Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг ТАРКИБИ

2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентини ишлаб чиқиш ва шакллантириш ТАДБИРЛАРИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш РЕГЛАМЕНТИ

(I қисм)

I. Умумий қоидалар

II. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тартиби

III. Илгари берилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек турар жойларни нотурар жой тоифасига, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби

IV. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва техник шартларни олиш тартиби

V. Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш, объектларни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш тартиби

VI. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби

VII. Капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ўтказиш тартиби

VIII. Қурилаётган объектни рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олиш тартиби

IX. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) ва фойдаланишга қабул қилиш тартиби

Х. Якунловчи қоидалар

Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, норматив-ҳуқуқий базани туркумлаштириш, қурилиш жараёни барча босқичларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирини такрорлашининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсатномалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ер участкалари ажратиш, шунингдек қурилишга рухсатнома бериш тартиботларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
2. Ишчи гуруҳ (Закиров) 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тузилмага ва тадбирларга биноан Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти босқичма-босқич шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, шу жумладан объектлар қурилишига мажбурий норматив ва техник талабларни, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиби такомиллаштирилишини, шунингдек ваколатли органлар ва ҳамда қурилиш жараёни бошқа субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Ягона қурилиш регламентининг
таркиби
Ишлаб
чиқиш муддатлари
Келишиш учун Ишчи гуруҳга киритиш
муддати
Масъул бажарувчилар

II қисм. «Шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив база»

Ташкилий-методик нормалар, шу жумладан лойиҳалаш ва қуриш учун муҳандислик-техник қидирувларни бажариш, шунингдек шаҳарсозлик ҳужжатларини ва технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2013 йил
август

2014 йил 1 январь

«Давархитектқурилиш» қўмитаси,
лойиҳалаш ташкилотлари

Замин ва пойдеворларни, бинолар ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини, шунингдек муҳандислик ускуналари тармоқлари ва тизимларини лойиҳалашнинг техник нормалари.

2013 йил
сентябрь
«Давархитектқурилиш» қўмитаси,
лойиҳалаш ташкилотлари

Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш қоидалари ва технологияси, қурилиш йўналишлари ва турлари бўйича ажратган ҳолда.

2013 йил
октябрь
«Давархитектқурилиш» қўмитаси,
лойиҳалаш ташкилотлари

Смета нормативлари, шу жумладан қурилишда ва қурилиш машиналари, механизмлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланишда смета нормаларининг ресурс элементлари.

2013 йил
ноябрь
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодий
ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази

Қурилишда ишларни амалга оширишда техник хавфсизлик қоидалари. Қурилишни ташкил этиш ва ишларни амалга ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш қоидалари.

2013 йил
декабрь
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат»
ДИ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қурилиш ходимлари касаба уюшмаси

III қисм. «Хўжалик-ҳуқуқий муносабатлар ва қурилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш»

Қурилиш жараёни субъектларининг тадбиркорлик муносабатлари, тадбиркорлик, инвестиция фаолияти ва иқтисодий фаолият бошқа турлари эркинлигининг қонун ҳужжатларида берилган кафолатларини ҳисобга олган ҳолда.

2014 йил
февраль

2014 йил 1 июль

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Солиқ маъмуриятчилиги, нархларни шакллантириш, рақобатни ривожлантириш, қурилиш маҳсулоти сифати талабларига риоя қилиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва қурилиш ишларини амалга оширишда давлат-техника назорати соҳасида давлат томонидан тартибга солиш.

2014 йил
март
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт»
агентлиги, Савдо-саноат палатаси

Меҳнатга оид ўзаро муносабатлар: иш берувчилар билан ёлланган меҳнат ресурслари ўртасидаги муносабатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ёлланган ишчиларни суғурта қилиш.

2014 йил
апрель
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Тадбиркорлик субъектлари билан бозор инфратузилмаси субъектлари, шу жумладан товар-хом ашё, фонд биржалари, кўчмас мулк биржаси, суғурта компаниялари ўртасидаги ўзаро муносабатлар.

2014 йил
май
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси,
Ўзбекистон республика товар-хом ашё
биржаси, Фонд биржаси,
Адлия вазирлиги
3. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ва Шаҳарсозлик кодексида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига мувофиқ ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ажратиш тартибида амалга оширилади.
7. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарори билан ташкил этилган Комиссия билан келишган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
8. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент вилояти Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ҳудудларида ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори билан ташкил этилган Комиссия билан келишган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/20/0551-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/949/2214-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига мувофиқ эгалик қилинаётган, ижарага берилган ва мулк бўлган ер участкасини бериш (реализация қилиш) фақат ушбу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) сўнг амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахслардан ер участкалари ёхуд уларнинг бир қисми олиб қўйилган тақдирда зарарларни қоплаш, шунингдек бузилиши лозим бўлган уйлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва экинлар учун ҳисоб-китоб қилиш «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш миқдорларини ва қоплаш суммасининг ҳисоб-китоби «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари чегараларини натурага кўчиришга доир ишларни бажариш тартиби, муддатлари ва қиймати ушбу Регламентнинг 14-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади.
23. Лойиҳа-қидирув ишларини бажаришда субъектлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
39. Шаҳарсозлик кодексининг 27-моддасига мувофиқ объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
Ушбу банднинг биринчи хатбоши талаблари тавсиявий тусга эга бўлган молиялаштиришнинг бошқа манбалари ушбу қоидалардан истисно ҳисобланади.
47. Шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасига мувофиқ объектларни қуришга рухсатнома «Давархитектқурилиш» қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши керак.
53. Буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
57. Рўйхатдан ўтказилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг барча босқичларида Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилади.
58. Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 14-моддасига мувофиқ буюртмачилар (қурувчилар) лойиҳалаштириш устидан назоратни амалга оширишга ва қурилиш сифати устидан техник назорат қилишга, шунингдек шаҳарсозлик қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда объектни қуриш (реконструкция қилиш)га доир шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалда татбиқ этилиши юзасидан муаллифлик назоратини таъминлашга мажбур.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази