Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида Низом

I. Умумий қоидалар

III. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати

IV. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш

1-ИЛОВА
Объектларни мураккаблик тоифалари бўйича классификациялаш

4-ИЛОВА
Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати

5-ИЛОВА
АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қўлланадиган тузатиш (ошириш ёки пасайтириш) коэффициентлари

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган, шунингдек қурилиши марказлаштирилган ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қиймати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бинолар ва иншоотларни қуриш учун дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда рухсат берувчи тартиботлар муддатлари ва қийматини қисқартириш, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонига мувофиқ қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни беришда, шу жумладан дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда тартиботларни амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда қурилаётган объектларни уларнинг ўлчамлари ва тавсифлари бўйича тоифалаштиришни ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашув тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
 LexUZ шарҳи

Т/р

Факторларнинг номлари

Тузатувчи коэффициентлар

1.

Ноёб ва экспериментал объектларни қуришда

1,2

2.

Тарихий иморатни қайта тиклаш зарур бўлганда

1,2

3.

Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ объектларни жойлаштиришда:

муфассал режалаштириш лойиҳаси билан

0,7

аҳоли пунктининг бош режаси билан

0,8

қишлоқ фуқаролари йиғини АПОТ лойиҳаси билан

0,9

4.

Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:

катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда

1,1

ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида

1,2

5.

Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда

1,2

6.

Объектларни қуриш қатъиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда

1,3

7.

Объектни:

вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида

1,1

халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда

1,2

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази