Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 июль,
484-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида
низом
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик учун, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатларда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
истеъмолчи — электр ва газ таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
энергия ресурслари етказиб берувчилар — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни таъминловчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энергия ресурслари етказиб берувчилар талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан, унинг вакилларига электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;
электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш энергия ресурсларини етказиб берувчилар томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Энергия ресурсларини етказиб берувчилар мутахассислари истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш ишларини ўтказишда зарур хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловада, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган корхоналар фақат суднинг қарори бўйича узиб қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Энергия ресурслари етказиб берувчилар истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Энергия ресурслари етказиб берувчилар истеъмолчилар хабардор қилинган пайтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан кейин қарзларни мажбурий, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, энергия ресурслари етказиб берувчилар уларни электр ва газ тармоқларидан гувоҳлар иштирокида дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари узиб қўйиладиган электр ва газ тармоқларининг нуқталари энергия ресурслари етказиб берувчилар ходимлари томонидан назорат тартибида мажбурий пломбаланиши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
17. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар энергия ресурслари етказиб берувчилар ходими томонидан электрон маълумотлар тизимига киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр ва газ тармоқларига қайта уланади:
электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;
истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарзлар тўланганда;
электр ва газ тармоқларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Истеъмолчилар энергия ресурслари етказиб берувчиларга, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр ва газ тармоқларига қайта уланади.
Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан қайта уланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармоқдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш энергия ресурслари етказиб берувчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
22. Қайта улаш якуни бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш учун тўлов
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган энергия ресурсларини етказиб берувчилар ҳисоб рақамига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Авария ҳолатида ёки истеъмолчининг аризасига асосан электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
5-боб. Якунловчи қоида
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 659-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)