|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.10.2024
|
1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирларнинг номланиши |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш ва мактабгача таълим муассасаларини малакали кадрлар билан тўлдириш | ||||
|
1. |
Мактабгача таълим муассасаларини назорат қилиш ва бошқариш бўйича мустақил орган яратиш орқали Халқ таълими вазирлигининг ташкилий-штат тузилмаси, вазифа ва функцияларини бутунлай қайта кўриб чиқишга қаратилган мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсати ва бошқарув тизимини такомиллаштириш. |
1. Мактабгача таълимнинг бошқаруви соҳасида хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва тажрибасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини ташкил этиш. 2. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) лойиҳани киритиш. |
2017 йил |
Халқ таълими вазирлиги, |
|
2. |
Мактабгача таълим соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. |
1. Мактабгача таълим соҳасида банд бўлган педагогик таркибни ўрганиш, мамлакат ҳудудлари кесимида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Кадрлар сиёсатини амалга ошириш, мактабгача таълим мутахассислари резервини шакллантириш ва малака ошириш курсларида тизимли ўтишини таъминлаш соҳасида хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилиш ва илғор тажрибасини ўрганиш. 3. Педагогик олий таълим муассасаларига (бакалавриат, магистратура) «Мактабгача таълим бўйича педагог» мутахассислиги бўйича қабул квотасини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Комиссияга киритиш. |
2017 йил 1 ноябрга қадар |
Халқ таълими вазирлиги, |
|
3. |
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) давлат интерактив хизматларини жорий этиш орқали навбатга қўйиш тартибини такомиллаштириш. |
1. Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш тартибини танқидий ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 2. Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш: қабул тўғрисида электрон аризаларни бериш, навбатни онлайн тартибда кузатиб бориш имконияти орқали замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш; давлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти, уларнинг рейтинги ва ўқув-тарбиявий жараёнининг таркиби билан танишиш учун ягона электрон ахборот майдонини яратиш. 3. Болаларни қабул қилиш тартибини такомиллаштиришни, шу жумладан, мазкур соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич жорий этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4. Комиссияга чора-тадбирлар дастури лойиҳасини киритиш. |
2017 йил 1 ноябрга қадар |
Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари |
|
4. |
Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш |
1. Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқиш. 2. Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини, шу жумладан, болалар гуруҳлари (5 дан 6-7 ёшгача) тарбиячиларининг лавозим маошини умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларининг лавозим маошига тенглаштириш, шунингдек, рағбатлантириш механизмларини ташкил этиш йўли билан такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 3. Комиссияга тегишли таклифларни киритиш. |
2017 йил |
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги |
|
5. |
Ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. |
1. Мактабгача таълим муассасаларида, шу жумладан, нодавлат муассасаларда болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини танқидий ўрганиш. 2. Комиссияга тегишли таклифларни киритиш. |
2017 йил |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, |
|
6. |
Сифатли ўқув-методик ва дидактик материаллар (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) ва бадиий адабиётларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган босма материалларни турли тилларда ишлаб чиқишнинг бозори ва турларини ривожлантириш. |
1. Республикада мактабгача таълим учун ишлаб чиқилган, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида фойдаланилаётган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни инвентаризациядан ўтказиш. 2. Импорт қилинаётган босма материаллар бозорини ўрганиш. 3. Турли имтиёз ва префернцияларни тақдим қилиш орқали хусусий инвестицияларни кенг жалб қилган ҳолда мактабгача таълим учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларни тайёрлаш, экспертиза қилиш ва чоп этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 4. Комиссияга чора-тадбирлар дастурини киритиш. |
2017 йил |
Халқ таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, |
|
7. |
Мактабгача таълим муассасасининг намунавий Устави, шунингдек мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналар ўртасидаги намунавий шартнома қоидаларини такомиллаштириш. |
1. Амалдаги мактабгача таълим муассасасининг намунавий Устави, мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналар ўртасидаги намунавий шартнома қоидаларини танқидий ўрганиш. 2. Комиссияга тегишли таклифларни киритиш. |
2017 йил |
Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, |
|
II. Давлат мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник таъминотини яхшилаш | ||||
|
8. |
Давлат мактабгача таълим муассасаларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш, уларнинг моддий-техник жиҳозланиши аҳволини ўрганиш, янги мактабгача таълим муассасаларига, шу жумладан, турар жой массивлари ва кўп қаватли уйларнинг қурилиши бўйича давлат дастурлари амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда реал эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларни аниқлаш. |
1. Республика ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим муассасаларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибларини тасдиқлаш. 2. Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси жойлашган жойга чиққан ҳолда инвентаризациядан ўтказиш. 3. Инвентаризация якунларини умумлаштириш ва Комиссияга аниқ таклифлар киритиш. |
2017 йил |
Халқ таълими вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, |
|
9. |
Юридик ва жисмоний шахсларга 1991 — 2017 йиллар давомида давлат мактабгача таълим муассасалари бинолари берилиши (сотиш, бепул бериш, бошқача ўзгага берилиши)нинг қонунийлиги ва асослилигини комплекс ўрганиш. |
1. Ўрганиш ўтказиш учун ишчи гуруҳлар таркибларини тасдиқлаш. 2. Давлат мактабгача таълим муассасалари бинолари бегоналаштирилишининг қонунийлиги ва асослилигини ўрганиш. 3. Ўрганиш якунларини умумлаштириш ва Комиссияга тегишли таклифларни киритиш. |
2017 йил 1 ноябрга қадар |
Халқ таълими вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, |
|
10. |
Хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим муассасалари учун замонавий бинолар қурилишининг норма ва қоидаларини такомиллаштириш. |
1. Давлат мактабгача таълим муассасаларининг инвентаризацияси натижаларига асосан мактабгача таълим объектлари қурилишининг норма ва қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2. Мактабгача таълим муассасалари учун замонавий бинолар қурилишининг норма ва қоидаларини тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2018 йил 1 мартга қадар |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
11. |
Янги мактабгача таълим муассасаларининг қурилишига ва амалдагиларини реконструкция қилишга йирик хўжалик юритувчи субъектларни жалб этиш. |
1. Мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишга йирик хўжалик юритувчи субъектларни жалб этиш, инвентаризация натижалари ҳамда янги турар жой массивлари ва кўп қаватли уйлар қурилишига доир давлат дастурларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жалб этилган субъектларга солиқ ва бошқа имтиёзларни тақдим қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 3. Чора-тадбирлар дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2018 йил 1 апрелга қадар |
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирликлари, |
|
12. |
Нодавлат мактабгача таълим муассасаларини, энг аввало, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳисобига ривожлантириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш. |
1. Нодавлат мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини ва илғор тажрибасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 2. Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоят марказларида нодавлат мактабгача таълимни ривожлантириш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш механизмларини белгиловчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2017 йил |
Адлия вазирлиги, |
|
13. |
Давлат мактабгача таълим муассасаларининг жорий фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби ва нормаларини такомиллаштириш. |
1. Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш механизмининг самарадорлиги ва оқилоналиги нуқтаи назаридан қонунчиликни танқидий ўрганиш, шунингдек, молиялаштиришнинг энг кам нормаларини аниқлашнинг асослилигини таҳлил қилиш. 2. Давлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, молиялаштиришнинг устуворлигини аниқлаштирувчи мезонларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш. 3. Комиссияга тегишли таклифларни киритиш. |
2017 йил |
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, |
|
14. |
Шаффоф марказлаштирилган таъминот тизимини яратиш, етказиб берувчиларнинг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиш ва нарх сиёсатига риоя қилиш бўйича фаолиятини самарали назорат қилишни назарда тутган ҳолда, давлат мактабгача таълим муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш. |
1. Қонунчиликни танқидий ўрганиш, болаларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга тўсқинлик қилувчи мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, шунингдек мазкур соҳада хорижий давлатларнинг илғор ижобий тажрибасини таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 2. Давлат мактабгача таълим муассасаларини озиқ-овқат билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 3. Давлат мактабгача таълим муассасаларини озиқ-овқат билан таъминлашнинг янги тизимини синаб кўриш мақсадида Тошкент шаҳрида жорий этишнинг экспериментал лойиҳасини амалга ошириш. 4. Комиссияга эксперимент натижалари асосида ишлаб чиқилган аниқ таклифларни киритиш. |
2017 йил 1 октябрга қадар 2017 йил сентябрь — декабрь 2018 йил |
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, |
|
15. |
Болаларнинг соғлом жисмоний ривожланиши учун болалар мебелларини тайёрлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
1. Мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом жисмоний ривожланиши учун зарур стандартларни ҳисобга олган ҳолда болалар мебелларини ишлаб чиқариш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 2. Мактабгача ёшдаги болалар учун болалар мебелларини тайёрлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Тасдиқланган стандартларга мувофиқ хавфсиз болалар мебелларини миллий ишлаб чиқарувчиларни янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Комиссияга киритиш. |
2017 йил 2017 йил |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар ва идоралар |
2-ИЛОВА
|
1. |
Арипов А.Н. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси |
|
2. |
Юнусходжаев А.Н. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси |
|
3. |
Куранбаев К.К. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси |
|
4. |
Садиков Ш.М. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги |
|
5. |
Икрамов М.М. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси |
|
6. |
Абдуллаев И.Б. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори |
|
7. |
Иноятов У.И. |
— |
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири |
|
8. |
Шадманов А.К. |
— |
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири |
|
9. |
Ходжаев Б.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси молия вазири |
|
10. |
Давлетов Р.К. |
— |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири |
|
11. |
Саидова Г.К. |
— |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири |
|
12. |
Маджидов И.У. |
— |
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири |
|
13. |
Сайфуллаев Б.С. |
— |
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири |
|
14. |
Хаитов А.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири |
|
15. |
Шерматов Ш.Х. |
— |
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи |
|
16. |
Гулямов Р.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
|
17. |
Ахмедходжаев А.И. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси |
|
18. |
Абдуллаев А.Х. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси |
|
19. |
Мухаммадиев У.Н. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) |
|
20. |
Файзиев З.О. |
— |
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси |
|
21. |
Инамова С.Т. |
— |
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган |
|
22. |
Икрамов А.И. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси |
|
23. |
Мамадалиева Х.Х. |
— |
«Оила» илмий-амалий маркази директори |
|
24. |
Мухамедов У.С. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи |
|
25. |
Джурабаев А.А. |
— |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари АТД мудири, Комиссия котиби. |
Шуни ҳисобга олган ҳолда, ўтган даврда Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимни ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда республикада 4 893 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб бораётган бўлиб, уларни молиялаштиришга фақат 2016 йилда Давлат бюджетидан 1,6 триллион сўм ажратилган.
Ушбу соҳада соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ўсиб келаётган авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган 57 мингдан ортиқ мутахассислар меҳнат қилмоқда.
Шу билан бирга, мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ амалга оширишга айрим тизимли камчиликлар тўсқинлик қилмоқда.
Ўрганиш шуни кўрсатдики, мактабгача таълимни бошқаришнинг амалдаги тизими мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, мазкур соҳани янада ривожлантириш учун инновацион қарорларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини бермаяпти.
Мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг ҳозирги ҳолати болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти.
Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг паст даражаси болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир малакали мутахассислар билан таъминлай олмайди.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда ҳам жиддий камчиликлар кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, Давлат раҳбари томонидан 2017 йил 9 сентябрда қабул қилинган»Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор билан Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилди.
Қарорда мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Хусусан, 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республиканинг вилоят марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланди.
Давлат раҳбари томонидан ташаббус қилинган давлат-хусусий шериклик механизми замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратишни кўзда тутади.
Инвесторлар ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларида давлат таълим талабларига, санитария-гигиена ва бошқа нормаларга риоя қилиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини сақлаб қолиш, шунингдек, мактабгача таълим хизматини кўрсатиш нархининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш учун масъул бўлиши назарда тутилмоқда. Бунда инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шунингдек, имтиёзли кредитлар тақдим этилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан тегишли талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилди.
Мазкур экспериментлар якунлари бўйича республиканинг бошқа ҳудудларида давлат-хусусий шериклик механизмларини ва мактабгача таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тартибини жорий этиш масаласи кўриб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Қарор билан ушбу соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.
Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилди. Комиссия томонидан мактабгача таълим соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқлар, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни юзага келтирувчи нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлил этиш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда комплекс ўрганиш ишлари амалга оширилади. Бунда зарур инфратузилмани яратиш ва мактабгача таълимнинг хусусий секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу билан бир қаторда, сифатли мактабгача таълимни ташкил этишга давлат талаблари, шу жумладан, мактабгача ёшдаги болаларни уйғун ривожлантириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.
Шунингдек, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ҳамда жорий этиш ишлари ҳам замонавий талабларга мувофиқлаштирилади.
Қарорда ваколатли давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишни соддалаштириш ҳам ўз ичига олган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилди.
Нодавлат мактабгача таълим тизимини кенгайтириш мақсадида Комиссияга мавжуд амалиёт ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини лицензиялашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, мактабгача таълим соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг амалга оширилиши мамлакатда мактабгача таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш имконини беради.