LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида кредиторларнинг жорий тўловлар бўйича талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ амалга оширилади.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ёки тугатувчининг аризаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай судга юборилиши керак.
Қарздорнинг раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза тақдим этилмаганлиги ушбу Қонуннинг 9-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин қарздорнинг юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлари қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қоидалар жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган қарорлар, ушбу Қонун 86-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган қарздорнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг хулосаси асосида қабул қилиниши мумкин.
Кредиторлар йиғилишида ушбу Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.
Кредиторлар йиғилишида ушбу Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.
Лозим даражада хабардор этиш деганда кредиторга, тегишли ваколатли органга, шунингдек ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин почта алоқаси орқали ёки бундай хабар кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин олинишини таъминловчи бошқа усулда юбориш тушунилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сон «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-бандига қаранг.
Суд бошқарувчиси кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан чақирилаётган кредиторлар йиғилиши кун тартибининг масалалари таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
Кредиторлар йиғилиши кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан тегишли ариза билан суд бошқарувчисига мурожаат этилган пайтдан эътиборан кечи билан ўттиз кунлик муддат ичида суд бошқарувчиси томонидан чақирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сон «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 19-банди.
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида низомга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокат ҳам суд бошқарувчиси бўлиши мумкин.
Суд ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган асосларга мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар тақдим этган далиллар бўлган тақдирда, суд бошқарувчилигига тавсия этилган номзодни тайинлашни рад этади ёки суд бошқарувчисини вазифаларини бажаришдан озод этади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-бобига (Суғурта) ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қаранг.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган талаблар тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибини амалга ошираётган суд бошқарувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ҳақ олишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари.
Агар суд бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, бу суд бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилган пул маблағларининг ўрни жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнида қарздор жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ушбу Қонун 221-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда қопланади. Қарздор жисмоний шахснинг мол-мулки мавжуд бўлмаган тақдирда, агар кредиторлар йиғилишида бошқача келишув белгиланган бўлмаса, молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш суднинг депозит ҳисобварағига аризачи томонидан ўтказилган пул маблағлари билан чекланади.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишга суд бошқарувчиси томонидан жалб этилган шахсларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори қарздор активлари баланс қийматининг базавий ҳисоблаш миқдорига (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) нисбатан ҳисоб-китоб қилинган суммадан келиб чиқиб (бундан ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган харажатлар мустасно), агар баланс қийматининг суммаси:
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомига қаранг.
суд бошқарувчиларининг аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздор мол-мулкининг эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат № 1636, 03.11.2006 й.).
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари.
Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорлик мавжудлигини, шунингдек кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинади.
Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.
Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.
Судья қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси ва ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда берилган аризани ўз иш юритувига қабул қилади.
Агар ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шарт бузилган бўлса, судья қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Агар қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза ушбу Қонуннинг 39 — 45-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья аризани қайтаради. Ариза билан мурожаат этиш қарздорнинг раҳбари учун мажбурий бўлган ва аризага ушбу Қонуннинг 40-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда бундай ариза суд томонидан қабул қилинади, етишмаётган ҳужжатлар эса тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида талаб қилиб олинади.
Суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризаси асосида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига мувофиқ кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида кредиторларнинг талабларини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари суд битимларни суд бошқарувчисининг розилигисиз тузишни тақиқлаб қўйишга, қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга топширишни қарздорнинг зиммасига юклатишга ҳамда қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақли.
Суд ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунига қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақли.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза юзасидан ёзма фикрда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилиши керак. Қарздорнинг ёзма фикри мавжуд эмаслиги тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишнинг кўрилишига монелик қилмайди.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган тартибда, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда судья томонидан амалга оширилади.
Тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 июндаги 160-сон «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўхтатиб турилиши мумкин.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш тўхтатиб турилган тақдирда суд ушбу Қонуннинг 51-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган суд ҳужжатларини қабул қилишга ҳақли эмас.
Суд харажатлари, шу жумладан тўлов муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган давлат божи бўйича харажатлар, маълумотларни ушбу Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари тўланади.
кредиторларнинг, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакиллари томонидан уларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Суднинг ажрими устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан берилган, шунингдек ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибни бузган ҳолда ёки тегишли ариза ёхуд шикоятни тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган ҳолда берилган ариза ва шикоятлар қайтарилиши керак.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижаларига кўра чиқарилган суд ажрими Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда қайта кўрилиши лозим.
Суднинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ажримига апелляция шикояти суд томонидан ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади ва у судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча мол-мулк (пул маблағлари) эса қарздорга қайтарилади. Бу ҳолда иштирокчи ушбу Қонуннинг 150-моддасига мувофиқ тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.
7-боб. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қарздор раҳбарининг ва бошқа шахсларнинг жавобгарлиги
агар қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс фойдасига ёхуд ушбу шахс томонидан қарздорнинг бир ёки бир нечта битимларини (бундай битимлар ушбу шахснинг кўрсатмасига кўра тузилган бўлса), шу жумладан ушбу Қонуннинг 6-бобида назарда тутилган битимларни тузиш натижасида кредиторларнинг мулкий ҳуқуқларига жиддий зарар етказилган бўлса;
Ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилгандан сўнг қарздорнинг ходимлари ёки собиқ ходимлари мол-мулк етарли эмаслиги сабабли қопланмай қолган қарздорлик масаласи бўйича субсидиар жавобгар бўладиган шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли.
Ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар бўйича субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс, субсидиар жавобгарликка тортиш учун тегишли асослар мавжудлигини билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан уч йил ичида, бироқ қарздорни тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида суд ажрими чиқарилгандан сўнг уч йилдан кечиктирмай судга субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Агар ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар бўйича субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш жараёнида субсидиар жавобгарлик миқдорини аниқлаш мумкин бўлмаса, суд аризани кўриб чиқишни субсидиар жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган барча далиллар аниқлангунига ва кредитор билан ҳисоб-китоблар тугагунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хабарнома юборилган санадан эътиборан йигирма кун ичида тугатиш бошқарувчиси судга кредиторлар томонидан субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш усулини танлаш натижалари ҳақидаги ҳисоботни юборади.
Кредитор ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат ичида ариза тақдим этмаган тақдирда, кредитор ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган усулни танлаган деб ҳисобланади.
ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган усулни танлаган ҳар бир кредиторга ушбу Қонуннинг 150-моддасида назарда тутилган талабни қаноатлантириш навбати ва миқдори кўрсатилган ҳолдаги ижро ҳужжатини талабларининг суммасига мувофиқ беради;
Агар ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган усулни танлаган кредиторларнинг талаблари суммаси мазкур модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган усулни танлаган кредиторларнинг талаблари суммасидан ортиқ бўлса, тугатиш бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида субсидиар жавобгарлик бўйича қарзни ундиришни амалга оширади. Акс ҳолда, суд бошқарувчиси талаб қилиш ҳуқуқини сотиш ва бошқа кредитор фойдасига воз кечиш усулларини тасдиқлаш учун кредиторлар йиғилишини чақиради.
Агар субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш ҳақидаги ижро варақаси тўловга қобилиятсизлик доирасидаги иш бўйича ундирувчи сифатида қарздорнинг номига берилган бўлса ва унинг ижроси ушбу Қонуннинг 140-моддасида назарда тутилган тугатишга доир иш юритиш муддатининг ошишига олиб келса, қарз бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечиш ёки қарзни бошқа шахсга ўтказиш орқали ундирилиши мумкин.
Агар субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ берилган бўлса, аризани кўриб чиқишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
ариза, талаб қилувчи шахсларнинг сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади;
Қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонуннинг 87-моддасида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бўйича келишмовчиликлар бўлган тақдирда, қарздор контрагентининг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талаби суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўриб чиқилади.
Ушбу Қонун 150 ва 185-моддаларининг қоидалари ўзаро талабларни кўриб чиқишда инобатга олинмайди. Тарафлардан бири мажбуриятларни тугатиш тўғрисида маълум қилса, тарафларнинг қарама-қарши талаблари бир-бирига мос келган кундан эътиборан кучга кирган, яъни мажбуриятни бажариш муддати ўтган пайтдан эътиборан мажбуриятлар, тўлаш учун ариза тушган-тушмаганлигидан ёки қабул қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, тугатилган деб ҳисобланади.
Қарздорнинг қарама-қарши муқобил талабини ўзаро ҳал этиш орқали пул мажбуриятларини тугатиш тўғрисидаги низолар ушбу Қонуннинг 60-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 9-бобининг 2-параграфи (Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги).
ушбу Қонуннинг 79-моддасида назарда тутилган ҳолларда кузатув тартиб-таомили даврида кредиторларнинг талабларини бажаришга эътирозлар билдиришга;
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш ҳақидаги, шу жумладан ушбу Қонуннинг 81-моддасида назарда тутилмаган битимларни муваққат бошқарувчининг розилигисиз тузишни тақиқлаш тўғрисидаги, мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга бериш ҳақидаги, шунингдек бундай чораларни бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этишга;
Муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан кейин, лекин суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги ҳақидаги хабарни муваққат бошқарувчи ўзи тайинланган пайтдан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ушбу Қонуннинг 53-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилиш учун юбориши шарт.
хабарни жўнатувчининг (муваққат бошқарувчининг ёки қарздор раҳбарининг) хоҳишига кўра бошқа ахборот.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Муваққат бошқарувчи кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказиладиган санани белгилайди ва бу ҳақда барча аниқланган кредиторларни, қарздор ходимларининг вакилини, шунингдек кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларни (органларни) хабардор қилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда муваққат бошқарувчи томонидан амалга оширилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги суд ажримида суд мажлисини ўтказишнинг белгиланган санасига камида беш кун муддат қолганида ўтказилиши керак.
Талаблари ушбу Қонун 87-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тақдим этилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторлар кредиторлар биринчи йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларидир.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22-боби (Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш).
Суд санацияси тартиб-таомили суд томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида жорий этилади, бундан ушбу Қонун 92-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ қаноатлантирилиши лозим бўлган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторнинг талаблари суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар суд санациясини жорий этиш ҳақида суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан ва кредиторнинг талабини қаноатлантириш пайтигача, агар бундай қаноатлантириш рўй бермаса, — унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтигача кредиторнинг талаблари суммасига қўшиб ёзилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 9-бобининг 2-параграфи (Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги).
ушбу Қонун 96-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг битимлари ва қарорларини келишиб олишга ҳамда мазкур битимлар ва қарорлар ҳақида кредиторларга ахборот тақдим этишга;
ушбу Қонуннинг 63, 64 ва 65-моддаларида белгиланган тартибда қарздорнинг битимларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза беришга;
қарздорнинг кредиторлар талабларини тан олишга ёки бундай талабларни аниқланган деб топиш учун асосларни тасдиқлашга доир ҳаракатлари ёхуд қарздорнинг кредиторлар талабларини кўриб чиқиш борасидаги ҳаракатсизлиги устидан ушбу Қонуннинг 60 ва 87-моддаларида белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда судга шикоят беришга;
ушбу Қонун 96-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг раҳбарини ўз вазифасини бажаришдан четлаштириш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(98-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳолларда кредиторларнинг йиғилишини чақириши;
Суд санацияси режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш юзасидан ушбу Қонуннинг 125-моддасида назарда тутилган чора-тадбирлар бўлиши мумкин.
Суд санацияси режасида қарздорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш, ушбу Қонуннинг 130-моддасига мувофиқ қарздорнинг қўшимча эмиссиявий акцияларини чиқариш ва жойлаштириш, устав фондига (устав капиталига) қўшимча улуш киритиш ҳамда кредиторларнинг талабларини акцияларга айирбошлаш назарда тутилиши мумкин.
Суд санацияси режасида қарздорнинг корхонаси (бизнеси) ёки қарздор мол-мулкининг бир қисми ушбу Қонуннинг 126 ва 127-моддаларида назарда тутилган тартибда сотилиши назарда тутилиши мумкин.
Қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомили жараёнида юзага келган жорий тўловлар бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кредиторлар йиғилишининг суд санацияси режасига ва (ёки) қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарори ушбу Қонуннинг 100-моддасида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Кредиторларнинг қарзни тўлаш жадвалида назарда тутилган барча талаблари суд санацияси тартиб-таомилининг суд томонидан белгиланган муддати ўтишидан олдин қарздор томонидан қаноатлантирилган тақдирда, қарздорнинг раҳбари суд санацияси тартиб-таомили муддатидан илгари тамомланганлиги ҳақида судга ушбу Қонуннинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобот тақдим этади. Қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомили муддатидан илгари тамомланганлиги тўғрисидаги ҳисоботи, санация қилувчи бошқарувчининг қарздор раҳбарининг ҳисоботига доир хулосаси ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомлангач ёки суд томонидан кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун белгиланган муддат ўтгач, санация қилувчи бошқарувчи қарздорнинг мажбуриятларини шахслар томонидан таъминот берилган ҳолда бажариш якунлари тўғрисида судга ҳисобот тақдим этиши шарт. Санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади. Ҳисоботга қўйиладиган талаблар, шунингдек уни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби ушбу Қонуннинг 132 ва 133-моддаларида белгиланади.
Ташқи бошқарув тартиб-таомили учун белгиланган муддат ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, ваколатли давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига кўра суд томонидан қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.
қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан кредиторлар талабларининг қаноатлантирилишига нисбатан мораторий жорий этилади, бундан ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати ичида:
Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдаги пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторлар талабларининг суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар бир навбатдаги талабларга қарздорга нисбатан ташқи бошқарув жорий этилган санадан эътиборан ва суд томонидан шу навбат талаблари бўйича кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқариладиган санага қадар ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган пайтга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар суммаси кредиторга асосий қарз суммасини тўлаш билан бир вақтда тўланиши лозим.
Мораторий кредиторларнинг ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 119-моддасига мувофиқ бош тортганлиги оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилганидан кейин бошланган пул мажбуриятларига ва (ёки) солиқларга ҳамда йиғимларга нисбатан қўлланилмайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-бобига (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар) қаранг.
Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади.
ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда.
ушбу Қонуннинг 118-моддасида назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этишга;
ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ҳақ олишга;
ушбу Қонуннинг 63 — 65-моддаларида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга ариза беришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(114-модда иккинчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
қарздорнинг шартномаларини бажариш ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этилишини маълум қилишга.
Кредиторларнинг ташқи бошқарувчи томонидан аниқланган ўз талаблари миқдори, таркиби ва уларни қаноатлантириш навбати хусусидаги ушбу Қонуннинг 116-моддасида белгиланган муддатларда берилган эътирозлари суд томонидан мазкур эътирозлар олинган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шартнома барча тарафлар томонидан шундай шартнома юзасидан ташқи бошқарувчининг шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисми нормалари бузилган ҳолда тузилган битимлар, агар улар илгари қарздорнинг ташқи бошқарувчиси вазифасини бажарган шахс томонидан тузилган бўлса, кредиторнинг, шунингдек янги тайинланган ташқи бошқарувчининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган ва (ёки) кредиторлар томонидан билдирилган талаблардан воз кечилган тақдирда тикланган деб эътироф этилади.
Агар ташқи бошқарув режасида қарздор талабини камайтириш ёки ҳисобдан чиқариш назарда тутилган бўлса, бу ушбу Қонуннинг 100-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Агар ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган муддатларда судга ташқи бошқарув режаси тақдим этилмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
Кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган ва унда назарда тутилган ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддати белгиланган дастлабки муддатдан ортиқ бўлган тақдирда, агар ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш ёки ташқи бошқарувнинг тасдиқланган режасини амалга ошириш қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига олиб келади деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлса, суд ташқи бошқарувнинг тартиб-таомили муддатини узайтириш ҳақида ажрим чиқаради. Бундай ҳолларда умумий муддат ушбу Қонуннинг 108-моддасида белгиланган муддатлардан ошиб кетмаслиги керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан суд устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздорнинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Агар қарздорнинг ҳисобварағидаги пул маблағи унинг мол-мулкини баҳолаш учун етарли бўлмаса, ташқи бошқарувчи бу ҳақда кредиторларни хабардор қилиши керак. Бундай ҳолда қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича харажатлар кредиторлар томонидан амалга оширилади ва ушбу харажатлар қарздор корхона мол-мулкининг сотилиши натижасида қарздорнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳисобидан, ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда навбатдан ташқари қопланади.
Агар корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат ичида битта ҳам буюртма келиб тушмаса ёки битта иштирокчидан буюртма тушган бўлса, кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилади ва ушбу модданинг ўнинчи — ўн учинчи қисмларида назарда тутилган шартларда такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказилади. Корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида биринчи электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилмаган ҳолларда ҳам такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказилади.
Такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш мақсадида ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиш ҳақидаги янги хабарни амалга ошмаган деб топилган ёки корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида сотилмаган электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосининг санасидан эътиборан ўн беш кун ичида, ушбу Қонуннинг мазкур моддасида ва 54-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилади. Бунда электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси хабар эълон қилинган санадан эътиборан камида ўн беш кунлик муддат ўтгач, ўтказилади. Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиш нархи кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига кўра босқичма-босқич пасайтирилиши мумкин, бунда пасайтириш миқдори аввалги кимошди савдосидаги нархнинг ўн фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Агар мулкий мажмуа сифатида сотилаётган корхона (бизнес) дастлабки савдодаги бошланғич нархидан йигирма фоизгача камайтирилган нархда сотилмаса, кейинги такрорий савдонинг бошланғич нархи кредиторлар йиғилиши билан келишилган ҳолда белгиланиши мумкин. Бунда пасайтириш миқдори дастлабки савдодаги бошланғич нархдан эллик фоиздан ошмаслиги керак.
Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан олинган маблағлар ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида тақсимланади.
Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш бўйича электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ушбу Қонуннинг 126-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотишдан тушган маблағлар ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида тақсимланади.
Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш асосан уларнинг ҳақини фақат пул маблағлари билан тўлаган ҳолда, очиқ обуна бўйича амалга оширилиши мумкин. Қарздорнинг акциядорлари қарздорнинг жойлаштириладиган акцияларини акциядорлик жамиятининг ўзларига тегишли акциялари миқдорига мутаносиб миқдорда ва ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланадиган нархда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонуннинг 149 ва 150-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин ташқи бошқарувчи ушбу Қонуннинг 158-моддаси талабларига мувофиқ ҳисобот тайёрлайди ва ушбу Қонуннинг 160-моддасида белгиланган тартибда қарздор корхонанинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини тугаллайди.
Ташқи бошқарувчи барча кредиторларга ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш бўйича кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда хабар бериши шарт.
кредиторларнинг барча талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ қаноатлантирилган бўлса;
кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилмаганлиги;
Кредиторлар йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси мавжуд бўлса, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни суд рад этган ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарув тартиб-таомилининг белгиланган муддати тугаган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тақдим этилмаган ёхуд унинг ушбу Қонун 133-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган қарорларидан ҳеч бири қабул қилинмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.
Агар муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар суд томонидан белгиланган муддатда амалга оширилмаган ёки ҳисоб-китоблар белгиланган нисбатда амалга оширилмаган бўлса, кредитор муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган санадан эътиборан то унинг талаблари тегишинча тўла ёхуд белгиланган нисбатда қаноатлантирилган санага қадар тўланмаган суммага Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган миқдорда фоизлар ҳисобланишини талаб қилишга ҳақли.
Кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари, шунингдек қайси талаблар бўйича ҳақ эвазига воз кечиш ёки мажбуриятларни янгилаш ёхуд пул мажбуриятларини ўзгача тарзда тугатиш тўғрисида келишувга эришилган бўлса, ўша талаблар ҳамда ушбу Қонуннинг 150 ва 154-моддаларига мувофиқ қаноатлантирилган деб эътироф этиладиган бошқа талаблар қаноатлантирилган деб ҳисобланади.
қарздорнинг реализация қилинмаган мол-мулки мавжудлиги, бундан ушбу Қонуннинг 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тугатиш бошқарувчиси ушбу Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширади.
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида суд қарор қабул қилган сана;
қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 118-моддасига мувофиқ тасарруф этишга;
қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(144-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйишга. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда фойдаланилиши мумкин.
Тугатиш режаси асосида мол-мулк сотилади ҳамда кредиторларнинг қарздорга қўядиган талаблари ушбу Қонуннинг 149, 150, 154 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда қаноатлантирилади.
гаров нарсаси, бундан ушбу Қонун 149-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Қарздорнинг ягона ҳисобварақларидан кредиторларга тўловлар ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади ҳамда қуйидагилар тўланади:
Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг пул маблағларидан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботни кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига ушбу Қонуннинг 155-моддасида назарда тутилган тартибда тақдим этади.
Қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу мол-мулк сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағларнинг қолдиғи ушбу Қонуннинг 150-моддасига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун йўналтирилади.
Агар қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг мазкур мол-мулк билан таъминланган талабларини тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 150-моддасида белгиланган навбатга мувофиқ қаноатлантирилади.
Агар қарздорнинг бутун мол-мулки мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида қабул қилинган бўлса ва мазкур мол-мулкни сотишдан тушган сумма кредиторларнинг қарздорнинг барча мол-мулки билан таъминланган талаблари суммасидан кам ёки унга тенг бўлиб қолса, у ҳолда ушбу кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган харажатларнинг ўрни қопланганидан ва талаблар қаноатлантирилганидан кейин ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қаноатлантирилганидан кейин амалга оширилади.
Суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган талаблар мустасно.
Қарздорнинг корхонасини (бизнесини) ёки унинг мол-мулкининг бир қисмини сотиш ушбу Қонуннинг 126 ва 127-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотиш ушбу Қонуннинг 128-моддасида назарда тутилган нормаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш ушбу Қонуннинг 131-моддасида белгиланган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади.
Кредиторларнинг тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги эълонда назарда тутилган кредиторлар талабларини тақдим этиш муддати тугаганидан кейин билдирилган талаблари, шунингдек тугатишга доир иш юритиш бошланганидан кейин юзага келган солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича талаблар, улар қайси муддатда тақдим этилганидан қатъи назар, қарздорнинг белгиланган муддатда билдирилган кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу Қонуннинг 150-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади.
ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ тугатиш бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда.
Суд тугатиш бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш билан бир вақтда янги тугатиш бошқарувчисини ушбу Қонуннинг 142-моддасида назарда тутилган тартибда тайинлайди.
қарздорнинг ушбу Қонуннинг 159-моддасида назарда тутилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар.
Келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин.
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар қопланганлигини ва талаблар қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ушбу Қонун 165-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларнинг ўрнини қоплашга ва талабларни қаноатлантиришга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши қарздорга қопланган харажатларни қайтариш ва ушбу Қонун 165-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабларни қаноатлантириш мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш ҳақидаги хабар суд томонидан оммавий ахборот воситаларида қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ушбу Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.
Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(172-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(173-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(173-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(173-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(174-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя этилмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.
Танловнинг мазкур модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(175-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Агар шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг мол-мулки мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 127-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхонани тугатишга доир иш юритиш суднинг қарори қабул қилинган ва тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан эътиборан олти ойдан кечиктирмай тамомланиши керак. Агар мазкур муддат тугаганидан кейин корхонанинг мол-мулки сотилмай қолса, тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан, йиғилиш рад этган тақдирда эса маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига биноан ушбу Қонуннинг 131-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ активлар ўрнини алмаштириш йўли билан тугатишга доир иш юритишни тамомлайди.
Қишлоқ хўжалиги корхонасида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Бунда кузатув тартиб-таомили муддати уч ойдан, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари муддати эса ушбу Қонун 108-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатдан ошиши мумкин эмас.
Ушбу Қонуннинг 103-моддаси талабларига мувофиқ суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш фақат қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугайдиган муддатни ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бир ой ичида қишлоқ хўжалиги корхонасининг мол-мулкини ва мулкий ҳуқуқларини сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса, суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари мол-мулк қонунчиликка мувофиқ реализация қилинишини амалга оширади.
Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳам банкнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслардир.
Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, суғурта фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳам суғурталовчининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсдир.
Суғурталовчининг мулкий мажмуасини сотиш ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида ушбу Қонуннинг 126-моддасига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Суд суғурталовчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, мазкур қарор қабул қилинган санага қадар қайси суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисаси юзага келмаса, ўша барча суғурта шартномалари бекор қилинади, бундан ушбу Қонуннинг 183-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳам қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллийбаҳолаш стандарти (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.).
Агар мижозларнинг ўзига тегишли бир турдаги (бир эмитент чиқарган, бир тоифадаги, бир туркумдаги, бир сериядаги) қимматли қоғозларни қайтаришга доир талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ихтиёридаги мазкур қимматли қоғозлар миқдоридан ортиқ бўлса, мазкур қимматли қоғозларни мижозларга қайтариш мижозларнинг талабларига мутаносиб равишда амалга оширилади. Мижозлар талабларининг қаноатлантирилмаган қисми пул мажбуриятлари деб эътироф этилади ва ушбу Қонуннинг 11-бобида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади (тўланади).
Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қурилиш фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳам улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича қурувчининг (бундан буён матнда қурувчи деб юритилади) тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсдир.
Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан ушбу Қонун 1, 2, 3, 5, 6 ва 7-бобларининг тегишли қоидалари қўлланилади.
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 195-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартиб-таомиллар қўлланилади.
Ушбу Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, агар жисмоний шахс барча мажбуриятларининг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, бундай ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жисмоний шахс ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши керак.
Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза ушбу Қонун 195-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда судга берилиши мумкин.
Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризага ушбу Қонуннинг 40-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суд қарори мавжуд бўлмаган тақдирда, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги ариза кредитор томонидан қуйидаги талаблар бўйича берилиши мумкин:
Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризага ушбу Қонуннинг 41 — 43-моддаларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга якка тартибдаги тадбиркор мақоми мавжудлигини ёки йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотлар (агар бундай фаолият билан шуғулланган бўлса) илова қилинади.
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги ажримда суд қарздор жисмоний шахснинг зиммасига суднинг ажрими олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида судга ушбу Қонуннинг 198-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги ёзма фикрини тақдим этиш мажбуриятини юклайди. Агар жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ариза қарздор жисмоний шахс томонидан берилган бўлса, бу қоида қўлланилмайди.
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажримни;
Суднинг жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ва унинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажрими, агар бундай ариза ушбу Қонуннинг 196-моддасида назарда тутилган асосларга кўра берилган бўлса, агар жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари исботланган ҳамда ушбу Қонуннинг 200-моддасида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси содир бўлса, чиқарилади.
ушбу Қонун 200-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўлмаса;
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган битимларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал этилади.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш жараёнида қарздор жисмоний шахс ва (ёки) кредитор ушбу Қонуннинг 143-моддасида назарда тутилган муддат тугаган санадан эътиборан ўн кун ичида жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини молиявий бошқарувчига тақдим этишга ҳақли.
Жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича суд муҳокамаси санасидан камида беш кун аввал судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, жисмоний шахснинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг лойиҳаси кўриб чиқилган кредиторлар йиғилишининг баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида кўрсатилади.
211-модда. Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини суд томонидан кўриб чиқиш
Агар ушбу Қонуннинг 221-моддасига мувофиқ қаноатлантирилиши керак бўлган жорий мажбуриятларга доир талабларнинг, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган биринчи ва иккинчи навбатдаги кредиторлар талабларининг тўлиқ қаноатлантирилиши назарда тутилган бўлса, кредиторлар йиғилиши томонидан маъқулланган жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси суд томонидан тасдиқланиши лозим.
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси ушбу Қонуннинг 208-моддаси талабларига жавоб бермаса;
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси ушбу Қонун талабларига мувофиқ кредиторлар йиғилиши томонидан тасдиқланмаган бўлса, бундан ушбу Қонуннинг 211-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган суд ажримлари устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган суд ажримлари устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда кредитор ёки тегишли ваколатли орган жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
жисмоний шахс суд томонидан ушбу Қонун 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ зиммасига юклатилган мажбуриятни узрли сабабларсиз бажармаган бўлса;
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси ушбу Қонуннинг 207-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса;
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан жисмоний шахснинг аниқланган ёки мазкур тартиб-таомил бошланганидан кейин сотиб олинган барча мол-мулки тугатиш массасини ташкил этади, бундан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасида назарда тутилган ҳамда ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно.
қарздор жисмоний шахс банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида банк ҳисобварақларини ҳамда омонатларни очишга ва улардан пул маблағларини олишга ҳақли эмас, бундан ушбу Қонун 206-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Жисмоний шахснинг мол-мулки хатловдан ва баҳолашдан ўтказилган санадан эътиборан бир ой муддат ичида молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишнинг тартиби ва шартларини мол-мулкни сотишнинг бошланғич нархини кўрсатган ҳолда судга тақдим этиши шарт. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиби, шартлари ва муддатлари суд томонидан тасдиқланади ҳамда қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 126, 127 ва 151-моддаларида белгиланган қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиби, шартлари ва муддатларини тасдиқлаш ҳақида ҳамда мол-мулкнинг бошланғич сотиш нархини белгилаш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар кредиторлар йиғилишининг қарорида ёки суднинг ажримида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жисмоний шахснинг мол-мулки, ушбу мол-мулкнинг бир қисми мазкур Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилади. Гаров нарсасини сотиш ушбу Қонуннинг 126-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ушбу Қонуннинг 150 ва 154-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда суд жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримда жисмоний шахсга нисбатан мажбуриятларни бажаришдан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслигини кўрсатади, агар ушбу ҳоллар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин аниқланган бўлса, суд қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Ушбу модда бешинчи қисмининг қоидалари:
Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажрим ушбу ажрим чиқарилган санада кредиторга ёки тегишли ваколатли органга маълум бўлмаган янгидан очилган ҳолатлар бўйича ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Беш йил давомида жисмоний шахс кредиторнинг ёки тегишли ваколатли органнинг аризаси асосида такроран тўловга қобилиятсиз деб топилган тақдирда, жисмоний шахсга нисбатан ушбу Қонун 222-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш тўғрисидаги қоида қўлланилмайди.
Қарздор жисмоний шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза молиявий бошқарувчи томонидан ушбу Қонуннинг 63, 64 ва (ёки) 65-моддаларига асосан судга ўз ташаббусига кўра ёхуд кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига биноан, шунингдек кредитор ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Қарздор жисмоний шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризани бериш ҳуқуқи жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомили жорий этилган санадан эътиборан ушбу Қонуннинг 63, 64 ва (ёки) 65-моддаларига асосан юзага келади.
Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан мазкур Қонуннинг 1, 2, 4 ва 5-боблари қоидалари қўлланилади.
Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш чоғида қўлланилмайди.
Суд кредиторлар томонидан билдирилган талабларни ушбу Қонун 233-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижаларига кўра суд кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тартиби ва миқдори ҳақида ажрим чиқаради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга ёки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чоралар кўрилиши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
Ушбу Қонун 238-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилганлиги юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.
Ушбу Қонун 238-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилишига йўл қўйган тугатиш комиссиясининг раиси ёки тугатувчи тугатилаётган юридик шахснинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан қаноатлантирилмаган талаблар бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Тўловга қобилиятсизлик жараёнида юзага келган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 130-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 1055-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 131-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 281-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда) VI бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 485-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда) Х бўлими;
5) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 7-банди;
6) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 668-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 168-модда);
7) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) Х бўлими;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 82-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда) XIV бўлими;
9) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 175-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 8-банди;
10) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 474-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда);
11) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 110, 111, 133 ва 135-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-15-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда);
12) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 8-моддаси;
13) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январда қабул қилинган «Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-199-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 1, 1-модда) 10-моддаси;
14) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 7 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-206-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 133-модда) 1-моддаси;
15) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-216-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 330-модда) 5-моддаси;
16) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 337-модда) 3-моддаси;
17) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 3 октябрда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-300-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 270-модда);
18) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-343-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 334-модда) 1-моддаси;
19) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 130-модда) 6-моддаси;
20) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда) 6-моддаси;
21) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 12, 343-модда) 6-моддаси;
22) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 312-модда) 4-моддаси;
23) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 17-моддаси;
24) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-448-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 10, 605-модда) 3-моддаси;
25) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрда қабул қилинган «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-455-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 12, 773-модда) 1-моддаси;
26) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-463-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 5-модда) 1-моддаси;
27) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартда қабул қилинган «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-531-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 3, 166-модда) 1-моддаси;
28) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган «Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-572-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 10, 671-модда) 2-моддаси;
29) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда) 14-моддаси;
30) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 декабрда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-594-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 888-модда);
31) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 44-моддаси.
Ушбу Қонуннинг 14-боби 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.