Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш орқали камайтириш, мамлакатда санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш, шунингдек, «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ва «Санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Туризм ахборот марказларини барпо этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 12-иловага мувофиқ;
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ;
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 14 ва 15-иловаларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган амалдаги ва бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ туризм соҳасидаги давлат активлари ва улар эгаллаб турган ер участкалари рўйхати 16-иловага мувофиқ;
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 17-иловага мувофиқ;
Туризм соҳасида амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхати 18-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Чора-тадбирлар режаси бажарилиши устидан доимий мониторингни олиб борилишини ҳамда мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар ахборот киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДМ) туризм ахборот марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини мувофиқлаштиради ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Марказ тизими орқали бошқа ташаббускорлар томонидан ташкил этилган ва тегишли ҳудудларда фаолият олиб бораётган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
барча марказларга керакли методик ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур ахборот ва тарғибот материаллари билан таъминлаш;
марказлар реестрини юритиш ва мониторингини олиб бориш;
марказлар фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
в) «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан ташкил этилган марказлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат мулки объектлари, шу жумладан устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган бинолар ва ер участкалари доимий фойдаланишга бепул асосда ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Марказ ташкил этиш жойни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда давлат мулки объекти бўлган, шу жумладан устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган автовокзалларда Марказ ташкил этиш учун ажратилган майдонлардан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг буюртмасига асосан «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси «Туризм фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди;
(3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) «Чорвоқ» сув омборида моторсиз, махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳамда тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган, GPS ускунаси ўрнатилган ва ягона миллий GPS мониторинг ҳамда навигация тизимига уланган моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади;
(3-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 09/24/540/0684-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) жойлаштириш воситасининг турини аниқлаш ва ўрнатиш халқаро стандартлаштириш ташкилотининг стандартлари асосида фақатгина Туризм қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Туризм қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек, давлат ўрмон фонди участкалари ҳамда бошқа ҳудудларда амалга ошириладиган тоғ, трек, чанғи, велосипед, мотоцикл, ғор туризми, отда сайр қилиш ва туризмнинг бошқа махсус турларидаги экскурсияларнинг бошланиш қисмида енгил конструкцияли туризм ахборот марказлари (ташриф марказлари — Visitor center) фаолиятини йўлга қўйиш учун туризм соҳасининг субъектларига ўрнатилган тартибда муайян муддатга вақтинчалик фойдаланишга берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини ҳисобга олган ҳолда «Туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармонига асосан туризм соҳасининг субъектларига тақдим этиладиган фоизсиз субсидия, компенсация ва фоизсиз ссудалар учун бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳамда Жамғармага Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобот йилида фойдаланилмаганда олиб қўйилмайди ва кейинчалик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланиш учун белгиланган тартибда ва мақсадларда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Жамғармага тушадиган маблағларни тижорат банкларида очиладиган шахсий ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамғариб бориш ҳамда вақтинча бўш маблағларни депозитга жойлаштириш ваколати берилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда:
туроператорлик фаолияти учун берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин ва якунига кўра туроператор ва турагентлар фаолиятларини амалда бўлган лицензияларига асосан алоҳида фаолиятларга ажратишни таъминласин;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этсин;
хостел хизматларининг мувофиқлик сертификатларини хатловдан ўтказиб, уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритсин.
9. Белгилансинки, «Ипак йўли» туризм халқаро университетига (кейинги ўринларда — Университет деб аталади) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, ҳар ўқув йили учун Давлат тест маркази веб-сайти орқали бакалавриатга ва Университет томонидан магистратурага амалга ошириладиган қабул жараёнларида, истисно тариқасида, хорижий тиллар (инглиз тили) бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан IELTS бўйича камида 5,5 балл ва ундан юқори, Common European Framework of Reference for Languages (CEFR) бўйича камида В2 ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича камида 72 ва ундан юқори балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган инглиз тилини билиш даражаси (В2 ва ундан юқори) тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилишига рухсат этилади.
10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда:
Самарқанд вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан биргаликда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректоратини Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 20-уй манзилида жойлашган бинога (туташ ҳудуди билан биргаликда) оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз асосда топширилишини, «Ипак йўли» туризм халқаро университети қабул қилиб олинишини;
Самарқанд Ҳарбий прокуратураси билан биргаликда Самарқанд шаҳри Бобир Мирзо кўчаси 3-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (бино ва иншоотлари)ни ўрнатилган тартибда «Ипак йўли офиси» унитар корхонаси тасарруфига беғараз асосда топширилишини, «Ипак йўли офиси» унитар корхонаси маъмурий бинони қабул қилиб олиниши ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига тегишли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А. Темур шоҳ кўчаси, 107 «б»-уй манзилида жойлашган маъмурий бинонинг туташ ҳудудидаги ер усти ва ости автотураргоҳи, дов-дарахтлар, кириш йўлаклари оператив бошқарув ҳуқуқи билан «Interhotel» МЧЖ ва «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖ устав капиталидаги давлат улушини бериладиган мол-мулкнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига бепул берилиши таъминлансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 20-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 21-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ҳамда туризм соҳасида яратилган имкониятларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 июль,
433-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
2-ИЛОВА
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туристик хизматларни сертификатлаштириш ҳамда туристик индустрия объектларини таснифлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомда назарда тутилмаган туристик хизматларнинг алоҳида турлари, шу жумладан туроператор хизматлари, умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари, туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматларини сертификатлаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ ихтиёрий асосда амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — сертификатлаштириш объектини сертификатлаштиришга ариза берган шахс;
битим — мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битим;
жойлаштириш воситалари хизматлари — жойлаштириш воситаларида, шу жумладан бажарувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома бўйича рўйхати белгиланган қўшимча хизматлар мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни таснифлаш тизими (таснифлаш тизими) — норматив ҳужжатда белгиланган, бинолар, жиҳозлар, иншоотлар, кўрсатилаётган хизматлар номенкулатураси ва сифати, хизмат кўрсатиш даражасига доир талаблар мажмуига асосланган тегишли тоифани жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга бериш учун кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш тизими;
мувофиқлик белгиси — хизматнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини кўрсатиш учун хизматларга доир илова ҳужжатлари унинг билан тамғаланадиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги;
мувофиқлик сертификати (кейинги ўринларда — сертификат) — туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва уларнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
сертификати эгаси — сертификат берилган шахс;
пляж хизматлари — дам олиш, чўмилиш, соғломлаштириш тартиб-таомиллари учун мўлжалланган ва жиҳозланган, қўм, шағал, тош ёки бошқа материаллардан ташкил топган табиий ёки сунъий сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;
сертификатлаштириш объектлари — туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш;
сертификатлаштириш — сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;
тоғ чанғиси трассалари хизматлари — тоғ чанғиси, сноуборд ва бошқаларда учиш учун мўлжалланган, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган чегаралар ва компонентларга эга бўлган, тоғ ёнбағрида хавфсиз ва қулай туришни таъминлайдиган иншоотда кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;
туроператор хизматлари — туристик маҳсулотни тарғиб қилиш ва реализация қилиш бўйича хизматлар (ташиш, жойлаштириш, овқатланиш, ахборотга оид хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар мажмуи (шу жумладан гид (экскурсия етакчиси), гид-таржимон ва (ёки) йўриқчи-йўл бошловчининг хизматлари) ва шартнома бўйича кўрсатиладиган бошқа туристик хизматлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида амалга ошириш мумкин, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур ҳужжатнинг 2-иловаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 3 марта (ҳар 1,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.
Туроператор хизматлари, умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари ва туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматлари учун ихтиёрийлик асосида берилган сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 1 марта (ҳар 2,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади.
Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.
Амалдаги сертификатсиз жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 09/21/100/0169-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаcи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (кейинги ўринларда — норматив ҳужжат) талабларига мувофиқлигининг инспекция назоратини ўтказиш, «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
5. Туристик хизматларнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
2-боб. Сертификатлаштириш тартиби
1-§. Сертификатлаштириш учун ариза бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Марказ электрон шаклда Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжат ва маълумотларни юборади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
8. Туроператор хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:
норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган ариза берувчининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчи томонидан туроператор хизматини ташкиллаштириш учун тузилган шартномалар (транспорт ва экскурсия хизматига, жойлаштириш, гид-таржимонлар хизматига, овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш, турагентлик хизматларига ҳамда туристларни қабул қилувчи давлатлардаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) рўйхати.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
9. Жойлаштириш воситалари хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:
норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган ариза берувчининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;
ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига жойлаштириш воситасининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган жойлаштириш воситалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
меҳмонлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш (дезинфекция, ёнғин сигнализацияси тизими ва лифтларга техник хизмат кўрсатиш тўғрисида) сифатини таъминлаш бўйича тегишли хизматлар билан шартномалар нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ариза берувчининг кўчмас мулкка доир ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар ёки бундай мулкнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ижара шартномасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
10. Тоғ чанғиси трассалари хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:
норматив ҳужжатлар талабларига биноан қутқарув хизматларини аттестатлаш органида аттестациядан ўтган ариза берувчининг ходимлари, қутқарув бўлинмалари ва қутқарувчилари тўғрисида ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;
ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига тоғ чанғиси трассаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган тоғ чанғиси трассалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
трасса номи кўрсатиб ўтилган ҳолда тоғ чанғиси трассасининг 1:5000 масштабдаги схемаси (харитаси, режаси);
тоғ чанғиси мажмуаси ҳудудидаги объектларнинг жойлашиш режа-харитаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ариза берувчининг кўчмас мулкка доир ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар ёки бундай мулкнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ижара шартномасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
11. Пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши лозим:
норматив ҳужжатлар талабларига биноан қутқарув хизматларини аттестатлаш органида аттестациядан ўтган ариза берувчининг ходимлари, қутқарув бўлинмалари ва қутқарувчилари тўғрисида ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;
ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига пляжларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, сув сифати бўйича лаборатория назорати ва пляж акваторияси тубини ғаввослар томонидан текшириш натижалари бўйича) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган пляжлар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
пляж ҳудудидаги объектларнинг жойлашиш режа — харитаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ариза берувчининг кўчмас мулкка доир ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар ёки бундай мулкнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ижара шартномасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
12. Ариза берувчининг хоҳишига кўра ариза берувчининг кўрсатилаётган хизматларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар аризага илова қилиниши мумкин.
2-§. Сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни давомида аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида ёки сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
14. Сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
аризада тўлиқ бўлмаган ҳажмдаги маълумотларни кўрсатиш;
ушбу Низомнинг 8, 9, 10 ёки 11-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиниши;
агарда тақдим этилган ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифатининг сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни тўлиқ даражада аниқлашга имкон бермаслиги.
Сертификатлаштиришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган бошқа асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Марказ қарор қабул қилгандан кейин бир иш куни мобайнида ариза берувчига қуйидагиларни юборади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида — сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ва Марказнинг банк ҳисоб реквизитлари, сертификатлаштиришга тўланадиган ҳақ миқдори ва муддати кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан ҳисобланади;
сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида — рад этишнинг муайян асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда қарор.
16. Ариза берувчи қарорни олгандан кейин ўттиз кун мобайнида Марказ билан сертификатлаштириш тўғрисида шартнома имзолаши ва Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлаши шарт.
17. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар бузилган тақдирда Марказнинг сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида ариза берувчи икки иш куни мобайнида хабардор қилинади.
3-§. Сертификатлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар ариза берувчи томонидан бажарилгандан кейин бир иш куни давомида Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби ва сертификатлаштириш мақсади, объектлари, ҳажми ва унинг бўйича ишлар мазмунини аниқлайдиган сертификатлаштириш дастури тасдиқланади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Комиссия ишини режалаштириш ва мувофиқлаштиришни Марказнинг сифат бўйича эксперт-аудиторлари орасидан тайинланадиган унинг раиси амалга оширади.
19. Комиссия томонидан сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш:
туроператор хизматлари учун — туроператор хизматлари кўрсатиладиган жойда ўтказилади;
жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари учун — жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжнинг жойлашган жойида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия Марказ раҳбариятининг буйруғи тасдиқланган кундан бошлаб беш иш куни давомида баҳолашни ўтказишни бошлаши керак. Баҳолаш муддати жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларда икки иш кунидан, туроператорлар хизматларида бир иш кунидан ошмаслиги лозим.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
20. Баҳолашни ўтказиш учун ариза берувчи комиссияга норматив ҳужжатлар талабларига биноан зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва унинг ишлаши учун зарур шароитлар яратиши лозим.
Бунда ариза берувчидан, тақдим қилинаётган хизматларни сертификатлаштиришга тегишли бўлмаган ҳужжатларни беришни ва уларни баҳолашни амалга оширишни талаб қилиш мумкин эмас.
21. Баҳолаш вақтида норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг аниқ мувофиқлиги, шу жумладан қуйидагилар текширилади:
а) ходимларнинг малакаси, уларнинг ўз лавозим йўриқномаларини билишлари ва унга риоя қилишлари;
б) сертификатлаштириш объектининг ҳолати ва жиҳозланганлиги;
в) ариза берувчининг хавфсизликни таъминлаш тизими талабларига риоя қилиши ва кўрсатилаётган хизматлар сифати.
22. Жойлаштириш воситалари хизматлари учун қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:
меҳмонхоналарнинг номерларни онлайн банд қилиш ҳалқаро сервисларга уланишини;
Интернет тармоғига, шу жумладан камида 4 мб/с тезликдаги wi-fi симсиз тармоғи орқали киришни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланганда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича номувофиқлик тўғрисида далолатнома тузилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
24. Жойлаштириш воситалари хизматларини баҳолаш ўтказилаётганда қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:
10 тагача номерга эга бўлган жойлаштириш воситаларининг номерларини тўлиқ текшириш;
10 тадан кўп номерга эга бўлган жойлаштириш воситаларининг номерларини танлаб текшириш (15 % дан 30 % гача);
жойлаштириш воситаларининг бошқа хоналари ва жиҳозларини тўлиқ текшириш.
Номерларни танлаш комиссия раиси томонидан амалга оширилади ва жойлаштириш воситасининг ҳақиқий ҳолатининг аниқлигини таъминлаши керак.
Агар ариза берувчининг икки ёки ундан ортиқ жойлаштириш воситалари мавжуд бўлса ҳар бир жойлаштириш воситаси бўйича алоҳида сертификатлаштириш ўтказилади.
25. Агар ариза берувчи ўзининг туристик индустрия объектларига тоифа берилишига даъвогар бўлса, бу тўғрида аризада кўрсатиб ўтилиши керак, туристик индустрия объектларини баҳолаш вақтида комиссия ушбу объектни таснифлаш тизимига биноан унинг тегишли тоифага мувофиқлигини аниқлайди.
26. Меҳмонхоналар тоифалари юлдуз (юлдузлар) кўринишидаги белги билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Энг юқори тоифа бу беш юлдуз, энг паст — битта юлдуз.
Тоғ чанғиси трассалари тўртта тоифа бўйича таснифланади:
яшил ранг — ўрганувчилар учун;
кўк ранг — мураккабликнинг қуйи даражаси;
қизил ранг — мураккабликнинг ўрта даражаси;
қора ранг — мураккабликнинг юқори даражаси.
Пляжлар учта тоифа бўйича таснифланади:
кўк байроқ — I тоифадаги пляж учун;
яшил байроқ — II тоифадаги пляж учун;
сариқ байроқ — III тоифадаги пляж учун.
Баҳолаш давомида ушбу Низомнинг 7, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ шакл бўйича таснифлаш баённомаси ёки ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шакл бўйича туроператор хизмати ва жойлаштириш воситасини баҳолаш баённомаси тузилади.
27. Иш натижаларига кўра комиссия ушбу Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шакл бўйича, қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасини икки нусхада тузади.
Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасида сертификатлаштириш мақсадлари учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ахборот қўшимча тарзда акс эттирилиши мумкин.
28. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасига сертификатлаштириш объектини баҳолаш баённомаси, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари учун — таснифлаш баённомаси, номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда — номувофиқлик тўғрисида баённомалар ҳамда сертификатлаштиришнинг барча босқичларида комиссия томонидан шакллантирилган бошқа ҳужжатлар илова қилинади. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси ва баённомаларнинг иккинчи нусхаси ариза берувчига имзо қўйдириб берилади.
4-§. Сертификатлаштириш натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Комиссия раиси сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси тузилган кундан бошлаб бир иш куни давомида ушбу далолатномани Марказга тақдим этади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни давомида Марказ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
сертификат бериш тўғрисида (жойлаштириш воситалари хизматларига нисбатан сертификат бериш тўғрисидаги қарорда уларнинг таснифлаш тизимига биноан тегишли тоифани бериш тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин);
сертификат беришни рад этиш тўғрисида — агар аниқланган номувофиқликлар баҳолаш вақтида ариза берувчи томонидан бартараф этилмаган бўлса.
Қарор сертификатлаштиришда иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва Марказ раҳбари томонидан тасдиқланади.
31. Сертификат эгаси ва Марказ ўртасида тузилган битимга асосан мувофиқлик белгисидан фойдаланилади ва у сертификатнинг амал қилиш муддати давомида сертификатлаштириш объектида Марказ томонидан инспекция назорати ўтказилиши орқали тасдиқланиши лозим.
32. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда ушбу қарор ариза берувчига юборилади.
Сертификат бериш тўғрисидаги қарорда ариза берувчига Марказ билан битимни имзолаш шартлари ва муддатлари ҳамда сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллашга тўлов тўлаш учун Марказнинг банк ҳисоби реквизитлари кўрсатиб ўтилади.
Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ ариза берувчининг ўзи мустақил ҳисоблайди.
33. Сертификат бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида ариза берувчи Марказ билан битимни имзолаши, Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллашга тўловни тўлаши ҳамда ушбу ҳисобини Марказга тақдим этиши керак.
34. Ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатиб ўтилган шартлардан бири бузилган ҳолатларда Марказнинг сертификат бериш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида ариза берувчига билдириш хати юборилади. Бунда сертификатлаштириш тўғрисида шартнома бўйича тўланган тўлов ариза берувчига қайтариб берилмайди.
35. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган муайян сабаблар кўрсатиб ўтилган, сертификат беришни рад қилиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига юборилади. Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб ўттиз кун давомида кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этади ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан ўз вақтида бартараф этилган ҳолатларда, номувофиқликларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги тегишли ариза ариза берувчидан олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмайдиган муддатда бепул равишда, фақат номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқлаш учун ўтказиладиган сертификатлаштириш босқичи амалга оширилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Бунда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага қўшимча равишда сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасини тузади.
Сертификатлаштириш объектини баҳолашнинг қўшимча далолатномасида сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилганлиги тўғрисида ахборот кўрсатилади.
37. Марказ комиссиянинг қўшимча далолатномаси олган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмайдиган муддатда ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ қарор қабул қилади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни давомида ушбу қарор ариза берувчига юборилади.
Бунда янги асослар бўйича сертификат беришнинг рад этилиши мумкин эмас.
38. Сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган сертификатлаштириш талабларини бажариш тўғрисидаги ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
5-§. Сертификат бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатиб ўтилган шартларни бажарган куннинг ўзида Марказ ушбу Низомнинг 13 ва 14-иловаларига биноан шаклда сертификат расмийлаштиради ва уни Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Расмийлаштирилган сертификат QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
40. Ариза берувчининг ихтиёрига кўра сертификат махсус бланкда расмийлаштирилиши ва ариза берувчининг тегишли тарзда ваколатланган вакилига имзолаб берилиши мумкин.
Сертификат бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, бланкалар Марказга бланкаларни зарур миқдорда берадиган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмасига биноан «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади.
41. Амалдаги сертификат унинг эгасига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан эса таснифлаш тизимига мувофиқ берилган тоифани қўллашга ҳуқуқ беради. Туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатиш вақтида амалдаги сертификат эгалари мувофиқлик белгисидан сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ўзларининг реклама ва ахборот материалларида фойдаланишлари мумкин.
Ариза берувчининг ихтиёрига кўра жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларини кўрсатиш учун сертификатда таснифлаш тизими бўйича уларнинг тоифаси кўрсатилади ёки кўрсатиб ўтилмайди.
Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга нисбатан ҳар бир жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассаси ва пляжга алоҳида сертификат берилади.
Туроператор хизматларига нисбатан хизмат кўрсатиладиган ҳар бир жойга алоҳида сертификат берилади.
42. Сертификатлаштирилиши лозим бўлган фаолиятни кейинчалик амалга ошириш учун сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча уч ойдан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгаси ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайта сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Марказга мурожаат қилиши керак.
43. Сертификат эгаси:
норматив ҳужжатларга ва ушбу Низом талабларига, битим шартларига риоя қилиши;
хизматларга доир сертификатни қўллаш ва илова ҳужжатларини мувофиқлик белгиси билан белгилаш қоидаларига ва норматив ҳужжатлар талабларига биноан жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга берилган тоифани ишлатиш қоидаларига риоя қилиши;
барча манфаатдор шахсларга сертификат билан бемалол танишиш имкониятини таъминлаши;
ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклларда тақдим қилинган маълумотларнинг ўзгариши ва менежменти тизимидаги, кўрсатилаётган хизматлар рўйхатидаги ўзгаришлар тўғрисида Марказга бир ой давомида ахборот бериши;
ўз сертификатини қўллаш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслиги;
фаолиятни тўхтатиш, қайтадан ташкил этиш ёки жойлашган жойини ёки хизмат кўрсатиш жойини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатнинг асл нусхасини илова қилган ҳолда Марказга ёзма хабар бериши;
сертификат эгасини тугатиш, унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг қайтадан ташкил этилиши ёки қайта сертификатлаштиришдан бош тортиш вақтида сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча ўзининг хизмат кўрсатишини тўхтатишини таъминлаши керак, ушбу Низом 80-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар бундан мустасно.
6-§. Кўрсатилаётган туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва қисқартириш бўйича сертификатлаштириш
44. Кўрсатилаётган туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш бўйича (қисқартириш) сертификатлаштириш, ушбу Низомнинг 7 — 24 ҳамда 27 — 30-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
45. Сертификатлаштириш объектининг кўрсатилаётган туристик хизматлар рўйхатини қисқартириш Марказ қарори билан қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
туристик хизматлар рўйхатинини қисқартириш тўғрисида сертификатлаштириш объектининг аризаси;
сертификатлаштириш объекти фаолиятининг инспекция назорати натижалари.
46. Туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш ёки қисқартириш вақтида Марказ сертификатлаштириш объектининг сертификатини қайта расмийлаштиради. Бунда сертификатнинг амал қилиш муддати аввал берилган сертификатнинг амал қилиш муддатига мувофиқ бўлади.
47. Туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш бўйича сертификатлаштириш ишларининг (хизматлар) нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан тўловлар миқдорини эътиборга олган ҳолда фақат кенгайтирилаётган хизматлар учун ҳисобланади.
Туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва қисқартириш бўйича сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ кенгайтирилаётган хизматлар учун ариза берувчининг ўзи мустақил ҳисоблайди.
Туристик хизматларни қисқартириш учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Сертификатлаштириш объектининг инспекция назорати
48. Даврий инспекция назорати норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
Инспекция назоратини ўтказиш муддати туроператор хизматлари учун беш иш кунидан ҳамда жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар учун ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Марказ инспекция назоратини ўтказиш даврини белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси веб-сайтида Инспекция назоратини ўтказиш режасини жойлаштиради.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Инспекция назоратини ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби, инспекция назоратини ўтказиш муддати ва дастури тасдиқланади.
Марказнинг сифат бўйича эксперт-аудиторлари орасидан комиссия раиси тайинланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Марказ инспекция назорати ўтказиладиган ой бошлангунча ўн иш кунидан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгасига бу тўғрида маълум қилади ва ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан, тўлов миқдорларини эътиборга олган ҳолда ҳисобланадиган инспекция назоратини ўтказиш нархи тўғрисида хабар беради.
Сертификат эгаси тасдиқланган режага биноан инспекция назорати ўтказилиши лозим бўлган ойнинг ўн бешинчи санасигача инспекция назоратини ўтказиш тўлови тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни Марказга тақдим қилиши лозим.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Инспекция назоратини ўтказишга ўз вақтида тўлов тўланмаганда ёки инспекция назоратини ўтказиш рад этилганда Марказ сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
53. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда инспекция назоратини ўтказишга тўлов тўлаш учун сертификат эгасига ўттиз кунлик муддат берилиши кўрсатиб ўтилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган муддат давомида сертификат эгаси томонидан инспекция назоратини ўтказишга тўлов тўланганидан сўнг Марказ ўн иш куни давомида инспекция назоратини ўтказиши керак.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
54. Инспекция назорати ушбу Низомнинг 19 — 29 бандларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Бунда комиссия сертификатининг асл нусхасини мавжудлигини ва ушбу Низомнинг 8 — 11 бандларида белгиланган ҳужжатларнинг долзарблигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инспекция назорати натижалари бўйича Марказнинг қарори чиқарилгунгача сертификат эгаси ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(54-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Режадаги инспекция назорати битимга асосан сертификатнинг амал қилиши даврида уч марта ўтказилади.
Сертификатлаштиришдан кейин:
биринчи режадаги инспекция назорати сертификат берилгандан кейин камида олти ой ўтгандан сўнг ўтказилади;
кейинги режадаги инспекция назоратлари аввалги инспекция назорати ўтказилгандан кейин камида ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ўтказилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 09/21/100/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Сертификатлаштириш объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назорати ушбу Низомнинг 43-банди талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва сертификатлаштириш объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати юзасидан истеъмолчиларнинг ёзма шикоят мурожаати Марказга тушган тақдирда ўтказилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
57. Истеъмолчиларнинг ёзма мурожаати асосида амалга ошириладиган режадан ташқари инспекция назорати мурожаат ёки шикоятда кўрсатиб ўтилган номувофиқликларни баҳолашга йўналтирилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Инспекция назоратининг далолатномаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни давомида Марказ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
(58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда — сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида. Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан қарорда таснифлаш тизимига биноан амалдаги тоифасини тасдиқлаш ёки ўзгариши тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин;
б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда — сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида. Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан қарорда уларнинг амалдаги тоифасини қўллашга вақтинчалик тақиқ кўрсатиб ўтилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарор инспекция назоратида иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва Марказ раҳбари томонидан тасдиқланади.
(58-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Инспекция назорати натижаларига кўра жойлаштириш воситаларининг тури ва (ёки) хили ўзгартирилиши мумкин ва бу ҳақда қарорда кўрсатилади.
59. Инспекция назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб икки иш куни давомида сертификат эгасига юборилади.
60. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун сертификат эгасига ўттиз кунлик муддат берилиши кўрсатиб ўтилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган муддат давомида сертификат эгаси аниқланган номувофиқликларни бартараф этиши ва бу тўғрида Марказга уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан ариза тақдим қилиши мумкин.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Сертификат эгасидан сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли ариза барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан ўз вақтида Туризм қўмитасига келиб тушган ҳолатларда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага сертификат объекти инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини уч кун муддатда тузади.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Бунда инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини тузиш учун тўлов ундирилмайди.
Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар сертификат эгаси томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот инспекция назоратининг қўшимча далолатномасида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Комиссиянинг қўшимча далолатномаси олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда Марказ қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда — сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида. Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан қарорда таснифлаш тизимига биноан амалдаги тоифасини тасдиқлаш ёки ўзгариши тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин;
б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда — сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида.
Бунда инспекция назоратининг далолатномасида илгари кўрсатиб ўтилмаган янги номувофиқликлар бўйича сертификат амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Тўхтатиб туриш тўғрисида қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагач Марказга келиб тушган сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
64. Қуйидаги ҳолатларда ҳам сертификатнинг амал қилиши тугатилади:
а) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;
б) сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида сертификат эгасининг аризаси бўйича;
в) сертификат эгасидан фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги ариза бўйича — фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиш кунидан бошлаб;
г) сертификат эгасини тугатиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида назорат ёки рўйхатга олиш органларидан олинган ахборот бўйича — сертификат эгаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) сертификат эгаси қайта ташкил этилганда — қайта ташкил этиш кунидан бошлаб, агар сертификат эгаси бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилган тақдирда, мазкур қайта ўзгартиришлар бундан мустасно;
(64-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) сертификат эгасининг жойлашган жойи ёки сертификатда кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш жойи ўзгарганда, агар сертификат эгаси тегишли қарор қабул қилиш кунидан бошлаб ўттиз кун давомида Марказга сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлса, мазкур ҳолат бундан мустасно;
(64-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
ж) жойлаштириш воситалари томонидан, шу жумладан халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ушбу Низомнинг 52-банди ва 58-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ҳолатларда — Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб;
(64-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) инспекция назорати даврида, шу жумладан яширин баҳолашнинг натижалари асосида Марказ томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларнинг 30 фоизидан ортиғи бажарилманганлиги ҳолатлари аниқланганда.
(64-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Ушбу Низом 62-бандининг «б» кичик банди ва 64-бандининг «ж» кичик бандига мувофиқ сертификатининг амал қилиши тўхтатилган тадбиркорлик субъекти Туризм қўмитасининг тугатиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан бошлаб уч ой ўтгач сертификатлаштириш объектининг сертификатлаштирилиши ўтказилиши тўғрисида ариза билан Туризм қўмитасига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
66. Сертификатнинг амал қилиши тугатилишитўғрисидаги қарор у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификат эгасига юборилади.
67. Режали инспекция назорати ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш битимда белгиланган тартибда амалга оширилади. Инспекция назоратининг нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан тўловлар миқдорини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади.
68. Сертификат қуйидаги далиллар аниқланган ҳолатларда суд қарори бўйича бекор қилиниши мумкин:
а) сертификат сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Марказнинг сертификат бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний деб топилганда.
(68-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда сертификат Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Тадбиркорлик субъектининг сертификати ушбу Низом 68-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ бекор қилинган бўлса, у бекор қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олти ой ўтгач сертификатлаштириш объектининг сертификатлаштирилишини ўтказиш тўғрисида ариза билан Туризм қўмитасига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор киритилган кундан бошлаб сертификат эгаси жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатиш учун янги шартномалар тузишни тўхтатиб туриши ва Туризм қўмитаси томонидан белгиланган муддатда номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан бошлаб сертификатининг амал қилиши тўхтатилган ёки сертификати бекор қилинган тадбиркорлик субъекти мавжуд шартномалар бўйича жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатишни ва янги шартномалар тузишни тўхтатиши керак.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
72. Сертификат амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тугатилиши сертификат, мувофиқлик белгиси ва жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларнинг тоифасини қўллаш ҳуқуқини тўхтатиб туради ёки тугатади.
Тадбиркорлик субъекти сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган, тугатилган ёки сертификати бекор қилинган бўлса, у ўзининг сертификатлаштирилган хизмати (сертификати) борлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмас.
4-боб. Яширин баҳолаш
73. Туристик хизматларни кўрсатиш жараёнини ва ундан туристларнинг қониқишини мониторинг қилиш мақсадида Марказ «сирли меҳмон» тайинлаши мумкин ва унинг иштирокида туристик хизматларни яширин баҳолашни ўтказади.
74. «Яширин баҳолаш» қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
а) туристларни туристик хизматлар объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатидан қониқиши тўғрисидаги сўровномалар натижалари бўйича;
б) туристик хизматлар кўрсатувчи объектларда ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини мониторинг қилиш ва/ёки бошқаришни баҳолаш тизими томонидан аниқланадиган ташриф буюрувчиларнинг сўровномалари натижалари рейтинги паст бўлганда;
в) туристик хизмат объектининг яширин баҳолашни ўтказиш тўғрисидаги аризасига биноан.
Яширин баҳолашни ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
75. Яширин баҳолашни ўтказиш бўйича барча харажатлар, 74-банднинг «в» кичик бандидан ташқари, Марказ томонидан молиялаштирилади.
Ушбу Низомнинг 74-банди «в» кичик бандида кўрсатилган ҳолларда яширин баҳолаш тўлов киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида ўтказилади. Бунда тўлов миқдори яширин баҳолаш объекти томонидан тўловни амалга ошириш кунида сертификатлаштиришни ўтказиш учун тўлов суммасининг 30 фоизи миқдорда белгиланади.
Юқоридагилардан ташқари ариза берувчи хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бевосита кўрилган ҳақиқий қўшимча харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплайди.
76. Яширин баҳолашни ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан «сирли меҳмон» тайинланади, баҳолаш ўтказиш муддати тасдиқланади.
«Сирли меҳмон» сифатида Марказ ходимлари орасидан тайинланган ходимлар ёки бошқа шахслар жалб қилиниши мумкин.
Марказ ходимлари орасидан тайинланган «сирли меҳмон» ушбу сертификатлаштирилган объектни мувофиқлигини баҳолашда иштирок этмаган бўлиши керак.
77. Яширин баҳолаш сертификат эгасини хабардор қилмасдан, унинг фаолиятига аралашмасдан, бевосита туристик хизматлар объектининг жойлашган жойида амалга оширилади.
Бунда «сирли меҳмон» туристик хизматлар объекти ходимларининг ташқи кўриниши ва ўзини тутишини, объектининг умумий ҳолати ва зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини ҳамда хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини баҳолайди.
78. Яширин баҳолаш давомида ушбу Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шакл бўйича туристик хизматлар объектини яширин баҳолаш сўровномаси (анкета) тўлдирилади.
79. Яширин баҳолаш натижалари бўйича Марказ уч иш куни мобайнида сўровномани таҳлил қилади ва туристик хизматлар объектига тегишли тавсиялар беради ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан чора-тадбирлар кўриш учун яширин баҳолаш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Яширин баҳолаш натижалари бўйича Марказ томонидан туристик хизматлар объектига нисбатан бирон-бир чора кўрилишига йўл қўйилмайди.
Яширин баҳолаш натижаларидан инспекция назорати давомида фойдаланилиши мумкин.
5-боб. Сертификатни қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
80. Марказ томонидан сертификатни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда битим асосида амалга оширилади:
а) сертификатлаштириш аризасида кўрсатиб ўтилган сертификат эгасининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ёки хизмат кўрсатиш жойи ўзгаргани тўғрисида ариза билан сертификат эгасининг мурожаатида, лекин ушбу ариза ҳақиқий ўзгаришлар бошланишидан кейин ўттиз кун давомида Марказга тақдим қилинган бўлиши шарт;
б) сертификат эгасининг уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаатида, лекин ушбу ариза қарор қабул қилинган ва қайта ташкил этилгандан кейин ўттиз кун давомида Марказга тақдим қилинган бўлиши шарт;
в) инспекция назорати натижалари бўйича сертификатлаштириш объектларининг тоифасини, турини ва/ёки хилини ўзгартиришда;
г) сертификат эгаси томонидан туристик хизматлар рўйхатининг қисқаришида.
81. Ушбу Низом 80-бандининг «а», «б» ва «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификат эгасининг аризаси асосида ушбу сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади, ушбу аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
аввал берилган сертификатнинг асл нусхаси;
қайта расмийлаштириш заруратини тасдиқловчи ҳужжатларнинг сертификат эгасининг имзоси билан тасдиқланган нусхалари;
ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан миқдорда сертификатни қайта расмийлаштириш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
82. Ушбу Низом 80-бандининг «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатда қарор қабул қилган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификатни қайта расмийлаштириш бепул амалга оширилади.
83. Қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кунидан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгасига юборилади, шундан сўнг Марказ қайта расмийлаштирилган сертификатни унинг эгасига беради.
84. Қайта расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилиш муддати аввал унинг эгасига берилган сертификатнинг амал қилиш муддатига мувофиқ бўлади.
85. Сертификат эгасининг хоҳишига кўра Марказ у билан қайта расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилиш муддати юзасидан янги битим тузади.
86. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келган сертификат ўрнига Марказ сертификат эгасининг тегишли аризасига биноан, ариза олинган кундан бошлаб беш кун давомида унинг дубликатини беради.
Ариза билан ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан миқдорда сертификат дубликатини бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бирга тақдим этилган шарт бўйича, битим асосида сертификатнинг дубликати берилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
87. Сертификат эгалари ва ариза берувчилар томонидан тақдим этилган аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг ишончлилигига уларнинг ўзлари жавобгар бўладилар.
88. Марказ белгиланган тартибда сертификат бериш тўғрисида ва беришни рад қилиш, сертификат амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки сертификатларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар ҳисобини юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Берилган ва қайта расмийлаштирилган сертификатлар, амал қилиш муддати тўхтатилган сертификатлар, бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрини юритиш учун Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига электрон шаклда тақдим этилади.
(89-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Амал қилиш муддати тўхтатилган сертификатлар ва бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги ахборот тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Марказ томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва сертификатлаштириш объектининг жойлашган жойи бўйича ички ишлар органига юборилади ҳамда ушбу маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
90. Ариза берувчи ёки сертификат эгаси Марказнинг қароридан рози бўлмаган ҳолатларда апелляция билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
91. Марказ ариза берувчининг (сертификат эгасининг) ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ўзи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
92. Марказ ва ариза берувчилар ҳамда сертификат эгалари ўртасида ҳужжат айланиши (ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар, қарорлар, билдириш хатлари, ариза ва шу кабиларни бериш ва юбориш) қоғозли манбада ёки электрон шаклда амалга оширилади. Ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифати сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни аниқлашга имкон бериши керак. Марказга келиб тушган ҳужжатлар ва маълумотлар сертификатлаштириш ёки инспекция назорати жараёнида уларнинг асл нусхалари билан солиштирилади.
93. Амал қилиши тугатилганва бекор қилинган сертификатлар Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ўтгач белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим, бу тўғрида қуйидаги асосий маълумотлар акс эттириладиган махсус журналда қайд амалга оширилади:
а) қарорнинг рақами ва санаси;
б) сертификат эгасининг номи;
в) кўрсатиладиган хизмат номи;
г) бланканинг босмахона рақами ва Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестри бўйича рақами;
д) йўқ қилиш санаси.
94. Сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган Марказнинг ҳужжатлари сертификат берилган кундан бошлаб беш йил ўтгач белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Архив иши тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси.
95. Ариза берувчилар ва сертификат эгалари Марказга ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) хулосаларини тақдим этишлари мумкин, уларда сертификатлаштириш объектларининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ушбу органлар томонидан ўтказилган тўлиқ бўлмаган текширув акс эттирилган бўлади. Аниқланган далиллар тўғрисида Марказ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига хабар беради.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатланган назорат органлари (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) бўлган тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
96. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Сертификатга эга бўлмасдан жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатадиган, сертификатлаштириш талабларини бузган ёки сохта ҳужжатлардан фойдаланган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Туристик хизматларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

Ариза берувчи

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлайди ва почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУКга (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) сертификатлаштириш учун ариза беради.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

Марказ

Аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1 иш куни давомида

Марказ

Ариза берувчига сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида шартномани илова қилиб сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида ёки рад этиш сабаблари кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади

Қарор қабул қилинган куннинг ўзида

Ариза берувчи

Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлашни амалга оширади.

30 кун давомида

Марказ

Комиссия таркиби ва сертификатлаштириш дастурини тасдиқлайди

1 иш куни давомида

Марказ

Комиссия Марказ раҳбариятининг буйруғи тасдиқланган кундан бошлаб баҳолашни ўтказишни бошлайди.

5 иш куни давомида

Марказ

Комиссия сертификатлаштириш объектини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди, баҳолаш далолатномасини расмийлаштиради ва баҳолаш далолатномасини Марказга тақдим қилади.

3 иш кунидан кўп эмас, туроператор хизмати учун — 2 иш кунидан кўп эмас

Марказ

Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1 иш куни давомида

Ариза берувчи

Сертификат бериш рад этилганда номувофиқликларни бартараф этади. Номувофиқликларни бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

30 кун давомида

Марказ

Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан ўз вақтида бартараф этилганда — қайта баҳолашни амалга оширади.

2 иш кунидан кўп эмас

Марказ

Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1 иш куни давомида

Марказ

Ариза берувчига сертификат бериш (сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битимни илова қилган ҳолда) ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.

Қарор қабул қилинган куннинг ўзида

Ариза берувчи

Сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда — сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузади.

30 кун давомида

Марказ

Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида сертификатни расмийлаштиради ва рўйхатдан ўтказади. Ариза берувчи вакилига сертификатни беради.

Рўйхатдан ўтказилган куннинг ўзида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
«ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МАРКАЗИ»
ДУК
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Аризачининг ходимлари тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Фамилия, исми, отасининг исми

Лавозим

Маълумоти

(таълим муассаси номи, ихтисослиги, диплом рақами ва берилган санаси)

Туризм давлат қўмитасининг малака сертификати рақами ва берилган санаси

1.

2.

3.

4.

5.






____________________________________________________________________________
(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


_________________________
(шахсий имзо)


20___ йил ___ __________

(сана)

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА
Аризачининг ходимлари тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Фамилия, исми, отасининг исми

Лавозим

Қутқарув хизматлари органида аттестациядан ўтиш далолатномаси рақами ва бериш санаси

1.

2.

3.

4.





________________________________________________________________________________________________________________________
(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


____________________________________________
(шахсий имзо)



20___ йил ___ __________

(сана)

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Аризачи томонидан тузилган шартномалар
РЎЙХАТИ

Т/р

Контрагент номи

Контрагент кўрсатадиган хизмат тури

Шартнома рақами ва санаси

Шартноманинг амал қилиш муддати

Хизмат кўрсатиш учун асос бўлувчи лицензиялар, рухсатномалар ва сертификатлар рақами, санаси ва амал қилиш муддати

1.

2.

3.

4.

5.

6.





________________________________________________________________________________________________
(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


______________________________________
(шахсий имзо)




20___ йил ___ __________

(сана)

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Сертификатлаштиришни ўтказиш учун
ТЎЛОВ МИҚДОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Номи

Тўлов миқдори (БҲМда)

Туроператор хизматлари

1.

Кириш (туристларни қабул қилиш) туризми

1,7

2.

Чиқиш (туристларни юбориш) туризми

1,8

3.

Ички туризм

0,8

Юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларнинг биттадан ортиғини сертификатлаштиришда тўлов миқдори сертификатлаштиришнинг умумий суммасидан 35% га камаяди.

Меҳмонхона хизматлари

4.

Сиғими 10 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

2,7

5.

Сиғими 25 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

3,8

6.

Сиғими 50 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

6,0

7.

Сиғими 100 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

6,8

8.

Сиғими 150 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

10,7

9.

Сиғими 200 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

12,1

10.

Сиғими 350 та ва ундан юқори жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

13,6

Тоғ чанғиси трассаси хизматлари

11.

Тоғ чанғиси трассаси хизматлари

9,2

Пляж хизматлари

12.

Пляж хизматлари

9,2

Туристик индустрия объектларининг тоифасини аниқлаш ва уни бериш вақтида сертификатлаштириш бўйича хизматларга тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилганнинг 200% миқдорида белгиланади.

Санаторийлар, пансионлар ва яшаш учун ж?й билан таъминлаган ҳолда медицина хизмати кўрсатиш фаолиятни амалга оширувчи жойлаштириш воситаларида сертификатлаштириш бўйича хизматлар учун тўлов юқорида кўрсатиб ўтилган тўловларнинг 50% миқдорида белгиланади.

Инспекция назорати учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловнинг 50% миқдорида белгиланади.

13.

Сертификатни қайта расмийлаштириш

0,5

14.

Сертификат дубликатини бериш

0,1

Изоҳлар:
1. Сертификатлаштириш билан боғлиқ ишларни ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун сертификатлаштириш шартномаси расмийлаштирилган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.
2. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи юқорида кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш бўйича ишларни бажариш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади.
3. Инспекция назоратини ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун инспекция назоратига тўлов тўланган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5а-ИЛОВА
Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун
ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан беш йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажми (ҚҚСсиз)

Мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов (даромаднинг прогноз қилинган

ҳар бир 10 млн. сўмига)

1.

10 000 млн. сўмдан кўп эмас

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

5 фоизи миқдори

2.

10 000 млн. сўмдан юқори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

2,5 фоизи миқдори

Изоҳлар:
1. Тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун битим расмийлаштирилган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.
2. Раҳбарлик функциялари ва бухгалтерлик ҳисоби функцияларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳамда режа бўлими (штат жадвалида бўлганда) бошлиғининг имзолари қўйилган аризачининг ёзма декларацияси сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан уч йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажмининг тасдиғи ҳисобланади.
3. Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловни ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш йўли орқали аниқланади.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 09/21/100/0169-сон)
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5б-ИЛОВА
Республиканинг ҳудудларида сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўловларга доир
КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Минтақа

Шаҳар ва туман марказлари

Қишлоқ аҳоли пунктлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

0,7

0,7

2.

Андижон вилояти

1,1

0,7

3.

Жиззах вилояти

1,1

0,7

4.

Қашқадарё вилояти

1,2

0,8

5.

Наманган вилояти

1,1

0,7

6.

Навоий вилояти

1

0,7

7.

Сурхандарё вилояти

0,9

0,6

8.

Сирдарё вилояти

0,7

0,7

9.

Тошкент вилояти

1,3

1,3

10.

Фарғона вилояти

1,2

0,7

11.

Самарқанд вилояти

1,6

0,7

12.

Бухоро вилояти

1,5

0,7

13.

Хоразм вилояти

1,2

0,7

14.

Тошкент ш.

1,8

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Сертификатлаштириш объектининг номувофиқлиги тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Жойлаштириш воситасини таснифлаш
БАЁННОМАСИ
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Тоғ чанғиси трассаларини таснифлаш
БАЁННОМАСИ
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Пляжларини таснифлаш
БАЁННОМАСИ
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Сертификатлаштириш объектини баҳолаш
БАЁННОМАСИ
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
«Яширин баҳолаш»
СЎРОВНОМАСИ
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
3-ИЛОВА
Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу низом туропепатор ва турагент хизматларини тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
турагентлик фаолияти — туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти;
турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;
туристик ваучер — туристнинг тур таркибига кирувчи ҳизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва уларнинг ва уларнинг ҳақи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат;
туристик маҳсулот буюртмачиси — турист, экскурсант ёки турист ёхуд экскурсант номидан туристик маҳсулотга буюртма берувчи бошқа шахс;
туристик маҳсулот — туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуи;
туристик хизматлар — жойлаштириш, овқатлантириш транспорт экскурсия ва маслаҳат ҳизмати кўрсатиш буйича ҳизматлар шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ҳизматлар;
туроператорлик фаолияти — туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти;
экскурант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Туристик хизматларнинг таркиби (миқдори, ҳажми) турлари ва қиймати агар қонунчилик ҳужжатларида бошқа талаблар назарда тутилган бўлмаса, туристик хизматларни кўрсатиш шартномасида белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Туроператорлар ва турагентлар туристик фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
2-боб. Туроператор ва турагент хизматларига қўйиладиган талаблар
5. Туроператор ва (ёки) турагент хизматлари мижоз билан хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилгандан кейин кўрсатилади.
6. Туроператорлар ва (ёки) турагентларнинг хизмат кўратиш тартиби туроператор ва (ёки) турагент томонидан буюртмачига маъқул шаклда етказилади.
7. Туроператор ва (ёки) турагент унинг фирма номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва иш тартиби тўғрисидаги маълумотларни туристлар (экскурсантлар)га етказилишини таъминлайди. Ушбу маълумотларни ижрочи туристлар (экскурсантлар) танишиши учун қулай бўлган шаклда етказади.
8. Туроператор ва турагент иш фаолиятини вақтинча тўхтатган тақдирда туристга (экскурсантга) фаолиятини вақтинча тўхтатиш маддати ҳақида маълумот бериши шарт.
Бунда туроператор ёки турагент тузилган шартномага мувофиқ туристга (экскурсантга) туристик хизматларни кўрсатиши шарт.
9. Туроператор ва (ёки) турагент туристнинг (экскурсантнинг) биринчи талаби буйича мулоҳазалар ва таклифлар (шикоят) дафтарини тақдим этиши шарт.
10. Туроператор туристларга (экскурсантларга) туристик маҳсулот жумласига кирувчи туристик ҳизматлар мажмуи ёки уларнинг бир қисмини мутақил ёки алоҳида туристик ҳизматлар турларини кўрсатувчи шахсларни жалб этган ҳолда кўрсатилишини таъминлайди.
11. Туроператор турга кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқни алоҳида туристик ҳизматлар кўрсатувчи шахслар билан ёки турга кирувчи хизматларнинг барча турлари кўрсатилишини таъминловчи туристларни (экскурсантларни) қабул қилувчи туроператор билан тузилган шартномалар асосида олади.
12. Туристик маҳсулотни шакллантириш чоғида туроператор атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш таъминланишини назарда тутиши шарт.
13. Туристик маҳсулотни тарғиб этиш чоғида туроператор ва турагент туристик маҳсулот тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
14. Турагент туристик маҳсулотни тарғиб этишни туроператор билан тузилган шартнома асосида амалга оширади.
15. Туристик маҳсулотни шакллантириш учун туроператорга бериладиган буюртманома дастлабки шартнома хусусиятига эга бўлган битим тарзида расмийлаштирилади.
16. Туроператор ва турагент ўз фаолиятини фақат лицензияда кўрсатилган йуналишда амалга оширади
17. Туроператорлар ўз хизматларини фақат қонун ҳужжатларга мувофиқ фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича суғурта полисини олгандан кейин амалга ошириши шарт.
3-боб. Туроператор ва турагент хизматларидан фойдаланиш шартлари
18. Туроператор ва (ёки) турагент буюртмачига туристик маҳсулот тўғрисида зарур ва ишончли маълумотларни ўз вақтида тақдим этишни таъминлайди.
19. Туристик маҳулот ҳақидаги маълумотларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
турни амалга ошириш учун риоя қилиш зарур бўлган тиббий расмиятчиликлар, шу жумладан туристнинг (экскурсиячининг) турда иштирок этишига монеълик қилиши мумкин бўлган маълум касалликлар, хусусан уларнинг жисмоний ҳолати ва ёшига хос хусусиятлар;
божхона, чегара ва бошқа қоидалар (саёҳат қилиш учун зарур бўлган ҳажмда);
кириш ва чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун асосий талаблар (вақтинча бўлиш мамлакати (жойи) га кириш ва чиқиш визаси);
туристнинг (экскурсиячининг) вақтинча бўлиш мамлакатида (жойда) фавқулодда ҳолатларда унинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа ҳолатлар, шунингдек, туристнинг (экскурсиячининг) мол-мулкига зарар етказиш хавфи бўлган ҳолларда мурожаат қилиши мумкин бўлган вақтинча бўлиш мамлакати (жойи) да жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг жойлашган жойи (почта манзили) ва алоқа телефонлари;
туризм маҳсулотининг хусусиятига қараб, агар у муҳим бўлса, туризм маҳсулотига киритилган баъзи хизматларни тақдим этадиган учинчи томонга;
маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, диний маросимлар, зиёратгоҳлар, табиат, тарихий, маданий ёдгорликлар ва алоҳида муҳофаза қилинадиган туристик объектлар, атроф-муҳитнинг ҳолати (саёҳат қилиш учун зарур бўлган ҳажмда);
вақтинча яшаш мамлакати (жойи) нинг миллий ва диний хусусиятлари;
бошқа саёҳат хусусиятлари ҳақида.
20. Туризм маҳсулотини сотиш туризм оператори ва (ёки) туризм агенти ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Туроператор ва (ёки) турагент ўртасидаги шартномада қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
туризм маҳсулотини туризм агенти томонидан сотиш шартлари;
турагентнинг туризм оператори номидан ёки ўз номидан туризм маҳсулотини сотиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари;
турагент томонидан субагент шартномасини тузиш имкониятини (имконсизлигини) таъминловчи шартлар;
буюртмачи туризм маҳсулотини тақдим этиш шартномасини бажариш бўйича уларга шикоятнома тақдим этган тақдирда, туризм оператори ва туризм агентининг ўзаро муносабатлари тартиби;
туроператор ва (ёки) турагентнинг жавобгарлиги, шунингдек, туризм маҳсулоти буюртмачиси олдидаги ҳар бир томоннинг туризм маҳсулоти тўғрисида маълумот тақдим этмаганлиги ёки нотўғри маълумот тақдим этганлиги, туризм хизматларини тақдим этиш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлиги.
21. Туроператор ва (ёки) турагент ва туризм маҳсулоти буюртмачиси ўртасидаги шартнома қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:
туроператор ва (ёки) турагентнинг номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), фаолият йўналиши ва лицензия рақами;
туризм маҳсулотини сотиш учун зарур бўлган ҳажмдаги туризм маҳсулотини буюртмачиси тўғрисида маълумот;
туризм маҳсулотининг нархи ва уни тўлаш тартиби;
туроператор ва (ёки) турагент ва туризм маҳсулоти буюртмачисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш шартлари ва тартиби;
туроператор ва (ёки) турагент ва туризм маҳсулоти буюртмачисининг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби.
22. Туроператор ва (ёки) турагент ва туризм маҳсулоти буюртмачиси шартномада туризм маҳсулотини истеъмол қилиш шартлари, шу жумладан саёҳат дастури, йўналиш ва саёҳат шартлари, ҳаракатланиш, турар жой ва овқатланиш тўғрисидаги маълумотлар, туристлар ва экскурсиячилар учун вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойи) транспорт хизматлари тўғрисида келишиб олишлари мумкин, экскурсия етакчиси, гид (гид-таржимон), йўриқчи-йўл бошловчининг бўлиши, шунингдек, қўшимча хизматлар мавжудлиги.
23. Туроператор ва (ёки) турагент ва туризм маҳсулотини буюртмачиси ўртасидаги шартнома бошқа шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
24. Туроператор ва (ёки) турагент ва буюртмачи ўртасида туризм маҳсулотини сотиш тўғрисида битим томонлар ўртасида ёзма ва / ёки электрон шаклда ушбу шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, тузилган ҳисобланади.
25. Туроператор ва (ёки) турагент буюртмачининг розилигисиз шартномада кўрсатилмаган қўшимча ҳақ эвазига қўшимча хизматларни тақдим этишга ҳақли эмас.
Савдо шартлари ва туризм маҳсулотининг нархи шартноманинг ажралмас қисми бўлган туристик йўлланмада (ваучер) кўрсатилган.
26. Туроператор ва (ёки) турагент истеъмолчига сифати белгиланган талабларга ва тузилган шартномага мувофиқ туризм маҳсулотини етказиб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Агар вақтинча яшаш мамлакати (жойи) тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари унинг ҳудудида вақтинча жойлашган шахсларга тиббий ёрдамни тўлаш кафолатларига қўйиладиган талабларни белгилаб қўйган бўлса, туроператор ёки турагент бундай кафолатларнинг суғурта полисини тақдим этишини таъминлаши шарт. Турист (экскурсиячи) илтимосига биноан у бошқа хавф-хатарлар (шу жумладан, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун катта хавф туғдирадиган йўналишлардан ўтиши билан боғлиқ бўлган) бўйича суғурта хизматларини кўрсатишда ёрдам беради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
28. Туроператор ва (ёки) турагент тур бошланишидан камида 24 соат олдин буюртмачига асл шартномани, туристик чиптани, буюртмачининг туризм маҳсулотига киритилган хизматларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни (ваучер, чипта ва бошқалар), шунингдек буюртмачига турни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Ушбу ҳужжатларни энг кеч муддатларда буюртмачига топшириш фақат буюртмачининг розилиги билан амалга оширилади.
29. Шартноманинг томонларидан ҳар бири ушбу шартномани тузишда томонлар келиб чиққан ҳолатлар ўзгариши сабабли уни ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақлидир.
30. Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва (ёки) таҳдиди пайдо бўлганда, республиканинг бутун ҳудудида ёки унинг бир қисмида юқори огоҳлантириш режими ёки фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда ёхуд хорижий давлат томонидан мамлакатга туристларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганда ёки вақтинча киришни чеклашга оид қарор қабул қилинган тақдирда буюртмачининг туризм маҳсулот учун тўлаган пул суммаларини белгиланган муддатда қайтариш бўйича туроператорнинг мажбуриятларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда туроператор белгиланган муддатда буюртмачини тенг эквивалентдаги туризм маҳсулоти билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Вазирлар Маҳкамаси буюртмачининг туризм маҳсулоти учун тўлаган пул суммаларини белгиланган муддатда қайтариш бўйича туроператорнинг мажбуриятларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда туроператор бир томонлама тартибда буюртмачи билан тузилган туризм маҳсулотини сотиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Бунда туроператор Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатда ва тенг эквивалентдаги туризм маҳсулотини амалга оширишни қатъий таъминлашини тасдиқловчи мажбуриятномани буюртмачига тақдим этади.
Мажбуриятнома муддати давомида туроператор қуйидаги шартлар асосида буюртмачига туризм маҳсулотини тақдим этиши шарт:
туристик маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари (ташриф дастури, йўналиши ва саёҳат шартлари, яшаш шароити (жойлаштириш воситаси жойлашган жой, меҳмонхона тоифаси) ва овқатланиш, хизматлар. вақтинча бўлиб турган мамлакатда (жойда) туристни ташиш хизматлари, шунингдек қўшимча хизматлар) ўша пайтдаги туризм маҳсулотини сотиш шартномасида тузилган тенг шартлар асосида бўлиши лозим.
Агарда хизмат кўрсатиш вақтида туризм маҳсулотининг умумий нархи туроператор ёки турагентнинг буюртмачи билан тузилган ўша пайтдаги туризм маҳсулотини сотиш шартномасида кўрсатилганидан юқори бўлса, туроператор буюртмачидан туризм маҳсулотининг умумий нархига қўшимча ҳақ талаб қилишга ҳақли эмас.
Агар туризм маҳсулоти буюртмачиси туроператор томонидан тақдим этилган мажбуриятнома муддати тугагунига қадар туризм маҳсулотидан фойдаланмаса, туризм маҳсулотини сотиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинади ва туроператор туризм маҳсулоти учун буюртмачи томонидан тўланган пулни мажбуриятнома муддати тугаган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай қайтариши шарт.
4-боб. Туроператорлар ва турагентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. Туроператорлар ва турагентлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
турнинг давомийлиги ва йўналишини, хизмат кўрсатиш шартларини, транспорт хизматининг турини, турист (экскурсант)нинг розилиги ва илтимосига биноан турист (экскурсант)нинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг мулкини ҳимоя қилиш чораларини ўзгартириш;
турист ва экскурсантнинг розилиги билан турнинг белгиланган нархини, агар улар бу ҳақда тур бошланишидан йигирма кун олдин хабардор қилинса, оширилади;
таклиф этилувчи туристик хизматларни тақдим этишнинг иложи бўлмаган фавқулодда ҳолатлар мавжуд бўлса шартномани бекор қилишга, шунингдек, гуруҳ яратиш учун зарур бўлган туристлар (экскурсантлар)нинг миқдори таъминланмаганлиги ҳолатларида туристлар (экскурсантлар)га туризм хизматлари кўрсатиш шартномасини бекор қилиниши ҳақида тур бошланишидан йигирма кун олдин хабар берилиши керак;
туристлар, экскурсантлар ёки туризм соҳаси субъектлари томонидан етказилган зарар ва номоддий зарарни қоплашни талаб қилиш.
32. Туроператор ва турагентнинг мажбуриятлари:
Туристларга (экскурсантлар) туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
туризм хизматларини тақдим этмаган ёки қисман тақдим этган ёки етарли даражада бўлмаган ҳолда, туристлар (экскурсантлар)га етказилган зарарлар ва мулкий бўлмаган зарарни қоплаш;
туристлар ва экскурсантларга турни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш;
туризм ресурсларини сақлашга ҳисса қўшиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туристлар (экскурсантлар)нинг вақтинча бўлиш мамлакати (жойи) тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
33. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
туризм хизматларини тақдим этиш бўйича шартномада кўрсатилган хизматларни олиш;
саёҳат билан боғлиқ тўлиқ ва ишончли маълумотларни, шу жумладан вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириш ва бўлиш қоидалари, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, диний маросимлари, маданий мерос объектлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва туризм объектлари, атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олиш;
шахсий хавфсизлиги ва ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш таъминланиши, шунингдек ўз мол-мулкининг бут сақланишини таъминлаш;
шошилинч тиббий ёрдам олиш;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда моддий зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зиённинг компенсация қилиниши;
агар турнинг умумий қиймати ошиши шартномада шартлашилган қийматидан ортиб кетса, туристик хизматлар кўрсатишга доир шартномани туроператорлар ва турагентларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопламаган ҳолда бекор қилиш.
34. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
турда иштирок этиш учун ўз соғлиғи ҳолатининг ва (ёки) ёшининг хусусиятларига боғлиқ чекловлар (қарши кўрсатмалар) тўғрисидаги, ўз доимий яшаш жойидан ташқарига чиқиши ҳамда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириши учун чекловлар ҳақидаги маълумотларни туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг талабига кўра тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларига ва вақтинча бўлиш мамлакатининг (жойининг) қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши, унинг сиёсий ҳамда ижтимоий тузилишини, маҳаллий аҳолининг анъаналарини, урф-одатларини, диний эътиқодини ҳурмат қилиши;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига зарар етказмаслиги;
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) божхона ва чегара назорати, шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиши шарт.
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бажарувчи — ташриф буюрувчига меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти;
брон қилиш — ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш;
буюртмачи — меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс;
жойлаштириш бўйича хизматлар (кейинги ўринларда — меҳмонхона хизматлари) — жойлаштириш воситасида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи;
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти;
номер (жой) нархи — вақтинча яшаш ва бажарувчи томонидан белгиланган вақтинча яшаш билан боғлиқ бошқа меҳмонхона хизматлари қиймати;
оммавий шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) — бажарувчи томонидан тузилган ҳамда меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича унинг вазифаларини белгиловчи шартнома;
ташриф буюрувчи — меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Меҳмонхона хизматларига, шу жумладан, уларнинг ҳажми ва сифатига доир талаблар, қонунчилик ҳужжатларида бошқа талаблар назарда тутилмаган бўлса, бажарувчи ва ташриф буюрувчи (буюртмачи)нинг келишувига биноан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Номер (жой) нархи бажарувчи томонидан мустақил белгиланади.
5. Меҳмонхона хизматлари доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим.
6. Бажарувчи мазкур Низом талабларига зид бўлмаган, жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланишнинг ички қоидаларини (кейинги ўринларда — жойлаштириш воситасининг ички қоидалари) белгилаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчининг келиш вақтидан бошлаб ва унинг кетишигача бўлган муддатда у банд қилган номерга (жойга) турар-жой дахлсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига (буюртмачига) энг маъқул шаклда маълум қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жойлаштириш воситалари мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» давлат муассасаси томонидан сертификатлаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
10. Тоифа берилган жойлаштириш воситасининг мулкдори ва (ёки) эгаси унинг мазкур тоифага мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
2-боб. Бажарувчи ва у томонидан тақдим этиладиган меҳмонхона хизматлари тўғрисида маълумотлар
11. Бажарувчи, ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига (агар мавжуд бўлса) қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
а) бажарувчи тўғрисидаги маълумотлар, хусусан, номи, манзили, боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили;
б) бажарувчининг юқори турувчи ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
в) жойлаштириш воситасининг тегишли тоифаси тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
г) меҳмонхона хизматлари учун мувофиқлик сертификати нусхаси ёки оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирма;
д) номерлар (жойлар) нархи;
е) номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати;
ж) меҳмонхона хизматларига тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
з) алоҳида тўлов эвазига, бажарувчи томонидан кўрсатиладиган бошқа меҳмонхона хизматлари рўйхати, нархи ҳамда уларни олиш шартлари;
и) номер (жой) брон қилиш ва бронни бекор қилиш шакли, шартлари ва тартиби тўғрисида маълумотлар;
к) имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси рўйхати, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишда тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати (агар мавжуд бўлса);
л) жойлаштириш воситасида учинчи шахслар томонидан тўлов эвазига кўрсатиладиган бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
м) жойлаштириш воситасига келиш (кетиш) вақти тўғрисида маълумотлар;
н) жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар.
12. Бажарувчи жойлаштириш воситасида бўлиш қоидалари тўғрисида ҳар бир номерни ахборот билан таъминлаши лозим.
13. Бажарувчи ва у кўрсатадиган меҳмонхона хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларга давлат тилида ҳамда қўшимча равишда инглиз ва рус тилларида, шунингдек, бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа тилларда маълум қилинади.
3-боб. Меҳмонхона хизматларини тақдим этиш тартиби ва шартлари
14. Бажарувчи номерлар (жойлар) брон қилишни ҳар қандай шаклда, шу жумладан, шартнома ёки буюртма қабул қилиш усулида (телефон ёки бошқа шаклда) амалга ошириш ҳуқуқига эга.
15. Бажарувчи томонидан жойлаштириш воситасида брон қилишнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
кафолатланган — жойлаштириш воситасида номер (жой) ташриф буюрувчи келишигача ушлаб туриладиган брон қилиш тури бўлиб, бунда ташриф буюрувчи томонидан брон ўз вақтида бекор қилинмаган, ташриф буюрувчи белгиланган муддатдан кечиккан ёки келмаган ҳолларда ташриф буюрувчидан номер (жой)нинг бўш турганлиги учун, бироқ бир суткадан кўп бўлмаган миқдордаги тўлов суммаси бажарувчи томонидан ундирилади.
Бунда ташриф буюрувчи бир суткадан кўп вақтга кеч қолганда кафолатланган брон қилиш бекор қилинади;
кафолатланмаган — жойлаштириш воситасида номер (жой) бажарувчи томонидан маълум бир соатгача брон қилинади, белгиланган муддатда ташриф буюрувчи келмаганда кафолатланмаган брон бекор қилинади.
Брон қилишнинг бошқа турлари жойлаштириш воситасининг ички қоидаларида белгиланиши мумкин.
16. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан буюртма қилинган номер тоифаси ва унинг нархи, брон қилиш шартлари, жойлаштириш воситасида яшаш муддати тўғрисидаги, шунингдек, бажарувчи томонидан аниқланадиган бошқа маълумотлар олинган вақтдан бошлаб брон ҳақиқий ҳисобланади.
17. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) номерлар (жойлар) брон қилиш ҳақидаги буюртмани ўз ихтиёрига кўра бекор қилиш ҳуқуқига эга. Номерлар (жойлар) бронни рад этиш тартиби ва шакли жойлаштириш воситасининг ички қоидалари билан белгиланади.
18. Агар буюртмада кўрсатилган санада бўш номер (жой) мавжуд бўлмаса бажарувчи брон қилишни рад этиш ҳуқуқига эга.
19. Меҳмонхона хизматлари ташриф буюрувчи томонидан паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат кўрсатганидан сўнг тақдим этилади.
20. Жойлаштириш воситасида ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш улар билан бирга бўлган ота-оналари (қонуний вакиллари) ёки ҳамроҳлик қилаётган бошқа шахсларнинг фуқаролик паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, ушбу вояга етмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти асосида амалга оширилади.
21. Ташриф буюрувчиларни рўйхатдан ўтказиш жойлаштириш воситаларида яшовчиларни Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғи орқали ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури орқали амалга оширилади.
22. Бажарувчи ташриф буюрувчининг талабига кўра у билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи шартнома тузиши лозим:
а) бажарувчининг номи;
б) ташриф буюрувчи тўғрисида маълумотлар;
в) тақдим этилаётган номер (жой) тўғрисида маълумотлар;
г) номер (жой) нархи;
д) жойлаштириш воситасида бўлиш муддати;
е) бошқа зарур маълумотлар (томонлар ихтиёрига кўра).
Шартнома электрон ёки ёзма шаклда тузилиши мумкин.
23. Бажарувчи жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчиларга кеча-кундуз хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
24. Ташриф буюрувчининг жойлаштириш воситасига келиши ва ундан кетиши маҳаллий вақт бўйича шу кундаги сутканинг 12:00 соатида белгиланадиган ҳисоб-китоб соатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бажарувчи маҳаллий хусусиятлар ва фаолият турини ҳисобга олган ҳолда белгиланган ҳисоб-китоб соатини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Ҳисоб-китоб соати ва кейинги ташриф буюрувчининг номерга (жойга) жойлаштириш соати оралиғидаги вақт (номер ва/ёки жойни тайёрлаш учун) уч соатдан ошмаслиги керак. Келиш вақти бажарувчи томонидан белгиланади.
25. Номер (жой) нархи, номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати, шунингдек, номер (жой)га тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби бажарувчи томонидан белгиланади.
Бажарувчи яшаш учун суткали ва/ёки соатли тўловни белгилаши мумкин.
26. Бажарувчи ташриф буюрувчининг розилигисиз номер (жой) нархига кирмайдиган бошқа қўшимча тўлов эвазига кўрсатиладиган меҳмонхона хизматларини тақдим қилиши тақиқланади.
27. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сўровига кўра қуйидаги турдаги хизматларни бепул тарзда кўрсатиши лозим:
а) тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни чақириш;
б) тиббиёт дори қутисидан фойдаланиш;
в) ташриф буюрувчининг номига юборилган ёзишмаларни етказиб бериш;
г) маълум вақтда уйғотиш;
д) қайнаган сув, игналар, иплар, идиш-товоқлар ва ошхона анжомларининг бир тўпламини тақдим этиш;
е) бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа меҳмонхона хизматлари.
28. Ташриф буюрувчиларга кўрсатилган меҳмонхона хизматлари учун тўлов шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Ҳисоб-китоб соатидан кейин ташриф буюрувчининг кетиши кечиккан ҳолларда ташриф буюрувчидан кўрсатилган меҳмонхона хизмати учун тўлов миқдори бажарувчи томонидан белгиланади.
30. Ташриф буюрувчи бажарувчига ҳақиқатан қилган харажатларини тўлаш шарти билан меҳмонхона хизматларидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин.
4-боб. Бажарувчи ва ташриф буюрувчининг жавобгарлиги
31. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сақлаш учун топширилган буюмларининг бутлиги учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 899-моддасида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига буюмларини сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Бажарувчи шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237-моддаси ва 24-боби, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сон «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Шартнома талаблари ва/ёки шартларига жавоб бермайдиган меҳмонхона хизматларини тақдим этиш натижасида ташриф буюрувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарувчи томонидан қопланиши шарт.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ташриф буюрувчининг айби билан жойлаштириш воситасининг мулки йўқолган ёки унга зиён етказилган ҳолларда ташриф буюрувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Агар шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилган тақдирда, иккинчи тараф шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ушбу Низом талабларига риоя қилишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризмни рвиожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
йўловчи манифести — чартер рейслар орқали ташилган йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати бўлган ва чегара қўшинларига тақдим қилинадиган маълумот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
компенсация — тадбиркорлик субъектларининг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда ажратиладиган маблағлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
қўшма чартер рейслар — бир ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг йўловчилари иштирок этувчи чартер рейслар;
мустақил чартер рейслар — фақат битта тадбиркорлик субъектининг йўловчилари иштирок этувчи чартер рейслар;
тадбиркорлик субъекти — ҳаво орқали йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот, шунингдек, белгиланган тартибда туроператор сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахс;
чартер рейслар — парвозлар жадвали бўйича рейслардан алоҳида ва ташқарида амалга ошириладиган рейслар.
3. Компенсация ушбу Низомда белгиланган тартибда мустақил равишда ёки биргаликда Ўзбекистон Республикасига туристларни жалб этувчи тадбиркорлик субъектларига қуйидаги ҳолларда берилади:
а) чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — йўловчилар) учун икки томонлама (Ўзбекистонга ва ундан) чартер рейсини ташкил этганда;
б) битта чартер рейси билан келган хорижий йўловчиларнинг Ўзбекистондаги жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) хорижий йўловчиларнинг қолиш давомийлигини аниқлаш учун Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига улар тўғрисида тўлиқ маълумот (Ф.И.Ш., фуқаролиги) тақдим этганда.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Тадбиркорлик субъектлари харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тадбиркорлик субъектларининг чартер рейслари амалга ошириладиган республиканинг халқаро аэропортлари ҳар чоракда (кейинги ойнинг 10-санасига қадар) Қўмитага чартер рейсининг санаси ва учиб келиб қўнган вақти кўрсатилган маълумотларни ва йўловчи манифестини уларга компенсацияни таъминлаш мақсадида тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
2-боб. Аризани кўриб чиқиш ва компенсация ажратиш тартиби
5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда чартер рейсларига туристларни жалб қилган ва олиб келган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир йўловчи учун:
ҳар йили 20 февраль соат 00:00 дан — 19 ноябрь соат 23:59 га қадар 20 АҚШ доллари;
ҳар йили 20 ноябрь соат 00:00 дан — 19 февраль соат 23:59 га қадар 50 АҚШ доллари миқдорида компенсация ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган вақт тадбиркорлик субъектлари ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортлари томонидан Қўмитага тақдим этиладиган маълумотларда кўрсатилган учиб келиб қўниш санаси ва вақти асосида ҳисобланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
6. Бир нечта тадбиркорлик субъектларининг йўловчиларини ташишда компенсация битта тадбиркорлик субъекти томонидан олиб келинган йўловчилар сонининг самолётдаги умумий йўловчилар сонига нисбати асосида ҳисобланади.
7. Битта тадбиркорлик субъекти томонидан берилган чартер рейсларга буюртмалар (битта тадбиркорлик субъектининг йўловчиларини битта чартер рейс орқали ташиш) устувор равишда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Компенсация олиш учун тадбиркорлик субъекти Қўмитага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) йўловчи манифестининг нусхаси;
б) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот варақаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қўшма чартер рейсларига оид тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатлар тўпламлари Қўмитага алоҳида топширилиши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
10. Компенсация ҳар чорак якунларига кўра, мазкур якунланган чоракда (чоракдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар) ариза берган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
11. Қўмита чорак давомида келиб тушган аризаларни чоракдан кейинги ойининг 10-санасига қадар ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиш асосида компенсация ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қабул қилинган қарор нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида ариза берувчига юборади.
Компенсация ажратиш тўғрисидаги қарорда компенсация миқдори, тадбиркорлик субъекти номи, жойлашган жойи (почта манзили), компенсация олувчи юридик шахснинг номи, СТИР, тижорат банкидаги ҳисобварағининг реквизитлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, Қўмита аризачини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқишни қўшимча ўн иш кунига узайтириш ҳуқуқига эга.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
13. Компенсация ажратиш рад этилганда, компенсация ажратишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида аризачига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризачи қарорни олгандан сўнг кейинги чоракда ушбу камчиликларни бартараф этади ҳамда Қўмитага уларни бартараф этиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
14. Компенсация қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асосларга қўра компенсация ажратишни рад этиш таъқиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Компенсация ажратиш тўғрисида қайта берилган ариза Қўмита томонидан кейинги чорак якунларига кўра кўриб чиқилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Бунда илгари аниқланмаган асосларга кўра компенсация ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Тадбиркорлик субъектларига компенсацияларни тўлаш учун Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар, ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоблари тўғрисида ариза юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч иш куни ичида Қўмита аризасини кўриб чиқади ва тегишли маблағни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига компенсация ажратиш учун Қўмитага Ғазначилик хизмати қўмитасида алоҳида шахсий ҳисобварақ (кейинги ўринларда — шахсий ҳисобварақ) очади.
Ушбу давр мобайнида Қўмита қабул қилинган қарор асосида Қўмита ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация миқдорининг ярмини шахсий ҳисобвараққа ўтказади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Пул маблағлари шахсий ҳисобвараққа тушганидан сўнг, Қўмита беш иш куни ичида уларни хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларининг шахсий ҳисобварағига ўтказади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
19. Компенсация тўловлари миллий валютада, компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича амалга оширилади.
3. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қўмита компенсация ажратишни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Қўмита ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда компенсация тўловлари устидан тизимли назоратни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига компенсация тўловининг мезонларини белгилаш, шунингдек, компенсация ажратишда юзага келадиган низолар ва фавқулодда ҳолатлар (форс-мажор) сабабларини кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ваколатига эга.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши ва тадбиркорлик субъектларига етказилиши устидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш
СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

Тадбиркорлик субъекти

Низомнинг 8-бандига мувофиқ Туризм қўмитасига белгиланган тартибда компенсация ажратилиши учун ариза топширади.

Ўз хоҳишига кўра

Қўмита

1. Ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ҳамда компенсация тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

2. Қабул қилинган қарор нусхасини аризачига юборади.

1 иш куни ичида

Қўмита

Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, аризачини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқиш муддатини узайтиради.

Қўшимча 10 иш куни ичида

Қўмита

Компенсация бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, қарор қабул қилади ва аризачига юборади.

1 иш куни ичида

Тадбиркорлик субъекти

Компенсация беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага ариза билан мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

Қўмита

Компенсация олиш тўғрисида қайта берилган аризани кўриб чиқади.

Кейинги чорак якунларига кўра

Қўмита

Тадбиркорлик субъектларига компенсация тўлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар, ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоблари тўғрисида ариза юборади.

3 иш куни ичида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қўмитанинг аризасини кўриб чиқади ва тегишли маблағни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

3 иш куни ичида

Қўмита

Маблағлар шахсий ҳисобвараққа тушганидан сўнг, уларни хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларининг шахсий ҳисобварағига ўтказади.

5 иш куни ичида

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

НАМУНАВИЙ АРИЗА ШАКЛИ

(ариза берувчининг ташкилот бланкасида)

Ўзбекистон Республикаси

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси

АРИЗА

Сизга шуни маълум қиладики, (тадбиркорлик субъекти номи) тадбиркорлик субъектларига ўз сафарлари учун тўланадиган компенсацияни олишга қизиқиш билдиради.

____ йилнинг ___ чорагида биз (аэропорт(лар)нинг номи) аэропорт(лар)ига (мамлакат(лар)нинг номи) сингари мамлакатлардан чартер рейсларини ташкиллаштирдик.

____________

(сана)

Имзо

Лицензия рақами (туризм операторининг): ____________________________

Тадбиркорлик субъектининг номи: ___________________________________

Ваколатли вакил: __________________________________________________

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон)

Ахборот варақаси

Туризм оператори / ташувчининг лицензия рақами

Туризм оператори / ташувчи номи

Лицензия эгасининг савдо белгиси

Туризм оператори / ташувчи манзили

Шаҳар ва мобил телефонлар рақамлари

Электрон почта манзили

Корхона СТИР и

Банк/филиал/банк ҳисоб рақами (сўмли ҳисоб)

Ваколатли вакилнинг Ф.И.Ш, лавозими

* Юқорида талаб қилинган маълумотлар тўлиқ ҳажмда тўлдирилиши керак.

РАХБАР

______________________________________________

____________Ф.И.Ш. _____________________ ИМЗО_______

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
7-ИЛОВА
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Марказ — Қўмита ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» давлат унитар корхонаси;
туризм соҳасининг субъектлари — туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.
3. Танлов асосида танлаб олинган (кейинги ўринларда — танлов) туризм соҳасининг субъектлари халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда (кейинги ўринларда — кўргазма ва (ёки) ярмарка) кўргазма майдонларини ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини қоплашдан озод қилинади.
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
4. Ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида туризм соҳасининг субъектларининг иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган харажатларни Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
2-боб. Танловда иштирок этиш тартиби ва шартлари
5. Халқаро туризм ярмаркалари ва (ёки) кўргазмаларда хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъекти тадбирдан 90 календарь кун олдин Марказга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аризани (кейинги ўринларда — ариза) шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда топширади.
6. Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
а) тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси;
б) туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар нусхалари;
в) туризм хизматларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда олинган сертификат нусхалари;
г) ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумот ва ҳужжатлар.
7. Танловда қатнашиш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ «кириш туризми» йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) қайта ташкил этиш, тугатиш ва тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлмаслиги;
(7-банд «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
в) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлиши;
г) қўмита томонидан илгари ўтказилган кўргазмаларда иштирок этиш учун Қўмитага қарздорлигининг йўқлиги.
8. Марказ субъектлар томонидан тақдим қилинган аризаларни келиб тушишига мувофиқ равишда, марказнинг ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда, электрон шаклдаги дафтарда қайд этади.
9. Марказ туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этилган аризаларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида аризани кўриб чиқади ва танловда иштирок этиш ёки танловда иштирок этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
10. Аризани рад қилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим қилмаслик (тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиш);
б) тақдим этилган аризалар ва ҳужжатларда ишониб бўлмайдиган маълумотлар мавжудлиги;
в) субъект томонидан ариза ва ҳужжатларни тақдим этиш муддатларининг бузилиши;
г) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилмаслик.
Марказ қарор қабул қилгандан кейин икки иш куни мобайнида туризм соҳасининг субъектига қабул қилинган қарорни юборади.
3-боб. Туризм соҳасининг субъектларини танлаб олиш тартиби
11. Кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этувчи туризм соҳасининг субъектларини танлаб олиш Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланадиган махсус комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига Қўмита, Марказ ва Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси раҳбарлари (мутахассислари) киради.
Қўмитанинг қарори билан Комиссия раиси этиб Қўмита раҳбарияти таркибига кирувчи мансабдор шахс тайинланиши мумкин.
Марказ Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этувчитуризм соҳасининг субъектларини танлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган балл тизимига мувофиқ амалга оширилади.
12. Кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъектларини танлаш қуйидаги тоифалар бўйича амалга оширилади:
I тоифа — иш тажрибасига эга бўлган туроператор ва турагентлар:
а) 3 йилгача;
б) 3 йилдан (+ 1 кун) 10 йилгача;
в) 10 йилдан ортиқ.
II тоифа — жойлаштириш воситалари;
III тоифа — транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар.
II ва III тоифадаги туризм соҳасининг субъектлари мавжуд бўлмаган ҳолларда уларнинг ўрнига I тоифадаги туризм соҳаси субъектлари танланади.
Кўргазмалар ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун ажратилган жойлар сони қуйидаги тоифаларга бўлинади:
туроператор ва турагентлар учун — 60 фоиз;
жойлаштириш воситалари учун — 20 фоиз;
транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун — 20 фоиз.
Кўргазмалар ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун энг яхши туризм соҳасининг субъектини танлаш унга берилган энг юқори балл тўпланган ҳолда амалга оширилади.
Жойлаштириш воситлари ва транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этиш учун қизиқиш билдирилмаган тақдирда, улар учун ажратилган ўринлар туроператор ва турагентлар ўртасида тақсимланади.
13. Туризм соҳасининг субъектлари учун кўргазма ва (ёки) ярмаркада қатнашиш учун танловда тенг имкониятлар мавжуд бўлганда, Комиссия раиси қарорига биноан субъектга устунлик берилади.
14. Ариза рўйхатга олинган санадан бошлаб 20 календарь куни ичида Марказ туризм соҳасининг субъектини текшириш ҳамда ушбу Низомда кўзда тутилган тадбирларда қатнашиш учун танловдан ўтказиш натижалари ҳақида хабардор қилади.
15. Марказ ушбу Низомда кўзда тутилган тадбирларда қатнашиш учун танлов якунланган санадан бошлаб уч иш куни ичида танлов жараёнидан ўтган туризм соҳасининг субъектлари ҳақидаги ахборотни uzbekistan.travel веб-сайтида ва Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида шу жумладан Марказнинг ахборот ресурсларида жойлаштиради, шунингдек, танловдан ўтмаган туризм соҳасининг субъектларини қабул қилинган қарорнинг сабаблари ҳақида хабардор қилади.
4-боб. Комиссиянинг иш тартиби
16. Комиссия фаолияти қарорлар масъулиятлилик, ошкоралик ва коллегиаллик асосида муҳокама қилиш ва қабул қилиш орқали амалга оширилади.
17. Комиссия ўз фаолиятида қонунчилик ва ушбу Низомга амал қилади.
18. Комиссия аъзосини алмаштиришга фақат Қўмита раисининг қарорига кўра йўл қўйилади.
19. Комиссия, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса (кворум), ўз функцияларини амалга оширишда қонуний ҳуқуққа эга бўлади.
Комиссия аъзолари комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида ўз вақтида хабардор қилиниши лозим. Комиссия аъзолари томонидан сиртдан овоз бериш ёки сўров йўли билан қарор қабул қилиниши мумкин.
20. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:
а) туризм соҳаси субъектларининг аризаларини (маълумотларини, ҳужжатларини) кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш;
б) танловда қатнашишга рухсат бериш ёки ўрнатилган талабларга жавоб бермайдиган аризаларни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
в) мажлис натижалари бўйича баённомаларни тўлдириш.
21. Комиссия аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) барча тақдим этилган ҳужжатлар ва танлов материаллари билан танишиш;
б) комиссия мажлисида сўзга чиқиш ва баённомаларнинг тўғрилигини текшириш.
22. Комиссия аъзолари:
а) қонунчилик ва ушбу Низом талабларига риоя қилиш;
б) комиссия мажлисларида шахсан иштирок этиш;
в) туризм соҳаси субъектларининг аризаларида ва бошқа ҳужжатларда мавжуд бўлган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлашлари шарт.
23. Комиссияга комиссия раиси раҳбарлик қилади. Комиссия раиси комиссия ишининг ташкил этилиши учун жавобгардир. Комиссия раиси бўлмаган даврда унинг мажбуриятларини комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
Комиссия мажлисида раис қуйидагиларни амалга оширади:
а) комиссиянинг ишига умумий раҳбарлик қилади;
б) комиссия мажлисини ўтказиш вақтини тасдиқлайди;
в) комиссия мажлиси қонуний ҳуқуққа эгалигини эълон қилади ёки комиссия аъзоларининг зарур сони мавжуд эмаслиги туфайли уни кўчириш тўғрисида қарор чиқаради;
г) комиссия мажлисини очади ва олиб боради, танаффусларни эълон қилади;
д) кун тартибини эълон қилади;
е) муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди;
ж) сўзга чиқувчиларга сўз беради;
з) комиссия аъзоларининг таклифларини ва қабул қилинаётган қарорларнинг лойиҳаларини овозга қўяди, овоз беришга якун чиқаради ва қабул қилинган қарорларни эълон қилади;
к) зарурат туғилганда, ишга эксперт жалб қилиш масаласини комиссия муҳокамасига қўяди;
л) мажлислар давомида тузиладиган баённомаларни имзолайди;
м) қонунчилик ва ушбу Низомга мувофиқ равишда бошқа ишларни амалга оширади.
24. Комиссия туризм соҳаси субъектларининг аризаларида тақдим қилинган маълумотларга таяниб, шунингдек, олинган маълумотлардан келиб чиқиб ва экспертлар жалб қилинса, уларнинг фикрини эътиборга олиб, қарор қабул қилади.
25. Комиссия қарори кворум мавжуд бўлганда, мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
26. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённома мажлисда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
5-боб. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш
27. Комиссия танлов натижалари бўйича туризм соҳасининг субъектига халқаро тадбирда иштирок этиш учун рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
28. Комиссия баённомаси асосида Марказ танлаб олинган туризм соҳаси субъекти билан тегишли халқаро туризм кўргазмаси ва (ёки) ярмаркасида Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, унинг аризасида ва комиссия баённомасида кўрсатилган шартларда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузади.
29. Агар туризм соҳасининг субъекти ўз аризаси ва комиссия баённомаси шартларида шартнома тузишдан бош тортса, унга нисбатан танлов натижалари бекор қилинади.
30. Кўргазмада ва (ёки) ярмаркада иштирок этиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган шартга кўра, тадбирда иштирок этишдан асоссиз равишда воз кечилса ёки бош тортилса, унда туризм соҳасининг субъекти Марказга Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан унинг тадбирда қатнашиши учун сарфланган харажатларни қоплаб беради.
31. Комиссия томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча танлов иштирокчилари учун мажбурийдир.
6-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш
СХЕМАСИ

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


Туризм соҳасининг субъекти

Кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан иштирок этиш учун Марказга ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда топширади

Белгиланган тадбирдан
90 календарь кун олдин


Марказ

Аризани кўриб чиқади ва ва танловда иштирок этиш ёки танловда иштирок этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни ичида


Марказ

Қабул қилинган қарорни юборади.

2 иш куни ичида


Марказ

Туризм соҳасининг субъектини текшириш ҳамда ушбу Низомда кўзда тутилган тадбирларда қатнашиш учун танловдан ўтказиш натижалари ҳақида хабардор қилади.

20 календарь кун ичида


Марказ

Тадбирларда қатнашиш учун танлов жараёнидан ўтган туризм соҳасининг субъектлари ҳақидаги ахборотни uzbekistan.travel веб-сайтида ва Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида шу жумладан Марказнинг ахборот ресурсларида жойлаштиради, шунингдек, танловдан ўтмаган туризм соҳасининг субъектларини қабул қилинган қарорнинг сабаблари ҳақида хабардор қилади.

3 иш куни ичида

Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Халқаро туризм кўргазмасининг (ярмаркасининг) номи

Ўтказиладиган мамлакат, шаҳар

Ўтказилиш санаси

1.

FITUR

Мадрид, Испания

Январь

2.

New York Times Travel Show

Нью-Йорк, АҚШ

Январь

3.

EMITT

Истанбул, Туркия

Январь-февраль

4.

OTM

Мумбай, Ҳиндистон

Февраль

5.

IMTM

Тель-Авив, Исроил

Февраль

6.

ITB Berlin

Берлин, ГФР

Март

7.

MITT

Москва, РФ

Март

8.

AITF

Боку, Озарбайжон

Апрель

9.

KITF

Олмаота, Қозоғистон

Апрель

10.

ATM

Дубай, БАА

Апрель

11.

SITIF

Сеул, Корея Республикаси

Июнь

12.

HalalTravelExpo&Forum

Жакарта, Индонезия

Июнь

13.

MATTA

Куала-Лумпур, Малайзия

Сентябрь

14.

TopResa

Париж, Франция

Октябрь

15.

TTG Rimini

Римини, Италия

Октябрь

16.

TourismExpoJapan

Япония

Октябрь

17.

ITB Asia

Сингапур

Октябрь

18.

WTM

Лондон, Буюк Британия

Ноябрь

19.

CITM

Куньмин, ХХР

Ноябрь

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига кўра ушбу Рўйхатга туризм соҳасидаги бошқа халқаро тадбирлар ҳам киритилиши мумкин.
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъектларини танлашда баҳолаш мезони бўйича ўрнатилган
БАЛЛАР

Т/р

Мезонлар

Баллар

I. Компания фаолиятига АКТни жорий этиш

1.

Расмий веб-сайтнинг мавжудлиги (фойдаланувчига қулайлиги ва маълумотларнинг тўлиқлиги)

0 — 3

2.

Тўлиқ ишлайдиган веб-сайт саҳифаси тиллари сони

ҳар бир тил учун 1 баллдан (рус ва ўзбек тилидан ташқари)

3.

Расмий веб-сайтда туристик хизматлар ва маҳсулотларни онлайн брон қилиш ва сотиш имкониятининг мавжудлиги (интернет-эквайринг)

0 — 2

II. Туристик хизматлар ва маҳсулотлар*

1.

Йўналишлар бўйича турпакетлар:**

ҳар бир турпакет 2 баллдан

а) экотуризм;

б) агротуризм;

в) экстремал туризм;

г) тиббиёт туризми;

д) этнотуризм;

е) MICE;

ж) бошқалар

2.

Турпакет доирасида инновацион технологиялардан фойдаланиш.

ҳар бир турпакет учун қўшимча равишда 1 баллдан

3.

«Туристик маҳалла», «Туристик қишлоқ» ёки «Туристик овул» мақомига эга бўлган жойлар учун турпакетлар.

ҳар бир турпакет учун қўшимча равишда 1 баллдан

III. Ходимлар ва маркетинг фаолияти

1.

Йўналишлар бўйича касбий ва / ёки олий маълумотга эга бўлган штатда ишловчилар сони:***

ҳар бир ходим учун 2 баллдан

а) туризм;

б) маркетинг;

в) гид-таржимон;

г) меҳмонхона бизнеси

д) туроператор ва туризм билан боғлиқ бошқа йўналишлар.

2.

Штатда туризм билан боғлиқ «гид», «экскурсия етакчиси», «йўриқчи-йўл бошловчи» ва бошқалар бўйича малака сертификатига эга бўлган ходимлар сони***

ҳар бир ходим учун 2 баллдан

3.

Компаниянинг халқаро туризм веб-платформаларида мавжудлиги (Booking, Expedia, Trip.com, TakeTours и др. халқаро веб-порталлар)

ҳар бир веб-портал учун 1 баллдан

4.

Facebook, Instagram, YouTube, Twitter, WeChat ва бошқа ижтимоий тармоқларда фаоллиги. (ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган обуначиларнинг сони)

ҳар 1000 обуначи учун 1 баллдан

5.

Тасвирли ва матнли йўналиш ўртасида мувозанат мавжуд бўлган (50/50) тарқатма материаллар мавжудлиги (Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи брошюралар ва каталоглар)

ҳар бир тарқатма материал учун 1 баллдан

* фақатгина туроператор ва турагентлар учун;
** битта турпакет фвқвт битта йўналишда кўриб чиқилади.Индивидуал турларнинг 30% Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда бўлиши керак, қолган 70% Республиканинг бошқа ҳудудларида;
*** Компаниядаги ходимнинг иш тажрибаси танловда иштирок этиш учун ариза бериш пайтида камида 6 ой бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
8-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ваколатли давлат органига фуқаролар йиғинига туристик мақомни бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро ёки фуқаролар йиғини раиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» давлат муассасаси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
«Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» (кейинги ўринларда — туризм маҳалласи) — фуқаролар йиғинлари ҳудудининг мавжуд табий, тарихий-маданий ресурслари ва хусусиятлари асосида туристик хизматлар (туристик маҳсулотлар) мажмуи шаклланган ва ушбу ҳудудга тақдим этиладиган мақом;
туризм маҳсулоти — туристнинг саёҳатлари давомида унинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган туризм хизматлари, шу жумладан турар жой, овқатланиш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизматлари, ишлари ва маҳсулотлари мажмуи;
турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;
экскурсант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс.
3. Фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини беришдан асосий мақсадлар қуйидагилар ҳисобланади:
фуқаролар йиғинида азалдан сақланиб қолган моддий ва маданий меросини, урф-одатлари ва турмуш тарзини сақлаш, илгари суриш ва тарғиб қилиш;
хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш;
туризмни барқарор ривожлантириш;
туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
маҳаллий аҳолининг маданияти ва анъаналарини оммалаштириш;
туризм маҳалласининг экологиясини ҳамда табиий бойликларини асраш ва яхшилаш;
фуқаралор йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш;
фуқаролар йиғини ҳудудида янги иш ўринларини яратиш;
доимий равишда туризм хизматлари сифатини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш;
туризм хизматларини кўрсатишда қонун талабларига риоя қилиш.
4. Фуқаролар йиғинларига туризм маҳалласи мақомини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши учун қўйиладиган талаблар ва шартлар
5. Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши учун қуйидаги талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим:
а) фуқаролар йиғини ҳудудида хорижий ва маҳаллий туристларни қабул қилиш учун камида 20 та оилавий меҳмон уйларининг мавжудлиги;
б) фуқаролар йиғини ҳудудида туристларга камида 5 та сифатли туристик хизматларни тақдим этиш (турар жой ва (ёки) овқатланиш хизматларидан ташқари);
в) фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган эсдалик совғалари маҳсулотларини (камида битта савдо нуқтаси) сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
г) фуқаролар йиғини ҳудудида туризмнинг қуйидаги турларидан бирини ташкиллаштириш:
экологик (геотуризм);
агротуризм (қишлоқ);
этнографик;
маданий ва тарихий;
д) фуқаролар йиғини ҳудудида туристик кўргазма объектларининг мавжудлиги;
е) фуқаролар йиғини ҳудудида туристлар (экскурсантлар) хавфсизлигини таъминлаш;
ё) туристлар учун яратилган қўшимча кўнгил очар шарт-шароитлар (отлар, туялар, велосипедлар, квадрацикллар, қайиқлар, катамаранлар ва бошқалар ижараси);
ж) туризм тўғрисидаги норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;
з) зарур инфратузилманинг мавжудлиги (автомобил йўллари, транспорт алоқаси, алоқа воситалари, ичимлик суви, электр энергияси, Интернет, совуқ мавсумда иситиш тизими);
и) ҳудудда кузатилиши мумкин бўлган табиий ҳодисалар ва хавфли ҳудудлар тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги;
к) йил давомида туризм хизматларини кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;
л) зарур кўрсаткичларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжудлиги;
м) биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;
н) босма шаклда туристик объектларни жойлашиш жойлари харитаси мавжудлиги;
о) ташриф буюришдан олдин туристлар томонидан оилавий меҳмон уйлари учун жойларни брон қилиш ва фуқаролар йиғини ҳудудида кўрсатиладиган туристик хизматларга буюртма бериш имкониятининг мавжудлиги;
п) фуқаролар йиғини тўғрисидабарча учун қулай жойида маълумот материаллари (варақалар, буклетлар, рисолалар, хариталар ва бошқалар) мавжудлиги.
3-боб. Фуқаролар йиғинитуризм маҳалласи мақомини олиши учун зарур бўлган ҳужжатлар
6. Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши мақсадида ариза берувчи томонидан Марказга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда, почта орқали ёки электрон шаклда ариза топширилади.
7. Аризага ариза берувчининг имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган қуйидаги маълумотлар илова қилиниши керак:
ариза берувчи тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари);
фуқаролар йиғинининг номи;
ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ фуқаролар йиғини ҳудудида кўрсатиладиган туристик хизматлар тўғрисида маълумотлар.
8. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўзда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
9. Аризани кўриб чиқиш учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
4-боб. Фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
10. Марказ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни ичида тўлиқлиги жиҳатдан кўриб чиқади ва уларни ваколатли давлат органига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ваколатли давлат органи аризани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларидан иборат таркибда махсус комиссия тузади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Марказ махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
12. Махсус комиссия ариза қабул қилинган кундан эътиборан:
уч иш куни мобайнида фуқаролар йиғинининг ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан ваколатли вакиллар рўйхатини тасдиқлайди. Бунда, Махсус комиссия ариза берувчини ўрганиш санаси ва вақти тўғрисида хабардор қилади;
етти иш куни ичида ваколатли вакилларнинг фуқаролар йиғини ҳудудига ўз вақтида чиқишлари ва ўрганиш ўтказишни таъминлайди. Ваколатли вакиллар икки иш кунида ортиқ бўлмаган вақтда фуқаролар йиғини ҳудудида туристлар қабул қилиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ушбу Низом талабларига мос келишини ўрганади;
ўн беш иш куни ичида фуқаролар йиғинларини ушбу Низом талаблари ва шартларига жавоб бериши ёки бермаслиги ҳақидаги хулоса тайёрлайди ҳамда Махсус комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим қилади.
13. Махсус комиссия ваколатли вакилларнинг хулосасини кўриб чиқади ва фуқаролар йиғинигатуризм маҳалласи мақомини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Махсус комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни ичидақарорни ариза берувчи ва ваколатли давлат органига юборади.
14. Ваколатли давлат органи уч иш куни ичида Махсус комиссиянинг қарорига асосан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома беради.
15. Махсус комиссия туризм маҳалласи мақомини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ва уч иш куни ичида ариза бервучига юборилади.
16. Рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, такрорий аризани кўриб чиқиш Махсус комиссия томонидан ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаган муддатда, аниқланган камчиликларни бартараф этишни тасдиқловчи материаллар билан ўтказилади.
Материалларни қайта кўриб чиқишда, рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
17. Ваколатли давлат органи фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бергандан сўнг, тегишли маълумотни «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига биринчи навбатда киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
5-боб. Фуқаролар йиғинининг ҳуқуқлари. Ваколатли давлат органининг туризм маҳалласи фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалари
18. Туризм маҳалласи мақомини олган фуқаролар йиғинлари «Обод қишлоқ»ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади.
Туристларга бепул хизмат кўрсатадиган аҳоли ва ходимлар туристларга хизмат кўрсатишнинг замонавий услубларига мувофиқ ўқитилади.
Фуқаролар йиғини ҳудуди оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бепул тарғиб қилинади.
Фуқаролар йиғининг гўзал объектлари тўғрисидаги материаллар (рисолалар, буклетлар, флаерлар ва бошқалар) бепул нашр этилади ҳамда хорижий ва маҳаллий сайёҳлик кўргазмаларида намойиш этилади.
Туризм маҳалласи мақомини олган фуқаролар йиғини вилоятнинг туристик йўналишларига биринчи навбатда киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туризм маҳалласи мақомини олган фуқаролар йиғинининг аҳолисини тайёрлаш, ушбу ҳудудни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш, шунингдек, «Туризм фуқаролар йиғини»нинг гўзал объектлари тўғрисидаги материалларни хорижий ва маҳаллий сайёҳлик кўргазмаларида эълон қилиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги туризмни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг хайриялари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек қонун билан таъқиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
19. Ваколатли давлат органи туризм маҳалласи мақомига эга бўлган фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
20. Ваколатли давлат органи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
туризм соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
маҳаллий давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда туризм соҳасини, шунингдек, фуқаролар йиғинлари билан биргаликда туристик хизматлар кўрсатишни яхшилаш ва туризм маҳалласи ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
энг яхши «Йилнинг туризм фуқаролар йиғини» танловини ташкил этади;
туризм маҳаллалари ҳисобини юритади;
туризм маҳаллаларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
туризм маҳалласи иштирокчиларига давлат томонидан ва бошқа ёрдамлар олишда кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли давлат органига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ туризм маҳалласи фаолиятини такомиллаштириш бўйича бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
21. Туризм маҳалласи фаолиятини назорат қилиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларига туристик мақомни бериш
СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


Ариза
берувчи

Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда, почта орқали ёки электрон шаклда ариза юборади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра


Марказ

Марказ тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлиги жиҳатдан кўриб чиқади ва ваколатли давлат органига юборади.

5 иш куни
ичида


Махсус
комиссия

фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюрадиган ваколатли вакилларни фуқаролар йиғинининг ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш учун рўйхатни тасдиқлайди.


ваколатли вакилларнинг фуқаролар йиғини ҳудудига ўз вақтида чиқишларини таъминлайди.


ваколатли вакилларнинг фуқаролар йиғинларини ушбу Низом талаблари ва шартларига жавоб бериши ёки бермаслиги ҳақидаги қарор қабул қилади.

3 иш куни
ичида


7 иш куни
ичида

15 иш куни ичида


Махсус
комиссия

Фуқаролар йиғинига туристик мақом бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва аризачига юборади

3 иш куни
ичида


Ваколатли давлат органи

Махсус комиссиянинг қарорига асосан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома беради.

3 иш куни
ичида


Махсус
комиссия

Туризм маҳалласи мақомини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар рад этиш тўғрисидаги билдиришномага илова қилади ва ариза берувчига юборади.

3 иш куни
ичида


Ариза
берувчи

Рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этгандан сўнг, такрорий ариза топширади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра


Махсус
комиссия

Такрорий аризани аниқланган камчиликларни бартараф этишни тасдиқловчи материаллар билан бирга кўриб чиқади

5 иш куни
ичида

Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Туризм фуқаролар йиғини мақомни олиш бўйича

АРИЗА

1.

Жойлашуви

(харита бўйича кенглик ва узунлик)

2.

Майдони (гектар)

3.

Аҳоли

4.

Фуқаролар йиғинининг номи;

5.

Туристик ҳудудни яратиш мақсадлари

Аҳолининг билим даражаси ва яшаш шароитларини яхшилаш;

Янги иш ўринларини яратиш;

Инфратузилмани ривожлантириш;

Аҳоли даромадларининг ўсиши;

Туризм инфратузилмасини диверсификация қилиш ва ривожлантириш;

Ҳудудни оммалаштириш.

6.

Яратилган меҳмон уйлари сони

7.

Меҳмон уйларининг 07.08.2018 даги 631-сонли ВМҚ да кўрсатилган талабларга мувофиқлиги

Москелади/ мос келмайди

8.

Фуқаролар йиғини ҳудуднинг таклиф этилаётган чегараларида кўрсатилган туризм хизматларининг рўйхати

Гид хизматлари, отларни ижарага бериш, фолклор, ҳунармандчилик, балиқ овлаш, уй музейи, маҳорат дарслар ва бошқалар.

9.

Ҳудудда жойлашган диққатга сазовор жойларнинг номи

10.

Фуқаролар йиғини ҳудудни ривожлантириш ва шакллантиришнинг истиқболли режаси

Қўшимча меҳмон уйларини яратиш;

Қўшимча туризм хизматларини яратиш;

Хизмат кўрсатиш ходимларини ўқитиш;

Ҳудудни бошқа туризм йўналишларига киритиш;

Ҳудудни тартибга солиш.

Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
10-ИЛОВА
Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаси (кейинги ўринларда — таълим муассасаси) — мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан белгиланган туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
туризм соҳаси мутахассиси — олий ёки ўрта-махсус касб дипломига ва (ёки) белгиланган намунадаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик ҳақидаги дипломга эга бўлган жисмоний шахс;
туризм соҳасидаги мутахассисни қайта тайёрлаш — касбий фаолиятнинг қўшимча турларини амалга ошириш учун билим, кўникма ва қобилиятларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминловчи ўқитиш шакли;
туризм соҳасидаги мутахассиснинг малакасини ошириш — туризм соҳасида аввал эгалланган билим, кўникма ва қобилиятларни қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга имкон берувчи ўқитиш шакли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Туризм соҳасида мутахассисларнинг қайта тайёрланиши ва малакасини ошириш амалга ошириладиган лавозим ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
4. Бошқа давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний шахсларга малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқитишга олий ёки ўрта-махсус касбий маълумот тўғрисидаги ҳужжат тан олиниш жараёнидан ўтгандан сўнг рухсат этилади.
5. Туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида амалга оширилади.
6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ташкил қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Туризм соҳасида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсад ва вазифалари
7. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади юқори даражадаги касбий фаолиятни таъминлаш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникма ва қобилиятларни олиш ва доимий янгилаш, касб стандартлари ва таълим дастурлари асосида касбий маҳоратни тизимли ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
8. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
функционал мажбурият ва ваколатларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган даражада мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, уларнинг билим, кўникма ва қобилиятларини узлуксиз янгилаш механизмларини жорий қилиш;
миллий иқтисодиёт, туризм соҳаси, ҳудудлардаги ва умуман республикадаги ҳақиқий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими таркибини оптималлаштириш;
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва уларнинг натижаларини мониторинг қилиш;
туризм бозори ривожланишининг ҳозирги йўналишларини эътиборга олган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ўқув-услубий, ахборот ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва уни такомиллаштириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг янада ривожланиши ва модернизациясини таъминлаш.
3-боб. Туризм соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг таркиби ва уни бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими таркибига Қўмита, Маданий мерос объектларини асрашга доир муаммоларни ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт), давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда буюртмачилар киради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қўмита:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида умумий раҳбарликни амалга оширади;
туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида таълим жараёни механизмлари ва такомиллаштириш усулларини белгилайди;
туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларни тасдиқлайди;
туризм соҳасидаги касб стандартлари ҳамда йўналиш ва мутахассисликлар Классификаторининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари йўналишлари билан мувофиқлигини таъминлайди.
11. Институт ягона норматив базани ишлаб чиқиш ва туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим жараёнини мувофиқлаштирувчи муассаса ҳисобланади.
12. Институтнинг туризм соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
миллий ва хорижий мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим жараёнининг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида илғор халқаро амалиётни ўрганиш ва жорий қилиш;
таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва мураббийларнинг касбий ўсишига қаратилган, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш базасидан фойдаланган ҳолда амалий ўқитишнинг интерфаол усулларини жорий қилиш;
касб ва таълим стандартларига мувофиқ ҳолда, ўқув дастурлари, ўқув-услубий ҳужжатлар ва туризм соҳасидаги адабиётларни ишлаб чиқиш ва уларнинг таҳлилини амалга ошириш;
таълим муассасаларига туризм соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув-услубий ҳужжатлар ва туризм соҳасидаги адабиётларни тақдим этиш, тарқатма материалларнинг ишлаб чиқилиши ва нашр қилинишини ташкиллаштириш;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари бўйича таълим муассасалари фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш;
туризм соҳаси мутахассислари касбий фаолияти, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёни мониторингининг ягона электрон тизими ахборот ресурсларини шакллантирган ва рўйхатдан ўтказган ҳолда, туризм соҳасининг иштирокчилари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ўртасидаги ўзаро электрон алоқани таъминлаш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ягона реестрини юритади.
13. Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали жараёнини ташкиллаштириш мақсадида таълим муассасалари:
тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг зарур сифатини таъминлайди;
курслар доирасида сифат жиҳатидан ташкилий ва маҳорат машғулотларини юқори савияда ўтказиш учун зарур бўлган ўқув, услубий ва моддий-техник базани яратади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотларни ўтказиш учун юқори малакали педагогик кадрлар ва туризм соҳасидаги етакчи амалиётчи-мутахассисларни, шунингдек хорижий мутахассислар ва ўқув-услубий ходимларнинг кенг жалб қилинишини таъминлайди;
фаннинг амалиёт билан алоқасини таъминлайди, туризм соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижаларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг таълим жараёнига ўз вақтида жорий қилиш механизмини амалга оширади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқувчиларга амалиёт ва очиқ маърузалар ҳамда амалий машғулотларнинг ўтказилиши, уларнинг кейинги муҳокамаси ва танқидий таҳлилини ташкиллаштиради;
илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва туризм соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш учун тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўқитишда битирувчиларга давлат намунасидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш тўғрисидаги ҳужжатларни беради;
Институтга қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тугатган тингловчилар ҳақидаги маълумотларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари Ягона реестрига киритиш учун мажбурий тартибда тақдим этади.
14. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги туризм соҳаси мутахассисларини ўқитишнинг буюртмачилари вазирлик ва идоралар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.
15. Буюртмачилар:
ҳар йили мутахассисларнинг миқдор ва сифат таркиби, белгиланган касбий тайёргарлиги ва ихтисослик даражаси, иш тажрибаси, алоҳида ходимларнинг ишчанлик ва шахсий сифатларининг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишида ўз эҳтиёжларини мустақил равишда белгилайди;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишини таъминлайди;
курсларни муваффақиятли тамомлаган мутахассисларнинг илғор тажрибаси, янги билимлари ва кўникмалари оммалашишини ташкиллаштиради, уларнинг ижобий тажрибасини тарғиб қилиш бўйича чораларни кўради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ички мониторингини олиб боради, юқори кўрсаткичларга эга бўлган мутахассисларни моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек, бўш лавозимларни тўлдириш учун танловлар ўтказиш жараёнида уларни асосий мезон сифатида эътиборга олади.
4-боб. Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш тартиби
16. Соҳага оид бўлмаган йўналишдаги олий ёки ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим муассасаларини битирган ва туризм соҳаси корхоналарида ишлаётган мутахассислар, уларнинг асосий касбий маълумотларини тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш, улар томонидан касб мезони ва малака талаблари билан белгиланган даражада касб фаолиятини олиб бориши учун зарур ва етарли бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашини таъминлаш мақсадида қайта тайёрловдан ўтиши тавсия этилади.
17. Туризм соҳаси мутахассислари фаолият талабларидан келиб чиққан ҳолда, доимий асосда, ҳар уч йилда бир марта малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича малака оширишдан ўтиши зарур.
18. Туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш пуллик асосда амалга оширилади.
Ўқитиш нархи туризм соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаси ва буюртмачи ўртасидаги шартнома асосида белгиланади.
19. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим жараёнини ташкиллаштириш тасдиқланган касбий стандартлар ва малака талаблари, тегишли йўналишлар бўйича таълим дастурлари, машғулотлар жадвали орқали тартибга солинади.
20. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, интерфаол семинарлар, амалий машғулот, сайёр машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш (таълим), малакавий амалиёт, лойиҳа ишини ҳимоя қилиш ва имтиҳон.
Тегишли ахборот-услубий ва ташкилий-техник асос бўлган тақдирда, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг таълим жараёни масофавий ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиниши мумкин.
Масофавий таълим онлайн шаклларда ташкиллаштирилади.
21. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
22. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг таълим жараёни, қоидага кўра, буюртмачилардан келиб тушган йиллик буюртмалар бўйича гуруҳларнинг тўлишидан келиб чиққан ҳолда, академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Тингловчиларнинг кам сонли йўналишлари бўйича таълим жараёнини ташкиллаштириш доирасида, ўқитишнинг алоҳида йўналишлари бўйича белгиланган меъёрга мувофиқ гуруҳларни шакллантириш учун — битта гуруҳдаги тингловчилар сони 5 нафардан кам бўлмаган миқдорда ўрнатилиши мумкин.
23. Таълим муассасаларида туризм соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқитишнинг қуйидаги шакллари орқали амалга оширилади:
асосий ишдан ажралган ҳолда;
асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (аралаш усул);
масофавий ўқитиш шакли ёрдамида асосий ишдан ажралмаган ҳолда.
24. Асосий ишдан ажралган ва қисман ажралган ҳолда (аралаш усулда) қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида ўтказилади.
25. Қайта тайёрлаш касбий фаолиятнинг қўшимча турларини амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва қобилиятларни ўзлаштириш борасида камида 576 академик соат ҳажмдаги касбий қайта тайёрлаш дастурларини ўз ичига олади.
Малака ошириш ўз ичига қуйидаги ўқитиш турларини олади:
туризм соҳаси мутахассисларининг аниқ ваколатларига оид алоҳида предметларни ўқитиш бўйича қисқа муддатли мавзули ўқитиш (18 — 72 академик соат);
касбий фаолият йўналиши билан ўзаро боғлиқ бўлган, туризм соҳаси ва туризм бозори ривожланишининг долзарб муаммоларини чуқур ўрганиш бўйича узоқ муддатли ўқитиш (72 — 144 академик соат);
касбий фаолиятни амалга ошириш жараёнида вужудга келувчи бошқарув, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, илмий-техник ва бошқа масалалар бўйича мавзули ва муаммоли семинарлар.
26. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларининг ўзлаштирилиши таълим муассасалари томонидан ўтказиладиган якуний аттестация билан тасдиқланади ва унинг натижалари бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ, давлат намунасидаги ҳужжат — қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом берилади.
Малака ошириш курслари натижалари бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, малака оширганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Қайта тайёрлаш ва малака оширишни ўзлаштириш учун танланган дастурни тамомламаган ёки аттестациядан ўтмаган тингловчиларга, таълим муассасалари томонидан, ўзлаштирилган таълим дастурининг ҳақиқий ҳажми ва мазмуни акс эттирилган академик маълумотнома берилади.
27. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларини мустақил ёки масофавий ўқитиш технологиялари орқали ўзлаштираётган тингловчиларнинг якуний аттестациядан ўтишига рухсат этилади. Тегишли йўналишлар бўйича якуний аттестация таълим муассаларининг аттестация комиссияларида ўтказилади.
28. Асоссиз сабаблар билан машғулотларни ўтказиб юборганлиги учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг тингловчилари сафидан четлатилганлар, такроран пуллик асосда курсдан ўтишлари, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг навбатдаги курсларида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича аттестациядан ўтишлари лозим.
29. Аттестация натижалари бўйича қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида такроран имтиҳон топшириш имконияти берилади. Такрорий имтиҳон топшириш имконияти фақат бир марта тақдим этилади.
5-боб. Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини назорат қилиш ва таълим муассасаларининг фаолиятини баҳолаш
30. Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ички назорат:
асосий билимларни баҳолаш;
янги билим, кўникма ва қобилиятларнинг ўзлаштирилганлик даражасини жорий назорат қилиш;
ўқитиш якунлангандан сўнг мутахассислик бўйича аттестацияни ўз ичига олган якуний назорат;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Эгалланган билим ва кўникмаларни баҳолаш мезонлари, якуний аттестация ўтказиш тартиби, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги таълим жараёнининг сифатини баҳолаш механизмлари Қўмита томонидан белгиланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатларига асосан тартибга солинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Таълим муассасаларига нисбатан талаблар
33. Таълим муассасалари мулчилик шаклидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда берилган нодавлат таълим фаолиятини юритиш учун лицензиянинг мавжуд бўлиши;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда нодавлат таълим муассасаларининг давлат аккредитациясидан ўтган бўлиши;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 2-иловаси.
34. Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича фаолиятни олиб бораётган таълим муассасаси қуйидаги ҳужжатларни камида уч йил давомида сақлаши шарт:
а) Институт билан келишилган ва таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволномалари;
б) баҳолар, билет рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг исм ва фамилиялари акс эттирилган ва уларнинг имзолари қўйилган имтиҳон комиссияси қайдномаси;
в) машғулотларни ўтказиш санаси, машғулотларнинг мавзуси, ўқув соатлари миқдори, ўқитувчиларнинг фамилияси ва имзоси кўрсатилган таълим жараёнида тингловчиларнинг давомат журнали;
г) ҳужжатларнинг рақами, берилиш санаси, ўқитиш даври, ўқув курсининг номи, тингловчиларнинг фамилияси ва исми-шарифи, паспорт маълумотлари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг берилганлигини ҳисобга олиш журнали.
7-боб. Туризм соҳасида мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларига қўйиладиган талаблар
35. Туризм соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув-мавзули режалар ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Ўқув дастурлари таълим муассасалари томонидан Институт билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ўқув дастурлари заруратга қараб, аммо уч йилда камида бир марта янгиланади.
36. Ўқув дастурлари тингловчиларнинг амалдаги эҳтиёжлари ва уларнинг тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда шакллантирилади. Ўқув дастурлари ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, турли фаолият соҳалари учун алоҳида ишлаб чиқилиши мумкин.
Ўқув дастурлари асосий ва қўшимча ўқув модулларига ажратилган ҳолда алоҳида ўқув модулларига бўлинади.
37. Ўқув дастурларининг мазмунига бўлган асосий талаблар, мутахассислик бўйича зарур ва етарли билим ва кўникмаларнинг ўзлаштирилишини эътиборга олган ҳолда, касб стандартлари ва мутахассиснинг малака тавсифномасига қатъий мувофиқлик принципларига асосланади.
Ўқув дастури фан, техника, технология ва туризм бозори ривожланишининг илғор ютуқларига мувофиқ ҳолда яратилиши, туризм таълими тизимида узлуксизлик, изчиллик ва кетма-кетликни таъминлашга доир талабларга жавоб бериши лозим.
38. Ўқув дастури таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш учун имкониятларни назарда тутиши керак.
39. Туризм соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича ўқув дастурлари назорат тадбирларида қуйидагилар назарда тутилади:
тингловчиларни тестдан ўтказиш;
камида 15 та слайд ҳажмидаги малакавий лойиҳа (тақдимот)ни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;
намойиш имтиҳони.
8-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
41. Ўз вақтида ва сифатли қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун жавобгарлик таълим муассасалари зиммасига юклатилади.
Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкиллаштириш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Вазирлик ва идоралар, юридик ва жисмоний шахслар

Ходимни туризм соҳасидаги мутахассисларнинг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларидан ўтиш учун йўллайди.

Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда


2-босқич

Таълим муассасалари

1. Мазкур Низом талабларига мувофиқ, мутахассислар қайта тайёрланиши ва малакасини оширишини ташкил қилади.

2. Туризм соҳасидаги мутахассисларга (имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тақдирда) қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом ёки малака оширганлик ҳақида белгиланган намунадаги гувоҳномани топширади.

Ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ


3-босқич

Қайта тайёрлаш ҳақида диплом ёки малака оширганлик тўғрисида гувоҳнома олган мутахассис

Туризм соҳасида мутахассисларнинг малакасини оширганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки қайта тайёрланганлиги ҳақида диплом албатта бўлиши шарт бўлган лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Курс натижаларига кўра

Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
11-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун грантлар ажратиш, тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида «караоке» заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларини қоплаш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
грант — Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ ва қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотларига бериладиган пул маблағлари;
дистрибюторлик битими — ишлаб чиқарувчи компания ва дистрибютор ўртасида тузиладиган битим бўлиб, унда дистрибютор етказиб берувчидан товарларни сотиб олиш ва муайян ҳудудда тарғиб қилиш/реализация қилиш мажбуриятини олади;
институционал қўллаб-қувватлаш — туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий шериклар билан алоқа ўрнатиш, хизмат сафари харажатлари, кўргазмаларни ўтказиш мақсадида майдонларни ижарага олиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларига (кейинги ўринларда — ННТлар) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари;
кинолойиҳа материаллари — фильм синопсиси, режиссёр сценарийси ва сметаси, тасвирга олиш объектларининг жойлашуви ва улар тўғрисидаги ахборотлар, фильмнинг ишчи ҳужжатлари ва бошқаларни ўз ичига олган материаллар тўплами;
компенсация — тадбиркорлик субъектларига республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) «караоке» заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида бериладиган пул маблағлари;
онлайн кинотеатр — қонуний профессионал онлайн-видео бозорида фаолият юритаётган, 1 миллион нафардан ортиқ обуначисига эга сайт ва (ёки) сайт саҳифаси бўлиб, ундаги контент (фойдаланувчи интерфейси, аудиойўлакчалар ва/ёки субтитрлар) камида иккита хорижий тилда юритилади;
талабгор — грантлар олиш, компенсация ажратиш ёки институционал қўллаб-қувватлаш учун буюртма ва бошқа ҳужжатлар тақдим қилган тадбиркорлик субъектлари ва фаолияти туризм соҳасидаги ННТлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлган тадбиркорлик субъектлари ва ННТлар, Қўмита ходимларининг танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
4. Талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш, грант, компенсация қилиш ва институционал қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ёрдам маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланадиган махсус Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби шакллантирилади.
2-боб. Тадбиркорлик субъектларига грантлар ажратиш тартиби
5. Грант битта лойиҳанинг 30 фоизи, лекин 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда ажратилади.
Грантнинг умумий миқдори ҳар йили Жамғарманинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.
6. Талабгор танловда иштирок этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан Қўмитага мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
кинолойиҳа материаллари;
кинолойиҳа учун 70 фоиз маблағнинг мавжудлигини тасдиқловчи банк ҳужжатлари;
тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун давом этиш вақти камида 70 дақиқалик бўлган бадиий фильмни халқаро кино бозорларида сотиш ҳамда халқаро кинофестивалларда намойиш этиш учун тарғиб қилиш тўғрисида халқаро дистрибьютерлик битими ёки кафолат хати нусхаси;
қисқа метражли бадиий фильмлар учун давом этиш вақти камида 30 дақиқалик бадиий фильмни халқаро кинофестивалларда намойиш этиш учун тарғиб қилиш тўғрисида халқаро дистрибьютерлик битими ёки кафолат хати нусхаси;
ҳужжатли-хроникал ва ҳужжатли-бадиий фильмлар учун давом этиш вақти камида 40 дақиқалик фильмни онлайн-кинотеатрларда намойиш этилишини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари.
7. Лойиҳалар қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши лозим:
а) Ўзбекистон тарихи ва тарихий шахслари ҳақидаги афсона ва ҳикоялар талқинини тарғиб қилиш;
б) мамлакат кинолокациясини халқаро медиа майдонда тарғиб қилиш;
в) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намойиш этиш.
8. Грант ҳар чорак якунларига кўра, чорак тугаганидан кейинги ойнинг 20 санасига қадар мазкур якунланган чоракда ариза берган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
9. Комиссия чорак давомида келиб тушган аризаларни, чорак тугаганидан кейинги ойининг 10 санасига қадар ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиш асосида грант ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида талабгорга юборади.
Грант ажратиш тўғрисидаги қарорда грант миқдори, тадбиркорлик субъекти номи, жойлашган жойи (почта манзили), грант олувчи юридик шахснинг номи, СТИР, тижорат банкидаги жорий ҳисобининг реквизитлари кўрсатилади.
Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, Комиссия талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқишни қўшимча ўн кунга узайтириш ҳуқуқига эга.
10. Грант рад этилган тақдирда, грантни рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида талабгорга юборилади.
Талабгор қарорни олгандан кейин кейинги чоракда ушбу камчиликларни бартараф этиб, Қўмитага уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
11. Грант қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган ёки тўлиқ тақдим этилмаган;
кинолойиҳалар ушбу Низомнинг 3 ва 7-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича грант ажратишни рад этиш таъқиқланади.
12. Комиссия томонидан грант ажратиш тўғрисида қайта берилган ариза кейинги чорак якунларига кўра кўриб чиқилади.
Бунда, янги, илгари аниқланмаган асослар бўйича грант ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
13. Лойиҳалари мақбул деб топилган талабгорлар билан Қўмита шартнома тузади.
3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларини қоплаш тартиби
14. Тадбиркорлик субъектларига республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага компенсация кўринишида 10 миллион сўм миқдорида пул маблағлари тақдим этилади.
15. Қуйидаги туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар қопланади:
Лазертаг, бассейн, квест-анимация, роллер-дромлар (роллерда учувчилар учун турли хил қияликлар ва ҳар хил баландликдаги деворларга эга бўлган махсус жиҳозланган платформа), велодром (велосипедда машқ қилиш ва мусобақа уюштиришга мўлжалланган иншоот), мотокросс, картинг, спорт лабиринти, батут маркази, пейнтбол, кузатув минораси, джампинг, флайбординг, парашютдан сакраш, планетария, караоке заллари, мюзик-холл, рақс клуби ва бошқа инновацион туристик кўнгилочар масканлар.
16. Компенсация маблағларининг умумий ҳажми йилига 1 миллиард сўмгача миқдорни ташкил этиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.
17. Талабгор компенсация олиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан Қўмитага мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) талабгорнинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
б) караоке заллари ва туристик кўнгилочар муассасаларнинг профессионал асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
18. Комиссия аризаларни беш иш куни давомида ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади.
19. Компенсация рад этилган тақдирда, компенсацияни рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида талабгорга юборилади.
Талабгор қарорни олгандан кейин бир ой ичида ушбу камчиликларни бартараф этади ва Қўмитага уларни бартараф этиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб қайта мурожаат қилиши мумкин.
20. Компенсация қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича компенсацияни рад этиш тақиқланади.
21. Комиссия томонидан компенсация олиш тўғрисида қайта берилган ариза беш иш куни давомида кўриб чиқилади.
Бунда, янги, илгари аниқланмаган асослар бўйича компенсацияни рад этишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотлари фаолиятини институционал қўллаб-қувватлаш
22. ННТларни институционал қўллаб-қувватлаш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш қуйидаги йўналишлардаги харажатларини қоплаш учун амалга оширилади:
а) халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;
б) хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш;
в) туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган хизмат сафари харажатларини қоплаш;
г) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларни ўтказиш учун майдонларни ижарага олиш;
д) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга;
е) туризм брендини халқаро бозорларда тарғиб қилишга;
ж) янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини жорий қилишга;
з) туризм соҳасидаги лойиҳаларнинг техникавий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга қаратилган бошқа харажатлар.
23. Беғараз молиявий ёрдамнинг умумий ҳажми йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг баробаригача миқдорни ташкил этиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.
24. ННТ ўртасида молиявий ёрдам маблағларини тақсимлаш Комиссия томонидан амалга оширилади.
25. ННТ Қўмитага ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда талабнома ва ариза билан мурожаат қилади.
26. Комиссия ННТ аризаларини Қўмитанинг расмий веб сайтида (www.uzbektourism.uz) институционал қўллаб-қувватлаш учун аризалар қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабар расман эълон қилинган санадан бошлаб 30 кун давомида қабул қилади.
27. Комиссия томонидан аризани кўриб чиқиш муддати аризаларни қабул қилиш тугаган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
28. Комиссия томонидан талабнома ва аризалар ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва қуйидаги мезонлар асосида беғараз пул маблағлари ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
а) харажатларнинг асосланганлиги;
б) муайян йил учун амалга оширладиган ишлар тақвимий режаси (кейинги ўринларда — режа)нинг ишланганлиги, сифати ва батафсиллик даражаси;
в) режанинг туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги;
г) тадбирларнинг долзарблиги ва кутиладиган натижанинг реаллиги;
д) шунга ўхшаш мақсадларга эришишда тажрибанинг мавжудлиги.
Комиссия маблағлар ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида ариза берувчига юборади.
29. Беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида талабгорга юборилади.
Талабгор қарорни олгандан кейин бир ойдан кўп бўлмаган муддатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, қайта киритиш ҳуқуқига эга.
30. Комиссия томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилмасдан киритилган аризалар қайта кўриб чиқилмайди.
31. Ажратиладиган маблағлар миқдори ННТ талабномасида кўрсатилган лойиҳа, тақдимотлар ва бошқа ҳужжатлар билан асосланган суммага боғлиқ бўлади.
32. Беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш Комиссия қарорига асосан амалга оширилади. Қарор баённома асосида расмийлаштирилади.
33. Қўмита ННТлар билан режадаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш бўйича шартнома тузади.
34. ННТ қоида тариқасида бир йилда бир маротаба ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
5-боб. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби
35. Ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги харажатлар қилинишига йўл қўйилмайди:
а) хайрия акциялари ва бу турдаги хайрия эҳсонлари;
б) моддий ёрдам сифатида тарқатиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёларни харид қилиш;
в) сиёсий партияларни молиялаштириш;
г) ННТнинг Уставида назарда тутилмаган бошқа фаолият турлари ва харажатлари.
36. Ажратилган маблағлардан қуйидаги харажатлар учун ННТ сарфлашга ҳақли ҳисобланади:
а) туризм соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этган мутахассисларининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ёлланиш харажатлари шу жумладан, иш ҳақи;
б) туризм соҳасидаги бошқа, шу жумладан хорижий ташкилот ва муассасаларнинг хизматлари учун тўлов харажатлари;
в) туризм соҳаси доирасида тегишли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бино, асбоб-ускуналарни ижарага олиш;
г) оммавий ахборот воситаларида туризмни кенг тарғиб қилиш;
д) моддий-техник базани такомиллаштириш, тегишли жиҳозлар харид қилиш;
е) туризм соҳаси вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш, хизмат сафарлари, транспорт харажатлари;
ж) туризм соҳаси билан боғлиқ бошқа харажатлар.
6-боб. Маблағларни сарфланишини мониторинг қилиш тартиби
37. Қўмита ажратилган грант ва молиявий ёрдам маблағларининг мақсадли сарфланишини мониторингини амалга оширади.
Грант ва молиявий ёрдам олувчилар Қўмитанинг талабига биноан ушбу мониторингни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган шакл бўйича ҳар чорак якуни билан тақдим этиши шарт.
38. Институционал ёрдам олган ННТлар, Қўмитага ушбу Низомнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шакл бўйича, молиявий ва таҳлилий ҳисоботларини тақдим этади.
39. Ҳисоботлар ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар Қўмитага тақдим этиб борилиши лозим. Ҳисоботлар белгиланган муддатларда узрли сабабларсиз тақдим этилмаганда Қўмита томонидан бир томонлама тартибда шартнома бекор қилинади.
40. Тақдим этилган ҳисоботларда маблағлар мақсадсиз ишлатилган (сарфланган) ҳолат аниқланганда, Қўмита тақдим қилинган маблағларини мақсадсиз ишлатишга йўл қўйганликда айбдор бўлган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўзғатади, шунингдек, ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради.
41. Талабгор сўралаётган маблағ бўйича тақдим қилинган ҳужжатларнинг мувофиқлиги ва маблағларининг мақсадли ишлатилиши учун шахсан жавобгардир.
7-боб. Комиссияни шакллантириш тартиби
42. Комиссия фаолияти ошкоралик, ҳолисона баҳолаш, талабларнинг бир хиллиги ва тенг рақобат шароитларини яратиш тамойилларига риоя қилган ҳолда, комиссиянинг ваколатига кирувчи масалаларни бамаслаҳат муҳокама қилиш ва ҳал этиш асосида амалга оширилади.
Комиссия таркиби Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига Қўмита ходимлари билан бир қаторда, молия идоралари, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.
43. Комиссия қарори, унинг таркибига тайинланганларнинг учдан икки қисми (2/3) қатнашса, ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техникавий таъминлаш Қўмита томонидан амалга оширилади.
44. Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида, талабномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссия мажлисларида ОАВ вакиллари, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин.
8-боб. Комиссия ваколатларига кирувчи функция ва вазифалар
45. Комиссия мажлислари оралиғидаги ташкилий ишларни тайинланган таркибнинг бутун иш фаолияти даври учун Комиссия аъзолари орасидан сайланадиган комиссия котиби олиб боради.
46. Комиссия котиби:
а) талабгорлар ва ННТни ташкилий хусусиятга эга зарур ахборот билан таъминлайди;
б) аризаларни, лойиҳаларни ва тақдимот материалларини қабул қилади ва уларни Комиссия аъзоларига юборади;
в) Комиссия баённомаларини тайёрлайди;
г) талабгорлар тақдимотларини ўтказишни ташкил қилади.
47. Комиссия:
а) талабгорларнинг талабномаларини келиб тушишига қараб хронологик тартибда рўйхатга олади;
б) қабул қилинган талабномаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича мажлислар ўтказади. Таҳлил қуйидагиларни аниқлаш учун ўтказилади:
талабгорнинг ёзма аризасида кўрсатилган ҳар бир йўналиш бўйича молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини;
сотиб олинадиган моддий бойликлар, жалб қилинадиган ишлар ва хизматларга талабгор томонидан таклиф этилган нархларнинг асосли эканлигини;
в) Қўмитанинг Молия-иқтисод бошқармаси ва таркибий бўлинмалари билан биргаликда молиявий ёрдам маблағларининг сарфланишини мониторинг қилади;
48. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва уни Комиссиянинг ҳамма аъзолари имзолайди.
49. Комиссия талабгорнинг аризасини ҳамда талабгор тўғрисида ўрганилаётган масалага дахлдор бошқа мавжуд материалларни таҳлил қилади.
50. Тақдим қилинган ҳар бир пул маблағи бўйича Комиссия алоҳида иш жилд шакллантиради.
9-боб. Грант, молиявий ёрдам маблағлари ва компенсация ажратиш тартиби
51. Грант, молиявий ёрдам маблағлари ва компенсация Жамғармадан ажратилади ва Қўмита томонидан ариза берувчиларинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
52. Грант, молиявий ёрдам маблағлари ва компенсация ажратиш бўйича Қўмита томонидан қарор қабул қилингандан сўнг уларни Қўмита беш иш кунида тадбиркорлик субъектлари ва ННТларнинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.
10-боб. Якунловчи қоидалар
53. Комиссия ушбу Низомда белгиланган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилади, шунингдек, заруратга кўра, уни ўзгартириш ёки тўлдириш бўйича Комиссия раисига умумлаштирилган таклифлар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари — нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
12-ИЛОВА
Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туристик ахборот марказларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйишнинг тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аризачи — туристик ахборот марказини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан ва белгиланган тартибда уни Реестрга киритиш учун ариза берган хўжалик юритувчи субъект;
ваколатли ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК;
Туристик ахборот марказларининг ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан юритиладиган туристик ахборот марказларига оид маълумотлар базаси;
туристик ахборот маркази эгаси — Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект;
туристик ахборот маркази — жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, туристик бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ.
3. Туристик ахборот маркази:
Ўзбекистон Республикасида кириш ва ички туризмни ривожлантириш, унинг туристик салоҳияти тўғрисидаги ахборотни шакллантириш ва тарқатишга кўмак бериш мақсадида;
Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳудудида туризм ресурслари, туризм саёҳат йўналишлари, туризм зоналарининг мавжудлиги ва ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади.
4. Қуйидаги туристик ахборот марказининг вазифалари ҳисобланади:
сифатли ахборот хизматини кўрсатиш, турист ва экскурсантлар ҳоҳиш ва истакларини аниқлаш;
Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини мамлакат ичида ва чет элда тарғиб қилиш;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси миллий маданияти, анъана ва ютуқларини тарғиб этиш;
туристларга саёҳат учун биринчи навбатдаги хизматлар ва товарларни тақдим қилиш.
5. Ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида туристик ахборот маркази қуйидаги функцияларни амалга оширади:
халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва ташкилотлари, туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикасидаги диққатга сазовор жойлар, санъат, тарих ва архитектура ёдгорликлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, туризм объектлари, таклиф қилинаётган экскурсиялар, оммавий-маданий тадбирлар, кўргазма, фестиваль, транспорт ҳаракати жадваллари ва туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчилари учун зарур бошқа долзарб ва тезкор маълумотларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларининг туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш;
Ўзбекистон Республикаси ва унинг туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва тарқатиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
туризм фаолияти субъектлари ва иштирокчилари учун ахборот маҳсулотларини тарқатиш (буклетлар, хариталар, реклама проспектлари ва бошқалар);
Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларининг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида реклама ва маркетинг фаолиятини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларининг туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотни туризм фаолияти субъектларига тақдим этиш.
2-боб. Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг Реестрини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Туристик ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита), давлат ҳоқимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ матлубот кооперативи, фермер хўжаликларидан ташқари барча турдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилади. Туристик ахборот маркази юридик шахснинг тузилмавий бўлинмаси, шу жумладан алоҳида ташкилот шаклида ташкил этилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Туристик ахборот маркази фаолияти ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Туристик ахборот марказини Реестрга киритиш унинг фаолиятини ташкил этишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Марказни Реестрга киритиш уни ўрганиш далолатномаси асосида Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.
9. Реестр ваколатли орган томонидан юритилади.
10. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:
туристик ахборот марказини индивидуал реестр рақамини берган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича Марказ тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;
маълумотлар базасини Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида онлайн режимда янгилаб бориш.
11. Реестр электрон шаклда юритилади ва ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.
12. Аризачи уни Реестрга киритиш учун ваколатли органга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этганлик учун аризачи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Аризачи томонидан ариза ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
15. Ваколатли орган ҳужжатларни уларни олган кундан эътиборан беш иш куни ичида кўриб чиқади, шунингдек, уларнинг мазкур Низом ва «Туризм ахборот бюролари. Туризм ахбороти ва қабул қилиш хизматлари. Талаблар» (ISO 14785:2014, ITD) Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
16. Ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.
17. Туристик ахборот маркази талаб этилаётган мажбурий шартларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли орган далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб икки иш куни ичида аризачига туристик ахборот марказини Реестрга киритишни рад этиш сабаблари ҳамда уларни бартараф қилиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати (уч ойгача)ни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда билдириш хати юборади.
18. Аризачи томонидан туристик ахборот марказини Реестрга киритиш рад этилишига асос бўлган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ваколатли орган икки иш куни ичида кўриб чиқиш натижалари юзасидан қўшимча далолатнома расмийлаштирган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.
Қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан муқаддам аризачига ёзма билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
19. Туристик ахборот маркази талаб этилаётган мажбурий шартларга мувофиқ бўлган тақдирда, ваколатли орган бир иш куни ичида Марказга индивидуал реестр рақамини берган ҳолда уни Реестрга киритади ва аризачига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Реестрдан кўчирма беради.
20. Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда туристик ахборот маркази эгаси ушбу ўзгариш юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органни хабардор қилишлари шарт.
Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар туристик ахборот маркази эгалари томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
21. Туристик ахборот марказини Реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
туристик ахборот маркази эгаси Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисидаги ариза берса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туристик ахборот маркази қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилса;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ваколатли орган томонидан ўрганиш ва туристларни анкеталаштириш давомида туристик ахборот маркази томонидан мазкур Низом талабларининг мунтазам (икки ва ундан ортиқ) равишда бузилганлиги аниқланса.
Ўрганиш жараёнида аниқланган бузилишлар туристик ахборот маркази эгаси томонидан бартараф этилгандан сўнг, у Реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза топшириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Аризачи ва туристик ахборот маркази эгаси ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Ваколатли орган Реестрдан берилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар, шунингдек, Реестрдан чиқарилган туристик ахборот маркази тўғрисидаги маълумотларнинг долзарб ҳолатда электрон шаклда сақланишини ва ўзининг веб-сайтида онлайн режимда эълон қилинишини таъминлайди.
3-боб. Туристик ахборот маркази атроф ҳудуди, бино ва иш режимига бўлган талаблар
24. Туристик ахборот маркази «Туризм ахборот бюролари. Туризм ахбороти ва қабул қилиш хизматлари. Талаблар» (ISO 14785:2014, ITD) Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартига мувофиқ оқ рангдаги «i» ҳарфи яшил фонда жойлашган ахборот белгиси билан белгиланади ҳамда у Марказ жойлашган жойдаги пештахта, ахборот стендида (табло) жойлашади.
Бинонинг ташқи томонида Ўзбекистон туризм портали (uzbekistan.travel) ва унинг QR-коди, Қўмитанинг «Call» маркази ва тегишли ҳудудий ички ишлар органи хавфсиз туризм бўлинмасининг (мавжуд ҳудудларда) телефон рақами тўғрисидаги маълумот жойлаштирилган жадвал илинган бўлиши лозим.
25. Туристик ахборот маркази биноси туристлар ва экскурсантлар билан ишлаш имкониятини берувчи, шахсий компьютерлар (Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғига уланган) ва тегишли оргтехника (принтер, сканер, нусха кўчириш қурилмаси ва бошқалар) билан таъминланган иш жойлари билан жиҳозланади.
26. Туристик ахборот маркази биноси ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз киришлари учун марказ биноси ва унга туташ ҳудудлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Туристик ахборот маркази туристлар учун имкон қадар қулай жойда (шаҳар марказлари, ёдгорликлар атрофи, транспорт бекатлари, чегара ўтказиш пунктлари, шунингдек, алоҳида туризм объектларига олиб борадиган магистрал йўллар) ташкил қилинади.
Туристик ахборот марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади. Туристик ахборот марказлари ходимларининг чегара ўтказиш пунктларига кириб-чиқиши уларнинг ушбу ахборот марказида фаолият олиб боришини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Туристик ахборот марказини пиёдаларнинг ҳаракатланиши чекланган жойларда жойлаштириш тақиқланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 июлдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)
28. Туристик ахборот маркази томонидан туристлар ва экскурсантлар қабули ҳар куни, байрам ва дам олиш кунларидан қатъи назар амалга оширилади.
Туристик ахборот марказининг иш жадвали ваколатли орган билан келишган ҳолда туризм мавсуми ва ўтказиладиган кенг кўламли тадбирлардан келиб чиқиб белгиланади.
Туризм хизматларига бўлган талаб ошган даврда, шу жумладан кенг кўламли оммавий спорт, соғломлаштириш, маданий ва бошқа тадбирлар вақтида, туристик ахборот маркази томонидан унинг раҳбари қарорига асосан хизматлар йигирма тўрт соат давомида узлуксиз кўрсатилиши мумкин. Марказнинг иш жадвали бинонинг кириш қисмига илинган бўлиши шарт.
29. Туристик ахборот маркази тўлиқ ставкада ишловчи камида бир нафар ходим билан таъминланиши лозим. Ходимнинг иш жойи ёки бейдж-картасида унинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши керак.
4-боб. Пуллик ва бепул хизматлар кўрсатиш
30. Туристик ахборот маркази туристлар ва экскурсантлар талабига асосан қуйидаги тўғрисидаги маълумотларни бепул тақдим қилиши лозим:
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби;
туристларни қизиқтирган маданий объектлар тўғрисидаги маълумотлар;
маданий, спорт, оммавий ва бошқа муҳим тадбирлар ҳақида маълумотлар;
туристик йўналишлар;
транспорт қатнови, автомобиллар ижараси;
умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари;
меҳмонхона ва шу каби жойлаштириш воситалари;
тиббий хизмат кўрсатиш шохобчалари;
туризм объектларининг экологик ҳолати ва атроф-муҳит;
туроператорлар, гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-кузатувчи;
турли фавқулодда вазиятлар.
Бундан ташқари, Марказда қуйидаги бепул хизматлар бўлиши керак:
туристлар томонидан шаҳарлараро телефондан фойдаланиш;
мустақил саёҳат қилиб, чодирли лагерларда ҳамда тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтиш мажбурияти ва мурожаат қилган ҳолда «E-mehmon» тизимида рўйхатдан ўтказиш;
Ўзбекистон ва ҳудудларнинг туризм салоҳиятига оид туризм хариталари, брошуралар ва бошқа тарқатма материалларни тақдим этиш.
Туристик ахборот маркази туризм хариталари, брошуралар ва бошқа тарқатма материаллар билан Қўмита томонидан бепул таъминланади.
31. Туристик ахборот маркази томонидан қуйидаги пуллик хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин:
брон қилиш (авиа, темир йўл чипталари, меҳмонхона хоналари, жамоат транспортига, маданий мерос объектлари, музейлар, галереяларга чипталар ва бошқалар);
сим-карта, Интернет алоқаси, сувенир маҳсулотлари (шу жумладан халқ хунармандчилиги, санъат маҳсулотлари ва бошқалар), босма нашрлар, ичимлик, биринчи даражали товарлар сотуви;
велосипедлар, автотранспорт, валюта айирбошлаш (банкомат ўрнатиш орқали) бўйича хизматлар;
мобил алоқа ва туристик йиғим учун тўлов қабул қилиш бўйича хизмат кўрсатиш.
Бунда туристик ахборот маркази ходимлари хизмат кўрсатилишидан олдин уларнинг пуллик ёки бепул эканлиги тўғрисида туристларни хабардор қилишлари мажбурий ҳисобланади.
5-боб. Статистик ҳисоб юритиш
32. Туристик ахборот маркази хизматидан фойдаланаётган туристлар тўғрисида қуйидагиларни ўз ичига маълумотларни йиғиб бориши лозим:
туристлар сони;
туристларнинг фуқаровий мансублиги;
туристларнинг келиш мақсади;
талаб этилаётган хизмат турлари;
туристик ахборот маркази томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан таклиф ва эътирозлар.
33. Маълумот ҳар чорак якуни бўйича ваколатли органга тақдим этилади.
6-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Туристик ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш ва олиб боришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Туристик ахборот марказларининг ягона реестрига киритиладиган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Туристик ахборот марказини ташкил қилган субъект номи (аризачи).
2. Туристик ахборот марказининг почта манзили.
3. Солиқ тўловчи идентификация рақами.
4. Аризачи тўғрисидаги маълумот (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили).
5. Индивидуал реестр рақами ва Ягона реестрга киритилган сана.
Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
13-ИЛОВА
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Туризм фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун тақдирланадилар.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Маҳаллий даражадаги давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика даражасидаги давлат органлари, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Қўмитага тақдим этади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг объективка-маълумотномаси, сўнгги уч йил давомида у томонидан туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 20 августга қадар Қўмитага тақдим этилади.
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 20 августга қадар Қўмитага таклиф киритиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қўмита раиси томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
7. Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.
Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва кенг аудитория ўртасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб этишдаги фаоллиги;
замонавий туризм маҳсулотлари ва инновацион ечимга эга хизматларни яратиш бўйича самарали фаолиятни амалга оширганлиги;
Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;
етакчи хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказишга қаратилган материаллар сони ва оммалашганлиги;
туризм соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этганлиги;
туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш ва туризм йўналишлари жозибадорлигини оширишдаги фаоллиги;
туристларга кўрсатиладиган хизмат турларини кўпайтириш ҳамда хизматлар сифатини яхшилаш бўйича саъйи ҳаракатлари;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали фаолияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширганлиги;
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
маданий мерос объектларини сақлаш, ривожлантириш ва тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги;
туризм ва сервис соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашда кўп йиллик тажрибага эгалиги, устоз-шогирд анъаналарини жорий этганлиги, маҳаллий ва халқаро халқаро грант лойиҳаларида фаол қатнашганлиги;
туризм соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф, янгилик ва ишланмаларининг долзарблиги ва амалиётга жорий этилганлиги;
туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш ва янги туризм йўналишларини ташкил этиш борасидаги самарали фаолияти;
туризм инфратузилмаси объектларида санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш ишларига катта ҳисса қўшганлиги;
туризм ва унга ёндош соҳаларда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини олиб бориб, самарали давлат-хусусий сектор шериклиги лойиҳаларини амалга оширганлиги;
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш йўналишидаги ҳиссаси;
туризм соҳасида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали фаолияти ва бошқалар.
8. Қўмита раиси ўз ташаббуси билан ҳам кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 сентябрга қадар чиқарилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Кўкрак нишони «Бутунжаҳон туризм куни» — 27 сентябрда Қўмита раиси ёки унинг номидан ва унинг топшириғига кўра бошқа масъул шахслар томонидан тантанали равишда топширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғидаги расмий ва соҳавий веб-сайтларида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади. Бирйўла тўланадиган пул мукофоти Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармаларига тақдим этади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига тақдим этади.

Ҳар йили 1 августга қадар

Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари

Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва номзодлар юзасидан хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига тақдим этади.

Ҳар йили 20 августга қадар

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва якуний хулосани чиқаради.

Ҳар йили 15 сентябрга қадар

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси буйруғини чиқаради.

Ҳар йили 20 сентябрга қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси

Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлайди

Ҳар йили 27 сентябрь арафасида

(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
14-ИЛОВА
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони
ТАВСИФИ
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказ қисмида саёҳат ва тинчлик тимсолини акс эттирувчи учаётган ҳумо қуш тасвирланган бўлиб, мамлакатимиз байроғи ранглари билан ўралган ҳумо қуш қанотлари ўртасига жойлаштирилган Ўзбекистон харитаси Ўзбекистоннинг туризм масканларига саёҳат ва уларнинг жойлашувини англатади.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган сариқ рангдаги доира ичида «Oʻzbekistan Respublikasi» сўзлари тилла рангда ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисмида «Turizm fidoyisi» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони юқори қисмида Ўзбекистоннинг туризм бренди «Oʻzbekistan» логотипи ва марказида тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «Turizm sohasini rivojlantirishga qoʻshgan hissasi uchun» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
15-ИЛОВА
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «TURIZM FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Turizm va madaniy meros», учинчи сатрда «vazirligining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда «Turizm sohasini rivojlantirishga» иккинчи сатрда «qoʼshgan hissasi uchun» (кичик ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда «TURIZM FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль), «koʻkrak nishoni bilan mukofotlanadi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.
(ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
16-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган амалдаги ва бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ туризм соҳасидаги давлат активлари ва улар эгаллаб турган ер участкалари
РЎЙХАТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
1. Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари.
2. Дам олиш масканлари.
3. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари.
4. Даволаш-соғломлаштириш комплекслари, санаторийлар (сиҳатгоҳлар) ва пансионатлар.
5. Сузиш ҳавзалари.
6. Дор йўллари.
7. Кўнгилочар савдо марказлари.
8. Ресторан, кафелар ва бошқа овқатланиш шоҳобчалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
17-ИЛОВА
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар
РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

Назорат учун масъуллар

I. Коронавирус пандемияси шароитида хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар

1.

«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими объектларининг онлайн реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) юритиш ва доимий янгилаб бориш, унинг мобил иловасини ва ҳудудлар кесимида реестрга киритилган объектларни, хизмат кўрсатувчи туроператорларни акс эттирувчи динамик харитани ишга тушириш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

2.

Реестрга киритилган объектларга бино ва иншоотларнинг ташқи қисмларида, шунингдек, кузатув ҳужжатларида «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» танитиш белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

3.

Сертификатлаштиришга оид аризаларни электрон шаклда тақдим этиш шунингдек, тадбиркорлик субъектлари тасарруфидаги объектларини ихтиёрий сертификатлаштириш ва уларни Реестрга киритиш бўйича чораларни амалга ошириш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

«Ўзстандарт» агентлиги

(Д. Саттаров)

А. Абдуҳакимов

4.

Туристларга хизмат кўрсатувчи давлат мулки объектларини (транспорт инфратузилмаси, маданий ва табиий мерос объектлари ва бошқалар) «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимига интеграциялаш ва уларни Реестрга киритиш чораларини кўриш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов, Б. Юсупалиев), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), вазирлик ва идоралар

Б. Мусаев

5.

«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими доирасида туристларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб саёҳатлари давомида короновирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олганда, уларга компенсация тўлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

А. Абдуҳакимов

6.

«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни мақсадли туристик бозорларда кенг тарғиб қилиш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

7.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар амалда бўлувчи қуйидаги мажбуриятлар:

Ўзбекистон резидентлари бўлган туроператорлар томонидан туризм хизматларини кўрсатиш фақат Реестрга киритилган объектларда, ушбу мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисидаги аризаси асосида ташкил этишни;

давлат ва хусусий ташкилотларда санитария-эпидемиология хавфсизликни таъминлашни мувофиқлаштирувчи «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими учун масъул-менежер тайинланишини белгилаш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

8.

Жаҳондаги санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, умумий овқатланиш шохобчаларида истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги мулоқотни рақамли тизимга ўтказиш, коммуникатив мулоқотни камайтириш шунингдек, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида «Рақамли таомнома» лойиҳасини амалга ошириш.

Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш:

таомномадаги таомларнинг тайёрланиш жараёнининг видеоролиги мавжудлиги;

таомларнинг тарихи ва маданиятимиздаги роли тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

электрон тўлов тизими, шу жумладан халқаро карталар орқали тўлаш имконияти мавжудлиги;

хизмат сифатини баҳолаш ва изоҳ қолдириш имконияти мавжудлиги;

таомномани мижоз томонидан фойдаланилгандан сўнг санитария талаблари асосида зарарсизлантириш чораларини кўриш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси (Г. Одилова)

А. Абдуҳакимов

9.

Давлат томонидан тақдим этилган рағбатлантирувчи чоралар, арзон туризм маҳсулотларини, ҳамда туристлар учун кучайтирилган санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини тўғрисида хориждаги ҳамкорларга кенг етказишва республикага туристик оқимни ошириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

10.

Хорижий мамлакат фуқароларининг мамлакатга киришга қўйилган чекловларни босқичма-босқич бартараф этиш механизми бўйича таклифлар киритиш.

2020 йил
август-сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),
Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев)

А. Абдуҳакимов

11.

Кенг алоқаларга эга бўлган малакали юридик ёки жисмоний шахсларни Ўзбекистон туризм элчиси ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчиларининг биринчи ўринбосари мақомига тенглаштирилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вакили сифатида жалб қилиш йўли билан хорижий туристлар сонини ошириш чораларини кўриш.

2021 йил

апрель

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

12.

Хорижий мамлакатлардан туристик оқимни ошириш мақсадида чет элдаги дипломатик ваколатхоналар билан биргаликда зиёрат, гастрономик туризм, «ностальгия», тиббиёт ва тарихий туризм йўналишлари бўйича ҳаракатлар режасини, шу жумладан қуйидагиларни ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри рейслари мавжуд бўлган Россия ҳудудларидаги йирик туроператор ва турагентлар, касаба уюшмалар, нафақахўрлар, жамоат ташкилотлари, бошқа турдаги ташкилотлар, йириқ саноат корхоналари ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш;

манзилли рўйхат асосида туристик маҳсулотлар тақдимоти ва туроператорлар билан учрашувлар ўтказиш орқали уларни Ўзбекистон Республикага жалб қилиш бўйича қўшма режа ишлаб чиқиш;

туристларни жалб қилаётган ташкилотлар учун рағбатлантириш механизмларини жорий қилишни

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси

А. Абдуҳакимов

13.

Манфаатдор авиакомпаниялар билан биргаликда туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва кенг туристлар оқимини жалб қилишга қаратилган шарт-шароитларни намойиш этиш мақсадида манзилли мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари ва туроператорлари учун «Туризмни очиш (тиклаш) ҳафталиклари»ни ташкил этиш.

2020 йил
август — декабрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси,

туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

14.

Жаҳон Интернет ижтимоий тармоқларидаги энг нуфузли хорижий блогерлар рўйхатини тузиш ва уларни туристлар оқимини ошириш бўйича тадбирларига жалб қилиш.

2020 йил ноябрдан бошлаб

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

15.

«TRT Avaz» (Туркия), «Trans7», «SCTV» (Индонезия), «AlHijrah» (Малайзия), «Алиф ТВ» (Россия), «IlmFeed» (Буюк Британия) ва «HalalTrip» (Сингапур) ва бошқа хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тегишли тижорат таклифларини тайёрлаш ва турларни ташкил этиш.

2020 йил ноябрдан бошлаб

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

16.

Машҳур хорижий диншунос олимларни аниқлаб, уларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарларини ташкил этиш ва ОАВда ёритиш.

2021 йил

июнь

амалга ошириш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев)

А. Абдуҳакимов

17.

МДҲ мамлакатларининг вилоятлараро ва халқаро автобус йўналишларида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи реклама баннерларини ўрнатиш.

2020 йил ноябрь

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

18.

Хорижда яшаётган ватандошлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонни хавфсиз мамлакат сифатида тарғиб қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқишва амалга ошириш чораларини кўриш.

2020 йил
август

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

19.

Алоҳида туризм йўналишлари ҳамда ёшлар учун Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тўғрисида янги реклама роликлари, тарқатма (рисола) ва босма материалларни ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрдан бошлаб

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

20.

Республиканинг «зиёрат туризми» салоҳияти ҳақида хориж мамлакатларида оммалаштиришга қаратилган медиа-платформалар ва юқори сифатли медиа-контентларни яратиш.

доимий равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)

А. Абдуҳакимов

21.

«Shibuya» (Токио) миллий туризм брендларини реклама қилиш бўйича ижобий тажриба асосида мамлакатда қулай санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгач, халқаро спорт тадбирларида ва мақсадли мамлакатларда Ўзбекистонни оммалаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

Бунда республиканинг туризм салоҳиятини дунёнинг йирик шаҳарларида, янги шаклда, «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» (Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН) шиори остида оммалаштиришни таъминлаш.

2020 йил
сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

22.

«Ўз ўлкангни кашф эт» лойиҳаси доирасида диққатга сазовор жойлар ва табиий ёдгорликлар тўғрисида аудио, фото ва видео материаллар йиғиш жараёнига маҳаллий аҳолини жалб қилиш, шу асосда «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомига эга бўлган аҳоли пунктларининг реестрини кенгайтириш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

23.

Пандемиядан кейин Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар тўғрисида таклифларни аҳоли ўртасида оммалаштириш учун туризм соҳаси субъектлари билан биргаликда амалга ошириладиган чораларни кўриш ҳамда «Саёҳатни режалаштир» тадбирларини ўтказиш.

эпидемиологик вазият барқарорлашган-дан кейин

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

24.

Пандемиядан кейин туристлар оқимини қайта тиклаш мақсадида хориж фуқароларининг Ўзбекистонга режалаштирилган сафарини сақлаб қолишга қаратилган «Туризмни сақлаб қол: саёҳатни бекор қилма, муддатни кечиктир» шиори остида маркетинг кампаниясини ўтказиш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

25.

Тадбиркорлар учун туризм соҳасида бизнес ғоялар реестрини яратиш, ғоялар йиғишни ва уларнинг муаллифларини рағбатлантиришниназарда тутувчи «Туризм учун янги бизнес ғоялар» онлайн танловини ўтказиш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

26.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни тасвирловчи фотосуратларни жойлаштириш ва рағбатлантиришга қаратилган хорижий туристлар орасида «Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлар» ва маҳаллий туристлар орасида «Менинг саёҳатим» акцияларини ўтказиш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

27.

Тақдим этилган имтиёз ва преференциялардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида тадбиркорлар орасида «COVID-19 га қарши дори» шиори остида фаол тарғибот компанияси олиб бориш.

доимий равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

28.

Дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейин республиканинг туристик салоҳиятини хорижий мамлакатларда тарғиб қилишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

туристик оқимни жалб қилиш бўйича алоҳида ёндашув асосида маркетинг компаниясини ташкил қилган ҳолда асосий туристик бозорлар — мақсадли мамлакатларни аниқлаш;

мақсадли мамлакатлардан туристик оқимни тиклаш учун туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича устувор чора-тадбирларни амалга ошириш;

мақсадли мамлакатларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга ихтисослашган хорижий компанияларни жалб қилиш.

дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашган-дан кейин

ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

29.

Коронавируснинг янги тури «COVID-2019»нинг тарқалиши ва олдини олиш бўйича амалга оширилаётган таъсирчан чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни кунлик тарзда ОАВларда ёритиб бориш.

санитария-эпидемиологик осойишталик барқарор деб эълон қилингунга қадар

амалга ошириш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадмонов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов)

Б. Мусаев

II. Коронавирус пандемияси шароитида мамлакат туризм соҳасини қўшимча қўллаб-қувватлаш

30.

Ихтисослашган хорижий компаниялар билан биргаликда мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва саёҳатни ташкил қилиш бўйича яратилган шарт-шароитларни намойиш этиш мақсадида хорижий туроператор ва турагентлар учун ўқув курсларини ташкил этиш.

2020 йил

август-сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

31.

Мамлакатга туристларни жалб қилиш учун мақсадли мамлакатларда Ўзбекистоннинг туристик брендини доимий равишда тарғиб қилаётган компанияларни жалб қилиш чораларини кўриш.

доимий
равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

32.

Миллий манфаатлардан келиб чиқиб, «лоукостер» моделидаги камхарж авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига киришида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, иқтисодий барқарор ва пандемия оқибатларини бартараф этган мамлакатларга рейслар очиш бўйича музокаралар ўтказиш.

2021 йил
январь

амалга ошириш учун Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),
«Uzbekistan Airways» (Б. Хакимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

33.

«Пулли консультатив хизматлар келишуви» доирасида Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда ва энг яхши хорижий тажрибадан, шу жумладан авиакомпанияларнинг амалга оширган рейсларидан келиб чиқиб, аэропортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун дифференциялашган ставкалар ва йиғимларни ҳисоблаш ва қўллаш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

амалга ошириш учун Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

34.

Рақобатбардош нархларни таъминлаган ҳолда ставкаларни ҳисоблаш ва қўллашнинг янги тартиби бўйича аэропортлар хизматлари учун ягона тариф ва йиғимларни тасдиқлаш.

2020 йил
сентябрь

амалга ошириш учун Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

35.

Авиа, темир йўл ва автобуслар, биринчи навбатда ҳудудлараро ички йўналишлар бўйича қатновлар сони ва маршрутларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), «Uzbekistan Airways» (Б. Хакимов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

36.

Туристик оқимни ошириш мақсадида Марказий Осиё, Россия Федерацияси, Озарбайжон ва Белоруссиянинг ривожланган шаҳарлари раҳбарлари билан Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва Қўқон шаҳар ҳокимлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш орқали туристик шаҳарлар форумини, шу жумладан онлайн форумини ташкил қилиш.

2020-2021 йилллар

амалга ошириш учун — Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

А. Абдуҳакимов

37.

Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарларидаги тадбиркорлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида туризм соҳасида коронавируснинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган учрашувларни (онлайн-вебинарлар) ташкил қилиш.

2020 йил сентябрь-октябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон экстремал
ва тоғ туризми федерацияси, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

38.

«Баҳодирлар ўйинлари», «Амир Темур жанг ўйинлари» ва бошқа кўнгилочар мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил

давомида

амалга ошириш учун — Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Мудофа вазирлиги (Б. Қурбонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), «Узрепорт» ахборот агентлиги (Р. Жўраев)

А. Абдуҳакимов

39.

«Uzbekistan Airways» АЖнинг янги ва қўшимча парвозлари учун республика ва маҳаллий бюджетдан субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил январь

ишлаб чиқиш учун — Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), «Uzbekistan Airways» АЖ (Б. Хакимов)

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев ), «Uzbekistan Airways» АЖ (Б. Хакимов)

А. Раматов

40.

Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда йўловчиларга имтиёзлар ва чегирмалар тақдим этувчи жозибадор тарифларни («KIDS GO FREE», «FAMILY & FRIENDS») ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш.

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), «Uzbekistan Airways» АЖ
(Б. Хакимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

А. Раматов

41.

Хорижий давлатлар, жумладан Россия Федерациясининг касаба уюшмалари аъзолари ва саноат корхоналари ишчилари учун Ўзбекистонга ташриф буюриш имконини берувчи махсус туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўриш.

2021 йил

апрель

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси

А. Абдуҳакимов

42.

Маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган сувенирларни сотиш учун «Crafted.uz» онлайн-платформа лойиҳасини яратиш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

А. Раматов,

А. Абдуҳакимов

43.

Уй шароитида ишлайдиган бизнес вакиллари томонидан қўлда тайёрланган маҳсулотларнинг халқаро электрон савдосини ривожлантириш мақсадида:

электрон савдо майдончалари орқали чет элда сотилган сувенирлар ва бошқа қўл меҳнати буюмларининг халқаро почта жўнатмаларига нархларни пасайтириш;

Сувенирлар ва бошқа қўл меҳнати буюмларини электрон савдога қўйишдан олдин уларни бадиий экспертизадан ўтказишнинг соддалаштирилган механизмини яратиш.

2020 йил

ноябрь

амалга ошириш учун — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

«Узбекистон почтаси» АЖ (А. Файзуллаев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов,

Б. Мусаев,

О. Умаров

44.

Сувенир ва бошқа қўл меҳнати буюмларини савдога қўйилишига қадар сақлаш учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида марказий омборни ташкил қилиш учун фойдаланилмаётган давлат объектларини ажратилишини таъминлаш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун — Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ж. Қўчқоров

45.

Мамлакатга туристларни жалб қилиш мақсадида Россия Федерациясида Ўзбекистон туризм брендини доимий тарғиб қилаётган компанияларни Москва, Санкт-Петербург, Владимир, Казань, Владивосток, Тюмень, Сургут, Краснодар, Красноярск, Новосибирск, Кемерово, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ваколатли вакили сифатида жалб қилиш бўйича чоралар кўриш.

доимий

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

46.

Ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар билан ҳамкорликда республиканинг барча ҳудудлари қамраб олинган арзон нархлардаги ички туризм маҳсулот (турпакет)ларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни жойларда кенг тарғиб қилиш.

доимий
равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков), Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси

А. Абдуҳакимов

47.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Ички туризм ойлиги»ни эълон қилиш.

ҳар йили

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

48.

«Ички туризм ойлиги»да ҳудудлардаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхона, умумий овқатланиш пунктлари, маданий кўнгилочар объектлар ва бошқалар) томонидан тақдим қилинадиган чегирмалар тўғрисида ахборот (эълонлар) жойлаштириб бориш.

доимий равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Экстремал ва тоғ туризми Федерацияси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси

А. Абдуҳакимов

49.

«Ички туризм ойлиги» давомида фаол тарғибот ишларини олиб борган журналистлар ва блогерлар учун «Энг яхши телекўрсатув», «Энг яхши видео», «Энг яхши пост» ва «Энг яхши мақола» йўналишларида танлов ташкил этиш.

доимий

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов)

А. Абдуҳакимов

50.

Фаол ва экстремал туризмни ривожлантириш мақсадида айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек бошқа тоғли ҳудудларда амалга ошириладиган экскурсиянинг бошланиш қисмида ташриф марказлари (visitor center) фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалар балансига ер участкаларини ажратиш;

маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган нархларда ташриф маркази ҳудудига кириш тўловларини жорий қилиш ва уни Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш;

тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда туристларга хизматлар (йўриқчи-йўлбошловчи хизматларини кўрсатиш, тегишли анжомларни ижарага бериш ва бошқалар) кўрсатишни йўлга қўйиш ва бошқалар.

2020 йил октябрь

ер участкаларини ажратиш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш. Абдуразоқов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразоқов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)

А. Абдуҳакимов

51.

Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бошчилигида қуйидаги қўшма Ҳайъатларни ташкил этиш:

Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — Туризм соҳасида транспорт-коммуникацияларини ривожлантириш ҳайъати;

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — Туризм, маданият ва спортни комплекс ривожлантириш бўйича ҳайъати.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, жамоат ташкилотлари экспертларини жалб қилган ҳолда қўшма ҳайъатларнинг асосий фаолият йўналишлари, мақсадлари, вазифалари ва иш тартибини белгилайдиган низомни тасдиқлаш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

А. Абдуҳакимов

52.

Гид (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларни рағбатлантириш мақсадида:

тўлов асосида гид (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларни жалб қилган ҳолда, 11 тилдаги «Экскурсия етакчилари портфели» услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш;

ёш гидларни тайёрлаш ва амалдаги фаолият олиб бораётган гидларнинг маҳоратини оширишга мўлжалланган, 11 тилда онлайн намойиш қилинувчи гидларнинг муаллифлик видеоустахоналарини ташкил қилиш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

А. Абдуҳакимов

53.

Мамлакатдаги муқаддас зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўзаро боғлаган ички зиёрат туризми маҳсулотларини (турпакетларни) ишлаб чиқиш, шунингдек, маҳаллий фуқаролар учун уларга ташриф буюришда чегирмалар тақдим қилиш чораларини кўриш.

2020 йил
сентябрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)

А. Абдуҳакимов

54.

Назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш мақсадида келгусида «Туризм» таълим йўналиши бўйича битирувчи курс талабаларининг иш билан бандлигини таъминлаган ҳолда, мамлакатнинг туризм тармоғи корхоналарида уларнинг мунтазам амалиётини ташкил этиш.

доимий
равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
олий таълим муассасалари

А. Абдуҳакимов

55.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ижтимоий реклама сифатида оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ташқи реклама воситаларини (баннерлар ва ташқи экранлар учун видеороликлар) тайёрлаш ва ўрнатиш орқали тарғибот материалларини ёритиб бориш тадбирларини ўтказиш.

доимий

равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов)

А. Абдуҳакимов

56.

Марказий ва ҳудудий телеканалларда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва кенг ёритиб бориш.

доимий

равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)

А. Абдуҳакимов

57.

Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритиш:

маданият объектларига кириш ва уларда қўшимча хизматлар кўрсатишда чегирмалар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш;

хусусий маданий-кўнгилочар марказлари, йирик савдо объектлари хизматларига чегирмалар жорий қилиш.

2020 йил
сентябрь

амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

58.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш ва муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш имкониятини тақдим этиш орқали умумий овқатланиш тармоқлари филиалларини очаётган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек,уларнинг инновацион бизнес ғоялари ва «стартап» лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

59.

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш шохобчаларида ихтиёрий, мавсумий чегирмалар жорий этиш;

ҳар бир ҳудуд кесимида бюджет ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун имтиёзли саёҳат пакетлари асосида саёҳатга чиқиш жадвалини шакллантириш.

2020 йил августдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

60.

Расмий саналар, умумхалқ байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунларини 5 кунгача («Олтин ҳафта») бўлган муддатга узайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда:

ҳар йили (ноябрь ойида) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарори билан кейинги йил учун иш вақти меъёрининг давомийлиги (тақвими)ни тасдиқлаб бориш;

иш вақти меъёрининг давомийлиги (тақвими) асосида ички туризмни ривожлантириш чораларини кўриш.

2020 йил
сентябрь

амалга ошириш учун — Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков)

Ж. Қўчқоров

61.

Қуйидаги йўналишларда онлайн семинарларни ташкил қилиш:

жойлаштириш воситалари ходимлари учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;

туроператор/турагентлар учун маркетинг фаолиятини янада такомиллаштириш.

2020 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

62.

Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмондўстлик ва хизмат кўрсатиш (савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат ва бошқалар) этикаси бўйича қўлланмалар ва видеороликларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун — Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

Ж. Қўчқоров,

А. Абдуҳакимов

63.

Маҳаллий бюджет ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳисобидан тенг улушларда қуйидаги танловларни ўтказиш:

мамлакат ҳудудлари бўйлаб энг кўп саёҳатларни ташкил этган туроператорларни танлаш;

мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳатларни ташкил этувчи энг фаол муассасани танлаш.

2021 йил февралдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

А. Абдуҳакимов

64.

Туристларга миллий матолар намуналарини кўрсатиш, мато ишлаб чиқаришнинг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихини, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини акс эттирувчи миллий либослар кўргазмаларни намойиш этиш мақсадида Зарқайнар кўчасидаги 1-уй биносида Ўзбекистон миллий либослар ва матолар Марказини ташкил этиш.

2021 йил сентябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар Академияси (Б. Юлдашев)

амалга ошириш учун — Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар Академияси (Б. Юлдашев)

А. Абд���акимов

65.

Болалар театрларида ўз юртини кенг ўрганишга ва саёҳат қилишга даъват этувчи янги спектаклларни яратиш.

Қўғирчоқ театри учун энг яхши сценарийга танлов ташкил этиш ва танлов ғолибларини мукофотлаш учун маблағ ажратиш;

Танловда ғолиб бўлган сценарий асосида спектакл учун қўғирчоқлар ва декорацияларни яратишни молиялаштириш.

2020 йил декабрь

амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

А. Абдуҳакимов

66.

Карантин пайтида профессионал спортчилар ва фитнесс мураббийларни жалб қилган ҳолда спорт туризмини ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини (Home Fitness) тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка етказиш.

2020 йил августдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун — Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

67.

Республикада йўловчилар ташишни янада ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

ҳудудлараро автобус қатновлари сони ва йўналишларини ошириш;

Бухоро, Самарқанд, Фарғона шаҳарлари ва республиканинг бошқа ҳудудлари ўртасидаги авиапарвозлар сонини ошириш;

вертолётларда йўловчилар ташишни ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

2021 йил
апрель

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), «Uzbekistan Airways» АК

(Б. Хакимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АК (Х. Хасилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов

68.

Республика бўйлаб мустақил саёҳат қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида автотранспорт воситалари ва тиркамаларни (тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти) ишлаб чиқариш ва/ёки олиб киришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Д.Дехконов), «Ўзстандарт» агентлиги
(Д. Сатторов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)

А. Раматов

69.

Малака оширишни, шу жумладан туризм соҳаси субъектлари ходимлари, шунингдек гид (гид-таржимонлар), йўриқчи-йўл бошловчи ва экскурсия етакчиларини масофавий ўқитиш орқали ташкил этиш.

2020 йил августдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

70.

«Ипак йўли» Халқаро туризм университети атрофида туризм ва таълим паркини ташкил этиш учун Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тенг улушларда 3,5 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратиш.

2021 йил

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

А. Абдуҳакимов

71.

«Ипак йўли» Халқаро туризм университетининг халқаро рейтинглар бўйича мавқеини ошириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

университетга талабаликка қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш учун мустақиллик ҳуқуқини бериш, шу жумладан йилига икки марта (баҳор ва куз семестри) талабаларни қабул қилиш механизмини жорий этиш;

университетнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиққан ҳолда халқаро таълим малака стандартларига мувофиқ ўқитишнинг олтинчи ва еттинчи даражаларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш;

инглиз тилини мукаммал даражада биладиган тегишли профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантирган ҳолда ўқув жараёнини Васийлик кенгаши томонидан белгиланадиган хорижий тилларда олиб бориш;

илғор, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқалар) сертификатларига эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиши;

Болонья декларациясига қўшилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил январь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

А. Абдуҳакимов

72.

«Ипак йўли» туризм халқаро университетидаги бутун ўқув жараёнини инглиз тилига ўтказиш учун:

университетнинг 2 ва 3-босқич талабаларини инглиз тилини билиш даражасини синовдан ўтказиш;

ўқув йилида қониқарсиз натижани қайд этган университет талабаларини мамлакатдаги тегишли таълим йўналишидаги бошқа таълим муассасасига ўтказиш.

2021 йил

октябрь-ноябрь

амалга ошириш учун

Давлат тест маркази (М. Каримов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

73.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг марказий аппарати ходимлари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига берилган таълим муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш.

2020 йил

II ярим йиллик

амалга ошириш учун

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

А. Абдуҳакимов

74.

Ўқув-амалиёт жараёнини янада мақбуллаштириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги техникум ва коллежлар ҳудудларидаги ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига 10 йилга ижарага беришни кўзда тутган ҳолда бир қисми талабалар ётоқхонаси учун ажратиладиган меҳмонхона ва хостеллар қуриш ишларини, шу жумладан, лозим бўлганда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритган ҳолда ташкил этиш.

2020 йил

августдан
бошлаб

амалга ошириш учун

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат
қўмитаси (А. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

75.

Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчаси манзилидаги Сартепа туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи жойлашган ҳудуддан 250 кишига мўлжалланган ётоқхонани мазкур чора-тадбирлар режасининг 45 бандидаги механизм асосида қуриш учун ер участкасини ажратиш

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун — Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов),

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси (А. Абдуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

76.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларни реконструкция қилиш ва янгилаш учун камида 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

С. Умурзаков,

А. Абдуҳакимов

77.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида:

лабораториялар билан жиҳозлаш учун бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан;

капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан 2021 — 2023 йиллар давлат инвестиция дастурига киритиш орқали маблағлар ажратилишини таъминлаш.

2020-2021 йиллар

маблағлар ажратиш учун

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков)

А. Абдуҳакимов

78.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларнинг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиялар тўлаш тизимини жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов)

А. Абдуҳакимов

79.

Туризм соҳасидаги таълим муассасалари қувватларини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи ва унинг бино ва иншоотларини ўрнатилган тартибда беғараз асосда топширишни, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қабул қилиб олишни (тасарруфига ўтказиш) таъминлаш.

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш учун — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

80.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларнинг хорижий ҳамкорлар билан келишувларга мувофиқ мақоми ва номини (ребрендинг) Қўмита томонидан мустақил белгилаш ҳуқуқини бериш.

2020 йил
октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

А. Абдуҳакимов

81.

Фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, касалланиш даражасини, шу жумладан юрак хасталигини камайтириш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида қуйидагилани назарда тутувчи «Соғлом ҳаёт сари қадам» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

жаҳон стандартларига асосланиб, зарур шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ва санитария-эпидемиология талаблари асосида ҳар бир туман ва шаҳарнинг марказий кўчаларида пиёдалар йўлакларини ташкил этиш;

пиёдалар учун алоҳида йўл белгилари, шу жумладан босиб ўтган масофа, сарфланган калория миқдори, соғлиқ кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берувчи кўрсаткичлар ўрнатиш;

аҳолининг жинси ва ёшига қараб, уларга ихтиёрий кунлик юриш нормаларини жорий этиш;

Юриш меъёрларини маълум бир даврда бажарган фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланганлик учун тўловнинг 50 фоиз миқдорида имтиёзлар ва чегирмалар белгилаш;

пиёда юришни чорлашга қаратилган аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.

2020 йил

сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов, Б. Юсупалиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Н. Максумов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

82.

Тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи «Uzbekistan — hope and healing land!» (Ўзбекистон умидли ва шифобахш замин) механизмини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳудудлардаги даволаш ва тиббиёт масканларини хатловдан ўтказган ҳолда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини шакллантириш;

миллий тиббиёт муассасалари салоҳиятини очиш, шунингдек, улар томонидан кўрсатиладиган сайёҳлик хизмати билан уйғун ҳолда тиббий хизматлар кўрсатилиши тўғрисида маълумот берувчи тарғибот материалларини тайёрлаш, шу жумладан Интернет орқали тарғиб қилиш;

тиббий туризмни ривожлантириш соҳаси бўйича йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг иштирок этиши учун шароитлар яратиш;

махсус тиббий тур пакетлар ишлаб чиқиш, шу жумладан туристларнинг келиши, даволаниши ва қайтиб кетиш давомида сифатли ва хавфсиз хизматларни кўрсатиш бўйича чораларни кўриш;

тиббиёт муассасалаларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзлар жорий қилиш, шунингдек, давлат бюджети ва бошқа манбалардан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ссудалар ажратиш;

республика тиббиёт туризми салоҳиятини«Uzbekistan — hope and healing land!» (Ўзбекистон умидли ва шифобахш замин) шиори остида кенг тарғиб қилиш.

2020 йил
декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Б. Мусаев, А. Абдуҳакимов

83.

Республикадаги маданий мерос объектлари ҳудудларида қуйидагиларни назарда тутувчи «Clean&Eco» механизмни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

маданий мерос объектларига «Clean&Eco» мақом бериш;

маданий мерос объектлари ҳудудларида етарли миқдорда ахлат қутиларини ўрнатиш;

экологик қайта ишлаш механизмин йўлга қўйиш орқали маданий мерос объектлари ҳудудларини кунлик тозалаш ва ободонлаштириш бўйича чораларни кўриш;

ташриф буюриш тартиби тўғрисидаги эслатмани ишлаб чиқиш, шу жумладан «Clean&Eco» мақомидаги маданий мерос объектлари ҳудудида ахлат ташлашни тақиқлаш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Раматов

84.

Спелеология соҳасида илғор тадқиқот марказлари вакиллари, олимларни, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, Халқаро спелеология ва Халқаро геология форумларини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.

2021 йил

амалга ошириш учун — Фанлар Академияси (Б. Юлдашев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б. Исламов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Кучкаров)

О. Умаров

85.

Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш:

«Матбуот тарқатувчи» АК киосклари майдонининг 50 фоизини миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси ва тарғиботи учун беғараз ажратиш, шунингдек, фойдаланилмаётган киоскларни тўлиқ беғараз шартда ижарага тақдим қилиш;

давлат тасарруфида бўлган бино ва иншоотларда, жумладан моддий маданий мерос объектларида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун «нол» қийматда ижарага бериш.

2020 йил

сентябрь

ишлаб чиқиш учун — Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов

86.

Республикадаги сув ҳавзаларида моторли транспорт воситаларидан фойдаланишни Вазирлар Маҳкамаси рухсатномаси асосида амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш. Абдуразоқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

87.

Табиат манзарасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида туристик зоналар ҳудудида қурилиши режалаштирилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга (стратегик объектлар бундан мустасно) қуйидаги умумий талабларни белгиловчи тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар ҳудуди чегара деворларининг рухсат этилган баландлигини аниқ белгилаш;

чегара деворларини ҳудуд ландшафтига мос, табиий хом-ашё ва материаллардан қуриш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар ҳудудини чегара деворлар билан ўраш талаб этиладиган объектлар тоифаларини белгилаш;

белгиланган талабларга риоя қилмаган тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундириш;

белгиланган талабларга риоя қилган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришва бошқалар.

2020 йил
октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш. Абдуразоқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

88.

Маъданли сув булоқлари ва тоза ҳаво билан соғломлаштиришга ихтисослашган сиҳатгоҳларда кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш орқали ички туризмни ривожлантириш мақсадида:

мазкур сиҳатгоҳларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича манзилли дастур тайёрлаш;

улар атрофида енгил конструкцияли жойлаштириш воситаларини ташкил қилиш.

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шадмонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков)

А. Абдуҳакимов

89.

Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларни жалб қилган ҳолда «Ўлкашунослик», «Ёш турист» йўналишидаги туркум телерадиодастурларни тайёрлаш

2020 йил
августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)

А. Абдуҳакимов

90.

«Prime-Time» вақтларида мамлакат бўйлаб саёҳат қилишга чорловчи материалларни эфирга узатиб бориш.

доимий

амалга ошириш учун — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), «Узрепорт» ахборот агентлиги (Р. Жураев),)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

III. Туризм ва ёндош инфратузилмани жадал ривожлантириш

91.

Панорамали кўриниши 180 даража, шунингдек объектдан 50 метр радиусда маданий мерос объектларига киришнинг асосий теграси бўйлаб иншоотларни (савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари, хавфсиз туризм бўлимларининг ситуацион марказлари ва бошқалар) қуриш ва ўрнатишни тақиқлаш.

2020 йил

август ойидан бошлаб

ишлаб чиқиш ва келишиш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

А. Раматов

92.

Ўзбекистон ўқув юртларига чет эллик талабаларни жалб қилиш бўйича хизматларни кўрсатадиган рекрутинг агентликлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

сентябрь

ишлаб чиқиш ва келишиш учун

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

93.

Жойлаштириш хизматларининг янги турларини ривожлантириш мақсадида меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларининг алоҳида хоналарини «Condo Hotels» тизими бўйича турар жой сифатида хусусий мулкка сотишга рухсат бериш, лозим бўлганда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил

сентябрь ойидан бошлаб

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ер ресурслари, геодезия, картографиява давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов ), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

94.

Дарахтлар ва буталарни экиш, бошқа мамлакатларда ўсадиган ўсимликларни минтақада кейинчалик етиштириш учун мослаштиришга қаратилган махсус питомниклар ташкил этиш, янги сув инфратузилмасини, шу жумладан пуркагич қурилмаларини қуришни назарда тутувчи шаҳар атрофи бўйлаб «яшил белбоғлар»ни тузиш концепциясини ишлаб чиқиш ва қуйидаги босқичларда:

2022 йилгача бош режа тасдиқланган ҳолда шаҳарлар атрофи бўйлаб;

2023 йилгача республиканинг бошқа минтақавий аҳамиятга молик шаҳарлари атрофи бўйлаб амалга ошириш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва келишиш учун — Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш. Абдуразоқов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилятлар ҳокимликлари

А. Раматов

95.

Сочма олтин конлари ҳудудида туристик хизматларни ривожлантириш имкониятлари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

сочма олтин конлари участкаларини рўйхатини уларда туристик хизматларни ташкил этиш истиқболлари асосида тузиш;

Бутунжаҳон олтин ювувчилар уюшмаси (The World Goldpanning Association (WGA)билан ҳамкорлик ўрнатиш ва олтинни ювиш бўйича Ўзбекистонда халқаро чемпионатларни ташкил этиш;

сочма олтин конлари ҳудудидаги туристик хизматлар тўғрисида узоқ хориждаги туристларга алоҳида эътибор берган ҳолда реклама акцияларини ўтказиш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун — Давлат геология ва минерал ресуслар қўмитаси (Б.Исламов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

97.

Туризни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги бино ва иншоотларга фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларини Қўмита раисининг буйруғига мувофиқ беғараз жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда «коворкинг» марказини ташкил этиш.

2021 йил
январь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари

А. Абдуҳакимов

98.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш бошқармаси негизида белгиланган бошқарув штатлари доирасида қуйидаги вазифаларни юкланган ҳолда Туризм акселераторларини бошқариш бошқармасини тузиш:

ҳар бир ҳудуднинг туризм турлари ва маҳсулотларига ихтисослаштириш инобатга олган ҳолда ҳудудларда туризм соҳасида тадбиркорлик ривожлантириш учун салоҳиятини ўрганиш;

туризм соҳасида стартап ва инновацион бизнес ғояларни амалга оширишда кўмаклашиш, шу жумладан, молиявий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига фуқароларни кенг жалб қилиш ва фаоллигини ошириш.

2020 йил
сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

99.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти Наманган шаҳри 3-кичик ноҳия, «Порлоқ» МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган маъмурий Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги бино («Маъмурий ва банк» бино ва иншоотлари)ни ўрнатилган тартибда беғараз асосда топширишини, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қабул қилиб олишини (тасарруфига ўтказиш) таъминлаш.

2020 йил
август-сентябрь

топширилиши учун — Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

қабул қилиниши учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

100.

Қуйидаги объектларнинг номи ва реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни даврий равишда янгилаб борган ҳолда халқаро қидирув тизимлари, картография ва навигация хизматлари (электрон карталар, спутниклардан олинган расмлар ва бошқалар) ўз вақтида тақдим қилиб бориш:

туристик объектлар, шу жумладан, автомагистраллар бўйича жойлашган республика кўчалари, объектлари ва жойлари;

туристик объектлар, шу жумладан, автомагистраллар бўйича жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти.

2020 йил
август-сентябрь

амалга ошириш учун — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қудбиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

101.

Республика миқёсида туристик йўл кўрсаткичларини тан олинган халқаро стандартлар ва ягона тизим асосида очиқ тендер асосида тажрибали, шу жумладан хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда ўрнатилишини ташкил қилиш.

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

102.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидажойлаштириш воситалари, овқатланиш, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларини тез қуриб битириладиган енгил конструкциялар асосида барпо этиш учун тадбиркорларга ер участкаларини қисқа муддатга (бир йилдан уч йилгача) ижарага бериш бўйича алоҳида механизм ишлаб чиқиш.

Мазкур механизмнинг ижобий тажрибасини Хонобод шаҳри, Водил қишлоғи, Зомин, Бахмал, Бойсун, Сариосиё, Китоб, Шаҳрисабз, Нурота Ургут, Мўйноқ туманлари ва Сармишсой дараси, ва Судочье кўлининг қирғоқ ҳудудида жорий этиш.

2020 йил

август-сентябрь



2020-2022 йиллар

амалга ошириш учун — Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев),
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

А. Раматов,

А. Абдуҳакимов

103.

Туризм намойиш объектлари ва инфратузилмаларида ҳамда халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйлаб кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумот акс эттирилган туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўрнатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

давомида

амалга ошириш учун — Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

А. Абдуҳакимов

104.

Хоразм вилоятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ «Ичан қалъа» давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида Хоразм вилояти тарихи музейини ташкил этиш ишлари якунлаш жараёнида эканини инобатга олиб, Хива шаҳрининг «Дешан қалъа» ҳудудида Хоразм вилоятининг тарихи билан боғлиқ сайёҳлар учун қизиқарли мавзуда бўлган музей ташкил этиш концециясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш.

2020 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров)

А. Абдуҳакимов

105.

Интернетга кенг полосали уланишни тақдим этиш учун халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларини LTE (4G) тўртинчи авлод мобил алоқа тармоқлари билан барқарор қоплаш ва уларнинг тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чоралар кўриш.

2021 йил

январь

амалга ошириш учун — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

106.

«Яндекс-карта» ва «Google Maps» хариталарида халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйлаб аҳоли ва йўловчиларга хизмат кўрсатадиган турли тадбиркорлик фаолияти объектларинининг маълумотларини (манзили, хизмат тури, объектнинг фотосурати) аниқ координатларини кўрсатган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш.

2021 йил

январь

амалга ошириш учун — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев),Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қудбиев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков),

Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

107.

Шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларида жаҳон стандартлари асосида велосипед ҳайдовчилари учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш. Бунда, аҳолининг хавфсиз ва фаол ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратишга ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий амал қилиш.

2021 йил
апрель

амалга ошириш учун — Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)

А. Раматов,

А. Абдухакимов

108.

Ёшлар учун замонавий кутубхона, коворкинг маркази, бепул Wi-Fi ҳудуди, журналларга бепул обуна, онлайн кутубхоналардан фойдаланиш, вебинар ва тренинглар ўтказиш учун қулайликлар яратилган «Ёшлар туризм лабораторияси»ни ташкил этиш.

Бунда, ёшлар томонидан замонавий тарғибот материаллари ва қўлда тайёрланган маҳсулотлар намуналарини яратиш учун шароит яратиш.

2020 йил октябрь

ташкил этиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А. Жумабоев)

А. Абдуҳакимов

109.

Талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда салоҳиятли туристик маҳаллалар (қишлоқлар, овуллар) ҳудудида камида 20 та оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва уларда камида 5 турдаги туристик хизматларнинг кўрсатилишини таъминлаш.

доимий

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)

А. Абдуҳакимов

110.

Туристлар ташрифлари амалга ошириладиган объектларнинг тегишли кўринишини тартибга келтириш, шу жумладан маданий мерос объектларига ташриф буюрувчиларни рўйхатга олишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

А. Абдуҳакимов

111.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва республиканинг бошқа тадбиркорлик субъектларининг савдо инфратузилмасини халқаро электрон савдо майдончалари инфратузилмаси билан интеграция қилиш мақсадида:

халқаро маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ўзларининг ишлаб чиқарилган маҳсулотларини ва асл буюмларини жойлаштириш ва сотиш учун электрон савдо майдончаларининг имкониятларидан фойдаланиш бўйича, шу жумладан хорижда бепул ўқитишни ташкил этиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа тадбиркорлик субектларининг ҳунармандлик буюмлари ва сувенир маҳсулотларини халқаро электрон савдо майдончаларида қўйиш;

ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича халқаро электрон савдо майдончалари билан музокаралар олиб бориш.

2020 йил
1 августдан
бошлаб
доимий
равишда

амалга ошириш учун — Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

«Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдуҳакимов

112.

Зарур инфратузулмани яратиш учун «Uzbekistan Airports» АЖ билан келишган ҳолда халқаро аэропортларга 1 км радиусгача жойлашган бўш ер участкалари ажратилишини таъминлаш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

113.

Халқаро аэропортларда, биринчи навбатда маҳаллий маҳсулотларни жойлаштириш, шу жумладан алкоголь маҳсулотларини сотиш учун махсус павильон ташкил қилган ҳолда божсиз савдо дўконлари («Duty Free») фаолиятини ташкил этиш.

2020 йил
декабрь

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),
«Uzbekistan Airports» АЖ (Р. Исмаилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

114.

Республиканинг чегара туманларида «Ҳунарманд», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекзаргар», «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва «Ўзшаробсаноат» АЖнинг экспортга йўналтириладиган маҳсулотларининг улгуржи савдо нуқталарини ташкил қилиш.

2020 йил
август-сентябрь

ишлаб чиқиш учун — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)
амалга ошириш учун — Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қудбиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), «Ўзбектўқимачиликсаноати» (И. Хайдаров), «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекзаргар» уюшмаси (Д. Саматов), «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б. Шарипов)

А. Абдуҳакимов

115.

Ипакчилик маҳсулотлари марказларига туристлар ташрифларини ташкил этиш, уларга виртуал саёҳат қилиш имконини яратиш, ипакчилик маҳсулотларини электрон савдо платформалари орқали сотиш имкониятларини йўлга қўйиш

2020 йил
октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Б. Шарипов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси(Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

116.

«Luxaviation» компанияси ва бошқа шунга ўхшаш хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

вертолет хизматларини тақдим қилган ҳолда, республика туризм намойиши объектлари бўйлаб вертолет маршрутларини ташкил қилиш;

барча учиш пунктларида туристларнинг авиация хавфсизлиги учун масъулларни белгилаш;

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида аэроклуб ва унинг ўқув марказини ташкил қилиш.

2020 йил
декабрь

(мамлакатдаги пандемия шароитидан келиб чиқиб 2021 йил март)

амалга ошириш учун Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),
Тошкент вилоят ҳокимлиги (Р. Ҳолматов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

117.

Тегишли ҳудудларда вертолётларга мўлжалланган майдончалар яратиш учун зарур жой ажратилишини, шунингдек, ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда аэроклуб ва унинг ўқув марказини ташкил этишни таъминлаш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

118.

Жойлаштириш воситаларига қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш киритиш:

ҳар бир номерда электрон дастур билан интеграциялашган электрон калитли (пластик магнит карта) электрон қулфларни жорий этиш;

«Хавфсиз туризм» ва «Хавфсиз шаҳар» тизимлари билан интеграциялашган видеокузатув тизимларини ўрнатиш;

уч ва ундан юқори тоифадаги (юлдуз) меҳмонхоналарда мажбурий, бошқа турдаги жойлаштириш воситалари учун тавсиявий характердаги миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш нуқталарининг мавжудлигини белгилаш.

Бунда тадбиркорлик субъектларига юқорида кўрсатилган талабларни бажариш учун камида олти ой вақт берилишини назарда тутиш.

2020 йил
декабрь

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), «Ўзстандарт» агентлиги
(Д. Сатторов), Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов )

А. Абдуҳакимов

119.

Мамлакатнинг кўшни давлатлар билан Ғишткўприк, Олот, Шовот, Дўстлик, Ойбек ва Жартепа чегара ўтказиш нуқталарида туристларни чегарадан тезкор ўтиш механизмларини («яшил йўлак» ва «Fast Track» хизмати) санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жорий этиш бўйича асослантирилган таклиф киритиш.

2020 йил

ноябрь

ишлаб чиқиш ва келишиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари

А. Абдуҳакимов

120.

Қуйидагиларни амалга ошириш орқали анклав ҳудудларга қўшни мамлакатлар ва учинчи давлат фуқаролари учун саёҳат ташкил қилиш имкониятларини ўрганиш:

анклав ҳудудга туристик йўналишлар асосида кўп марталик визалар бериш масаласини кўриб чиқиш;

қўшни мамлакатлар билан анклав ҳудудларга махсус белгига ва чегарадан ўтишда устувор ҳуқуққа эга бўлган туризм соҳаси субъектларининг транспорт воситалари орқали турларни ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш;

қўшни мамлакатларнинг анклав ҳудудларига саёҳатларни ташкил қилувчи туроператорлар рўйхатини шакллантириш;

анклав ҳудудларга қўшма саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш;

ушбу турдаги саёҳатларни вертолет орқали амалга ошириш масаласини кўриб чиқиш.

2021 йил
апрель

ишлаб чиқиш ва келишиш учун — Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев)

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

121.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Туризм сохасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан «Андижон туризмни ривожлантириш жамғармаси»га 5 млрд. сўм маблағни ўтказиш.

2021 йил (туризм йиғими тиклангандан сўнг)

амалга ошириш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

122.

Мамлакатда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5 та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этиш таъминлаш.

2023 йил
февраль

амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

123.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги «Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 793-сон қарорига мувофиқ жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймаслигини ташкил этиш.

2020 йил

1 сентябрдан

амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги (Б. Юсупалиев), «Ўзбекнефтегаз» АЖ (М. Абдуллаев), Монополиядан чиқариш қўмитаси (Н. Шарипов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

124.

Республиканинг тоғли ҳудудлари мавжуд вилоятлари (шаҳарлари)да 5 — 7 та дан осма дор йўли (канатка), тоғли ҳудуди бўлмаган вилоятлари (шаҳарлари)да 2 та дан осма айланма дор йўли (канатная дорога) ташкил қилиш жойлари (дор йўли харитаси, узунлиги, туташ ҳухудларида туризм ва хизмат турларини ривожлантириш) ва шу мақсадда ерларни узоқ муддатли ижарага бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига киритиш.

2020 йил
1 декабрь

амалга ошириш учун

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

125.

Республиканинг шаҳар ва туманларидаги тарихий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда «Туризм кўчаси», «Туризм маҳалласи» ташкил қилиш бўйича молиявий манбааларини кўрсатган ҳолда аниқ таклифларни шакллантириш ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига киритиш.

2021 йил

1 январь

амалга ошириш учун

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

(17-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
18-ИЛОВА
Туризм соҳасида амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион бизнес ғоя ва стартаплар
РЎЙХАТИ

Т/р

Бизнес ғоя номланиши

Бизнес ғоя тавсифи

1.

«Zipline» аттракциони

Пўлат арқонда тезкор тушиш, тушиш вақти — 25 секунддан 60 секундгача (одатда тепалик ва манзарали жойларда ташкил қилинади).

2.

«Аэроқувур» аттракциони

Қувурда ҳавони ҳайдаш йўли билан одам ҳавода муаллақ туришига имкон берувчи, ҳавода катта тезлик билан ҳаракатланиш таъсирини яратувчи аттракцион ташкиллаштириш.

3.

«Зорбинг-марказ» аттракциони

Шаффоф шарда (зорб) тепаликдан тушиш ёки шу шар ичида сув ҳавзасидан сузиб ўтиш.

4.

«Жон сақлаш» курсларини ташкил қилиш

Чўл ва тоғларда ёввойи табиатда жон сақлаш усулларини ўргатувчи турлар ташкил қилиш.

5.

«Макажўхори лабиринти»

Маккажўхори далаларида йўллар тармоғи яратилади ва гуруҳлар, оилалар ва ишчи жамоалар томонидан ўтиш учун квестлар ташкил қилинади.

6.

«Роупджампинг»
ва «банджи-джампинг»

Катта баландликдан сакровчининг оёғига чўзилувчи узун арқон боғлаган ҳолда сакраш.

7.

Ов туризми

Ёввойи ҳайвон ва қушларга ов ўтказиш мақсадида саёҳатлар ташкил қилиш. Катта бўлмаган ҳудудда, ўлжа олишни кафолатловчи ихоталаган жойларда ов ташкил қилиш.

8.

«Агротуризм маркази» яратиш

Фермерлар ва деҳқон хўжаликлари томорқаларида мева ва сабзовотлар етиштириш, териб олиш ҳамда чорвага ем бериш, сайр қилдириш ва бошқа ишлар давомида туристлар учун енгил жисмоний меҳнатда иштирок этиш имкониятини яратиш.

9.

«Балиқчилик» мактаби

Сув ҳавзалари ёки дарёларда туристларга балиқ тутишни ўргатиш ва тур ташкил этиш.

10.

«Шум бола» тури

Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асарида тасвирланган ҳамда шу номли фильмда кўрсатилган жойлар бўйлаб саёҳат.

11.

«Ўз дарахтингни эк ва сайёрани қутқар» тури

Туристлар томонидан Орол денгизининг қуриган жойларига саёҳат қилиш ва дарахт экиш.

12.

«Чой маросими»

Чойни истеъмол қилиш, етиштириш ва ишлаб чиқиш тарихи билан таништириш, унинг фойдали хусусиятларини ҳамда чойни дамлаш ва ичиш жараёнини намойиш қилиш.

13.

«Караванинг»

Саёҳат учун махсус жихозланган фургон кўринишидаги ғилдиракли уйни ижарага бериш.

14.

Велотурлар

Велосипедларда яқин ва узоқ масофаларга турлар ташкил қилиш.

15.

Сувенир ва эсдалик совғаларни яратиш

Мамлакатнинг машҳур миноралари кўринишидаги қалам ва ручкалар, республиканинг тарихий жойлари мозаик расмларидан кубик-рубиклар тайёрлаш.

Машҳур туризм объектлари шаклида ёки уларнинг расмларидан фойдаланган ҳолда ширинликлар тайёрлаш.

16.

«Ош» музейи

Ош тўғрисидаги, уни турли ҳудудларда тайёрлаш усуллари тўғрисида қизиқарли фактлар берувчи оммавий тақдимот ташкил қилиш, машҳур одамлар фикрлари берилган пештахталар яратиш, шунингдек ош тайёрлаш жараёнида иштирок этиш имкониятини яратиш.

17.

«Ҳаёлот ва бошқотирмалар» музеи

Қуюнли туннелдан ўтиш, нурли эффектлар, антигравитация хоналари хизматларини кўрсатувчи музей ташкил қилиш. Музей қошида бошқотирмалар ва иллюзиялар билан боғлиқ турли махсулотлар сотилувчи ақлли дўкон очиш мумкин.

18.

Ижод дўкони

Қўлда тайёрланган, индивидуал хусусиятга эга, қиёси йўқ муаллифлик ва дизайнерлик буюмлари савдосини ташкил қилиш.

19.

«Ибн Сино» чойхонасини яратиш

Ибн Сино ва бошқа табиблар китобларида келтирилган рецептларга асосан яратилган ичимликлар тайёрланувчи чойхона ташкил қилиш.

20.

Металлоломдан ҳайкаллар яратиш

Металлолом ва бошқа материаллардан ҳайкаллар яратиш ва уларни онлайн музейларга жойлаштириш.

Яратувчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир ҳайкални индивидуал рақам билан рўйхатга олиш ва шу рақам орқали музейга ташриф буюрувчилар интернет орқали пул маблағлари ўтказишлари мумкин.

21.

Театрдан ташқари томошалар

Туристлар учун сайёр томошалар, шу жумладан тарихий саҳналарни мамлакатнинг тарихий ва туризм объектларида ташкил қилиш ва ўтказиш, жамоат жойларида машҳур спектакллардан парчалар кўрсатиш.

22.

«Аватар» орқали узоқ масофадан саёҳат ҳизматлари

Ер шарининг қайсидир жойида турувчи бошловчи (Avatar) уни бошқарадиган томошабин (User) учун эшиттириш олиб бориш имконини берувчи дастур яратиш. Бунда томошабин интернет тармоғи орқали экраннинг нариги томонида унинг қаҳрамони билан бўлаётган барча воқеаларни эшитади ва кўради. Дастур жисмоний ёки молиявий имкониятлари чекланганлиги сабаб саёҳат қила олмайдиганлар учун шаҳар ёки мамлакат бўйлаб экскурсиялар олиб бориш ва тажриба алмашиш имкониятини беради.

23.

Электрон гид

Тарихий объектга кириш жойида хорижий туристларга уларнинг она тилида объект тарихи ва у тўғрисида қизиқарли фактлар тўғрисида сўзлаб берувчи махсус жихоз тақдим қилиш.

24.

Bemyguest («Менинг меҳмоним бўлинг») онлайн порталини яратиш

Чет эллик туристларга тунаш учун жой беришга тайёр бўлган қишлоқ ва шаҳар ташқарисида яшовчи аҳоли эълонлари учун онлайн портал. Ушбу хизмат мустақил ва «backpacker» туристлари учун осон ва арзон жой топиш ва ўзбек турмуши билан яқиндан танишиш имконини беради.

25.

Carpool онлайн порталини яратиш

Бепул ёки арзон транспорт излаш учун онлайн портал. Сайтда ёки иловада хусусий енгил автомобил хайдовчилари аниқ бир вақтда маълум йўналиш бўйлаб юришлари ва машинада қанча бўш жой борлиги тўғрисида маълумот қолдирадилар. Маҳаллий ёки хорижий туристлар ушбу хизматдан бекорга, кичик ҳақ эвазига ёки ёнилғи учун харажатни қоплаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

26.

«Капсул хостели»ни ташкиллаштириш

Фақатгина ухлаш ёки ноутбукда ётган ҳолда ишлаш имконини берувчи 1,5м*2м*1,3м ҳажмдаги бир нечта ячейкалардан иборат хостел.

27.

Велорикшаларда экскурсиялар ташкил қилиш

Экскурсоводлар стандарт хизматларинивелосипедларни ижарага бериш нуқталари билан бирлаштирувчи велорикшаларда экскурсиялар уюштириш.

28.

Ҳаво шарларида экскурсиялар ташкил қилиш

Тарихий жойлар бўйлаб ёки очиқ табиатда ҳаво шарларида экскурсиялар уюштириш.

29.

«Олов томошалари» ёки «фаер-шоу» ўтказиш

Оловдан фойдаланган ҳолда кўчада томошалар қўйиш, шунингдек оловдан ижодий ғояларни амалга ошириш учун фойдаланиш. Олов томошалари, одатда, олов театри деб номланувчи бир неча артистлардан иборат гуруҳ томонидан ижро этилади.

30.

Пейнтбол

Нишонга текканда ёрилиб рангга бўяйдиган бўёқли шарларни (желатин қопламали маиший бўёқ) отувчи маркерлардан (пневматик восита) фойдаланган ҳолда жамоавий ўйин ташкил қилиш.

31.

Лазертаг

Юқори технологияли зарарсиз лазер воситаларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган пейнтбол форматидаги жамоавий ўйин ташкил қилиш.

32.

Роллер-дром

Роллерда учувчилар учун турли хил қияликлар ва ҳар хил баландликдаги деворларга эга бўлган махсус жиҳозланган платформа.

33.

Велодром

велосипедда машқ қилиш ва мусобақа уюштиришга мўлжалланган иншоот

34.

Картинг

Спорт ва хордиқ чиқаришнинг бир тури, «карт»да (кузовсиз энг оддий пойга автомобиллари) пойга ташкил қилиш.

35.

Кузатув минораси

Теварак атрофни юқоридан томоша қилиш ва фото/видеосуратлар олиш учун махсус жиҳозланган минора.

36.

Флайбординг

Сув оқимининг реактив кучи ҳисобига ҳаракатга келтирилувчи махсус тахтачада (доска) парвозни назарда тутувчи экстремал спор тури

Изоҳ: Рўйхатга, зарур ҳолатда, Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 389-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
20-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «туризм операторлари» сўзлари «туроператорлар ва турагентлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 11-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг иловасига қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:
«Бир вақтнинг ўзида 10 кишидан кўп бўлмаган шахсларга меҳмонхона хизматларини кўрсатиш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:
а) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

37.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш

»;

б) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

80.

Туристик фаолият — турагентлик ва экскурсия хизматлари, шунингдек, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари

»;

в) қуйидаги мазмундаги 86-банд қўшилсин:

«

86.

Туристларга уй-жойни қисқа муддатга ижарага бериш (30 кунгача)

».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 27-модда):
а) 1-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;
б) туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
в) туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;
г) ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш;
е) хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
ж) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;
з) Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва «Ипак йўли офиси» УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
и) Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
к) Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;
л) Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;
м) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат унитар корхоналарига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;
н) Туризмни ривожлантириш институти ҳамда Конгресс ва кўргазмалар маркази фаолияти молиялаштириш;
о) «Туризм фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
п) нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Қўмита раисининг қарори билан тўлаб бериш;
р) Ҳукумат топшириқлари асосида туризм соҳасидаги тадбирлар билан боғли бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);
с) туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади;
т) Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорларга ва республика ҳудудида ҳар чоракда қуйидаги ҳисоб рақамларга маблағлар ўтказиш орқали илгари суриш:
Жамғармага ўтган чорак якунлари бўйича тушган умумий маблағларнинг — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» ДУКга — 20 фоизи миқдорида;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ўтган чорак мобайнида тегишли ҳудуддаги жойлаштириш воситаларига жойлаштирилган хорижий фуқароларнинг тунаб қолиш сонига мутаносиб равишда — 5 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига қўшни давлатлар, МДҲнинг бошқа давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республикага келган хорижий фуқаролар сонининг ўсиши асосида — 10 фоизи миқдорида. Ажратмалар миқдори Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори билан уларнинг иш самарадорлигига қараб ўзгартирилиши мумкин;
у) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пўл ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;
ф) Жамғармага келиб тушадиган барча маблағларнинг 10 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказиш»;
2-банднинг еттинчи хатбошисига «хорижий фуқаролар томонидан» сўзларидан кейин «тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали» сўзлари қўшилсин;
4-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;
жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга»;
«Жойлаштириш воситалари» графасининг «Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан» позициясидан «ўтов» сўзи чиқариб ташлансин;
«Жойлаштириш воситалари» графасининг «Оилавий меҳмон уйлари» позициясига «ўтов» сўзи қўшилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 3-иловадаги «туристическая» сўзлари «отдых и досуг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-иловадаги «туристическая» сўзлари «отдых и досуг» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низомнинг:
17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. Вилоятлардаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келиб жойлашган вақтда, уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида «E-Mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали амалга оширилади.
26-бандининг 3-хатбошисидаги «12 соат мобайнида» сўзлари «улар келиб жойлашган вақтда» сўзлари этиб ўқилсин.
б) Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 28-банди
2-хатбошисидаги «12 соат мобайнида» сўзлари «улар келиб жойлашган вақтда» сўзлари этиб ўқилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2022 й., 09/22/71/0129-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низомда:
а) 2-бандининг иккинчи хатбошисида «топ-50 меҳмонхона брендларидан» деган сўзлардан кейин «ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
б) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
в) 9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«меҳмонхона шартнома асосида бошқа юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган ҳолларда — инвестор ва ишончли бошқарувчи ўртасида белгиланган тартибда тузилган мол-мулкни ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
Қўмита ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан аризачига, меҳмонхона ишончли бошқарувга берилган ҳолларда — ишончли бошқарувчига тақдим этилган 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси»;
г) 10-банднинг биринчи хатбошисига «инвестор» сўзидан кейин «ёки ишончли бошқарувчи» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошисида: «топ-50 рейтингига» деган сўзлардан кейин «ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Brand Finance» компаниясининг топ-50 рейтингига ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига кирувчи меҳмонхона билан франчайзинг тўғрисида шартнома тузилгандан сўнг ушбу меҳмонхона топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилган тақдирда, франчайзинг шартнома ўз кучини йўқотмаган бўлса ҳам, топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилгани эълон қилинган йилдан кейинги йил учун қисман молиялаштириш давом эттирилиши тўхтатилади.»;
д) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«38. 3 ёки 4 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъий назар, инвестор томонидан таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига
21-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 42-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 94-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони, «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон ва «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорлари)» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 12-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2018 йил 1 октябрдаги 781-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 39-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 46-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида» 2019 йил 12 сентябрдаги ПФ-5819-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 19 сентябрдаги ПФ-5833-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарори)» 2019 йил 21 октябрдаги 885-сон қарорига илованинг 6 ва 9-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)» 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 13-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 157 ва 165-бандлари.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-иловасининг 24-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон; 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон; 25.02.2021 й., 09/21/100/0169-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 31.07.2021 й., 09/21/477/0801-сон, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон; 14.02.2022 й., 09/22/71/0129-сон, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон, 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон, 10.07.2024 й., 09/24/389/0491-сон; 06.09.2024 й., 09/24/540/0684-сон; 17.09.2024 й., 09/24/550/0724-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)