Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.02.2018
Ҳужжат 28.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШНИНГ ИЧКИ ВА АМАЛДАГИ НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ТАФОВУТДАН ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЖАМЛАШ ВА УЛАРДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
1. Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) жамлаш ва кейинчалик фермер хўжаликларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг махсус ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Қуйидагиларга:
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси раҳбарлари зиммасига — ижобий тафовут тўғри ҳисоблаб чиқилиши учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари зиммасига — ижобий тафовут фермер хўжаликларига ўз вақтида тўланиши учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК раҳбарлари зиммасига — фермер хўжаликларидан тушган ижобий тафовут маблағларининг тармоқ корхоналарининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини қоплашга мақсадли йўналтирилиши учун масъулият юклансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 4 февраль,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
2. Ижобий тафовут қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташкилотларига ва пахта тозалаш корхоналарига, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Агротехсервис» масъулияти чекланган жамият, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси, «Ўзмашлизинг» шуъба корхонаси ташкилотларига (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Очилган 23226-сон махсус ҳисоб рақамларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома талаблари татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ижобий тафовут суммасини жамлаш ва ундан фойдаланиш тартиби
5. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ҳосил олинган йилнинг 5 декабригача (2010 йил ҳосили бўйича 2011 йил 5 февралгача) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толасини сотишдан маблағлар тушишига қараб бир иш куни мобайнида ижобий тафовут суммасининг 50 фоизини тўлов топшириғи билан Жамғарманинг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма томонидан ҳар ойда ойнинг 5-кунидан кечикмай 23226-махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Пахта тозалаш корхоналари уч иш куни мобайнида маблағларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовутни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Янги ҳосил бўйича ижобий тафовутнинг жамланган маблағлари фермер хўжаликларига фақат ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин ушбу бандда белгиланган изчилликда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар икки иш куни мобайнида тўлов талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган йўналишлар бўйича фермер хўжаликларининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни қоплаш учун мутаносиб равишда юборилади.
9. Фермер хўжаликларида Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ташкилотларидан қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлардан моддий-техника ресурслари ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар хизматларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ер участкалари ҳажмини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 октябрдаги Ф-3512-сон Фармойишига мувофиқ мақбуллаштириш жараёнида тугатилган фермер хўжаликларига тегишли бўлган сумма тугатилган фермер хўжаликларининг мажбуриятларини қабул қилган фермер хўжаликларига йўналтирилади.
11. Хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар тўлов топшириқлари билан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК»нинг 23226-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 56-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд бўлмаганда маблағлар тўлов топшириғи билан кейинчалик Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзларни, шу жумладан тизим ички кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилади.
12. Об-ҳаво шароитлари ёки экинларнинг ҳолати билан боғлиқ агротехника тадбирларини ўтказиш зарур бўлган айрим ҳолларда фермер хўжаликлари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг биргаликдаги ёзма кўрсатмаларига мувофиқ хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари олдидаги қарздорликни қоплашга ёки олдиндан ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин.
13. Ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда тўловлар ва ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик уларни амалга ошириш жараёнида қатнашаётган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, тижорат банклари филиаллари ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Банкларнинг хизмат кўрсатувчи филиаллари томонидан маблағлар ўтишининг кунлик мониторинги амалга оширилади ва уларнинг марказий аппаратлари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Жамғармага ахборот тақдим этилади.
15. Ушбу Низомга мувофиқ барча ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва Давлат солиқ қўмитасига юкланади.
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
201_ йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсининг амалдаги қиймати тўғрисида
ахборот
Т/р Ҳудудий акциядорлик бирлашмалари номи Тайёрланган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси улуши ( %)

1‎

2‎

3‎

4‎

Жами:

Шу жумладан:
1.‎ ____________ҲАБ
2.‎ ____________ҲАБ
3.‎ ____________ҲАБ
4.‎ ____________ҲАБ
5.‎ ____________ҲАБ
6.‎ ____________ҲАБ
7.‎ ____________ҲАБ
8.‎ ____________ҲАБ
9.‎ ____________ҲАБ
10.‎ ____________ҲАБ
11.‎ ____________ҲАБ
12.‎ ____________ҲАБ
13.‎ ____________ҲАБ
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси ‎________________‎ ‎________________________________

‎имзо

Ф.И.О.

Бош бухгалтер ‎________________‎‎ ________________________________‎‎

имзо

Ф.И.О.

М.Ў.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
201_ йил ____ ойида жамланган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари бўйича тақсимлаш
ҳисоб-китоби
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳудудий акциядорлик бирлашмалари номи

«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси улуши ( %)

Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси (млн сўм)

1‎

2‎

3‎

4

1.‎ ______ҲАБ
2.‎ ______ҲАБ ‎‎
3.‎ ______ҲАБ
4.‎ ______ҲАБ ‎‎
5.‎ ______ҲАБ ‎‎
6.‎ ______ҲАБ
7.‎ ______ҲАБ ‎‎
8.‎ ______ҲАБ ‎‎
9.‎ ______ҲАБ
10.‎ ______ҲАБ
11.‎ ______ҲАБ
12.‎ ______ҲАБ

13.‎

______ҲАБ‎ ‎‎

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори

__________ ___________‎__________

имзо

Ф.И.О.

М.Ў.

Бош бухгалтер

__________‎ ___________‎__________‎‎

имзо

Ф.И.О.

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси

__________ ___________‎__________‎‎

имзо

Ф.И.О.

М.Ў.

Бош бухгалтер

__________ ___________‎__________‎‎

имзо

Ф.И.О.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
201_ йил ____ ойида ______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига тегишли бўлган ______ сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш
ҳисоб-китоби

Т/р

Пахта тозалаш корхоналари номи

Тайёрланган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)

Пахта тозалаш корхоналари улуши (%)

Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси* (млн сўм)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Ҳаммаси:

Шу жумладан пахта тозалаш корхоналари бўйича
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
6.‎
7.‎
8.‎
9.‎
10.‎
11.‎

«Пахтасаноат» ҲАБ раҳбари

____________ __________________________‎‎

имзо

Ф.И.О.‎‎

М.Ў.

Бош бухгалтер

____________ __________________________‎‎

имзо

Ф.И.О.‎‎

*Ижобий тафовут суммаси вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида пахта тозалаш корхоналарининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликлари фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
201_ йил ____ ойида ______________ пахта тозалаш корхонасига тегишли бўлган ______ млн сўм миқдоридаги ижобий тафовут суммасини фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш
ҳисоб-китоби

Т/р

Фермер хўжаликлари номи

Тайёрлан-ган пахта хом ашёсининг умумий қиймати (млн сўм)

Фермер хўжаликлари улуши ( %)

Ижобий тафовутнинг тегишли бўлган суммаси* (млн сўм)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Жами:

Шу жумладан:
1.‎ _________ ф/х‎
2.‎ _________ ф/х‎
3.‎ _________ ф/х‎
4.‎ _________ ф/х‎
5.‎ _________ ф/х‎
6.‎ _________ ф/х‎
7.‎ _________ ф/х‎
8.‎ _________ ф/х‎
9.‎ _________ ф/х‎
10.‎ _________ ф/х‎
11.‎ _________ ф/х‎

Пахта тозалаш корхонаси раҳбари

____________ __________________________ ‎

имзо

Ф.И.О.

М.Ў

____________ __________________________ ‎‎

Бош бухгалтер‎

имзо ‎ ‎

Ф.И.О. ‎‎

*Ижобий тафовут суммаси туман бўйича тайёрланган пахта хом ашёси умумий қийматида фермер хўжаликларининг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 48-модда; 2012 й., 8-9-сон, 85-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда)