Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Вазирликлар ва идоралар, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига 1-иловада кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Ҳисобланган қиймати

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

I. Янги меҳмонхоналар ва туризм инфратузилмаси объектлари қуриш

1.

Самарқанд шаҳри ҳудудида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда туристларнинг тўлақонли дам олиши учун шароитларни таъминлайдиган, турли хизмат кўрсатиш даражасидаги замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, кўнгилочар ва савдо марказлари, шунингдек амфитеатр, турли миллатлар таомларини тайёрлайдиган ресторанлар, кафелар, боулинг марказлари, караоке-бар, сувенир дўконлари ва бошқа туризм инфратузилмаларини ўз ичига оладиган «Samarkand сity» туризм ҳудудини яратиш.

2017 — 2019 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатига мувофиқ

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва хорижий инвесторларнинг кредити ва маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

2.

Самарқанд туманидаги Республика эшкак эшиш канали ҳудудида йил бўйи спорт ўқув-машғулотларини ўтказиш шарт-шароитига эга бўлган замонавий спортзал, спорт майдонлари, ёпиқ бассейн, шунингдек Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри аҳолиси, вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва туристларнинг оилавий дам олишларини ташкил этишга қаратилган оилалар учун меҳмонхоналар ва коттежлар мажмуи ҳамда бошқа дам олиш инфратузилмасини ўз ичига олган спорт-соғломлаштириш ва туризм-дам олиш ҳудудини барпо этиш.

2017-2018 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатига мувофиқ

Тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

3.

Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб Палас» меҳмонхона мажмуасини 2018 йил августда фойдаланишга топширишни таъминлаш ва инвестиция шартларини қабул қилган ҳолда узоқ муддатли ижарага бериш учун салоҳиятли хорижий инвесторни жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш.

2017 йил август

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Хорижий инвестор маблағлари

Давлат рақобат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Самарқанд шаҳри, Панжакент кўчасида 30 ўринли меҳмонхона қуриш.

2017 йил

октябрь

450,0

(50,0 ташаббускор маблағлари,
400,0 тижорат банклари кредитлари)

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, «Марварид нур шифо» МЧЖ, «Ҳамкорбанк» АТБ

5.

Самарқанд шаҳри, Бобур Мирзо кўчасида 60 ўринли меҳмонхона қуриш.

2017 йил

ноябрь

500,0

(ўз маблағлари)

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, хусусий тадбиркор (М. Вафоев)

6.

Самарқанд шаҳри, Пушкин кўчасида 40 ўринли меҳмонхона қуриш.

2018 йил июнь

1 000,0

(ўз маблағлари)

Тадбиркорлик субъекти — лойиҳа ташаббускори маблағлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, «Котлон сервис» МЧЖ

7.

Самарқанд шаҳри, Ибн Холдун кўчасида 200 ўринли меҳмонхона қуриш.

2018 йил август

5 500,0

(4 000,0 ўз маблағлари), 1 500,0 тижорат банклари кредитлари)

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббус-корлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари,

«Константин Итол» МЧЖ, «Траст банк» ХАТБ

8.

Ургут туманидаги «Чор Чинор» зиёратгоҳи ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, «Олтин мерос» ХЖФ, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

9.

Пайариқ туманидаги «Имом ал Бухорий» мажмуасини реставрация қилиш ва унинг ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш ва зиёратчи туристлар учун қўшимча шароитлар яратиш, жумладан:

миллий услубдаги меҳмонхона қуриш;

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъекти — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Пайариқ тумани ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

10.

Самарқанд шаҳридаги «Абу Мансур ал-Мотурудий» мажмуасини реставрацияқилишваунингҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотлар қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъекти — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

11.

Оқдарё туманидаги «Махдуми Аъзам» мажмуасини реставрация қилиш ва унинг ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Оқдарё тумани ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

12.

Пахтачи туманидаги «Добусия» археология ёдгорлигини реставрация қилиш ва унинг ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, шу жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъекти — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Пахтачи тумани ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

13.

Нуробод туманидаги «Ҳазрати Довуд» зиёратгоҳи ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш;

«Ҳазрати Довуд» зиёратгоҳи ҳудудида 50 ўринли меҳмонхона қуриш.

2018 йил сентябрь

2017 йил октябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

1 400, 0

(1 000,0 ўз маблағлари,
400,0 тижорат банклари кредитлари)

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Нуробод тумани ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари Самарқанд вилояти ва Нуробод тумани ҳокимликлари, тижорат банклари, хусусий тадбиркор
(Г. Давлатова)

14.

Ургут туманидаги «Ғавсул Аъзам» зиёратгоҳини реставрация қилиш ва унинг ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, «Олтин мерос» ХЖФ, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

15.

Ургут туманидаги «Хўжа Омон» зиёратгоҳи ҳудудини туризм инфратузилмасини яхшилаган ҳолда ободонлаштириш, жумладан:

мажмуа ичидаги ва атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

умумий овқатланиш шохобчалари ва зарур ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш;

эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар сотиш учун савдо майдони қуриш.

2018 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, тадбиркорлик субъекти — лойиҳа ташаббускорлари, хайрия ташкилотлари маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, «Олтин мерос» ХЖФ, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

16.

Самарқанд шаҳри, Алишер Навоий кўчасида 40 ўринли меҳмонхона ва миллий либослар намойиш қилин�диган «Эл мероси» театрини қуриш.

2018 йил

октябрь

11 000,0

ўз маблағлари)

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, «Самарқанд аппарел» компанияси

II. Туристларнинг кечки бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун шароитлар яратиш

17.

Туризм мавсуми (март — июнь, август — ноябрь) давомида Регистон ансамблидаги Шердор мадрасасида ўзбек миллий куй-қўшиқлар оҳанги остида театрлаштирилган концерт намойишларини ташкил этиш.

2017 йил августдан бошлаб доимий

-

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари

18.

Самарқанд шаҳри, Тошкент кўчасидаги Ҳунармандлар марказида етакчи ҳунармандлар, рассомлар ва амалий санъат усталарининг ишлаб чиқарилган маҳсулотларини туристларга намойишини ташкил этиш, шунингдек ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо кўргазмаларини уюштириш.

2017 йил сентябрдан бошлаб доимий

-

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

19.

«Эл мероси» театрида тарихий миллий либослар намойишини ташкил этиш.

2018 йил апрелдан бошлаб доимий

-

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Самарқанд аппарел» компанияси

III. Транспортда хизмат кўрсатишни яхшилаш, шу жумладан, авиа- ва темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш

20.

Самарқанд тумани ҳудудида туризм тоифасидаги автобуслар учун тўхташ жойи ва гараж, техник хизмат кўрсатиш устахонаси ҳамда ҳайдовчиларни жойлаштириш учун меҳмонхона ҳамда ошхона қуриш, жумладан:

объектни қуриш учун ер майдони ажратиш;

объектни фойдаланишга топшириш.

2017-2018 йиллар

2017 й. август

2018 й. апрель

500,0

(300,0 ўз маблағлари, 200,0 тижорат банклари кредитлари)

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускори маблағи, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд тумани ҳокимликлари, «Ориент финанс банк» ХАТБ, «Shaherezade Sam Star Tour» МЧЖ

21.

Тошкент шаҳридан амалга ошириладиган «Афросиёб» тезюрар поездларига эрталабки қўшимча рейсларни киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда улар жадвалини Самарқанд вилоятига келувчи туристлар оқимидан келиб чиқиб оптималлаштириш.

2017 йил август

-

-

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

22

Самарқанд шаҳрининг марказий кўчалари ҳамда сайёҳлик намойиши объектлари атрофларида умумқабул қилинган туризм йўл кўрсаткичлари ва белгиларини ўрнатиш.

2017-2018 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ИИВ, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси

23.

Самарқанд туманидаги «Конигил Мерос» қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасига олиб борувчи автомобиль йўлини (2 км) таъмирлаш.

2017-2018 йиллар

240,0

Маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Республика йўл жамғармаси

24.

Самарқанд шаҳридаги «Абу Мансур ал-Мотурудий» мажмуасига олиб борувчи автомобиль йўлини таъмирлаш.

2017 — 2019 йиллар

500,0

Маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Республика йўл фонди

25.

М-37, М-39 автомагистралининг Самарқанд — Бухоро, Самарқанд — Термиз йўналишларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2017 — 2019 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Республика йўл

жамғармаси маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Республика йўл жамғармаси

26.

Самарқанд ш. — Ургут тумани — Тахтақорача довони йўналишидаги автомобиль йўлида таъмирлаш ишларини олиб бориш.

2017 — 2019 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатига мувофиқ

Республика йўл жамғармаси маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Республика йўл жамғармаси

27.

Самарқанд шаҳри — Самарқанд тумани (Миронкўл, Оҳалик) йўналишидаги автомобиль йўлида таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2017 — 2019 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатига мувофиқ

Республика йўл жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Республика йўл жамғармаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

28.

Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида ҳамда Самарқанд халқаро аэропорти ва темирйўл вокзалида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилот ташкил этиш.

2018 йил август

-

Тадбиркорлик субъектлари — лойиҳа ташаббускори маблағи, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

29.

Давлат ривожланиш дастурлари доирасида қуйидагиларга олиб борувчи йўл-транспорт тармоғини яхшилашга қаратилган автомобиль йўллари қурилиши ва қайта қурилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

«Зарафшон» давлат қўриқхонаси;

«Ғавсул Аъзам», «Чор Чинор», «Хўжа Омон» зиёратгоҳлари ҳамда «Добусия» археология ёдгорлиги.

2018-2019 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Республика йўл жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Республика йўл жамғармаси, Маданият вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

IV. Самарқанд шаҳри ҳудудини ободонлаштириш

30.

Қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда Самарқанд шаҳри тарихий қисмининг мукаммал лойиҳалаштирилган режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Самарқанд шаҳрининг ички тарихий қисми ҳудудини ободонлаштирган ҳолда тарихий қийматга эга бўлмаган, нураб ётган уйлар ва бошқа биноларни белгиланган тартибда Самарқанднинг тарихий қиёфасига мослаган ҳолда пиёдалар учун ҳудудларни ташкил этиш;

пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудларда паст қаватли кафе, ресторанлар, савдо-кўнгилочар комплекслар ва бошқа туризм объектларини қуриш;

тарихий объектларни ёрқин ранглар билан ёритиш, туристик пиёдалар йўналишини тунги ёритиш мосламалари билан жиҳозлаш, туристик объектлар атрофидаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва мавжуд йўлларни қопламалар билан таъминлаш;

кечки ва тунги туристик маршрутларни ташкил қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик объектларга олиб борадиган ички йўллар ва автомобиль йўлларини таъмирлаш;

пиёдалар йўлаклари, канализация тизимлари ва бошқа муҳандислик-коммунал инфратузилмани таъмирлаш.

2017 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Маҳаллий бюджет, ихтисослашган фондлар, тадбиркорлик субъектлари — лойиҳалар ташаббускорлари маблағлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

31.

Туризм инфратузилмаси объектларида, шу жумладан Самарқанд шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, жойлаштириш воситаларида, шунингдек хорижлик ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш пунктларида хорижий (Visa Card, Master Card, American Express ва бошқалар) ва миллий валюта қабул қиладиган терминалларни ўрнатиш, валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматларини ташкил этиш.

2017 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Тижорат банклари маблағи

Марказий банк, Банклар уюшмаси, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, тижорат банклари

32.

Туристларнинг оммавий йиғиладиган жойларида, жумладан «Samarkand city» туризм зонаси ва Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида Wi-fi зоналарини ташкил этиш ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғига уланиш имкониятини яратиш.

2018 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағи

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

33.

Самарқанд шаҳрининг туристлар оммавий йиғиладиган жойларида (Регистон майдони, Тошкент кўчаси, Самарқанд шаҳри халқаро аэропорти ва темирйўл вокзали) ва бошқа жойларда ахборот ва экскурсия марказларини ташкил этиш.

2018 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

34.

Барча маданий мерос объектлари ва бошқа туризм объектларида маълумотлар пештахтасини ягона тасдиқланган намуна бўйича ўрнатиш.

2018 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

35.

Самарқанд шаҳрининг марказий қисмида унинг тарихий қисмига туташган ҳудудларида бешта санитария-гигиеник узелларини қуриш.

2018 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳри ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

36.

Самарқанд шаҳрида (Фарҳод, Кимёгарлар, Хишрав фуқаролар йиғинлари, Шоирлар боғи мажмуаси ҳудудида) аквапарк, истироҳат боғлари, болалар майдончалари, аттракцион ва бошқаларни ўз ичига олган кўнгилочар марказларни барпо этиш.

2018-2019

йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд шаҳри ҳокимлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Маданият вазирлиги, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари

V. Кенг қамровли реклама кампанияларини ўтказиш ва Самарқанд брендини тарғиб этиш

37.

Маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш тақвимини ишлаб чиқиш ва тадбирларни белгиланган муддатларда ташкил этиш.

Ҳар йили

-

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари

38.

Самарқанд шаҳрида ҳар йили (дам олиш кунлари) «Самарқанд нонлари», «Самарқанд ҳунармандлари», «Миллий таомлар», «Шарқ ширинликлари» каби фестивалларни (ярмаркаларни) кенг қамровли реклама кампаниясини ўтказган ҳолда ташкил этиш ҳамда уни электрон оммавий ахборот воситаларида тарғиб этиш.

2017 — 2019 йилларда (режа-жадвалга асосан)

-

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари

39.

Самарқанд шаҳрида «Самарқанд шаҳри куни» фестивал-байрамини (октябрь ойида) кенг қамровли реклама кампаниясини ҳамда уни электрон оммавий ахборот воситаларида тарғиб этган ҳолда ўтказиш.

2017 — 2019 йиллар

150,0

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

40.

Хорижда ўтказиладиган учрашувлар, халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида вилоят туризм индустрияси вакиллари ва туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш.

2017 — 2019 йиллар

-

Тадбир иштирокчилари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

41.

Хорижий туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ахборот турлари ташкил этиш.

2017 — 2019 йиллар

-

Ижрочилар маблағи

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, вазирлик ва идоралар

42.

Маданий мерос объектлари, театрлар, музейлар, ресторанлар, кафелар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, соғломлаштириш лагерлари, истироҳат боғлари ва Самарқанд вилоятининг бошқа кўнгилочар масканлари маъмуриятларини «Халқаро туризм кўргазмаси» (апрель ойида) ва «Тошкент халқаро туризм ярмаркаси»да (октябрь ойида) иштирок этишига ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳияти тақдимотини юқори даражада ўтказишга жалб қилиш.

2017 — 2019 йиллар (апрель, октябрь)

-

Тадбирлар иштирокчилари маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

43.

Малайзия ва Индонезия давлатларидан ташриф буюрадиган зиёратчи-туристлар учун Самарқанд шаҳрида зиёрат турларини ташкил қилиш.

2017 — 2019 йиллар

-

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

44.

«Samarkand city» туризм зонасида ва Самарқанд шаҳрининг бошқа жойларида шоу-дастурлар, тарихий воқеалар акс эттирилган театрлаштирилган томошалар, фольклор ансамбллари ва замонавий эстрада артистлари чиқишлари, модалар кўргазмалари ва бошқа томошабоп тадбирларни ташкил қилиш.

2017 — 2019 йиллар

-

Ижрочилар маблағи

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

45.

Ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари ва тарихига бағишланган мақолаларни тайёрлаш ҳамда «Wikipedia» электрон энциклопедиясида жойлаштириш.

2017 йил август

-

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

46.

Оммабоп электрон хариталар (Google ва ҳ. к.), порталлар (expedia, tripadvisor ва ҳ. к.) ва ижтимоий тармоқларда (facebook, instagram) Самарқанд вилояти тўғрисидаги батафсил маълумотларни жойлаштириш.

2017 йил август

-

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

47.

Вилоятнинг барча тарихий ва маданий объектлари, меҳмонхоналари, туризм агентликлари, ресторанлари ва бошқа диққатга сазовор жойлари тўлиқ акс эттирилган туризм харитасини тайёрлаш.

2017 йил октябр

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ижрочилар маблағи

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари

48.

Ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида миллий маданият, урф-одатлар, Самарқанд вилоятининг табиати ва ўзига хос таомларини ўзида мужассамлаштирган видеофильмни яратиш, уни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-саҳифалари ва «uzbekistan.travel» порталида жойлаштириш.

2017 йил декабрь

-

Ижрочилар маблағи

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Миллий телерадиокомпания

49.

Самарқанд вилояти меҳмонхоналари ва ресторанлари уюшмасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш, бунда уюшманинг вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи ресторан ва меҳмонхоналар манфаатларини ифода этиш;

ресторан ва меҳмонхоналар эгаларининг касбий манфаатларини ҳимоя қилиш;

маълумот ва реклама материалларини чоп этиш;

туризм бизнесини ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган чоралар тўғрисида уюшма аъзоларига маълумот етказиш.

2018 йил август

-

-

Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари

VI. Янги туризм йўналишларини яратиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш (экологик, илмий, экстремал,
гастрономик ва бошқалар)

50.

Оқдарё тумани «Киркдархон-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туризм мажмуасини барпо этиш (меҳмонхона қуриш, туристларга ўзбек халқининг қадимги ва бугунги яшаш тарзи, урф-одатлари, удумлари, ошхонаси ва агротуризмини намойиш этиш).

2017-2018 йиллар

800,0

(500,0 тадбиркорлик субъектлари маблағи,

300,0 тижорат банклари кредитлари)

Лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Оқдарё тумани ҳокимликлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, хусусий тадбиркор
(Д. Ширинқулова)

51.

Жомбой тумани «Галакапа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «эко» ва «агро» туризми йўналишларини ташкил этиш орқали туризм мажмуасини барпо қилиш.

2017-2018 йиллар

600,0

(400,0 тадбиркорлик субъектлари маблағи,

200,0 тижорат банклари кредитлари)

Лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Жомбой тумани ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, «Lejand do’ Samarkand М7» МЧЖ

52.

Ургут тумани «Омонқўтон» фуқаролар йиғини ҳудудида экотуризм мажмуасини барпо қилиш.

2017-2018 йиллар

700,0

(300,0 тадбиркорлик субъектлари маблағи,

400,0 тижорат банклари кредитлари)

Лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, «Urgutekoturizm» МЧЖ

53.

Ургут тумани «Бешкон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар экиш орқали экотуризм ҳудудини барпо қилиш (умумий овқатланиш шохобчалари, савдо дўконлари, дам олиш масканларини ташкил этиш).

2017-2018 йиллар

800,0

(100,0 тадбиркорлик субъектлари маблағи,

700,0 тижорат банклари кредитлари)

Лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, тадбиркор (Д. Бобомуродов)

54.

Ургут — Китоб йўли бўйлаб жойлашган «Тахтақорача» довонида туристлар учун 0,24 га майдонда экотуризм ҳудудини ташкил қилиш(миллий таомлар ошхонаси, чойхона, автотураргоҳ, савдо дўконлари, 20 ўринли меҳмонхона ташкил этиш).

2017-2018 йиллар

700,0

(350,0 тадбиркорлик субъектлари маблағи,

350,0 тижорат банклари кредитлари)

Лойиҳа ташаббускори — тадбиркорлик субъекти маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ҳамкорбанк» АТБ, «Голиб кадастр қурилиш сервис» ХК

55.

Самарқанд тумани «Охалик» қишлоқ фуқаролар йиғини, «Миронкул» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида (9,6 га майдонда) экотуризм ҳудуди ва туризм мажмуасини барпо қилиш.

2017-2018 йиллар

12 000,0

Лойиҳа ташаббускори — тадбиркорлик субъекти маблағлари

Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Original maks lux» фермер хўжалиги

56.

Самарқанд тумани «Охалик» қишлоқ фуқаролар йиғини, «Миронкул» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида (3,0 га майдонда) экотуризм ҳудудини барпо қилиш.

2017-2018 йиллар

2 500,0

(1 500,0 тадбиркорлик субъектлари маблағи,

1 000,0 тижорат банклари кредитлари)

Лойиҳа ташаббускори — тадбиркорлик субъекти маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ва Самарқанд тумани ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари, хусусий тадбиркор
(Ф. Хуррамов)

57.

Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Имом ал-Бухорий ва бошқа алломаларнинг таваллуд кунлари муносабати билан таниқли олимлар ва адабиётшуносларни жалб қилган ҳолда халқаро илмий анжуманлар ўтказиш.

2017 — 2019 йиллар

-

Ижрочилар маблағи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

58.

Жомбой туманидаги Зарафшон давлат қўриқхонасининг қўриқланадиган ҳудудида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, бунда:

Зарафшон давлат қўриқхонаси ҳудудини ва у ерда сақланаётган Бухоро буғусини (хонгулни) кўпайтириш, сақлаш жараёнини кенг қамровли кузатиш учун белгиланган тартибда илмий-рекреацион ҳудудни ташкил этиш;

уни янги туризм маршрутларига киритиш.

2018-2019 йиллар

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Агробанк» АТБ,

тадбиркорлик субъектлари

VII. Самарқанднинг туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлашни таъминлаш

59.

Франция, Испания, Туркия ва туризм тармоғи ривожланган бошқа мамлакатлардан хорижий мутахассислар ва етакчи консультантларни қисқа курсларда дарс беришга жалб қилиш орқали Самарқанд вилоятидаги ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида хорижий тиллар, меҳмонхона ва туроператорлик фаолияти бўйича мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштириш.

2017 йил сентябрдан бошлаб

мунтазам равишда

-

Ижрочилар маблағи, халқаро молия институтларининг грантлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

60.

Туризм соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида:

Самарқанд вилояти туризм ташкилотлари ходимлари учун (шартнома асосида, йилига камида икки маротаба) қисқа муддатли ўқув курсларини мунтазам ташкил қилиб бориш;

Туристларга хизмат кўрсатиш соҳасида иштирок этувчи туризм соҳаси ташкилотлари учун халқаро экспертларни кенг жалб қилган ҳолда семинар ва маҳорат дарслари ўтказиб бориш.

2017 — 2019 йиллар

-

Ижрочилар маблағи

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, туризм соҳаси субъектлари

61.

«Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича республика маркази» ДУКда ҳудуднинг касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ва туризм соҳаси ходимларини ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

2017 — 2019 йиллар

-

Ижрочилар маблағи

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

62.

Туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларни транспортда ташиш даврида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятидаги транспорт ташкилотлари ходимлари учун ихтисослаштирилган курсларни (йилига камида икки маротаба) ташкил этиш.

2017 — 2019 йиллар

-

Ижрочилар маблағи

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари, транспорт фаолияти субъектлари

Жами:

39 340,0

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази