Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича институционал ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари

1.

Ички ишлар идоралари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолияти самарадорлигини қуйидаги йўналишлар бўйича ошириш:

барча даражалардаги бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, профилактика инспекторларига хос бўлмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўймаслик;

ишни аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашнинг таъсирчан тизимини яратиш;

таянч пунктлари жойлашувини ҳудуддаги криминоген вазият, аҳоли сони ва унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

2.

Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

суриштирув ва дастлабки терговни ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этган ҳолда жиноятларни ўз вақтида, ҳар томонлама тергов қилиниши ва тўлиқ очилишини таъминлаш;

терговчиларнинг процессуал мустақиллигини кучайтириш, жиноят ишларини тергов қилишда аралашувларга йўл қўймаслик;

илғор криминалистик ва илмий-техник воситалар, ишлашнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этиш;

ички ишлар органлари тузилмасида суриштирув, уларнинг ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)ни ташкил этиш;

ички ишлар органлари эксперт криминалистик бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 1 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Бобохонов),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

3.

Ички ишлар органлари жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

жиноятларни тез ва тўлиқ аниқлаш, очиш, қидирув ишларини амалга оширишни таъминлашнинг самарали тизимни яратиш;

барча даражалардаги бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, тезкор ходимларга хос бўлмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўймаслик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 май

Ички ишлар вазирлиги (Д.Назармухамедов),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

4.

Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

барча даражалардаги бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, такрорланувчи ва долзарблигини йўқотган ваколатларни чиқариб ташлаш;

бўлинмаларнинг тезкорлиги ва самарадорлигини таъминловчи моддий-техник жиҳозланиши даражасини мустаҳкамлаш;

замонавий илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида кенг жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 15 май

Ички ишлар вазирлиги (Д.Назармухамедов),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

5.

Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини қуйидаги йўллар орқали яратиш:

кадрларни жой-жойига қўйишни оқилона ташкил этиш, амалда бажариладиган иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда асосий вазифа ва функцияларни ходимлар орасида аниқ тақсимлаш ва чегаралаш;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш жараёнларининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш, ноқонуний миграция ва у билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш;

фуқароларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 май

Ички ишлар вазирлиги (Д.Назармухамедов),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

6.

Ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш:

ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш ҳамда самарасиз хизматларни тугатиш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари штатлари сонини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш;

йўл-транспорт инфратузилмаси ҳолати ва йўл-транспорт ҳодисалари, ҳуқуқбузарликлар, йўлларнинг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар таҳлили мониторингини кучайтириш, инфратузилмани такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш шакл ва услубларини янада такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва ушбу соҳага жорий этиш;

илмий-техника воситалари ва ахборот технологиялари қўлланилишини кенгайтириш ҳисобига кўрсатилаётган давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 25 май

Ички ишлар вазирлиги (Д.Назармухамедов),
Бош прокуратура (И.Эргашходжаев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

7.

Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси таркибида автоматлаштирилган бошқарув ҳамда ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлашни таъминловчи куч ва воситаларни мувофиқлаштириш марказлари, шунингдек ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа марказларини ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлиги инспекторлари лавозимларига офицерлар таркибидан тайинлаш йўли билан ушбу лавозимларни жамлаш тартибини ўзгартириш;

ёнғин хавфсизлиги инспекторлари учун хизмат мажбуриятларини самарали бажаришларини таъминловчи ҳамда касбий-техникавий ва ҳуқуқий тайёргарликнинг юқори даражасини назарда тутувчи малакавий талабларни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги
(А.Азизов),
Бош прокуратура (И.Эргашходжаев),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

8.

Ички ишлар органлари жазони ижро этиш тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва унинг муассасалари штатлари сонини мақбуллаштириш;

озодликдан маҳрум этилган шахсларни қайта тарбиялаш ва кейинги ижтимоий мослашуви жараёнини сифат жиҳатдан яхшилаш;

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш;

жазони ижро этиш муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

жазони ижро этиш тизими фаолиятига уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 5 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Бобохонов),
Бош прокуратура (И.Эргашходжаев),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

9.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари фаолиятини қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш;

мазкур бўлинмалар ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 5 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Бобохонов),
Бош прокуратура (И.Эргашходжаев),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

10.

Ички ишлар органлари кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тубдан такомиллаштириш:

барча даражалардаги ушбу бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, шу жумладан вазирликнинг кадрлар танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ваколатларини жойларга бериш;

мазкур бўлинмаларнинг мувофиқлаштириш, таҳлилий ва услубий ишларини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 5 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),
Бош прокуратура (У.Суннатов),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

11.

Ички ишлар органларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:

вазирлик ҳузурида маъмурий тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш, давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи комиссия ташкил этиш;

ички ишлар органлари учун телекоммуникация соҳасидаги хизмат тарифлари бўйича имтиёзларни белгилаган ҳолда ахборот тизимларининг ягона интеграторини, маълумотлар базасини ва телекоммуникация тармоқлари операторини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 1 май

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ш.Шерматов)

12.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

Халқаро жиноят полицияси ташкилоти — Интерпол каналларидан халқаро терроризм, одам савдоси, ноқонуний миграция, ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни очиш, шахсни идентификациялаш масалалари бўйича фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси тўғрисидаги низомни янгилаш ва тузилмани мақбуллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Бош прокуратура
(М.Азимов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Д.Хакимов)

13.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тубдан такомиллаштириш:

қўриқлаш хизматидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида объектларни қўриқлаш ва бошқа хизматлар учун амалдаги тўловлар миқдорини камайтириш;

ходимлар ва бўлинмалар ишини баҳолаш нормативлари ва мезонларини белгилаш;

идоравий қўриқлаш бўлинмалари устидан назорат қилиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Бош прокуратура (У.Суннатов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари

14.

Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ички ишлар органларининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазифаларни юклаган ҳолда унинг фаолиятини самарали ташкил этиш механизмларини яратиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 30 апрель

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов)

15.

Ички ишлар органларининг ташкилий-назорат ва таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 1 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов)

16.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг юридик таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни тайёрлаш:

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ва сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни таъминлаш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлаш;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда қуйи турувчи бўлинмалар фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни ташкил этиш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ички ишлар органлари ходимларига, уларнинг ҳуқуқий нормаларни билмаслиги ва турлича талқин қилишини истисно этиш мақсадида, етказиш бўйича самарали тизимни яратиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 15 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов)

17.

Транспортдаги ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини яратиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 май

Ички ишлар вазирлиги

(Д.Назармухамедов)

18.

Ички ишлар органлари моддий-техника таъминоти бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг ички ишлар органлари тизимини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга марказлашган ёндашувни назарда тутувчи самарали механизмларини яратиш.

Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг
қўшма қарори

2017 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),

Молия вазирлиги
(Ё.Турсунов)

19.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармалари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг намунавий тузилмалари асосида тегишли вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ташкилий-штат тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруқлари

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

20.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмалари янги штатлар-жадвалларини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

Штатлар-жадваллари

2017 йил 30 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

II. Ички ишлар органларининг фаолиятини очиқ ва ошкора, шунингдек фуқароларнинг уларга ишончи ошишини таъминлайдиган тарзда ташкил этиш

1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари

21.

2017 йил 1 октябрдан:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан йилига икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш ҳолати юзасидан ҳисоботини;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисобларини;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг, ҳар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳисоботларини эшитиш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил 10 август

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Олий Мажлис Сенати
(келишув бўйича) (С.Артыкова),

Бош прокуратура (У.Суннатов),

Адлия вазирлиги (М.Икрамов)

22.

Ички ишлар органлари фаолиятининг ислоҳ қилиниши муносабати билан қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил 10 январь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев),
Адлия вазирлиги (М.Икрамов)

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари

23.

Ички ишлар органлари қуролланишида бўлган ўқотар қуролларнинг турлари ва уларнинг ўқ-дорилари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Мудофаа вазирлиги (К.Бердиев),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

24.

Ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгиларини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва унификациялаш, шунингдек фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш мақсадида қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2018 йил 1 июль

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),

Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

25.

Ички ишлар органлари тегишли бўлинмалари таъминотида турадиган махсус воситалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

26.

Террористик ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Адлия вазирлиги (М.Икрамов),

Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

27.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 1 август

Ички ишлар вазирлиги (А.Бобохонов),

Бош прокуратура (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

28.

Ички ишлар органлари томонидан ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш натижасида етказилган зарар ва харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 10 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари ва бошқа тадбирлар

29.

Ички ишлар органларида мурожаатлар, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишни ташкил этишнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний, юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси тизимида фуқароларни қабул қилиш бўйича туну-кун ишлайдиган ягона қисқа рақамли «ишонч телефони» ташкил этилишини назарда тутувчи сифат жиҳатдан янги тартибни жорий этиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Бош прокуратура (У.Суннатов),
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов)

30.

Аҳолини ахборот билан самарали таъминлаш, шу жумладан:

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хоналарини стендлар, брошюралар, буклетлар ва улар ҳуқуқларининг амалга оширилишига кўмаклашишга қаратилган бошқа воситалар билан жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг, ички ишлар органларига бериладиган турли ҳужжатлар бланкаларининг очиқлигини, улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни, шу жумладан уларни электрон шаклда расмий веб-сайтларга жойлаштириш йўли билан таъминлаш;

мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил
15 июнь

Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов),

Матбуот ва ахборот агентлиги (К.Мансуров),
МТРК (Х.Мирзахидов)

31.

Жиноятчилик, жамоат хавфсизлиги ҳолати, коррупция, терроризм, экстремизм, наркобизнес ва бошқа жиноятларга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ва умумлаштирувчи маълумотларни доимий теле ва радиодастурлар ташкил этиш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш, шу жумладан расмий веб-сайтларда жойлаштириш орқали эълон қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил 15 июнь

Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Матбуот ва ахборот агентлиги (К.Мансуров),
МТРК (Х.Мирзахидов)

32.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган идоравий ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ вазирликнинг идоравий ҳужжатларини танқидий ўрганиб чиқиш асосида такомиллаштириш.

Иш режа

Тасдиқлаш 2017 йил 20 июнь

Амалга ошириш иш режага мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Адлия вазирлиги (М.Икрамов),

Бош прокуратура (У.Суннатов)

33.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланганлик ҳолатини тасдиқловчи, шунингдек транспорт воситасидан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжатлар намунасини тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев)

III. Кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

34.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси фаолияти самарадорлигини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ошириш:

кундузги таълимга тингловчилар қабули квотасини кўпайтириш;

ситуацион полигон, шунингдек, Симуляция ва модуляция марказини ташкил этиш;

ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари учун сиртқи ўқув шаклини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслари негизида Ички ишлар органлари ходимларини касбий тайёрлаш факультетини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),

Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

35.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳарбий-техника институти фаолиятини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш:

«Кадрлар билан ишлаш бўйича фаолият», «Ички ишлар органларининг саф бўлинмаларини бошқариш», «Ишлаб чиқариш ва молиявий таъминотни ташкил этиш» йўналишлари бўйича кундузги ўқув шаклини киритиш;

Ички ишлар органлари ходимларини касбий тайёрлаш факультетини, шу жумладан унда «Жазони ижро этиш хизмати фаолияти», «Патруль-пост хизмати фаолияти», «Қўриқлаш хизмати фаолияти» йўналишлари бўйича сержант кадрлар таркибини тайёрлашни назарда тутган ҳолда ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

36.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти фаолияти самарадорлигини унда ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари учун раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича олий курсларни ташкил этишни назарда тутган ҳолда ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

37.

Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 май

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

38.

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тасдиқлаш:

ички ишлар органларида хизматни ўташ учун номзодларга қўйиладиган амалдаги мезон ва талабларни субъективизм ва суиистеъмолчиликларга замин яратадиган омилларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига баҳо бериш мезонларида ҳуқуқбузарликлар билан курашишнинг сон кўрсаткичларига эмас, сифат кўрсаткичларига эътиборни қаратиш;

ички ишлар органлари ходимларига махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

раҳбар кадрлар таркиби ротациясини қоида тариқасида ҳар уч йилда амалга ошириш, аттестациядан ўтказишнинг бир хил муддатларини белгилаш;

ходимлар малакасини ошириш ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни тизимли асосда амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Меҳнат вазирлиги (А.Абдухакимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

39.

Ходимларнинг янгиланган ахлоқ қоидаларини, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажаришларини таъминлаш мақсадида улар билан индивидуал ишлашни ташкил этиши учун бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлик чораларини кўзда тутувчи Ички ишлар органларининг интизом уставини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),
Меҳнат вазирлиги (Б.Низомов)

40.

Ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.Баситханова)

2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари

41.

Махсус тайёргарликни ўтаган ходимлар учун тегишли сертификатлар намуналарини ишлаб чиқиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

42.

Ўттиз ёшдан юқори бўлган фуқароларни хизматга қабул қилиш рухсат этилган ички ишлар органлари алоҳида бўлинмалари ва ташкилотларининг (лавозимларининг) рўйхатини тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),

Меҳнат вазирлиги (Б.Низомов)

43.

Профилактика фаолияти бўйича ишлашнинг илғор тизимлари мавжуд бўлган хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича тажриба алмашишни ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил 10 июль

Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),
Ташқи ишлар вазирлиги (Д.Хакимов)

44.

Халқаро ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан қуйидаги соҳаларда кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш:

юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишни таъминловчи услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

ходимларни, шу жумладан уюшган жиноятчилик, наркобизнес, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчилик билан курашиш, шунингдек эксперт-криминалистика ва тергов фаолияти, портловчи мосламалар ва портлаш хавфи бўлган моддаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ишлари соҳаларида тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил 10 июль

Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (Д.Назармухамедов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Д.Хакимов)

45.

Ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини баҳолашнинг, шу жумладан жамоатчилик фикри ва иш натижаларидан фуқароларнинг қониқиши, шунингдек аҳоли билан ҳамкорлик қилиш, фаолиятнинг очиқлиги ва ундан эркин фойдаланилишини инобатга олишни назарда тутувчи янги мезонларини жорий этиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 август

Ички ишлар вазирлиги (Д.Назармухамедов), Бош прокуратура (М.Азимов),
Адлия вазирлиги (Н.Жўраев)

IV. Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

46.

Ички ишлар органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини инвентаризациядан ўтказиш, хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш.

Давлат хизматларини модернизациялаш ва ахборотлаштириш режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш, зарурият туғилганда қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни тайёрлаш.

Тадбирлар режаси

Тасдиқлаш 2017 йил 15 июнь

Амалга ошириш режага мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Адлия вазирлиги (М.Икрамов),
Ахбо�от �ехнологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Ж.Вахабов)

47.

Ички ишлар органларида ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона сиёсатни тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 15 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов)

48.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШ ШИР) киритиш имкониятининг мавжудлиги тўғрисида идоралараро ҳамкорлик ва шахсни универсал идентификация қилишни ташкил этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий чоралар

2017 йил 15 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тураходжаев),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов)

49.

Ички ишлар органлари локал тармоқлари ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоғини такомиллаштириш ҳамда ички ишлар органларида ягона ҳимояланган электрон почта ва ҳужжатлар айланиши тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, тармоқ ва бошқа ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш).

Тадбирлар режаси

2017 йил 1 июль

Ички ишлар вазирлиги(А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов), «Ўзбектелеком» АК(Ш.Кадиров)

50.

Ички ишлар вазирлиги веб-сайтини (mvd.uz) қонунчилик ва аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш талабларига мувофиқ равишда соҳавий хизматлар бўйича бўлимлар яратган ҳолда модернизация қилиш.

Веб-сайтни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш

2017 йил 10 июль

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов)

51.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда мазкур соҳадаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ахборот тизимини
жорий этиш

2017 йил 10 июль

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов),
«Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов)

52.

Камераларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ягона электрон қидирув тизимига улаган ҳолда кўчалар ва бошқа жамоат жойларида видеокузатув тизимини жорий этиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил 15 июль

Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов),
«Ўзбектелеком» АК
(Ш.Кадиров),

«Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов)

53.

Ички ишлар органларининг алоқа операторлари билан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун зарур бўлган хабар ва маълумотларни олишдаги ўзаро ҳаракатларини такомиллаштириш.

Қўшма қарор

2017 йил 10 август

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов), МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Адлия вазирлиги (М.Икрамов)

54.

Ички ишлар органлари ходимларини ваколат доирасида барча тизимлардаги керакли ахборот билан таъминлаш учун ички ишлар органлари ходимларининг ягона ҳимояланган порталини;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказлашган ахборот ресурсини шакллантиришнинг автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ягона ҳимояланган хизмат порталини ишлаб чиқиш

ва жорий этиш

2018 йил 10 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

«Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов), вазирлик ва идоралар

55.

Алоқадор вазирлик ва идоралар билан идоралараро боғланишни, дастурий таъминотни янгилашни назарда тутувчи «Паспорт-виза» тизимини модернизация қилиш.

Рақамли воситалар ва техникаларни, таъминот дастурларини сотиб олиш

2018 йил
10 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тураходжаев),

МХХ, «Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов)

56.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот ресурсларидан ходимларнинг фойдаланилишини таъминлайдиган планшетлар ёки борт компьютерлари асосида масофадан мобил кириш тизмини яратиш.

Комплекс ахборот тизимлари ва кириш воситаларини яратиш

2018 йил 15 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов), «Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов), «Ўзбектелеком» АК (Ш.Кадиров),

Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

57.

Идентификациялашнинг замонавий электрон усулларидан фойдаланган ҳолда шахсни айнанлаштириш ҳужжатларининг янги турларини жорий этиш орқали маълумотларни киритишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Тадбирлар режаси

Тасдиқлаш 2017 йил 10 ноябрь

Амалга ошириш режага мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов)

58.

Қуйидагиларни яратишни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

интерактив давлат хизматларини кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш учун Ички ишлар органларининг ягона ахборот тизимини («ягона дарча» принципи бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви асосида) яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича хизмат агентликларини яратиш.

Қўшма қарор

2017 йил 15 декабрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Адлия вазирлиги (М.Икрамов), Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов),

«Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов)

59.

Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг техник вазифаларини ишлаб чиқиш, маълумотларнинг тоифаларини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний киришнинг олдини олишни ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органлари фойдаланувчиларининг рухсат даражаларини белгилаш.

Лойиҳалаштириш ҳужжатлари

2017 йил 15 декабрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), МХХ

60.

Шахсни идентификациялашнинг тезкорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларидаги «АДТТ» ва «ШИҚАТ» автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилиш.

Рақамли воситалар ва техникаларни, таъминот дастурларини сотиб олиш

2017 — 2019 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов)

61.

Ички ишлар органлари фаолияти йўналишлари, жумладан қуйидагилар бўйича ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини басқичма-босқич ишлаб чиқиш:

ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, очилмаган жиноятлар ҳолатининг комплекс таҳлилини ва фаолиятни режалаштиришни ташкил этиш;

профилактика ва қидирув ишларини олиб бориш;

ҳисоботларни шакллантиришни автоматлаштириш;

вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурслари билан алмашишнинг идоралараро тизимини яратиш;

ички ишлар идораларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва ротация қилиш.

Ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш

2017 — 2019 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), МХХ,

Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

62.

Қуйидаги соҳаларда замонавий рақамли геоахборот тизимини жорий этиш:

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш (102 хизмати);

ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш (101)

ходимлар ва ҳаракатланувчи объектлар фаолияти ва жойлашувини идоравий назорат қилиш (GPS).

Сервер ва периферия асбоб-ускуналарини ҳамда таъминот дастурларини сотиб олиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш

2017-2018 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов),

Ергеодезкадастр (А.Абдуллаев)

63.

Ички ишлар органларини қуйидагилар билан босқичма-босқич жиҳозлаш:

компьютер ва офис техникаси, замонавий алоқа воситалари (рақамли радиостанциялар, видео-аудиоконференцалоқа, серверлар, алоқа кабеллари ва б.), дастурий таъминот;

ахборот хавфсизлигини таъминловчи махсус техника воситалари ва ускуналари.

Рақамли воситалар ва техникаларни, таъминот дастурларини сотиб олиш

2017-2020 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов), МХХ

64.

Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш ва мавжуд барча идоравий маълумотларни қайта ишлаш марказларини захира сифатида унга улаш.

Хоналарни тайёрлаш, сервер жиҳозлари ва таъминот дастурларини сотиб олиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш

2017-2020 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов)

65.

Марказлашган видеокузатувнинг автоматлаштирилган тизимини ва техник қўриқлаш пунктлари хабарларини узатиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўриқлаш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлантириш тизимини яратиш.

Сервер ва периферия асбоб-ускуналарини ҳамда таъминот дастурларини сотиб олиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш

2018-2020 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

«Unicon.uz» ДУК (Х.Хасанов), «Ўзбектелеком» АК (Ш.Кадиров)

66.

Конфиденциал маълумотнинг ички ишлар органлари корпоратив тармоғидан чиқиб кетишининг олдини олиш ва ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатлари устидан ички назоратни амалга ошириш бўйича мониторинг тизимини жорий этиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

2018-2019 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов), «Unicon.uz» ДУК(Х.Хасанов),

«Ўзбектелеком»АК (Ш.Кадиров)

67.

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини жорий этиш ҳамда уларни ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича ваколатли давлат органида сертификатлаш.

Дастурий-аппарат жиҳозларини сотиб олиш ва фойдаланишга топшириш

2018-2019 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

«Unicon.uz» ДУК(Х.Хасанов), МХХ

68.

Ички ишлар органлари ахборот тизимларида фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш ҳамда ахборот хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ равишда содир этилиши мумкин бўлган ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш воситаларини жорий этиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Доимий

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),

МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги(Ш.Шерматов)

V. Ички ишлар органларининг моддий-техника базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уй-жой-маиший шароитларини янада яхшилаш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари

69.

Ички ишлар органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини, уларнинг пул таъминоти турлари ва миқдорини (хизмат йиллари ва нафақа таъминотини ҳисоблаш) иш натижалари ва бажарилаётган вазифанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, устама ҳақ ва тўловларнинг дифференциялаштирилган миқдорларини белгилашни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 июнь

Молия вазирлиги (Ё.Турсунов),

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)

70.

Ички ишлар органлари ходимларига турар жойни ижарага олганлари учун пул компенсацияси тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа тадбирлар

71.

Турар жойга ва яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан яшаш учун жой олишлари тартибини белгилаш мақсадида ички ишлар органлари хизмат турур жой фондини шакллантириш.

Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2017-2021 йиллар мобайнида

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев), Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Давархитектқурилиш (Б.Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари

72.

Меҳнатнинг кўчиб юриш хусусияти билан боғлиқ бўлган ҳамда хизмат сафарларига шахсий транспорт воситасидан фойдаланиб хизмат вазифаларини бажараётган ички ишлар органлари ходимларига пул компенсациясини тўлаш ёки шаҳар йўловчи транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл карточкаларини бериш тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

73.

Ички ишлар органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредитлари имтиёзларидан фойдаланган ҳолда квартира ва уй-жой қуриш учун ер участкасини олиш ҳуқуқини бериш тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),
Марказий банк (С.Ходжаев)

74.

Ички ишлар органларида тиббий-санитар, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санатория-курорт таъминотини ташкил этиш, ички ишлар органлари ходимларини тиббий гувоҳлантириш ва ҳарбий-тиббий экспертизадан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 30 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

75.

Ички ишлар органлари ходими ёки унинг яқин қариндошлари мулкига унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда етказилган зарарни қоплаш тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 30 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

76.

Хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига бир марталик бериладиган нафақалар миқдори ва тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 30 июнь

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)

77.

Ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини замонавий махсус воситалар, жиҳозлар, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларини босқичма-босқич моддий-техникавий жиҳозлаш Дастурини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил 10 июль

Молия вазирлиги (Ё.Турсунов),

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)

78.

Махсус ёруғлик ва товуш сигналлари намуналари ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек махсус транспорт воситаларининг ички ишлар органларининг айнан қайси бўлинмасига тегишли эканлигини билдирувчи бўёқ схемаларини тасдиқлаш.

Ички ишлар
вазирининг буйруғи

2017 йил 20 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)

Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Махсус комиссия раиси

2.

Азимов М.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари

3.

Назармухамедов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари

4.

Мадумаров Т.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раисининг ўринбосари

5.

Мамаджанов Ш.М.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

6.

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

7.

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

8.

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

9.

Қосимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

10.

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

11.

Адилов Б.К.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош инспектори

12.

Ачилов Ж.А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош инспектори

13.

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи инспектори

14.

Жўраев Н.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

15.

Матлюбов Б.А.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи

16.

Мавлонов Б.М.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

18.

Исмоилов А.С.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик бошқармаси бошлиғи, Махсус комиссия масъул котиби.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)

Ички ишлар органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек бошқа ҳаётий муҳим вазифаларни амалга оширишда алоҳида ўрин эгаллайди. Мустақиллик йилларида ички ишлар органларини жазоловчи, назорат қилувчи органдан халқ, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қиладиган тузилмага айлантириш бўйича самарали ишлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида олиб борилган тизимли чора-тадбирлар якуни бўйича жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян натижаларга эришилди. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий соҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга йўналтирилган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида», «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.

Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун даражасида белгилаш, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида ўтган йилнинг сентябрь ойида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Бироқ, мазкур Қонун талабларини амалиётга жорий этиш имкониятлари, шунингдек фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатларини ўрганиш соҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммо ва масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили ички ишлар органлари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш ва тубдан такомиллаштириш зарурлигидан далолат бермоқда.

Миллий ва хорижий тажриба шуни кўрсатадики, жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда техника воситаларидан фойдаланиш, ҳуқуқбузарликни содир этган шахс устидан назоратни кучайтириш каби анъанавий чора-тадбирлар жиноятчилик даражасини камайтиришда ҳар доим ҳам кутилган натижаларни бермаяпти. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янги иш услубларини қўллаш, аҳоли ва жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бундай камчиликларни бартараф этиш ва ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Фармонда мавжуд жиддий камчилик ва муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда салбий оқибатлари чуқур таҳлил қилинган.

Жумладан, республика, вилоят ва туман даражасидаги бўлинмалар ўртасида асосий вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмаган, ички ишлар органларининг иш ҳажми ташкилий-штат тузилмасига мос келмайди. Бунинг оқибатида юқори бўғиндаги айрим бўлинмалар ходимлари ўз иш фаолиятида мавжуд куч ва имкониятларини тўлиқ ишга солмаётган бир пайтда, қуйи бўғин бўлинмалари ходимлари зиммасидаги хизмат вазифалари уларнинг ҳақиқий имкониятларидан анча юқорилигича қолмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ходимларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда масъулиятнинг сусайишига сабаб бўлмоқда.

Ички ишлар органлари мансабдор шахслари, профилактика инспекторларининг аҳоли билан мунтазам учрашувлар ўтказмаётганлиги ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилмаётганлиги сабабли аҳолининг муаммо ҳамда ташвишларидан хабардор эмаслиги тизимнинг энг асосий вазифаси ҳисобланган профилактика ишларида жиддий камчиликларни юзага келтирмоқда.

Тизимда иш фаолиятининг самарадорлиги ва маҳсулдорлигига эришиш, авваламбор, аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни йўлга қўйишни талаб этади.

Ички ишлар органлари фаолиятидаги мавжуд фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга етарлича эътибор бермаслик, бефарқлик, ишга юзаки муносабатда бўлиш ва расмиятчилик, аҳоли билан мулоқот қилиш маданиятининг пастлиги, афсуски аччиқ ҳақиқатдир. Оқибатда бундай вазиятдан норози бўлган фуқаролар юқори ташкилотларга шикоят қилмоқда.

Фармонда бу каби муаммо ва камчиликларни ҳал этиш учун ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Хусусан, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган ижтимоий йўналтирилган профессионал хизматга айлантириш зарурлиги, «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» ҳар бир ходимнинг асосий хизмат бурчи экани қайд этилди.

Шунингдек, Фармонда барча бўғиндаги ходимларнинг асосий вазифаларини оқилона тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган, аҳоли билан доимий манзилли мулоқот ўрнатиш, ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳокимият вакиллик органи тимсолида халқ олдида ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш, ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника базасини янада яхшилаш каби асосий йўналишлар алоҳида белгилаб берилган.

Фармонда ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш тартиби жорий этилмоқда. Худди шундай, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари ҳар чоракда тегишли ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботини, ҳар ойда эса унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботини эшитади.

Ушбу эшитувлар давомида ички ишлар органлари мансабдор шахслари томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга, хусусан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, жиноятларни фош этиш, жиноятчилик ҳолатини, ҳуқуқбузарликлар кўпайишига олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар танқидий муҳокама қилинади. Эшитувлар якунлари бўйича ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, шунингдек мансабдор шахсларга нисбатан эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.

Ички ишлар органлари қуйи бўғини фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Фармон билан туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи лавозимини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Унинг зиммасига профилактика инспекторлари ишини, авваламбор, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади.

Шу билан бирга, Фармонда тизимда қатор ташкилий ўзгартишлар назарда тутилган. Айни пайтда дунёнинг турли минтақаларида халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг янги таҳдидлари пайдо бўлаётгани жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятни ички ишлар органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида янада кучайтириш зарурлигини тақозо этмоқда. Ушбу ҳолатлар эътиборга олинган ҳолда, Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ташкил этилмоқда.

Жиноятларни тергов қилиш ички ишлар органларининг яна бир муҳим вазифаларидан биридир. Шу муносабат билан тергов органларининг мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Тергов бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига ўзгартирилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, кадрлар билан ишлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими қониқарли даражада эмаслиги ички ишлар органлари фаолиятидаги мавжуд камчилик ва муаммолар сабабларидан биридир.

Тизимга билимли, ўз ишига содиқ ва масъулият билан ёндашадиган, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўзининг муқаддас бурчи ҳамда асосий мажбурияти деб биладиган кадрларни жалб қилишга етарлича эътибор берилмаяпти. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек кадрлар билан ишлашнинг янги тизимини яратиш мақсадида Кадрлар бош бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги бошқармаси ташкил этилади.

Бундан ташқари, сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари, Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти ва Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби фаолияти ҳам қайта кўриб чиқилди. Улар янги талаблар асосида фаолият юритадиган ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳарбий-техника ва Ёнғин хавфсизлиги институтларига айлантирилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг халқаро алоқалари кенгайиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда. Бироқ бугунги кунгача вазирликнинг ушбу йўналишдаги фаолияти бир неча бўлинмалар томонидан иккинчи даражали вазифалар сифатида амалга ошириб келинган. Шулар эътиборга олиниб, Фармон билан тегишли таркибий бўлимлар негизида Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилади.

Шунингдек, паспорт тизими талабларини амалга ошириш, хорижга чиқиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва бўлиш қоидаларини бажариш устидан назоратни амалга ошириш масалалари бўйича ҳам муаммолар мавжуд. Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг аҳоли кўп мурожаат қиладиган туман (шаҳар) бўлимларида иш ҳажмининг тўғри тақсимланмаганлиги сабабли ноқулайликлар ва сансалорликлар юзага келмоқда. Ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги эътиборга олиниб, ушбу йўналишда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари етарли даражада бажарилмаётгани кўп жиҳатдан асосий вазифаси мурожаатлар билан ишлаш ҳисобланган аниқ таркибий тузилманинг йўқлиги билан боғлиқдир. Бунинг оқибатида фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Шу муносабат билан Фармонда Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Фармонда қайд этилган асосий вазифаларни бажариш бўйича зарур ташкилий ва ҳуқуқий механизмларни амалга ошириш мақсадида Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Фармон ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради. Унинг ижросини таъминлаш қонун устуворлигига эришиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ўз вақтида амалга ошириш, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади, пировард натижада эса фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида ички ишлар органлари бутун тизими ва ҳар бир ходим фаолияти самарадорлиги ошади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази