Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида назорат тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) ташкил этилганлиги;
2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси, «Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2018 йил 1 августдан «Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази» давлат корхонаси тугатилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Инспекция тугатилаётган ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тугатилаётган ташкилотлар ходимларининг ишга жойлаштирилишини таъминлашга кўмаклашсин.
4. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати;
пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;
дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;
қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, Инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш орқали қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши;
сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;
идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигининг, сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;
в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлигининг:
Инспекция ҳузурида «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади);
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.
Марказ томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар солиқ солинадиган базага киритилмайди.
6. Белгилансинки:
а) қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ намуналар танлаб олиш ва маҳсулотни идентификациялаш;
кўрсатилган аккредитация соҳасига мувофиқ тарзда пахта толаси, пахта момиғи, пахта ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, дон ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
мувофиқлик сертификати бериш, ўлчовлар бир хиллигини ва метрологик назоратни амалга оширишни таъминлаш ишларини бажариш;
пахта толаси ширадорлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғи тойлари массаси назоратини амалга ошириш;
пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналари, пахта маҳсулотларининг харидорлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва улар билан таъминлаш;
районлаштирилган ва истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг нав софлигини тупроқдаги таҳлил орқали текшириш ҳамда натижаларини манфаатдор ташкилотларга юбориш;
қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Инспекция ваколатлари доирасида қўлланилган жарима санкциялари умумий суммасининг 40 фоизи;
Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорларининг 50 фоизи;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, гувоҳномалар, рақам белгилари ва техник паспортлар бериш учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 80 фоизи;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 6 — 8-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Инспекция бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 1 795 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:
зарур ҳолларда, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан киритиш ҳуқуқи берилсин.
9. Белгилаб қўйилсинки, Инспекция:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ томонидан бошқарилади;
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳисобдордир.
Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарига тенглаштирилсин.
10. Белгилансинки:
Инспекция таъминоти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек, тугатилаётган идоралар, муассасаларнинг 9 896 та штат бирлиги оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг бўшаётган маблағлари ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда иш ҳақи фонди ва мажбурий ажратмаларни оптималлаштириш ҳисобидан шаклланадиган иш ҳақи фондининг тежалган суммаси Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳамда бошқа харажатларига йўналтирилади;
LexUZ шарҳи
10-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3789-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Инспекция ходимлари лавозимларига олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар (ҳуқуқшунослар, агрономлар, иқтисодчилар, молиячилар, муҳандислар ва бошқалар) тайинланади;
Инспекциянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларига даражали унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳал этилади;
даражали унвонларга эга бўлган Инспекция ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари татбиқ этилади;
Инспекция органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;
давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар мазкур қарорга мувофиқ Инспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт.
11. Инспекция:
2018-2019 йиллар давомида Жамғарма маблағлари ҳисобидан юқори малакали мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларида, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказларида янгидан тўлдирилган, шу жумладан раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилишини таъминласин, шунингдек, кейинчалик қайта тайёрлаш ва малака ошириш амалиётини ҳар уч йилда жорий этсин;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда бир ой муддатда ўқитишнинг интерфаол ва инновацион усулларини қўллашни, синов лабораторияларида, қайта ишлаш корхоналарида (заводларда) ва бошқа объектларда ўқув машғулотлари ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларни тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш учун аудиториялар ажратилиши ҳамда жиҳозланишини таъминласин.
12. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар томонидан Инспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади.
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:
бир ҳафта муддатда Инспекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаларини тасдиқласин;
бир ой муддатда зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
«Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган меъёрларга мувофиқ хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ билан келишилган ҳолда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генераторлар учун керакли ҳажмда автобензин ва дизель ёқилғиси ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминлайди.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси, «Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, «Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази» давлат корхонаси балансида турган ва улар томонидан фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар ва бошқа моддий-техник қимматликлар, шунингдек, уларнинг тегишли маълумот базалари ҳамда реестрлари Инспекция балансига ўтказилишини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Инспекция, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Инспекция ҳудудий тузилмаларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларнинг жойлаштирилишини, жиҳозланишини ташкил этсин ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Инспекция ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техник ресурсларга бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жиҳозланишини таъминласин;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини юклатилган вазифаларнинг юқори ҳамда профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан тугатилаётган ташкилотлар ходимлари орасидан тўлдирилишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ажратилишини таъминласин.
19. Инспекция Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йил якунлари бўйича мазкур қарорни амалга ошириш самарадорлигини ўргансин ҳамда, зарурат бўлганда, Инспекциянинг фаолиятини ҳамда ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
22. 2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
23. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
24. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 май,
ПҚ-3699-сон
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратининг
ташкилий-штатлар тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 98 бирлик
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 2-ИЛОВА
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг
намунавий ташкилий-штат тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 33 — 36 бирлик.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг умумий сони 444 бирлик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 3-ИЛОВА
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг
намунавий ташкилий-штат тузилмаси
Умумий штатлар сони 5 — 9 бирлик, улардан бошқарув ходимлари — 2 бирликни ташкил этади.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг умумий сони 1 253 бирлик, улардан бошқарув ходимлари — 320 бирлик.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг (кейинги ўринларда Бош прокурор деб юритилади) буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилади.
4. Инспекция тизимига қуйидагилар киради:
Инспекциянинг марказий аппарати;
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари;
Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари.
5. Инспекция ўз фаолиятини қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга, шунингдек, Бош прокурорга, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар (Қувасой шаҳар) прокурорларига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида амалга оширади.
6. Инспекция ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
7. Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати;
пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;
дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;
қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, Инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш орқали қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши;
сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;
идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигининг, сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;
в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.
10. Инспекция ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назорат қилиш соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорларида ва Ҳукумат қарорларида баён этилган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросининг доимий тизимли таҳлилини олиб боради, таҳлил натижалари бўйича мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш, ишлаб чиқариш шартномавий мажбуриятларининг бажарилиши, прогноз кўрсаткичларининг ишончли шакллантирилиши ва бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ташкилотларда қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва сотиш устидан назоратни амалга оширади;
б) пахта ва дон экинларининг уруғларини буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши соҳасида:
асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта ва ғалла) учун ажратилган экин майдонларини мунтазам назорат қилади, экин майдонларининг ишлаб чиқарувчилар — фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликлар, туманлар ва вилоятлар томонидан қабул қилинган ҳамда тасдиқланган шартномавий мажбуриятларга мувофиқлиги бўйича танлаб текширишларни амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғ навларини синаш ишларини, шунингдек, мазкур соҳада қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрининг юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
пахта ва дон экинларининг уруғлари сифатини назорат қилади;
пахта ва дон экинларининг уруғлари сифатини аниқлаш методларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тасдиқлашда иштирок этади;
уруғлик ишлаб чиқариш ва унинг сифатини аниқлаш бўйича давлат стандартлари, янги методикалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
уруғчилик соҳасидаги жаҳон ютуқларини татбиқ этишда, уруғларнинг сифатини жаҳон стандартлари асосида аниқлашда, стандарт уруғларга сифат сертификатларини беришда иштирок этади;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш, ишлаб чиқариш шартномавий мажбуриятларининг бажарилиши, прогноз кўрсаткичларининг ишончли шакллантирилиши ва бажарилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган миқдорда навлар бўйича районлаштириш, навлар бўйича жойлаштириш ва навли уруғларни тайёрлаш режаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
в) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши соҳасида:
давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш устидан назоратни амалга оширади;
аҳоли ва бошқа истеъмолчиларни янги мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотлари захираларининг давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ ҳажмларда шакллантирилиши ва унинг режали реализация қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
аҳолини йил давомида ва узлуксиз таъминлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш устидан назоратни амалга оширади;
давлат буюртмасига мос ҳажмларда пахта хом ашёси ва дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш механизмини, ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда хизматлар ва моддий-техник ресурслар билан тўлиқ таъминланишини назорат қилади;
давлат буюртмасининг режали реализация қилинишига мувофиқ тарзда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантиришнинг прогноз ҳажмлари бажарилишини назорат қилади;
мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлаш ва қиш-баҳор мавсумига ғамлаш бўйича давлат буюртмасининг тўлиқ бажарилиши, шунингдек, республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасалари озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари ва мавсумий мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида узлуксиз таъминланишини назорат қилади;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда пахта хом ашёси давлат ресурси, дон ва ундан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурси ва давлат захираси ҳажмлари ҳамда баланс тузилмасининг тўғри келишилганлигини, шунингдек, ҳажмлари ва тузилмаси бўйича таклифлар шакллантирилганлигини назорат қилади;
кредит ресурсларининг ҳудудлар, ойлар ва давлат хариди бўйича дон экинлари ва пахта хом ашёси ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган харажат турларига кўра тақсимланиши ҳажмининг бажарилишини назорат қилади;
г) дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши соҳасида:
пахта тайёрлаш пунктлари, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан пахта хом ашёси, дон экинлари, уруғлар ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар тегишли равишда жойлаштирилишини, қайта ишланишини ҳамда уларнинг сифатли сақланиши таъминланишини назорат қилади;
пахта хом ашёси, дон экинлари, уруғ, улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини аниқлашнинг, товар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларнинг, давлат ресурсидаги, давлат захирасидаги пахта хом ашёси, уруғлар, дон экинлари, улардан қайта ишланган маҳсулотлар ҳисобини юритишнинг ишончлилигини, зарарни ҳисобдан чиқаришнинг асосланганлигини назорат қилади;
давлат ресурсларидаги пахта хом ашёси, уруғлар, дон экинлари, улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифати ёмонлашиши, нобуд бўлиши ҳолатлари ва сабабларини ўрганади, зарур ҳолларда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради, пахта хом ашёси, уруғлар, дон экинлари, улардан қайта ишланган маҳсулотлардан иборат давлат ресурсларини сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ахборот беради;
дон ва ундан қайта ишланган маҳсулотларнинг сарфланган партиялари юзасидан тозалаш далолатномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
пахта хом ашёси, дон экинлари, уруғлар ва улардан қайта ишланган маҳсулотларни қабул қилувчи, сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник ҳолатини назорат қилади;
нобудгарчиликнинг белгиланган нормаларининг тўғри ва асосли қўлланилиши, пахта тайёрлаш пунктлари, дон қабул қиладиган ва уни қайта ишлайдиган корхоналарда маҳсулотнинг чиқиш нормаларига ва сифатига риоя этилиши юзасидан назоратини амалга оширади;
Инспекцияга юклатилган вазифалар доирасида текшириш қоидаларини, сифат сертификатлари шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифати бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, назорат синовларини ўтказади ҳамда мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда фойдаланиладиган жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган хулосалар беради;
д) қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро этилиши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ҳамда назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши соҳасида:
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини жойлаштириш, навларини районлаштириш ва навли уруғлар тайёрлаш режалари бажарилишини назорат қилади;
юқори сифатли элита уруғлар, биринчи ва кейинги репродукциялардан ҳосил қилинган уруғлар етиштирилишини, уруғларнинг давлат стандартига, мавжуд йўриқномалар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда тежаб сарфланишини назорат қилади;
қишлоқ хўжалиги экинлари апробацияси тўғри ўтказилишини назорат қилади;
қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан, ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни экспорт ва импорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш устидан назоратни амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилиги ташкил этилишини ва ривожлантирилишини назорат қилади;
тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқилишини назорат қилади;
ишлаб чиқаришда кимёвий препаратларнинг самарали қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;
уруғчилик бўйича халқаро ва миллий органлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этиш устидан назоратни амалга оширади;
уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларни олиб боришга, тармоқ корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмак берилишини назорат қилади;
аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаштириш ҳамда уруғ ва кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
давлат стандартига жавоб бермайдиган ва сертификатлаштирилмаган уруғларнинг тарқатилишини тақиқлайди;
уруғ ишлаб чиқаришнинг, сифатини аниқлашнинг давлат стандартларини, янги методикалари ва йўриқномаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
экинлар бўйича уруғлар архивининг таркибини, уруғлар архивини юритишни назорат қилади;
е) қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, Инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
фермер ва деҳқон хўжаликларига ер ажратиш бўйича қонун ҳужжатларида ҳамда меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартиб бузилишининг олдини олишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши, бунда масъул шахслар томонидан хизмат мавқеи суиистеъмол қилинишига, қариндош-уруғчилик ва ошна-оғайнигарчилик муносабатларидан фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги устидан назоратни амалга оширади;
ерлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари муомаладан чиқарилишига йўл қўйилмаслиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича қабул қилинган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ердан фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги сақланиши ва оширилишини таъминлаш борасидаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ер ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлашга, ер муносабатларини тартибга солишга, ерлардан нооқилона фойдаланилишининг ўз вақтида олдини олишга қаратилган тизимли ишларни мунтазам ташкил этади ва бажаради, тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боради;
қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини ташкил этиш устидан назоратни амалга оширади;
ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ер ресурсларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
ердан мақсадсиз фойдаланилиши, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, уларнинг ҳосилдорлиги пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келган бошқа ҳаракатларнинг содир этилиши, шунингдек, таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартиби бузилиши устидан назоратни амалга оширади;
ж) сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши соҳасида:
сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсат амалга оширилиши, шунингдек, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилиши, сувнинг зарарли таъсири олди олиниши ва бартараф этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари сув ресурслари билан доимий ҳамда оқилона таъминланишини, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилишини назорат қилади;
ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли фаолияти таъминланишини, сув хўжалигининг йирик ва ўта муҳим объектлари муҳофазаси ташкил этилишини назорат қилади;
сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш учун сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчилари жавобгарлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданияти даражасини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини назорат қилади;
оқова сувлардан (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тизимлари), сув ҳавзаларидан (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, кўллар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувлардан фойдаланиш ва сув истеъмоли устидан назоратни амалга оширади;
сув ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехник ва бошқа ишларнинг бажарилиши устидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади;
давлат сув кадастрини юритишга қўйилган талабга мувофиқ унинг юритилишини, сув хўжалиги иншоотлари ва иморатларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
сунъий сув ресурсларидан нооқилона фойдаланишнинг, ирригация объектлари ва гидротехник иншоотлардан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши устидан назоратни амалга оширади;
ирригация объектлари ва гидротехник иншоотлари қуриш ҳамда реконструкция қилишда белгиланган стандартларга риоя этилиши, шунингдек, ажратилган бюджет маблағлари мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
з) идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши соҳасида:
наслдор моллар етказиб берувчи корхоналар ва истеъмолчилар томонидан чорва молларининг сифат (насл) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлигини назорат қилади;
наслчилик заводлари, наслчилик хўжаликлари ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади;
наслдор моллардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонлар ва улар уруғларини экспорт ва импорт қилиш устидан назорат қилади;
чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича ҳисобга олишни назорат қилади;
чорвачиликда давлат, идоравий ва хусусий секторлардаги наслчилик хизмати мутахассислари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш режаларининг бажарилишини текширади;
наслдор чорваларни, наслдор хўжаликларни ва подаларни давлат рўйхатидан ўтказади, селекция жараёнида фойдаланадиган наслдор ресурсларнинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги, тури бўйича ва бошқа сифатлари бўйича баҳоланишининг ишончли рўйхатга олинишини таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;
чорвачиликда наслчилик билан шуғулланувчи хўжаликларга ер майдонлари ажратилиши ва улардан самарали фойдаланилиши, корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган омухта ем, шелуха, шрот маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари устидан назоратни амалга оширади;
наслчилик маҳсулоти (материали) ишлаб чиқариш ва унинг технологик жараёнларини ташкил этиш мувофиқлаштирилиши устидан назоратни амалга оширади;
и) қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларни эксплуатация қилиш самарадорлиги, уларнинг сифати, сервис ва таъмирлаш хизматлари соҳасида:
мулкчилик шаклидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси миқдорининг ҳисобини юритади (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг техникалари бундан мустасно);
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар, ускуналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш хизматлари, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказади, давлат рақами белгилари ва техник паспортларни беради;
тракторчи-машинист гувоҳномасини ва огоҳлантириш талонларини бериш учун имтиҳонлар олади;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиллик техник кўрикдан ўтказади;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник тайёрлигини ошириш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашни яхшилаш бўйича илғор тажриба татбиқ этилишини назорат қилади;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини эксплуатация қилишнинг кафолат муддати мобайнида аниқланган камчиликлар бартараф этилиши устидан назоратни амалга оширади;
пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва йиғиб олиш бўйича агротехник тадбирларни ўтказишда техника ва агрегатларнинг бутлиги ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
машина-трактор паркларини янгилаш бўйича давлат дастурлари ижро этилишини, эксплуатация қилинаётган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг модернизация қилинишини ва янги намуналари ишлаб чиқилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурс тежовчи замонавий технологиялари ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини назорат қилади;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурс тежовчи замонавий технологияларини синовдан ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилади;
машинасозлик ва таъмирлаш корхоналарида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини, ускуналарни ва эҳтиёт қисмларни юклашдан олдин уларнинг сифат кўрсаткичлари текширилишини амалга оширади;
к) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш соҳасида:
дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатининг давлат томонидан мажбурий текширилишини амалга оширади;
экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифати сақланишини назорат қилади;
л) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритади, Инспекция ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазоларни қўллайди;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётини таҳлил қилади, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш чораларини кўради;
Инспекция ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ўтказади;
терговга қадар текширувлар ўтказиш, процессуал қарорлар қабул қилиш амалиётини ўрганиб боради, уларнинг ҳисобини юритади ва бу борада фаолият самарадорлигини ошириш чораларини кўради.
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Инспекция ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатларни ва ахборотни олиш;
давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
зиммасига юклатилган вазифалар доирасида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолияти устидан текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан қўшимча келишувсиз текширишларни амалга ошириш;
текширув далолатномаларини тузиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш ва уларни қўриқлаш, сув ресурслари исрофгарчилиги, минерал ўғитларни, ёқилғи-мойлаш материалларини ўғирлаш, гидротехника, мелиорация иншоотларидан ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишда хўжасизлик ҳолатларини аниқлаш;
Инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида терговга қадар текширувни бошлашга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказиш;
Инспекция ваколатига кирувчи масалалар юзасидан судга ёки бошқа органга мурожаат этиш;
зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ва уларнинг воситаларини ўз мажбуриятларини бажариш жараёнида жалб этиш бўйича чора кўриш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритувини амалга ошириш, Инспекция ваколатига юклатилган ишларни кўриб чиқиш, маъмурий жазо чораларини қўллаш.
Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Инспекция қуйидагилар учун жавобгардир:
агросаноат мажмуи, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сувдан фойдаланиш ҳолати, мазкур соҳага оид қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш;
пахта ва дон экинлари уруғлари буюртмаси, тайёрланиши, алоҳида қайта ишланиши ва сақланишига қўйилган талабларнинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;
юклатилган бошқа вазифаларни самарали ижро этиш.
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
13. Инспекция Бош прокурорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ томонидан бошқарилади.
14. Инспекция бошлиғи:
Инспекция бошлиғининг тақдимномасига кўра Бош прокурор томонидан тайинланадиган тўрт нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
мақоми, меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган;
ўз фаолиятида Бош прокурорга бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
15. Зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун Инспекция бошлиғи:
а) Инспекция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
г) Бош прокурорга қуйидагиларни киритади (тақдим этади):
Инспекция ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни;
ушбу Низом 17-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги тақдимномаларни;
Инспекциянинг тегишли ходимларига даражали унвонлар бериш тўғрисидаги таклифларни;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисидаги таклифларни;
Инспекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни;
д) белгиланган тартибда Инспекциянинг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат жадвалини, Инспекция марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, шунингдек, Жамғарма маблағлари ҳисобига фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида қўшимча жалб этиладиган мутахассислар ва бошқа шахслар миқдорини белгилайди;
е) ўз ваколатлари доирасида Инспекциянинг фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир Инспекциянинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатма ва фармойишлар беради;
ж) ажратилган маблағлар доирасида Инспекция ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа тақдирлаш пуллари тўлаш тартиби ва шартларини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
з) Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси учун шахсан жавоб беради;
и) Инспекциянинг тегишли ходимларига махсус тоифалар беради;
к) Инспекциянинг куч ва воситалари самарали тақсимланишини ташкил этади, шу жумладан, муайян функцияларни бажарадиган ходимларни Инспекцияга юклатилган бошқа ишларга жалб этади;
л) Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;
м) қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
16. Инспекция бошлиғи бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини Бош прокурорнинг буйруғига асосан унинг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
17. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Инспекция марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари (бош инспекторларни истисно этган ҳолда) Инспекция бошлиғи тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан амалга оширилади;
Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари Бош прокуратура билан келишилган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади;
Инспекция марказий аппаратининг бошқа ходимлари, ҳудудий бошқармаларнинг таркибий бўлинмалари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади;
Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари Инспекция бошлиғи билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг бошқа ходимлари Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
18. Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари (молия-хўжалик тузилмалари бундан мустасно), туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ўзининг мақоми бўйича прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади. Ушбу ходимларга даражали унвонлар берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга мувофиқ хизматни ўтайдилар.
19. Инспекциянинг даража унвонларига эга бўлган, шунингдек, махсус тоифалар бериладиган мансабларни эгаллаб турган ходимлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунадаги тегишли хизмат кийими кийиб юрадилар ва алоҳида кўринишдаги белгиларни тақиб оладилар.
Хизмат кийими буюмлари билан таъминлаш меъёрлари Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Хизмат кийими билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
20. Инспекция кўрсатмалари, йўл-йўриқлари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Инспекция фаолиятига аралашиш ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Инспекция ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
21. Инспекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги
НИЗОМ
1. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) вазифаларини самарали амалга ошириш, ходимларни касбий жиҳатдан ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, Инспекциянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилган.
2. Жамғарма қуйидагилардан шакллантирилади:
«Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси даромадларининг 20 фоизи;
қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун Инспекциянинг ваколати доирасида қўлланиладиган умумий жарима санкцияларининг 40 фоизи;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, давлат рақам белгилари, техник паспортлар ва гувоҳномалар бериш учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 80 фоизи;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.
3. Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланиши ҳисоби миллий валютада амалга оширилади.
4. Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Инспекциянинг вазифаларини самарали амалга ошириш;
Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш;
Инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш, Инспекциянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
қонунчиликда тақиқланмаган Инспекция фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.
5. Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига кўра Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Инспекция фаолияти билан боғлиқ аниқ тадбирларни ёки ривожлантириш дастурларини бевосита молиялаштириш асосида амалга оширилади. Тегишли дастурлар, уларни молиялаштириш лимитлари ва Жамғарманинг захирага қўйиладиган ҳар йилги қисми миқдори Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.
Жамғарма Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари бошчилик қилади, у Кенгашнинг шахсий таркибини тасдиқлайди.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарорлар Жамғарма Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида дастурлар бўйича харажатлар сметаларини тасдиқлаш ва тузатиш, шунингдек, Жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланиш Инспекция бошлиғи зиммасига юклатилади.
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгашида кўриб чиқилади ҳамда Инспекция томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлигига тақдим этилади.
7. Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлаш операцияларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Инспекция марказий аппарати томонидан амалга оширилади. Бу мақсадларда мустақил ташкилотлар тузилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
** Инспекциянинг бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарига Инспекциянинг бошқарма ва бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига 9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
«Йўл харитаси»
Т/р
Тадбирларнинг номланиши
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
I. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида назорат тизимини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш
1.
Амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан халқаро стандартларни имплементация қилиш орқали такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил 1 августгача
Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни янада кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек давлат назорати органларининг ушбу соҳадаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
2019 йил 1 январгача
Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
3.
Қишлоқ хўжалиги техникаси, мелиоратив техника ва агротехника тадбирларининг ҳолати устидан назорат ўрнатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил 1 декабргача
Инспекция
4.
Республика ичида ташишда ҳамда экспорт ва импорт қилишда дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини давлат томонидан мажбурий текшириш тартибини ишлаб чиқиш.
II. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва агротехник тадбирларнинг ҳолати устидан назорат тизимини такомиллаштириш
5.
Техникавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган ва қишлоқ хўжалигида қўллашга тавсия қилинган техникалар реестрига киритиш учун қишлоқ хўжалиги техникасини тезкор синовдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил 1 декабргача
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инспекция, манфаатдор вазирлик ва идоралар
6.
Агротехника тадбирларини бажариш даврида техниканинг мавжудлиги ва тайёрлигини жорий вақт режимида кузатиб бориш ва бошқа зарур функцияларни бажариш имконини берадиган замонавий автоматлаштирилган тизимли ва дастурий таъминотли сервер ускуналарини сотиб олиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил 1 январгача
Инспекция, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
7.
Ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ягона электрон ахборот алмашинувининг тегишли веб-сервисини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил 1 январгача
Инспекция,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
8.
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва мелиоратив техниканинг сифат ва техникавий кўрсаткичларини, уни таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш сифатини текшириш учун кўп функцияли асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозлаш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил 1 январгача
Молия вазирлиги,
Инспекция
III. Дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотлардан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаш
9.
Дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар табиий камайиши нормаларининг тўғри қўлланиши ва баланс параметрлари ижросини назорат қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил 1 октябргача
Инспекция, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзпахтасаноат» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар
10.
Дон, пахта хом ашёси, пахта уруғи ва улардан қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш технологик жараёнларини юритиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2019 йил 1 мартгача
Инспекция, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзпахтасаноат» АЖ
11.
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифатини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил 1 ноябргача
Инспекция,
Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
IV. Сув ресурсларидан ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан фойдаланилишини назорат қилиш
12.
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли устидан текширувлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулиятини ошириш механизмларини назарда тутиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил 1 октябргача
Инспекция,
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
13.
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномалар реестри ҳисобини юритиш, шунингдек сувнинг тўлиқ ҳисобини таъминлаш, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари томонидан сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш журналлари юритилиши учун дастурий таъминот яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 июнгача
Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инспекция, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
14.
Сувни тежаш технологиялари ва ускуналари, жумладан томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилиши устидан доимий назорат ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2019 йил 1 январгача
Инспекция,
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги
15.
Ерларни суғориш ва мелиорация қилишнинг амалдаги тартиби ва нормаларини танқидий ўрганиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари бўйича суғориш ва ерларни мелиорация қилиш нормаларини аниқлашнинг янги усулини жорий этиш.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчиларни инвентаризациядан ўтказиш ва паспортлаштириш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 декабргача
Сув хўжалиги вазирлиги, Инспекция
V. Инспекция ва унинг бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, уларни замонавий техника ва механизмлар билан таъминлаш, ходимларини рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
17.
Зиммасига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажарган Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий ҳужжат
2018 йил 1 июнгача
Бош прокуратура,
Молия вазирлиги,
Инспекция
18.
«Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, бошқарув аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил 1 июнгача
Инспекция
19.
«Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси» давлат унитар корхонасининг келгусидаги фаолияти мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.
Таҳлилий ҳужжат
2018 йил 1 августгача
Инспекция, «Ўздонмаҳсулот» АК
20.
Инспекция ходимларини, биринчи навбатда, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлинмалари инспекторларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли курсларни ташкил қилиш.
Ўқув дастурлари
2018 йилнинг сентябридан бошлаб
Бош прокуратура ОЎК, Инспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
21.
Инспекциянинг моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий техника ва ускуналар билан таъминлаш, шу жумладан лаборатория ускуналарини, сув истеъмолини ҳисобга олиш асбобларини, видеорегистраторли парвоз қилувчи дронларни ва ҳоказоларни сотиб олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Комплекс чора-тадбирлар
2018 йил 1 сентябргача
Инспекция,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги
VI. Агросаноат мажмуида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш
Импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг нав ва экин сифатларини аниқлаш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2019 йил 1 апрелгача
«Ўзстандарт» агентлиги, Инспекция, манфаатдор вазирлик ва идоралар
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатлар соҳаси ва тартибга солиш предметидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқилиши ёки бирлаштирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида:
а) илованинг 811-банди иккинчи хатбошисидаги «бошқа давлат органлари ва ташкилотларига» сўзлари «бошқа ишга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Шевроннинг юқори қисмида «OʻZBEKISTON» ёзуви, пастки қисмида «PROKURATURA» ёзуви тикилган. Департамент, Бюро ва Инспекция ходимлари учун формали кийим бош шевронининг пастки қисмида тегишлича «PROKURATURA DEPARTAMENTI», «PROKURATURA BYUROSI» ва «PROKURATURA INSPEKSIYASI» ёзуви тикилган»;
йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белги прокуратура органлари эмблемасидан (чап тарафда) — иккита ўткир тиғлари пастга йўналтирилган диагонал кесишган қиличлар устига туширилган қалқон, шунингдек, Департамент, Бюро ва Инспекция органлари ходимлари учун тегишлича «OʻZBEKISTON PROKURATURASI», «OʻZBEKISTON PROKURATURA DEPARTAMENTI», «OʻZBEKISTON PROKURATURA BYUROSI», «OʻZBEKISTON PROKURATURA INSPEKSIYASI» ёзувларидан иборат».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига 5-иловада:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом»;
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — Бюро) ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ, ходимларга даражали унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди»;
2-банд «Бюронинг» сўзидан кейин «ва Инспекциянинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банд «Бюрода», «Бюро директорининг» сўзларидан кейин «ва Инспекцияда» ва «ва Инспекция бошлиғининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банд «Бюрода» сўзидан кейин «ва Инспекцияда» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Бюро ва Инспекция фаолиятининг ички тизимини ташкил этиш тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Бюро ва Инспекция Регламентлари ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Намунавий регламенти билан белгиланади»;
13-банднинг биринчи хатбошиси «Бюро» сўзидан кейин «ва Инспекция» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Лавозимига Бош прокурорнинг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) аттестация комиссияси томонидан, лавозимига Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан тайинланадиган ходимлар эса — тегишлича Бюро, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади»;
«19. Даражали унвонга эга бўлган ходимлар хизмат вазифаларини бажариш даврида прокуратура органлари ходимлари учун тасдиқланган намунадаги алоҳида белгили хизмат кийими кийиб юрадилар.
Даражали унвонга эга бўлган ходимлар бепул хизмат кийими билан таъминланади.
Ходимларнинг хизмат кийимини кийиб юриш тартиби тегишлича Бюро директори ва Инспекция бошлиғи томонидан белгиланади»;
«22. Ходимларга эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда қуйидаги даражали унвонлар берилади:
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси — Бюро директори, Инспекция бошлиғи;
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси — Бюро директори, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари;
адлия катта маслаҳатчиси — Бюро ва Инспекциянинг марказий аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Бюронинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази директори (кейинги ўринларда — Марказ), Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари;
адлия маслаҳатчиси — Бюро директори ва Инспекция бошлиғи ёрдамчилари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, Бюронинг марказий аппарати бош суриштирувчиси, бош ревизори, бош инспекторлари, Марказ директори ўринбосари, бўлим бошлиқлари, Инспекциянинг марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, Бюро ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлари, ички хавфсизликни таъминлаш бўйича катта инспекторлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, бош инспекторлари, Бюро туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари — катта давлат ижрочилари, Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқлари;
адлия кичик маслаҳатчиси — Бюро марказий аппарати катта суриштирувчилари, катта инспекторлари, катта криминалисти ва криминалисти, Марказ дастурчилари, маъмурлари, муҳандислари, шуъба мудирлари, веб-дизайнери, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассиси, ахборот технологиялари мутахассиси, Бюро ҳудудий бошқармаларининг катта суриштирувчилари, суриштирувчилари, катта инспекторлари, инспекторлари, бош ревизорлари, катта ревизорлари, ахборот технологиялари мутахассислари, туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, Инспекция марказий аппаратининг бош инспекторлари, катта инспекторлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг катта инспекторлари, инспекторлари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқ ўринбосарлари;
1 ва 2-даражали юрист — Бюро туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари, суриштирувчилари, шунингдек, катта инспекторлари, инспекторлари, тезкор шуъбалар криминалистлари, қидирув бўйича катта инспекторлари, инспекторлари, Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари»;
24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Бюро директорининг» ва «Бюрога» сўзлари тегишлича «тегишлича Бюро директорининг ва Инспекция бошлиғининг» ва «Бюро ва Инспекцияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг биринчи хатбошиси «Бюрога» ва «Бюрода» сўзларидан кейин тегишлича «Инспекцияга», «Инспекцияда» сўзлари билан тўлдирилсин;
28-банд «Бюродан» сўзидан кейин «Инспекциядан» сўзлари билан тўлдирилсин;
«35. Рағбатлантириш ҳақида буйруқ чиқарилиб, ходим ишлаётган Бюро, Инспекция тузилмаси ходимларига эълон қилинади, зарур ҳолларда эса барча ходимлар эътиборига етказилади»;
351-банд «Бюро директори» сўзларидан кейин «Инспекция бошлиғи» сўзлари билан тўлдирилсин;
36-банд «Бюро» сўзидан кейин «ва Инспекция» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилар «Бюро», «Бюро директори ўринбосарлари» сўзларидан кейин тегишлича «ва Инспекция», «Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари, Бюро ва Инспекция» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Бюронинг марказий аппарати» сўзлари «Бюронинг, Инспекциянинг марказий аппаратлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«49. Кадрлар захирасига номзодлар Бюро директори, Инспекция бошлиғи, уларнинг ўринбосарлари, Бюро, Инспекция марказий аппаратлари таркибий тармоқлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, шунингдек, прокуратура органлари, Бюро ва Инспекция аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилади.
Масъулиятли, малакали ва тажрибали ходимларнинг хизмат поғонасида юқорилаб боришини таъминлаш мақсадида Бюронинг, Инспекциянинг кадрлар бошқармалари томонидан ички хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ва Бюронинг, Инспекциянинг бошқа тузилмалари билан биргаликда кадрлар захирасига номзодларни холисона танлаш, уларни ўрганиш ҳамда касбга тизимли равишда тайёрлаш амалга оширилади»;
«Бюро, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг раҳбар лавозимларига кадрлар захираси тегишлича Бюро, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг ҳайъатларида тасдиқланади»;
53-банднинг биринчи хатбошиси «махсус воситалар билан» сўзларидан кейин «Инспекция ходимлари хизмат автотранспорти ва махсус воситалар билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
«55. Бюро ва Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тегишлича Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бош прокурор томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
«63. Бюро ва Инспекцияда хизматни ўташ ходим ишдан бўшатилганда тугатилади.
Хизматни ўташ:
Бош прокурор, Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекция ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан;
ходимнинг ташаббуси билан;
тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларда тугатилади.
Бош прокурор, Бюро директори, Инспекция бошлиғи, Бюро ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ташаббуси билан хизмат ўташни тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади»;
ўн иккинчи хатбоши «Бюрода» сўзидан кейин «ва Инспекцияда» сўзлари билан тўлдирилсин;
64-банднинг иккинчи хатбошиси «Бюро директорининг», «Бюрода» сўзларидан кейин тегишлича «ёхуд Инспекция бошлиғининг», «ва Инспекцияда» сўзлари билан тўлдирилсин;
66-банд «Бюро директори» сўзларидан кейин «Инспекция бошлиғи» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ва Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекциясининг даражали унвонларга эга бўлган ходимлари мансаб маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устамалар
МИҚДОРЛАРИ
Бўлинмаларнинг номланиши
Мансаб маошига устамаларнинг миқдори (фоизларда)
Марказий аппарат
50
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқармалари
50
Туман (шаҳар) бўлимлари
50
Изоҳ: алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда ходимларнинг мансаб маоши таркибига киритилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-бандлар билан тўлдирилсин:
«31. Қуйидагиларнинг:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг прокуратура органлари ходимларига ўзларининг хизмат вазифаларини оператив ва ўз вақтида бажаришида уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари (кейинги ўринларда — автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи;
б) «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича прокуратура органлари ходимларига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартлар билан кредитлар бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
фоизли ставка миқдори — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;
кредит бўйича таъминлаш — автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;
фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича олти ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.
32. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тақдим этиладиган прокуратура органлари ходимлари рўйхати асосида улар томонидан «Асака» акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин»;
«Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағларга татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюро, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади. Бюро ва прокуратура органлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда, маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади»;
«8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ Жамғарма маблағлари республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга, шунингдек, бошқа прокуратура органлари, шу жумладан прокуратура органлари кадрлар захирасига киритилган ва ҳисобда турган ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақи тўлашга ва Жамғарма Кузатув кенгаши қарорига асосан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши мумкин»;
«9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози тушумлар ва келгуси йилдаги харажатлар йўналишлари бўйича Бюро ва прокуратура органлари томонидан ҳисобот йилининг 1 ноябрь ҳолатига тақдим этиладиган маълумотлар асосида Жамғарма Дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади. Бунда режалаштирилаётган йил бошидаги қолдиқ маблағлар ва қоида тариқасида, сўнгги 2 йилдаги тушумларнинг динамикаси инобатга олинади»;
10-банд «Бюро директори» сўзлари «Бюро ва прокуратура органлари раҳбарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«12. Харажатларни молиялаштириш Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига тақдим этиладиган талабномалар, тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади»;
«13. Жамғарма, Бюро ва прокуратура органлари маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ғазна ҳисоб рақамларидан амалга оширилади, хато ва ортиқча ўтказилганлиги учун қайтарилаётган маблағлар бундан мустасно»;
«14. Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот Бюро ва прокуратура органлари томонидан Жамғарма Дирекциясига ҳар чорак якунига кўра, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар бўйича Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ортиқча (хато) ўтказилган маблағлар республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан келгусида тушадиган маблағлар ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Чет эл валютасида тўланган тўловлар бўйича ортиқча (хато) ўтказилган маблағларни қайтариш Бюронинг асослантирувчи ҳужжатлар билан Жамғармага тақдим этиладиган хулосасига кўра Бюронинг валюта ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади»;
«21. Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори унинг мажлисларида аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда, оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Зарур ҳолларда юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида, кенгаш аъзоларининг камида 2/3 қисмининг резолюцияси бўлганда, уларнинг розиликлари ва имзоларини йиғиш орқали Кузатув кенгаши қарорлари қабул қилиниши мумкин.
«Жамғарма Кузатув кенгаши розилиги билан бўш маблағларни миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш. Бунда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди»;
саккизинчи хатбоши «газ таъминоти» сўзларидан кейин «сув таъминоти ва сув чиқариш» сўзлари билан тўлдирилсин;
«28. Жамғарма Дирекцияси ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, Бюрога даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар, шунингдек, Жамғарма Кузатув кенгашига йиллик ҳисобот тақдим этади. Дирекция ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади»;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 408-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларининг намунавий формали кийимини ва фарқловчи белгиларини ҳамда махсус автотранспортларни бўялиши рангтасвир чизмалари намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида:
б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
в) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарорига 11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотадиган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3179-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 июлдаги 268-сон «Чорвачиликда наслчилик ишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5 ва 6-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат Бош инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 ноябрдаги 377-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат дон инспекциясини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 мартдаги 122-сон ««Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 11-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 220-сон ««Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 мартдаги 93-сон «Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-сон, 46-модда) 1, 2, 4, 5 ва 11-бандлари ҳамда 1 — 3-иловалари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 майдаги 117-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 24-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) иловасининг 56-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 83-модда).
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 февралдаги 29-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 612-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.