Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Органларнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини режалаштириш

3-боб. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш

4-боб. Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси

5-боб. Органнинг бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда иштирок этиши

6-боб. Органнинг раҳбарлари ва ходимларининг қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари таркибида иштирок этиши

2-ИЛОВА
Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Қонун лойиҳаси концепциясига қўйиладиган асосий талаблар

3-боб. Қонун лойиҳасига тушунтириш хатига қўйиладиган асосий талаблар

4-боб. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материаллари

5-боб. Якунловчи қоидалар

3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

ИЛОВА
20__ йилда қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасига ТАКЛИФЛАР

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган қонун лойиҳаларини сифатли ва пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий регламентга мувофиқ ўзларининг қонун лойиҳаларига доир фаолияти регламентларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;
3. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Агар таклифлар ушбу Намунавий регламентнинг 10-банди талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилса, юридик хизмат уларни қайта ишлаш учун қайтариш ҳуқуқига эга.
28. Қонун лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига жавоб бериши лозим.
39. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 347-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 09/18/347/1217-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 347-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 09/18/347/1217-сон)
49. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларидан ва бошқа органлар ва ташкилотлардан келишиш учун органга қонун лойиҳаси келиб тушган тақдирда қонун лойиҳасини келишиш бўйича асосий ижрочи тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар унинг ваколатига кирадиган органнинг бўлинмаси ҳисобланади.
1. Ушбу Асосий талаблар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ қонун лойиҳаси концепциясини, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларини тайёрлашда риоя этилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини методологик таъминлашни такомиллаштиришга йўналтирилган.
20. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Номидан ва 1-банддан «ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Муқаддимадаги, 4-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги, 5-банднинг учинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатлари лойиҳаларини» сўзлари «қонунлар лойиҳаларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
иккинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатлари лойиҳаларини» сўзлари «қонунлар лойиҳаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларининг мустақил ва яхлит лойиҳаларини» сўзлари «мустақил ва яхлит қонунлар лойиҳаларини».
а) Низомнинг номидаги ва 1-бандидаги «ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2, 5, 6, 19, 20, 22-бандлардаги, 23-банднинг иккинчи хатбошидаги, 25-банднинг иккинчи хатбошидаги, 26 ва 27-бандлардаги «қонун ҳужжатлари лойиҳаларини», «қонун ҳужжатлари лойиҳалари», «қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг» сўзлари тегишли равишда «қонун лойиҳаларини», «қонун лойиҳалари», «қонун лойиҳаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 7 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
д) 10-банддан «қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини шакллантириш бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
з) 13-банддаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш комиссиялари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тузилган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича комиссиялар ва ишчи гуруҳлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 15-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
л) 21-банддаги «қонун ҳужжати» ва «қонун ҳужжатлари» сўзлари тегишли равишда «қонун» ва «қонунлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази