Ўзбекистон Республикаси ўрмон давлат қўмитасининг
қарори
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3165]
Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. БАКИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 апрель,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 29 апрелдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир
ҚОИДАЛАР
Мазкур уруғ ва нав назоратини ўтказиш қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик ҳақида»ги Қонунининг 12-моддасига асосан ишлаб чиқилиб, ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликлари — ўрмон ва манзарали дарахтлар ҳамда доривор ўсимликларнинг экиш учун фойдаланиладиган уруғлари, мевалари, кўчатлари, қаламчалари, ўсимликнинг вегетатив йўл билан кўпайтириладиган қисмлари;
уруғликларнинг генетик (нав) сифати — муайян нав уруғлигининг генетик жиҳатдан софлигини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи;
уруғликларнинг экинбоплик сифати — уруғликларнинг экиш учун яроқлилигини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уруғликлар тўдаси — келиб чиқиши ва сифати бўйича бир хил бўлган уруғликлар тўплами;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
уруғчилик — уруғликларни етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлган фаолият;
вегетация даври — ўсимликларнинг ривожланиш даври;
элита уруғликлар — оригинал уруғликларни изчил кўпайтириш йўли билан олинган уруғликлар;
лаборатория шароитида нав синаш — уруғликларни нав ва нав тозалигига мансублигини лаборатория шароитида синаб аниқлаш;
дала шароитида уруғликларни баҳолаш — уруғликларни махсус участкаларда экиб, уруғликларни қайси тур ва навга мансублиги ҳамда нав тозалигини аниқлаш;
нав назорати — ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг нав ва нав тозалигини, экиш ва ўстириш жараёнларини назорат қилиш;
дурагай уруғликлар — ирсияти ҳар хил навлар, турлар ва туркумдошларни чатиштиришдан олинган уруғликлар;
оригинал уруғликлар — нав муаллифи ёки у ваколат берган шахс томонидан етиштирилган ва кейинчалик кўпайтириш учун мўлжалланган уруғликлар;
репродукцион уруғликлар — элита уруғликлардан олинадиган кейинги авлод уруғликлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уруғ назорати — Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида уруғликлар экиш сифатини аниқлаш жараёнларини назорат қилиш.
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўрмон хўжаликлари экинлари уруғликларининг нав назорати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уруғчилик бўйича масъул шахслар томонидан олиб борилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3. Уруғликларнинг генетик (нав) сифати — дала ва лаборатория шароитларида ўтказиладиган нав синовлари натижалари бўйича аниқланади.
Уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган нав синови лаборатория таҳлили ўтказиш орқали уларнинг муайян нав (тур)га мансублигини белгилайди ва генетик (нав) сифатини аниқлайди.
2-боб. Генетик (нав) ва уруғ назоратини ўтказиш тартиби
4. Нав назоратини ўтказиш тартиби қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
экиш учун мўлжалланган уруғликларни йиғиш ёки чет элдан олиб келиш;
лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
экишгача сақлаш;
экиш;
ўрмон хўжалиги экинлари вегетацияси даврида парваришлаш.
5. Ўрмон хўжалиги ўсимликлари уруғликларининг навдорлик даражаси апробация ва лаборатория нав синовлари усуллари орқали текширилади.
6. Уруғликларни жамғариш жараёнини назорат қилиш умумий агротехник усулларда олиб борилади, навларнинг аралашиб кетишига йўл қўйилмайди.
7. Уруғликлар тозалигини назорат қилиш технологик жараёнларни сифатли ташкил этиш орқали амалга оширилади. Техник жиҳозларда уларнинг эксплуатация қилиш йўриқномаси бўлиши зарур.
8. Уруғликларни сақлаш, уларни қадоқлаш ва маркировка қилиш назоратга олинади.
9. Элита ва асосий уруғликлар, биринчи авлод гибрид уруғликлари 1,0 фоиздан юқори бўлмаган ўзгаришгача қадоқланади.
Қадоқлаш — уруғликлар зарарланишининг олдини оладиган даражада бўлиши керак. Қадоқларда этикетка ва маркировка қилинган ҳолда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
лабораторияда нав синовларини ўтказиш учун уруғлик ишлаб чиқарувчи субъектнинг номи (бундан буён матнда Субъектлар деб юритилади);
тури;
шакли;
нави;
репродукцияси;
нав тозалиги тоифаси;
экиш тартиби;
ҳосил йили;
партияси рақами;
нав тозалиги;
нав ҳужжати ва ҳужжатнинг рақами, берилган вақти.
10. Уруғлик сақланадиган биноларнинг талабга жавоб бериши — экологик, қурилиши, ёнғин хавфсизлиги, санитар ҳолати, фитосанитар талабларининг бажарилиши уруғ сақланаётган бино эгаси томонидан назорат қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Уруғликлардан намуналар олиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига биноан аккредитациядан ўтган лабораторияларда экспертиза ўтказилиб, уруғлик назорати амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Текшириш учун уруғликлардан намуналар олиш уруғлик етказиб берувчи иштирокида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ходими (бундан буён матнда Масъул шахс деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
13. Аккредитациядан ўтган лабораторияда экспертизадан ўтган уруғликларнинг экиш ва навдорлик сифатлари натижалари бўйича эътироз бўлса, лабораториянинг юқори турувчи масъул шахс томонидан қайтадан ўрганиб чиқилади.
Текшириш натижаларида уруғ таҳлилида фарқ кузатилса, ушбу лаборатория уруғликлар сифати ҳақида олдинги берилган ҳужжатнинг ўрнига янги ҳужжат беради.
14. Субъектлар уруғчилик соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талаблари тўғри бўлишини таъминлайди.
15. Дала шароитида уруғликларни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
баҳолаш уруғликларни махсус майдонларда экиш ва кейинчалик уларнинг ўсимликлар бўйича нав сифатларини ўрганиш орқали ўтказилади;
баҳолаш вегетация даврида ўтказилади;
баҳолаш тартиби ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг қайси тур, нав, шаклга мансублигини ҳамда нав тозалигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
3-боб. Лаборатория нав синовларини ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Лаборатория нав синовлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ Институт томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Субъектлар томонидан бериладиган Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ аризага қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни Институт лабораторияларига тақдим этади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланган уруғликларни таҳлилдан ўтказиш ҳақидаги аризага:
уруғликнинг ёрлиғидан намуна ёки уруғлик тўғрисида маълумот;
апробация далолатномаси;
уруғликнинг тайёрланганлиги тўғрисида далолатнома;
б) чет элдан келтириладиган уруғликларни таҳлилдан ўтказиш ҳақидаги аризага:
уруғликка оид норматив ҳужжат нусхаси;
уруғликнинг ёрлиғидан намуна ёки уруғлик тўғрисида маълумот;
уруғликнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс ёки ҳисоб-фактура, фитосанитария сертификати);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг карантин рухсатномаси.
(17-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Институт томонидан субъектлардан келиб тушган аризалар 10 календарь куни ичида текшириб чиқилади ва лаборатория нав синовлари натижалари тақдим этилади.
Мазкур ҳужжатнинг 17-бандида кўрсатилган барча ҳужжат ва материалларни қабул қилган Институт тегишли тартибда лаборатория нав синовларини ўтказади ёки тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар тўлиқ бўлмаган тақдирда 2 иш куни ичида аризачига рад этиш хатини жўнатади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
19. Лаборатория нав синовлари вақтида:
маълумотлар банкидан фойдаланган ҳолда бошқа навлардан фарқланадиган хусусиятлар мавжудлиги аниқланади;
визуал таҳлиллар асосида берилган материалларнинг бир хиллиги баҳоланади;
биокимёвий тадқиқотлар электрофорез услубида олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Лаборатория нав синовларини ўтказиш асосида Институт томонидан субъектларга Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ лаборатория нав синовлари натижаларини тақдим этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
4-боб. Уруғликлар сифатини экспертизадан ўтказиш қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Институт лаборатория шароитида уруғликлар сифатини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тегишли хулосалар беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
22. Ўрмон хўжалиги уруғликлари сифатини экспертизадан ўтказишда барча кўрсаткичлар бўйича амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талаблари бўйича тўлиқ ёки қисман таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
23. Уруғликларни экиш сифатини аниқлаш аккредитациядан ўтган лабораторияда уруғликлар партиясидан ўртача намуналар олиш орқали тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқ ўтказилади. Навдор уруғликлар сифати апробация далолатномаси билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экиш ёки сотиш учун мўлжалланган уруғликлардан ўртача намуналар танлаш субъект ёки сотувчининг вакили иштирокида Институт ходими томонидан амалга оширилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
Уруғликлардан ўртача намуналарни танлаш ҳамда гувоҳномалар ёзиш Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ расмийлаштирилади ҳамда Қоидаларнинг 5-иловасига биноан эса журналларда қайд этилади.
Ўртача намуналар олиш далолатномаси 2 нусхада тузилади. Бир нусхаси субъектга берилади, иккинчи нусхаси лабораторияда қолади.
24. Уруғликлар сифати ҳақидаги ҳужжатлар 6 ва 7-иловаларга биноан қайд этилади.
25. Уруғликлар яроқли деб топилганида Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳнома Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ берилади.
Уруғликлар партиясида белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига нисбатан кўп касаллик ва зараркунандалар аниқланса уруғликлар кондициялиги ҳақидаги гувоҳнома берилмайди.
26. Уруғликлар яроқсиз деб топилганида ёки уруғликларнинг меъёрланган кўрсаткичлари тўлиқ таҳлил қилинмаган ҳолатларда Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ уруғликлар таҳлили натижаси қуйидаги ҳолатда расмийлаштирилади ҳамда тақдим этилади:
қисман таҳлил учун олинган уруғликлар наъмуналарида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талаблари меъёрларига мос келмаганда;
барча таҳлилларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаса;
намуналар таҳлили натижаларида ўртача арифметик кўрсаткичлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаса.
27. Уруғликлар кондициялиги гувоҳномасининг амал қилиш муддати:
1-синфдаги уруғликлар учун — 8 ой;
2-синфдаги уруғликлар учун — 6 ой.
Уруғликлар кондиционлиги гувоҳномасининг амал қилиш муддати уруғликлар унувчанлиги таҳлили тугаган кундан бошланган деб ҳисобланади.
Уруғликлар кондиционлиги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг уруғликлар фақатгина унувчанлиги бўйича синовдан ўтказилади.
Такрорий таҳлил ўтказиш Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳнома амал қилиш муддати тугагунга қадар ўтказилиши керак.
Агар Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳнома уруғликлар яшовчанлиги бўйича берилган ва жамғарилган йили экилмасдан бошқа фондга ўтказилган бўлса, бу кўрсаткичлар бекор қилинади ҳамда қайта тўлиқ унувчанлиги билан бирга таҳлил қилинади.
Агар уруғликлар қайта таҳлил қилинганда унувчанлик олдинги кўрсаткичларини такрорласа, у ҳолда Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилади.
28. Таҳлилдан ортиб қолган уруғликлар экиш ишлари тугагандан сўнг (экиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд ҳисоботи бўйича) 1 ой давомида сақланади.
29. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан келишилган.
Инновацион ривожланиш вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2019 йил 29 апрель
Фанлар академияси Президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2019 йил 29 апрель
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Д. САТТАРОВ
2019 йил 29 апрель
«Ўздавкарантин» инспекцияси бошлиғи И. ЭРГАШЕВ
2019 йил 29 апрель
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига
‎_______________________________________________________дан

(юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.)‎


‎Ариза
‎‎‎

‎‎Сиздан, лаборатория нав синовларини ўтказишингизни ва уруғликларнинг
‎_________________________________________________________________________________‎

‎‎(ўрмон ўсимлиги, нав, хилма-хиллиги ва репродукция)

кўрсатилган турга тегишлилиги ва тозалигини аниқлашингизни сўраймиз.
Юридик шахс ёки жисмоний шахс тўғрисидаги маълумот:
‎‎1. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан ўтказиш) ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки гувоҳнома, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати_______________
‎‎_________________________________________________________________________________

‎‎рўйхатдан ўтказилган рақам, қачон, ким томонидан берилган)

‎‎2. Юридик манзил:__________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________

‎‎(индекс, вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй рақами, телефон, факс)

‎‎3. Қабул қилинадиган ҳужжатлар:
‎‎_________________________________________________________________________________
‎‎‎_________________________________________________________________________________
‎‎Уруғлик намуналари ______________ дона, ўлчами _________________.
Аризачи____________________________________________________________

‎‎(имзо, муҳр, Ф.И.О)

«___» ______________20__ й.
____________(сана, ой)
Ариза қабул қилинган сана «___» ______________20__ й.‎‎
‎‎_______________________________________________________________________
‎___________________________________________

(ариза қабул қилиб олувчининг Ф.И.О ва имзоси)‎

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
2-ИЛОВА


‎Лаборатория нав синовларининг натижаси №_____

«___» __________20__ й.
Берилди___________________________________________________________________________

юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О)

партия рақами № _______, уруғлик ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________

(дарахт-бута номи, нави, хилма-хиллиги)

___________________________________________________ дан олинган
Репродукция _______________________, ҳосил йили ______________,
______ 20___ йилдаги лаборатория синовини ўтказиш тўғрисидаги аризага мувофиқ.
Таҳлил натижалари.
Уруғлик ҳақиқийлиги _________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
Хулоса:___________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
3-ИЛОВА


‎Ўртача намуналар олиш далолатномаси № _____

Уруғликларнинг экиш сифатини аниқлаш, тегишли __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎__________________________________________________________________________‎

(юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О, туман, вилоят)

Мен,______________________________________________________20__ й.,

(Лавозими, исми, фамилияси, отасининг исми (сана, ой))

________________________________________________________________________иштирокида

(ташкилот, лавозим, Ф.И.О)

Вакиллар — реализация учун олинган уруғликлар партияси намуналари, шунингдек, баҳсли вазиятларда тўлдирилади______________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
‎‎Уруғ кўздан кечирилди ва намуна олинди __________________________ ўртача
(стандарт рақам)‎
Партия намунаси сақланаётган __________________________________________________
(бўлим (бригада))‎
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
4-ИЛОВА


‎‎‎Уруғликлар ҳақида гувоҳнома

Т/р‎

Номланиши ‎‎

Номланиши ‎‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

‎‎1) Ўрмон хўжалиги ўсимлиги тури
‎2) Нави
‎3) Номи, навдорлик ҳужжати санаси №
‎4) Нав тозалиги ёки типи, %
‎5) Репродукция
‎6) Ҳосил йили
‎7) Партия рақами
‎8) Партия массаси, центнер
‎9) Назорат бирлиги рақами
‎10) Жой сони
‎11) Уруғлик сақлаш жойи, омбор рақами, тўлалиги
‎12) Уруғликлар қачон ва қаердан олинган
‎13) Уруғликлар қандай қайта ишланган
‎14) Уруғликлар неча маротаба таҳлилдан ўтказилган ва охирги таҳлил санаси ва рақами
‎15) Қандайдир модда билан ишлов берилганми ва қандай препарат
‎16) Қандай таҳлил ўтказиш учун намуна олинган
‎17) Уруғликларни белгилаш
‎18) Тақдим этилган уруғликлар сони
‎Қопларда
‎Шиша идишларда
‎Халтачаларда
‎Қадоқланган ҳолда
1. Уруғликлар уруғ сифатини экспертиза қилиш бўйича _______________________________________________________ лабораториясига йўналтирилган.‎‎
‎‎Намуна олган шахс ________________________________________________

‎‎(Ф.И.О, имзо)‎

‎‎Вакиллар _________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О, имзо)‎ ‎‎

‎‎Кафолат: уруғликларни аралашиб кетишидан, ифлосланишидан, унувчанлиги ва бошқа экиш сифатлари, шунингдек, танланган намуналар дубликатидан сақлаш______________________
‎_________________________________________________кафолатланади.

(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О)

‎‎Сақлаш учун масъул шахс
‎___________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О, имзо)‎

‎‎Назорат бирликларининг жойлашув схемаси
‎‎(намуна олган шахс томонидан тўлдирилади)
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
5-ИЛОВА
Ўртача намуналарни қайд этиш
журнали

Т/р

Назорат бирлиги сони

Сана

Юридик шахс номи, намуна олинган жисмоний шахснинг Ф.И.Ш

Экин

Нав

Уруғликлар олинган жой

Ҳосил йили

1

2

3

4

5

6

7

8

Жадвалнинг давоми

Партия рақами

Партия миқдори

Репродукция

Намуна олиш далолатномаси санаси ва рақами

Сақлаш жойи

Уруғликларни белгилаш

9

10

11

12

13

14

Жадвалнинг давоми

Партиядаги уруғликларнинг нечанчи маротаба таҳлил қилиниши

Намуна миқдори

Таҳлил тури

Уруғликларни қабул қилган мутахассиснинг Ф.И.Ш ва имзоси

Қопларда

Бошқа турда қадоқланган

15

16

17

18

19

Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
6-ИЛОВА
Уруғликлар сифатини қайд этиш
журнали

Ҳужжат рақами

Ҳужжат берилган сана

Амал қилиш муддати

Экиш

Нав

Репродукция

Ҳосил йили

Партия рақами

Партия миқдори

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Жадвалнинг давоми

Уруғликлар олинган жой

Сақлаш жойи

Уруғликларни белгилаш

Қайта ишлов бериш тури

Йиғиш далолатномаси санаси ва рақами

Партия нечанчи маротаба таҳлил қилиниши

Олдинги ҳужжатнинг берилган санаси ва рақами

10

11

12

13

14

15

16

Жадвалнинг давоми

Тозалиги ва яроқсизлиги

Асосий экин уруғликлари

Шунингдек

Чиқиндилар, %

Доминант гуруҳлар

Бошқа ўсимлик уруғликлари, 1 кг даги сони, дона

Шунингдек

Бошқа маданий ўсимликлар уруғлари,
1 кг даги сони, дона

Бегона ўтлар уруғлари,
1 кг даги сони, дона

Карантин рўйхатида турган ўсимлик уруғлари, 1 кг даги сони, дона

Бошқа турдаги озуқа-боп ўсимликлар уруғлари,
1
кг даги сони, дона

Ўта зарарли уруғлар,
1 кг даги сони дона

Заҳарли ўсимликлар уруғлари,
1 кг даги сони, дона

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

Жадвалнинг давоми

Шикастланган
(қопда, тўпламда) %

Ўсиш қуввати %

Унувчанлиги %

Яшовчанлиги %

Намлиги %

1000 гр уруғ оғирлиги

Зараркунандалар билан зарарланиши, 1кг даги сони, дона

Касалликлар билан зарарланганлиги %

Уруғ синфи (кондиционлиги бўлмаган )


Эслатма: журнал тикилади, рақамланади, усти қоғозга елимланади, масъул ходим имзоси қўйилади ва лаборатория муҳри босилади.

1 ― 3 к иловаси Уруғликлар сифатини экспертиза қилиш қоидалар асосида ўтказилади.

Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
7-ИЛОВА
Уруғ сифати ҳақида берилган ҳужжатларни қайд этиш
журнали

Т/р

Юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О

Экиш

Сони, тонна

Ҳужжат номи

Ҳужжат берилган сана ва рақами

Имзо

1

2

3

4

5

6

7

Эслатма: журнал тикилади, рақамланади,усти қоғозга елимланади, масъул ходим имзоси қўйилади ва лаборатория муҳри босилади.
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
8-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ш.Ў.‎

‎‎КОНДИЦИЯЛИ УРУҒ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА
‎№____

‎‎Берилди __________________________________________________________________________

‎‎(субъект, ташкилот номи, Ф.И.О‎‎ва жойлашган ўрни)

‎‎_________________________________________________________________________________
‎‎Уруғликлар партияси _______________________________________________________________

‎‎(тур номи: ўзбекча ва лотинча)

‎‎Оғирлиги ________________ кг.да уруғликларнинг ўртача намунаси _________________________
‎____________________________________гр, дона

‎‎(ёзув билан)

(рақамда)‎

‎‎таҳлил учун келтирилган ______ кун ___________ ой 20___ йилдаги далолатнома билан
‎_______________20___ йилдаги рақами________ паспорт билан

(кун, ой)

‎‎уруғликдан ______________ 20___ йилда тайёрланган ____________________

‎‎(ой)

‎‎(вилоят, хўжалик)

‎‎_______________________________________________________________________________

‎‎(квартал, уруғчилик бўлими, плантация ва бошқалар)

‎‎Жамғарилган уруғлик тоифаси______________________________________________________

‎‎(танланган навли, яхшиланган, нормал ҳолдаги)

‎‎Уруғликни қайта ишлаш муддати ва усули__________________ ёки жўнатувчидан олинган ўртача уруғлик намунаси____________________

‎‎(кўрсатилсин)

‎‎____________________ кун ______________ой _______________ 20 ____ йилда

‎‎(кимдан)

‎‎ва ҳозирги вақтда сақланиши________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________

‎‎(хўжалик, ташкилот номи омбор, тара тури, жой сони)

‎‎Уруғликларнинг белгиланиши ______________________________________________________‎

‎‎(хўжаликда экиш, жўнатиш ва бошқа мақсадларда)

‎‎Ўтказиш учун рухсат этилган _______________________________________________________

‎‎(уруғликларни ривожлантиришда ишлаб чиқилган турлар бўйича тўлдирилади)

‎‎_____________________________________________________________________



‎‎‎орқа томони


‎‎‎ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ.

‎‎Тозалиги ________________________ % Унувчанлик ____________ кунлик
‎‎Текширилаётган тур уруғликлари чиқиндиси: униб чиқиши _______________%
‎‎Ўсиб чиққан уруғликлар (гуллардан ташқари)________________________% ‎‎Униб чиқиш муддатининг ўзгариш сабаби
‎_______________
‎‎майда, ривожланмаган ____________% ‎‎Ўсиш қуввати ___________ кунлик униб чиқиши ________________ %
‎‎пуч ва сўлиган ___________________% ‎‎Яшовчанлиги ________________%
‎‎эзилган, кесилиб кетганган, пачоқланган
‎________________________________%

‎‎_______________________________________________________

‎‎ялонғочлиси _____________________ %

‎(аниқлаш усули)

‎‎аниқ чириган ____________________ % ‎‎Чидамлилик _________________%‎‎
‎‎касаллик билан зарарланган __________% ‎‎________________________________________________________
зараркунандалар билан зарарланган:
‎энтомологик _____________________ % ‎‎

‎‎(аниқлаш усули)

‎‎кемирувчилар ____________________ %

‎‎униб чиқмаганлар орасида, яшовчан эмас, чидамлилиги бўлмаган уруғликлар, соғлом (фақат унувчанликда аниқланганда)
‎_______________________%

‎‎Аралашмалар:
‎бошқа ўсимлик ва турлар уруғликлари
‎______________________________%
‎‎яшовчан бўлмаган (игнабарглида)

(қайси) ‎

‎‎чириган ______________________%
‎‎тирик личинка, ғумбак, ҳашаротлар
‎________________________________%
‎‎нормал ўсмаган _______________%
‎‎‎аниқ чириган _________________%
‎‎Ўлик чиқиндилар _________________ % қаттиқ (дуккаклиларда)__________%
‎‎(доминант фракция) ‎‎бўялган (дуккаклиларда) ________%
‎‎1000 дона уруғ оғирлиги ___________ гр ‎‎ҳашарот билан зарарланган _____%
‎‎куртаксиз ____________________% бўш (пуч) ____________________% намлик ______________________% томирининг узунлиги __________


‎‎‎УРУҒЛИКНИ ЗАРАРЛАНГАНЛИГИ:

‎‎а) замбуруғликлар билан: паразитли__________________________________________________

‎‎(замбуруғ номи, %)

‎‎сапрофитлар билан______________________________________________________________

‎‎(даражаси: кучли, ўрта, кучсиз)

‎‎б) ҳашарот ва битлар _____________________________________________________________

‎‎(ҳашарот номи, %)

‎‎Уруғ сифатини яхшилаш бўйича тавсия этиладиган тадбирлар
‎‎____________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________
‎‎Асосга кўра____________________________________________________________________

‎‎(меъёрий ҳужжат)

‎‎Ушбу уруғликлар Институт (лабораторияси) томонидан кондицион ва ___________ синфга тегишли деб тан олинади.
‎‎Ушбу гувоҳноманинг ҳақиқий амал қилиш муддати____________ 20__ й.
‎‎«___» _________ 20__ й.

‎М.Ў.

‎‎Директор________________________
(8-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига
9-ИЛОВА

Уруғликлар таҳлили натижалари № _______

Берилди___________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.Ш, туман, вилоят)

№________ партияда ______________________________________________________ уруғликлар

(қишлоқ хўжалиги ўсимлиги, нави)

_______________________________________________________________________ дан олинган

репродукция _________________________________, ҳосил йили______________________

миқдори______________________ №______________________

№_________ далолатномада таҳлилга тақдим этилган «______»___________20___ йилдан
Сақланаётган жой__________________________________________________________________

(бўлим рақами № _____ (бригада))

Жой сони (қопда), омбор № ___________________, тўлалиги №___________________ қопланган‎‎

‎‎(квартал, уруғчилик бўлими, плантация ва бошқалар)

Уруғликларни белгилаш_____________________________________________________________
‎‎Таҳлил натижалари:
1. Тозалиги __________________________ %, шунингдек ___________________________ %
‎‎2. Чиқинди, жами _____________ %, шунингдек доминант гуруҳлар ____________________%
3. Бошқа ўсимликлар уруғликлари 1 дона 1 кг.да (бундан кейин-кг) ёки % _________________
‎4. Озуқавий ўтларнинг бошқа тур уруғликлари % _______________________________________
5. Бошқа экин турларининг уруғликлари (1 дона кг.да ёки %)_______________________________
‎‎6. Бегона ўтларнинг уруғликлари (1 дона кг.да ёки % ларда)________________________________
‎‎Уруғликларнинг белгиланиши ______________________________________________________‎
‎‎Шунингдек:
Нисбатан зарарли бегона ўтлар уруғликлари (озуқа ўтлари учун дона кг) ____________________%
‎‎Қамиш уруғликлари (дона 1 кг.да) ___________________________________________________ %
7. Зарарланиб шаклланган _________________________________________________________ %
‎‎8. Склероцитлар _________________________________________________________________ %
9. Ўсиш қуввати _________________________________________________________________ %
‎10. Унувчанлик ______________________________________________________________ %
11. Яшовчанлиги _____________________________________________________________%
‎12. Экишга яроқлилиги ________________________________________________________%
‎13. Намлиги _________________________________________________________________%
‎14. 1000 дона уруғ оғирлиги ____________________________________________________%
‎15. Касаллик билан зарарланиши (таҳлил вақтида уруғликлар услуби тўлдирилади:
‎центрифугаланиши ____________________ дона ёки биологик _______________________%)
‎16. Зараркунандалар билан зарарланиши _________________________________________ %
‎17. Уруғликлар намунасининг ташқи кўриниши кўздан кечирилганда: ранги меъёрида, ҳиди меъёрида, қорайган, эскирган.
‎18. Доминант турларнинг ботаник таркиби:
‎Бошқа маданий ўсимликларнинг уруғликлари ________________________________________
‎Навдор ўсимликлар уруғликлари __________________________________________________
‎19. Бошқа аниқлашлар:___________________________________________________________
‎Хулоса ва таклифлар:
_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
Уруғликларни кондицион эмаслиги тўлиқ ёки қисман таҳлил ўтказилганда қуйидагича аниқланди: ‎
Таҳлил вақтида аниқланди.
‎ Стандартга асосан аниқланди.
‎‎Уруғликлар ____________________________________ ва қайта тўлиқ таҳлил қилиниши керак

‎‎(қайта таҳлил тури)

Қисман таҳлил қилинганда:
Уруғликлар __________________________________________________________ бўйича миллий
(қайта таҳлил бўйича кўрсаткичлар номланиши)
‎‎_______________________

_____________

‎‎________________________

‎‎(масъул шахс лавозими)

(имзоси)

‎‎(Ф.И.О)

Муҳр ўрни
_____________20____ й

(сана, ой)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 10/19/3165-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)