Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.10.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йиллари мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатларни яратиб берувчи Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
2. Фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган фермерликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
фермер хўжаликларининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ бўлган Ўзбекистон Фермерлари кенгашини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларнинг фермерлар кенгашларини (кейинги ўринларда – фермерлар кенгашлари) ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусига розилик берилсин.
ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари котибиятларининг намунавий тузилмалари 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.