Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.03.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатаётган хизматлари сифати учун жавобгарлигини ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 155-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида»ги Низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2000 йил 25 сентябрдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2000 йил 13 октябрь, рўйхат рақами 977 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 19-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.