|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.07.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 октябрь,
781-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги 781-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри туризмни ривожлантириш департаментлари (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади».
2. 8-банднинг «г» кичик банди чиқариб ташлансин.
3. 9-банднинг «б» кичик бандидаги «б», «г» — «е» кичик бандларига» сўзлари «б», «д» ва «е» кичик бандларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 14-банддаги «ўн беш» сўзлари «ўн» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Низомга илованинг «Бажариш муддати» блокидаги «15 иш куни» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон)