Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Вазирлар Маҳкамаси ишини режалаштириш ва ташкил этиш

3-боб. Масалаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шунингдек, уларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби

4-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби

1-§. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашнинг умумий масалалари

2-§. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш тартиби

3-§. Ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби

4-§. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар лойиҳалари билан ишлаш

5-§. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш учун киритиш тартиби

6-§. Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш, эълон қилишни ташкил этиш ва ижрочиларга етказиш тартиби

5-боб. Вазирлар Маҳкамасининг қонун ижодкорлиги фаолияти

1-§. Қонун ижодкорлиги фаолиятини режалаштириш

2-§. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишиш тартиби

3-§. Қонунлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш ва улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилишида иштирок этиш тартиби

6-боб. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

7-боб. Қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш тартиби

8-боб. Комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органларни тузиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби

9-боб. Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлиги

10-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ўзаро ҳамкорлиги

11-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги

12-боб. Вазирлар Маҳкамасининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги

13-боб. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги

14-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолияти очиқлигини таъминлаш

15-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш, келишиш, имзолаш ва эълон қилиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳужжати лойиҳасига тушунтириш хатининг мазмунига қўйиладиган АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида»ги қарори лойиҳасига ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАДВАЛИ

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини расмийлаштиришга қўйиладиган ТАЛАБЛАР

7-ИЛОВА
Ишлаб чиқиладиган ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш СХЕМАСИ

8-ИЛОВА
Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш СХЕМАСИ

9-ИЛОВА
Ҳукуматнинг баённома қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва улар тасдиқлангандан кейин ҳисобга олиш СХЕМАСИ

10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижросини ҳамда амалга оширилиши устидан назорат қилишни ташкил этиш СХЕМАСИ

11-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

12-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

13-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

14-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) ваколатларини амалга ошириш юзасидан унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига тегишли бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган бошқа масалалар ҳам киритилади.
22. Ушбу Регламентнинг 19-бандида назарда тутилмаган масалалар бўйича ёки ушбу Регламентнинг 21-бандида кўрсатилмаган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилган мурожаатномалар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва уларнинг ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун юборилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади) 3-иловада кўрсатилган муҳим йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари қабул қилинади.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, келишиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш, кўриб чиқиш, имзолаш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига, ушбу Регламентга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
28. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Регламент талабларига, шунингдек, юридик-техник расмийлаштириш қоидаларига жавоб бериши керак.
36. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари ушбу Регламентнинг 33 ва 34-бандларига мувофиқ келишилгандан кейин улар Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асосланиши (шу жумладан, тегишли қиёсий жадваллар, кўриб чиқиладиган жадваллар, келишмовчиликлар жадваллари) илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига экспертизага юборилади.
ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича асосий маълумотлар мавжуд бўлган тушунтириш хати;
Бунда ушбу банднинг учинчи — тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар лойиҳани киритган органнинг раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланиши керак.
82. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.
84. Қонунлар лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига жавоб бериши керак.
94. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
114. Қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этиш, шунингдек, улар ижроси боришини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
156. Қонунлар ёки уларнинг айрим қоидалари Конституциявий суд томонидан Конституцияга хилоф деб топилганда, Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни кўради.
170. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра

2-босқич

Манфаатдор вазирлик
ва идоралар

1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

1 кун мобайнида

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирлик
ва идоралар билан келишилгандан сўнг

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

1 кун мобайнида

5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан
сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни лойиҳани пухта ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.

Лойиҳа тушганидан
сўнг дарҳол

2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа тушганидан
сўнг дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай

3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий
ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун муддатда

5-босқич

Таркибий
бўлинма

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол

6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.

Лойиҳа тушган кунда дарҳол

Доимий

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра

2-босқич

Манфаатдор вазирлик
ва идоралар

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

3. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

3 кун мобайнида

2 кун мобайнида

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирлик
ва идоралар билан келишилгандан сўнг

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

10 кун
мобайнида

5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан
сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва уни ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол

2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа тушгандан сўнг дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай

3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки Бош вазир маслаҳатчисига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий
ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун мобайнида

5-босқич

Таркибий бўлинмалар

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертизадан
сўнг дарҳол

6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилган лойиҳалар ҳисобини юритиш.

Лойиҳа тушган кунда дарҳол

Доимий

9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.

2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда — улар тўғрисида хат юбориш.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол

11-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани ахборот бериш учун тайёрлаш.

2. Лойиҳа бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйичаўринбосарига ахборот бериш.

3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда — пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи
ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда ташкил этиш.

1 кун мобайнида

12-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалар бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

13-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш.

4. Лойиҳани Бош вазирга имзолаш учун киритиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

14-босқич

Бош вазир

Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатини имзолаш.

Лойиҳа киритилишига кўра

15-босқич

Таркибий бўлинма

Умумий бўлим,

Биринчи бўлим

1. Имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини рўйхатдан ўтказиш.

2. Умумий бўлим муҳри билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини давлат органлари ва бошқа ташкилотларга жўнатиш. Заруратга кўра Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига унинг эълон қилинишини чеклайдиган гриф қўйиш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатини расмий манбаларда эълон қилиш,
шу жумладан, имзоланган ҳужжатни Адлия вазирлигига юбориш.

Ҳужжат имзоланган кунда

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослаш

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари

1. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимларига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига мувофиқ разрядлар:

(олтинчи хатбоши)
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда маъмурий комиссияларининг масъул котибларига — тегишли ҳокимликларнинг етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида, етакчи мутахассис лавозими бўлмаган жойларда — биринчи тоифали мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

1. Мазкур қарор билан тасдиқланган лавозим разрядлари ва тариф коэффициентларида назарда тутилмаган лавозимлардаги давлат бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимларига Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига мувофиқ разрядлар:

(олтинчи хатбоши) вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ҳамда маъмурий комиссияларининг масъул котибларига — тегишли ҳокимликларнинг етакчи мутахассислари лавозим разрядлари даражасида, етакчи мутахассис лавозими бўлмаган жойларда — биринчи тоифали мутахассислар лавозим разрядлари даражасида;

Комиссиянинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига мувофиқлаштирилган.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари

8. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Тўлдирилмоқда

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (кейинги ўринларда суғурта полиси деб аталади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситалари сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади.

«Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ киритилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширувчи ташувчилар тахминан 50,0 мингта автотранспорт воситасига эга, улардан 2017 йилда 21,2 мингтаси (42,4%) суғурта қилинган, 2018 йилнинг 9 ойида эса 12,0 мингтаси (24,0%) суғурта қилинган. Ташувчилар ўз жавобгарлигини учинчи шахслар олдида суғурта қилишда мавжуд 50 — 60 та втотранспорт воситасидан 5 — 10 тасини суғурта қиладилар ва ушбу полисларни лицензия олишда масъул органга тақдим этадилар. Натижада ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни тўлиқ қамраб олиш таъминланмайди.

«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунни тўлиқ амалга ошириш мақсадидаҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида суғурта полиси берилишини таъминлаш зарур.

13. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчига суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти (кейинги ўринларда суғурта мукофоти деб аталади) келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210 — 297 мм) форматда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 4-иловага биноан намунага мувофиқ тайёрланади.

13. Суғурта полиси суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти (кейинги ўринларда суғурта мукофоти деб аталади) тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.

Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210 — 297 мм) форматда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 4-иловага биноан намунага мувофиқ тайёрланади.

8-банд билан «суғурта полиси» сўзлари чиқариб ташланаётганлиги муносабати билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 13-бандига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

Қоидаларга
4-илова

«6. Суғурта қилиш даври: 20__ йил «__» ______дан 20__ йил «___» _________гача.

Транспорт воситалари (вагонлар) ҳақида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Тур

Маркаси
ва тури

Рақам (фарқлаш) белгиси

Тайёрловчи заводнинг паспорти бўйича йўловчилар сиғими (нафар)

1

Қоидаларга
4-илова

«6. Суғурта қилиш даври: 20__ йил «__» ______дан 20__ йил «___» _________гача.

Чиқариб ташланмоқда

«Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ киритилмоқда.

Суғурта полиси ҳар бир транспорт воситасига берилиши ҳисобга олиниб ҳар бир транспорт воситаси тўғрисида асосий ахборотни кўрсатиш мақсадга мувофиқдир (FK).

Амалдаги таҳрир

Асослаш

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида низом

IV. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қурилиш ишларини бажариш ҳуқуқига рухсат бериш

20. Уй-жой қурилиши намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши мумкин, якка тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа туман (шаҳар) архитектори билан келишилиши керак.

26. Якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш якка тартибдаги уй-жойни қураётган шахснинг (кейинги ўринларда «қурувчи» деб юритилади) ўз маблағлари, банкнинг ипотека кредитлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

28. Уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин қурувчи туман (шаҳар) ҳокими томонидан уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан ташкил этиладиган қабул қилиш комиссиясига мурожаат қилади.

«Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасига 6-иловада якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиш)нинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги Низомнинг IV бўлимини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

«Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасига 6-иловада якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 2 июлдаги

184-сон қарорига

илова

Давлат хизматлари марказлари томонидан

якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни

амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш,

лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг

ўзида келишиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарори

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 29 июлдаги

222-сон қарорига

4-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

...

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги Низом 16-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 2 июлдаги 184-сон қарори ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан унга киритилган барча ўзгаришлар ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

_______________________________________________

______________________

____________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини дастлабки тарзда баҳолаш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.

Топшириқда белгиланган муддатларда
ёки ташаббус тартибида

2-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани тегишлилиги бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2. Лойиҳани вазирлик ва идораларнинг эътирозлари, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тушган мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда пухта ишлаш.

3. Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш ва унга виза қўйиш, лойиҳага фикр-мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — хулоса тайёрлаш.

Топшириқда белгиланган муддатларда
ёки лойиҳа тайёрланишига
кўра

3-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот — ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда
ёки лойиҳа тайёрланишига кўра

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.

3. Лойиҳани тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

Лойиҳа тушгандан
кейин дарҳол

Лойиҳа бўйича эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилганидан сўнг

5-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳанинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга ошириш.

2. Лойиҳани аппаратнинг тегишли таркибий бўлинмаси билан биргаликда пухта ишлаш.

3. Лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.

3 кун мобайнида (лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида)

6-босқич

Аппаратнинг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳани келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига киритиш.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилганидан сўнг дарҳол

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин тартибга солиш таъсирини баҳолаш

1-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг олти ой ўтгач у бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Таклифларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига киритиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича тадбирларни Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига киритиш.

Топшириқда белгиланган муддатларда
ёки ташаббус тартибида

2-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсири баҳоланиши лозим бўлган масалаларни шакллантириш.

2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

3. Масъул вазирлик ва идораларга баҳолаш ўтказилиши ҳақида билдиришнома юбориш.

Бир кун муддатда

Икки кун муддатда

Баҳолаш ўтказилишидан
10 кун олдин

3-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш мақсадида режалаштирилаётган тадбир тўғрисидаги ахборотни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда таҳлил қилиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тузатишлар киритиш ёхуд ҳужжатни ёки унинг таркибий қисмини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш юзасидан асосланган таклифларни ўз ичига оладиган хулоса тайёрлаш.

Белгиланган муддатларда

10 кун муддатда

Баҳолашдан кейин бир кун муддатда

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича хулосани пухта ишлаш.

2. Хулосани тегишли материалларни илова қилган ҳолда кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун аппарат бошқарувчисига киритиш.

3. Зарур ҳолларда тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар базасини юритиш.

1 кун муддатда

Ҳужжатни ишлаб чиқилгандан сўнг дарҳол

Кўрсатмага асосан

Доимо

Босқичлар

Субъектлар

Ҳаракатлар

Муддатлар

1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1-босқич

Давлат органи ёки бошқа ташкилот

– ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Қонун лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) тайёрлаш.

2. Лойиҳани экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.

4. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.

Топшириқда белгиланган муддатларда ёхуд ташаббус тартибида

Лойиҳа тайёрланишига кўра

2-босқич

Манфаатдор вазирлик
ва идоралар

1. Лойиҳани биринчи раҳбар (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) даражасида кўриб чиқиш ва виза қўйиш.

2. Эътироз ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда — тегишли хатни тайёрлаш.

7 кун муддатда

3-босқич

Ишлаб чиқувчи

Лойиҳани зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

Вазирликлар ва идоралар билан келишилгандан сўнг

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра лойиҳага виза қўйиш ва уни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш.

10 кун муддатда

5-босқич

Ишлаб чиқувчи Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди билан биргаликда

1. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириш.

2. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳа келишилгандан
сўнг дарҳол

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

1-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

Киритилган лойиҳани рўйхатдан ўтказиш ва ишлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади) бериш.

Лойиҳа тушганидан
сўнг дарҳол

2-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани пухта ишлаш учун масъул ижрочини белгилаш.

2. Лойиҳани миллий ва давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлиги ва ундаги масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги нуқтаи назаридан эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини амалга ошириш.

3. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига риоя қилинмасдан киритилган тақдирда — лойиҳани белгиланган тартибда қайтариш.

Лойиҳа тушгандан кейин дарҳол

2 кунлик муддатдан кечикмай

3-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳа бўйича тегишли Бош вазир ўринбосарига ёки маслаҳатчисига ахборот бериш.

2. Лойиҳани молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

3. Якуний ишланган лойиҳани таркибий бўлинма раҳбарининг визаси билан Юридик таъминлаш бошқармасига киритиш.

1 кун мобайнида

Лойиҳа молиявий
ва иқтисодий экспертизадан ўтказилгандан сўнг

4-босқич

Юридик таъминлаш бошқармаси

1. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, унга виза қўйиш ёхуд эътироз ва таклифларни тақдим этиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинма билан биргаликда пухта ишлаш ва унга виза қўйиш.

3. Зарур ҳолларда мавжуд келишмовчиликлар бўйича хулоса тайёрлаш.

3 кун муддатда

5-босқич

Таркибий бўлинма

1. Лойиҳани тегишлилик бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишиш.

2. Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан сўнг дарҳол

6-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани уни ишлаб чиқиш учун асос бўлган топшириқ қамраб олиниши, қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги, таҳлилий материаллар тайёрланганлиги ҳамда манфаатдор идоралар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаган ёки улар бартараф этилган тақдирда лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

7-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш, зарур ҳолларда, лойиҳага Бош вазир томонидан виза қўйиш.

4. Лойиҳани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш тўғрисидаги кузатув хатини имзолаш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

8-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун юборилган лойиҳаларнинг ҳисобини юритиш.

Лойиҳа келиб тушган кун дарҳол

Доимий

9-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

1. Лойиҳани кўриб чиқиш. Зарур ҳолларда лойиҳа бўйича Раҳбариятга ахборот бериш.

2. Вазирлар Маҳкамасига:

а) лойиҳа келишилганлиги тўғрисида;

б) эътироз ёки таклифлар мавжуд бўлганда — улар тўғрисида хат юбориш.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Умумий бўлим

Биринчи бўлим

1. Лойиҳани келишилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш.

2. Лойиҳани таркибий бўлинмага бериш.

Лойиҳа тушган кунда дарҳол

11-босқич

Таркибий бўлинма

1. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқишига киритиш учун лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.

2. Лойиҳа ва ҳужжатлар тўплами бўйича аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ахборот бериш.

3. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда — пухта ишлаш ва эътирозларни бартараф этишни, зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи ва Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда ташкил этиш.

3 кун мобайнида

12-босқич

Аппарат бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Лойиҳани кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда ёки улар бартараф этилган тақдирда — лойиҳани кейинчалик аппарат бошқарувчисига ахборот бериш учун қабул қилиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

13-босқич

Аппарат бошқарувчиси

1. Лойиҳани ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш.

2. Камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда — лойиҳани пухта ишлаш учун қайтариш.

3. Эътирозлар бўлмаганда — лойиҳани кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун қабул қилиш ҳамда лойиҳани Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш масаласини келишиш.

4. Бош вазир розилик берган тақдирда — лойиҳани кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш.

Лойиҳа тақдим этилишига кўра

14-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили

1. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартибига киритилган лойиҳа бўйича материалларни тарқатиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун лойиҳа бўйича зарур материалларни тайёрлаш.

1 кун муддатда

15-босқич

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

Лойиҳани кўриб чиқиш ва унинг натижаси бўйича лойиҳани маъқуллаш ёхуд қўшимча равишда пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш.

Ҳар ҳафта

(қоидага кўра,
душанба куни)

16-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

1. Лойиҳа маъқулланган тақдирда — уни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун тайёрлаш.

2. Лойиҳа бўйича материаллар юзасидан Бош вазирга ахборот бериш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун

17-босқич

Аппарат бошқарувчиси

Лойиҳа бўйича материалларни имзолаш учун Бош вазирга киритиш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун

18-босқич

Бош вазир

Лойиҳани Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш учун кузатув хатини имзолаш.

Қонун лойиҳаси Раёсат мажлисида маъқулланган кун

19-босқич

Таркибий бўлинма

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

Лойиҳа:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, комиссиялари, фракцияларида ва мажлисида;

Олий Мажлис Сенатининг қўмиталари, комиссияларида ва ялпи мажлисида ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Масъул орган
— ишлаб чиқувчи

1. Вазирлар Маҳкамасининг баённома қарори лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) ишлаб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларининг баённомалари бундан мустасно.

2. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси тугагандан сўнг 1 кун муддатда

2-босқич

Адлия
вазирлиги

1. Лойиҳани умуммажбурий кўрсатмалар, шу жумладан, якка тартибдаги имтиёзлар ва преференциялар беришни назарда тутувчи нормалар мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

2. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича ишлаб чиқувчига лойиҳа бўйича хулосани юборади.

Лойиҳани олган кундан бошлаб
1 кун муддатда

3-босқич

Масъул орган — ишлаб чиқувчи

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Адлия вазирлигидан таклиф ва эътирозлар тушган тақдирда лойиҳани қайта ишлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

2. Лойиҳани тасдиқлаш учун тайёрлайди.

Ҳуқуқий экспертиза ўтказилгандан кейин 1 кун муддатда

Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилгандан сўнг
1 кун муддатда

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси

1. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ёхуд унинг ўринбосарларига тасдиқлаш учун киритади.

2. Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган баённома қарорини ҳисобга олишни ташкил этиш учун Адлия вазирлигига юборади.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг кўрсатмаси бўйича

Тасдиқлангандан сўнг 1 кун муддатда

5-босқич

Адлия
вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган баённома қарорини ҳисобга олишни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг баённома қарори тушгандан сўнг
1 кун муддатда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Бош вазир котибияти

Ҳужжатни имзоланган топшириқ (фишка) ва 1-назорат карточкаси билан биргаликда Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш
(1 ва 3-картотекалар).

Топшириқ (фишка) имзолангандан кейин 30 дақиқа мобайнида

Умумий
бўлим

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлислари баённомаларини, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаларини Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш
(2-картотека).

Ҳужжат олингандан сўнг

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар, топшириқлар ва назорат бандларини ижро интизомининг электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

1-назорат карточкаларини расмийлаштириш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ҳужжатни топшириқ (фишка) ва 1-назорат карточкаси ижросини ташкил этиш учун Бош вазирнинг ўринбосарлари ёрдамчиларига, аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига имзо чектирган ҳолда бериш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Назорат ҳужжатларининг ижрочилари билан биргаликда ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-картотекалар бажарилишини таҳлил қилиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар куни

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-картотекалар бажарилиши ҳолатини мутахассислар ва котибиятлар мудирлари иштирокида аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафта

(чоршанба кунида)

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-картотекалар бажарилиши ҳолатини котибиятлар мудирлари иштирокида аппарат бошқарувчиси ҳузурида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафта

(жума кунида)

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими

Ижро этилмаган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-картотекалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилиш учун таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Ҳар ҳафта душанба куни

9-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Аппарат таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида 1, 2ва3-картотекаларнинг ижро этилган назорат топшириқларини назоратдан олиш.

Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишига кўра

10-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Кейинги ойда ижро этилиши керак бўлган назорат ҳужжатлари ва 1, 2ва3-картотекалар топшириқлари тўғрисида ахборот тайёрлаш ва аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этиш.

Ҳар ойнинг
25-санасига

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь,
июнь

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига киритиш.

Декабрь,
июнь

3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш ҳолати бўйича материаллар тайёрлаш (ишчи гуруҳ таркиби, сўровнома, жадваллар ва шу кабилар).

Иш режасига мувофиқ

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Тайёрланган материалларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.

Иш режасига мувофиқ

5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш.

Иш режасига мувофиқ

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Кейинги ойнинг
10-кунигача
ҳар чоракда

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудирининг ўринбосари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баённомаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Кейинги ойнинг
15-кунигача
ҳар чоракда

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баённомаси бажарилиши ҳолати мониторингини олиб бориш.

Ҳар куни

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати бўйича олдин ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь,
июнь

2-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Назорат ва ижро интизоми бўлими иш режасига киритиш.

Декабрь,
июнь

3-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Аппарат таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш бўйича материалларни (сўровнома, жадвал ва шу кабиларни) тайёрлаш.

Иш режасига мувофиқ

4-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Тайёрланган материалларни аппарат бошқарувчиси билан келишиш.

Иш режасига мувофиқ

5-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Аппаратнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш.

Иш режасига мувофиқ

6-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш ва бу ҳақда Бош вазирни, Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларини, аппарат бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.

3 кун мобайнида

7-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, аппарат бошқарувчисининг топшириқларини аппарат таркибий бўлинмаларига етказиш.

Бир кун мобайнида

8-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, аппарат бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш.

Ҳар куни

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Аппарат таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) иш режасига киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш.

Бўлимнинг
иш режаси тасдиқлангунига қадар

2-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, тегишли таркибий бўлинмалар

Аппарат таркибий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ва унинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

4-босқич

Аппарат раҳбарияти, Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таҳлилий маълумотномаларни кўриб чиқиш учун аппарат раҳбариятига тақдим қилиш, тегишли таркибий бўлинмаларнинг ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириқларини тайёрлаш.

Аппарат раҳбарияти тавсия қилган ҳолларда, мурожаатларда кўрсатилган масалаларни Раёсат мажлисида ёки Вазирлар Маҳкамасининг селектор йиғилишида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

Бир ҳафта муддатда

Ҳар
чоракда

5-босқич

Таркибий бўлинмалар

Таркибий бўлинмаларда аппарат раҳбариятининг топшириқларини мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирлар режаларини қабул қилиш.

Топшириқда кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Қабул қилинган тадбирлар режаларининг аппарат таркибий бўлинмаларидаги ижроси ҳолати устидан назорат қилиш.

Тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ва мақсадли ўрганиш бўйича тадбирларни Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимининг (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) иш режасига киритиш учун таклифлар тақдим этиш.

Бўлимнинг
иш режаси тасдиқлангунига қадар

2-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш юзасидан тегишли сўровнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш ҳамда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида, ҳудудий бўлинмаларида
ва идоравий мансуб ташкилотларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш.

Бўлимнинг
иш режасига мувофиқ

4-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятини ўрганиш натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида муҳокама қилиш.

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни муҳокама қилиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юбориш.

Ҳар
чоракда

Уч кун муддатда

5-босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама қилиш.

Баённомада кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, аппарат таркибий бўлинмалари

Қабул қилинган тадбирлар режасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Баённомада
ва тадбирлар режаларида кўрсатилган муддатларда