлар Марказнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Божхона қўмитасининг кўрсатмасига асосан Марказнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва Божхона қўмитаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда сарфланади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси «рўйхатда бўлиши мумкин бўлган муддат» сўзларидан кейин «бир календарь йил давомида» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 14-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи ва жисмоний шахслар мазкур бандда келтирилган рўйхатга олинмайдиган ҳамда рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайдиган ҳолатларни ва ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасидаги номувофиқликларни бартараф этилгандан сўнг ўн кун муддатда мобил қурилмаларни рўйхатга олиш бўйича қайта мурожаат қилишлари мумкин»;
в) 492-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«492. Ушбу Низомда ариза берувчига ёки тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга белгиланган талабларнинг бузилиши аниқланганда ёки шундай ҳолатлар тўғрисида шахслардан келиб тушган мурожаатларга асосан аввал рўйхатдан ўтказилган IMEI-кодлар суднинг тегишли қарорига асосан Тизим оператори томонидан бекор қилинади ва амалга оширилган хизматлар учун қабул қилинган тўловлар қайтарилмайди»;
г) қуйидаги мазмундаги 493-банд билан тўлдирилсин;
«493. Ариза берувчи ва жисмоний шахслар мазкур Низом талаблари бузилиши оқибатида тизим оператори, тизим рўйхатга олувчиси ва бошқа ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қабул қилган қарорлари ёки содир қилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 15 ва 16-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Халқаро йўналишлар учун очилган автомобил йўллари, темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида йўловчилар ва уларнинг юклари ҳамда багажлари божхона назорати ва текширувидан, қоидага кўра, икки йўлакли тизим ва масофавий божхона назорати тизимини белгиланган тартибда қўллаш орқали ўтказилади.
Ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботи қуйидаги тартибда қўлланилади:
«яшил йўлак»да — хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
«қизил йўлак»да — давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
«қизил» ёки «яшил» йўлаклар божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан «профайлинг» танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида «яшил йўлак»дан «қизил йўлак»ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади;
мазкур тартибот Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган автотранспорт воситаларига нисбатан фақатгина инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилгандан сўнг қўлланади.
Ўтказиш пунктининг паспорт назорати зонаси аэропортлар ва автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторлар ва чет эл фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторларга ажратилиши мумкин ва бу ўтказиш пунктининг технологик схемасида кўрсатилади.
16. Ўтказиш пунктларида қўшма наряд томонидан «қизил йўлак»даги транспорт воситалари ва товарлар, шунингдек «профайлинг» танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида «яшил йўлак»дан «қизил йўлак»ка йўналтирилиб кўздан кечирилади (божхона органлари бўлмаган ўтказиш пунктлари бундан мустасно).
Кўздан кечириш натижаларига кўра идентификация воситалари (пломбалар, муҳрлар ва бошқалар) бузилганлиги ва (ёки) уларга шикаст етганлиги ёки Давлат чегарасини бузиб ўтувчи шахс контрабанда предметларини ёхуд ноқонуний олиб кетилаётган товарларни яширган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар аниқланганда, шунингдек, ҳайдовчига нисбатан шубҳа бўлганда чегара ва божхона органлари бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг қарори асосида транспорт воситаси ва (ёки) товар кўрикдан ўтказилади.
Ўтказиш пунктлари ҳудудида автотранспорт воситалари ва товарларни (чегара ва божхона бўлинмаси) алоҳида-алоҳида кўздан кечириш ёки кўрикдан ўтказишга йўл қўйилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларининг 45-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида ёки божхона омбори ҳудудида ёхуд шартли чиқариб юборилган товарлар импорт қилувчи томонидан белгиланган омборда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорида:
а) номидаги, муқаддимадаги ва 1-банднинг иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги ҳамда 3, 4-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги ва 1-банддаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда Божхона қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси ва 14-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1 — 37-позицияларининг «Масъуллар ижрочилар» устунидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги ва 1-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг илова белгиси ва номидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2, 3 ва 4-иловаларнинг илова белгиси ва матнидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 5-илованинг илова белгисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги ва 1-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ит сотувга қўйилгандан сўнг нобуд бўлганда ёки касал бўлиб қолганда ёхуд тан жароҳати олганда сотиб олувчи билан шартнома тузиш рад этилади»;
Низомга 1-илованинг илова белгисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илованинг илова белгиси ва матнидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-иловада:
илова белгиси ва матнидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
матнидаги «Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан» сўзлари «Таможенного комитета при Министерства экономики и финансов Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги ва 2-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда Божхона қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1 ва 2-иловаларнинг илова белгиси ҳамда номидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 6-илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 790-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси тўғрисидаги уставда:
а) 11-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Божхона қўмитасининг сўровига асосан МБЛнинг Жамғарма маблағлари Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва Божхона қўмитаси томонидан қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар билан бир қаторда ходимларга устамалар тўлаш, божхона объектларини капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга сарфланади»;
б) 15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда хорижий давлатларнинг божхона хизмати органларига пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказий божхона лабораториясини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
МБЛнинг пулли хизматлари бўйича мавжуд дебиторлик қарздорлиги юзасидан маблағларни қайтариб бериш тўғрисида мурожаат уч йил муддат ичида тақдим этилмаганда, ушбу пул маблағлари божхона органлари томонидан ўн беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 626-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «2025 йил 1 июлга қадар» сўзлари «2025 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғарма)» сўзлари «божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 5-банддаги «Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси» сўзлари «божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«декларацияловчи шахс — божхона органларига транзит декларациясини ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган транзит декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жўнатувчи божхона органи — қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш бошланадиган бўлса, ўша божхона органи»;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товар келиб тушадиган божхона органи — қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш тугалланадиган бўлса, ўша божхона органи»;
б) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товар ва транспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқилаётганда, бундан реэкспорт божхона режимидаги товарлар олиб чиқилиши мустасно»;
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Транзит декларацияси жўнатувчи божхона органига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда «Е-Транзит» ААТ орқали декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилади.
Транзит декларацияси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилганда, декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган транзит декларацияси жамиятнинг масъул ходими томонидан умумлаштирилади ва битта темир йўл транспорти таркиби доирасида божхона органига ўзига бириктирилган электрон рақамли имзоси орқали тақдим этилади.
Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг масъул ходимига транзит декларацияси товарга ваколатли шахс ёки у билан шартнома тузган божхона брокери номидан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан ўзига бириктирилган электрон рақамли имзоси орқали тақдим этилиши мумкин.
Транзит декларацияси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти масъул ходимига декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилганда мазкур Низомнинг 11-бандида қайд этилган талаблар бўйича транзит декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва унга илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги учун жавобгарлик транзит декларациясини тўлдирган ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти масъул ходимига тақдим этган декларацияловчи шахсда қолади»;
г) 13-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) ҳаво транспортида халқаро ташиш чоғида:
юк қайдномаси;
авиа юк хати;
тижорат ҳужжатлари;
товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида тақиқлар ва чекловларга риоя қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар бундай ҳаракатланиш ушбу ҳужжатлар мавжудлигида рухсат берилган тақдирда»;
д) 22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Ахборот тизимида товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги факти тасдиқлангандан сўнг божхона транзити божхона режими якунланади.
23. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида товарнинг кузатув ҳужжатларига божхона органлари томонидан белги қўйилиши кўзда тутилган ҳолларда мазкур Низомнинг 21-банди талаблари бажарилгандан сўнг ташувчи кузатув ҳужжатларини товарлар келиб тушадиган божхона органига белги қўйиш учун тақдим этади.
Кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг товар келиб тушадиган божхона органи тегишли белгини қўяди ва ташувчига қайтариб беради»;
е) 24-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вақтинча сақлаш» мақомида турган товарларни белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштиришга масъул шахснинг маълумотлари декларант ёки унинг номидан иш кўрувчи ваколатли шахс томонидан Божхона қўмитасининг «Божхона ва юк операциялари» ахборот тизимида тасдиқланади»;
ж) илованинг «2-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2-босқич

Божхона органи ахборот тизими

Ташувчи томонидан товар ва транспорт воситаси белгиланган манзилга етказиб берилгандан ҳамда чегара божхона постида ҳисобланган йиғимлар тўлангандан сўнг божхона органи ахборот тизимида товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги ҳамда йиғимлар тўланганлиги тасдиқланади ҳамда божхона транзити божхона режими якунланади.

Реал вақт режимида

Ташувчи

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида товарнинг кузатув ҳужжатларига божхона органлари томонидан белги қўйилиши кўзда тутилган ҳолларда мазкур Низомнинг 21-банди талаблари бажарилгандан сўнг ташувчи товарлар келиб тушадиган божхона органига белги қўйиш учун тақдим этади.

Иш вақтида уч соат ичида

Товарлар келиб тушадиган божхона органи

Кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг товар келиб тушадиган божхона органи тегишли белгини қўяди ва ташувчига қайтариб беради.

30 дақиқа ичида

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2026 й., 09/26/114/0272-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларида:
а) 1-бандда:
«г» кичик банддаги «божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона ордер учун)» сўзлари «умумий шаклдаги божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона божхона кирим ордери учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банддаги «халқаро курьерлик жўнатмалари (1 кг (брутто) халқаро курьерлик жўнатмаси учун)» сўзлари «халқаро курьерлик ташкилотининг мурожаатига асосан халқаро курьерлик жўнатмалари (1 кг брутто учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Изоҳ» қисмида:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарорига илованинг 4 ва 12-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 11-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 7-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 4-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 9-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-302-сон қарори)» 2006 йил 1 августдаги 154-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 4, 6 ва 15-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2007 йил 3 январдаги 4-сон қарорига илованинг 2-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 6 ва 16-бандлари.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 5, 12 ва 44-бандлари.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2014 йил 14 июлдаги ПҚ-2208-сон қарори)» 2014 йил 29 августдаги 242-сон қарорига илованинг 1-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 3, 17, 21, 27, 37, 62, 73, 101, 107, 122, 128 ва 137-бандлари.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 3-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 9 февралдаги 101-сон қарори.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 8, 11, 24, 29, 51, 52 ва 63-бандлари.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)» 2018 йил 18 июлдаги 553-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2018 йил 17 августдаги 672-сон қарори.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни)» 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 1-банди.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 августдаги 463-сон қарорининг 7-банди ҳамда қарорга 2-илова.
21. Вазирлар Маҳкамасининг ««Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 25 февралдаги 101-сон қарори.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 21 декабрдаги 767-сон қарори.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сон қарорига илованинг 9-банди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон қарорига 5-илованинг 42-банди.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2025 йил 6 октябрдаги 627-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 26.03.2026 й., 09/26/114/0272-сон)