Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1972-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек юқори самарали қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) устави 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази томонидан, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиялари синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
2. Марказ:
2013 йилнинг 1 октябригача — «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологиялари синовларини ўтказиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳар йили 1 августгача — келгуси йилда синовдан ўтадиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологиялари рўйхатини, шунингдек Марказнинг режалаштирилаётган даврда хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан маблағлар тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозини шакллантирсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
фундаментал, амалий ва инновация илмий-техника дастурларини шакллантиришда уларга қишлоқ хўжалиги, мелиорация техникаси ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари ишлаб чиқилишини ва ишлаб чиқаришга жорий этилишини назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин;
илмий-техника дастурлари доирасида ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиялари синовларининг Марказда мажбурий ўтказилишини амалиётга киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларининг ўтказилган синовлари натижалари бўйича ишлаб чиқилган Марказ тавсияларини, қишлоқ хўжалиги экинларини, экин майдонлари жойлаштирилишини, механизациялаштирилган ишлар ҳажмларининг ва агротехнологияларни ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ҳайъатларида кўриб чиқсин, шунингдек уларни республикада ишлаб чиқариш ёки импорт бўйича сотиб олиш юзасидан қарор қабул қилсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
хар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароитлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институтининг тегишли технологик паркларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари синовларини ўтказишда Марказга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда халқаро молия институтлари (ХМИ)даги Бошқарувчилар Офислари, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ХМИ ва донор мамлакатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб этишга ёрдам берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетидан:
республика корхоналарида серияли ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг даврий синовларини 2014 йил 1 январдан бошлаб ўтказишга;
Марказни синовлар ўтказиш учун жорий йил учун кўзда тутилган зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт воситалари билан жиҳозлашга — 2013 йилнинг 1 сентябригача, кейинги йил учун — 2014 йилнинг 1 июнигача маблағлар ажратсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 1 август,
214-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 785-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази томонидан, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш технологиялари синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ўтказадиган синов турларини, синов ўтказиш режаларини шакллантириш қоидаларини, маҳсулотларни синаш ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида синовдан ўтказилган маҳсулот ҳолатининг амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинадиган якка қишлоқ хўжалик ва мелиорация техникаларидан ташқари, республика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг, улар агрегати ва узелларининг барча намуналарига, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турлари қўлланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларига татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
3. Марказда 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг, улар агрегати ва узелларининг барча намуналари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари мажбурий синовдан ўтказилиши керак.
4. Маҳсулотларни синовдан ўтказиш шартлари, шу жумладан уларни етказиб бериш муддатлари, уларга илова қилинадиган зарур ҳужжатлар рўйхати ва таркиби халқаро ва давлат стандартларига мувофиқ синовларнинг буюртмачиси ва Марказ томонидан тузиладиган шартномада белгиланади.
II. Синовлар турлари
5. Синовдан ўтказилаётган маҳсулот ўз вазифасига кўра синовларнинг қуйидаги турларидан бирида синовдан ўтказилади:
давлат синовлари — импорт қилинадиган ёки бюджет маблағлари ҳисобига ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси намуналарининг давлат комиссияси (маҳсулотларнинг энг муҳим турларини алоҳида синаш учун махсус ташкил этиладиган) ёки Марказ томонидан ўтказиладиган синовлар;
дастлабки синовлар — маҳсулотларнинг тажриба намуналарини ва/ёки тажриба туркумларини қабул қилиш синовларига тақдим этиш имкониятини аниқлаш мақсадида уларнинг назорат синовлари;
қабул қилиш синовлари — ишлаб чиқаришга қўйиш ёки импорт қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, ёхуд вазифасига кўра фойдаланиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида ўтказиладиган республикада ишлаб чиқариладиган ёки импорт қилинадиган тажриба намунасини синаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даврий синовлар — маҳсулот сифатининг барқарорлигини ва уни ишлаб чиқаришни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган ҳажмда ва муддатларда ўтказиладиган серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг назорат синовлари;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
малака синовлари — корхонанинг ушбу турдаги маҳсулотни белгиланган ҳажмда ишлаб чиқаришга тайёрлигини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган белгиланадиган сериянинг ёки биринчи саноат туркумининг назорат синовлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тур синовлари — серияли намуналар конструкцияси ёки технологик жараёнга киритилган ўзгартиришларни самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида у билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича бажариладиган синовлар;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сертификация синовлари — маҳсулотга хос бўлган хоссаларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган маҳсулотларнинг назорат синовлари;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
такрорий синовлар (ҳакамлик синовлари) — тез-тез такрорланадиган — фойдаланиш ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ носозликларнинг сабаблари ва хусусиятини аниқлаш мақсадида махсус дастур бўйича амалга ошириладиган тайёрловчи завод томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг охирги туркумидан танлаб олинган техника намуналарини синаш;
янги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларини синовдан ўтказиш.
6. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини синовдан ўтказиш муддатлари норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
III. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ва технологияларини синовдан ўтказиш ишларини амалга ошириш тартиби
7. Келгуси йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун ҳар йили ноябрь ойидан кечикмай уларни синовдан ўтказиш режаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, маҳсулотларни тайёрловчи корхоналар ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — Буюртмачи) таклифлари асосида шакллантирилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
9. Синовларни ўтказиш режасига мувофиқ буюртмачилар билан шартномалар тузилади. Шартномаларда маҳсулотларни синовдан ўтказиш шартлари ва муддатлари, уларни етказиб бериш муддатлари, молиялаштириш тартиби, уларга илова қилинадиган зарур ҳужжатлар белгиланади.
10. Синов ўтказиш учун тақдим этилаётган маҳсулотлар намуналари Марказда қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинади.
11. Маҳсулот синаш учун қабул қилиб олингандан кейин унинг сақланиши учун синов тамом бўлгунга қадар Марказ жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Синов 2 ва 3-иловаларга биноан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг белгиланган талабларига қатъий мувофиқ равишда ўтказилади.
Синов икки босқичда ўтказилади:
биринчи босқич — қишлоқ хўжалик техникаларини функционал ва фойдаланиш-технологик кўрсаткичларини Марказда аниқлаш;
иккинчи босқич — хўжалик шароитлари фойдаланишда пухталик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Қабул қилиш синовлари ва даврий синовлар қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар билан келишилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг экин майдонларида ҳамкорлик шартномаси асосида ўтказилади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 785-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Синовлар натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва уларнинг нусхалари буюртмачига ҳамда кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигига юборилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 785-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ўрнатилган тартибда синовдан ижобий ўтган қишлоқ хўжалик ва мелиорация техникаларини Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўллаш учун қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникалар реестрини юритади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдрилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
14. Синов тамом бўлгандан кейин барча маҳсулот қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича буюртмачига қайтарилади.
IV. Даврий синовларни ўтказишнинг алоҳида шартлари
15. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг даврий синовлари қуйидаги муддатларда ўтказилиши керак:
тракторлар ва ўзиюрар машиналар — ҳар икки йилда бир марта;
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари — ҳар уч йилда бир марта.
16. Мунтазам равишда туркумлаб импорт қилинадиган (бир йилда 5 та ва ундан ортиқ) маҳсулотлар модели улар сифатининг барқарорлигини назорат қилиш мақсадида даврий синовларни ўтказиш учун тақдим этилиши керак, бунда:
даврий синовлар маҳсулотни республикага етказиб бериш бошлангандан кейин ҳар икки йилда ўтказилади;
маҳсулотларни синаш учун етказиб бериш маҳсулотлар импортини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Бартараф этиш учун маҳсулотларни бўлакларга ажратиш талаб қилинадиган носозликнинг ҳар бир ҳолати, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигига хавф туғдирувчи йўл-транспорт ҳодисалари юз бериши мумкинлигига олиб келувчи, экологик муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи носозликлар тўғрисида Марказ улар аниқланган кундан бошлаб бир ой муддатда синовларнинг буюртмачисига, «Ўзстандарт» агентлигига уларни бартараф этиш юзасидан шошилинч чоралар кўриш учун маълумот юбориши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
V. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларни синовдан ўтказишда Марказнинг жавобгарлиги
18. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказишда Марказ:
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказишнинг ҳақиқийлиги ва тўлиқлилиги ҳамда унинг натижаларининг ишончлилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
синовларнинг халқаро ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказишга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
VI. Якунловчи қоидалар
19. Синовларни ўтказиш (даврий синовлардан ташқари) бўйича бажарилган ишлар учун тўлов Марказ билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
20. Ўзбекистон Республикаси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг даврий синовлари учун тўлов бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
21. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан синовларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Марказда синовдан ўтиши мажбурий бўлган республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, уларнинг агрегат ва узеллари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари намуналари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тракторлар (қуввати 18 кВт гача бўлган кичик ўлчамлилардан ташқари)
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 785-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)
ғилдиракли тракторлар;
занжирли тракторлар;
қишлоқ хўжалиги ишлари учун тракторлар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
2. Кичик ўлчамли тракторлар, мотоблок ва мотокультиваторлар (қуввати 18 кВт.гача):
3. Экиш ва кўчат ўтқазиш машиналари
трактор сеялкалари, қадагич ва кўчат ўтқазиш машиналари;
уларнинг агрегат ва узеллари.
4. Ўғитлар солиш машиналари
минерал ва органик ўғитлар сочгич ва тақсимлагичлар;
минерал ва кимёвий ўғитлар тарқатиш машиналари;
уларнинг агрегат ва узеллари.
5. Ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш машиналари
суюқлик ва кукунларни пуркагич ва чанглатгичлар, ранецли, пневматик ва тракторларга ўрнатишга ёки тракторлар билан шатакка олишга мўлжалланган пуркагич ва чанглатгичлар;
ўзиюрар машиналар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳосилни йиғиштириш машиналари:
ҳосилни йиғиштириш машиналари, шу жумладан ғалла ўриш ва пахта териш комбайнлари, майдалаш машинаси ёки механизмлари, кўсак йиғиш машиналари, кўсак чувийдиган машиналар, ғўза пояларини йиғиштиргич ва майдалагичлар, экинларни ўриш машиналари (мева ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тозалаш, саралаш учун ўзиюрар машиналар).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 785-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)
7. Юклаш-тушириш воситалари
қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун махсус мўлжалланган кўтариш, кўчириш, юклаш ёки тушириш машиналари ва қурилмалари;
бир ковшли юклагичлар;
қишлоқ хўжалиги тракторларига осиб ишлатиладиган юклагичлар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
8. Ўт ўриш, пичан ва похол тайёрлаш машиналари
Олдинги таҳрирга қаранг.
тракторларга осиладиган, тиркаладиган ва ўрнатиладиган ўроқ машиналари;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 785-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)
пичан тайёрлаш машиналари: айлантиргич, ён хаскашлар ва пичан ағдаргичлар;
пичан ва похолни тойлаш учун пресслар, шу жумладан йиғиштирувчи пресслагичлар;
озуқани бўлаклагичлар, озуқани майдалагичлар, озуқани аралаштиргичлар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
9. Тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари дизеллари
кичик ўлчамли тракторлар ва кичик механизация воситаларининг қуввати 16 кВт гача бўлган дизелларидан ташқари;
уларнинг агрегат ва узеллари.
10. Тиркамалар ва ярим тиркамалар
тракторлар тиркамалари;
цистерна тиркамалари;
уларнинг агрегат ва узеллари.
11. Тиркамали, осиладиган ва ўрнатиладиган тупроққа ишлов бериш машиналари
плуглар, бороналар, юмшатгичлар, культиваторлар, тупроқ кесгичлар, мотигалар, пололгичлар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
12. Қишлоқ хўжалиги ишларини бажарадиган кичик механизация воситалари
тиркамали, ярим тиркамали, осиладиган, ярим осиладиган, ўрнатиладиган, кичик ўлчамли тракторлар ва мотоблокларга агрегатланадиган машиналар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
13. Мелиоратив, суғориш, қуритиш машиналари
сув таъминоти учун насослар ва насос агрегатлари;
буриладиган ва бурилмайдиган отвалли занжирли бульдозерлар;
ғилдиракли бульдозерлар;
грейдер ва дала текислагичлар;
уларнинг агрегат ва узеллари.
14. Ғилдиракли ва занжирли экскаваторлар
уларнинг агрегат ва узеллари.
15. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турлари қўлланилган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан синовларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини синовдан ўтказиш (давлат синови, дастлабки синов, қабул қилиш синови, даврий синов, малака синови, турга оид синов, такрорий синов)
МЕХАНИЗМИ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан синовларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари синовларини ўтказиш
МЕХАНИЗМИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 426-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 09.01.2019 й., 09/19/10/2441-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон; 27.06.2020 й, 09/20/411/1000-сон, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон, 16.12.2020 й., 09/20/785/1685-сон)