ушбу Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилмаган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни жисмоний шахсларга бериш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Қонуннинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатларига тааллуқли бўлган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тегишли фаолият соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ушбу Қонуннинг 1-иловасида кўрсатилган фаолият турлари фаолиятнинг лицензияланадиган турларидир.
лицензияларни бекор қилади ёки ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган фаолият турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун лицензияларнинг амал қилиш муддатлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида белгиланади, лекин бу муддатлар беш йилдан кам бўлмаслиги керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган тартибда ваколатли органга топширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензияни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ушбу Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турлари амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларидир.
ушбу Қонуннинг 32 ва 33-моддаларида назарда тутилган ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ва (ёки) ушбу масалаларни суд тартибида кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагач, у талабгорнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган тартибда ваколатли органга топширилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришнинг соддалаштирилган тартиби белгиланиши мумкин.
Ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ваколатли органга келиб тушган пайтдан эътиборан улар рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.
Лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза билан ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган тартибда мурожаат қилган тақдирда, талабгор томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Талабгорнинг аризаси ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган тартибда барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган санадан эътиборан ваколатли орган томонидан уни кўриб чиқиш, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд уни беришни рад этиш муддати йигирма иш кунидан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятнинг айрим лицензияланадиган турлари ва амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш зарур бўлган фаолият (ҳаракатлар) турлари учун уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талабгорларнинг лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддатларини йигирма иш кунидан ортиқ этиб белгилаши мумкин.
Агар ваколатли орган талабгорнинг лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин талабгор амалга оширилиши учун лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда ваколатли органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолда талабгор белгиланган давлат божини ёки йиғимни тўлаганидан кейин махсус электрон тизим воситасида унга лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилади. Бунда талабгор лицензиясиз ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ҳамда ваколатли органлар эҳтимол тутилган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси ва иккинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда талабгорга бир иш куни ичида юборилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тадбиркорлик субъектининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризаси бўйича амалга оширилади.
Лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Ваколатли орган лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензиатга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахсга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат улар берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 3-иловасида кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилади. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ушбу Қонунда назарда тутилмаган янги турларини (кичик турларини) жорий этиш тақиқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турлари (кичик турлари) билан ваколатли органни хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда хабардор қилувчи томонидан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида хабарнома юборилганда, паспортларда белгиланган тартибда тақсимланадиган йиғимнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Агар ваколатли орган ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган чораларни кўрмаса, хабардор қилувчи ваколатли органни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини (ҳаракатларини) давом эттириши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган далолатнома тузади ва бир иш куни ичида уни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилувчига юборади. Далолатнома тузилганидан кейин ваколатли орган беш иш куни ичида судга хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиш ҳақида ариза беради.
Хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра тугатилган тақдирда, бу фаолият хабардор қилувчи томонидан хабарнома юборилган санадан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади.
Ваколатли орган хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) тугатиш тўғрисидаги аризада хабардор қилувчи томонидан йўл қўйилган қоидабузарликнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, ушбу Қонуннинг 3-иловасига киритилган фаолият (ҳаракатлар) турларини (кичик турларини) хабардор қилувчи томонидан амалга оширишни уч ойгача бўлган муддатга тақиқлаш тўғрисидаги талабни назарда тутиши мумкин. Бунда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширишни тақиқлашнинг аниқ муддати суд томонидан қонунга мувофиқ аниқланади.
Ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни ваколатли органлар томонидан таҳлил қилиш, текшириш ҳамда уларни лицензиатлардан, фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга оширувчи шахслардан, хабардор қилувчилардан сўраб олиш тақиқланади.
Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
Юридик шахснинг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарнинг ўз фаолиятини қонунчилик ҳамда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириши учун зарур шароитлар яратилади ҳамда ёрдам кўрсатилади.
Ушбу Қонун 48-моддаси иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси ҳамда учинчи қисми, шунингдек 49 — 57-моддалари расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Т/р

Лицензиянинг номи

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари

Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар

1.

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

Мактабгача таълим хизматлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим хизматлари;

профессионал таълим хизматлари;

олий таълим хизматлари;

олий таълимдан кейинги таълим хизматлари;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш.

2.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

3.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

Яккахон ижрочи концерти (битта ижрочининг яккахон концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси

ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар).

4.

Адвокатлик фаолияти учун лицензия

Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишни амалга оширишга доир адвокатлик фаолияти;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

маъмурий ва жиноий суд ишларини юритишни амалга оширишга доир адвокатлик фаолияти.

5.

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия

Хусусий нотариал фаолият.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

6.

Туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари

чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш);

кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш).

7.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Крипто-биржа фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

8.

Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия

Суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

суғурта брокерларининг фаолияти.

9.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия

Ректификатланган истеъмол этил спиртини, шу жумладан узум, резавор мева, шунингдек вино спиртини, узум ва резавор мевадан тайёрланган спирт хом ашёсини ишлаб чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

техник этил спиртини, эфироальдегидли фракцияни (этил спиртининг бош фракциясини) ишлаб чиқариш;

узум, вино, коньяк, виски, ром, резавор мева ва кальвадос дистиллятини ишлаб чиқариш;

ароқ, шу жумладан узум ва мева ароғини, шунингдек ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

коньяк, коньяк ичимлигини, бренди, виски, ром, кальвадосни ишлаб чиқариш;

узум ва резавор мева виносини, кўпикланадиган ва газли винони ишлаб чиқариш;

ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликларини ишлаб чиқариш;

узум ва резавор мевадан тайёрланган вино материалларини ишлаб чиқариш.

10.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият учун лицензия

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

11.

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия

Тамаки маҳсулотларини (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллаларни) саноат асосида ишлаб чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

12.

Аффинаж фаолияти учун лицензия

Иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилардаги қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шунингдек механик, кимёвий ва металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицезияга эга бўлганлар учун — таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хом-ашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, шихтовкалаш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни, гравитация концентратларини, чўкинди олтинни, Доре қотишмасини, катод металларни, рух чўкмаларини, бойитилган смолани олиш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, уларни саралаш, қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш;

юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларнинг парча ва чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни, ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган бошқа буюмларни сотиб олиш;

олтин изловчиларга хизматлар кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни тўплаш учун сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг бут сақланишини таъминлашга доир талабларга мувофиқ жиҳозланган сайёр қабул қилиш-тайёрлов пунктларини ташкил этиш;

республика ҳудудида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш пунктларини очиш;

қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоларида иштирок этиш.

13.

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия

Банк фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

14.

Микрокредит ташкилотлари фаолияти учун лицензия

Микрокредитлар, микроқарзлар, микролизинг бериш ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

15.

Кредит бюролари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

Кредит бюролари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

16.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш.

17.

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

18.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти учун лицензия

маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

халқаро йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш;

маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш;

халқаро йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш.

19.

Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия

Божхона омборини таъсис этиш ва унинг фаолият юритиши.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

20.

Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия

Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш ва унинг фаолият юритиши.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

21.

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

22.

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти учун лицензия

Пиротехника буюмларини яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш;

пиротехника буюмларини ташиш;

пиротехника буюмларини йўқ қилиш;

пиротехника буюмларини утилизация қилиш;

пиротехника буюмларини сақлаш;

пиротехника буюмларини реализация қилиш;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари).

23.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш);

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда реализация қилиш (бериш);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда тақсимлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш;

янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ҳамда ветеринарияда фойдаланиш ва уларни сақлаш;

таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш ҳамда сақлаш.

24.

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти учун лицензия

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш);

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш;

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш;

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш);

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш;

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш.

25.

Тиббий фаолият учун лицензия

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

26.

Фармацевтика фаолияти учун лицензия

Дори воситаларини ишлаб чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

дори воситаларини тайёрлаш;

дори воситаларини улгуржи реализация қилиш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

27.

Ветеринария фаолияти учун лицензия

Ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

ветеринария препаратларини, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш;

ветеринария препаратларини, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш.

28.

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш ишларини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

баландликларда саноат альпинизми усулларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

29.

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

кўприклар ва тоннелларни қуриш;

кўприклар ва тоннелларни таъмирлаш.

30.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни қуриш;

хавфи юқори бўлган объектлардан ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш.

31.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларини (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш;

уй-жой-хўжалик қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

саноат қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

энергетика қурилиши ва алоқа объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш;

магистраль муҳандислик тармоқларини (магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш;

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатлар;

«Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш;

«Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;

«Темир-бетон объектлари конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;

махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш;

қурилиш объектларини капитал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари;

бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;

бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш;

бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ҳамда тизимларини лойиҳалаштириш;

капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш.

32.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия

Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;

маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;

маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш;

маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш;

маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

33.

Биржа фаолияти учун лицензия

Фонд биржаси фаолияти ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

валюта биржаси фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

товар-хом ашё биржаси фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

34.

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

35.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш;

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ташиш;

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини сақлаш;

портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини реализация қилиш.

36.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳосил қилиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қайта ишлаш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиш.

37.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

38.

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқариш;

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани таъмирлаш;

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани реализация қилиш.

39.

Бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия

Бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш);

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини қайта ишлаш.

40.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш;

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш.

41.

Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия

Илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш.

42.

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш;

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини реализация қилиш.

43.

Тўлов тизимлари операторининг фаолияти учун лицензия

Тўлов тизимлари операторининг фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

44.

Тўлов ташкилотларининг фаолияти учун лицензия

Тўлов ташкилотларининг фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

45.

Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия

Диний таълим муассасаларининг фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

46.

Букмекерлик фаолияти учун лицензия

Букмекерлик фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

47.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият учун лицензия

Инвестиция воситачисининг фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолияти.

48.

Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш;

нефть, газ ва газ конденсатини реализация қилиш.

49.

Магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия

Магистраль газ қувурларини лойиҳалаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

нефть қувурларини лойиҳалаштириш;

нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш;

магистраль газ қувурларини қуриш;

нефть қувурларини қуриш;

нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш;

магистраль газ қувурларидан фойдаланиш;

нефть қувурларидан фойдаланиш;

нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш;

магистраль газ қувурларини таъмирлаш;

нефть қувурларини таъмирлаш;

нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш.

Т/р

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг (тартиб-таомилнинг) номи

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар)

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар

1.

Оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома, бундан паст ва ўртача фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно

Оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташиш, бундан паст ва ўртача фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

2.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

Хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

3.

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома

Бошқа модель ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

4.

Ҳаракатдаги таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши учун рухсатнома

Ҳаракатдаги таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши.

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари

5.

Темир йўл шохобча йўлларини, шунингдек юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш

Темир йўл шохобча йўлларини, шунингдек юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

6.

Автомобиль транспортида йўловчилари мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома

Шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда мунтазам йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

7.

Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома

Қуйидагиларни лойиҳалаштириш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш:

аэродром назорат нуқтасидан 46 км радиусда жойлаштириладиган бинолар, иншоотлар, шунингдек одамлар, қушлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар (кемирувчилар) кўплаб тўпланишига олиб келадиган объектлар;

аэродром назорат нуқтасидан 46 км радиусда жойлаштириладиган радио алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари (шу жумладан юқори кучланишли), радио- ва электромагнит нурланишли бошқа объектлар, шунингдек ёритиш техникаси объектлари;

аэродром назорат нуқтасидан 15 км радиусда жойлаштириладиган портлаш хавфи бўлган объектлар;

жойлаштириладиган жойидан қатъи назар чиқариб юбориладиган газларни фавқулодда ёқиш учун машъала қурилмалари;

аэродром назорат нуқтасидан 46 км радиусда жойлаштириладиган саноат ва бошқа корхоналар ҳамда иншоотлар, парвоз кўринишини ва аэродром учиш майдонларининг ҳолатини ёмонлаштирувчи объектлар;

жойлаштириладиган еридан қатъи назар мутлақ баландлиги 50 м ва ундан ортиқ бўлган объектлар.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

8.

Фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга қўйиш тўғрисидаги хулоса

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

9.

Эксплуатант сертификати

Ҳаво орқали ташиш ёки авиация ишларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

10.

Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Фуқаро ҳаво кемасини учишга яроқлилик сертификатни олиш чоғида тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

11.

Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) стандартлари талабларига ва тавсия қилинган амалиётга мувофиқ фуқаро ҳаво кемасидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

12.

Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) стандартлари талабларига ва тавсия қилинган амалиётга мувофиқ фуқаро ҳаво кемасидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

13.

Фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари учун сертификат

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) стандартлари талабларига ва тавсия қилинган амалиётга мувофиқ фуқаро ҳаво кемасидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

14.

Фуқаро ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати

Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

15.

Ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси

Ихтисослашган сўйиш корхоналарида ҳайвонларни сўйиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда реализация қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари

16.

Фискал хотирали назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкаси

Товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинасидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

17.

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг импорт қилувчи мамлакат ветеринария талаблари асосида экспортга (ветеринария сертификати) ветеринария кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш, ветеринария сертификати мавжуд бўлганда импортга (ветеринария гувоҳномаси) кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар транзити.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси

18.

Ветеринария сертификати

Давлат ветеринария хизмати томонидан назорат қилинадиган товарлар экспорти ва импорти.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича бошқармалари

19.

Карантин рухсатномаси

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш, уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари ортилган юклар транзити.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

20.

Фитосанитария сертификати

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик дунёси объектларига мансуб ашёларни экспорт қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

21.

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия

Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

23.

Импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш

Товарлар (ишлар, хизматлар) импорти.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» Давлат унитар корхонаси

24.

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника воситалари мустасно

Пиротехника воситаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида қўллаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

25.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

26.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

27.

Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Автотранспорт воситасида товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари

28.

Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

29.

Архитектура-режалаштириш топшириғи

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

30.

Лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

31.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб олиш

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш.

Туманларнинг (шаҳарларнинг) бўйича қурилиш бўлимлари

32.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома

Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш.

Туманларнинг (шаҳарларнинг) бўйича қурилиш бўлимлари

33.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш.

Туманларнинг (шаҳарларнинг) бўйича қурилиш бўлимлари

34.

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлилиги бўйича давлат экспертиза хулосаси

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш учун.

Давлат экспертизаси органлари

35.

Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳасини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармалари

36.

20 киловаттдан ортиқ қувватли истеъмолчи объектларга энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиб олиш

20 (кВт) киловатт қувватдан ортиқ истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳаларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси

37.

Белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия, нефть маҳсулотларини реализация қилиш учун хабарномалар юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари

38.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса

Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари

39.

Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса

Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналардан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари

40.

Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:

1) беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;

2) йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;

3) эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

41.

Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатнома

Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

42.

Банкни қайта ташкил этиш учун рухсатнома

Банкни қайта ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

43.

Банкни ихтиёрий равишда тугатиш учун рухсатнома

Банкни ихтиёрий равишда тугатиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

44.

Банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шўъба банклар ва ваколатхоналар очиш, филиаллар ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банклари ташкил этиш учун рухсатнома

Банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шўъба банклар, филиаллар ва ваколатхоналар очиш, чет эл банклари ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

45.

Банклар томонидан нақд чет эл валютаси ва (ёки) миллий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома

Банклар томонидан нақд чет эл валютаси ва (ёки) миллий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

46.

Банк томонидан бошқа банкнинг акцияларини сотиб олиш учун рухсатнома

Банк томонидан бошқа банкнинг акциялари сотиб олиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

47.

Банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини аутсорсингга топшириш учун рухсатнома

Банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини аутсорсингга ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

48.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестрига киритиш тўғрисидаги қарор

Ипотека кредитларини қайта молиялаштириш фаолиятини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

49.

Суғурталовчини қайта ташкил этишга доир рухсатнома

Суғурталовчини қайта ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

50.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиб олиш

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

51.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарор

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси

52.

Ер қаъри тўғрисидаги геологик материалларда назарда тутилган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисида қарор

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси

53.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) ўз фойдасига берилаётган шахс билан тегишли ён бериш шартномасини тузиш ва унга ваколатли орган томонидан лицензия бериш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтегаз» Акционерлик жамияти

54.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

Ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш; тажриба-саноат йўсинида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш; олтин изловчилар усулида қимматбаҳо металларни кавлаб олиш; фойдали қазилмаларни кавлаб олиш; техноген минерал хосилалардан фойдаланиш; фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш; муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш; нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

55.

Ер қаъри бўйича геологик материалларга доир лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси

Фойдали қазилмалар конларини геологик ўрганишдан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

56.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ҳисобга олиш

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома эгаси томонидан ер қаърини геологик ўрганиш бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

57.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

58.

Кон ажратиш далолатномаси

Ер қаъри участкаларидан рухсатнома асосида фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

59.

Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилишга доир махсус лойиҳани келишиб олиш

Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилишга доир махсус лойиҳани тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

60.

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш

Кон ишларини амалга ошириш ва фойдали қазилма конларини минерал хом ашёни қайта ишлаш билан бирга ишга тушириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

61.

Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса

Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш, шунингдек шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

62.

Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома

Тоғ-кон ишларини юритиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

63.

Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома

Озонни бузувчи моддаларни ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ёки экспорт қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

64.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

65.

Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома

Ёввойи ҳайвонларни овлаш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

66.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

67.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

68.

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

69.

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник, шунингдек зоология коллекциялари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Питомникдаги ёввойи ҳайвонларни, шунингдек зоологик коллекцияларни сақлаш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

70.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари

71.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

72.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

73.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

74.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

75.

Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш учун рухсатнома

Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

76.

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

77.

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома

Саноат мақсадларидаги портловчи материалларни олиб кириш учун рухсатнома олиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

78.

Портловчи моддаларни сотиб олиш учун гувоҳнома

Портловчи моддаларни сотиб олиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

79.

Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома

Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

80.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларда реле ҳимояси қурилмалари, электроавтоматика, телемеханика ва иккиламчи занжирларни созлаш ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

81.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш.

Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши

82.

Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частоталари қурилмалар учун ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш.

Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши

83.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш).

«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган радиочастота органлари

84.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш.

«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган радиочастота органлари

85.

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш.

«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган радиочастота органлари

86.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

87.

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома

Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

88.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

89.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникадан тиббий мақсадларда фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

90.

Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатнома

Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

91.

Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиб олиш

Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

92.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

93.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Портловчи материаллар айланмаси соҳасида фаолият кўрсатувчи юридик шахслар томонидан портловчи материалларни олиб кириш, олиш, сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

94.

Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса

Объектлар (хоналар)да гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари

95.

Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида портловчи материалларни ташиш учун рухсатнома

Фуқаролик авиацияси ҳаво кемаларида портловчи материалларни ташиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

96.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

97.

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун сертификат

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

98.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга рухсатнома олиш

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

99.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондида (устав капиталида) акция (улуш) олиш учун бир шахс, бир гуруҳ шахслар томонидан олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, ишончли бошқариш ва бошқа битимлар тузиш.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

100.

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги

101.

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома

Оммавий тадбирларни, шу жумладан концерт-томоша тадбирларини ҳамда халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

102.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

103.

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

104.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, қўллаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

105.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома

Рентген ускунасидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

106.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

107.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

108.

Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса

Автомобиль транспортида оғир ва катта ҳажмли ёки хавфли юкларни ташиш учун рухсатнома олиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

109.

Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатнома

Газ қувурларини ва газ хўжалигининг бошқа газ истеъмол қилувчи объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

110.

Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор

Геодезия ва картография ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

111.

Махфий картография материалларини кўпайтириш учун рухсатнома

Махфий картография материалларини кўпайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

112.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш учун рухсатнома

Картография фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

113.

Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш учун рухсатнома

Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

114.

Аэросуратга олиш ишларини бажариш учун рухсатнома

Аэросуратга олиш ишларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

115.

Аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш учун рухсатнома

Аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

116.

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатнома

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги

117.

Фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома

Фильмни оммавий намойиш этиш.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги

118.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги

119.

Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Оммавий ахборот воситалари сифатида фаолиятни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

120.

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Т/р

Хабарноманинг номи

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракат) турлари (кичик турлари)

Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар

1.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини таъмирлаш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас).

2.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни, шунингдек қимматбаҳо тошларни баҳолаш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни баҳолаш, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни геммологик текшириш;

қимматбаҳо металлардан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлар, катализатор сеткаларидан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналардан, термопар, термореле, термоқаршиликдан фойдаланиш ва уларни сақлаш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш (кимёвий, электрокимёвий, пуркаш ва бошқа усуллар билан);

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш;

тиббиёт, озиқ-овқат, алкогол ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;

қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш, уларни сайқаллаш. Табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, табиий олмосдан ясалган олмос асбобдан ва бурғулаш олмос асбобидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш. Олмос асбобини рекуперация қилиш ишларини амалга ошириш;

қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникаси ва бошқа буюмларни қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни утилизация қилиш;

узелларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан олинган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш;

қимматбаҳо металлардан ҳарбий ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ҳарбий ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва улардан фойдаланиш;

ҳарбий ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, ҳарбий ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш;

таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ҳамда предметларни кўргазмаларга қўйиш, сақлаш ва реставрация қилиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорларига кўра давлат даромадига ўтказилган) реставрация қилиш (таъмирлаш);

таркибида кумуш мавжуд бўлган ва ёруғликка таъсирчан материаллардан, кинофоторентген-плёнкалар, кинофоторентген-пластинкалар ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган худди шундай материаллардан фойдаланиш.

3.

Заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан воситачилик савдоси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

ахборот-коммуникация технологияларидан (онлайн-дўконлардан) фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан божсиз савдо зоналарида чакана савдо қилиш (duty free);

қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмларни сотиб олиш, қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан улгуржи савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган).

4.

Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Инвестиция маслаҳатчиси фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

5.

Ломбард фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Ломбард фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

6.

Нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб кирганлик ҳақида хабарнома

Банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб кириш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

7.

Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида хабарнома

Банк филиалини очиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

банк хизматлари офисини очиш.

8.

Тўлов ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ҳақида хабарнома

Тўлов ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш).

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

9.

Электрон пуллар эмитентининг электрон пулларни чиқариш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисидаги хабарномаси

Электрон пуллар эмитентининг электрон пулларни чиқариш бўйича фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

10.

Микрокредит ташкилотининг филиалини, микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини ташкил этганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарномаси

Микрокредит ташкилотининг филиалини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини ташкил этиш.

11.

Мактабдан ташқари таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Нодавлат мактабдан ташқари таълим, шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

12.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

13.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

14.

Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти ёки унинг бир қисми.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

15.

Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти ёки унинг бир қисми.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

16.

Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг бир қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

17.

Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг тунги вақтда фаолият юритишни бошлаганлиги ёки тугатганлиги тўғрисида хабарнома

Умумий овқатланиш корхоналарининг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши;

Туман ва шаҳар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)

кўнгилочар объектларнинг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши.

18.

Автовокзалнинг (автостанциянинг) фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарнома

Автовокзалнинг (автостанциянинг) фаолиятини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

19.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик тўғрисида хабарнома

Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялари

20.

Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Ветеринария даволаш-профилактика фаолияти.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари

21.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно, сотиш фаолиятини, бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми (бундан нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркалари мустасно), шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

22.

Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Геодезия фаолияти турлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

картография фаолияти турлари.

23.

Пиво ва пиво ичимликлари (бундан табиий вино мустасно,) ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

24.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари

25.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари

26.

Ноширлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Ижтимоий-сиёсий нашрлар фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

адабий-бадиий нашрлар фаолияти;

болалар ва ўсмирлар нашрлари фаолияти;

маънавий-маърифий нашрлар фаолияти;

илмий нашрлар фаолияти;

илмий-оммабоп нашрлар фаолияти;

ўқув адабиётларини нашр этиш фаолияти;

энциклопедик (маълумотнома) нашрлар фаолияти;

расмий нашрлар фаолияти;

диний нашрлар фаолияти;

ахборот-реклама нашрлари фаолияти;

ишлаб чиқариш соҳасидаги нормативларни нашр этиш фаолияти.

27.

Матбаа корхоналарини ташкил этганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Матбаа маҳсулотларининг қолипларини тайёрлаш фаолияти;

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

офсет усулида чоп этиш фаолияти;

флексо усулида чоп этиш фаолияти;

мабтаа қолипларисиз чоп этиш фаолияти;

трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш фаолияти;

брайл усулида чоп этиш фаолияти;

тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш фаолияти;

чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш фаолияти.

28.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизмат вазифаларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида аудит ўтказиш.

29.

Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш тўғрисида хабарнома

Юқори частотали қурилмалардан металларни эритиш, металларга ишлов бериш ва бошқа соҳаларда фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунида белгиланган радиочастота органлари

30.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари

31.

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализациясига (оптикага) доир фаолият.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий бўлинмалари

32.

Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

33.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабарнома

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш.

Т/р

I. Фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун

Лицензиянинг номи

Жарима миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия

200

2.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

200

3.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

200

4.

Адвокатлик фаолияти учун лицензия

250

5.

Туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

200

6.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

300

7.

Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия

300

8.

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия

300

9.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият учун лицензия

300

10.

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия

300

11.

Аффинаж фаолияти учун лицензия

200

12.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия

300

13.

Автомобиль транспортида халқаро юкларни ташиш фаолияти учун лицензия

200

14.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти учун лицензия

300

15.

Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия

300

16.

Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия

200

17.

Божсиз савдо дўкони фаолияти учун лицензия

200

18.

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти учун лицензия

300

19.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолияти учун лицензиялаш

300

20.

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти учун лицензия

300

21.

Тиббий фаолият учун лицензия

300

22.

Фармацевтика фаолияти учун лицензия

300

23.

Ветеринария фаолияти учун лицензия

250

24.

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия

250

25.

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия

300

26.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия

300

27.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият учун лицензия

200

28.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия

250

29.

Биржа фаолияти учун лицензия (бундан валюта биржаси фаолияти учун лицензия мустасно)

200

30.

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия

300

31.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

300

32.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия

300

33.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

300

34.

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

300

35.

Бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия

300

36.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия

300

37.

Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия

300

38.

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия

200

39.

Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия

200

40.

Букмекерлик фаолияти учун лицензия

300

41.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият учун лицензия

200

42.

Нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия

300

43.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия

300

II. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг (тартиб-таомилнинг) номи

Жарима миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно

100

2.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

150

3.

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома

100

4.

Ҳаракатланадиган таркибнинг умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқиши учун рухсатнома

200

5.

Темир йўл шахобча йўлларини, шунингдек юклаш, тушириш, вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиш

100

6.

Автомобиль транспортида йўловчилари мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома

100

7.

Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома

200

8.

Фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга қўйиш тўғрисидаги хулоса

200

9.

Эксплуатант сертификати

200

10.

Фуқаро ҳаво кемасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

200

11.

Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати

200

12.

Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат

150

13.

Фуқаро ҳаво кемаларига радио жиҳозлар бўйича сертификат

200

14.

Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотининг сертификати

150

15.

Ихтисослашган сўйиш корхонасининг ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ҳамда хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида ветеринария-санитария хулосаси

100

16.

Фискал хотирали назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш карточкаси

100

17.

Давлат ветеринария хизматининг назорати остидаги товарларни экспорт, импорт ва транзит қилиш учун рухсатнома

150

18.

Ветеринария сертификати

100

19.

Карантин рухсатномаси

100

20.

Фитосанитар сертификат

100

21.

Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия

150

22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома

150

23.

Импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш

200

24.

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника воситалари мустасно

150

25.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

150

26.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

200

27.

Автотранспорт воситасида юкларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

100

28.

Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома

150

29.

Архитектура-режалаштириш топшириғи

200

30.

Лойиҳа ҳужжатларини Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан Архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги юзасидан келишиш

150

31.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

100

32.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома

100

33.

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси

100

34.

Ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлилиги бўйича давлат экспертизасининг хулосаси

200

35.

Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

200

36.

Қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган истеъмол объектларига энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиш

150

37.

Ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса

200

38.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса

200

39.

Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳамда технологик нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарининг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисидаги хулоса

200

40.

Суғурталовчини қайта ташкил этиш учун рухсатнома

100

41.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш

100

42.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солиш чоғида тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги қарор

100

43.

Ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик материалларда назарда тутилган фойдали қазилма конлари захираларини тасдиқлаш ҳақидаги қарор

200

44.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор

100

45.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

150

46.

Ер ости бойликлари бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш хулосаси

100

47.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини геологик ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш

100

48.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома

150

49.

Кон ажратиш далолатномаси

200

50.

Ер ости бойликлари ёки унинг қисмларини қазиб олувчи корхонани тугатиш ва консервация қилишга доир махсус лойиҳани келишиш

100

51.

Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиш

100

52.

Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси ҳамда шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса

150

53.

Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома

200

54.

Озонни бузувчи моддаларни, шунингдек таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт ва экспорт қилиш учун рухсатнома

200

55.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома

100

56.

Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома

100

57.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

100

58.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ўсимлик турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ҳамда четга олиб чиқиш учун рухсатнома

150

59.

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома

100

60.

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология коллекцияларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

100

61.

Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома

100

62.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома

100

63.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома

100

64.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

150

65.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома

150

66.

Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш учун рухсатнома

200

67.

Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома

200

68.

Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома

150

69.

Портловчи моддаларни сотиб олиш учун гувоҳнома

150

70.

Портлаш хавфи бўлган янги технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга туширишга, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома

200

71.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома

150

72.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги қарор

150

73.

Ишлаб чиқиладиган (модернизация қилинадиган), ишлаб чиқариладиган ва чет элдан сотиб олинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарор

150

74.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш ва қуриш (ўрнатиш) учун рухсатнома

150

75.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

100

76.

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома

100

77.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома

200

78.

Махсус киритиладиган биологик актив моддаларни, янги кимёвий моддаларни, озиқ-овқат қўшимчаларини, биологик воситалар ва материалларни, полимер ва пластик массаларни, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома

200

79.

Ускуналар, қувурлар, цистерналар ва бошқа сиғимларни кимёвий муҳофазалаш ишларини бажариш учун рухсатнома

200

80.

Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси

200

81.

Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатнома

150

82.

Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиш

200

83.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома

200

84.

Портловчи материалларни олиб кириш, олиш ва сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

200

85.

Объектларнинг (хоналарнинг) гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларга ўхшаш моддаларни ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса

200

86.

Фуқаролик авиацияси ҳаво кемаларида портловчи материалларни ташиш учун рухсатнома

200

87.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларга ўхшаш моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома

200

88.

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш,ундан олиб чиқиш учун сертификат

100

89.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш учун олдиндан рухсат олиш

100

90.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш

100

91.

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома

150

92.

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома

100

93.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома

100

94.

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган ҳолда улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома

100

95.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома

150

96.

Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома

150

97.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмалар ҳамда иншоотларни кўрик ва синовлардан ўтказиш учун рухсатнома

200

98.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғларининг аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома

200

99.

Хавфли юкларни ташишга мўлжалланган сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисидаги хулоса

200

100.

Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома

150

101.

Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор

100

102.

Махфий картография материалларини кўпайтириш учун рухсатнома

150

103.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва/ёки тарқатиш учун рухсатнома

100

104.

Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш учун рухсатнома

150

105.

Аэросуратга олиш ишларини бажариш учун рухсатнома

150

106.

Аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш учун рухсатнома

100

107.

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатнома

150

108.

Фильмларни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома

100

109.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома

100

110.

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома

100

111.

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома

150

III. Ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик

Хабарноманинг номи

Жарима миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясаладиган заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

2.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

25

3.

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

4.

Инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

5.

Мактабдан ташқари таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

6.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

75

7.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

75

8.

Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

9.

Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

10.

Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

11.

Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг тунги вақтда фаолият юритишни бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақидаги хабарнома

25

12.

Автовокзал (автостанция) фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

13.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик ҳақидаги хабарнома

25

14.

Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

25

15.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) сотиш фаолиятини, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно, бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

100

16.

Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

75

17.

Пиво ва пиво ичимликларини (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

75

18.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

25

19.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

25

20.

Ноширлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

25

21.

Матбаа корхоналарини ташкил этганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

22.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

50

23.

Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаганлик ва тугатганлик ҳақидаги хабарнома

75

24.

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

25

25.

Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

75

26.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақидаги хабарнома

75