Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплаш

III. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш

Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш ҚИЙМАТИ

Пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш ҚИЙМАТИ

Олиб қўйилаётган ер участкалари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорлари кўрган зарарларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини аниқлаш СХЕМАСИ

I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари

II. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзининг махсус ҳисоб рақамларига тушган суммалар доирасида ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ки — ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар (30-бандга мувофиқ) ва лалми экин ери (32-бандга мувофиқ) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда — лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.
47. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 9-банддаги «миқдорини белгилаш учун» сўзлари «миқдори масаласини кўриб чиқиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази