Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарори ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини тезкор синовдан ўтказиш ҳамда синовдан ижобий ўтган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини қишлоқ хўжалигида қўллашга тавсия қилинган техникалар реестрини юритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази қўлланиладиган (кейинги ўринда Марказ деб юритилади) қишлоқ хўжалик техникаларини тезкор синовини ўтказиш учун зарур бўлган замонавий синов қурилмалари ва ўлчов воситаларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалик техникаларини тезкор синовини ўтказиш учун зарур бўлган замонавий синов қурилмалари ва ўлчов воситаларини харид қилиш учун талаб этиладиган маблағларнинг:
1,0 млрд. сўмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
2,0 млрд. сўмини «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг 2018 йил якуни бўйича давлат улушига ҳисобланадиган дивидендлар ҳисобидан молиялаштирилиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти белгиланган маблағларни 2019 йил 1 майга қадар Марказга ажратилишини таъминласин.
3. Марказ ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ замонавий синов қурилмалари ва ўлчов воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилинишини таъминласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
10-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказида қўлланиладиган қишлоқ хўжалик техникаларини тезкор синовини ўтказиш учун зарур бўлган замонавий синов қурилмалари ва ўлчов воситаларининг
рўйхати
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)

1.

Металл ва қуймаларни таҳлил қилиш учун мобил спектрометр

2.

Металларни қаттиқлигини аниқловчи асбоб

3.

Двигательдан чиққан газларнинг зарарли миқдорини аниқловчи асбоб

4.

Фильтрларни (ёқилғи ва мой) синаш учун стенд

5.

Тракторларни қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатланишида энергетик баҳолаш учун ўлчов аппаратураси (ўлчагич, симсиз моментўлчагичлар, тензоваллар комплекти билан): компьютерлаштирилган тарировка стендлари билан биргаликда

6.

Тракторларнинг қувват олиш валидан қувват кўрсаткичларини аниқлаш стенди, ўлчов воситалари комплекти билан биргаликда

7.

Пуркагич ва чанглатгичларнинг сепиш сифатини аниқловчи қурилма

8.

Дисплейли автоном ёқилғи сарфини ўлчагич

9.

Электрон тахеометр

10.

Пахтани лаборатор қуритиш қурилмаси

11.

Пенетрометр

12.

Пахта ва дон экиш сеялкаларини синаш учун стенд

13.

Пуркагичларни синаш учун стенд

14.

Ўғит сочгичларни синаш учун стенд

15.

Тракторларни гидроосма тизимини 90 кН гача юк кўтарувчанлигини аниқлаш учун стенд

16.

Тортиш синовларини ўтказиш учун махсус динамотерик юкловчи машина

17.

Тиркамаларнинг пневматик тормоз тизимларини синаш учун имитатор

18.

Трактор кабиналарининг хавфсизлик каркаси ёки ёйини синаш учун стенд

19.

Қишлоқ хўжалик машиналарини кабиналарини параметрлари ва кўрувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш мосламалари комплекти билан, оператор ўриндиғини назорат нуқтаси жойлашувини аниқлаш учун қурилма

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
а) 6-банднинг еттинчи хатбошидаги «норматив-техник ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида сертификатлаш синовларини» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида сертификатлаш ишлари ва синовларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «миллий ва халқаро» сўзлари «халқаро ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «стандартларга ва норматив-техник» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «стандартлар ва норматив-техник» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «норматив-техник» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Низом» сўзи « Мазкур Низом ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинадиган якка қишлоқ хўжалик ва мелиорация техникаларидан ташқари,» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «норматив-техник» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «буюртмачини қизиқтирадиган буюмнинг тавсифини аниқлаш» сўзлари «серияли намуналар конструкцияси ёки технологик жараёнга киритилган ўзгартиришларни самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «стандартларга» сўзи «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Синов 2 ва 3-иловаларга биноан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг белгиланган талабларига қатъий мувофиқ равишда ўтказилади.
Синов икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқич — қишлоқ хўжалик техникаларини функционал ва фойдаланиш-технологик кўрсаткичларини Марказда аниқлаш;
иккинчи босқич — хўжалик шароитлари фойдаланишда пухталик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат»;
д) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Марказ ўрнатилган тартибда синовдан ижобий ўтган қишлоқ хўжалик ва мелиорация техникаларини Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўллаш учун қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникалар реестрини юритади»;
е) 18-банднинг учинчи хатбошидаги «миллий ва халқаро» сўзлари «халқаро ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан синовларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини синовдан ўтказиш (давлат синови, дастлабки синов, қабул қилиш синови, даврий синов, малака синови, турга оид синов, такрорий синов)
МЕХАНИЗМИ
»
з) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан синовларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-иловаси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)