Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг қарорлари асосида контрафакт товарлар ҳамда асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини олиб қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан маҳсулотларни маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган товарларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги мониторингини олиб бориш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 декабрь,
859-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Бюронинг ҳудудий бўлинмаси» сўзлари «ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3а-илованинг матнидаги «Бюронинг ҳудудий бўлинмаси» сўзлари «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 6-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидан ««Ўзтрейд» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги «кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
1-банддаги «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» сўзлари «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг қарорлари асосида контрафакт товарлар ҳамда асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларига»;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюроси» сўзлари «Бюро органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мол-мулкни қабул қилган шахс ёки савдо ташкилоти уни сақлаш, ҳисобини юритиш ва сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат тегишли ҳудудий ёки шартнома тузган Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади»;
8-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Контрафакт товарлар, агар товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс томонидан тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиш, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки адаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиш имкони бўлмаганда, мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши лозим»;
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюросига» сўзлари «Бюро органига» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «суд ижрочиси» сўзлари «давлат ижрочиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «кимошди савдоси» сўзлари «электрон онлайн-аукцион» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган очиқ кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар мустасно)»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Савдо ташкилотларини аниқлашда:»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотишда мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилиши;
юридик шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси мавжудлиги;
аввалги фаолиятида белгиланган савдо фаолияти қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади»;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюроси бўлимларининг» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг биринчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Таркибида қора металлар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланиб бўлмайдиган физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган қора металлардан ясалган буюмлар, шунингдек, ушбу металларнинг парчалари ва чиқиндилари белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» АЖга тўғридан-тўғри шартномалар асосида шартномавий нархларда сотилади»;
Изоҳ. Мазкур хатбоши 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
33-банддаги «кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимларидаги» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимларидаги» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари» сўзлари «тегишли Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари» сўзлари «Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюросига» сўзлари «Бюро органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари» сўзлари «Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
62-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюроси бўлимлари» сўзлари «Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва емирилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 апрелдаги 115-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган маънавий эскирган ва емирилган технологик асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлардан ҳосил бўладиган қора металлар парчалари фақат «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти бўлинмаларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши ҳисоблансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банддан «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Бюро талабномалари» сўзлари «Энергия ресурслари етказиб берувчилар талабномалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш энергия ресурсларини етказиб берувчилар томонидан амалга оширилади»;
5 — 7, 10 ва 241-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банддаги «Бюро ходимлари ва улар томонидан жалб этиладиган мутахассислар» сўзлари «Энергия ресурсларини етказиб берувчилар мутахассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддан «ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи кунидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
12 ва 13-бандлардаги «Бюро» сўзи «Энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «энергия ресурслари етказиб берувчилар уларни электр ва газ тармоқларидан гувоҳлар иштирокида» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Бюро» сўзи «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори» сўзлари «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар энергия ресурслари етказиб берувчилар ходими томонидан электрон маълумотлар тизимига киритилади»;
биринчи хатбошидаги «Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига» сўзлари «энергия ресурслари етказиб берувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Бюро» сўзи «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Бюро» сўзи «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган энергия ресурсларини етказиб берувчилар ҳисоб рақамига ўтказилади»;
24-банддаги «Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ» сўзлари «Авария ҳолатида ёки истеъмолчининг аризасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорида:
8 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
11-банднинг учинчи хатбошисидан ««Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (Ф.Р. Абдуллаев)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорида:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»;
б) муқаддимадаги «энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин»;
иккинчи хатбошидан «электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «маълумотлар базаси» сўзлари «Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йирик битимларни амалга ошириш ва тегишли хизматлар кўрсатишга қарздорликни текшириш натижалари бўйича мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарз аниқланмаган тақдирдагина рухсат этилади. Бу ҳолларда битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилот Бюро Ижро иши юритувлари ягона электрон базасидан тегишли кўчирмани чоп этади ҳамда уни тегишли битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ материалларга бириктириб қўяди»;
бешинчи хатбошидаги «маълумотлар базасидан» сўзлари «Ижро иши юритувлари ягона электрон базасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюронинг Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш»;
тўртинчи хатбошидаги «маълумотлар базасига» сўзлари «Ижро иши юритувлари ягона электрон базасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;
5 — 9-позициялар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

5.

Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги)

6.

Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитани)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги)

7.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш

Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий органлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги)

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

8.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш

9.

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини (паспортини) тайёрлаш

»;

12-позиция қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

12.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари
(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

»;

қуйидаги мазмундаги 21-позиция билан тўлдирилсин:

«

21.

Электрон давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида иштирок этиш

«Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» АЖ

Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари
 
(Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)

»;

з) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

1. Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорлик деб аталади) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар — қарздорлар тўғрисида тегишли маълумотлар базаларини шакллантиради.

2. Тасдиқланган регламентларга мувофиқ ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг шакллантирилган маълумотлар базасига монеликсиз киришини таъминлайди.

Доимий равишда

2-босқич

Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга ошириш, айрим молия-кредит хизматларини кўрсатиш, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари кўрсатишда қарздорларнинг маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларда қарзларнинг мавжудлигини олдиндан текширади.

Йирик битимларни амалга ошириш ва айрим молия-кредит хизматлари кўрсатишгача

3-босқич

Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда

4-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

1. Мавжуд қарздорликни қоплайди.

1. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда

Бюро

(ижро ҳужжатлари қисми бўйича)

2. Қарздор томонидан қарз тўланганлиги ҳақидаги маълумот Бюронинг маълумотлар базасига тезкорлик билан киритилишини (тақдим этилишини) таъминлайди.

2. Мавжуд қарздорлик қопланганидан сўнг зудлик билан

».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида:
а) 2-илованинг 76-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижий давлатларда олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириб берилганидан сўнг хорижий давлатдан олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙҲХББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини берган хорижий давлат ташкилотига (юридик шахсга) юборилади»;
б) 3-илова қуйидаги мазмундаги 112-банд билан тўлдирилсин:
«112. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида «С» ва «В» «С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича тайёрланадиган ва фақат чақирилувчилардан ташкил топган ўқув гуруҳлари учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 30 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда, аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 6 соатгача режалаштирилади. Бунда:
«С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 264 соатдан, «С» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«В» «С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 288 соатдан, «В» «С» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига мувофиқ — «Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг, шахсий қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлардан ташқари (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), ташкилотларнинг ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар «Ўзметкомбинат» АЖга эркин (шартномавий) нархда топширилиши керак»;
2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тайёрловчи — қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти»;
4-банддаги ««Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ» сўзлари «тайёрловчилар» сўзи билан алмаштирилсин;
32-банддаги ««Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ» сўзлари «Тайёрловчилар» сўзи билан алмаштирилсин;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. «Ўзметкомбинат» АЖ жойлардаги тегишли махсус қабул қилиш шахобчалари фаолиятини назорат қилади»;
илованинг 1, 2, 4, 6 — 8-босқичлари «Субъектлар» устунидаги ««Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ» сўзлари «тайёрловчилар» сўзи билан алмаштирилсин.
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентининг 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг ««Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 июлдаги 593-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. «Навоий КМК» давлат корхонасига қайта ўзгартириш даврида физик емирилган ва маънан эскирган асосий воситаларни балансдан чиқаришга ва бунинг натижасида ҳосил бўлган қора металлар парчалари ва чиқиндиларини белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятига топширишга рухсат берилсин».
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида:
а) 29-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи, географик кўрсаткич ва саноат намунаси (мавжуд бўлса)»;
б) қуйидаги мазмундаги 921-банд билан тўлдирилсин:
«921. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий муҳофазага олинган интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) оид ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан хат киритилган кундан бошлаб, Оператор 3 иш кунида маркировкалаш ахборот тизимига бундай маҳсулотни муомалага киритиш ва айланишини чеклаш учун зарур бўлган маълумотни киритади»;
в) қуйидаги мазмундаги 931-банд билан тўлдирилсин:
«931. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги интеллектуал мулк объектларига оид ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган товарларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги мониторингини юритади. Мониторинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда юритилади.
Мониторинг натижалари бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгасига бу тўғрисида хабар қилинади. Хабардор қилинган ҳуқуқ эгаларидан тегишли ҳолат бўйича чора кўриш ҳақида мурожаат келиб тушса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, текширув ўтказиш орқали ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига ҳуқуқий чоралар кўради»;
г) 95-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузган ҳолда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш (импорт қилиш)».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Транспорт воситаларини утилизация қилувчи ташкилот ҳосил бўладиган қора металл парчалари, чиқиндиларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қора металл парчаларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган — Ўзмет-комбинат» АЖга топширадилар».
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 607-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) учун санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар реализациясидан тушадиган маблағлар».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 54-банди «б» кичик бандидаги «давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари» сўзлари «мол-мулкни давлат даромадига ўтказишга оид ижро ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорида:
80-банднинг учинчи хатбошисидаги «сертификатлаштириш» сўзи «мувофиқликни баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
82-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мажбурий сертификатлаштириш;
мувофиқликни декларация қилиш»;
87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мувофиқлик сертификатига эга бўлган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи мувофиқлик белгисини миллий стандартларда белгиланган, ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай усулларда қўллашга ҳақли»;
88-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
б) 2-илованинг «Тадбирлар» устунида:
«I босқич» позициясидаги «Сертификатлаштириш» сўзи «Мувофиқликни баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«III босқич» позициясидаги «сертификатлаштириш» сўзи «мувофиқликни баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 89-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар сўзли белгилар мазмунан (семантик) маънога эга бўлмаса, ушбу банддаги аломатлар қўлланилмайди».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Давлат даромадига ўтказилган, таркибида қора металлар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланиб бўлмайдиган физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган қора металлардан ясалган буюмлар, шунингдек ушбу металлар парчалари ва чиқиндилари белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» АЖга тўғридан-тўғри шартномалар асосида шартномавий нархларда сотилади».
Изоҳ. Мазкур банд 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорида:
173-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электр энергиясини ягона харид қилувчиси» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
174-банднинг биринчи хатбошисидаги «электр энергиясининг ягона харид қилувчиси» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
176-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электр энергиясини ягона харид қилувчиси» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 2-банди ўттиз тўртинчи хатбошисидаги «табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи юридик шахс» сўзлари «табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ. Мазкур банд 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 15 июндаги 337-сон қарорида:
а) 1-илова 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «электр энергиясининг ягона ва табиий газнинг марказий харидори» сўзлари «электр энергияси ва табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ягона харид қилувчидан» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электр энергиясининг ягона харидори хизматларини кўрсатувчи (кейинги ўринларда — ягона харидор)» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — электр энергиясини харид қилувчилар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи, ўн еттинчи ва йигирма учинчи хатбошилардаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ягона харидордан» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Ягона харидордан» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «электр энергияси ягона харидори» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг учинчи хатбошисидаги «электр энергиясини ягона харид қилувчи» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ягона харидор» сўзлари «Электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ягона харидорнинг» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошисидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ягона харидор» ва «ягона харидорнинг» сўзлар тегишлича «электр энергиясини харид қилувчилар» ва «электр энергиясини харид қилувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «ягона харидорнинг» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ягона харидорга» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ. Мазкур банд 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 июлдаги 441-сон қарори билан тасдиқланган Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли орган билан келишилган» сўзлари «ваколатли органни хабардор қилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Назорат харидида товарларни сотиб олиш ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан ҳам белгиланган тартибда молиялаштирилиши мумкин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)