Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июндаги 515-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон)
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги фойдаланилмаётган, бўш турган давлат кўчмас мулки объектларини икки ой муддатда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2018 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурларига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг таклифига асосан янгидан ўрмонзорлар барпо этиш учун махсус техника ва замонавий технологияларни сотиб олиш, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва экотуризм инфратузилмаларини ташкил этиш, ўрмон хўжалиги объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Ўзфармсаноат» ДАК, «Дори-дармон» АК ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ўрмон хўжаликларида етиштириладиган доривор ўсимликлар хом ашёсини фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар эҳтиёжи учун харид қилиш юзасидан шартномаларни тузилишини ва 30 фоиз миқдорида аванс маблағларини тўлаб берилишини таъминлаш вазифаси юклансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
530-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қўмита ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ўрмон-ов, ов хўжалигини юритиш, миллий табиат боғлар ва тизимдаги бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишларини ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июндаги 515-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон)
3. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар), Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги техникуми, шунингдек, қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
5. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Қўмита ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
7. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
8. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
9. Қўмитанинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй, 100140.
2-боб. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини амалий назорат қилиш;
ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмон барпо этиш, уларни қайта тиклаш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмонлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш;
республикамизда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;
ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда уларнинг қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиш;
манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш;
ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат етиштириш, доривор ўсимликларни тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш ва экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш;
ўрмон хўжалиги соҳасида ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
11. Қўмита ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
ўрмон барпо этиш орқали уларнинг майдонларини кенгайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
Қўмита тизимига кирувчи хўжаликлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг келгусида режалаштириладиган ишларини прогнозлаштириш, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда соҳани ривожлантиришнинг давлат ва маҳаллий дастурларини ҳамда бош режа (схема)ларини ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита марказий аппаратининг бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотларининг низомларини тасдиқлаш;
Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини, ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўриш;
Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини, балансларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, йиғма баланслар тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим этиш;
қўмита ўзига бўйсунувчи тузилмалари орқали ўрмон муҳофазаси назоратининг чегара минтақалари дахлсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш;
ўзига бўйсунувчи хўжаликларнинг чегарадош ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, ҳудудни ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чегара режим-қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси таклифи бўйича профилактика ва чегара олди ҳудудларидаги ўрмон дарахтлари ва чангалзорларни тозалаш ишларини амалга ошириш ва назорат қилиш;
(11-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудида ҳарбийлаштирилган тузилмалар бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда жиноятчилик намоён бўлиши белгилари ва фактлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, ички ишлар органларини хабардор қилиш, режимга боғлиқ нохуш ҳолатларни бартараф этиш бўйича самарали тезкор-қидирув фаолияти ўтказилишига кўмаклашиш;
(11-банднинг «а» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш;
қўмита тизими фаолиятига оид газета ва журналлар чиқарилишини, тегишли рухсатномалар, бланкалар, соҳага тегишли китоб, бюллетень ва қўлланмалар чоп этилишини ҳамда веб-сайт юритилишини ташкил этиш;
б) ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини амалий назорат қилиш соҳасида:
ўрмонларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжаликлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолиятини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ўрмонлар тоифаларини белгилаш, уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ўрмон фондида дарахт ва буталарни парваришлаш ёки мақсадли фойдаланиш учун кесиш ҳажмларини белгилаш ва тасдиқлаш;
Қўмита тизимига кирувчи ўрмон фонди ерларида ўрнатилган режимга риоя қилиниши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ов қилиш қоидалари ижроси юзасидан идоравий назоратни амалга ошириш;
ўрмон фонди яйловларида чорва молларини ўтлатиш, уларни яйловларда жойлаштириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
в) ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмон барпо этиш, уларни қайта тиклаш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмонлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш соҳасида:
Қўмита тизимига кирувчи хўжаликлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни юритишда жорий ва истиқболга мўлжалланган тадбирлар тизимини қамраб олган лойиҳа қидирув тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
г) республикамизда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
ўрмон фонди ҳудудидаги чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, қум кўчишини олдини олиш ва уларни мустаҳкамлаш, ҳудудларда чўлланишга қарши дарахт ва буталар экиш тадбирларини амалга ошириш;
сувни асровчи ўрмонларни, дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзорлашган ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида, шунингдек тоғ ёнбағирларида (терраса), жарликларда, қияликларда, яроқсиз ҳолдаги қазилмалар бўлган жойларда, ташландиқ ерларда шартнома асосида иҳота дарахтзорлари барпо этиш ҳамда марказлашган манбалар ҳисобидан янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган йўллар, бино ва иншоотлар атрофларини кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мазкур ишларни амалга оширишни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлга айланиб боришга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси талабларини бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи вазифасини амалга ошириш.
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
д) ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда уларнинг қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш соҳасида:
ўрмон фондида манзарали, мевали ва ёнғоқ мевали ўсимликлар кўчатчилигини ривожлантириш, кўчатлар ўстиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологиялари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилиш;
ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг қатъий ҳисобини ҳамда давлат ўрмон кадастрини юритиш;
тизим хўжаликларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш мақсадида плантация ва питомниклар ташкил этиш;
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўрмон фондида манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларни районлаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
манзарали ўсимликларни ўстириш мақсадида турли хўжалик юритувчи субъектларга илмий-методик ва ишлаб чиқариш ёрдамини кўрсатиш;
ўрмон фонди ҳудудида техник, доривор ва озуқабоп ўсимликлар деҳқончилигини ва уларни йиғиш, тайёрлаш борасидаги илмий ва амалий ишларни мувофиқлаштириш, илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганиш, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этиш;
ўрмон хўжаликларида ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш тадбирларини амалга ошириш, соҳага юқори самарали ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш;
ўрмон фонди ерларида чет эл жисмоний ва юридик шахслари учун ов қилишни ташкиллаштириш, мазкур соҳага оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрида районлаштирилган манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларнинг рўйхати юритилишини таъминлаш.
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 09/21/158/0241-сон)
е) ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларидан муҳофаза қилиш соҳасида:
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ва ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ҳамда ўрмонлар патологиясини ўрганиш натижаларига кўра ўрмон зараркунандалари, касалликларини ҳисобга олиш, уларга қарши курашишни ташкил этиш;
ж) манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш соҳасида:
манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ташкил этиш, четдан олиб келинадиган кўчатларга сертификатлар бериш механизми ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминлаш;
з) ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат етиштириш, доривор ўсимликлар тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида:
селекцион ўрмон уруғчилиги базаларини ташкил этиш, доривор, озуқабоп ва техник ўсимликлар уруғларини тайёрлаш, шунингдек ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун юқори навли кўчат ва уруғлар етиштирилишини таъминлаш;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек хўжаликларда ёғочга ишлов бериш, миницехлар ташкил этиш, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этиш;
ўрмондан қўшимча фойдаланишдан олинадиган маҳсулотларни қайта ишлаш учун кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш, ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тижорат ташкилотлари ташкил этиш;
ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги ва доривор экинлар, мевали ва ёнғоқ мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги оширилишини, маҳсулотлар етиштириш бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
и) тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш ва экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш соҳасида:
ўрмон фонди ҳудудида экотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (экотуризм йўналиш (маршрут)ларини, экотуристик хизматлар кўрсатиш бўйича нархлар)ни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш;
ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, экспорт-импорт ишларини ташкил этишга кўмаклашиш, соҳага халқаро ва бошқа молия институтларининг грант маблағлари ҳамда инвестицияларини жалб қилиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига жорий этиш;
к) ўрмон хўжалиги соҳасида ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
ўрмон хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш, захирасини яратиш, раҳбар ходимлар ва муайян малака талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш амалиётига боғлиқ ҳолда малакасини оширишни ташкил этиш.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан фойдаланиш соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишган ҳолда соҳа мутахассисларини овчилик, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши юзасидан ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга шартнома асосида жалб этиш;
давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонларнинг давлат мониторингини, давлат ўрмон кадастрини, ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритишни ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг қатъий ҳисобини белгиланган тартибда олиб борилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларга давлат ўрмон фонди ерларида ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган ёввойи ҳайвонларни тутиш рухсатномаси доирасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома (йўлланма, ҳайвонларни тутиш варақаси) бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш (боқиш)га участкалар ажратишга рухсатномалар бериш;
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратиш;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
давлат ўрмон фонди ерларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш мақсадларида биотехник тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий назоратни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар қўллаш;
(12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлардан табиатга етказилган зарар суммаларини ундириш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан судда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ишнинг кўриб чиқилишида қатнашиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига соҳага оид кадрлар захирасини тайёрлаш учун буюртма ва йўлланмалар бериш;
белгиланган тартибда марказий аппарат ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш;
қўмита ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
Қўмита тизими фаолиятига оид ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.
Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.
14. Қўмита ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
4-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Қўмита раиси мақоми бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
16. Қўмита раиси:
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Қўмита номидан вакиллик қилади ёхуд Қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Қўмитанинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Қўмитага ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;
белгиланган тартибда марказий аппарат, Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар тузилмаси ва низомларини, шунингдек тизимга кирувчи ташкилотлар уставларини тасдиқлайди;
белгиланган тартибда Қўмита марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раис ўринбосарларининг, Қўмитанинг, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
зарур бўлганда марказий аппаратнинг, ҳудудий бошқармалар ва ўрмон хўжаликларининг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;
Қўмита, ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.
17. Қўмита раисининг ўринбосарлари:
Қўмита назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
Қўмита раиси томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
18. Қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раисини — Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Вилоятлар бошқармалари бошлиқлари ва давлат ўрмон хўжаликлари директорларини — тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳудудий бошқармалар Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот беради.
19. Қўмитада унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси, вилоятлар ўрмон хўжаликлари бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
20. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:
Қўмитанинг мазкур Низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
кадрларни Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳайъат Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
21. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қўмита ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
22. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Ҳайъат мажлислари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
23. Қўмита ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. Илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби қўмита Ҳайъати томонидан тасдиқланади.
5-боб. Қўмита тизимини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Қўмита тизими қуйидаги манбалар ҳисобидан:
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Жамғарма маблағлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари — Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўрмон хўжалиги техникуми — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари, Жамғарма маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиали, Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
«Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси — хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
25. Қўмита ходимлари Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ходимлари Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ўрмон инспекторлари, егерлар, миллий табиат боғлари инспекторлари хизматни ўташ даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар, рақамли жетон, дурбин, авто-мото ёки от-улов, қонунчилик ҳужжатлари тўплами, баённома бланкалари ва уни рўйхатга олиш китоби ва хизматга зарур бошқа инвентарлар билан таъминланадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июндаги 515-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон)
27. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
28. Ходимларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
6-боб. Якунловчи қоида
29. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1- боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) мақоми, вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳудудий бошқармалар тегишли ҳудудда ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ўрмон-ов, ов хўжалигини юритиш, миллий табиат боғлар ва тизимдаги бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишларини ташкил этиш ва юритиш ҳамда ушбу соҳадаги назоратни амалга оширувчи ҳудудий бошқарув органлари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июндаги 515-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон)
3. Ҳудудий бошқармалар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади), шунингдек тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
6. Ҳудудий бошқармаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
7. Ҳудудий бошқармалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
8. Ҳудудий бошқарманинг жойлашган ери (почта манзили).
2-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг вазифалари ва функциялари
9. Ҳудудий бошқармалар Қўмитанинг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
ҳудудда ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Қўмитага таклифлар киритиш, ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий назоратни амалга ошириш;
тегишли ҳудудларда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини ташкил қилиш;
ўрмон фондини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қатъий ҳисобини юритиш ва ўрганиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига жорий этишга кўмаклашиш;
ўрмонни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа бузилишларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш ва назоратини олиб бориш;
манзарали ўсимликлар кўчатларини ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштиришни жорий қилишга кўмаклашиш;
ўрмон хўжаликларида хўжалик фаолиятларини кенгайтириш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва чорва маҳсулотларини етиштириш, чуқур қайта ишлаш ҳамда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларга кўмаклашиш;
тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, экотуризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ўрмон хўжалиги соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
10. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудудда ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга кўмаклашиш соҳасида:
ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашда иштирок этиш;
ҳудудларда ўрмон фондини бошқариш, ўрмондан фойдаланиш, уларни тиклаш, қўриқлаш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш, ов хўжалиги ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишини юритишни ташкил этиш;
ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотларнинг истиқболдаги кўрсаткичларини прогнозлаштириш ишларини умумлаштириб, тегишли ҳокимликлар иштирокида уларни ривожлантиришнинг маҳаллий дастурларини ҳамда бош режа (схема)ларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудида ўрмон ва ҳудуд муҳофазаси ишини ташкил этиш, режим-қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси таклифлари бўйича профилактика ва чегара олди ҳудудларини ўрмон дарахтлари ва чангалзорлардан тозалашни назорат қилиш;
(10-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудида ҳарбийлаштирилган тузилмалар бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда жиноятчилик намоён бўлиши белгилари ва фактлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини, ички ишлар органларини тезкор хабардор қилиш, жиноий гуруҳларни ушлаш (йўқ қилиш) бўйича тезкор-қидирув ҳаракатларини ўтказишга кўмаклашиш;
(10-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг низомларини, тизимдаги ходимларнинг мансаб йўриқномалари ва ўз ваколатига оид бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотлар ҳамда ўрмон фондига эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
б) ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Қўмитага таклифлар киритиш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий назоратни юритиш соҳасида:
ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан идоравий назоратни амалга ошириш;
ўрмон бойликларидан самарали фойдаланиш, ўрмонларни тоифаларга киритиш, бир тоифадан бошқасига ўтказиш юзасидан Қўмитага таклифлар киритиш;
яйловларда чорва молларини ўтлатиш, уларни жойлаштириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқиш;
в) республикамизда ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини ташкил қилиш соҳасида:
сувни асровчи ўрмонларни, дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзорлашган ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитария-гигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни ташкиллаштириш;
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва уларга дарахтлар экиш тадбирларини амалга оширишни ташкиллаштириш, унинг ижросини назорат қилиш;
ҳудудда ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни ташкил этиш;
г) ўрмон фондини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини қатъий ҳисобини юритиш ва ўрганиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига жорий этишга кўмаклашиш соҳасида:
манзарали ўсимликлар кўчатларини ўстиришнинг илмий асосланган ҳамда истиқболли технологиялар воситасида ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил этиш;
ўрмон фонди ҳудудида шифобахш, техник ва озуқабоп ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштириш, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалиш ҳудудини ва мавжуд ресурсларини ўрганишга кўмаклашиш, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини тавсия этиш ва назоратини олиб бориш;
ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларини назорат қилиш;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишига кўмаклашиш;
д) ўрмонни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларидан муҳофаза қилишни ташкил этиш ва назоратини олиб бориш соҳасида:
ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш мақсадида ҳудуддаги хўжалик ва ташкилотларнинг ўт ўчириш асбоб ва ускуналари билан таъминланишини, ўрмон ёнғинига қарши курашиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг бажарилишини ташкиллаштириш ва назоратини юритиш;
ўрмон касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш ишларини бажарилишини, шунингдек биолабораториялар иши юритилишини назорат қилиш, ўрмон фондига эга бўлган ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатиш;
ўрмоннинг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишни олдини олиш ва уларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш мақсадида ўрмон фитопатологиясини ташкил этиш ва назоратини юритиш;
ноқонуний дарахт кесиш, чорва молларини ўтлатиш, пичан ўриш, ов қилиш, балиқ овлаш, доривор, манзарали ва бошқа турдаги табиий ўсимликларни ноқонуний терилишини олдини олиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда уларнинг назоратини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ёки далолатномалар тузиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарималар қўллаш;
(10-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида соҳага оид ваколатли органлар билан қўшма тадбирлар тузиш ва уни амалга ошириш;
е) манзарали ўсимликлар кўчатларини ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштиришни жорий қилишга кўмаклашиш соҳасида:
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича ўз тавсияларини киритиш;
манзарали ўсимликлар кўчатларини ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштиришни жойларда жорий қилишни ташкил этишга кўмаклашиш;
ж) ўрмон хўжаликларида хўжалик фаолиятларини кенгайтириш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва чорва маҳсулотларини етиштириш, чуқур қайта ишлаш ҳамда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларга кўмаклашиш соҳасида:
боғлар, токзорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашга кўмаклашиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
з) тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, экотуризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
тармоққа халқаро ва бошқа молия институтлари грантлари ҳамда инвестицияларни жалб этиш;
экотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш, унинг ижросини таъминлашга, экотуризм инфратузилмасини шакллантиришга амалий ёрдам кўрсатиш;
ўрмон фонди ҳудудларида овчилик, балиқ овлаш ва чет эл жисмоний ва юридик шахслари учун ов уюштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш ва экспортни амалга оширишга кўмаклашиш;
и) ўрмон хўжалиги соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш соҳасида:
кадрлар захирасини яратиш, ўрмон хўжалиги соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш.
Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўрмон барпо этиш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, уларни бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ўрмон барпо этиш, қайта тиклаш, ўрмонни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги маҳаллий дастурларни ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш;
ўрмон барпо этиш, қайта тиклаш, ўрмонни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ўрмонни муҳофаза қилиш, қўриқлаш ва ундан фойдаланиш ишларини, шу жумладан дарахт ва буталарни кесиш режаларининг амалга оширилишини назорат қилиш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш мақсадларида биотехник тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
ҳудуддаги ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларнинг ҳисоботларини қабул қилиш, ҳисобот ва маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этиш.
Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Ҳудудий бошқармалар ва унинг мансабдор шахслари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
4-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг фаолиятини ташкил этиш
13. Қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раисини — Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва давлат ўрмон хўжаликлари директорларини — тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
14. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари мазкур намунавий низомга асосан иш кўради ҳамда ўзларига қарашли ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари:
ўз зиммаларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун, шунингдек тизимга қарашли хўжалик ва ташкилотлар иши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ҳудуддаги ўрмон хўжаликлари директорларини, ўрмон хўжаликлари директорларининг режим (чегара) бўйича ўринбосарларини, ўрмон хўжаликлари бош бухгалтерларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича Қўмитага тавсиялар киритади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг низомларини, ходимларнинг мансаб йўриқномаларини, ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметасини ва ўз ваколатига оид бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;
ҳудуддаги Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг ишини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни ва табиатга етказилган зарарни ундириш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда ваколатли органларга тақдим этилишини таъминлайди;
ҳудудий бошқарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилади ва кўрсатмалар беради;
ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш бўйича Қўмитага тавсия киритади;
ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишга қабул қилади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;
ҳудудий бошқарма номидан соҳага тегишли фаолият амалга оширилишида зарур бўлган шартномалар тузишни ҳамда банк муассасаларида молиявий ва пул операцияларини амалга оширади;
давлат органлари, судлар ва бошқа ташкилотларда бошқарма, ўрмон хўжаликлари манфаатларини ифодалайди.
15. Ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари — бош ўрмонбеги (кейинги ўринларда бош ўрмонбеги деб аталади) ҳудудий бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бош ўрмонбеги:
ўрмонни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, ўрмон назорати, ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши бўйича ўрмон назоратчилари, ўрмон муҳандислари ишини ташкил этиш ва назоратини олиб бориш;
ўрмон назоратчилари томонидан қурол-яроғ, ўқ-дорилар сақланишини ва уларнинг тўғри қўлланилишини, кийим-бош, алоқа воситалари, техник асбоб-ускуналар, махсус анжомлар ва бошқалар сақланиши, таъминланишини назорат қилади.
5-боб. Ҳудудий бошқармаларнинг фаолиятини молиялаштириш
16. Ҳудудий бошқармалар Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
17. Ҳудудий бошқармалар ҳамда уларга қарашли ўрмон хўжалиги ва ташкилотлар ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Ҳудудий бошқармалар ва унинг тизимидаги ходимлар хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланган, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда — ходимга, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматни бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда — унинг оила аъзоларига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган моддий ёрдам кўрсатилади.
19. Ҳудудий бошқармалар ходимлари Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ўрмон инспекцияси ходимлари, хўжалик егерлари, миллий табиат боги инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматни ўташ даврида хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар билан таъминланадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қурол тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 455-сонли «Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
6-боб. Якунловчи қоида
21. Ҳудудий бошқармалар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида
низом
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бошқарма Қўмита миллий табиат боғлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда овчилик хўжаликларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида бошқарувни амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
3. Бошқарма Қўмитага бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Бошқарма ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
6. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
7. Бошқарманинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 2-а уй, 100041.
2-боб. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга қаратилган давлат, халқаро ва минтақавий дастурларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳамда таклифлар киритиш;
давлат ўрмон фондида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;
соҳага оид илмий фаолиятни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш;
тизимдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жорий этилган режимга риоя этилишини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан Қўмитага таклифлар киритиш;
давлат ўрмон фонди ерларида ов масканларини ташкил этиш, ов қилиш муддатлари, ёввойи ҳайвонларни тутиш ва муҳофаза этиладиган ҳудудлардан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби ҳамда ўрмон фонди ерларида экологик туризмни ривожлантириш юзасидан Қўмитага таклиф киритиш;
давлат ўрмон фонди ерларида ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги ва ҳисобини юритиш ҳамда ҳайвонот дунёси ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бўйича маълумотларни тўплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш;
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
давлат ўрмон фонди ерларида белгиланган тартибда ажратилган квоталар асосида ёввойи ҳайвонларни овлаш, ов маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, овчилик хўжаликларида ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиш юзасидан назоратни амалга ошириш
9. Бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
(9-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
ўрмон хўжалиги, ўрмон барпо этиш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа турдаги тадбирларнинг миллий табиат боғлари ҳамда овчилик хўжаликларида амалга оширилишини ташкил этиш;
ёввойи ҳайвонларни ярим тутқун шароитларда ушлаш ва кўпайтириш (вольер, питомник, серпентарий ва бошқалар) ҳамда биотехник тадбирларни амалга ошириш;
Қўмита билан келишган ҳолда маҳаллий ва халқаро доирадаги ҳамкорликни амалга ошириш, маркетинг хизматларини кўрсатиш, олиб борилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Қўмитага ҳисобот тақдим этиш;
б) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга қаратилган давлат, халқаро ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳамда таклифлар киритиш соҳасида:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг бошқарилиши, ташкилий функциялари масалалари бўйича халқаро илмий конференция ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа илмий ташкилотлар билан бирга ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, овлаш миқдорини аниқлаш, шунингдек техник, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини тайёрлаш ҳажмлари аниқланишини ташкил этиш;
в) давлат ўрмон фондида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш соҳасида:
давлат ўрмон фондида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш юзасидан ҳар томонлама асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва Қўмитага тақдим этиш;
ривожланган давлатлар тажрибасини қўллаган ҳолда овчилик хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва Қўмитага киритиш;
г) соҳага оид илмий фаолиятни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш соҳасида:
табиий жараёнлар илмий-тадқиқотларини ва мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли органлар билан келишган ҳолда тизимига кирувчи муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда тажриба-синов ишларини ўтказиш ва тугалланган илмий натижаларни қўллаш учун тажриба-хўжалик ҳудудларини белгилаш;
(9-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июндаги 515-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон)
д) тизимдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жорий этилган режимга риоя этилишини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан Қўмитага таклифлар киритиш соҳасида:
ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқарилиши ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси, ҳайвонот дунёси объектларини қайта тиклаш ва ундан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
е) давлат ўрмон фонди ерларида ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги ва ҳисобини юритиш ҳамда ҳайвонот дунёси ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри бўйича маълумотларни тўплаш соҳасида:
давлат ўрмон фонди ерларида ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги ва ҳисоби юритилишини ташкил этиш;
ҳайвонот дунёси ва муҳофаза этиладиган ҳудудлар давлат кадастри бўйича маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва Қўмитага ҳамда тегишли органларга тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш соҳасида:
миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ҳамда машғулотларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш бўйича Қўмитага таклиф киритиш;
(9-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
з) давлат ўрмон фонди ерларида ов масканларини ташкил этиш, ов қилиш муддатлари, ёввойи ҳайвонларни тутиш ва муҳофаза этиладиган ҳудудлардан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби ҳамда давлат ўрмон фонди ерларида экологик туризмни ривожлантириш юзасидан Қўмитага таклиф киритиш соҳасида:
давлат ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини юритишни ташкил этиш, ов ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
муҳофаза этиладиган ҳудудлардан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби ҳамда фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ишлаб чиқиш;
давлат ўрмон фонди ерларида экологик туризмни ривожлантириш мақсадида туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, сервис хизматларини такомиллаштириш, туристларни жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
халқаро туризм, шу жумладан махсус туризм турлари (ов, балиқ ушлаш, тоққа чиқиш, экологик туризм ва бошқалар)ни ташкил этиш ва амалга ошириш;
и) давлат ўрмон фонди ерларида белгиланган тартибда ажратилган квоталар асосида ёввойи ҳайвонларни овлаш, ов маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасида:
давлат ўрмон фонди ерларида маҳаллий, чет эл жисмоний ва юридик шахслари учун ов қилишини ташкил этиш, мазкур соҳага оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва унинг назоратини олиб бориш;
к) тизимдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида, овчилик хўжаликларида ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли чораларни кўриш соҳасида:
Республика Овчилар ва балиқчилар жамиятига қарашли вилоятлар бўлинмаларига ўрмон фонди ерларидаги шартнома асосида бириктирилган ов масканларида шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.
3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Бошқарма ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бошқармага қарашли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва овчилик хўжаликларини бошқариш;
Бошқарма тизимига кирувчи ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида Қўмитага белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси, шунингдек халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ички ишлар органлари билан келишган ҳолда хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сотиб олиш ва улардан хизмат мақсадларида фойдаланиш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
ўрмон фондидаги ов-ўлжа ҳайвонлари турларининг давлат кадастрини юритиш;
ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга ов хўжалигини юритиш ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларида ўз ваколати доирасида кўрсатмалар бериш;
давлат ўрмон фонди ерларида корхона ва ташкилотлар билан ов масканлари, овчилик-балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш ҳамда юритилиши бўйича шартномалар тузиш;
ўрмон фонди ерларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларга ов хўжалигини юритиш ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш борасида ўз ваколати доирасида услубий ёрдам кўрсатиш ва назоратни амалга ошириш;
давлат ўрмон фонди ерларида чорвачилик ва ов хўжаликлари учун хавфли ёввойи йиртқич ҳайвонларни бартараф қилиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Бошқармага қарашли овчилик ва ўрмон ов хўжаликлари тўғрисидаги низомларни, харажатлар сметасини ва штат жадвалини тасдиқлаш, уларнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини қабул қилиш ҳамда Қўмитага ва тегишли органларга тақдим этиш;
жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган ёввойи ҳайвонларни тутиш рухсатномаси доирасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома (йўлланма, ҳайвонларни тутиш варақаси) бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий табиат боғлари ҳудудларига кириш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;
(10-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
соҳага халқаро ва бошқа молия институтлари, донор ташкилотларнинг грант маблағларини ҳамда инвестицияларни жалб этиш;
ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Қўмитага таклиф киритиш;
белгиланган намунадаги ва белгиланган тартибда тасдиқланган фарқловчи белгили кийим-бош кийиб юриш;
Бошқармага қарашли хўжалик ва ташкилотларда ўрмон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни жисмоний ва юридик шахслардан белгиланган тартибда ундириш чораларини кўриш;
ҳайвонларнинг ноёб ва қимматли турларини боқиш ва кўпайтириш бўйича серпентарий ва питомниклар ташкил этиш;
соҳага оид савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланиш;
ўрмон ва ёрдамчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш;
ёввойи ҳайвонлар хом ашёларини, овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлаш цехларини ташкил этиш.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
11. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
12. Бошқармага Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ (кейинги ўринларда бошлиқ деб аталади) раҳбарлик қилади.
Бошлиқ ўринбосари ва бош ҳисобчи Бошлиқ тавсиясига асосан Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
13. Бошлиқ:
Бошқарма аппарати, шунингдек Бошқарма таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Бошқарма аппарати таркибий бўлинмалари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Қўмита билан келишган ҳолда Бошқарма аппаратининг штат жадвалини, таркибий бўлинмалар низомларини тасдиқлайди ҳамда ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларнинг белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этилишини таъминлайди;
Бошқарма номидан ўз ваколати доирасида шартнома ва битимлар тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий табиат боғлари, овчилик хўжалиги директорларининг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўринбосарлар — бош нозирлар, бош ўрмонбегилар, бош бухгалтерларни хўжалик раҳбарларининг тавсиясига биноан Қўмита билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
5-боб. Бошқармани молиялаштириш
14. Бошқарма қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқ овлаш воситалари, қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўлжа маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлар;
Бошқармага қарашли хўжалик ва ташкилотларнинг ажратмалари;
ов ва балиқчилик хўжаликларининг маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотишдан тушган маблағлар;
савдо-воситачилик фаолиятидан тушган маблағлар;
ўрмон ва ёрдамчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишдан тушган маблағлар;
халқаро туризм, шу жумладан махсус туризм турлари (ов, балиқ ушлаш, тоққа чиқиш, экологик туризм ва бошқалар)ни ташкил этишдан тушган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
6-боб. Якунловчи қоида
15. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Илмий кенгаш

Директор

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Директорнинг умумий ишлар ва тажриба станциялари бўйича ўринбосари

Малака ошириш маркази

3

 

Илмий котиб

1

Иҳота ўрмонлари ва ўрмон мелиорацияси лабораторияси

5 (3)

Бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш бўлими

2

Дархон илмий-тажриба станцияси

Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик лабораторияси

4 (2)

Ўрмон ва ўрмон мелиоратив тадбирларини механизациялаш лабораторияси

2

Қорақум илмий-тажриба станцияси

Бош юрисконсульт

1

Доривор ўсимликлар деҳқончилиги лабораторияси

3 (1)

Бухоро илмий-тажриба станцияси

Кадрлар бўйича мутахассис

1

Ўрмонларни ҳимоя қилиш лабораторияси

3 (1)

Қўқон илмий-тажриба станцияси

Сертификатлаш ва маркетинг бўлими

2

Ўрмон тупроқшунослиги ва агрокимё лабораторияси

2

«In vitro» лабораторияси

6 (4)

Пистачилик илмий-тажриба станцияси

Ахборот-таҳлил бўлими

2

Марказий уруғчилик таҳлили лабораторияси

4 (2)

 

Андижон филиали

Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси

Ўрмон иқтисодиёти бўлими

2

Ҳудудий уруғчилик лабораториялари

8 (4)

Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази

Илмий кутубхона

1 (1)

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 37 нафар.
(1) — Ёрдамчи ходимлар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 09/24/707/0872-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда Институт деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Институт Қўмитага бўйсунади ва ҳисобот беради.
3. Институт республикада манзарали боғдорчиликни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини амалга ошириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишнинг илмий асосланган технологияларини жорий этиш, доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш, қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлаш, манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилишни амалга оширувчи республика илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
4. Институт ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, илмий текшириш институтлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
5. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Институт юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Институтнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, 111104.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
2-боб. Институтнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжини тизимли ўрганиш асосида республикада манзарали боғдорчиликни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари етиштириш, доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш, тоғ ёнбағирларида, чўл ва лалми ерларда етиштириладиган, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш;
ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш ва қайта тиклаш, чўлланишининг олдини олиш, иҳота ўрмонлари барпо этиш бўйича самарали инновацион усулларни ишлаб чиқиш;
манзарали ўсимликлар кўчатлари етиштиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлаш, манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишнинг илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
импорт ўрнини босадиган доривор ўсимликлар уруғлари, шунингдек манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари етиштиришни ташкил этиш;
манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш;
ўрмон хўжалиги соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
9. Институт ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжини тизимли ўрганиш асосида республикада манзарали боғдорчиликни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
ўрмон хўжалиги тадбирларини механизациялаш ва ўрмон хўжаликлари иқтисодий йўналишларида мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан Қўмитага таклифлар киритиш;
манзарали боғдорчиликни ривожлантириш учун дарахт, бута, чала бута ва ўт ўсимликларнинг ассортиментларини ички ва ташқи бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тизимли ўрганиш;
б) манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари етиштириш, доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш, тоғ ёнбағирларида, чўл ва лалми ерларда етиштириладиган, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш соҳасида:
ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида серҳосил, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, дарахт ва бута навларини селекция йўли билан яратиш;
ўрмон ўсимликлари селекцияси ва уруғчилиги, доривор ўсимликлар плантациясини барпо этиш, ўрмонзорларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш борасида илмий тадқиқотларни олиб бориш, уларни натижаси бўйича Қўмитага таклиф киритиш;
в) ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш ва қайта тиклаш, чўлланишининг олдини олиш, иҳота ўрмонлари барпо этиш бўйича самарали инновацион усулларни ишлаб чиқиш соҳасида:
тоғ мелиорацияси, чўлларнинг ўрмон мелиоратив ўзлаштирилиши, иҳота ўрмонзорларини, ўрмон кўчатхоналарини ташкил этиш;
иҳота ўрмонзорлари барпо этишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш;
Орол денгизининг қуриган тубида ва атрофидаги ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, атмосферага кўтарилаётган чанг, туз ва қумларни тўхтатиш мақсадида маданий ўрмонзорлар ва иҳота дарахтзорлар барпо этиш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича илмий тавсиялар бериш;
г) манзарали ўсимликлар кўчатлари етиштиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида:
манзарали ўсимлик кўчатларини етиштиришнинг илмий асосланган агротехнологиясини ишлаб чиқиш борасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
д) минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлаш, манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликларнинг янги навларини яратиш;
манзарали дарахт ва бута ўсимликларини районлаштириш, уларни ўстириш ва ривожлантириш бўйича истиқболли технологияларни ишлаб чиқиш;
е) эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишнинг илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида:
экологик вазиятни барқарорлаштириш, эрозия (шамол, тупроқ ва сув)га қарши дарахтзорлар барпо этишнинг илмий асосланган самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича технологияларни тавсия этиш;
ж) импорт ўрнини босадиган доривор ўсимликлар уруғлари, шунингдек манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари етиштиришни ташкил этиш соҳасида:
импорт қилинаётган доривор ўсимликлар уруғлари ҳамда манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, уларни етиштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш;
з) манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш соҳасида:
илмий лойиҳалар доирасида ҳар бир дарахт, бута, чала бута ва ўт ўсимликларининг иқлим шароитига мос ҳолда ўсиш ва ривожланиши бўйича стандарт кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда кўкаламзорлаштириш тадбирларида фойдаланиш учун ҳар бир ўсимлик турига алоҳида лицензия ёки сертификат олиш учун тавсия бериш;
и) ўрмон хўжалиги соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
ўрмон хўжалиги соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
замонавий талаблар ва ривожланган давлат тажрибасини инобатга олган ҳолда ўрмон хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш;
маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик ишларини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун шартномалар тузиш, хорижий илмий-тадқиқот ташкилотларида ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Институт ўзига юкланган вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
илмий-тадқиқот ишларининг режаларини, иш дастурлари ва бажариш усулларини ҳамда илмий ҳисоботларни муҳокама қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этиш;
илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун Қўмитага тақдим этиш;
ўрмон хўжаликлари ва бошқа ташкилотларга ўрмон хўжалиги тадбирларини амалга ошириш ва фаолиятни илмий асосда юритиш борасида илмий-услубий ёрдам кўрсатиш;
ўрмон хўжалигини ривожлантириш соҳасида бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этишга тавсия қилинаётган ишланмаларни ўрганиш ва хулоса бериш;
илмий ишлар тўпламлари, монографиялар, дарсликлар, тавсияномалар ва брошюраларни, оммавий ахборот воситаларида илмий-оммабоп мақолаларни чоп эттириш;
ўрмон хўжалиги соҳасидаги ташкилотларда илм-фан ютуқларини жорий этилишида муаллифлик назоратини олиб бориш;
жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон, манзарали ва доривор ўсимликларнинг кўчатлари ҳамда уруғларини шартнома асосида етказиб бериш;
институтнинг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобидан тушган пул маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, суғориш тизимларини такомиллаштириш ва сув захираларидан тежамли фойдаланиш борасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
таркибий бўлинмалар, унга қарашли ташкилотлар тўғрисидаги низомларни, уларнинг даромадлар ва харажатлар сметасини, штат жадвалларини тасдиқлаш;
жойларда ўрмон хўжалиги соҳасининг илм-фан, илмий-тадқиқот йўналишларини ривожлантириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг бошқа илмий бўлимларини ёки филиалларини ташкил этиш;
шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, илмий-услубий хизматлар кўрсатиш;
Институт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
Институт тизими фаолиятига оид ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
11. Институт, зарур ҳолларда, бошқа институтлар, бошқа идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.
12. Институт ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган асосий вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
13. Институтга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Қўмита раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори (кейинги ўринларда Институт директори деб аталади) раҳбарлик қилади.
14. Институт директорининг ўринбосарлари Институт директори тавсиясига асосан Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
15. Институт бош ҳисобчиси Қўмита билан келишилган ҳолда Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
16. Институт директори:
Институт фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Институтга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Институт номидан вакиллик қилади;
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Институт аппарати ва унга қарашли ташкилотларининг штат жадвалини, шунингдек Институтнинг ва унинг тизим ташкилотларининг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Институтга ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;
Институт номидан фаолият юритади ва бошқа ташкилотларда институт манфаатларини ҳимоя қилади;
Институтга қарашли хўжалик ва ташкилотлар тўғрисидаги низомларни ва лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт ходимларини, Институтга қарашли хўжалик ва ташкилотлар раҳбарларини (Андижон филиали ва Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази директорлари бундан мустасно) лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 09/18/568/1564-сон)
Институт ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, Институт директори ўринбосари ва Институтга қарашли хўжалик ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
Институт аппарати ва Институтга қарашли хўжалик ва ташкилотларнинг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;
Институт аппарати ва Институтга қарашли хўжалик ва ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Институт тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
17. Институтда институт директори тавсияси асосида таркиби ва низоми Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Илмий кенгаш тузилади.
Илмий кенгаш таркибига институтнинг соҳада етук ва юқори малакага эга бўлим ва лабораториялар бошлиқлари, етакчи илмий ходимлар, касаба уюшмасининг вакиллари, шунингдек юқори ташкилот, илмий муассасалар вакиллари киритилади.
18. Институт директори бир вақтнинг ўзида Илмий кенгаш раиси, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, Илмий кенгаш раисининг ўринбосари, институт илмий котиби эса Илмий кенгаш котиби ҳисобланади.
19. Илмий кенгаш:
институт илмий фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилади;
институтнинг илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш учун тавсиялар бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади;
илмий-тадқиқот ва тажриба ишларининг режа лойиҳаларини, илмий-тадқиқотларнинг дастур ва услубиётларини, илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш лойиҳаларини, мажлислар ва конференцияларнинг дастурларини кўриб чиқади;
таркибий бўлинмалар ва илмий ходимларнинг ҳисоботларини, институтнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятининг натижалари бўйича ҳисоботларини эшитади ва муҳокама қилади;
институт таркибига киритиладиган ўзгартиришлар, шунингдек илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун ажратилган молиявий маблағлардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади;
муҳим илмий муаммолар, илмий маърузалар, диссертацияларни муҳокама қилади ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун институт таркибий бўлинмалари томонидан берилган тавсия ва таклифларни кўриб чиқади;
бошқа илмий муассасалар билан ижодий ҳамкорлик олиб бориш ва мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилади;
катта илмий ходим-изланувчиларни тайёрлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, диссертация ишларининг мавзулари ва дастурларини, ўқув режаларини кўриб чиқади;
институт илмий ходимлари ва бошқа илмий ташкилотларнинг ходимларига илмий унвон бериш масаласини муҳокама қилади ва белгиланган тартибда Қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиш бўйича тавсия беради.
Илмий кенгаш йиғилишда кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Илмий даража бериш масалалари билан шуғулланиш учун институт ҳузурида қонун ҳужжатларига мувофиқ ихтисослашган Илмий кенгаш ташкил этилади.
20. Институт ўзига қарашли барча илмий-тажриба хўжаликларининг ташкилий хўжалик фаолиятини назорат қилиб, мувофиқлаштириб боради.
5-боб. Институтни молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Институтнинг хўжалик ҳисобидан олган даромадлари, шунингдек, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар ҳисобига тушадиган маблағлар институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, илмий ходимларни тайёрлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
22. Институт Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил этилади;
ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, такроран кўпайтириш;
ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларини сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ва Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни молиялаштириш.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
а) ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Қизил китобига киритилмаган ўсимликлар турларини табиий муҳитда тайёрлаш (тўплаш) учун олиб қўйиш, йиғишга рухсатнома олиш учун аризалар кўриб чиқилганлиги ва рухсатномалар берилганлиги ҳамда ўрмон фонди ерларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун бериладиган квоталар учун ундириладиган тушумнинг 100 фоизи;
б) ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш учун ундириладиган маблағларнинг 100 фоизи;
в) ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини ўтлатиш, ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш, ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланганлик учун тўловларнинг (ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширишда дарахтлар ва буталар кесилганлиги, шунингдек, ўсимлик қопламаси шикастланганлиги учун) 50 фоизи;
г) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмон хўжаликлари, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, миллий табиат боғларини ривожлантириш жамғармаларига тушган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар (ушбу банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида белгиланган тўловлар чегириб ташланган ҳолда);
д) ўрмон фонди ерларида соғломлаштириш, парвариш қилиш учун кесиш натижасида олинган ёғоч ва шох-шаббаларни сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
е) ўрмон фонди ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижара шартномаси асосида фойдаланишга беришдан тушган маблағларнинг 100 фоизи;
ж) ўрмон фонди ерлари давлат ва жамоат манфаатлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ундириладиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришнинг нобудгарчилиги суммасининг 100 фоизи;
и) ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун тушадиган маблағларинг 100 фоизи;
з) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
к) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар, белгиланган тартибда ташкил этилган ташкилотларнинг устав фондидаги улушлар (акциялар) бўйича дивидендлар (даромадлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
4. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида жамланади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
5. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ўрмон хўжалигини, ўрмон-овчилик хўжалигини, ўрмон фонди ерларидаги ва бошқа муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
б) ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни бартараф этиш ва унинг олдини олиш, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини олиш бориш, уларнинг давлат кадастрини юритиш учун маълумотлар тўплаш ҳамда фойдаланиш миқдорини аниқлаш тадбирларини амалга ошириш;
в) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан:
ўрмонларни муҳофаза қилиш учун техника ва технологиялар, экологик мониторинг тизимлари, асбоб-ускуналар ва компьютер дастурларини сотиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тизимдаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, улар учун эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари, алоқа воситаларини сотиб олиш;
(5-банд «в» кичик банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимларини белгиланган намунадаги кийим-бош, рақамли жетон, дурбин ва транспорт билан таъминлаш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси бланкалари, баённомаларни рўйхатга олиш китоби ва хизматга оид зарур инвентарлар билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) табиий питомниклар, шу жумладан, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда уларнинг режимига мувофиқ питомниклар ва серпентарийлар барпо этиш;
(5-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
д) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама (мукофот, моддий ёрдам, транспорт, овқат пули, меҳнат стажи учун тўлов) белгилаш орқали моддий рағбатлантириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш харажатларини қоплашга йўналтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
ж) рухсатномалар бланкаларини тайёрлаш;
з) ўрмон хўжалиги учун объектларни қуриш, техникавий қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) ўрмон барпо этиш, техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш;
(5-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
к) ўрмон фонди ерларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун препаратлар сотиб олиш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;
л) ўрмон маҳсулотларини қайта ишлаш учун мини-цехларни ташкил этиш, асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, шунингдек қўшма корхоналар очишда таъсисчи бўлиб кириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
м) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати, тизимдаги республика ташкилотлари, ўрмон, овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ходим ойлик иш ҳақининг икки баробаридан кўп бўлмаган миқдорда моддий рағбатлантириш;
(5-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
н) ўрмон фонди ерларида (миллий табиат боғлари, овчилик, ўрмон ва ихтисослаштирилган хўжаликлар инспекторлари ва егерлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлардан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахсларга уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисобварағи илова қилинган мурожаати асосида қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўлаш;
(5-банднинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
о) тармоққа оид илмий ишлар, инновация лойиҳалари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ихтиролар, илмий ишлар яратишни рағбатлантириш, тармоқ масалаларига оид методик кўрсатмалар ва мақолаларни нашр этишга, илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш;
п) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида стажировкаларини ташкил қилиш;
р) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалигини, ўрмон фонди ҳудудидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
с) хорижий ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида қабул қилиш ва кузатиш ҳамда конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «с» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 апрелдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2018 й., 09/18/282/1055-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
т) миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларини, шунингдек, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш;
(5-банднинг «т» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
у) йил якуни бўйича ҳамда умумхалқ байрам кунлари учун мукофотлар бериш, шунингдек, байрам тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
(5-банднинг «у» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
ф) ўрмонларни кўпайтириш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, фойдаланиш ва ўрмонларга бўлган меҳр-оқибатни уйғотишга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган реклама роликлари, мультфильм, кино, ҳужжатли фильм, театр-концерт дастурларини ишлаб чиқиш, намойиш этиш ва тарқатиш харажатларини қоплаш;
х) ўрмонни тарғиб қилувчи ҳар ҳил буклетлар, почта маркалари, кўкрак белгилари ва бошқа эсдалик совғалари ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
ц) тизим ходимларининг халқаро конференция ва семинарлар, кадрлар тайёрлаш амалиёти машғулотларида қатнашиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарорига асосан «у — ц» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ч) Жамғарма умумий тушумларининг 5 фоизи миқдорида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий ташкилотларга йўналтириш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарорига асосан «ч» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
6. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан фойдаланилиши мумкин.
7. Буюртманомаларни кўриб чиқиш, келиб тушиши кутилаётган молиявий маблағлар ҳисоби ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун 7 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши тузилади. Жамғарма кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан шакллантирилади ҳамда қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
8. Жамғарма буюртманомаларини қабул қилиш, умумлаштириш, Жамғарма кенгашига тақдим этиш, кенгашнинг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш, молиялаштириш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бошқармаси томонидан, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
9. Жамғарма кенгаши:
ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни кўриб чиқади;
қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг долзарблари ва асосланганларини танлаб олади, умумлаштиради ва маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бухгалтерия ҳисоби бўлимига топшириқ беради;
маблағларни олувчилардан маблағлардан фойдаланилиши ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади;
ўз фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
11. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва тадбирларни ўтказиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахснинг мурожаати Жамғарма кенгаши томонидан ўрганиб чиқилади ва пул мукофоти ажратиш тўғрисида тавсия берилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ўрмон хўжалиги, овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар маблағ ажратишни даромадлар ва харажатлар сметасига киритиш учун буюртманома тақдим этадилар.
Буюртманомада тадбирлар, уларни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.
Буюртманомалар келгуси молия йили учун жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этилади.
Буюртманома ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ манзили ҳамда банк реквизитлари;
тадбир (лойиҳа) номи;
лойиҳани амалга ошириш заруратининг асослари, мавжуд муаммолар ва уларни (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, талаб этиладиган маблағ миқдори, маблағдан фойдаланиш мақсади, лойиҳани амалга оширишга маблағнинг йўқлиги, шунингдек кутилаётган натижалари кўрсатилган тушунтириш хати;
сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби (лойиҳани амалга ошириш учун сарф этиладиган маблағ калькуляцияси ёки лойиҳани амалга ошириш сметаси).
Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.
Жумладан:
лойиҳанинг қисқача мазмуни, мақсади, унинг иқтисодий, экологик аҳамияти, кутилаётган натижа, амалга ошириладиган манзил (3-4-бет);
лойиҳа иш тури (илмий, тавсиявий, амалий-ишлаб чиқариш);
лойиҳани амалга ошириш муддати (йил, ой, кун);
лойиҳани амалга ошириш календарь иш режаси;
лойиҳани амалга ошириш техник вазифалари;
лойиҳани амалга оширувчи ташкилот номи, юридик мақоми ва бошқа реквизитлари (жойлашган жойи, почта манзили ва бошқалар);
лойиҳа гуруҳ томонидан амалга оширилса — гуруҳ раҳбари Ф.И.О. ва у ҳақда маълумотлар (туғилган йили, лавозими, илмий даражаси, яшаш манзили ва бошқалар), ижрочи гуруҳ аъзолари рўйхати;
лойиҳанинг амалга оширилишида бошқа ташкилотлар қатнашса, унинг номи, манзили, мазкур лойиҳа учун ўзаро алоқалар ҳақида қисқача маълумот, уларнинг йўлланма ёки хулосалари;
давлат ўрмон фонди ҳудудида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома ёки баённома нусхаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш суммаси бўйича тўловни ундирилганлигини тасдиқловчи тўлов хабарномаси (квитанция) нусхаси ёки бош бухгалтер маълумоти.
13. Тақдим этилган буюртма ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
14. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Жамғарма маблағларининг тасдиқланган сметага мувофиқ тасарруф этувчиси ҳисобланади.
15. Жамғарманинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида сақланади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
16. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, бош бухгалтери — бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
Жамғармани шакллантириш учун зурур бўлган маблағларни ўтган ой учун кейинги ойнинг 1-санасидан кечикмасдан жамғармага ўтказилиши ва бу тўғрида 5-санасигача Қўмитага ҳисоботлар тақдим қилиниши учун тизим бошқармалари ва хўжаликлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
18. Ўрмон хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, юридик шахс мақомига эга бўлган муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар Жамғарма маблағларининг бошқа олувчилари олинган маблағлардан фойдаланганлик ва бажарилган ишлар тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳисобот тақдим этадилар.
19. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош бухгалтери — Жамғарма маблағларини олувчилардан маблағлардан фойдаланилиши ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни кенгаш эшитувидан сўнг қабул қилади ва умумлаштиради.
Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечиктирмай, йиллик ҳисоботларни эса — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
5-боб. Якунловчи қоида
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар бошқармалари ва давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида бажарилган ишлар учун кунлик тариф ставкалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш 1-иловага;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимининг барча тармоқларида ягона бўлган ишлаб чиқариш ташкилотлари хизматлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган лавозим маошлари 2-иловага;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 3-иловага;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 4-иловага;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида вақтбай шаклда ишловчи айрим касбдаги ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш 5-иловага;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари 6-иловага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни моддий рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш
3. Ўрмонлардан самарали фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар бошқармалари ва давлат ўрмон хўжаликлари ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.
4. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни моддий рағбатлантириш мақсадида ходимларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда:
ходимнинг соҳадаги умумий иш стажининг давомийлиги учун қатъий белгиланган лавозим маошига устама;
ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ижросини назорат қилиш ва ўрмон муҳофазасини таъминлаш юзасидан ўрмон инспекторларини хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун ойлик маошига қўшимча компенсация тўлови;
баланд тоғли шароитда ишлаётган ходимларга денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қўшимча коэффициентларда белгиланган тўлов;
ойлик, чораклик, йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун ўрмон хўжалиги даромадлари ёки ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар;
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик лавозим маошларга 20 фоиз устама;
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам;
ходимларнинг ҳаётини суғурта қилиш ёки бошқа турдаги тўловлар белгиланади.
3-боб. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизими ходимларини рағбатлантириш миқдори ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, ўрмон хўжалиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атроф муҳитни шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда иқтисод, ҳисобчи, ҳуқуқ ва таълим соҳаларида фаолият юритган ходимларнинг соҳадаги умумий иш стажи учун қатъий белгиланган лавозим маошига қўшимча устама ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда тўланади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
1 — 3 йилгача — 10 фоиз;
3 — 5 йилгача — 20 фоиз;
5 — 8 йилгача — 30 фоиз;
8 — 10 йилгача — 40 фоиз;
10 — 15 йилгача — 50 фоиз;
15 — 20 йилгача — 60 фоиз;
20 — 25 йилгача — 70 фоиз;
25 йилдан ортиқ — 80 фоиз;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Қўмита марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун ойлик иш ҳақига (бериладиган устама маблағларини ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўланади;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
6. Ходимларнинг баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:
1500 — 1700 метргача — 1,1;
1701 — 2000 метргача — 1,15;
2001 — 3000 метргача — 1,3;
3001 метрдан юқори — 1,4.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб иқтисодий имкониятдан келиб чиққан ҳолда ой, чорак ва йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг беш баробаригача миқдорида мукофотлар берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Наврўз, Янги йил ва ҳайит байрамлари, 8-март — Халқаро хотин қизлар куни, Халқаро ўрмончилар куни учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор Қўмита марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига, жумладан, ноқулай об-ҳаво ва табиий шароитда ишлаётган ўрмончиларнинг иш ҳақларига қўшимча 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.
Устаманинг аниқ миқдори ва уни бериш тартиби Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)
9. Ходим хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланганда, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда — ходимга, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматни бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда унинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган тўловлар ва моддий ёрдам белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспортига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимлар тушлик овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача тўловлар амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Зарур ҳолларда, иш ҳақи фонди доирасида (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, ходимнинг даволанишига, тўй, маърака ва бошқалар) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ходимларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов ҳамда ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ўрмон назоратчилари ва егерлари ўз яшаш жойларидан хизмат сафарига чиққан ҳолда уларга олиб юриладиган қуруқ озиқ-овқат берилади ёки ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида пул маблағи тўланади
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
4-боб. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизими ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш
13. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ходимларни рағбатлантиришнинг молиявий манбалари ҳисобланади:
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотларни ривожлантириш жамғармалари маблағлари (Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш, ўрмон маҳсулотларидан фойдаланиш, ов, экотуризм, муҳофаза этиладиган ҳудудларга кириш, маданий-маърифий ва рекреация тадбирларни ўтказиш, вақтинча фойдаланилмаган мол-мулкни ижарага беришдан, беғараз олинган ёрдамлардан ва қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар);
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
14. Молиялаштириш миқдори ва манбалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоида
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида бажарилган ишлар учун кунлик тариф ставкалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

Ўртача ойлик иш соати 168 — 42

ЯМҲ бўйича тоифалар

1

2

3

4

5

6

Тариф коэффиценти

2,476

2,73

2,998

3,297

3,612

3,941

1.

Тракторчилар-машинистлар

А

Ишбайчилар учун (сўм. т.)

20257,42

22335,52

24528,17

26974,44

29551,62

32243,33

В

Вақтбайчилар учун (сўм. т.)

18900,17

20839,04

22884,78

25167,15

27571,66

30083,03

2.

От улов ва қўлда бажариладиган

ўрмончилик ва бошқа ишларда

А

Ишбайчилар учун

18776,60

20702,80

22735,16

25002,61

27391,39

29886,35

В

Вақтбайчилар учун

17615,85

19422,97

21329,70

23456,97

25698,09

28038,80

3.

Ўрмонзорларни сақлаш, янги

ўрмонлар, питомниклар ва

кўчатхоналар барпо қилиш

А

Ишбайчилар учун

23836,91

26282,21

28862,30

31740,82

34773,39

37940,73

В

Вақтбайчилар учун

22317,60

24607,05

27022,68

29717,74

32557,02

35522,48

4.

Халқ истеъмол моллари ишлаб

чиқариш цехларида

А

Ишбайчилар учун

19083,10

21040,73

23106,27

25410,73

27838,51

30374,19

В

Вақтбайчилар учун

17860,97

19693,23

21626,49

23783,36

26055,66

28428,95

5.

Ўрмон қурилиш ишларида

А

Ишбайчилар учун

21630,87

23849,87

26191,18

28803,31

31555,22

34429,43

В

Вақтбайчилар учун

20247,29

22324,36

24515,90

26960,95

29536,84

32227,21

Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, тариф коэффициенти ва ўртача ойлик иш ҳақи ўзгарган тақдирда мазкур кунлик тариф ставкалари қайта ҳисобланади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сон қарорига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашда ҳудудий (район) коэффициентлари белгиланган ҳудудларда район коэффициенти қўлланилган ҳолда ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ўрмон хўжалиги тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти — 10 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қўнғирот шаҳарлари, Қораузак, Кегейли, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл туманлари ҳамда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Навоий тумани ўрмон хўжалиги тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти — 20 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги ўрмон хўжалиги тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти — 15 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғирот туманлари, Навоий вилоятининг Конимех, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор ва Қизилтепа туманлари ўрмон хўжалиги тизими ташкилотларида ҳудудий коэффициенти — 30 фоиз;
Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманлари ўрмон хўжаликлари тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти — 50 фоиз;
Навоий вилоятининг Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари ҳудуди ўрмон хўжаликлари тизими ташкилотлари ҳудудий коэффициенти — 60 фоиз.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимининг барча ишлаб чиқариш ташкилотларида ягона бўлган лавозимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ягона тариф сеткаси бўйича коэффициентлари

Т/р

Лавозимлар номи

Разрядлар

Тариф коэффициентлари

1.

Хўжалик мудири

5

3,612

6

3,941

7

4,284

2.

Кассир

5

3,612

3.

Архивариус, иш юритувчи, кутубхоначи, котиба, таъминотчи, омборчи

4

2,998

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти, «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонаси, «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳлари бўйича ставкалари миқдори

Гуруҳдан ташқари*

I гуруҳ**

II гуруҳ***

III гуруҳ****

разрядлар

тариф коэффициентлари

разрядлар

тариф коэффициентлари

разрядлар

тариф коэффициентлари

разрядлар

тариф коэффициентлари

1.

Раис (раҳбар)

15

7,292

14

6,893

13

6,503

12

6,115

2.

Раис (раҳбар) ўринбосари

14

6,893

13

6,503

12

6,115

11

5,733

3.

Бош ўрмонбеги, бош бухгалтер, бош инспектор, бош муҳандис,
бош уруғчи

13

6,503

12

6,115

11

5,733

10

5,362

4.

Бош юристконсульт

12

6,115

11

5,733

10

5,362

9

4,997

5.

Бўлим бошлиғи, тажриба станция бошлиғи, лаборатория бошлиғи, илмий котиб, шуъба мудири, гуруҳ раҳбари, ўрмон назоратчиси

11

5,733

11

5,733

10

5,362

9

4,997

6.

Бош мутахассис (муҳандис)

10

5,362

10

5,362

9

4,997

8

4,64

7.

Етакчи мутахассис (муҳандис)

9

4,997

9

4,997

8

4,64

7

4,284

8.

1-тоифали мутахассис

8

4,64

8

4,64

7

4,284

6

3,941

9.

2-тоифали мутахассис

7

4,284

7

4,284

6

3,941

5

3,612

10.

Раис (раҳбар) котиби

5

3,612

5

3,612

5

3,612

4

3,297

* Тошкент шаҳри.
** Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари.
*** Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари.
**** Жиззах, Сирдарё вилоятлари.
Изоҳ:
тариф разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 10-иловасига, тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига, ҳудудларнинг гуруҳларга ажратилиши Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 4-иловасига мувофиқ белгиланган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон)

Т/р

Лавозимлар номи


I гуруҳ**

II гуруҳ***

III гуруҳ****

разрядлар

тариф коэффициентлари

разрядлар

тариф коэффициентлари

разрядлар

тариф коэффициентлари

1.

Раҳбар (директор)

13

6,503

12

6,115

11

5,733

2.

Раҳбар (директор) ўринбосари, Бош бухгалтер, бош ўрмонбеги, бош овшунос, бош муҳандис

12

6,115

11

5,733

10

5,362

3.

Бош юристконсульт

11

5,733

10

5,362

9

4,997

4.

Ўрмонбеги, мустақил участка бошлиғи

11

5,733

10

5,362

9

4,997

5.

Ўрмонбеги ёрдамчиси, ўрмон питомниги бошлиғи, бош инспектор (нозир)

10

5,362

9

4,997

9

4,997

6.

Бош мутахассис

9

4,997

8

4,64

7

4,284

7.

Етакчи мутахассис

8

4,64

7

4,284

7

4,284

8.

Мутахассис, муҳандис

7

4,284

6

3,941

5

3,612

9.

Ўрмон устаси, катта инспектор (нозир)

7

4,284

6

3,941

5

3,612

10.

Техник

5

3,612

5

3,612

5

3,612

11.

Инспектор (нозир), тезкор инспектор (нозир)

5

3,612

5

3,612

5

3,612

Изоҳ:
тариф разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 10-иловасига, тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорига, ҳудудларнинг гуруҳларга ажратилиши Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 4-иловасига мувофиқ белгиланган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида вақтбай шаклда ишловчи айрим касбдаги ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш

Т/р

Лавозимлар номи

разрядлар

тариф коэффициентлари

1.

Лаборант

4

3,297

5

3,612

2.

Лаборант (олий маълумотли)

6

3,941

3.

Катта егерь

6

3,941

4.

Егерь

4

3,297

5

3,612

5.

Ўрмончи

4

3,297

6.

Омборчи

4

3,297

7.

Юк ташувчи

3

2,998

8.

Боғбон

3

2,998

9.

Ишлаб чиқариш хоналари фарроши, ҳудуд фарроши

2

2,725

10.

Хизмат хоналари фарроши

1

2,476

11.

Қоровул

1

2,476

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
6-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари

1. Енгил автомобиль (шу жумладан махсус)

Т/р

Автомобиль класси

Двигателнинг иш ҳажми (литр)

Разрядлар

Тариф коэф­фициентлари

1.

Жуда кичик ва кичик

1,8 гача

1

2,476

2.

Ўрта

1,8 дан 3,5 гача

2

2,725

3.

Катта

3,5 дан юқори

3

2,998

2. Автобуслар (шу жумладан махсус)

Т/р

Автомобиль класси

Автобус узунлиги (метр)

Разрядлар

Тариф коэф­фициентлари

1.

Жуда кичик

5 гача

1

2,476

2.

Кичик

5 дан 6,5 гача

2

2,725

6,5 дан 7,5 гача

3

2,998

3.

Ўрта

7,5 дан 9,5 гача

4

3,297

4.

Катта

9,5 дан 11 гача

5

3,612

11 дан 15 гача

6

3,941

15 дан юқори

7

4,284

3. Юк автомобиллари

Т/р

Автомобилларнинг юк кўтариш қобилияти (тонна)

Разрядлар

Тариф коэф­фициентлари

1.

1,5 гача

1

2,476

2.

1,5 дан 5 гача

2

2,725

3.

5 дан 10 гача

3

2,998

4.

10 дан 40 гача

4

3,297

5.

40 дан 60 гача

5

3,612

6.

60 дан юқори

6

3,941

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1034/2351-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 11-сон, 68-модда):
а) 2-банддаги «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўз тасарруфида бўлган давлат ўрмон фонди ҳудудида Қоидаларнинг бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади.»;
6-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва ёнғин пайдо бўлишининг турли сабаблари ва дарахтлар ҳамда бошқа ўсимликларнинг зарарланиш даражасига кўра, дарахтлар қуриши ёки ёғоч нобуд бўлишига оид даъво суммаларининг ҳисоб-китоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ белгиланади.».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўрмонларнинг қўриқлаш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасига, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларига ва Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг олтинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» ва «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари тегишлича «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» ва «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг учинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органлари томонидан тайёрланади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор органлар билан келишиб олинади.
Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Таклифга ўрмонлар қўриқланишининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги илмий-техникавий ва иқтисодий асослашлар, картографик, ҳисобга олиш ҳамда бошқа зарур материаллар ва ҳужжатлар илова қилинади.».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 09/18/914/2164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 апрелдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши рўйхатининг рус тилидаги матнида:
а) I-бўлим номидаги ва 1-банддаги «Леса, находящиеся в ведении Министерства сельского и водного хозяйства 1. Леса, закрепленные за Главным управлением лесного хозяйства» сўзлари «Леса, находящиеся в ведении Государственного комитета Республики Узбекистан по лесному хозяйству» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Леса, закрепленные за научно-исследовательским институтом УзНПЦ сельского хозяйства» сўзлари «Леса, закрепленные за Научно-исследовательским институтом лесного хозяйства при Государственном комитете Республики Узбекистан по лесному хозяйству» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Леса, закрепленные за ирригационными лесхозами» сўзлари «Леса, закрепленные за Государственному комитету Республики Узбекистан по лесному хозяйству» сўзлари билан алмаштирилсин;
II-бўлим номидаги «Леса, находящиеся в ведении хокимията Ташкентской области» сўзлари «Леса, закрепленные за Государственному комитету Республики Узбекистан по лесному хозяйству» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/620/0965-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда):
а) 1-илованинг 5-бандидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси деб юритилади)» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Давлат ўрмон кадастрини юритиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Давлат ўрмон кадастри бўлими ва ушбу қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари (ўрмон хўжаликлари) томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастрини юритиш ишларига умумий раҳбарлик Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Давлат ўрмон кадастрини юритишни методик таъминлаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.»;
17-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг» сўзлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банддаги, 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 25-банддаги «Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 9-сон, 50-модда):
а) 3-бандидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўрмон қўриқчилигига умумий раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, ўрмон хўжаликлари ва тизимнинг бошқа ташкилот ва корхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади»;
6-банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари — раҳбар (раис, бошлиқ), бош ўрмончи, ўрмон назоратчиси, ўрмон кадастри мутахассиси, ўрмон хўжалиги муҳандиси, ўрмонларни муҳофаза қилиш муҳандиси масалалари билан шуғулланадиган барча тоифалардаги мутахассислар;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида — раис, раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари, бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, бош мутахассислар, етакчи мутахассислар);
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотларида — бошлиқлар, бошлиқларнинг ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, бўлимлар бошлиқлари ўринбосарлари, барча тоифалардаги мутахассислар (бош мутахассислар, етакчи мутахассислар).»;
21-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўрмон қўриқчилиги ходимлари белгиланган намунадаги формали кийим-бош кийиб юрадилар. Ўрмон қўриқчилари, инспекторлари, егерлар, давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, биорезерват ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар инспекторлари учун мўлжалланган хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар турлари, типлари (моделлари), сони, шунингдек олиш, сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.».
3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликлари» сўзларига алмаштирилсин;
4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари, Андижон, Сирдарё ва Хоразм давлат ўрмон хўжаликларининг ўрмон қўриқчилиги ходимлари, шунингдек республика ташкилотлари ходимлари учун ёзги кийим кўйлак ва шимдан иборат, ип газламадан тикилган, оч ҳаво ранг бўлади. Кўйлаги икки чўнтакли, ёқаси қайтарма бўлиб, белгиланган намунадаги петлицалар тикилади. Енглари икки чокли, тўғри тикилган бўлади.».
1 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси;
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси;
3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиқлари, вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиқлари;
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, тизим республика ташкилот раҳбарлари;
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати бўлим бошлиқлари, тизим республика ташкилот раҳбари ўринбосари, республика корхоналари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари — бош ўрмончи ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиқ ўринбосарлари — бош ўрмончилар;
6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати бош мутахассислари, тизим республика корхоналари раҳбар ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари бўлим бошлиқлари;
7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати етакчи мутахассислари, тизим республика корхоналари бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари бош мутахассислари, ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, миллий боғ, овчилик, биорезерват раҳбарлари, ўрмон назоратчилари ва ўрмон кадастри мутахассислари;
8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати мутахассислари, тизим республика корхоналари мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари етакчи мутахассислари, ўрмон хўжаликлари бош ўрмонбегилари, қўриқхоналар, миллий боғ, овчилик хўжаликлар, биорезерват бош нозирлари».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда):
а) номидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига» сўзларини «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси деб аталади)» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги, 32, 44, 56-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда):
18-банднинг еттинчи хатбоши, 30 ва 36-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Рухсатнома берганлик учун йиғим суммаси «Биоинспекция»нинг махсус ҳисоб рақамига ёки Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.»;
70-бандда «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзи «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзларига алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
2-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган давлат ўрмон фонди ерларида овлашда — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«бузиш содир этилган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ёки қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, биорезерват ва овчилик хўжаликлари ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Қолган барча ҳолларда, қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, биорезерват ва овчилик хўжаликлари ҳамда давлат ўрмон фонди ҳудудидан ташқари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган қоидабузарлик экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан очилганда, ер майдонларининг тегишлилигидан қатъи назар, жарималар ва етказилган зарарни қоплашдан тушадиган барча сумма «Биоинспекция»нинг махсус ҳисоб рақамига тушади, ундан жарималар тўлаш ва етказилган зарарни қоплашдан тушган сумманинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«7. Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар агар ҳуқуқбузарлик ўрмон фондидан ташқари ерларда содир этилган бўлса — «Биоинспекция»нинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, шундан 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.
Агар ҳуқуқбузарлик ўрмон фонди ерларида содир этилган бўлса мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар 100 фоиз миқдорда тегишлилиги бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжалик ҳисоб рақамига ўтказилади.»;
8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, давлат қўриқхоналари, овчилик, балиқ овлаш ва ўрмон овчилиги хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига, давлат қўриқхоналари, миллий боғ, биорезерват, овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақами маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамининг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. «Биоинспекция» инспекцияси махсус ҳисоб рақами ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамининг календарь йил охиридаги фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисоб рақамида қолади, ёпилмайди ва олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтадиган қолдиқ ҳисобланади.».
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 12 октябрдаги 469-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол Давлат Миллий табиат боғи ва Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 22 июндаги 262-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 68-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 2005 йил 11 апрелдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 21-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 мартдаги 76-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2009 йил 17 июндаги 167-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 287-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини ривожлантиришни молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 10 июндаги 198-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 51-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 734-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон, 11.04.2018 й., 09/18/282/1055-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 24.07.2018 й., 09/18/568/1564-сон, 11.10.2018 й., 09/18/819/2034-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 07.11.2018 й., 09/18/914/2164-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 20.12.2018 й., 09/18/1034/2351-сон; 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон; 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон; 27.03.2021 й., 09/21/158/0241-сон; 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон; 15.04.2021 й., 09/21/215/0336-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 27.10.2022 й., 09/22/620/0965-сон; 01.11.2024 й., 09/24/707/0872-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)