а) Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш учун рўйхатдан ўтиш ва сўровномани электрон равишда тўлдириш тартиби;
микроҳудуд доирасида ҳамда микроҳудуддан ташқарида болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш тартиби;
болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича қабул комиссияси таркиби ва унинг фаолиятини ташкил этиш;
б) Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ:
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия тузиш тартиби, унинг таркиби ва вазифалари;
давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш, сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;
ариза берувчига умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланмани расмийлаштириш ва шартнома тузиш тартиби ҳамда давлат хизмати кўрсатишни рад этиш қоидалари;
в) Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ:
умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини мустақил ўзлаштирган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ўтказиш (экстернат) жараёнида қатнашиши мумкин бўлган фуқаролар тоифалари;
давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш, сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;
ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экстернат тартибида имтиҳонни ўтказиш муддатлари;
г) Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ:
давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш;
ариза берувчи томонидан сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;
умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини расмийлаштириш ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни шакллантириш тартиби.
2. Белгилансинки, ушбу қарорга:
1 ва 2-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда — ХТВ портали) орқали мурожаат қиладилар;
3-4-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;
2 — 4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 январдан бошлаб кўрсатилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
уч ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП ва ХТВ портали орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХП ва ХТВ порталида давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин;
маъмурий регламентларда белгиланган ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП ва ХТВ портали орқали доимий назорат ўрнатсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, халқ таълими тизимида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон дастурни ишга тушириш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 июнь,
295-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 1-ИЛОВА
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда — ХТВ портали) орқали фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат хизмати — ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати;
қабул режаси — бириктирилган микроҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сони, умумтаълим мактабининг ўқувчилар ўрни (қуввати), педагоглар билан таъминланганлиги ва санитария талабларини инобатга олган ҳолда умумтаълим мактаби томонидан шакллантириладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тасдиқланадиган режа.
4. Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) тизимидаги умумтаълим мактабларига нисбатан қўлланилади.
5. Вазирлик томонидан ҳар йили 1 майга қадар ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир умумтаълим мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва расмий веб-сайтдаги саҳифасида эълон қилинади.
Давлат хизмати кўрсатиладиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантиришда олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.
6. Умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 1 июнга қадар 1-синфга қабул режаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан бириктирилган микроҳудуд бўйича маҳаллалар, кўча номлари ва уй рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ХТВ порталига киритилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармаси) томонидан ҳар йили 5 июнга қадар тасдиқланади.
Умумтаълим мактабларининг қабул режаси ва қабул муддатларига ўзгартириш киритиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан амалга оширилади.
8. Умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
10. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Микроҳудуд доирасида болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи ҳар йили 20 июндан 31 июлга қадар давлат хизматидан фойдаланган ҳолда болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун ЯИДХП ёки ХТВ порталида рўйхатдан ўтади.
Бунда ариза берувчи болаларнинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
13. Сўровномани қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:
қариндошлик даражаси белгиланади;
ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;
ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;
ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;
15. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали сўровномани тўлдириб, тасдиқлаганидан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади.
16. Ҳудудий халқ таълими бошқармаси сўровнома уч иш кунида кўриб чиқилади ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабига юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақида ариза берувчиларга хабар юборилади.
Вазирлик вакили (модератор) сўровномани ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан белгиланган муддатда ва микроҳудуддаги манзили бўйича умумтаълим мактабига юборилганлигини назорат қилиб боради.
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.
17. Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган умумтаълим мактабига онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани умумтаълим мактабига тақдим этади.
18. Умумтаълим мактабларида болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.
Қабул комиссияси таркибига умумтаълим мактаби директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб психологи ва ҳамшираси киритилади.
Қабул жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаби жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин.
19. Таълим бошқа (жумладан, рус) тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида қабул комиссияси болалар билан суҳбат жараёнида танлаган тилда боланинг бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлигини ўрганади.
Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа умумтаълим мактабига жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилади.
20. Таълим бошқа (жумладан, рус) тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида танлаган тилда боланинг бошланғич сўзлашув кўникмасини баҳолаш бўйича саволнома вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 20 июнга қадар умумтаълим мактаби биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.
21. Қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этиши мумкин:
боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабларида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
Бошқа ҳолатларда болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Қабул комиссияси бир иш кунида болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
23. Умумтаълим мактаблари болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.
24. Ариза берувчи фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
25. Умумтаълим мактаблари томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
3-боб. Микроҳудуддан ташқаридан болаларни 1-синфга қўшимча қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
26. Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.
Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.
27. Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 — 15 август кунлари қабул қилинади.
28. ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчи ўз хоҳишига кўра мазкур Регламентнинг 27-бандида кўрсатилган муддатларда микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган умумтаълим мактабларини танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган умумтаълим мактабларига юборилади.
Ариза берувчи мурожаат юборилган вақтнинг ўзида микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига ҳужжатларни топшириш бўйича онлайн навбатга автоматик қўйилади.
29. Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига боради.
30. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул мазкур Регламентнинг 19 — 21-бандларида назарда тутилган умумтаълим мактабида тузилган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
31. Қабул комиссияси бир кун муддатда болани микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактаби болалар умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.
32. Ариза берувчи фарзандларининг микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
33. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактаби томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
34. Фарзанди микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилинган ариза берувчи уч иш куни ичида боланинг соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабидан олиб, микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига топширади.
35. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилиш рад этилган ва онлайн навбати бўйича микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига ўз вақтида келмаган ариза берувчининг фарзандлари таълим олиш учун бириктирилган микроҳудуд доирасида умумтаълим мактабига жалб этилади.
4-боб. Ўқувчиларни бир умумтаълим мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
36. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг фарзандини бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиши (кейинги ўринларда — ўқишини кўчириш) мумкин.
37. Ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;
ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;
ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;
42. ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчининг сўровномаси тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда умумтаълим мактабига юборилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар юборилади.
43. Умумтаълим мактаби сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.
44. Сўровномани кўриб чиқиш натижасига кўра умумтаълим мактаби ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ва ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчига маълумот юборади.
45. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин:
умумтаълим мактабида (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.
Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.
46. Ариза берувчи фарзандларининг умумтаълим мактабига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
47. Ариза берувчи уч кун муддатда фарзанди ўқиётган умумтаълим мактабидан тегишли ҳужжатларни (боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома ва ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели асл нусхасини) олиб, ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактабига тақдим этади.
48. Умумтаълим мактаби томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
49. Қуйидаги ҳолларда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар ХТВ порталига киритилади:
электрон давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмаси мавжуд бўлмаган, интернет тармоғи етиб бормаган олис ва чекка ҳудудлардаги бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказилган бўлса;
умумтаълим мактабидан бошқа вазирлик, идоралар тасарруфидаги умумтаълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотига ўтказилган бўлса;
бошқа вазирлик, идоралар тасарруфидаги умумтаълим муассасаси ва нодавлат таълим ташкилотидан умумтаълим мактабига ўтказилган бўлса.
50. Ўқишни давом эттириш учун танланган умумтаълим мактабига ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки умумтаълим мактаби раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, умумтаълим мактаби директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини ҳамда ўқувчи илгари таълим олган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
51. Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
52. Умумтаълим мактабларига белгиланган қабул режаси доирасида ўқувчилар қабул қилингандан сўнг аризалар қабул қилиш автоматик тарзда тўхтатилади.
53. ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.
54. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
56. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Болаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига қабул қилиш
1-босқич
Ариза берувчи
Умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП ёки ХТВ портали) рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.
Ҳар йили 20 июндан 31 июлгача
2-босқич
ЯИДХП ёки ХТВ портали
Сўровномани ҳудудий халқ таълими бошқармасига юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
Ҳудудий халқ таълими бошқармаси
Сўровномани кўриб чиқиш ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига юбориш ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтариш.
3 иш кунида
4-босқич
Ариза берувчи
1. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига фарзанди билан онлайн навбат бўйича бориш.
2. Мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш.
Онлайн навбат бўйича
5-босқич
Умумтаълим мактаби
1. Қабул комиссияси томонидан болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
2. Болалар умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчига юбориш.
1 иш кунида
6-босқич
Ариза берувчи
1. Фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда юклаб олиш.
2. Мурожаати рад этилганда, аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш.
Автоматик тарзда
Микроҳудуддан ташқаридан умумтаълим мактабига қабул қилиш
7-босқич
Ариза берувчи
Ўз хоҳишига кўра бўш ўринлари мавжуд бўлган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларини танлаш.
Ҳар йили 1 — 15 август кунлари
8-босқич
ЯИДХП ёки ХТВ портали
Қўшимча бўш ўринлар доирасида ариза берувчини ўз хоҳишига кўра танлаган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига автоматик равишда юбориш.
Автоматик тарзда
9-босқич
Ариза берувчи
Микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига фарзанди билан онлайн навбати бўйича бориш.
Онлайн навбат бўйича
10-босқич
Умумтаълим мактаби
1. Қабул комиссияси томонидан болаларни микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
2. Болалар микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали ариза берувчига юбориш.
1 иш кунида
11-босқич
Ариза берувчи
Фарзандлари микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Болаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)
2. Фамилияси
3. Исми
4. Отасининг исми
5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)
6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
II. Ариза берувчининг фарзандлари тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)
5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
6. Туғилган санаси
7. Таълим тили
III. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактаблари тўғрисидаги маълумотлар (автоматик равишда):
1. Ҳудуд номи
2. Туман (шаҳар) номи
3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи
IV. Микроҳудуддан ташқари умумтаълим мактаблари тўғрисидаги маълумотлар (танлаш орқали):
1. Ҳудуд номи
2. Туман (шаҳар) номи
3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи
V. Илова қилинадиган ҳужжат
1. Ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Фарзандининг ўқишини кўчиришга ариза бериш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали
Сўровномани умумтаълим мактабларига юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
Умумтаълим мактаби
1. Сўровномани кўриб чиқиш ва фарзанди ўқишини кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқариш.
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали ариза берувчига маълумот юбориш.
3 иш кунида
4-босқич
Ариза берувчи
1. Фарзандларининг умумтаълим мактабларига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)
2. Фамилияси
3. Исми
4. Отасининг исми
5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)
6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
II. Ариза берувчининг фарзандлари тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами)
5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
6. Туғилган санаси
7. Таълим тили
8. Ўқиш кўчириладиган синф
III. Ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактаби тўғрисидаги маълумотлар
1. Ҳудуд номи
2. Туман (шаҳар) номи
3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи
4. Ўқишини кўчириш сабаби
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 2-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
1. Мазкур Регламент чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган (чет элда доимий яшовчи) шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ХТВ портали) орқали фарзандини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан кўрсатилади.
3. ЯИДХП, ХТВ портали ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
6. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг хорижий давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
10. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармаларига юборилади.
11. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳузурида Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат қуйидаги таркибдаги Махсус комиссия (кейинги ўринларда — махсус комиссия) тузилади:
12. Махсус комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
13. Махсус комиссия қарори махсус комиссия йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади.
14. Махсус комиссиянинг йиғилишлари ариза берувчи томонидан мурожаатлар бўлганда ўтказилади. Махсус комиссия раисининг ташаббуси билан ёки заруратга кўра навбатдан ташқари йиғилишлар ҳам ташкил этилиши мумкин.
15. Махсус комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ариза берувчининг сўровномаси ҳамда ҳужжатларини етти кун муддатда кўриб чиқиш;
тегишли давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилишга йўлланма бериш ёки йўлланма беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
16. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида уларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бошқармаси номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳуқуқига эга.
17. Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади:
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақида ҳужжат (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржимаси (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);
соғлиғи тўғрисида тиббий хулоса;
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
18. Ариза берувчи махсус комиссия қарорига асосан фарзандини тегишли давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги йўлланмани ёки йўлланма беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ХТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
20. Ариза берувчи мазкур давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.
Умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнида
2-босқич
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали
Сўровномани ҳудудий халқ таълими бошқармаларига юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
Ҳудудий халқ таълими бошқармалари
1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш.
2. Давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Сўровнома тасдиқлангандан сўнг 7 кун ичида
4-босқич
Ариза берувчи
Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма берилгани ёки йўлланма беришни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Фуқаролиги
5. Идентификация ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР)
6. Яшаш учун рўйхатдан ўтган манзили
7. Визасининг амал қилиш муддати
8. Телефон рақами
II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Идентификация ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР)
5. Визасининг амал қилиш муддати
6. Туғилган санаси
7. Ўқиган давлати
8. Тугатган (ёки ўқиётган) синфи
9. Ўқиган таълим тили
10. Ўқиган чет тили
III. Илова қилинадиган ҳужжатлар
1. Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақидаги ҳужжатни сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси
2. Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилиб тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси
4. Ариза берувчи боланинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма намунаси
Oʻzbekiston Respublikasi ____________________ (hudud nomi) xalq taʼlimi boshqarmasi
№ 00000000000 Нujjat yaratilgan sana: ____________ Ariza raqami _____________
Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga qabul qilish boʻyicha YOʻLLANMA
Ushbu yoʻllanma fuqaro _________________________________________________________________ ning
(familiyasi, ismi va otasining ismi)
farzandi _______________________________________________________________________________ ni
(familiyasi, ismi va otasining ismi)
_______________________________________________________ ning ______-sinfiga qabul qilish boʻyicha
(hudud, tuman (shahar), taʼlim muassasasi nomi)
(sinf)
_______________ xalq taʼlimi boshqarmasi maxsus komissiyasining ____-yil __-_______ dagi _____-sonli qarori
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan «Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizom»ga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentyabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
____________________.
20___ й. «____» _______
___________ вилояти ___________ тумани(шаҳар) _____-сонли давлат умумий ўрта таълим муассасаси (кейинги ўринларда — Мактаб) номидан мактаб Устави асосида фаолият юритаётган муассаса директори _________ ____________________ бир томондан, Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилинаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс (кейинги ўринларда — ўқувчи) номидан унинг ота-онаси (ёки унинг қонуний вакили) ____________________________ иккинчи томондан, якка тартибда «Томон» деб аталади, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:
I. Шартнома предмети
Мактаб ва ота-она ҳамкорликда ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда уни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни ўз зиммасига олади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: 2.1.1. Ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни таъминлаш, уларда билим олиш талабини ривожлантириш. 2.1.2. Ўқувчида бирламчи меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уни мустақил ижодий фикрлашга ўргатиш, атроф оламга ҳамда касб танлашга онгли равишда ёндашишни тарбиялаш. 2.2.2. Ўқувчини мактаб Устави, мактабнинг ички тартиб қоидалари, ўқув режаси ва дастурлари билан ёзма равишда таништириш. 2.2. Ота-она ва ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: 2.2.1. Ўқишга кириш учун мактабга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ота-онасининг уни мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси; ўқитилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари; соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса. 2.2.2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар талабларига риоя қилиш, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ҳамда анъаналарини ҳурмат қилиш, республикада ўрнатилган хорижий фуқароларнинг яшаши ҳамда ҳаракат қилиши қоидаларини бажариш. 2.2.3. Мактабда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ўқув режаси ва дастурида кўзда тутилган барча турдаги ўқув топшириқларини бажариш, ўз вақтида имтиҳон ва синовларни топшириш. 2.2.4. Мактаб маъмурияти топшириқлари ҳамда буйруқларини бажариш. 2.2.5. Мактаб мулкига зарар келтирилганда, уларни қоплаш. 2.2.6. Ўқувчининг яшаш манзили ва вақтинча яшаш муддати ўзгарганда, мактаб раҳбариятига маълум қилиш.
III. Томонларнинг жавобгарликлари
3.1. Мактаб қуйидаги сабаблар асосида ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариши мумкин: Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузганлиги учун; Мактаб устави ва ички тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги учун; Ўқувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра бошқа мактабга кўчирилганлиги учун. 3.2. Томонлар орасида келишилмовчиликлар юзага келганда, улар ўзаро ҳурмат асосида музокара йўли билан, бунинг имкони бўлмаганда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
IV. Якунловчи қоидалар
4.1. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан кучга киради. 4.2. Ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш томонларнинг вакиллари томонидан ёзма равишда амалга оширилиб, имзолангандан кейингина ҳақиқий ҳисобланади. 4.3. Ушбу шартнома ўзбек тилида уч нусхада имзоланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 3-ИЛОВА
Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
экстерн — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда якуний давлат аттестациясидан ўтказиладиган шахс;
экстернат — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;
экстернат мактаб — экстернларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан белгиланган давлат умумий ўрта таълим муассасаси;
экстернат тартибидаги имтиҳонлар — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернларни якуний давлат аттестациядан ўтказиш жараёни.
3. Давлат хизмати ЯИДХП орқали экстернат мактаблар томонидан кўрсатилади.
5. Экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин:
умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги фуқаролар;
умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар.
6. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
7. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Экстернат тартибида имтиҳон оладиган экстернат мактаблар рўйхати ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) томонидан тасдиқланади ва ўзининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
14. Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг сўровномаси ҳамда илова қилинган ҳужжатлари икки кун муддатда кўриб чиқилади.
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос ҳисобланади.
15. Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи якуний давлат аттестациясига қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
16. Экстернат тартибида имтиҳон ўтказиш жойи, санаси ва бошқа шартлари имтиҳон ўтказилишидан 10 кун олдин экстернат мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади ва бу ҳақда ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади.
17. Экстернат тартибидаги имтиҳон экстернат мактабларида ҳар йили 15 июнга қадар ўтказилади.
18. Экстернлар якуний давлат аттестациясидан умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясига мувофиқ ўтказилади.
19. Экстернлар қонунчилик ҳужжатларида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.
20. Экстерн 9, 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан якуний давлат аттестацияси ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан имтиҳондан озод этилади.
22. Узрсиз сабабларга кўра якуний давлат аттестациясига келмаган экстернлар жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта якуний давлат аттестациясига қўйилмайди.
23. Узрли сабабларга кўра (якуний давлат аттестацияси даврида касал бўлганда, кўрик-танлов ва мусобақаларда иштирок этиш даврига тўғри келганда, яқин қариндоши вафот этганда) якуний давлат аттестациясида қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда охирги якуний давлат аттестациясидан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.
24. Экстернат мактаб якуний давлат аттестацияси натижаларини якуний давлат аттестацияси ўтказилгандан сўнг 2 кун ичида эълон қилади.
25. Ариза берувчи экстернат тартибидаги имтиҳон натижалари тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
26. Ариза берувчи мазкур давлат хизматини амалга оширишда масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Экстернат тартибида имтиҳонга ариза бериш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.
Ҳар йили 1 мартдан 1 майгача (шу куни ҳам)
2-босқич
Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Сўровномани экстернат мактабларга юбориш
Автоматик тарзда
3-босқич
Экстернат мактаб
1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш.
2. Аризага берувчига якуний давлат аттестацияга қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни бериш.
2 кун муддатда
4-босқич
Ариза берувчи
1. Якуний давлат аттестацияга қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.
Автоматик тарзда
2. Якуний давлат аттестацияга қўйилган ариза берувчининг экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияда иштирок этиши.
Ҳар йили 15 июнга қадар
5-босқич
Экстернат мактаб
Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижаларини эълон қилиш.
Имтиҳон ўтказилгандан сўнг 2 кунда
6-босқич
Ариза берувчи
Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижалари тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.
давлат аттестацияси натижаларини эълон қилингандан сўнг автоматик тарзда
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 4-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (сертификат) дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат ва унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.
таълим ташкилоти — давлат умумий ўрта таълим муассасаси, нодавлат таълим ташкилоти, бошқа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари;
шаҳодатнома (сертификат) — таълим ташкилотини тамомлаганлик тўғрисида таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.
3. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари) томонидан кўрсатилади.
4. ЯИДХП ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
8. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили ЯИДХП орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.
12. Таълим ташкилоти туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидан келиб тушган сўровномани уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқиб, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборади.
13. Хулосада ариза берувчининг ўқишни тамомлаган йили ва таълим ташкилоти номи, ўзлаштирган фанлари, шаҳодатнома (сертификат) тури, серияси ва рақами ёки дубликатни беришни рад этиш асоси кўрсатилади.
14. Ариза берувчи шаҳодатнома (сертификат) олган таълим ташкилоти тугатилган ҳолларда, хулоса архив ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул этиб белгиланган ташкилот томонидан тайёрланади.
15. Дубликат бериш учун қўшимча ўрганиш талаб этиладиган (таълим ташкилоти фаолияти тугатилган, қайта ташкил этилган, номи ёки почта манзили ўзгарган, давлат архивларига ёки вазирлик ва идораларга қўшимча сўров юборилган) ҳолларда, давлат хизматини кўрсатиш муддати қўшимча беш иш кунига узайтирилиши мумкин.
16. Заруратга кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ёки таълим ташкилоти тегишли давлат архивларига архив ҳужжатлари бўйича электрон шаклда сўров юборади.
Давлат архивлари томонидан уч иш куни ичида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар бепул тақдим этилади.
17. Дубликат бериш архив ҳужжатларида тегишли қайдлар мавжуд бўлмаган тақдирдагина рад этилади.
18. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими таълим ташкилотининг хулосаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мазкур Регламентга 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни шакллантиради.
Расмийлаштирилган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумот туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.
20. Расмийлаштирилган дубликатда хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи белгиланган тартибда илгари юборилган ариза рақамини кўрсатиш орқали қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ммурожаат мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш учун белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим ташкилотлари ушбу Регламент талабларига риоя қилиниши ҳамда расмийлаштириладиган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотда киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
23. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Дубликатни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.
Заруратга кўра
2-босқич
Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Сўровномани туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юбориш.
Автоматик тарзда
3-босқич
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари
Таълим ташкилотларига кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун юбориш.
1 иш кунида
4-босқич
Таълим ташкилотлари
Сўровномани ўрганиб чиқиб, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаш ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юбориш.
3 иш кунида
(5 иш куни қўшимча)
5-босқич
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштириш ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юбориш.
1 иш кунида
6-босқич
Ариза берувчи
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини олиш учун
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
1.1. Агар фамилияси ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади
2. Исми
2.1. Агар исми ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади
3. Отасининг исми
3.1. Агар отасининг исми ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади
4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)
5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
6. Туғилган санаси
7. Яшаш манзили
8. Ўқиган таълим ташкилоти (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда)
8.1. Таълим ташкилоти ҳақида қўшимча маълумот
9. Таълим ташкилотини тамомлаган йили
10. Таълим босқичи:
таянч ўрта таълим (8-синф, 9-синф)
умумий ўрта таълим (10-синф, 11-синф)
11. Электрон манзили ва телефон рақами
12. Дубликат олиш сабаби
II. Илова қилинадиган ҳужжат
1. Нотариал тасдиқланган ишончнома: (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса)
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатнинг дубликати намунаси
Yagona interaktiv
davlat xizmatlari portali
Oʻzbekiston Respublikasi
Xalq taʼlimi vazirligi
№ 00000000000
Нujjat yaratilgan sana: ____________
Ariza raqami _____________
UMUMIY (TAYANCН) OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SНAНODATNOMANING
DUBLIKATI № DB 0000000
(________________ raqamli shahodatnoma oʻrniga)
Ushbu dublikat (hujjat) fuqaro __________________________________________________________________ ga
(familiyasi, ismi va otasining ismi)
_________________________________________________________________________________________ tomonidan
(hudud, tuman (shahar), taʼlim muassasasi nomi)
_______________ yilda __________________________________________________________ berilganini tasdiqlaydi.
(hujjat berilgan yil)
(hujjat turi)
Oʻquv fanlari
Reyting baholari
Oʻquv fanlari
Reyting baholari
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
Xalq taʼlimi boʻlimi mudiri
____________________________
(familiyasi, ismi va otasining ismi)
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan «Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizom»ga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentyabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3а-ИЛОВА
Сертификатнинг дубликат намунаси
Yagona interaktiv
davlat xizmatlari portali
Oʻzbekiston Respublikasi
Xalq taʼlimi vazirligi
№ 00000000000
Нujjat yaratilgan sana: ____________
Ariza raqami _____________
SERTIFIKATING DUBLIKATI
№ DB 0000000
(________________ raqamli sertifikatning oʻrniga)
Ushbu dublikat (hujjat) fuqaro __________________________________________________________________ ga
(familiyasi, ismi va otasining ismi)
______________________________________________________________________________________ tomonidan
(hudud, tuman (shahar), taʼlim muassasasi nomi)
_______________ yilda __________________________________________________________ berilganini tasdiqlaydi.
(hujjat berilgan yil)
(hujjat turi)
Oʻquv fanlari
Reyting baholari
Oʻquv fanlari
Reyting baholari
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
____________________
Xalq taʼlimi boʻlimi mudiri
____________________________
(familiyasi, ismi va otasining ismi)
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan «Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizom»ga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentyabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
«Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи
Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг тавсифи
Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатнома тўқ қизил рангли) кўринишга эга. Унинг юза томонида юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «TAYANCН OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ О БАЗОВОМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION» аъло даражали шаҳодатномага «TAYANCН OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ О БАЗОВОМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ С ОТЛИЧИЕМ, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION WITН НONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Шаҳодатноманинг ички ҳар икки варағида: «шаҳодатнома» TM, «аъло даражали шаҳодатнома» TM-А ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақам ёзилади.
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
асосий фони (шаҳодатнома — тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил ранг) рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;
бланканинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;
матн қора рангда чоп этилади.
Ички қисм:
асосий фони (шаҳодатнома — тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил ранг) икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;
орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;
«Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг тавсифи
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, яшил (кумуш медал билан аттестат — кул ранг, аъло даражали олтин медаль билан — олтин сариқ ранг) рангли кўринишга эга.
Унинг юза томонида юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ ОБ ОБЩЕМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION» аъло даражали аттестатга «UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ ОБ ОБЩЕМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ С ОТЛИЧИЕМ, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION WITН НONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Шаҳодатноманинг ички ҳар икки варағида: «шаҳодатнома» UM, «кумуш медаль билан шаҳодатнома» UM-K «аъло даражали олтин медаль» UM-O ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
асосий фони (шаҳодатнома — яшил ранг, кумуш медаль билан шаҳодатнома — кул ранг, аъло даражали олтин медаль — олтин сариқ ранг) рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;
бланканинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;
матн қора рангда чоп этилади.
Ички қисм:
асосий фони (шаҳодатнома — яшил ранг, кумуш медаль билан шаҳодатнома — кул ранг, аъло даражали олтин медаль — олтин сариқ ранг) икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;
орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;
«Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси ва унинг тавсифи
Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат тавсифи
Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернатни) тамомлаганлик тўғрисида сертификат 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, бинафша рангли кўринишга эга. Унинг юза томонида юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «SERTIFIKAT, СЕРТИФИКАТ, CERTIFICATE» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Сертификатнинг ички ҳар икки варағида: S ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
асосий фони бинафша ранг, рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;
бланкнинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;
матн қора рангда чоп этилади.
Ички қисм:
асосий фони бинафша ранг икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;
орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;
«Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва таълим йўналиши бўйича халқаро битимни имзолаган давлатлар ҳудудидаги академик лицейларга, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатларни топшириш ҳамда танлов натижаларига кўра таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради»;
номидаги «аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
1 — 7-позициялардаги аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 7 августдаги 651-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 295-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 15-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 82-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 10-банди.