27.12.2021 йилдаги 775-сон
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга Ватанга садоқатли, маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол, жисмонан соғлом ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ОҲТМга ўқишга кириш учун номзодлар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
15. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойидаги тегишли командир (бошлиқ) номига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг (кейинги ўринларда — Қуролли Кучлар Академияси) «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти (кейинги ўринларда — Алоқа ҳарбий институти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига (кейинги ўринларда — Ҳарбий тиббиёт академияси) ўқишга кириш истагини билдирган, тегишлилигича психология ва педагогика таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларининг иккинчи босқичини, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг учинчи босқичини, олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичи ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган талабалар (кейинги ўринларда — талабалар) тегишли олий таълим муассасалари ректорлари номига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризалар олий таълим муассасалари томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тегишли мудофаа ишлари бўлимларига икки кун муддатда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
19. Мазкур Низом 15-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабалар томонидан олий таълим муассасалари жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўлимларига ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ОҲТМга ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
531. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида балл шаклида имтиёз берилади.
(531-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
532. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига мувофиқ «Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзоларига ОҲТМга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.
(531-532-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 июлдаги 359-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни эгаллаган шахслар уч йил муддат давомида амал қилувчи ихтисослик фани бўйича сертификат асосида ОҲТМга тест синовларида имтиёз сифатида максимал балл тўплаган ҳисобланади.
55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорига мувофиқ ОҲТМга курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача қабул квоталари ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(561-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ОҲТМ қабул комиссиясининг қарори билан тегишли йўналиш бўйича ва белгиланган қабул квотаси доирасида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
58. Номзодлар бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 50 — 57-бандларида кўрсатилган имтиёзларнинг икки ва ундан кўпига эга бўлган ҳолларда, энг юқори натижа берувчи имтиёз қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
63. ОҲТМга тест синовлари ўтказиш мазкур Низомнинг 64 — 71-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби асосида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. ОҲТМ курсантларини ўқишдан четлаштириш мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ схема асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ўрганиш натижасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси тайёрланади ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
98. Курсантлар ўқишини қайта тиклашга мазкур Низомнинг 80-банди «а», «б» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган асослар (соғлиғининг ҳолатига кўра, фанларни ўзлаштира олмаганликлари ва ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги туфайли) билан ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантларга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) топшириш ва қабул комиссияларини ташкил этиш

1-босқич

Номзодлар

Мудофаа ишлари бўлимлари (ҳарбий қисм, муассасалар)га олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) топшириш.

1 февралдан 31 мартгача

2-босқич

Вазирликлар

Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларини ташкил этиш.

10 мартгача

Қабул комиссияси

Қабул комиссияси таркибида кичик комиссиялар тузиш.

1 апрелгача

II. Ҳарбий-профессионал йўналтириш

3-босқич

Вазирликлар

Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицер касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш мақсадида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани (ЧҚБТ) ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳудудий органларнинг, ҳарбий-академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш.

Доимо (битирувчилар билан сентябрь — январь)

Ҳудудий органлар

ЧҚБТ ўқитувчилари билан (ҳар йилги) ўқув-методик йиғинлар ўтказиш.

Доимо

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқитувчилари

Ёшларнинг ҳарбий қисм, ОҲТМ вакиллари, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувини ташкил этиш.

Доимо

Жойлардаги таълим муассасаларининг аълочи битирувчилари билан учрашув, машқ йиғинлари, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этиш.

сентябрь-октябрь

Психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорлари

Талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг «Психология (ҳарбий психология) таълим йўналиши, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига номзодларни танлаш ва офицерлик касбининг шарафлилигини тарғиб этишга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш.

сентябрь — январь

III. Дастлабки саралаб олиш

4-босқич

Мудофаа ишлари бўлимлари, ҳарбий қисм (муассасалар)

Номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш.

Номзод билан якка тартибда суҳбат ўтказиш.

Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

1 февраль — 10 апрель

Қабул комиссияси

Индивидуал-психологик ўрганиш.

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.

11 апрелдан 31 майгача

Мудофаа ишлари бошқармалари, ҳарбий қисм (муассасалар)

Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий йиғмажилдларини ОҲТМ қабул комиссиясига юбориш.

25 июнгача

Қабул комиссияси

Номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритиш.

10 июлгача

IV. Тест синовларини ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш

5-босқич

Билимни баҳолаш агентлиги

Тест синовларини ташкил этиш.

июль-август

Тест синови натижаларини қабул комиссиясига тақдим этиш.

Билимни баҳолаш агентлиги тест синовлари тўлиқ якунланган куннинг эртасига

6-босқич

Қабул комиссияси

Ўқишга тавсия этилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этиш.

Икки кун муддатда

Тест синовлари натижаларини эълон қилиш.

Тест синовлари натижалари тақдим этилгандан сўнг икки кун муддатда

Тегишли баённомаларни расмийлаштириш.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг бир кун муддатда

ОҲТМга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш.

Баённома тасдиқлангандан сўнг икки кун муддатда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)

Т И Л Х А Т

Мен,____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

______________________________________________________________________________________________га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

ўқишга қабул қилинсам, ўқишни тугатганимдан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортсам, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлигим, содир этган жиноятим учун судланганлигим сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилсам ёки бундай контрактни тузишдан бош тортсам, ўқиш даврида менга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

_______________________

_______________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)
20__ йил «___»__________
Биз,_____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

________________________________________________________________________________________га ўқишга

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), фарзандимиз

________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинса, ўқишни тугатгандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортса, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилса ёки бундай контрактни тузишдан бош тортса, ўқиш даврида унга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

______________________________________________________________

(Имзо)

(Ф.И.О.)

______________________________________________________________

(Имзо)

(Ф.И.О.)

20__ йил «___»__________
______________________________________________га

(туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Ф.И.О.)

______________________________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи_________________________________________

(номзоднинг туғилган йили ва санаси)

_____________________________________________дан

(Ф.И.О.)

А Р И З А

Мени, ўз хоҳишимга кўра____________________________________________________________________

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)

ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини______________________________тилида_________________________алифбосида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

(кирилл, лотин)

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум

бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

______________________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «____»_____________

______________________________________га

(номзоднинг бевосита бошлиғининг лавозими)

Б И Л Д И Р Г И

Мен ____________________________________________________________________________________

(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишимга кўра мени ____________________________________________________________га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)

ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.
Тест синовларини________________________ тилида____________________алифбосида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

(кирилл, лотин)

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _______________________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

_______________________________________

(лавозими)

_____________________________________________________________________________________

(ҳарбий унвони)

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________
______________________________________________га

(олий таълим муассасаси ректори Ф.И.О.)

______________________________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи_________________________________________

(номзоднинг туғилган йили ва санаси)

_____________________________________________дан

(Ф.И.О.)

А Р И З А

Мени, ўз хоҳишимга кўра __________________________________________________________________га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)

ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини __________________________ тилида ____________________ алифбосида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

(кирилл, лотин)

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ________________________________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

______________________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «____ » _____________ .

Якка тартибдаги суҳбат
ВАРАҚАСИ

________________________________________________________________________________________

(номзоднинг Ф.И.О. (ҳарбий хизматчининг унвони ва лавозими ҳам кўрсатилади))

Номзоднинг оилавий аҳволи:_________________________________________________________________

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________
Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:_____________________________________________
Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси: ________________________________________
Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси: ______________________________________________
Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: _______________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахс:
______________________________________

(лавозими)

______________________________________

____________________________________________

(ҳарбий унвони)

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________
Олдинги таҳрирга қаранг.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_______________________________________
_______________________________________

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи, қабул комиссияси раисининг унвони, имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил «___» _____________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

Қабул комиссияси йиғилишининг

____-сон БАЁННОМАСИ

20__ йил «___» ____________

_____________________________________

(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи:_______________________________________________

(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:_______________________________________________

(қабул комиссияси аъзолари)

_______________________________________________

(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

_________________________________________________________________________қабул комиссияси

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларига асосан қарор қилади:
____________________мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг махсус коди

Тест синовларида тўплаган бали

Имтиёз

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида қайд ёзуви

1.

2.

3.

4.

5.

6.

...

Қабул комиссияси аъзолари_______________________________________________

(унвони, Ф.И.О.)

_______________________________________________

(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси
масъул котиби:
_______________________________________________

(унвони, Ф.И.О.)

(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасасининг бўлинма командири

1. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг курсант соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда таҳсил олишга яроқсиз деб топган хулосасига асосан ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.

2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ОҲТМ бошлиғига тақдим этиш.

Хулосани олгандан бошлаб беш кунда

1. Фанларни ўзлаштирмаган деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштиришга доир тақдимномани расмийлаштириш.

2. Тақдимномани ОҲТМ ўқув бўлими билан мувофиқлаштирилган ҳолда, Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Фанларни ўзлаштирмаган деб топилган кундан бошлаб уч кунда

1. Ножўя хатти-ҳаракатлар, тартиббузарликлар содир этган курсант ҳақида ОҲТМ бошлиғига хизмат суриштируви тайинлаш юзасидан билдирув бериш.

Бир кунда

2. Хизмат суриштирувининг натижаларини Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Хизмат суриштируви хулосасини олган кундан бошлаб уч кунда

1. Ўзига боғлиқ бўлмаган асосли сабаблар туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан тақдимнома расмийлаштириш.

2. Тақдимномани вазиятни тасдиқловчи материаллар билан кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Бир кунда

1. Суд қарорига кўра ОҲТМга ўқишга кириш билан боғлиқ ҳужжатлар талабларини бузганликда айбдор деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.

2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Уч кунда

1. Ўз хоҳишига кўра ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.

2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Бир кунда

2-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаси Илмий кенгаши

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан мурожаатни четлаштирилаётган курсант иштирокида кўриб чиқиш.

Беш кунда

2. Қарорни баённома билан расмийлаштириш.

Бир кунда

3-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаси

бошлиғи

1. ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасини тасдиқлаш.

2. ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасидан кўчирма ва ўқишдан четлаштириш учун тайёрланган ҳужжатларни вазирликлар ва идоралар марказий аппаратига тақдим этиш.

Бир кунда

4-босқич

Вазирликлар марказий аппаратининг олий ҳарбий таълим муассасаси билан ишлаш бўлинмаси

Қуйи босқичдаги курсантларга нисбатан:

Ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва ОҲТМ бошлиғига мазкур масалани келишилганлиги тўғрисида кўрсатма юбориш.

Уч кунда

Битирувчи босқичдаги курсантларга нисбатан:

1. Ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра курсантни ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатлар асосли деб топилганда, вазирликлар ва идоралар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг буйруғи лойиҳасини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Беш кунда

2. Вазирликлар ва идоралар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг курсантни ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруғини ижро қилиш учун ОҲТМ бошлиғига юбориш.

Бир кунда

5-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиқлари

1. Курсантни ўқишдан четлаштириш, у билан тузилган шартномани бекор қилиш, ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Уч кунда

2. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини (шахсий ҳужжатлар, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома, ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасидан кўчирма ва бошқа ҳужжатлар нусхаси тикиб қўйилган ҳолда) ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатиш.

Бир кунда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаларидан четлаштирилган курсантлар

Ўқишни қайта тиклаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига ариза (билдирги) билан мурожаат қилиш.

Четлаштирилганлигига бир йилдан уч йилгача бўлган муддатда ҳар йили1 июлдан 20 июлгача

2-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасалари Илмий кенгаши

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан мурожаатни ариза берувчи иштирокида кўриб чиқиш.

2. Қарорни баённома билан расмийлаштириш.

20 июлдан 25 июлгача

3-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасалари

Илмий кенгашнинг баённомасидан кўчирма ва ўқишга тиклаш учун тайёрланган ҳужжатлар нусхасини вазирликлар марказий аппаратига тақдим этиш.

26 июлдан 30 июлгача

4-босқич

Вазирликлар марказий аппаратининг олий ҳарбий таълим муассасалари билан ишлаш бўлинмаси

1. Ўқишга тиклашга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш

2. Курсантни ўқишга тиклаш ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш.

1 августдан 5 августгача

5-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиғи, вазирликлар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари

Курсантни ўқишга тиклаш ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш.

10 августгача

а) 1-банднинг биринчи хатбошиси «ҳарбий таълим факультетлари» сўзларидан кейин «ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда» сўзлари «бир йил, 2-курсда» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
д) 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «Талабаларни» сўзи «Талабалар (фуқаролар)ни» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 59-банддаги «3-курси» сўзлари «2-курси» сўзлари билан алмаштирилсин;