Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.02.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 январдаги 44-сонли «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўн бир йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига изчил ўтишни таъминлаш, такомиллаштирилган давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси ва унинг тавсифи 3-иловага мувофиқ;
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Халқ таълими вазирлиги буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чоп этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга асосан умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини чоп этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
393-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи
Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг тавсифи
Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатнома тўқ қизил рангли) кўринишга эга. Унинг юза томонида юқори қисмига «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «TAYANCН O‘RTA TA’LIM TO‘G‘RISIDA SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ О БАЗОВОМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION» аъло даражали шаҳодатномага «TAYANCН O‘RTA TA’LIM TO‘G‘RISIDA A’LO DARAJALI SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ О БАЗОВОМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ С ОТЛИЧИЕМ, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION WITН НONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Шаҳодатноманинг ички ҳар икки варағида: «шаҳодатнома» TM, «аъло даражали шаҳодатнома» TM-А ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақам ёзилади.
Қоғоз тафсилоти:
қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 120 ± 5 г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;
ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;
кўринмайдиган тола қизил ва яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Босма тафсилоти:
Устки қисм:
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
асосий фони (шаҳодатнома — тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил ранг) рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;
бланканинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;
матн қора рангда чоп этилади.
Ички қисм:
асосий фони (шаҳодатнома — тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил ранг) икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;
орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;
бланканинг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;
бланканинг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг кўринмайдиган тасвири туширилган, диаметри 40 мм;
етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига
2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг тавсифи
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, яшил (кумуш медал билан аттестат — кул ранг, аъло даражали олтин медаль билан — олтин сариқ ранг) рангли кўринишга эга.
Унинг юза томонида юқори қисмига «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «UMUMIY O‘RTA TA’LIM TO‘G‘RISIDA SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ ОБ ОБЩЕМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION» аъло даражали аттестатга «UMUMIY O‘RTA TA’LIM TO‘G‘RISIDA A’LO DARAJALI SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ ОБ ОБЩЕМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ С ОТЛИЧИЕМ, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION WITН НONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Шаҳодатноманинг ички ҳар икки варағида: «шаҳодатнома» UM, «кумуш медаль билан шаҳодатнома» UM-K «аъло даражали олтин медаль» UM-O ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
Қоғоз тафсилоти:
қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 120 ± 5 г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;
ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;
кўринмайдиган тола қизил ва яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Босма тафсилоти:
Устки қисм:
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
асосий фони (шаҳодатнома — яшил ранг, кумуш медаль билан шаҳодатнома — кул ранг, аъло даражали олтин медаль — олтин сариқ ранг) рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;
бланканинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;
матн қора рангда чоп этилади.
Ички қисм:
асосий фони (шаҳодатнома — яшил ранг, кумуш медаль билан шаҳодатнома — кул ранг, аъло даражали олтин медаль — олтин сариқ ранг) икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;
орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;
бланканинг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;
бланканинг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг кўринмайдиган тасвири туширилган, диаметри 40 мм;
етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига
3-ИЛОВА
Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси ва унинг тавсифи
Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат тавсифи
Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернатни) тамомлаганлик тўғрисида сертификат 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, бинафша рангли кўринишга эга. Унинг юза томонида юқори қисмига «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «SERTIFIKAT, СЕРТИФИКАТ, CERTIFICATE» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.
Сертификатнинг ички ҳар икки варағида: S ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
Қоғоз тафсилоти:
қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 120 ± 5 г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;
ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;
кўринмайдиган тола қизил ва яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Босма тафсилоти:
Устки қисм:
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;
асосий фони бинафша ранг, рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;
бланкнинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;
матн қора рангда чоп этилади.
Ички қисм:
асосий фони бинафша ранг икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;
орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;
бланканинг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;
бланканинг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг кўринмайдиган тасвири туширилган, диаметри 40 мм;
етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига
4-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга (кейинги ўринларда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари деб аталади) умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, сақлаш ва битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.
2. Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва таълим йўналиши бўйича халқаро битимни имзолаган давлатлар ҳудудидаги академик лицейларга, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатларни топшириш ҳамда танлов натижаларига кўра таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
3. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари (кейинги ўринларда — шаҳодатнома ва сертификат) қуйидагича номланади:
а) таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (9-синф);
умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
б) умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
умумий ўрта таълим тўғрисидаги (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
в) психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
2-боб. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларига буюртма бериш, сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
4. Шаҳодатнома ва сертификат бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ҳамда тизимида умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ёзма буюртмалари асосида шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига биноан ушбу Низомга 1-иловадаги схемасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
5. Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш бўйича масъул ходимлар (кейинги ўринларда масъул шахслар деб аталади) белгиланади.
Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олиш ва тарқатишга масъул ходимлардан бошқа шахсларни жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги масъул шахслар вақтинчалик бўлмаган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш вазифаси бошқа шахсларга юклатилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
6. Шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ҳудудий бошқармаларга ҳар йили 1 июнга қадар юборилади.
Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини жойлашган манзили бўйича ҳудудий бошқармалардан олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
7. Ҳудудий бошқармаларга юбориладиган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг буюртмалари давлат статистика ҳисоботи кўрсаткичига мос келиши ёки ундан ошмаслиги лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
8. Ҳудудий бошқармалар шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олганларидан сўнг уларнинг сонини ва тартиб рақамларини юк хати бўйича текширади. Текшириш якунига кўра шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамда масъул шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 5 иш кунидан кечиктирмай жўнатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
9. Ҳудудий бошқармаларга олиб келинган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва сейфда сақланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
10. Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олганлиги тўғрисидаги далолатномани тегишлилиги бўйича бевосита ҳудудий бошқармаларга тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
11. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг тарқатилгани ҳақидаги ҳисобот ҳамда Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарини ҳудудий бошқармаларнинг масъул шахси назоратдан ўтказади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
12. Ҳудудий бошқармалар шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини ҳар йили 5 июнга қадар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъул шахсига ишончнома асосида беради.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бериладиган шаҳодатнома ва сертификатлар сони 9, 11-синфлар бўйича якуний шаҳодатномага қўйилган ўқувчилар сони асосида белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
13. Битирувчиларнинг якуний аттестацияси натижаларига кўра тузилган баҳолар ведомостларини ва педагогик кенгашнинг шаҳодатнома ва сертификат бериш ҳақидаги қароридан кўчирмани умумий ўрта таълим муассасалари директорлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари директорлари тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларга топшириши шарт.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
14. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан ҳар йили 8 июнга қадар шаҳодатнома ва сертификат бланкалари умумий ўрта таълим муассасалари директорларига берилади ва бу ҳақида далолатнома тузилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини битирувчиларга беришни таълим муассасаси педагогик кенгашининг умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний аттестацияси натижалари ҳақидаги қарори, 8, 9 ҳамда 10, 11-синф журналлари асосида амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
15. Ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар бир давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасига берилаётган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг сони, уларнинг тартиб рақамлари Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилишини назоратга оладилар.
Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотларининг битирувчиларига берилган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг сони, уларнинг тартиб рақамларининг умумий ўрта таълим муассасаларининг Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилиши ҳудудий бошқармалар томонидан қатъий назоратга олинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
16. Ҳар йили 15 июнга қадар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари педагогик кенгашининг умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний аттестацияси натижалари ҳақидаги қарори асосида битирувчиларга шаҳодатнома ва сертификат бланкалари тўлдирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
3-боб. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
17. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш тартиби Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ўқувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, агар 16 ёшга тўлган бўлса — паспорт) ва синф журналларидаги маълумотлар асосида тўлдирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
18. Умумий ўрта таълим муассасасида шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш бўйича масъул ходим белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
19. Шаҳодатнома ва сертификат директорнинг имзоси ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади. Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасининг муҳри бўлмаган шаҳодатнома ва сертификат ҳақиқий ҳисобланмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
20. Якуний аттестацияларни экстернат тартибида топширган шахслар шаҳодатноманинг юқори қисми ўнг бурчагига «экстерн» сўзи ёзилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
21. Шаҳодатнома ва сертификатда ёзувларни ўчириб, қайта тўғрилашга ёки бирор устуннинг тўлдирилмай қолишига йўл қўйилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
22. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларининг тўғри тўлдирилиши, баҳоларнинг ҳаққоний қўйилиши бўйича жавобгарлик шахсан давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директорига юкланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
23. Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади ва бу ҳақдаги буйруқдан кўчирма ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар асосида бузилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ўрнига янги нусхалари ҳудудий бошқармалардан олинади. Ушбу бланкалар Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарининг «Асос» устунига «бузилган бланкалар ўрнига» деб ёзиб қўйилади.
Бузилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари тўғрисида давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасида далолатнома тузилади. Бузилган шаҳодатнома ва сертификатнинг тартиб рақамлари қирқиб олинади ва алоҳида қоғозга ёпиштирилиб, далолатноманинг асл нусхасига илова қилинган ҳолда ҳудудий бошқармаларга қайтарилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
24. Бузилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари ҳар йили 15 августга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан далолатнома асосида йўқ қилинади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Далолатномада йўқ қилинган шаҳодатнома ва сертификат бланкаларнинг номи, сони ва тартиб рақами кўрсатилади. Далолатнома масъул шахс ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.
4-боб. Шаҳодатнома ва сертификатни битирувчиларга топшириш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
25. Ҳар йили 10 июнга қадар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганади ва шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда педагогик кенгашга тақдим этади.
Ҳар йили 15 июнга қадар давлат ва нодавлат таълим муассасаси педагогик кенгаши битирувчиларни шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
26. Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларида битирувчиларга шаҳодатнома ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.
Шаҳодатнома ва сертификатларни тантанали равишда топшириш тадбири битирувчиларда Ватани, халқи, таълим муассасаси билан фахрланиш туйғулари ва улар билан ғурурланиш ҳисларини шакллантирадиган сценарий асосида ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
27. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари, Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарининг сейфида сақланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
28. Экстернат тартибида таълим дастури бўйича якуний аттестациядан ўтган шахсларга шаҳодатномалар бериш экстернат тартибида имтиҳон олиш ҳуқуқи берилган таълим муассасаси директорлари томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
29. Битирувчилар шаҳодатнома ва сертификатни олгани ҳақида Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарига имзо қўяди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
30. Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади. Дафтардаги барча ёзувлар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасида директори имзоси ҳамда таълим муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.
Шаҳодатнома ва сертификатни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг масъул шахслари томонидан текширувдан ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
31. Узрли сабабларга (касаллиги, халқаро кўрик танлов ва мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлигига) кўра вақтида берилмаган шаҳодатнома ва сертификат битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директорининг сейфида сақланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
32. Тўлдирилмаган шаҳодатнома ва сертификат бланкалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан ҳудудий бошқармаларга уч кун давомида қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган шаҳодатнома ва сертификатларни давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасида сақлаш қатъиян тақиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
33. Тўлдирилмаган бланкалар йўқолган ҳолларда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаси директори бу ҳақда дарҳол туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ва ички ишлар органларига хабар қилади, бунда йўқолган шаҳодатнома ва сертификатнинг тартиб рақами кўрсатилиб, йўқотиш билан боғлиқ вазиятлар аниқ баён қилинади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
34. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари директорлари ҳудудий бошқармаларга битирувчиларга топширилган шаҳодатнома ва сертификат бўйича ҳар йили 1 июлга қадар ҳисобот беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
35. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботлар тузади ва ҳудудий бошқармаларга ҳар йили 1 августга қадар етказади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
36. Ҳудудий бошқармалар шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботларни умумлаштириб, ҳар йили 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар шаҳодатнома ва сертификатларнинг тарқатилганлиги ҳақида электрон ҳисобот юритилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
37. Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини шаҳодатнома ва сертификатлар билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
38. Тўлдирилмасдан қайтарилган шаҳодатнома ва сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида захира сифатида сақланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
6-боб. Якунловчи қоидалар
44. Ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
45. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини битирувчиларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун шаҳодатнома ва сертификат бланкаларига буюртма бериш ва чоп этиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Умумий ўрта таълим муассасаси директори

а) битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш;

б) шаҳодатнома ва сертификат бериладиган битирувчилар рўйхатини шакллантириш;

в) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига буюртмани тақдим этиш

Тегишли ўқув йилининг
15 ноябрига қадар


2-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарлари

Шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини олиш учун буюртмаларни ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш

Тегишли ўқув йилининг
25 ноябрига қадар


3-босқич

Ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари

Буюртмаларни умумлаштириб,

Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш

Тегишли ўқув йилининг
1 декабрига қадар


4-босқич

Халқ таълими вазирлиги

Буюртмаларни умумлаштириб,

«Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига буюртма бериш

Тегишли ўқув йилининг
15 декабрига қадар


5-босқич

«Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси

Халқ таълими вазирлигининг буюртмаси асосида шаҳодатнома ва сертификат бланкаларини тайёрлаш ва чоп этиш

Тегишли ўқув йилининг
1 майига қадар

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатларини битирувчиларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини шаҳодатнома ва сертификатлар билан тақдирлаш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Таълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

а) битирувчиларнинг баҳоларини, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатларни (синф журнали, баҳолар табели) ўрганиш;

б) шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини шакллантириш;

в) шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхатини Педагогик кенгашга тақдим этиш

Тегишли ўқув йилининг
10 июнига қадар


2-босқич

Педагогик кенгаш

Битирувчиларни шаҳодатнома ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилиш

Тегишли ўқув йилининг
15 июнига қадар


3-босқич

Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари

Битирувчиларга шаҳодатнома ва сертификатни тантанали равишда топшириш

Тегишли ўқув йилининг
20 июнига қадар


4-босқич

1. Умумий ўрта таълим муассасаси директорлари


2.
Бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда нодавлат умумтаълим ташкилотлари директорлари

1. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига битирувчиларга топширилган шаҳодатнома ва сертификат бўйича ҳисоботларни тақдим этиш

2. Ҳудудий бошқармаларга битирувчиларга топширилган шаҳодатнома ва сертификат бўйича ҳисоботларни тақдим этиш

Тегишли ўқув йилининг
1 июлга қадар


5-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

Шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботлар тузиш ва ҳудудий бошқармаларга етказиш

Тегишли ўқув йилининг
1 августга қадар


6-босқич

Ҳудудий бошқармалар

Шаҳодатнома ва сертификатларнинг топширилиши бўйича ҳисоботларни умумлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш

Тегишли ўқув йилининг
15 августга қадар


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

Шаҳодатнома ва сертификатларнинг тарқатилганлиги ҳақида электрон ҳисобот юритиш

Тегишли ўқув йилининг
1 сентябрга қадар

(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон — 2022 йил 3 сентябрдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарори) 2011 йил 20 июндаги 184-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 йил, 25-сон, 261-модда) илованинг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/393/3122-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон)