1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, соҳада фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига инновацияларни, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
1. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг:
а) мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида:
кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга;
катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш;
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 июлдаги ПФ-138-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 06/26/138/0762-сон)
мактабгача таълим ташкилотлари томонидан Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида боланинг ривожланиш харитасини юритиш амалиётини жорий қилиш;
мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат беришни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 августга қадар:
мактабгача таълимнинг давлат таълим дастурини халқаро стандартлар асосида такомиллаштирсин;
мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги ва мувофиқлигини таъминласин;
мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган электрон ресурслар, аудиовизуал маҳсулотлар ва ўқув-методик материалларни Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида жойлаштирсин ҳамда ушбу материаллардан эркин ва бепул фойдаланиш имкониятини яратсин;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги нашриёт ташкилотларига юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг буюртмасига асосан мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган болалар адабиётлари, ўқув-методик ва дидактик материалларни чоп этиш ва етказиб бериш бўйича пуллик хизматларни кўрсатишга рухсат этилсин;
Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида ота-оналар учун шахсий кабинет яратсин ва унда боланинг ривожланиш харитаси маълумотларининг жойлаштирилишини таъминласин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 ва ундан кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда давлат мактабгача таълим ташкилотларини ўқув-методик қўлланма ва дидактик материаллар билан таъминлаб бориш мақсадлари учун камида 40 миллиард сўм маблағни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
3. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб мактабгача таълим соҳасида педагог кадрларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида:
мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-методист лавозими негизида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ҳамда малака тоифаларини бериш тартибини сақлаб қолган ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-51-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон)
мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари зиммасига таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнларига инновацияларни, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш вазифалари юкланади;
республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ушбу ташкилотларнинг директор ўринбосарларидан иборат малакали тренерлар гуруҳи шакллантирилади. Бунда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренерлар учун алоҳида тайёрлов курслари ташкил этилади;
барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг «Методик маҳорат соати», таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса «Методик маҳорат куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;
«Методик маҳорат куни» доирасида таянч мактабгача таълим ташкилотлари тренерлари томонидан бошқа мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари учун ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказилади;
«Методик маҳорат соати» доирасида директор ўринбосарлари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари фаолияти таҳлил қилинади, уларга методик ёрдам кўрсатилади ва касбий ривожланиши бўйича тавсиялар берилади;
тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
икки ой муддатда мактабгача таълим ташкилотларида «Методик маҳорат соати» ва «Методик маҳорат куни»ни ўтказиш тартибини тасдиқласин;
уч ой муддатда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий фазилатлари, касбий билимлари, малака ва кўникмаларига қўйиладиган асосий талабларни белгилайдиган мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандартини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар янги ишлаб чиқилган касбий стандарт асосида мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини такомиллаштирсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 1 мартдан бошлаб тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматларини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
мобиль малака ошириш хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогик маҳорат марказлари томонидан 4 та аудитория кўринишидаги автобуслар негизида ташкил этилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 06/25/73/0389-сон)
автобусларни жиҳозлаш «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
автобуслар ҳайдовчиларининг иш ҳақи, ёқилғи-мойлаш материаллари учун ва бошқа харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогик маҳорат марказларининг пуллик хизматларидан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилсин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасига ҳар йили қўшимча равишда камида 10 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки ой муддатда Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
7. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳларини очиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 06/26/19/0118-сон)
Бунда инклюзив таълим гуруҳларини очиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 06/26/19/0118-сон)
Белгилаб қўйилсинки, инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчилар билан таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ишларни олиб бораётган тарбиячи, ёрдамчи- тарбиячилар ҳамда ўқитувчи-дефектолог (логопед)ларга алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига нисбатан бир нафар бола учун 10 фоиз, икки нафар бола учун 20 фоиз, уч нафар бола учун эса 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
8. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;
давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади;
ушбу мақсадли қабул квоталари бўйича ажратиладиган ўринларга мактабгача таълим йўналишида камида беш йил иш стажига эга бўлган педагог кадрлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
а) 2025 йил 1 январга қадар мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга оид идоравий қурилиш нормаларини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқсин;
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа дастурлар доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларида:
қурилиш жараёнида энергия тежамкор материаллар ва технологиялардан фойдаланилишини;
ушбу ташкилотларда мажбурий тартибда электр энергияси истеъмолининг камида 30 фоизини қоплашга мўлжалланган қуёш панеллари ўрнатилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
10. Давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, уларни сақлаш эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу муассасалар ходимлари ва талабаларининг фарзандлари устувор равишда қабул қилинади;
қолган бўш ўринларга тарбияланувчиларни қабул қилиш давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун ўрнатилган тартиб асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
11. Белгилансинки, мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш мақсадида:
2018 — 2022 йилларда Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади;
2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади;
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади;
2025 йил 1 январдан бошлаб қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
12. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш учун:
2025 йил 1 январга қадар давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларини хатловдан ўтказсин;
2025 йил 1 апрелга қадар давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича танлов ўтказсин.
13. 2024-2025 йилларда мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 сентябрь,
ПФ-152-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармонига 1-ИЛОВА
2024-2025 йилларда мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар
I. Мактабгача таълимнинг ўқув-методик базасини такомиллаштириш
1.
Мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълимнинг ўқув дастурлари узвийлигини таъминлаш.
1. Мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълимнинг ўқув дастурларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.
2024 йил ноябрь
Ижрочилар маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова)
2. Халқаро тажрибалар асосида мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълимнинг ўқув дастурлари узвийлигини таъминлаш мақсадида ушбу дастурларни қайта кўриб чиқиш.
Мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури асосида ўқув-методик мажмуаларни яратиш.
1. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун халқаро стандартлар асосида ўқув-методик мажмуаларни яратиш.
Бунда:
кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга;
катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш.
2025 йил август
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар, Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов)
2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тарбияланувчиларни ривожлантиришга йўналтирилган хорижий ўқув-методик мажмуаларни маҳаллийлаштириш ва ушбу ўқув-методик мажмуаларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги нашриёт ташкилотларида нашр этиш.
2025 йил август
3. Мактабгача таълим ташкилотлари учун қўшимча дидактик материаллар ва болалар адабиётини яратиш ҳамда уларнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги нашриёт ташкилотларида чоп этилишини ташкил этиш.
Бунда қўшимча адабиётларни яратиш ва чоп этишни Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.
Мактабгача таълим ташкилотларини «Замонавий мактабгача таълим ташкилоти» баҳолаш мезони асосида баҳолаш ва уларнинг рейтингини шакллантириш.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4.
Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.
Инклюзив таълим тизимини ривожлантириш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
2024 йил декабрь
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов)
II. Мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари салоҳиятини ошириш
5.
Мактабгача таълим ташкилотларида «Методик маҳорат куни» ва «Методик маҳорат соати»ни ташкил этиш.
1. Таянч давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.
2024 йил ноябрь
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази
(Ю. Рисюкова)
2. Мактабгача таълим ташкилотларида «Методик маҳорат куни» ва «Методик маҳорат соати»ни ташкил этиш тартибини тасдиқлаш. Бунда:
«Методик маҳорат куни» ва «Методик маҳорат соати»ни ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар)да мактабгача таълим ташкилотларининг директор ўринбосарларидан иборат тренерлар гуруҳини шакллантиришни;
малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренерлар учун алоҳида тайёрлов курслари ташкил этилишини;
тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарлари ва педагогларга тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўлашни назарда тутиш.
Олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим тизимини жорий этиш.
Мактабгача таълим йўналишида таълим олаётган талабаларни дуал таълим асосида ўқитиш механизмини ишлаб чиқиш.
Бунда бир ҳафтада камида икки кун олий таълим муассасасида таълим дастурининг назарий ва ўқув қисми ўтилишини, қолган кунлари мактабгача таълим ташкилотида амалий қисмлари ўтказилишини назарда тутиш.
2025 йил май
Ижрочилар маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова)
7.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.
1. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий салоҳиятини ошириш юзасидан малака ошириш курслари ва ўқув семинарлари ташкил этиш.
2025 йил март
Ижрочилар маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова)
2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун тажриба-синов тариқасида 4 та аудитория кўринишидаги автобуслар негизида пуллик мобиль малака ошириш хизматларини йўлга қўйиш.
«Олий таълим — профессионал таълим — мактабгача таълим» тамойили асосида педагогларни тайёрлаш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш.
Бунда:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига педагогика техникумлари ва мактабгача таълим ташкилотларини бириктириш;
бириктирилган таълим ташкилотларида мактабгача таълим педагоглари учун таълим соҳасида янгиликлар, назарий ишланмалар ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, касбий маҳоратини доимий ошириб бориш учун шароит яратиш;
мактабгача таълим йўналишида илмий иш олиб борувчи изланувчилар, янги тажриба ва методикаларни жорий этаётган амалиётчилар учун доимий экспериментал майдонча яратиш.
2025 йил январь
Ижрочилар маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов)
III. Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш
9.
Замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотларининг идоравий қурилиш нормаларини қайта кўриб чиқиш.
Мактабгача таълим ташкилотларининг идоравий қурилиш нормаларини қайта кўриб чиқиш.
Бунда мактабгача таълим ташкилотлари биноларини замонавий, энергия тежамкор, экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда қурилишига алоҳида эътибор қаратиш.
2024 йил декабрь
-
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хидоятов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова)
10.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг фойдаланилмасдан бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.
1. Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган, навбатлилиги юқори бўлган маҳаллалардаги умумий ўрта таълим муассасаларининг фойдаланилмасдан бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун танловлар эълон қилиш.
2025 йил февраль
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Ж. Қўчқоров)
2. Танлов ғолиблари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон қарори талаблари асосида битим тузиш.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда
11.
Давлат олий таълим муассасаларига бўш турган ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш ҳуқуқини бериш.
1. Давлат олий таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
Бунда давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш харажатларини давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, уларни сақлаш харажатларини эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширишни назарда тутиш.
2025 йил август
Ижрочилар ва бюджет маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Ж. Қўчқоров)
2. Давлат олий таълим муассасалари ҳузуридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу муассасалар ходимлари ва талабаларининг фарзандларини устувор равишда қабул қилиш тартибини жорий этиш.
2026 йил январь
IV. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
12.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган маҳсулотлар билан овқатланишини ташкил этиш.
1. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган қадоқланган ёки қуритилган сут маҳсулотларини харид қилишни ташкил этиш.
2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини сифатли нон маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида:
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун нон маҳсулотларини тайёрлашда йодланган туз ишлатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (етказиб бериладиган нон маҳсулотларининг ҳар бир туркуми учун) талаб қилиб олиш тартибини жорий қилиш;
ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар зиммасига давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказиб бериладиган нон маҳсулотларини ҳафтада камида бир маротаба аккредитациядан ўтган лабораторияларда синовдан ўтказиб, нон маҳсулотлари таркибидаги зарур элементлар мавжудлиги тўғрисида хулоса нусхасини буюртмачига тақдим этиш вазифасини юклаш.
2024 йил ноябрь
Маҳаллий бюджет маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова)
13.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг сифатли овқатланишини таъминлаш жараёнларини ҳамда уларга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш.
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида сифатли ва хавфсиз овқатланиш тизимини жорий этиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш маркази фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси киритиш.
2024 йил декабрь
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Ж. Қўчқоров)
V. Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш
14.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари билан тузиладиган битимларни электрон шаклда имзолаш тартибини жорий этиш.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун электрон аризаларни қабул қилиш тизимини жорий этиш.
Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш учун тақдим этилган аризаларга ижобий хулоса берилганидан сўнг ахборот тизимида автоматик равишда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни шакллантириш ва имзолаш учун хусусий шерикка электрон шаклда жўнатишни назарда тутиш.
2024 йил ноябрь
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова)
15.
Мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат беришни йўлга қўйиш.
Мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Э. Каримова)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 июлдаги ПФ-138-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 06/26/138/0762-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-134-сон Фармонида:
б) 1-илованинг 1 — 3 ва 30-позициялари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонида:
а) 3-банднинг «е» кичик бандидаги «олий маълумотли педагог ходимларининг» сўзлари «олий маълумотли тарбиячи ва ўқитувчиларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон қарорида:
а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим агентлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024 йил 1 октябрдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
«давлат шериги — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида — Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги)»;
«27. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда битим имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида давлат шериги расмий тартибда уч нусхадан иборат лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва битимни электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади»;
«35. Давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкилот, унинг ходимлари ва тарбияланувчилари тўғрисидаги маълумотларни ўзгарган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритиб борилишини таъминлайдилар.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун ажратилган квоталар бўйича йўлланмаларни (кейинги ўринларда — йўлланма) шакллантириш ва бу йўлланмалар асосида болаларни ташкилотларга қабул қилиш бўйича электрон навбатни шакллантириш ахборот тизими томонидан автоматик равишда амалга оширилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти имтиёзли шартларда таълим оладиган болаларни йўлланма асосида қабул қилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотига имтиёзсиз қабул қилинадиган болалар учун йўлланма олинмайди, ушбу болалар ҳақида маълумот ахборот тизимига хусусий шериклар томонидан киритиб борилади»;
«99. 50 нафаргача болани тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси битими хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ахборот тизими орқали электрон шаклда тузилади ва тарафларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади»;
100-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ариза қонунчиликда белгиланган тартибда масъул идоралар томонидан кўриб чиқилади.
Ариза ахборот тизими орқали шакллантирилгандан сўнг:
хусусий шерикнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзили ёки мобиль телефон рақамига, аризанинг ID-рақами ва ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда маълумот жўнатилади;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг жойлашуви бўйича тегишли туман (шаҳар) Санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Давлат ёнғин назорати органига ахборот тизими орқали электрон сўровлар жўнатилиб, 3 (уч) иш куни ичида тегишли хулосалар олинади.
Ижобий хулосалар олинган тақдирда давлат шериги 10 иш куни мобайнида режалаштирилаётган ҳудудда 3 — 7 ёшдаги болалар сони, ўша ҳудудда мавжуд давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, қамралган ва қамралмаган болалар сони бўйича маълумотлардан келиб чиқиб ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар ажратиш учун тегишли молия йилида Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги бўйича маълумотни ахборот тизимига киритади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ариза рад этилганида, бу ҳақда рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда, аризада кўрсатилган электрон почта манзили ёки мобиль телефон рақамига СМС-хабар юбориш орқали хусусий шерикка маълум қилинади»;
«101. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши рад этилмаса, хусусий шерик ахборот тизими орқали битимга электрон имзо қўяди ҳамда битим электрон имзо қўйиш учун давлат шеригига автоматик равишда юборилади»;
«116. Хусусий шерик ходимлари ва тарбияланувчиларининг давомати бўйича қайд этилган электрон маълумотлар ахборот тизимида автоматик равишда шаклланади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4312-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим вазири А.В. Шинга» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умаровага» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Концепцияда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли ижро этиш бўйича ваколатли органларнинг фаолиятини баҳолаш индикаторлари
Т/р
Кўрсаткич
Ахборот манбалари
Кесими
Мактабгача таълим билан қамраб олинган 3 — 7 ёшдаги болалар
1.
Мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — МТТ) сони
ММТВ ва Статистика агентлиги маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
2.
Уларнинг умумий сонида нодавлат МТТ улуши
ММТВ ва Статистика агентлиги маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
3.
Амалдаги оилавий МТТлар сони
ММТВ ва Статистика агентлиги маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
4.
МТТга қатнайдиган болалар сони
ММТВ ва Статистика агентлиги маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
5.
Тарбияланувчилар умумий сонида нодавлат МТТга қатнайдиган болалар улуши
ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
6.
Оилавий нодавлат МТТга қатнайдиган болалар сони
ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
7.
Тарбияланувчилар умумий сонида оилавий нодавлат МТТга қатнайдиган болалар улуши
ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
8.
МТТдаги жойлар сони
3-4 ёш ва 5-6 ёшли болалар учун жойлар бўйича алоҳида ҳисобга олинадиган ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
9.
Уларнинг умумий сонида нодавлат МТТдаги жойларнинг улуши
3-4 ёш ва 5-6 ёшли болалар учун жойларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
10.
3-4 ёш ва 5-6 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиниши (МТТга қатновчи болалар сонининг шу ёшдаги болаларнинг доимий аҳоли таркибидаги умумий сонига фоизли нисбати)
ММТВ ва Статистика агентлиги (демографик статистика)
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
Кадрлар салоҳияти кўрсаткичлари
11.
МТТ педагог ходимлари сони
ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
12.
Олий маълумотли педагог ходимлар улуши
ОТФИВ ва ММТВ маълумотлари
МТТ, туманлар ва шаҳарлар бўйича
13.
Сўнгги 5 йил ичида малакасини оширган МТТ педагог ходимлари улуши
ММТВ маълумотлари
МТТ, туманлар ва шаҳарлар бўйича
14.
Давлат МТТ педагог ходимлари ўртача иш ҳақининг мамлакат бўйича ўртача иш ҳақига нисбати
Бандлик вазирлиги ва ММТВ маълумотлари
Вилоятлар бўйича
15.
5-6 ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳлари билан ишлайдиган битта педагогга тўғри келадиган 5-6 ёшдаги тарбияланувчилар сони
ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
16.
МТТдаги бўш иш ўринлари сони
МТТ маълумотлари
Туманлар ва шаҳарлар бўйича
Болаларнинг ривожланиши ва уларнинг умумий бошланғич таълимга тайёрлиги даражаси кўрсаткичлари
17.
МТТни битирган ҳамда Ўзбекистон Республикаси эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига Давлат талабларида ҳамда «Илк қадам» Давлат ўқув дастурида назарда тутилган мактабга тайёрликнинг энг паст даражасидан ҳам паст ривожланиш кўрсаткичларига эга 6-7 ёшдаги болаларнинг улуши
Ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича МТТ тарбияланувчилари ҳақида маълумотлар натижаларини тўплаш
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
18.
Биринчи йиллик аттестация якунларига кўра қониқарсиз баҳо олган умумий бошланғич таълим муассасалари ўқувчиларининг улуши
ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари
19.
Мактабга чиққанда ривожланишидаги оқсоқликлар ёки сурункали касалликлар биринчи марта аниқланган болалар сони
ССВ ва ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
20.
Тиббий кўрсатмаларга кўра тиббий хизмат кўрсатилаётган ва парваришланаётган махсус эҳтиёжли МТТ тарбияланувчилари улуши
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
21.
Ўқув йили давомида камида бир марта педиатрнинг профилактик кўригидан ўтган МТТ тарбияланувчилари сони
ССВ ва ММТВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
22.
МТТда бўлган пайтда болаларнинг юқумли касалликларни юқтириши ҳоллари сони
ССВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
23.
МТТда бўлган пайтда болаларнинг овқатдан заҳарланиши ва жароҳат олиши ҳоллари сони
ССВ маълумотлари
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича
».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5144-сон қарорининг 5-бандида:
иккинчи хатбошидаги «4 нафаргача» сўзлари «4,5 тагача штат бирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «2 нафаргача, бошқа ҳудудларда — 4 нафаргача» сўзлари «2,5 тагача, бошқа ҳудудларда — 4,5 тагача штат бирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-471-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилсин:
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-316-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 июлга» сўзлари «2025 йил 1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ: мазкур илованинг 6-банди 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5198-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3-сон Фармонига илованинг 26-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2707-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги «2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида»ги ПҚ-3822-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3955-сон қарорининг 3-банди «а» кичик банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарорига 7-илованинг 1-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги «Тошкент шаҳрида «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4857-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 9-бандлари.