Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси икки ой муддатда иловага мувофиқ оналик ва болаликка оид статистик маълумотларни «stat.uz» веб-сайтига жойлаштиришни ва маълумотларни доимий равишда янгилаб боришни таъминласин.
б) Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олиш ўрнига, уларнинг жамиятга мослашувини таъминловчи механизмларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
в) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни ёлланма сифатида жалб этиш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш жинояти учун жавобгарликни оғирлаштирувчи нормалар билан тўлдиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
г) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг одам савдоси учун жавобгарликни назарда тутувчи 135-моддасини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига доир Факультатив протоколга (2000 йил 25 май, Нью-Йорк) имплементация қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.
икки ой муддатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини;

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Маълумотларни шакллантириш учун масъул орган

1.

Беш ёшга тўлмаган болалар ўлими сони (нафар киши).

Давлат статистика қўмитаси

2.

Туғилишда кутилаётган умр давомийлиги.

Давлат статистика қўмитаси

3.

Оналар ўлими коэффициенти (100 000 тирик туғилганга нисбатан).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4.

Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Иммунизация билан қамраб олинган болалар улуши (%).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Шаҳар ва қишлоқлар кесимида сифати яхшиланган ичимлик сувидан фойдаланаётган аҳоли фоизи.

Давлат статистика қўмитаси

7.

Қиз болаларнинг мактабда таълим олиш давомийлиги.

Халқ таълими вазирлиги

8.

Ўғил болаларнинг мактабда таълим олиш давомийлиги.

Халқ таълими вазирлиги

9.

Таълим соҳасида гендер паритет индекси.

Халқ таълими вазирлиги

10.

Болалар меҳнати (18 ёшга тўлмаган шахс).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

11.

Ўсмирлик даврида туғиш сони.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12.

Туғилиши билан рўйхатга олинган болалар фоизи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

13.

Болалар (18 ёшга тўлмаган шахс) орасида жиноятларни профилактика қилиш бўйича кўрилган чоралар сони.

Ички ишлар вазирлиги

14.

Болалар (18 ёшга тўлмаган шахс) томонидан содир этилган жиноятлар сони ва хусусиятлари.

Ички ишлар вазирлиги

15.

Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган болалар (18 ёшга тўлмаган шахс) сони.

Олий суд

16.

Одил судлов тизимига кирмайдиган таъсир чоралари кўрилган болалар (18 ёшга тўлмаган шахс) сони.

Ички ишлар вазирлиги

17.

Судланган болалар (18 ёшга тўлмаган шахс) сони.

Олий суд

18.

Болаларга (18 ёшга тўлмаган шахс) нисбатан қўлланилган жазо чоралари хусусияти.

Олий суд

19.

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилган болалар (18 ёшга тўлмаган шахс) сони.

Халқ таълими вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази