Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона органларига юкланган уларга хос бўлмаган вазифа ва функцияларни бекор қилиш орқали уларнинг фаолиятини янада оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
ўн еттинчи хатбошидаги «давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «божхона брокерлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирма биринчи хатбошидаги «, шунингдек давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 9-банднинг ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: