Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг тузилмаси

3-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вазифалари ва функциялари

1-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вазифалари ва функциялари

2-§. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

3-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари

4-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

1-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

2-§. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

3-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

5-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарларининг функционал мажбуриятлари

6-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарларининг жавобгарлиги

7-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш

1-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раҳбарияти

2-§. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

3-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

4-§. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳайъати, бошқа кенгашиш, маслаҳат ва эксперт органлари

8-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари

9-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш

10-боб. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳисобот бериши

11-боб. Якунловчи қоида

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби

3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобни юритиш, ҳисобот ва назорат

5-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларига ипотека кредитларини тақдим этиш (бериш) учун тижорат банкларига ресурсларни ажратиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Банкларга ресурслар ажратиш тартиби

3-боб. Тижорат банклари томонидан ходимларга ипотека кредитларини беришга қўйиладиган талаблар

4-боб. Ипотека кредитини олиш учун аризани кўриб чиқиш ва ариза бўйича қарор қабул қилиш тартиби

5-боб. Якунловчи қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари, шу жумладан, қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга ҳам сарфланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамланади.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади) ходимларига турар жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бериш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан муддатлилик, тўловлилик ва қайтариш асосида тижорат банкларига ресурслар ажратиш тартибини белгилайди.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шартлар мавжуд бўлганда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасидан (кейинги ўринларда-Жамғарма деб аталади) ажратиладиган ресурслар ҳисобига тижорат банклари томонидан ипотека кредитлари беради.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази