Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚНИ ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Қишлоқ хўжалигини юқори самарали замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, қишлоққа етказиб берилаётган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинасини ва улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторни (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалик техникаси деб аталади) қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги лизинг шартларида етказиб берилади:
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизи аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 80 фоизи лизинг ташкилотлари томонидан уларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан қайтариладиган қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Лизинг ташкилотларига қуйидаги вазифалар юклансин:
лизинг олувчиларнинг қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;
қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;
жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванс тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;
лизинг шартномаларини тузиш, янги қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш, лизинг тўловларини ўз вақтида ундирилишини ва Жамғармага тўланишини таъминлаш;
Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни ҳисобланган фоизлари билан тўлаш.
(2-банд Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга тушумлар ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерига аванс бериш учун лизинг ташкилотлари буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бандда назарда тутилган тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2025 йилда тайёр ҳолда импорт қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига ҳам татбиқ қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари тузишда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон)
лизинг олувчиларга техникани фақат лизингнинг бутун даври учун олинаётган техника бўйича мулкий таваккалчиликлар суғурта полиси мавжуд бўлгандагина беришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг компания даромад фоизининг имтиёзли ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслигини;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг муддатини фермер, деҳқон хўжаликлари учун 10 йил, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун 7 йил этиб белгиланишини назарда тутади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон)
6. Белгилаб қўйилсинки:
лизингга олинган қишлоқ хўжалиги техникасининг бузилишида айбдор бўлган лизинг олувчилар белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган даражада жавоб берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг олувчилар томонидан лизинг шартномасида назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда тижорат банклари лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган лизинг ташкилотлари томонидан тақдим этилган тўлов талабномаларини қўяди;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2023 — 2025 йилларда тайёр ҳолда импорт қилинган янги замонавий ғалла ўриш комбайнлари ва пахта териш машиналари ҳамда улар билан агрегатлашган ҳолда ишлатиладиган тракторларни қишлоқ хўжалиги субъектларига имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш Жамғарма томонидан амалга оширилади;
Жамғарманинг имтиёзли қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган субсидиялар қўлланмайди;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилиши ҳамда тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
7. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар қишлоққа қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришни маблағ билан таъминлаш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилсин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда икки ой муддатда барча вилоятлар марказларида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси филиаллари очилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси аппаратини жойлаштириш масаласини бир ой муддатда ҳал этсин.
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
11. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда холдинг компания корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин. Мазкур чора-тадбирлар:
турар жой ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектлари «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари балансидан маҳаллий ҳокимият органларига берилишини;
фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар сотилиши ёки консервация қилинишини ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 ноябрь,
424-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига
1-ИЛОВА
Замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган янги замонавий ғалла ўриш комбайни ва пахта териш машинаси ва улар билан агрегатлаштирилиб ишлатиладиган тракторни (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизинг шартларида етказиб беришни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом талаблари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 2025 йилда тайёр ҳолда импорт қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига ҳам татбиқ қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги учун зарур қишлоқ хўжалиги техникасини турлари бўйича шакллантирилган маълумотни ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) тақдим этади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тақдим этилган маълумот асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун маблағлар манбаларини шакллантиради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
4. Жамғарма ўзининг веб-саҳифасида келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга қарз маблағларини ажратиш тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради.
5. Жамғарманинг веб-саҳифасига жойлаштирилган маълумотлар асосида республикада фаолият юритувчи барча лизинг ташкилотлари қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш бўйича дастлабки буюртманомаларни Жамғарманинг веб-саҳифасига жойлаштиради.
6. Жамғарма веб-саҳифага жойлаштирилган дастлабки буюртманомалар таҳлили асосида лизинг ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга қарз маблағларини ажратиш тўғрисида Бош битим тузади.
Лизинг ташкилотлари қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари билан қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, тўлов тартиби ва муддати кўрсатилган олди-сотди шартномалари тузади.
7. Лизинг ташкилотлари:
Жамғарма билан молиявий ресурслар жалб этиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад фоизи миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган лизинг ташкилоти ва банк хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади;
тижорат банклари билан молиявий агент функцияларини бажариш юзасидан;
суғурта ташкилотлари билан суғурта қонунчилигига мувофиқ шартномалар тузади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби («Шартнома тузиш»).
8. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар билан қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб бериш шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўлови жадвали илова қилинади. Бунда шартномалар 3 нусхада тузилади ва бир нусхаси тижорат банкига жўнатилади.
9. Лизинг олувчилар:
лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизини лизинг ташкилотларига тўлайдилар;
лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини ўз маблағлари ҳисобига суғурта ташкилотларида суғурта қиладилар;
лизинг шартларида расмийлаштирилган қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини ҳамда ҳисобланган лизинг фоизини фермер, деҳқон хўжаликлари 10 йил муддатгача, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилот ва корхоналар 7 йил муддатгача лизинг ташкилотларига тўлайдилар.
10. Лизинг ташкилотлари лизинг олувчилар тўлаган аванс маблағларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 60 фоизигача аванс тўловини тўлашга пул маблағларини ажратиш учун буюртманомаларни Жамғармага тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма пул маблағларини келгуси давр учун лизинг ташкилотининг тижорат банкидаги Жамғарма билан ҳисоб-китоблар ҳисобварағига (кейинги ўринларда амалиёт ҳисобварағи деб аталади) ўтказади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
11. Лизинг ташкилоти шартномада белгиланган муддатда етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 80 фоизи миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерларига амалиёт ҳисобварағидан аванс маблағини тўлайди.
12. Лизинг ташкилоти томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ лизинг олувчига етказиб берилади.
Лизинг ташкилоти қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг олувчига етказиб берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан кейин қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг қолган якуний 20 фоизи миқдоридаги пул маблағлари Жамғарма томонидан лизинг ташкилотининг амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.
13. Ҳар ойда, кечи билан ойнинг 5-куни, лизинг ташкилоти ҳизмат кўрсатувчи тижорат банкига олдинги ойда тузилган шартномалар бўйича лизинг тўлови жадвали нусхаларини тақдим этади.
14. Лизинг олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда лизинг ташкилотларига лизинг тўловлари (асосий қарз ва фоиз)ни тўлайдилар. Тўланган маблағлар тўлиқ миқдорда амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.
15. Лизинг ташкилотлари тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарз маблағлар бўйича асосий қарз ва фоизларни шартномада белгиланган муддатларда Жамғармага тўланишини таъминлайди. Лизинг бўйича фоизлар Жамғарма, лизинг ташкилоти ва тижорат банки ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ тақсимланади.
16. Лизинг ташкилоти ва тижорат банки Жамғарма маблағларининг ҳаракати, маблағлардан фойдаланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-кунига, шунингдек, чораклик, йиллик бухгалтерия ҳисоботларини чорак тугагандан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Жамғармага тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лизинг олувчилар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганда лизинг ташкилоти, қонунчиликда белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради. Ундирилган пул маблағлари лизинг ташкилотининг амалиёт ҳисобварағига ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24 боби («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»).
18. Лизинг ташкилоти ва унга ҳизмат кўрсатувчи тижорат банки ва уларнинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари, шунингдек, лизинг олувчиларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартиби бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(илованинг матни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 134-модда; 2007 й., 25-26-сон, 262-модда, 50-51-сон, 517-модда; 2008 й., 10-11-сон, 62-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2012 й., 29-сон, 334-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда, 26-сон, 593-модда, 27-сон, 618-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон; 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон; 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)