Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пахта хом ашёси ҳосилдорлигини ва етиштириш ҳажмларини кўпайтиришдан фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2013 йил ҳосилидан бошлаб Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасининг очиқ биржа савдоларида ем-хашак сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари томонидан харид қилинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси улар томонидан биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хом ашёси етказиб беришни таъминлаган фермер хўжаликларига сотилиши тартиби белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тегишли моддий балансларни ишлаб чиқишда 2013 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хомашёси етказиб беришни таъминлаган фермер хўжаликларига мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини биржа савдолари орқали сотиш ҳажмларини алоҳида сатрда назарда тутсин.
3. Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти раҳбарларига ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 август,
218-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 августдаги 218-сон қарорига ИЛОВА
Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хом ашёсини етказиб берган фермер хўжаликларига пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
туман ва вилоят бирлашмалари — пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини биржа савдоларидан харид қилувчи ва кейинчалик уларни фермер хўжаликларига сотувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар;
ихтисослаштирилган шохобчалар — туман ва вилоят бирлашмалари таркибидаги ем-хашак, шу жумладан омихта ем, шрот (кунжара) ва шелухани сотувчи ихтисослаштирилган пунктлар;
фермер хўжаликлари — давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширган пахтачилик фермер хўжаликлари.
3. Кейинчалик фермер хўжаликларига сотиш учун пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини туман ва вилоят бирлашмаларига сотиш очиқ биржа савдолари орқали амалга оширилади.
4. Туман ва вилоят бирлашмалари ихтисослаштирилган шохобчалар орқали ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси фермер хўжаликларига сотилишини таъминлайди.
5. Фермер хўжаликлари ушбу Низомга мувофиқ ўзларига мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини умуман Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишидан қатъи назар сотиб олади.
6. Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини фермер хўжаликларига сотиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини шакллантириш тартиби
7. Пахтани қайта ишлаш корхоналари ҳар йили 5 декабрга қадар фермер хўжаликлари билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномаларида белгиланган ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисида солиштирма далолатномани тузадилар.
8. Тузилган солиштирма далолатномалар асосида пахтани қайта ишлаш ташкилоти туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилган пахта хом ашёси, шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёси, шунингдек шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёсидан олинган техник чигитлар ҳажмлари акс этган фермер хўжаликлари реестрини шакллантиради ва уни жорий йилнинг 10 декабрига қадар туман ҳокимлигига тақдим этади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Техник чигит чиқиши меъёри қайта ишланган пахта хом ашёси ҳажмининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
9. Туман ҳокимликлари фермер хўжаликлари реестри қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида мазкур реестрни тасдиқлайди ва уни (ҳужжатнинг электрон версияси билан бирга) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг минтақавий пахта терминаллари, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрларини умумлаштирадилар ва тасдиқлайдилар ҳамда жорий йилнинг 15 декабригача уни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича «Ўзпахтасаноат» АЖга (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
11. «Ўзпахтасаноат» АЖ фермер хўжаликлари реестри олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу реестрни умумлаштиради ва йиғма реестрни «Ўзёғмойсаноат» уюшмасига (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)
12. «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрлари асосида фермер хўжаликларига сотиш учун уларга мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича аниқлайди.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)
Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси меъёри ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ аниқланган техник чигит ҳажмига нисбатан тегишли равишда 44,8 ва 31,7 фоиз миқдорида белгиланади.
13. «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси жорий йилнинг 25 декабрига қадар:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)
пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари, шунингдек ёғ-мой ташкилотлари жойлашуви акс этган тасдиқланган фермер хўжаликлари реестрини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига;
пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларининг республика минтақалари бўйича ҳисоб-китобларини келгуси йил учун пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш балансларини шакллантиришда ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига юборади.
III. Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини фермер хўжаликларига сотиш тартиби
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрини уч иш куни мобайнида вилоят ва туман бирлашмаларига, шунингдек туман ҳокимликларига юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)
15. Туман бирлашмалари реестр асосида ўн иш куни мобайнида фермер хўжаликлари билан пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш бўйича шартномалар тузадилар.
Шартномаларни ўз вақтида тузишни ташкил этиш ва уларнинг бажарилиши бўйича жавобгарлик туман Қишлоқ хўжалиги бўлимларига ҳамда туман бирлашмаларига юкланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
16. Туман ва вилоят бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестри асосида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини ихтисослаштирилган шохобчалар орқали нақд пулга ёки пул ўтказиш йўли орқали фермер хўжаликларига сотади.
Ушбу Низомга мувофиқ ихтисослаштирилган шохобчаларнинг фермер хўжаликларига пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш харажатлари билан боғлиқ устамаси биржа нархининг 7 фоизидан ошмаслиги керак.
17. Ихтисослаштирилган шохобчаларнинг раҳбарлари сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини махсус дафтарларда рўйхатга олади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестри асосида уларни фермер хўжаликларига сотиш бўйича моддий жавобгар шахслар ҳисобланади.
IV. Ушбу Низом бажарилиши мониторингини амалга ошириш тартиби
18. Туман бирлашмалари раҳбарлари фермер хўжаликлари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 1 ва 16-кунида вилоят бирлашмаларига, шунингдек туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
19. Вилоят бирлашмалари туман бирлашмалари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)
V. Якунловчи қоидалар
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
21. Ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар бўйича юзага келадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини контрактация шартномасидан ортиқча топширган фермер хўжаликларига пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш
СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)
Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
_____________ тумани ҳокими
_______________
________________________
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
20____ й. «____» _______________
_____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) _____________ тумани бўйича давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасидан ортиқча пахта хом ашёси етказиб берган фермер хўжаликлари РЕЕСТРИ
_____________ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
________
_____________
________
_____________
_________
_____________
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
20____ й. «____» ______________
20____ й. «____» ______________
20____ й. «____» _____________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
_____________вилояти ҳокими
_______________
________________________
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
20____ й. «____» _______________
_____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасидан ортиқча пахта хом ашёси етказиб берган фермер хўжаликлари РЕЕСТРИ
Шартномадан ортиқча етказиб берилган пахта хом ашёсидан олинган техник чигит ҳажмлари (5-устун х 50/100)
режа бўйича
амалда
1
2
3
4
5
6
____________ тумани
1.
___________ ф/х
2.
Туман бўйича жами
Х
Х
____________ тумани
1.
___________ ф/х
2.
Туман бўйича жами
Х
Х
Вилоят бўйича жами
Х
Х
«Ўзпахтасаноат» АЖ минтақавий пахтатерминали директори
___________________ вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири)
___________________ вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
________
_____________
________
_____________
_________
_____________
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
20____ й. «____» ______________
20____ й. «____» ______________
20____ й. «____» _____________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси раиси
_______________
________________________
(имзо, муҳр)
(Ф.И.О.)
20____ й. «____» _______________
____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) фермер хўжаликларига сотиш учун мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҲАЖМЛАРИ
Т/р
Туман ва фермер хўжаликлари номи
Пахта шроти (кунжара) ҳажмлари, тн. (2-илованинг 6-устуни х 44,8/100)
Пахта чигити шелухаси ҳажмлари, тн. (2-илованинг 6-устуни х 31,7/100)
Бириктирилган ёғ-мой ташкилотларининг номи
1
2
3
4
5
____________________ тумани
1.
________________________ф/х
2.
Туман бўйича жами
____________________ тумани
1.
________________________ф/х
2.
Туман бўйича жами
Вилоят бўйича жами
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон)