Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон)

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи

Амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришлар

Амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришларга оид қоидалар ва изоҳлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси.

Негизида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ташкил қилинмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги методистларга Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги методистлар учун амалда бўлган базавий тариф ставкалари қўлланади.

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси.

3.

Президент таълим муассасалари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари.

4.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилмоқда.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.

5.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси этиб қайта номланмоқда.

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари уларнинг низоми тасдиқлангунига қадар ўз фаолиятини амалдаги тартибга мувофиқ амалга оширади.

Зарур ҳолларда мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш ҳамда тизим ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағларни жалб қилишга рухсат этилади.

6.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари.

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Мактабгача ва мактаб таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари этиб қайта номланмоқда.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Республика таълим маркази

А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти

«Бошланғич таълим» журнали таҳририяти» давлат корхонаси, «Тил ва адабиёт таълими», «Преподавание языка и литературы», «Lаnguаge аnd literаture teаching» журналлари таҳририяти» давлат корхонаси, «Маърифат» ва «Учитель Узбекистана» газеталари таҳририяти, «Халқ таълими» журнали таҳририяти» давлат корхонаси, «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти, «Класс» газетаси таҳририяти, «Ғунча» журнали таҳририяти, «Гулхан» журнали таҳририяти, «Ilk Qadam» (IQ) журнали таҳририяти» ДУК

«Таъминот ва логистика хизмати» ДУК, «Инновация, технология ва стратегия маркази» ДУК

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва унинг ҳузуридаги академик лицей, Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, Тошкент шаҳридаги Пучон университети, Республика педагогик таълим ресурс маркази (кутубхона), Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Наманган ва Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникумлари, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, педагогика коллежлари, экспериментал давлат мактабгача таълим ташкилотлари, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

«Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» МЧЖ

Педагогик маҳорат марказлари

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖ, «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖ

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази

«Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари*, «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси, Республика соғломлаштириш оромгоҳи

«Баркамол авлод» республика болалар мактаби

Республика ўқувчи ёшлар маркази

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси*, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси*

Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

Ҳудудий бошқармалар тасарруфидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари

Қорақалпоғистон Республикаси Таълим маркази

Болалар кутубхоналари

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Умумий ўрта таълим ташкилотлари

Мактабгача таълим ташкилотлари

Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари

(3-илованинг матни Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

Ихтисослаштирилган мактаблар

Ижод мактаблари

Президент мактаблари

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби

«Янги Ўзбекистон» университети

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази

Ҳудудий ихтисослаштирилган мактаблар

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби

«Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳи

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби

Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби

(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача ва мактаб таълими соҳасини такомиллаштириш

1.

Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик фаолиятни олиб бориш ҳуқуқини берадиган касбий сертификатлаш тизимини жорий этиш.

Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик касбига биринчи марта ишга қабул қилинган талабгорларнинг бир йил муддат давомида стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритишини;

стажёр-ўқитувчига олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланишини;

стажёр-ўқитувчиларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларининг бошқа педагог кадрларини ҳам касбий сертификатлаш синовларидан ўтказишни назарда тутиш.

2023 йил 1 ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

2.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талабларни халқаро баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари учун «Замонавий мактабгача таълим ташкилоти» баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 сентябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Нодавлат ва давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аккредитациялаш тартибини «Замонавий мактаб» ҳамда «Замонавий мактабгача таълим ташкилоти» баҳолаш мезонларига мослаштириш.

2023 йил 1 октябрь

3. Ҳисобот йилида баҳоланадиган нодавлат ва давлат мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 1 ноябрь

4. Баҳоланган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг аниқланган камчиликларини бартараф этиш бўйича «йўл харита»ларини ишлаб чиқиш.

ҳар ўқув йили якунида

5. I-II даражали «Замонавий мактаб» ва «Замонавий мактабгача таълим ташкилоти» мақомини олган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бир марталик рағбатлантиришни ташкил этиш.

ҳар йил якунида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Тошкент давлат педагогика университети томонидан мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари иштирокида педагогик таълим тадқиқот майдончаси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Университетга Тошкент шаҳрида жойлашган камида 5 тадан мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини бириктириш.

2024 йил 1 сентябрь

Тошкент давлат педагогика университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Бириктирилган таълим ташкилотларида таълим жараёни узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш имкониятини берадиган тажриба-синов майдонини яратиш.

2024 йил давомида

4.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш.

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Бунда низомда:

мактабгача ва мактаб таълими вазирига Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан маҳаллий ва хорижий мутахассисларни тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш ҳуқуқини бериш;

зарур ҳолларда, мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш ҳамда тизим ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармасидан Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига маблағлар жалб қилиш назарда тутилади.

2023 йил 1 сентябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

II. Таълим дастурлари мазмунини ва педагогларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларида халқаро талаблар асосидаги хорижий дарсликларни жорий қилиш.

1. НACНETTE LIVRE GROUP гуруҳининг «Passe-Passe», «Décibel» va «L'atelier» дарсликларини харид қилиш ва амалиётга жорий қилиш.

2. Кембридж нашриётининг «ICT Starters», «IGCSE ICT» va «International AS and A Level IT» дарсликларини чоп этиш.

2024 йил 1 январь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

6.

Мактабгача ва бошланғич мактаб таълими узвийлигини таъминлаш мақсадида «6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси» махсус электрон платформасини жорий қилиш.

1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча мактабгача таълим ташкилотларида «6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси» махсус электрон платформасини жорий қилиш.

2023 йил 1 декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Платформани умумий ўрта таълимнинг «my.maktab.uz» электрон платформаси билан интеграция қилиш.

2024 йил 1 март

7.

Мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган миллий электрон ресурслар ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш.

1. «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида таълимий ва тарбиявий мазмундаги миллий электрон ресурслар ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш.

2. Яратилган электрон ресурслар ва мультимедиа маҳсулотларидан педагог кадрлар, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

2024 йил 1 декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар, Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

8.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари раҳбар, услубчи ва педагог кадрларининг малака талабларини такомиллаштириш.

1. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари раҳбар, услубчи ва педагог кадрларининг малака талабларини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш.

2023 йил 1 сентябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Янги малака талаблари асосида кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизими учун замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш.

2024 йил 1 январдан бошлаб

9.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, лойиҳада малака тоифасини олиш бўйича синовларни бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказиш ва биринчи босқичда — талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини, иккинчи босқичда — педагогик маҳоратини баҳолашни назарда тутиш.

2023 йил 1 декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев)

10.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлашнинг янги тизимини жорий этиш.

1. Директорлик лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш, уларни ўқитиш, билим ва кўникмасини баҳолаш ва сертификатлашни амалга оширувчи «Директорлар мактаби»ни ташкил этиш.

Бунда, ушбу тизим доирасида:

номзодлар ва мактабларнинг раҳбар кадрлари замонавий дастурлар асосида ўқитилишини ва уларга менежерлик сертификатлари берилишини;

менежерлик сертификатига эга номзодлардан мактаб директорлари захираси шакллантирилишини;

мактаб директорларининг вакант лавозимларига номзодларни фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олинишини назарда тутиш.

2024 йил 1 январь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган Директорлар кенгашини тузиш.

Умумий ўрта таълим муассасаси директори лавозимига номзодларни тайинлашни Директорлар кенгаши тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартибни жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрь

3. Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни тайинлашни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартибни жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрь

11.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг бошлиқлари учун малакали маслаҳатчи ва консультантларни жалб қилиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларига маслаҳатчи сифатида Президент мактаблари директорларини, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқларига эса, ихтисослаштирилган мактаблар директорларини бириктириш.

2023 йил 1 июль

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг бошлиқларига шартномавий-ҳуқуқий асосда маслаҳатчи сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2023 йил 1 декабрь

12.

Фаолияти тугатилган Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Хорижий тилларни ўрганишини оммалаштириш агентлигининг бино ва иншоотлари, бошқа мол-мулкларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказиш.

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига фаолияти тугатилган:

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш, шунингдек, унинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкларини белгиланган тартибда топшириш;

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг мол-мулкларини белгиланган тартибда топшириш.

2023 йил 1 июль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган биносига Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармасини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

2023 йил 1 июль

3. Қуйидагиларни:

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасидаги мавжуд маблағларнинг 100 фоизини Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига;

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига мактабгача ва мактаб таълими хизматларини кўрсатишдан тушган маблағларни Республика олий таълим кенгашига ўтказиш.

2023 йил 1 июль

III. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш

13.

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ахборот тизимларидаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш.

Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли ахборот тизимларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастур (erp.maktab.uz) ва «Болалар боғчаси» ахборот тизими (bbit.uz) билан ўзаро интеграция қилиш.

Бунда:

умумий ўрта таълим муассасалари учун «my.maktab.uz» электрон платформасида жорий йилда ушбу муассасанинг микроҳудудидан 1-синфга қабул қилинадиган болалар сони тўғрисида маълумотларни олиш имкониятини яратиш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳар ўқув йили учун қабул режасини «my.maktab.uz» электрон платформасида шакллантириш;

бола туғилганидан сўнг, уни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «my.maktab.uz» электрон платформаси орқали яшаш манзили бўйича микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида рўйхатга олиш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «my.maktab.uz» электрон платформасида мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳларида ҳамда 6 ёшли болаларнинг бир йиллик мажбурий тайёрлов гуруҳларида тарбияланаётган болалар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2024 йил 1 январь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

14.

Умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд манзилларини рақамлаштириш.

«Рақамли Тошкент» электрон платформаси тажрибасидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд манзилларини рақамлаштириш чораларини кўриш.

Бунда, умумий ўрта таълим муассасаларига микроҳудуддаги ҳар бир маҳалла, кўча, уй ва хонадонни бириктиришда таълим муассасасининг қуввати (ўқувчи ўрни) ва навбатлилик коэффициентини инобатга олиш.

2024 йил 1 июнь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

15.

Умумий ўрта таълим ташкилотларидан турли кўринишдаги жадваллар ва ҳисоботлар талаб этилишига босқичма-босқич чек қўйиш.

1. Ягона электрон дастурда (erp.maktab.uz) умумий ўрта таълим ташкилотларининг асосий статистик кўрсаткичларига оид маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун Ягона электрон дастур (erp.maktab.uz)ни тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.

2024 йил 1 январдан бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимини молиялаштиришни бошқаришда илғор рақамли технологиялардан кенг ва самарали фойдаланиш ҳамда бу борада инсон омилини камайтириш.

Ахборот тизимларидан кенг фойдаланган ҳолда масофавий назорат ва хавф-хатар таҳлиллари асосида Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг ноқонуний ва мақсадсиз сарфланиши ҳолатларининг профилактикасини амалга ошириш ва молиявий хато-камчиликларнинг олдини олиш.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги

(Х. Умарова)

18.

Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган лицензия талаб ва шартларини қайта кўриб чиқиб, соддалаштириш.

1. Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг лицензия талаб ва шартларига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қарор лойиҳасида:

нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талабларни енгиллаштириш;

нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этиш;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг Ўзбекистон тарихи ва ўзбек тили фанларига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат умумий ўрта таълим муассасалари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилаш;

нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари зиммасига ўқувчилар ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz), электрон платформалари (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, kundalik.com) ва бошқа тегишли ахборот тизимлари ҳамда «Болалар боғчаси» (bbit.uz) ахборот тизимига киритиш ҳамда янгилаб бориш вазифасини юклаш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текширишни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш назарда тутилади.

2023 йил 1 октябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов)

2. «Таълим тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 октябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Бизнес-омбудсман

(Д. Касимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

IV. Таълим ташкилотларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш

19.

Ўқувчилар онгида Ватанимиз рамзларини улуғлаш ва ардоқлаш туйғусини тарбиялаш мақсадида «Давлат рамзлари — фахрим, ғурурим» мавзусида тадбирларни ташкил қилиш.

1. «Давлат рамзлари — фахрим, ғурурим» мавзусидаги тадбирлар туркумини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил 1 июнь

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов)

2. Давлат рамзлари қабул қилинган кунларда маънавий-маърифий тадбирлар, иншолар танловларини ташкил этиш.

Режа-график асосида

20.

Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига беэътиборлиги, ўқувчилар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоконтентларни тайёрлаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчилар, ота-оналар ўртасида намойиш этиш.

1. Ўқувчилар ўртасида ғайриижтимоий ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган видеоконтентларни ишлаб чиқиш бўйича ижодий гуруҳни шакллантириш.

2023 йил 1 сентябрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

2. Лойиҳа материалларини тайёрлаш ва тасвирга олиш.

2023 йил 1 декабрь

3. Тайёрланган видеоматериалларни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида намойиш этиш.

2024 йил 1 февралдан бошлаб

21.

Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва синф раҳбарларининг вазифаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Умумий ўрта таълим ташкилотларининг малакали педагоглари ва директорларидан иборат ишчи гуруҳини шакллантириш.

2023 йил 15 июнь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 июль

V. Таълим олиш учун қулай шарт-шароит яратиш

22.

Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш.

Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга оширишга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қарор лойиҳасида:

умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник жиҳозларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш ва бюрократик тартиб-таомилларга барҳам бериш;

талабларни қайта кўриб чиқиш ва мақсадли ечимларни яратиш орқали умумий ўрта таълим муассасаларининг санитария-гигиена муаммолари билан боғлиқ масалаларини комплекс ҳал қилиш;

умумий ўрта таълим тизимида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;

умумий ўрта таълим муассасаларини диққатга сазовор жойларга айлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликнинг янги турларини жорий этиш орқали уларнинг иқтисодий барқарорлигини ошириш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг инфратузилмасини яхшилашда давлат органлари ва ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаган ҳолда уларни қўшимча мақсадли молиялаштириш манбаларини шакллантириш;

ташаббусли бюджетлаштириш тизими орқали умумий ўрта таълим муассасаларини молиялаштириш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;

аҳолини таълим муҳитини ривожлантиришга жалб қилиш, мактабларни ривожлантиришда шахсий дахлдорлик ҳиссини шакллантириш назарда тутилади.

2023 йил 1 декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

(Ш. Вафаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

23.

Халқаро ташкилотлар, хорижий молия институтлари ва ҳамкорлар билан таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва таълим сифатини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш.

1. Таълим муассасаларининг мавжуд моддий-техник эҳтиёжини аниқлаш.

2023 йил 1 август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Халқаро ҳамкорлар кўмагида амалга ошириладиган таълим сифати ва моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлар концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирликларга тақдим этиш.

2024 йил 1 январь

3. Халқаро ташкилотлар, хорижий молия институтлари ва ҳамкорлар билан мазкур йўналишда музокаралар ўтказиш ҳамда молиявий манбаларини келишиш.

2025 йил 1 декабрь

24.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қарор лойиҳасида:

умумий ўрта таълим муассасаларида информатика синф хоналарида замонавий компьютер техникасига қўйилган минимал талабларни белгилаш;

умумий ўрта таълим муассасаларини талаб даражасида компьютер синф хоналари ҳамда юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш;

электрон таълим контентларини яратиш ва ахборот тизимларини жорий этиш;

ахборот технологиялари соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш назарда тутилади.

2023 йил 1 август

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

25.

Ўқувчиларни IT соҳасига доир касбларга йўналтириш ва уларнинг билимини ошириш ишларини самарали ташкил этиш

1. «Digital Generation Uzbekistan» нодавлат нотижорат ташкилоти билан умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчиларни IT соҳасига доир касбларга йўналтириш ва уларнинг билимини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. «Digital Generation Uzbekistan» нодавлат нотижорат ташкилотини лойиҳаларни амалга ошириш учун Республика таълим маркази биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

3. Ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасидан зарур маблағлар ажратиб бориш.

2023 йил 1 июль

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

26.

Умумий ўрта таълим муассасаларини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлашни яхшилаш.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатиш бўйича янги «New Education» тариф режасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигида декларациядан ўтказишни таъминлаш.

Бунда:

2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларида «New Education» тариф режаси жорий этилиши;

таълим муассасаларидаги болалар сонидан келиб чиқиб, «New Education» тариф режаси интернет тезлиги ҳажмларини белгилаш;

таълим муассасаларида 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда — камида 100 Мбит/с бўлишини таъминлаш;

«New Education» тариф режасининг ҳар бир тезликдаги пакети учун ҳар ойлик абонент тўлови миқдорларини белгилаш ва бунда таълим ташкилотлари томонидан интернет хизматларидан тунги вақтда фойдаланилмаслиги инобатга олинади.

2023 йил 1 сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

27.

Умумий ўрта таълим муассасалари филиалларини мақбуллаштириш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг филиалларини хатловдан ўтказиш ва хатлов натижаларига кўра:

филиаллари тугатилиб, негизида умумий ўрта таълим муассасалари ташкил этиладиган;

филиаллари тугатилиб, ўқувчи ва педагог кадрлари асосий ёки яқин жойлашган бошқа умумий ўрта таълим муассасаларига ўтказиладиган;

филиаллари сақланиб қоладиган умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 1 октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг тугатиладиган филиаллари негизида умумий ўрта таълим муассасаларини ташкил этиш.

2024 йил 1 январь