|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.02.2026
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 9 МАРТДАГИ ПҚ-302-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 8 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-302-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 4 апрелдаги 146-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 август,
154-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги
374-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
374-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмаси» сўзлари ҳамда «1, 1а» рақамлари чиқариб ташлансин.
2. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «3277» ва «188» рақамлари тегишли равишда «3973» ва «200» рақамлари билан алмаштирилсин.
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади».
4. 8-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 10-банддаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. 4-иловада:
а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари бошлиқлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан тайинланади.
Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади»;
б) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар томонидан эгаллаб турилган лавозимларга ва хизмат муддатларига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:
кичик таркиб: божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;
ўрта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;
катта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати майори, божхона хизмати подполковниги, божхона хизмати полковниги;
юқори бошлиқлар таркиби: божхона хизмати генерал-майори, божхона хизмати генерал-лейтенанти, божхона хизмати генерал-полковниги.
Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади»;
б) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Божхона органлари мансабдор шахсларининг махсус унвонларда хизмат муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади»;
г) 25-банддаги «Ички ишлар органлари интизомий уставига татбиқан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Божхона органлари интизомий уставига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)