Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида конституциявий нормаларга мувофиқ боланинг оилада тарбияланиши оила қонунчилигининг устувор тамойилларидан бири сифатида тан олинган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Оила кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
3. Назарда тутмоқ лозимки, фарзандликка олиш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар жумласига киради ва ариза мазмун жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси ФПК 149-моддасида назарда тутилган талаблар билан биргаликда мазкур кодекс 2852-моддаси талабларига жавоб бериши ва давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция, ФПК 2853-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим ва фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланади.
4. Аризани қабул қилиш масаласи ФПК 151—154-моддалари талабларига мувофиқ ҳал этилишини назарда тутган ҳолда суд аризачи томонидан кодекс 2852 ва 2853-моддалари талабларига қанчалик риоя этилганлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
5. Судларнинг эътибори ФПК 159, 160-моддаларида назарда тутилган ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича ҳаракатлар билан биргаликда кодекс 2854-моддасида назарда тутилган ҳаракатлар тўлиқ бажарилмаслиги ишнинг муддатида кўрилишига ва қабул қилинадиган қарор қонунийлигига таъсир қилишига қаратилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомга мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик вазифаларини амалга ошириш халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига юкланганлигини инобатга олган ҳолда фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида судга хулоса тақдим этиш мажбурияти ушбу орган зиммасига юкланиши инобатга олиниши лозим.
Шу билан биргаликда хулоса низом талабларига мувофиқ тузилганлигига ва унга ФПК 2854-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши лозимлигига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Ўн ёшга тўлган болани ишга қатнашишга жалб қилиш масаласини ҳал этишда суд Оила кодексининг бола ҳар қандай суд муҳокамаси даврида сўзлашга ҳақлилигини назарда тутувчи 68-моддаси қоидаларидан келиб чиқиши лозим. Боланинг судда иштироки унга нохуш таъсир этиши мумкинлигини кўрсатувчи асослар мавжуд деб ҳисобланганда, суд ушбу масала бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг фикрини аниқламоғи лозим.
7. Қонун билан ҳимояланган фарзандликка олишнинг сир сақланишини таъминлаш (Оила кодекси 153-моддаси) мақсадида судларнинг эътибори мазкур тоифадаги ишлар, шу жумладан фарзандликка олишни бекор қилиш ва ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлар ҳам, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига ва бу масала ишни судда кўришга тайинлаш ҳақидаги ажрим билан ҳал этилиши лозимлигига қаратилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар уларга маълум бўлган фарзандликка олиш билан боғлиқ маълумотларни сир сақлашлари зарурлиги, шунингдек фарзандликка олиш сирини фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилишлари лозим. Бу ҳаракатлар суд мажлисининг баённомасига киритилади ва мазкур шахслар томонидан имзо билан тасдиқланади. Фуқаролик иши ёпиқ суд мажлисида кўрилиши тўғрисида суд мажлиси баённомасида ва ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
8. Оила кодексининг 167-моддасига мувофиқ фарзандликка олинган боланинг туғилишини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг вужудга келган вақти ҳисобланиши сабабли боланинг мулкий ҳуқуқларини (ҳадя, мерос тариқасида ёки хусусийлаштириш натижасида вужудга келган мулкий ҳуқуқлар ва ҳ.к.) ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаблар фарзандликка олиш ҳақидаги ариза билан биргаликда кўрилиши мумкин эмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
9. Тушунтирилсинки, Оила кодексининг 159-моддасига мувофиқ болани фарзандликка олиш учун бола ота-онасининг розилиги талаб этилади. Ота-она боланинг муайян бир шахс (шахслар) томонидан фарзандликка олинишига розилик билдирилиши ёки фарзандликка олувчиларни танлаш ихтиёрини васийлик ва ҳомийлик органига ҳавола қилишлари мумкин.
Оила кодексининг 72-моддасига кўра вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил амалга оширишга ҳақли эканликларини инобатга олган ҳолда ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда уларнинг розилигидан ташқари ота-она қонуний вакилларининг, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг ҳам розилиги талаб этилади, Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фарзандликка олиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар ота-она ўз розилигини қайтариб олишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, розилик Оила кодекси 159-моддасининг 3-қисмида белгиланган тартибда тасдиқланган аризада баён этилган бўлса, уларнинг болани фарзандликка олинишига розилигини қайта аниқлаш талаб этилмайди. Шу билан биргаликда, суд ишни кўриш вақтида ота-она боланинг фарзандликка олинишига берган розилигини қайтариб олган-олмаганлигини аниқламоғи лозим.
Оила кодексининг 158-моддасига асосан васийлик ёки ҳомийликдаги болани фарзандликка олиш, агар унинг ота-онасидан розилик талаб қилинмайдиган бўлса, васий ёки ҳомийнинг розилиги билан амалга оширилади.
Шу билан биргаликда судлар Оила кодексининг 160-моддасида белгиланган ҳоллардагина фарзандликка олишга ота-онанинг розилигисиз йўл қўйилишини инобатга олишлари лозим.
11. Тушунтирилсинки, Оила кодекси 157-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, агар бола эр-хотиннинг ҳар иккаласи томонидан фарзандликка олинмаётган бўлса, бунга хотин (эр)нинг розилиги талаб этилади. Бундай розилик эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган ва эр(хотин)нинг турар жойи номаълум бўлган ҳоллардагина талаб қилинмайди.
12. Оила кодексининг 155-моддаси талабига мувофиқ ўн ёшга тўлган болани фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб этилади ва бундай розилик берилганлиги васийлик ва ҳомийлик органи ёки ишни кўриш вақтида суд томонидан аниқланади. Бундай ҳолларда, суд болага фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари (қариндошлари билан кўришиш, мулкий ва бошқа низолар), унинг фамилияси, исми ва ота исми туғилиш тўғрисидаги ёзувларнинг ўзгариши тушунарли ҳолда баён қилинган бўлиши лозимлигига эътибор қаратиши лозим.
ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
Шу сабабли суд Оила кодекси 151-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, фарзандликка олинаётган боланинг ака-укалари ва опа-сингиллари борлигини ва ишни кўриш вақтида уларни фарзандликка олиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши керак.
15. Оила кодекси 151-моддасининг 1-қисмига мувофиқ фарзандликка олишга фақат вояга етмаган боланинг манфаатларинигина кўзлаб йўл қўйилишидан келиб чиққан ҳолда судлар, турар жойидан қатъи назар, фарзандликка олинувчининг қариндошлари, фарзандликка олинувчи бола оиласида яшаётган шахс, ака-ука, опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар, ўгай ота ва ўгай она, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, касаллик, бахтсиз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар фарзандликка олишда устун ҳуқуққа эга эканликларини инобатга олишлари лозим.
16. Назарда тутмоқ лозимки, Низом талабларига мувофиқ фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органи болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади ва далолатнома бошқа зарур ҳужжатлар билан бирга ариза берувчиларни фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарори билан тасдиқланган «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) иштирокчилари бўлган давлат фуқароларининг ҳужжатлари легаллаштирилиши талаб этилмаслиги, балки ваколатли давлат органлари ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлиги ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланиши кифоя қилишини инобатга олиш лозим.
20. Оила кодексининг 238-моддасига мувофиқ суд чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларининг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётда қўлланилишига мувофиқ тарзда аниқлайди.
22. Тушунтирилсинки, суд тартибида фойдасига ота-онасидан алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда, Оила кодекси 147-моддасининг 2-қисмига асосан уларнинг алимент тўлаш мажбуриятлари тугатилади. Алимент тўлаш мажбуриятини тутатиш алимент тўловчи шахснинг илтимосига асосан ФПК 380-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси тартибида суднинг ажрими билан ҳал этилади.
Шу билан биргаликда, фарзандликка олинаётган боланинг вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолинган ҳолларда (Оила кодекси 165-моддасининг 3-қисми) ота-онанинг алимент тўлаш мажбуриятлари тугатилмайди. Бундай ҳолларда алимент миқдорини ўзгартириш, уни тўлашдан озод қилиш масалалари манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан даъво иш юритиши тартибида ҳал этилиши лозим.
31. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги Қонунига мувофиқ Оила кодекси фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш асосларини назарда тутмайди.
Шу билан биргаликда судлар, ФК 4-моддасининг 1-қисмига кўра фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилишини назарда тутмоқлари лозим.
32. Суд томонидан фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш Оила кодексининг Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги қонуни билан кучини йўқотган 168-моддасида кўрсатилган ҳолларда ва фақат шу вақтга қадар фарзандликка олинганларга нисбатан: фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса; фарзандликка олиш сохта бўлса; вояга етган шахс фарзандликка олинган бўлса; фарзандликка олувчи шахс Оила кодексининг 152-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса ва бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Шу сабабли судлар фарзандликка олинаётган бола манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ФПК 2856-моддасининг 1-қисмига асосан фарзандликка олиш, фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун ичида ҳал қилув қароридан кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг тутилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборишлари шарт.
34. Судларнинг эътибори тарафлар ва бошқа шахслар ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳар бир ҳолат тўғрисида ФПК 19-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилиш лозимлигига қаратилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази