Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мақсадларини рўёбга чиқаришнинг муҳим шарти олиб борилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилиши, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишга доир муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этиш борасида давлат бошқаруви тизимининг аниқ фаолият юритишини талаб этади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси давлат-ҳокимият ваколатлари берилган, давлат аппаратининг зарур даражада фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартиришни назарда тутади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, давлат-ҳокимият ваколатларини қайта тақсимлаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг мустақил юритувига бериш мақсадида:
2. 2018 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилган айрим идоралараро коллегиал органлар 1-иловадаги* рўйхатга мувофиқ уларнинг ваколатлари тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказилган ҳолда тугатилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази