Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО АМАЛИЁТИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҲИСОБГА ОЛИШ ВА СТАТИСТИКА ТИЗИМИГА ЎТИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастури

1. Давлат дастурининг мақсади ва вазифалари

2. Ўзбекистон Республикасида миллий счётлар тизимини яратиш ва жорий қилиш

3. Ахборот таъминоти тизимини такомиллаштириш

4. Маҳсулотларни каталоглаштириш давлат тизимини яратиш

5. Штрихли кодлаштиришни қўллаш

6. Статистика ва ҳисобга олиш соҳасида кадрларни дастур талабларига мувофиқ тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

7. Дастурни амалга ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик

8. Дастурни амалга ошириш босқичлари ва шарт-шароитлари

Давлат дастурини ижро этувчилар РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтишига оид тадбирлар

Халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистикага ўтиш тадбирларини бажариш учун зарур бўлган қонунчилик ва норматив ҳужжатлар РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурини амалга оширишни назорат қилиш Идоралараро комиссияси тўғрисида НИЗОМ

Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
 LexUZ шарҳи
Амалдаги ҳисоб ва статистика тизими бошқарувда маъмурий-буйруқбозлик усуллари ҳукмрон бўлган даврда шаклланиб, марказий режалаштириш усулига бевосита боғлиқ бўлиб, ялпи статистик кузатишга асосланган эди. Тизимнинг кўрсаткичлар таркиби вазирликлар ва идораларнинг бошқарувчилик вазифасини таъминлашни назарда тутиб шакллантирилганди. Бу тизим Ўзбекистонда шаклланаётган бозор иқтисодиётига мувофиқ келмайди. Тизимда давлатнинг молиявий аҳволини, пул муомаласи ва кредит ҳолатини, тадбиркорлик ва воситачилик фаолияти тузилмалари ишини ифодаловчи бир қатор кўрсаткичларнинг йўқлиги, статистик кузатиш усулларининг етарли даражада мослашувчан эмаслиги амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳот жараёнларининг ўзаро алоқасини таҳлил қилишни қийинлаштиради, ижтимоий сиёсатни ва иқтисодий тартибга солишни самарали ўтказишда тўсиқлар ҳосил қилади.
Ўзбекистон амалиётига аҳоли ва меҳнат статистикасини жорий қилиш, қатор чора-тадбирларни ўз ичига олиб, икки йўналишдаги вазифани ҳал этишни кўзда тутади. Биринчидан, бу мазкур кўрсаткичлар тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва меҳнат бозорини, даромадлар даражаси ва динамикаси, иш ҳақини, иш билан бандликни, ишсизликни, ишчи кучига бўлган сарф-харажатларни ифодаловчи сифат жиҳатдан янги маълумотлар олиш имконини беради. Бу маълумотлар меҳнат бозорида вазиятни прогноз ва таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий-ижтимоий сиёсат тадбирларини ишлаб чиқиш учун зарурдир. Иккинчидан, демографик жараёнларнинг ривожланиши, меҳнат статистикаси тўғрисидаги ахборотнинг халқаро қиёсланувчанлиги ҳамда ХМТ (халқаро меҳнат ташкилоти), ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ва бошқа халқаро ташкилотларга статистика маълумотларини тақдим этиш масалаларини ҳал қилади.
Биринчи босқичда — 1994-1995 йилларда тайёргарлик-изланиш ишлари амалга оширилади. Кўрсаткичлар таркиби аниқланади, ҳисоблаш услубияти ва услуби ўрганилади, амалдаги кўрсаткичларнинг ҳисоблаш услуби жаҳон амалиёти услуби билан такқослаб кўрилади ва мослаштирилади, миллий ҳисоб юритиш услублари ўрганилади, уларни ахборот билан таъминлаш тартиби шакллантирилади, банк ҳисоби ва молия статистикаси ислоҳ этилади, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси ишлаб чиқилади, уларни ҳаётга татбиқ этиш тартиблари белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларга статистика ахбороти етказиб бериш мажбуриятларини бажариш масаласи ҳал этилади. Айни пайтда пул ва молия статистикаси кўрсаткичларининг экспериментал ҳисоб-китоблари ўтказилади. 1992-1993 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси тўлов балансининг эксперт ҳисоб-китоблари амалга оширилади.
1995 йилда статистиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари тизимини шакллантириш ишларини якунлаш, давлат статистикаси ва ҳисобга олиши билан идора статистикаси ва ҳисобга олиши ўртасида вазифаларни тақсимлаш масаласини ҳал қилиш, Ўзбекистон Республикаси бўйича 1990 — 1993 йилларда ишлаб чиқариш, даромадлардан фойдаланиш, капитал харажатлар, товарлар ва хизматлар йиғма миллий счётлар ҳисоб-китобларини, «ташқи дунё» тўлов баланси счётларининг экспериментал ҳисоб-китобини амалга ошириш, халқаро ташкилотларнинг расмий нашрларида эълон қилиш учун юбориладиган 1990 — 1993 йиллар статистика маълумотларини тайёрлаш назарда тутилади. Иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари бўйича счётларнинг экспериментал ҳисоб-китоблари ўтказилмоқда. Асосий классификаторларнинг долзарблигини белгилаш тугалланади, уларни юритиш бўйича йўриқномалар тайёрланади. Ташқи савдо ва божхона статистикасига аниқлик киритилади, истеъмол ва ишлаб чиқариш секторида, экспорт ва импорт соҳаларида баҳолар индексларини ҳисоб-китоб қилиш услуби ишлаб чиқилади.

Тадбирлар

Бажариш муддатиБажариш учун масъулларНатижаси

1

2

3

4

1. Давлат статистикасининг умумуслубий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш
1.Статистика кўрсаткичлари тизимини халқаро талаблар, стандартлар ва қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш1994 йил«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат» Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (ИИЧКРИТИ), тармоқ вазирликлари ва идоралариКўрсаткичлар тизими
2.Хўжалик юритишнинг янги шароитларида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилаш1994 йил«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқаларУслубий кўрсатмалар
3.Статистик кузатишларнинг ноялпи усулларини қўллаш услубияти ва усулларини ишлаб чиқиш:
рўйхатга олишни ўтказиш, цензлар, мунтазам статистик сайланма текширишлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш;
аҳоли бюджетини ўрганиш дастурларини такомиллаштириш
1994-1995. йй.«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИТадбирларни ўтказиш усули режаси
4.Асосий фондларни узлуксиз инвентаризация қилиш усулини қўллаш бўйича халқаро ва чет эл тажрибасини ўрганиш, бозор шароитларида ундан республикада фойдаланиш имкониятлари1995 йилМолия вазирлиги, ИИЧКРИТИ, «Ўзистиқболстат», Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институти (ЎзФАИИ)
5.Қуйидагиларни ишлаб чиқиш:
— миллий ҳисобчилик талабларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика кўрсаткичларнинг шаклланиши ва интеграциясини таъминловчи бирламчи ҳисобга олиш кўрсаткичлари тизими;
— бирламчи ҳисобга олишнинг шакллар макетларини, услубий тавсияларни ва уларни ташкил этишга қўйиладигаи талабларни ўз ичига олган бўлимлар бўйича стандартлар
1994-1995 йй.Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат», «Ўзистиқболстат» Бош ҳисоблаш маркази (БҲМ)Кўрсаткичлар тизими, шакллар макети, уларни тузиш юзасидан услубий тавсияномалар
6.Кўрсаткичлар тизимини аниқлаш, статистикага оид маълумотлар эълон қилинишини таъминлаш ва битим ҳамда конвенцияларга мувофиқ халқаро ташкилотларга ахборот тақдим этиш1993 йил, кейинчалик ҳар йили«Ўзистиқболстат», БҲМ, Молия вазирлиги, Марказий банкКўрсаткичлар тизими, статистик тўпламлар
7.Статистика ҳисоботини кўрсаткичларнинг янги тизимини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, иқтисодиёт тармоқлари бўйича ҳисобот-статистика ҳужжатлари шаклларини интеграциялаш1994 йил кейинчалик ҳар йили «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, вазирликлар ва идораларСтатистика ҳисоботи шакллари макетлари
8.Ҳужжатлаштиришни юриштириш бирхиллаштирилган тизими фаолият кўрсатишининг асосий қоидаларини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва ташкил қилиш1994 йил«Ўздавстандарт», «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Марказий банк, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ТИАВ), Ижтимоий суғурта жамғармасиҲужжатлаштиришни юритишнинг бир хиллаштирилган тизими ҳақида низом
9.Статистика кўрсаткичларининг таркиби ва ҳисоб-китоб қилиш услубининг ўзгаришига мувофиқ электрон-ҳисоблаш комплекслари ишини такомиллаштириш1994-1995 йй.БҲМ
2. Ўзбекистон Республикасида миллий счётлар тизимини яратиш ва жорий қилиш

2.1. Миллий счётлар тизимини (МСТ) иқтисодиётнинг тармоқлари ва секторлари бўйича ишлаб чиқиш

1.1991-1992 йилларга оид ички иқтисодиёт счётларининг Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги тажриба ҳисоб-китобини амалга ошириш 1994 йил«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИЎзбекистон Республикасининг 1991-1992 йилларга оид йиғма иқтисодий счётлари
2.МСТнинг «Ялпи қўшилган қиймат» кўрсаткичини ҳисоблаб чиқиш:
— 1991-1992 йиллар учун республика бўйича
—ҳудудлар бўйича
1994 йил

1995 йил
«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИ, ЎзФАИИ

«Ўзистиқболстат»нинг ҳудудий органлари
3.Республика ва ҳудудлар миқёсида МСТни тузиш ва юритиш учун математик, дастурий ва ахборот таъминоти тизимини ишлаб чиқиш1994—1996 йй.«Ўзистиқболстат», Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институти (УзФАКИ), БҲМДастурий ва ахборот таъминоти
4.Ички иқтисодиёт счётлари услубияти (молия счётларидан ташқари) ва ҳисоб-китобларини халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан экспертиза қилишини амалга ошириш1994 йил«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИ
5.Ўзбекистон Республикаси бўйича 1992 йил учун иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари счётларини тузиш1994 йил«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИ, БҲМ, ЎзФАИИ, УзФАКИСчётлар тизими, ҳисоб-китоб услуби
6.Йил чораги бўйича ички ялпи маҳсулотнинг тажриба ҳисоб-китобини амалга ошириш1994 йил«Ўзистиқболстат»Ҳисоб-китоб услуби
7.Молиявий счётнинг тажриба ҳисоб-китоби 1996 йилМолия вазирлиги, Марказий банк
8.Молиявий счётни тузиш услубини ишлаб чиқиш ва уни синаб кўриш1996 йилМолия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат»Ҳисоб-китоб услуби
9. 1991-1992 йиллар учун «Ташқи дунё» сектори счётларини тузиш услубиятини ишлаб чиқиш ва тажриба сифатида ҳисоб-китоб қилиш1994-1995 йй.«Ўзистиқболстат», Марказий банк, Молия вазирлиги, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, ИИЧКРИТИҲисоб-китоб услуби
10.«Ташқи дунё» ҳисоб-китоби счётини халқаро экспертизадан ўтказиш 1996 йил«Ўзистиқболстат», Марказий банк, Молия вазирлиги, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, ИИЧКРИТИ
11.Миллий бойлик баланс жадваллари (активлар ва пассивлар жадвали)ни тузиш ва тажриба ҳисоб-китоблари услубини ишлаб чиқиш, шунингдек, молиявий счётнинг актив ва пассив операциялари бўйича бошланғич ва якуний қолдиқларини умуман иқтисодиёт ҳамда секторлар учун киритиш1994-1995 ййМолия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат»Ҳисоб-китоб услуби
12.Ҳудудлар даражасида айрим счётлар услубини ишлаб чиқиш ва тажриба ҳисоб-китоблари1995 йил«Ўзистиқболстат», «Ўзистиқболстат» вилоят бошқармалари, ЎзФАКИ, ИИЧКРИТИҲисоб-китоб услуби

2.2. Тармоқлараро балансларни МСТ схемаси асосида ишлаб чиқиш

1.ХХБ тармоқлараро баланслари ва МСТни ахборот ва услубий таъминлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш1994—1996 йй.«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИ, БҲМ, ЎзФАИИУслубий тавсиялар
2.Тармоқлараро баланс учун ишлаб чиқаришга харажатларнинг ноялпи узатишларини ўтказиш услубини ишлаб чиқиш1994—1996 йй.«Ўзистиқболстат», ИИЧКРИТИ, БҲМ, ЎзФАИИ
3.Тармоқлараро баланслар ҳисоб-китобининг ахборот, услубий ва дастурий таъминланишини ишлаб чиқиш1995 йил«Ўзистиқболстат», БҲМАхборот таъминоти шакллари макетлари ва дастурий таъминлаш
4.Иқтисодиётнинг барча тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш харажатларини бир йўла тадқиқ қилиш ва 1995 йил учун тармоқлараро балансларни ишлаб чиқиш1996 йил«Ўзистиқболстат», БҲМ, «Ўзистиқболстат» вилоят бошқармалари, вазирликлар ва идоралар1995 йил учун тармоқлараро баланс

2.3. Ялпи ички маҳсулотни халқаро иқтисодий таққослашга оид ишларни бажариш

1.Ялпи ички маҳсулотни БМТнинг Халқаро таққослашлар дастури асосида ҳисоб-китоб қилиш учун маълумотлар олиш ва ҳисоблаш услубини тайёрлаш1994 йил«Ўзстиқболстат», БҲМ, ИИЧКРИТИ, «Ўзмиллийбанк», ТИАВ, Молия вазирлиги, ЎзФАИИЯлпи ички маҳсулот ҳисоб-китоби
2.Бир хил ёки ўхшаш истеъмол товарлари ва хизматлар намуналарини, инвестиция товарлари намуналарини ва қурилиш объектлари намуналарини (экспертлар билан бирга) танлаш ва тегишли ахборот олишни ташкил этиш1994 йил«Ўзистиқболстат», БҲМ, ТИАВТовар намуналари рўйхати
3.Халқаро таққослашлар дастури асосида ЯИМ элементлари ҳақида ахборот тўплаш 1994 йил«Ўзистиқболстат», БҲМ, ТИАВ, Молия вазирлиги
4.Хорижий шерик мамлакатларнинг товарлар (хизматлар, объектлар)ининг намуналарини ва уларнинг нархларини экспертларнинг икки томонлама учрашуви асосида келишиб олиш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ
5.ЯИМ ва натижаларни ҳисоб-китоб қилиш усули тўғрисидаги бирламчи маълумотларни шерик мамлакатлар делегациялари билан келишиб олиш1995 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ
6.Ўзбекистон Республикаси — Туркия таққослаш натижаларини олиш, уларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш1995 йил«Ўзистиқболстат»

3. Ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш

3.1. Бухгалтерия ва банк ҳисобини қайта қуриш

1.Корхоналар молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини ва уни қўллаш бўйича йўриқномани татбиқ қилиш1994 йилМолия вазирлиги
2.Бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини қўллаш тартибини очиб берувчи ҳисобга олишнинг махсус стандартларини ва уни қўллаш бўйича йўриқномани жорий қилиш1994 йилМолия вазирлиги
3.Банк бухгалтерия ҳисоби регистрларининг халқаро классификациялар билан таққосланувчанлигини таҳлил қилиш 1994 йилМарказий банк
4.Республика бюджети, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари ижроси бўйича бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботлар бўйича йўриқномани халқаро ҳисобга олиш ва статистика тизими амалиёти ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси молиявий аҳволини ифодаловчи маълум кўрсаткичлар рўйхатини тақдим этиш талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш 1994 йилМолия вазирлигиЙўриқнома
5.Банк ҳисобида мамлакат классификацияларидан халқаро классификацияларга ўтишга оид вақтинчалик услубни ишлаб чиқиш 1994 йилМарказий банкҲисоб-китоб услуби
6.Банк ҳисоб счётларининг халқаро амалиётга мувофиқ келадиган янги режасини ишлаб чиқиш1994 йилМарказий банкСчётлар режаси
7.Банк ҳисоби счётлари янги режасини халқаро экспертизадан ўтказиш1994 йилМарказий банк
8.Банк бухгалтерияси ҳисоби амалиётига счётлар янги режасини жорий этиш 1994-1995 йй.Марказий банк

3.2. Молия, бюджет ва банк статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

1.Марказий банкнинг бозор талаби ва таклифга бошқарувчилик таъсирини ифодаловчи статистик кўрсаткичлар тизимини аниқлаш (пул массаси агрегатлари, Марказий банкнинг тижорат банклари депозитларига резерв талаблари, Марказий банк тижорат банклари учун ишлайдиган ликвидликнинг иқтисодий нормативлари, Марказий банкнинг фоиз ставкалари)1994 йил«Ўзистиқболстат», Марказий банк, Молия вазирлигиКўрсаткичлар тизими
2.Пул статистикаси ва банк ҳисоботи кўрсаткичларининг халқаро талабларга мувофиқ келадиган тизимини аниқлаш (банк тизимининг консолидация қилинган баланси, ишлатишнинг консолидация қилинган счёти, фойда ва зарарларнинг консолидация қилинган счёти, халқаро валюта фонди (ХВФ) услубияти бўйича пул шарҳи, ХВФ услубияти бўйича молиявий шарҳ, ХВФ услубияти бўйича банк шарҳи, ХВФ услубияти бўйича пул массаси агрегатлари ва унинг кредит қўйилмалари, ХВФ услубияти бўйича давлат қарзларига кредит бериш, нақд пул эмиссияси, пул бозорининг молиявий воситалари, валюта курслари)1994 йилМарказий банк «Ўзистиқболстат»Кўрсаткичлар тизими
3.Кредит ресурслари ва қўйилмалари бўйича ҳисоботни пул-кредит бошқаруви амалиёти эҳтиёжларига ҳамда халқаро классификацияларга мувофиқлаштириш1994 йилМарказий банк, «Ўзистиқболстат»
4.Давлат ички ва ташқи қарзини ҳисоб-китоб қилиш услубини ишлаб чиқиш1994 йилМолия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзистиқболстат»Ҳисоб-китоб услуби
5.Марказий банк балансини, тижорат банклари ва банк тизимига оид бўлмаган молия ташкилотлари балансларинн халқаро амалиётга мувофиқлаштириш ва уларни эълон қилиш1994 йилМарказий банк
6.Қуйидагилар бўйича 1992-1993 йиллар ахбороти юзасидан тажриба ҳисоб-китоблари услубини ишлаб чиқиш ва ўтказиш:
—Марказий банкнинг бозор талаби ва таклифига таъсирини ифодаловчи статистик кўрсаткичлар тизими;
—пул ва банк статистикасининг статистик кўрсаткичлар тизими;
—давлат қарзи статистикаси кўрсаткичлари;
1994 йилМолия вазирлиги Марказий банк, «Ўзистиқболстат» Ҳисоб-китоб услуби
7.Марказий банкнинг бозор талаби ва таклифига таъсирини ифодаловчи кўрсаткичларнинг, молия, бюджет ва банк статистикаси, давлат қарзи кўрсаткичларининг услуби ва тажриба ҳисоб-китобларини халқаро экспертизадан ўтказиш1994 йилМарказий банк, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги
8.Банк молия ҳисоботининг кўрсаткичлари таркибини ҳамда уни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини аниқлаш, услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш1994 йилМарказий банк, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги Кўрсаткичлар тизими
9.1993 йил давридан бошлаб халқаро талабларга жавоб берадиган ҳисоботларни тайёрлаш ва эълон қилишни давлат молия, бюджет ва банк статистикаси амалиётига киритиш1994-1995 йй.Марказий банк, «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги

3.3. Тўлов балансини тузиш ишини ташкил этиш

1.Тўлов балансини халқаро валюта фонди (ХВФ) услубияти бўйича тузиш учун зарур бўлган ахборот базасига асосий талабларни аниқлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк
2.Жорий операциялар бўйича тўлов балансини тузиш услубини (ҳисобот шакллари, воситалари) ишлаб чиқиш ва 1993 йил маълумотлари бўйича тажриба ҳисоб-китобларини амалга ошириш1994 йил«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк
3.Жорий операциялар балансларини халқаро экспертизадан ўтказиш1994 йилМолия вазирлиги, ТИАВ, «Ўзистиқболстат», Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк
4.Савдо ва савдога оид бўлмаган операциялар бўйича тўлов балансини тузиш услубини ишлаб чиқиш. Тажриба ҳисоб-китобларини амалга ошириш 1994 йилМолия вазирлиги, ТИАВ, «Ўзистиқболстат»Ҳисоб-китоб услуби
5.Сармоя ҳаракати балансини тузиш услуби (ҳисобот шакллари, воситалари)ни ишлаб чиқиш1994 йил«Ўзистиқболстат», Марказий банкҲисоб-китоб услуби, воситалари
6.Сармоянинг халқаро ҳаракати баланси кўрсаткичларининг тажриба ҳисоб-китобини ўтказиш ва молиявий ведомостларини тузиш1995 йилМолия вазирлиги, ТИАВ, «Ўзистиқболстат», Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк
7.Сармоянинг халқаро ҳаракати тўлов балансини халқаро экспертизадан ўтказиш1995 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ, Молия вазирлиги, Марказий банк
8.Ўзбекистоннинг тўлов балансини тўлиқ схема бўйича тузишнинг тажриба ҳисоб-китобини амалга ошириш1995 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ, Молия вазирлиги, Марказий банк
9.Тўлов балансини тўлиқ схема бўйича халқаро экспертизадан (ХВФ) ўтказиш1996 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ, Молия вазирлиги, Марказий банк

3.4. Нарх статистикасини такомиллаштириш

3.4.1. Истеъмол секторининг нарх статистикаси

1.Халқ истеъмол товарлари чакана нархлари индексларини ҳисоблаб чиқишда фойдаланиладиган сотишнинг барча йўлларини ҳисобга олган ҳолда чакана нархлар даражаси ва улар динамикасидаги ўзгаришларни ҳисоб-китоб қилиш услубияти ва услубини тайёрлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, «Ўзбексавдо», ЎзбекбирлашувҲисоб -китоб услуби
2.Оилалар товар сотиб оладиган жойлар тўғрисида улардан сўраш ва тажриба тадқиқ ишлари олиб бориш услубини ишлаб чиқиш1994 йил«Ўзистиқболстат», БҲМнинг ижтимоий тадқиқотлар бюросиУслуб
3.Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш баҳолари индексларини ҳисоблаб чиқиш услубини тайёрлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, «Ўзмаишийхизмат» уюшмасиУслуб
4.Истеъмол нархлари индексларида мавсумий таркибий қисмларни аниқлаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш1994 йил «Ўзистиқболстат», Молия вазирлигининг молия ва нархлар институти (МНИ)Услубий тавсиянома
5.Ҳар бир ҳудуд учун нархлар тўғрисидаги ахборотнинг репрезентативлиги таъминланадиган шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларини танлаш ва нархларни рўйхатга олиш 1994 йил«Ўзистиқболстат», МНИ
6.Товарлар нархларини рўйхатдан ўтказиш амалга ошириладиган дўконларни танлаб тадқиқ қилиш ва ажратиш 1994 йил«Ўзистиқболстат», «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув, БҲМ
7.Истеъмол нархлари индексларини ҳисоблаб чиқиш ва тажриба ҳисоб-китобларини амалга ошириш услубини такомиллаштириш1994 йил«Ўзистиқболстат», БҲМУслуб
8.Трапспорт ва алоқадаги тарифлар ўзгаришини статистик кузатиш услубини такомиллаштириш1994 йил«Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, ЎО Темир йўл бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари», Алоқа вазирлиги, «Ўзавтотранс», БҲМ
9.Ҳисоб-китоб услуби ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда чакана нархлар индексларини ҳисоб-китоб қилиш 1994 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат», БҲМ
10.Киритилган услубий ўзгаришларни ҳисобга олиб аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш баҳолари индексларини ҳисоб-китоб қилиш1994 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат», БХМ

3.4.2. Ишлаб чиқариш сектори нарх статистикаси

11.Улгуржи нархларни рўйхатдан ўтказиш учун товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва товарлар намуналарини танлаш1994 йил«Ўзистиқболстат»
12.Қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари нархлари нндексини шакллантириш услубини тайёрлаш 1994 йил«Ўзистиқболстат»Услуб
13.Фермер хўжаликлари сотадиган маҳсулотлар нархларидаги ўзгаришларни кузатиш услубини тайёрлаш1994 йил«Ўзистиқболстат»Услуб
14.Истеъмолчилар нархлари индексларини тузишда импорт маҳсулотлар нархлари динамикасини ҳисобга олиш бўйича таклифлар тайёрлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ
15.Экспорт қилинадиган маҳсулотлар нархлари динамикасини ҳисобга олиш юзасидан таклифлар тайёрлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ
16.Экспорт қилинадигаи маҳсулотлар нархлари иидексларини ҳисоб-китоб қилиш усулларини тузиш ва амалга ошириш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ, БҲМҲисоблаш усуллари
17.Бозор нархи белгиланиши шароитида истеъмолчилар улгуржи нархларини рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсияларни тайёрлаш1994 йил«Ўзистиқболстат»
18.Биржаларда нархлар даражаси ва динамикасини кузатиш услубини ишлаб чиқиш1994-1995 йй«Ўзистиқболстат» Услуб
19.Нархлар индекслари тизимини ҳисоб-китоб қилиш учун автоматлаштирилган иш жойлари (АИЖ)ни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш1994-1995 йй.«Ўзистиқболсат», БҲМАИЖ
20.Қурилиш-монтаж ишлари нарх индексларини тузиш ва қурилиш маҳсулотлари нархларини кузатиш услубини тайёрлаш1994 йил «Ўзистиқболстат»Услуб

3.5. Аҳоли ва меҳнат статистикасини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш

3.5.1. Аҳоли статистикаси

1.Болалар ўлимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсиялари асосида ҳисобга олишга ўтиш1994 йилСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзистиқболстат»
2.Аҳоли ўлими сабаблари тўғрисидаги маълумотларни ЖССТ тавсия этган касалликлар халқаро классификацияси асосида ишлаб чиқишга ўтиш 1994-1995 йй.Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзистиқболстат»
3.Туғилиш ва ўлишни тиббий ҳужжатлар асосида статистик ҳисобга олиш ва қайд этишга ўтиш1994 йил«Ўзистиқболстат», Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги
4.Аҳолиии рўйхатга олишда уй хўжаликлар (оила билан бир қаторда) МСТ талабларига мунофиқ ҳисобга олишга ўтиш1994-1995 йй«Ўзистиқболстат», БҲМ
5.Аҳолини жон боши бўйича рўйхатга олиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, ишлар таркибини аниқлаш, жон бошини автоматлаштирилган рўйхатга олишнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқиш, маълумотлар базаларини ташкил этиш бўйича тажриба ишлари олиб бориш1994 йил«Ўзистиқболстат» манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

3.5.2. Меҳнат статистикаси

6.Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) тавсияларига мувофиқ ишчи кучи, иш билан бандлик, ишсизлик кўрсаткичларини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш1994-1995 йй.Меҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат»Услуб
7.ХМТ тавсиясини ҳисобга олган ҳолда иш билан бандлик муаммоларини ўрганиш учун оилалар (уй хўжаликлари)ни танлаб тадқиқ қилиш услубини ишлаб чиқиш 1994 йилМеҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат»Услуб
8.Иш билан таъминлаш муаммосини ўрганиш бўйича оилалар (уй хўжаликлари)ни танлаб тадқиқ қилиш1994 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат», маҳаллий статистика органлари
9.Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ҳисоби ва ҳисоботи услуб ҳақида шаклларини ХМТ тавсиясига мувофиқ тайёрлаш 1994 йилМеҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўзистиқболстат»Ҳисобга олиш ва ҳисобот усуллари, шакллари
10.Ҳисобга олиш ва ҳисобот шаклларига иш билан бандлик ва ишсизликнинг янги таърифларига мувофиқ тузатишлар киритиш 1994 йилМеҳнат вазирлиги, ЎзФАИИ, «Ўзистиқболстат» Ҳисобга олиш ва ҳисобот шакллари
11.ХМТ тавсияларини ҳисобга олиб ишчи кучига сарфланадиган харажатларни аниқлаш услубини ишлаб чиқиш1994 йилМеҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат»Услуб
12.ХМТ тавсияларига мувофиқ иқтисодиётнинг айрим тармоқларидаги ходимлар иш ҳақларини тадқиқ қилиш1994 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат», Меҳнат вазирлигиТадқиқот ҳақида ҳисобот
13.Ишчи кучларининг маълумот даражаси ва классификация ҳолатини статистик ўрганишни амалга ошириш 1994 йил«Ўзистиқболстат»
14.Услубий кўрсатмалар ва статистик ҳисобот шаклларига касбларнинг янги классификациясига мувофиқ тузатишлар киритиш1994 йил«Ўзистиқболстат», Меҳнат вазирлиги

3.5.3. Уй хўжаликлари бюджети тадқиқоти

15.Уй хўжаликларини танлаб тадқиқ этиш тармоғини яратиш, уй хўжаликлари бюджети тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқиш ва синаб кўриш 1994 йил«Ўзистиқболстат»
16Уй хўжаликлари бюджетини тадқиқ қилиш1994 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат»
17.ЖССТ тавсияларига мувофиқ ногиронларни ҳисобга олиш услубини ишлаб чиқиш ва уларни ҳисобга олиш1994 ва кейинги йилларСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзистиқболстат», Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ногиронлар жамиятиУслуб

3.6. Ташқи савдо статистика кўрсаткичларини халқаро талаблар асосида аниқлаш

1.Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида товарлар экспорти ва импорти ўртача нархлари индекслари ва физик ҳажмларини ҳисоб-китоб қилиш услубини ишлаб чиқиш 1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВҲисоб -китоб услуби
2.Экспорт ва импорт маҳсулотларга ташқи савдо ва ички савдо нархлари нисбати ҳисоб-китоби услубини аниқлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ
3.Хорижий валютадаги тушумлар ва маблағлар ҳаракати устидан статистик кузатиш услубини ишлаб чиқиш 1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитасиУслуб
4.Товарлар ва хизматлар экспорт имкониятларини статистик кузатишини амалиётга жорий этиш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ
5.Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун товарлар ва хизматлар турлари савдосини тартибга солиб турувчи халқаро стандартдан фойдаланиш хусусида таклифлар ишлаб чиқиш1994 йил«Ўзистиқболстат», ТИАВ Давлат солиқ қўмитаси
6.Қуйидагилар тўғрисида маълумотлар ишлаб чиқишни статистика амалиётига жорий қилиш:
—фаолият турлари бўйича, ноишлаб чиқариш соҳаси ҳам шу жумлага киради, хорижий валютадаги маблағлар ҳаракати;
— товарлар ва мамлакатлар бўйича экспорт ва импортнинг нархлари индекслари ва физик ҳажмлари
1994 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат», «Ўзмиллийбанк», Давлат солиқ қўмитаси
7.Ташқи савдо божхона статистикасини ташкил этиш бўйича ишлар мажмуини амалга ошириш 1994 ва кейинги йилларДавлат солиқ қўмитаси, «Ўзистиқболстат»
8.Божхона ва статистика органларининг ташқи савдога оид маълумотларни йиғиш, улар билан ишлаш, эълон қилиш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш1994 ва кейинги йилларДавлат солиқ қўмитаси, «Ўзистиқболстат»

3.7. Ахборотларни классификациялаш ва кодлаштириш ягона тизимини ривожлантириш ва қўллаш

1.Техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни классификациялаш ва кодлаштириш ягона тизимининг ишлашни ва ривожлантиришининг асосий қоидаларини ҳамда республика классификаторларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тартиби тўғрисидаги услубий қоидаларни ишлаб чиқиш1994-1995 йй.«Ўздавстандарт» маркази
2.Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг ахборот-ҳисоблаш тармоғи базасида классификаторларни жорий қилиш тўғрисидаги қоидаларни ишлаб чиқиш 1994 ва кейинги йиллар«Ўздавстандарт», БҲМ «Ўзистиқболстат»
3.Халқ хўжалиги тармоқлари классификаторини халқаро стандарт тармоқ классификацияси билан уйғунлаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш1994 ва кейинги йиллар«Ўздавстандарт», БҲМ,Халқ хўжалиги тармоқлари классификатори
4.Корхоналар ва ташкилотлар классификаторини қайта кўриб чиқиш 1994 йил«Ўздавстандарт»,Классификатор
5.Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари классификаторини ишлаб чиқиш 1994 ва кейинги йиллар«Ўздавстандарт», БҲМКлассификатор
6.Иқтисодий фаолият, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш турлари интеграцияланган классификаторини мамлакат ва халқаро Классификациялар базасида ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш 1994 ва кейинги йиллар«Ўздавстандарт», БҲМКлассификатор
7.Таълим бўйича мутахассисликлар классификаторини ишлаб чиқиш1995 йил«Ўздавстандарт», Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиКлассификатор
8.Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари классификаторини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш 1995 йил«Ўздавстандарт», Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар, идоралар, «Ўзбексавдо», Қишлоқ хўжалиги вазирлигиКлассификатор
9.Техник-иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар классификаторини ишлаб чиқиш1995 йил«Ўздавстандарт», Марказий банк, ТИАВ, «Ўзистиқболстат» Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш», Молия вазирлиги, «Ўзавтотранс», «Ўзбексавдо» ва бошқаларКлассификатор
10.Хўжалик, банк ва молиявий операциялар Классификаторини ишлаб чиқиш1995 йил«Ўздавстандарт», Марказий банк, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат»Классификатор

3.8. Хўжалик юритиш ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР)ни шакллантириш

1.КТЯДРни яратиш бўйича норматив-услубий ҳужжатлар мажмуини ишлаб чиқиш, кузатиладиган ва рўйхатга олинадиган кўрсаткичлар таркибини ҳамда уларни ҳисоблаб чиқиш усулларини аниқлаш1994 йил«Ўзистиқболстат», БҲМ
2.КТЯДРни яратиш ва жорий этиш бўйича ишлар мажмуини амалга ошириш 1995 йил«Ўзистиқболстат» ва унинг ҳудудий органлари
2.1.Техник топшириқлар ва КТЯДР ишчи лойиҳасини халқаро принципларининг қайта кўриб чиқилган классификаторларини ҳисобга олган ҳолда маълумотлар банкини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (АТ) базасида ишлаб чиқиш 1994-1995 йиллар«Ўзистиқболстат», БҲМ
2.2.Техник таъминот лойиҳасига мувофиқ техника воситалари ва СУБДнинг сотиб олиниши, етказиб берилиши ва ишга туширилишини таъминлаш1995 йил«Ўзистиқболстат», БҲМ
2.3.КТЯДРни юритишнинг автоматлаштирилган тизимини (АТ) бир нечта вилоятларда ва уларнинг таркибига кирадиган туманлар (шаҳарлар)да синовдан ўтказиш1994-1995 йиллар«Ўзистиқболстат», БҲМ
2.4.КТЯДРни юритиш АТни саноат йўли билан жорий этишни ташкил қилиш1995 йил«Ўзистиқболстат» ва унинг ҳудудий органлари, БҲМ
2.5.КТЯДРни юритишнинг АТни ишга тушириш ва ундан миллий иқтисодиётда фойдаланиш ишларини ташкил этиш1995 ва кейинги йиллар«Ўзистиқболстат», БҲМ

4. Маҳсулотни каталоглаштиришнинг давлат тизимини ташкил этиш

1.Каталоглаштириш тизимини ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш1994 йил«Ўздавстандарт»
2.Маҳсулотни каталоглаштириш Давлат тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва уларни стандартлар тўғрисидаги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари лойиҳаларига, шунингдек, давлат стандартлаштириш тизими стандартларига киритиш1994 йил.«Ўздавстандарт»Қонунлар лойиҳалари
3.Республика ва ҳудудий бошқарув даражасида КТЯДР билан каталоглаштириш Давлат тизимининг ўзаро ахборот алмашиш тартибини ишлаб чиқиш 1994 йил.«Ўздавстандарт» БҲМ Йўриқнома материаллар
4.Каталоглаштириш Давлат тизимини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш1994 йил.«Ўздавстандарт»
5.Каталоглаштириш Давлат тизимининг биринчи навбатини ишга тушириш1996 йил.«Ўздавстандарт»

5. Штрихли кодлаштириш тизимини қўллаш

1.Штрихли кодлаштиришни жорий этишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш 1994 йил«Ўздавстандарт»
2.Автоматик идентификациялаш (штрихли кодлаштириш) тизими бўйича мутахассислар тайёрлаш 1995 ва кейинги йилларФТДҚ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
3.Ташқи савдода штрихли кодлаштиришни қўллаш1995-1996 йй.ТИАВ
4.Моддий-техника таъминоти ва савдода штрихли кодлаштиришни қўллаш1995-1996 йй ТИАВ
5.Банк ишида штрихли кодлаштиришни қўллаш1995-1996 йй. Марказий банк
6.Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларда штрихли кодлаштиришни қўллаш1995-1996 йй. Вазирликлар ва идоралар
7.Тиббиётда штрихли кодлаштиришни қўллаш1995-1996 йй. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8.Қишлоқ хўжалигида Штрихли кодлаштиришни қўллаш1995-1996 йй.Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6. Статистика ва ҳисобга олиш кадрларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

1.Миллий иқтисодиётнинг бухгалтерия ҳисоби ва статистика мутахассисларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжини аниқлаш1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар ва идоралар1995-1996 йилларда кадрлар тайёрлаш режаси Ўқув режалари
2.Ҳисобга олиш ва статистика мутахассисларини халқаро услубият асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий эҳтиёжларини ҳамда маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаш1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ИИЧКРИТИ
3.Иқтисодчи ва иқтисодчи-муҳандис ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрловчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларида статистика ва ҳисобга олишнинг халқаро услубиятини эгаллаган мутахассисларни тайёрлашни таъминловчи «Миллий ҳисобчилик»,«Молия ҳисоби», «Банк ҳисоби», «Бошқарув ҳисоби», «Аудит асослари» ва бошқа курсларни назарда тутувчи янги намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетиЎқув режалари
4.Бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг статистика ва ҳисобга олиш билан амалий шуғулланувчи ходимларини, олий ўқув юртлари, техникумлар ва ўқув марказларининг ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режалари ҳамда дастурлари яратиш1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлариЎқув режалари ва дастурлар
5.Бухгалтерия ҳисоби ва статистика бўйича ихтисослашаётган иқтисодиёт ва муҳандис иқтисодиёт олий ўқув юртлари ва техникумларнинг талабалари ишлаб чиқариш амалиёти дастурларини ишлаб чиқиш1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигиДастурлар
6.Бухгалтерия ҳисоби, аудит ва Статистика мутахассислари учун классификация1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
7.Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини «статистика», «бухгалтерия ҳисоби ва Аудит» ихтисосликлари бўйича битириб чиққан мутахассислар билимини халқаро стандартлар нуқтаи назаридан баҳолаш учун комплекс текшириш ва классификация топшириқлари фондини ишлаб чиқиш 1994 йилОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиси
8.Статистика, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича дарсликлар ва ўқув кўлланмаларини нашр қилишнинг истиқбол режасини тузиш1994 ва кейинги йилларОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитасиДарсликлар нашр этиш режаси
9.Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг иқтисодчи ва иқтисодчи-муҳандис мутахассисликлари бўйича диссертация, курс ишлари мавзуида миллий ҳисобчилик, бошқарув, молия ва банк ҳисоби ва аудитнинг услубий муаммолари ишлаб чиқилишини назарда тутиш1994 ва кейинги йиллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ИИЧКРИТИ
10.Статистика ва ҳисобга олиш мутахассисларини халқаро услубият асосида тайёрлашда хорижий мутахассисларнинг консультацияларини ташкил этиш1994—1996 йй. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзистиқболстат»
11.Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини иқтисодчи ва иқтисодчи-муҳандис ихтисосликлари учун статистика ва бухгалтерия ҳисоби, классификация ва кодлаштиришнинг янги тизими бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа ўқув-услубий адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш1994—1996 йй.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси
12.Статистика ва ҳисобга олиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш1994 ва кейинги йиллар «Ўзистиқболстат», Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқалар
3. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурининг (бундан кейин Давлат дастури деб аталади) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органлари томонидан бажарилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, Давлат дастурининг амалга оширилишини назорат қилишни, пайдо бўладиган идоралараро муаммоларни ҳал этишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастурини амалга ошириш масалаларига оид қарор ва фармойишларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Давлат дастурини амалга ошириш учун назарий ва услубий масалаларни ҳал этишга доир идоралараро тусдаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш;
зарурат бўлганда Давлат дастурини амалга ошириш доирасида услубий ечимларнинг ҳамда экспериментал ҳисоб-китоблар натижаларининг халқаро экспертизасини ўтказиш;
вазирликлар ва идораларнинг Давлат дастурининг тегишли бўлимларини бажаришга доир ташкилий режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни бажариш устидан назоратни амалга ошириш;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси тақдимига кўра Давлат дастури тадбирларини зарур маблағлар ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш, улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш.
Давлат дастурини бажарувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан Идоралараро комиссиянинг ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш, улар раҳбарларининг Давлат дастури тадбирларининг қандай бажарилаётгани тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Давлат дастури тадбирларини амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш;
миллий валюта инфляциясини ва курсининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда Давлат дастурининг аниқ тадбирларини маблағ билан таъминлаш тадбирларини белгилаш ҳамда кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур маблағлар ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази