Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини аукционсиз бериш тартиби

3-боб. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали реализация қилиш тартиби

§ 1. Ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини аукционга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби

§ 2. Аукционни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий шартлари

§ 3. Аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарномани жойлаштириш

§ 4. Аукционда иштирок этиш шартлари

§ 5. Аукционни ўтказиш тартиби

§ 6. Аукционлар натижаларини ҳисоб-китоб қилиш ва расмийлаштириш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш схемаси

2-ИЛОВА
Ер участкалари якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишни амалга ошириш учун электрон аукцион ташкил қилишга ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА

2-ИЛОВА
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш тартиби

3-боб. Ер участкаси ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби

4-боб. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими томонидан қарор қабул қилиш тартиби

5-боб. Ер участкалари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг ваколатига кирмайдиган ер участкалари ажратиш бўйича материалларни келишиш тартиби

6-боб. Ер участкаларини бериш

7-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган алоҳида тоифадаги фуқароларга уларнинг аризалари асосида аукционсиз берилади.
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.
Рўйхатга иловаларда ушбу банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган материаллардан бирортаси бўлмаса ёки улар тегишли сифатда тақдим этилмаса (бошқа масштабда, ноаниқ тасвирда тақдим этилса), туман (шаҳар) ҳокимликлари рўйхатни икки иш куни мобайнида қайта ишлаш учун қайтариб беришга ҳақли.
ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган бўш ер участкасини танлаш материаллари;
Мазкур низомнинг 34-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ҳамма ҳужжатлар буюртмага илова қилинмаган ёки улар зарур даражада расмийлаштирилмаган бўлса, оператор буюртма электрон шаклда олингандан кейинги иш кунидан кечиктирмай, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокими буюртмасини рад этади.
36. Махсус ахборот порталида барча хоҳловчиларга мазкур Низомнинг 34-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ахборотни эркин олиш имконияти таъминланиши лозим.
Аукцион объекти нархини мазкур Низомнинг 57-бандида ва ушбу бандда белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.
62. Аукцион объекти нархини мазкур Низомнинг 57 ва 61-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокчилари аукционнинг ноҳалол иштирокчилари деб эътироф этилади.

________________тумани (шаҳри) ҳокимлиги билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» ДУК ўртасида тузилган 20__ йил «____» __________ даги ____-сон шартномага, шунингдек ___________тумани (шаҳри) ҳокимлигининг 20___ йил «____» _________ги ____-сон қарорига мувофиқ, ________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги қуйидаги ер участкаси якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун беради:

1. Ер участкасининг индивидуал рақами № ______;
2. Ер участкасининг майдони _______га;
3. Ер участкаси жойлашган жой ___________________________;
4. Ер участкаси бўйича мавжуд мажбуриятлар ___________________;
5. Ер участкасининг энг паст нархи (сўмда) _____________;
6. Туман (шаҳри) ҳокимлигининг махсус ҳисобварақлари рақамлари _____;

Банкнинг номи _________________________________________________________________
Банкнинг МФОси _______________________________________________________________
Банк ҳисобварағи рақами №_______________________________________________________.
7. __________________________тумани (шаҳри) ҳокимлигининг манзили ва алоқа учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳ.к.)


Буюртма берилган сана:
20____ йил «____» ______________

_____________тумани (шаҳри) ҳокими _____________________

(Ф.И.О.)

ЭРИси________________
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
Бунда, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонига мувофиқ фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади, ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига эса — кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.
7. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишиш туман (шаҳар) ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат корхонасининг филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғма жилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.
16. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг, уни беш иш куни давомида ўрганади ва хулоса олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига (кейинги ўринларда қурилиш бўлими деб аталади), Тошкент шаҳрида эса — Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига (кейинги ўринларда қурилиш Бош бошқармаси деб аталади) юборади.
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилди;
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари ушбу Низом 31-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган қарорни чиқарганда ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси розилик бермаган ҳолатларда, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини қайта кўриб чиқади ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар билан ушбу Низомнинг 16 ― 27-банларида белгиланган тартибда келишиш (хулоса олиш) учун такроран юборади.
2. 79-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази