Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси

I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-боб. Асосий қоидалар

1-модда. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

2-модда. Маъмурий суд ишларини юритиш вазифалари

3-модда. Ушбу Кодекснинг амал қилиш соҳаси

4-модда. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи

5-модда. Судга мурожаат қилиш шакли

6-модда. Маъмурий иш

7-модда. Суд ҳужжатлари

2-боб. Маъмурий суд ишларини юритиш принциплари

8-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши

9-модда. Қонун ва суд олдида тенглик

10-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши

11-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги

12-модда. Маъмурий суд ишлари юритиладиган тил

13-модда. Суд муҳокамасининг ошкоралиги

14-модда. Суд муҳокамасининг бевоситалиги

15-модда. Маъмурий ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш

16-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги

3-боб. Суднинг таркиби

17-модда. Ишларнинг якка тартибда ва ҳайъатда кўрилиши

18-модда. Суд таркибини шакллантириш

19-модда. Масалаларни суд томонидан ҳайъат таркибида ҳал қилиш тартиби

20-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги

4-боб. Судьяни ва маъмурий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларини рад қилиш

21-модда. Судьяни рад қилиш

22-модда. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, таржимонни ва суд мажлиси котибини рад қилиш

23-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризалар

24-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал этиш тартиби

25-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш оқибатлари

5-боб. Маъмурий ишларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилиги

1-§. Судга тааллуқлилик

26-модда. Судга тааллуқли ишлар

27-модда. Суд томонидан ҳал этиладиган ишлар

2-§. Судловга тегишлилик

28-модда. Ишларнинг судловга тегишлилиги

29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар маъмурий суди судловига тегишли ишлар

30-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишли ишлар

31-модда. Ҳарбий судлар судловига тегишли ишлар

32-модда. Судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари

33-модда. Аризачининг танлови бўйича судловга тегишлилик

34-модда. Ишни бир маъмурий суддан бошқасига ўтказиш

6-боб. Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари

1-§. Маъмурий процессуал ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати

35-модда. Маъмурий процессуал ҳуқуқ лаёқати

36-модда. Маъмурий процессуал муомала лаёқати

2-§. Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг таркиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

37-модда. Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг таркиби

38-модда. Ишда иштирок этувчи шахслар

39-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

40-модда. Тарафлар

41-модда. Ишда бир нечта аризачи ва жавобгарнинг иштирок этиши

42-модда. Ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш

43-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик

44-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар

45-модда. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар

46-модда. Ишда прокурорнинг иштироки

47-модда. Ишда давлат органлари ва бошқа шахсларнинг иштироки

48-модда. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар

49-модда. Суд мажлисининг котиби

50-модда. Гувоҳ

51-модда. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

52-модда. Эксперт

53-модда. Экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

54-модда. Мутахассис

55-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

56-модда. Таржимон

57-модда. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3-§. Судда вакиллик

58-модда. Вакиллар орқали иш юритиш

59-модда. Қонуний вакиллик

60-модда. Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик

61-модда. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш

62-модда. Вакилнинг ваколатлари

63-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар вакилларининг ваколатларини текшириш

64-модда. Судда вакил бўла олмайдиган шахслар

7-боб. Далиллар ва исботлаш

65-модда. Далиллар тушунчаси ва уларнинг турлари

66-модда. Исботлаш

67-модда. Исботлаш мажбурияти

68-модда. Далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш

69-модда. Далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш

70-модда. Далилларнинг алоқадорлиги

71-модда. Далилларнинг мақбуллиги

72-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари

73-модда. Далилларга баҳо бериш

74-модда. Ёзма далиллар

75-модда. Ҳужжатларнинг аслини қайтариш

76-модда. Ашёвий далиллар

77-модда. Ашёвий далилларни сақлаш

78-модда. Ашёвий далилларни қайтариш

79-модда. Экспертиза

80-модда. Экспертизани ўтказиш тартиби

81-модда. Қўшимча ва такрорий экспертизалар

82-модда. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши

83-модда. Комиссиявий экспертиза

84-модда. Комплекс экспертиза

85-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси

86-модда. Мутахассиснинг маслаҳати (тушунтириши)

87-модда. Гувоҳнинг кўрсатувлари

88-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари

89-модда. Далилларни таъминлаш

90-модда. Суд топшириқлари

91-модда. Суд топшириғини бажариш тартиби

8-боб. Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари

92-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш асослари

93-модда. Дастлабки ҳимоя чоралари

94-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза

95-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

96-модда. Дастлабки ҳимоя чораларининг бир турини бошқаси билан алмаштириш

97-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ажримни ижро этиш

98-модда. Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш

9-боб. Иш юритишни тўхтатиб туриш

99-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти

100-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи

101-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари

102-модда. Иш юритишни тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий оқибатлари

103-модда. Иш юритишнинг тикланиши

104-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш ва уни тиклаш тартиби

10-боб. Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш

105-модда. Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш асослари

106-модда. Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тартиби

107-модда. Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш оқибатлари

11-боб. Иш юритишни тугатиш

108-модда. Иш юритишни тугатиш асослари

109-модда. Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари

12-боб. Суд харажатлари

110-модда. Суд харажатларининг турлари

111-модда. Давлат божи

112-модда. Давлат божини қайтариш

113-модда. Суд чиқимлари

114-модда. Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли суммаларни тўлаш

115-модда. Суд харажатларининг тақсимланиши

13-боб. Процессуал муддатлар

116-модда. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш

117-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши

118-модда. Процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари

119-модда. Процессуал муддатларни тўхтатиб туриш

120-модда. Ўтказиб юборилган процессуал муддатларни тиклаш

121-модда. Суд томонидан тайинланган процессуал муддатларни узайтириш

14-боб. Суд жарималари

122-модда. Суд жарималарини солиш

123-модда. Суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тартиби

15-боб. Суд хабарномалари ва чақирувлари

124-модда. Суд хабарномалари ва чақирувларини юбориш тартиби

125-модда. Тегишли тарзда хабардор қилиш

126-модда. Маъмурий иш юритиш вақтида манзилнинг ўзгариши

II БЎЛИМ. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ

16-боб. Иш қўзғатиш

127-модда. Иш қўзғатиш асослари

128-модда. Аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни

129-модда. Аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориш

130-модда. Аризага (шикоятга) илова қилинадиган ҳужжатлар

131-модда. Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддатлари

132-модда. Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш

133-модда. Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш

134-модда. Аризани (шикоятни) қайтариш

135-модда. Ариза (шикоят) юзасидан ёзма фикр

136-модда. Ариза (шикоят)нинг асосини ёки предметини ўзгартириш, ариза (шикоят)дан воз кечиш

137-модда. Ишларни битта иш юритишга бирлаштириш

138-модда. Талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш

17-боб. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш

139-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим

140-модда. Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари

18-боб. Суд муҳокамаси

141-модда. Суд муҳокамасининг муддатлари

142-модда. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби

143-модда. Суд мажлиси

144-модда. Суднинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш

145-модда. Суд мажлисидаги тартиб

146-модда. Далилларни текшириш

147-модда. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини ҳал қилиши

148-модда. Ариза (шикоят) юзасидан ёзма фикр, қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар судга келмаганлиги оқибатлари

149-модда. Суд муҳокамасини кейинга қолдириш

150-модда. Суд мажлисида танаффус

151-модда. Суд музокаралари

152-модда. Далилларни текширишни тиклаш

153-модда. Суд ҳужжатини қабул қилиш учун суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши

19-боб. Суднинг ҳал қилув қарори

1-§. Ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг умумий қоидалари

154-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш

155-модда. Ҳал қилув қарори қабул қилинишининг сир тутилиши

156-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида ҳал этиладиган масалалар

157-модда. Ҳал қилув қарорини тузиш

158-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни

2-§. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин суднинг ҳаракатлари

159-модда. Ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттириш

160-модда. Ҳал қилув қарорининг ўзгармаслиги

161-модда. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини юбориш

162-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори

163-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш

164-модда. Ёзувдаги хатоларни ва арифметик хатоларни тузатиш

3-§. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши ва уни ижрога қаратиш тартиби

165-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши

166-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш

167-модда. Ҳал қилув қарорини ижрога қаратиш

20-боб. Суд ажрими ва қарори

168-модда. Ажрим чиқариш

169-модда. Ажримнинг мазмуни

170-модда. Ажримни ўқиб эшиттириш

171-модда. Ажримнинг кўчирма нусхаларини юбориш

172-модда. Ажримни ижро этиш

173-модда. Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари

174-модда. Хусусий ажрим

21-боб. Суд баённомаси

175-модда. Баённоманинг мазмуни

176-модда. Баённома юритиш

177-модда. Баённома юзасидан фикр-мулоҳазалар

22-боб. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш

178-модда. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни кўриш тартиби

179-модда. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи

180-модда. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризанинг мазмуни

181-модда. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш хусусиятлари

182-модда. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори

183-модда. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарорини эълон қилиш

23-боб. Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш

184-модда. Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби

185-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи

186-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари

187-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги аризанинг (шикоятнинг) шакли ва мазмуни

188-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг хусусиятлари

189-модда. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори

24-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш

190-модда. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида илтимоснома бериш

191-модда. Илтимосноманинг шакли ва мазмуни

192-модда. Илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар

193-модда. Илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши

25-боб. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш

194-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклашнинг умумий қоидалари

195-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза

196-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

197-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича суднинг ҳал қилув қарори

198-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича иш юритишни тугатиш

199-модда. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш билан боғлиқ суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)

III БЎЛИМ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ

26-боб. Апелляция инстанцияси судида иш юритиш

200-модда. Апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи

201-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи суд

202-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби

203-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати

204-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни

205-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхаларини юбориш

206-модда. Апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар

207-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати

208-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш

209-модда. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш

210-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш

211-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр

212-модда. Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш

213-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш

214-модда. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш

215-модда. Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби

216-модда. Апелляция шикоятидан воз кечиш. Апелляция протестини чақириб олиш

217-модда. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш доираси

218-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати

219-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари

220-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар

221-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори

222-модда. Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти (протести)

223-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан апелляция шикояти (протести)

27-боб. Кассация инстанцияси судида иш юритиш

224-модда. Кассация шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи

225-модда. Ҳал қилув қарорларининг қонунийлигини ва асослилигини кассация тартибида текширувчи судлар

226-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби

227-модда. Кассация шикоятини (протестини) бериш муддати

228-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни

229-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхаларини юбориш

230-модда. Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар

231-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати

232-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш

233-модда. Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш

234-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш

235-модда. Кассация шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр билдириш

236-модда. Кассация инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш

237-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш

238-модда. Кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш

239-модда. Кассация инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби

240-модда. Кассация шикоятидан воз кечиш. Кассация протестини чақириб олиш

241-модда. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш доираси

242-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриш муддати

243-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари

244-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари

245-модда. Кассация инстанцияси судининг қарори

246-модда. Кассация инстанцияси суди кўрсатмасининг мажбурийлиги

247-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)

248-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят (протест)

28-боб. Назорат инстанцияси судида иш юритиш

249-модда. Суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи

250-модда. Ишларни назорат тартибида кўрадиган судлар

251-модда. Ишларни талаб қилиб олиш

252-модда. Назорат шикояти бериш (протести келтириш) тартиби ва муддати

253-модда. Назорат шикоятининг (протестининг) мазмуни

254-модда. Назорат шикоятини ўрганиш

255-модда. Назорат шикоятини қайтариш

256-модда. Назорат шикоятини қабул қилишни рад этиш

257-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрим

258-модда. Назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажрим

259-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан назорат тартибида кўриб чиқиш

260-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш

261-модда. Ишни назорат тартибида кўриш муддатлари ва тартиби

262-модда. Назорат шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни чақириб олиш

263-модда. Назорат инстанцияси судининг ваколатлари

264-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари

265-модда. Назорат инстанцияси судининг қарори

266-модда. Назорат инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги

29-боб. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш

267-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи

268-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар

269-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари

270-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати

271-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

272-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш

273-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш

274-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддати

275-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд томонидан чиқариладиган ажрим

IV БЎЛИМ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ

276-модда. Суд ҳужжатларини ижрога қаратиш

277-модда. Ижро варақаси

278-модда. Ижро варақасини бериш

279-модда. Ижро варақасининг мазмуни

280-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати

281-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатининг узилиши

282-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш

283-модда. Ижро варақасининг дубликатини бериш

284-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси

285-модда. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилиш

286-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш

287-модда. Ижро ишини юритишни тиклаш

288-модда. Ижро варақасини чақириб олиш ва янги ижро варақасини бериш

Суд маъмурий ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Эксперт: экспертиза предметига тааллуқли иш материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; жойида кўздан кечиришда иштирок этиш ва экспертизани ўтказиш учун зарур қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; суд муҳокамасида экспертиза предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ва гувоҳларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўз олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам хулосаларини баён этиш; ўз хулосаси ёки кўрсатувлари ишда иштирок этувчи шахслар ва гувоҳлар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида суд мажлиси баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у маъмурий суд иши юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суднинг ҳал қилув қарорлари, судьянинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суднинг чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертиза ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Мутахассис сифатида чақирилган шахс: қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; агар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишни рад қилиш; суднинг рухсати билан процессуал ҳаракат иштирокчиларига саволлар бериш; процессуал ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини ўзининг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, илмий-техника воситаларини қўллашда, экспертиза тайинлаш учун материаллар тайёрлашда кўмаклашиш чоғидаги ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларга қаратиш; ўзи иштирок этган процессуал ҳаракат баённомаси, шунингдек суд мажлиси баённомасининг тегишли қисми билан танишиш ва унинг иштирокида амалга оширилган ҳаракатларнинг кечиши ҳамда натижалари қайд қилинишининг тўлиқлиги ва тўғрилиги хусусида баённомага киритилиши лозим бўлган арзлар ва фикрларни билдириш; агар иш юритишда иштирок этиш унинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса, процессуал ҳаракатларни амалга оширишдаги иштироки билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланиши ва бажарган иши учун пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга.
Ашёвий далилларни сақлаш харажатлари ушбу Кодекснинг 115-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ тарафлар ўртасида тақсимланади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган суд тўғрисидаги маълумотлар; эксперт тўғрисидаги (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар; била туриб нотўғри хулоса берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида экспертнинг огоҳлантирилганлиги; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар; текширишларнинг қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолдаги мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга эга бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак.
Дастлабки ҳимоя чоралари турини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги дастлабки ҳимоя чоралари турини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
1) ушбу Кодекс 99-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 99-моддасининг 2 ва 3-бандларида ва 100-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
3) ушбу Кодекс 100-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар;
4) ушбу Кодекс 100-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолат бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади.
Суд мажлисида ҳозир бўлмаган шахсга нисбатан суд жаримасини солиш ҳақидаги масала бошқа суд мажлисида ҳал этилади. Ўзига нисбатан суд жаримаси солиш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахс суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ тегишли тарзда хабардор қилинган шахснинг келмаганлиги суд жаримаси солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Судья ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани, агар аризага давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки аризачида мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
1) аризанинг (шикоятнинг) ушбу Кодекснинг 128-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;
Ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.
Суд томонидан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала мазкур бобда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларни, давлат ижрочисини ёки суд ҳужжатини ижро этиш зиммасига юклатилган бошқа органларни ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилган ҳолда суд мажлисида кўрилади. Бироқ мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4, 6 — 8, 11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикри акс эттирилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Ўзига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик шахс мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланган унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган деб ҳисобласа, ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Аризага ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек низолашилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни илова қилинади.
Аризага (шикоятга) ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарорнинг матни илова қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 136-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этишга ва ишни апелляция тартибида кўришга ҳақли.
5) ушбу Кодекс 220-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
6) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги;
Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан ушбу Кодекснинг 28-бобида белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 136-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этишга ва ишни кассация тартибида кўришга ҳақли.
5) ушбу Кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
6) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги;
Ушбу Кодекснинг 249, 250, 252 ва 253-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган назорат шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан ўрганилади.
1) назорат шикоятини ушбу Кодекс 255-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
Шикоят берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Назорат шикояти (протести) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни назорат тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида иш назорат тартибида кўриб чиқилаётганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда назорат инстанцияси суди мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома юборилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
2) ушбу Кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;
1) ариза ушбу Кодекснинг 270 ва 271-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилган бўлса;
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ундирувчи, қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази