Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 апрель,
341-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 341-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Молия инспекторлари лавозими жорий этиладиган корхоналар рўйхатининг I бўлими чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 17-модда) 8-бандидаги ««Ўзпахтасаноат» ва «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамиятлари» деган сўзлар ««Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги ««Ўзпахтаёғ» АЖ» сўзлари ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга илованинг 48-бандидаги ««Ўзпахтаёғ» АЖ» сўзлари ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 35-36-сон, 349-модда):
а) 4-банддаги ««Ўзпахтаёғ» АЖ» сўзлар ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги ««Ўзпахтаёғ» АЖ» сўзлари ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илова I, II, IV — VI-боблар «Масъул ижрочилар» устунидаги ««Ўзпахтаёғ АЖ» сўзлари ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илова 31-позициясининг «Масъуллар» устунидаги ««Ўзпахтаёғ АЖ» деган сўзлари ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» деган сўзларга алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) 3-иловасида:
а) 165-позиция чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

«

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

282.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

Тошкент шаҳри

».

8. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) 8-бандидаги ««Ўзпахтаёғ» АЖ» сўзлари ««Ўзёғмойсаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)