Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш

3-боб. Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш

4-боб. Лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация

5-боб. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

6-боб. Ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи

7-боб. Аттестация ўтказиш

8-боб. Таътиллар

9-боб. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя

10-боб. Хизмат ўташ режими

11-боб. Хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш

12-боб. Якунловчи қоидалар

Ички ишлар органлари махсус унвонларининг бошқа давлат органларидаги унвон ва мартаба даражаларга нисбатан ТАҚҚОСЛАНМАСИ

Ички ишлар органларининг ИНТИЗОМ УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари

3-боб. Бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари

4-боб. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари

5-боб. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича бошлиқларнинг ваколатлари

6-боб. Рағбатлантириш чораларини қўллаш

7-боб. Интизомий жазо чораларини қўллаш

8-боб. Бошлиқнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш

49. Ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандларида белгиланган тартибда навбатдаги махсус унвон берилган ходимларга уларни аввалги иш жойида унвонда хизмат ўтаган даври ҳисобга олинади.
50. Ушбу Низомнинг 33-банди учинчи хатбошиси, 47 ёки 48-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган ходимларга хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ белгилашда уларнинг илгариги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) хизмат ёки меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим ички ишлар органларидан бўшатилган тақдирда унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
56. Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасида кўрсатилмаган ходимларни лавозимларга тайинлаш ва озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
75. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга тайинланган, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан бошқа давлат органларининг таълим муассасаларига ўқишга юборилган ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига (бундан буён матнда — кадрлар захираси) киритилади.
113. Ушбу Низомнинг 144-банди «а», «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинган календарь йили учун ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар берилади.
137. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарадилар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
153. Пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддатини ўтамаган, ушбу Низомнинг 144-банди «б», «г», «д» ёки «е» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилаётган ходимлар бўшаш кунида умумий иш стажи йигирма беш ва ундан ортиқ йилни ташкил этган, улардан камида ўн икки йилу олти ойи ички ишлар органлари хизматига тўғри келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
155. Ушбу Низомнинг 144-банди «л» кичик бандига асосан хизматдан бўшатилиб, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, шунингдек ғайриқонуний равишда хизматдан бўшатилган деб топилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
156. Ушбу Низомнинг 155-бандида назарда тутилган шахслар бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори чиқарилганидан бошлаб уч ой муддатда хизматга тиклаш ҳақида ички ишлар органларига мурожаат этишлари лозим.
159. Ушбу Низомнинг 144-банди «в», «г», «е» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар махсус унвонни тиклаган ҳолда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Ушбу Низомнинг 144-банди «а» кичик бандига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар хизматдан бўшашига ўқишга кириши сабаб бўлган тақдирдагина қайта қабул қилиниши мумкин.

Ички ишлар органларнинг махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органларининг махсус унвонлари

(Ҳарбий) прокуратура органларининг мартаба даражалари

Адлия органларининг мартаба даражалари

Суд органларининг

мартаба даражалари

1.

Лейтенант

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

3-даражали юрист,

адлия лейтенанти

3-даражали юрист

3-даражали юрист

2.

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

2-даражали юрист,

адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси,

2-даражали юрист

3.

Капитан

Капитан

Божхона хизмати капитани

1-даражали юрист,
адлия капитани

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси,

1-даражали юрист

4.

Майор

Майор

Божхона хизмати майори

Адлия кичик маслаҳатчиси,
адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси,

3-даражали адлия маслаҳатчиси

5.

Подполковник

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Адлия маслаҳатчиси,

адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси,

2-даражали адлия маслаҳатчиси

6.

Полковник

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Адлия катта маслаҳатчиси,
адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси,

1-даражали адлия маслаҳатчиси

7.

Генерал-майор

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

3-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси,
адлия генарал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака даражаси

8.

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал- лейтенанти

2-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси,

адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9.

Генерал-полковник

Генерал-полковник

Божхона хизмати генерал-полковниги

1-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳайъати қарорларида белгиланган талабларни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларни қатъий бажариш;
Шунингдек, рағбатлантириш тариқасида Уставнинг 27-банди «а», «б» ва «в» қисмида, 28-банди «а» ва «б» кичик бандлари билан назарда тутилган муқаддам қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкин.
24. Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасаларида мазкур Уставнинг 23-бандида кўзда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари курсантлар (тингловчилар)га нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилади:
28. Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасаларида Уставнинг 27-бандида кўзда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари таълим муассасасининг белгиланган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган курсантлар (тингловчилар)га нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари ҳам қўлланилиши мумкин:
Уставнинг 23-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
Уставнинг 27-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
Уставнинг 23-банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида ҳамда 24-бандида («г» кичик бандидан ташқари) назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
Уставнинг 27-банднинг «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида ҳамда 28-бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
32. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Уставнинг 23, 24, 27 ва 28-бандларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди, шунингдек ходимларни Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларга ва давлат мукофотларига тақдим этади.
39. Уставнинг 27-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо қўлланилган ходим мазкур жазони бекор қилиш орқали рағбатлантирилади. Интизомий жазони бекор қилиш ҳуқуқи уни қўллаган бошлиққа, шунингдек юқори турувчи ваколатли раҳбариятга берилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази